#Юлдуз
80-қисм
“Яна борми шартлардан?”,-деб сўради.
“Ҳозирча йўқ”,-деб жилмайдим.
“Унда жиддий мавзудан, янада жиддийсига ўтамзими?”,-деганида тушунмадим дегандек қарадим.
“Юлдуз, мени ўзимдан бошқа ҳеч кимим йўқ. Акам бор аммо йўқ ҳисоб. Амакиларим олдига бориб, мен уйланмоқчиман десам, биздан моддий ёрдам истаяпти деб ўйлаши мумкин. Бир отахон, дўкон эгаси ва бир- икки таниш талабалар бор холос. Қолган ҳамма, ўтмишдаги бош оғриқ Ёқуб билан қолиб кетган. Қандай қиламиз, бу одатлар ва маросими бўлса маросимини?”
“Одат фақат ота-онамнинг олдидан ўтишингиз.Бошқа маросим йўқ. Кичик оила даврасида бир йиғин ташкил қилсак бўлди. Дадамнинг ёмон одатлари бўлсада, у менинг дадам. Унга хабар бермай, бундай муҳим ишга қўл уришни истамайман”,-деб очиғини айтдим.
“Отахон билан дўкон эгаси акани жўнатсам деб режа қиляпман. Бу уйга кўчсангизлар кейин ташкил қилсак бўладими? Ёки Янги йўлга борайликми?”,-деб сўради.
“Боришга шошилманг чунки дадам йўқ. Ҳозир қишлоқда. У кишини келишини мажбур кутамиз. Янги йўлда уй пулимиз тўланган ва ўша кунгача қолсак керак”
“Тусундим. Унда бу у вақт мобайнида уйнинг камчиликларини тузатиб қўяман”
“Савдо ерини нима қиласиз?”,-деб сўрадим. Чунки у ерни деб шу атрофдан уй тутганди.
“Расталарни тайёрласам, кейин секин савдони бошласа бўлади. Эко бозордан ҳамма нарсани олиб келамиз. Фақат сотувчи масаласи бор”,-деб ўйланиб гапирди.
“Мен жон деб ишлаган бўлар эдим. Фақат ойимни нима қилишни билмаяпман”,-дедим хижолат тортиб.
“Унда бундай қилсак. Мен раста ва уйнинг камчиликларини тузатгандан сўнг, кўчиб келсангиз. Балки унгача даданг ҳам шу ерда бўлиб қолар. Уй билан савдо ерини кўрдинг. Тез- тез хабар олиб турасан. Йиғинни ҳам шу ерда ўтказамиз.Мен ҳозирги уйимда яшаб тураман”,-деган таклифни берди.
Кўп ўйланадиган мавзу эмас эди.Барибир ойим билан шаҳарга қайтиб кўчишга тўғри келарди. Яна иш ҳам топиш керак.Ундан кўра тайёр ишда ўзим ишлай қолардим.
“Уйдагилар билан гаплашиб розиликларини олгандан сўнг, иложи бўлса тезроқ никоҳимизни ҳам ўқитиб олсак яхши бўлади. Маҳрга бирор истагинг борми?”
Маҳр ҳақида сўраганида ўйланиб қолдим. Мен бир нарса деб жавоб бермасимдан.
“Жума ваазида гапиришди. Никоҳ шарти ва аёл ҳаққи экан.Шунга нима десанг олиб бериш бурчим”,-деб кўзи қувнаб гапирди.
“Бирдан сўраганингизга, ақлга келмас экан. Лекин менга атаб бир қўшиқ ёзсангиз жуда хурсанд бўлардим”,-дедим.
Айтишга айтдим фақат ичимда ғалати туйғу пайдо бўлди.Чунки Ёқуб қўшиқларини аввал бошқа аёлга ёзган эди. Менинг истагим қизғонгандек бўлмадими?
“Ҳм, қўшиқ маҳр эмас. Лекин сенга бир қўшиғимни сотиб, унинг пулини шундоқ маҳрга берсам бўлар экан”,-деб кулди.

❤83👍39😇14😍3🙈2
#Юлдуз
81-қисм
Туйғулар ғариб бир ишдир.Бир қарасанг жўшиб кетар. Баъзида эса сукунатда сўзсиз қасамлар ичар. Қаршимда ўтириб, ичидаги хавотирини тилга келтирган аёлнинг кўзларига қарадим. Истаги англашилмоқ, одамдек муомла кўрмоқ бўлган бу ожиза, йиллар давомида қанча қийналгандир.
Ташқаридаги ҳаёт мени улғайтириб, ҳар неъматнинг қадрини ўргатмасайди,ҳозир бор хоҳиш ва истагим билан унинг қаршисида ўтирармидим? Эй, қудратли Роббим беш йиллик хорлик азият ва залолатда мени тарбия этганинга шукур. Оз нарсага шукур қилишни, топганга қаноат қилишни ва энг асосийси қиймат моддият билан ўлчанмаслигини ўргатдинг. Ҳамманинг ҳикояси ҳар хил бошларди.Отахоннинг гапи билан айтганда “Охиринг, аввалингдан хайрли бўлсин”,-деганди. Охирим яхши бўлишидан умидим бор.
Қилинидаган иш жуда кўп. Ғайрат қилиб, енг шимариб киришиш керак бўлади. Энг асосийси уддаланди.Нозик кўнгилга йўл топилганди. Қолгани эса вақтнинг иши. Юлдуз билан келишиб олгач, уни яна бекатга ташлаб ўзим ишларим билан кетдим. Бир пайтлар азиятга бой кунлар битай демасди.Энди эса ҳар дақиқа олтинга тенг бўлиб қолганди. Яхшиям тунги сменадаги ишда ёнимга шерик олинганди.
Неча кундан бери уйқуйим озалиб қолганди. Дўконнинг орқа томонига кириб бироз мизғиб оладиган бўлдим.
Кунларим қизғин иш жараёни ортидан келган ҳаяжон билан ўтар экан,талаба йигитлардан бири менга қўнғироқ қилди. Одатда йигитларга арзимаган пул керак бўлганда, ёки жуда ҳам зарур бўлганда қўнғироқ қилишарди. Қўлимда қуттилар билан навбатдаги дўконнинг ичига киргандим, телефонни бўйним ва елкам орасига қўйиб гаплашишга ҳаракат қилдим.
“Эшитаман Ёдгор!”
“Ака, яхшимиз?” ,-деганида овози шовқинли бир ердан келарди.
“Тез гапир укам!”,-деб уни шошилтирдим.
“Ёқуб ака, сизни биров сўраб келди”,-деганида ҳайрон қолдим. Менинг танишларимнинг кўпчилиги қаерда яшашим билан иши йўқ ва манзилимни билишмайди.
“Ким экан?”
“Ҳозир”,-деб бир неча сония жим бўлди.
“Алло!”,-деганида юрган қадамларим тўхтади.
Жим турдим. Гапиришга шошилмадим.Чунки эски хотираларим,яраларим ва энг асосийси дил оғриқаримни эсладим. Бу бир телефон ўйини бўлса керак, деб ўйладим.
“Алло!”,-деб яна қайтарди. Кўзимни юмиб бир неча сония ўзимга келишни кутдим.
“Сен қаердан пайдо бўлдинг?!”,-деб балкида шу пайтгача ишлатган энг қўпол оҳангимни ишлатдим.
“Кўришайлик ҳаммасини тушунтириб бераман”,-деди.
81-қисм
Ё қ у б

❤94🤨40👍6🔥2👏2
#Юлдуз
82-қисм
Бекорга оҳангда шаҳват бор дейишмас экан. Гулининг овозини эшитиб ўзимнинг қанчалик ожиз бир инсон эканимни ҳис этдим. Биргина овозидан ўтмишни бунчалик аниқ ва тиниқ эслашим, бошқачасига мумкин эмас эди. Отахон, ҳали бундан-да баттари билан синалишинг мумкин деганда, буни нарзарда тутган эдингиз шундай эмасми?
Пул ва шуҳрат билан синалиб энди нафсимнинг энг оғир юкигами навбат?
“Сен билан гаплашадиган гапим йўқ!”,-деб гўшакни қўйдим.
Буни қилган ғурурим эди.
“Эркак деганинг, ғурури бўлиши керак!”,-деган эди рахматли отам.
У пайтлар жуда ёш эдим.У гапларнинг маъносини чақмасдан, шунчаки эшитиб кетаверган эканим. Улғайиб ёдга тушган ҳар гапи, қанчалик қимматбаҳо насиҳатлар эканини энди билаётган эдим. Неча кунлик шаштим ва ғайратимни бир икки оғиз гапи билан йўқ қилганди. Унга бўлган туйғуларимнинг ҳеч бири мусбат эмасди.Аксига эски аламимни эслатганди холос. Бу эса мени тетик тутиш ўрнига баттар қўрқитаётган эди. Ишларимни тугатиб яшаб турган уйимга бордим.
Тунги сменага ишга чиқишим учун озроқ ҳордиқ олишим шарт эди. Бошим оғриғи кучайгандан кучайди. Уйда ҳеч ким йўқ экан.Болалар ҳаммаси ўқишга кетган кўринади. Уйқуга кетмасдан аввал Юлдузга қўнғироқ қилдим. Тезроқ отаси қайтганида, никоҳ ишини ҳал қилиб ўзимни бу азиядан қутқаришим лозим эди.
“Нега кайфиятингиз йўқ?”,-деб худди сезгандек сўради.
“Ўзим чарчадим шекилли”,-деганимда чуқур нафас олди.
“Кўп ишлаяпсизда шундан”,-деганида яна унинг марҳамати остида эзилдим.
У нега ишлаяпсиз камроқ ишланг демасада, бир неча сония аввал оғзидан чиққан сўзлар ва унинг оҳанги, унинг менга ачинганини ҳис эттирди. Балким мусиқага қулоғим ошино бўлгани учундир оҳангларга эътибор берардим. Икки аёлнинг овозини миям солиштира бошлади. Бири шаҳват тўла бўлса, иккинчиси марҳаматга бой эди. Худди бири олов, яқинлашсам куядиган. Иккинчиси эса сувдек ичсанг чанқоғинг босилиб, шукур қиладигандек гўё.
“Юлдуз отангдан хабар йўқми?”,-деганимда хўрсинганини эшитдим.
“Қишлоқдан чиқиб кетган дейишди. Лекин топа олмаяпмиз. Ички ишларга хабар бердик. Топилиб қолар.Ойим хавотир оляпти”,-деди.
Ол мана танганинг бошқа томони. Бу ҳаётда доим куйдиргилар бўлган .Улар ё урғочи турдан ёки эркаги.

❤97😢34😍28🔥20👍12🕊1
Sinovlarga kuching yetmay qolganda ko'zingni yumginda jannat sabrlilarniki degin..
https://t.me/ibratli_nomalar📱
https://t.me/ibratli_nomalar
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😍27❤20😢8🔥6👍4💯1
300-raqamda kanalga qoʻshilgan odam chiqib ketib ham boʻlibdi. 30.000 soʻm pul mukofoti qoygan edim. Endi uni kimga beraman. Fikr almashaylik ? Nima taklif berasizlar?
Qaysi obunachimni 3 oylik chaqalogʻi bor?? Pampers mendan😊

😍49👏23👍18😁8❤5
Forwarded from Санобар Абдурахмонова Рўзиқуловна
Мени 2 ойлик неварам бор 🤦🏻
🕊23❤5
ஐ✨ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ✨ஐ
Мени 2 ойлик неварам бор 🤦🏻
Karta bering lichkamga. @A_lixan bunga joʻnating
❤25👍22
ஐ✨ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ✨ஐ
Муаллиф : НУРФАРИЗ ҚУРБОНОВА #Hayot 2-фасл 130- қисм. Қудрат Аминов асабийлашди -Ҳақиқий отанг бўлмаганим учун...розилигим сен учун аҳамяцизми? Демак ...мен сен учун шундай бегона одамманми?... -Ундай эмас дада... Сиз мен ҳаётим давомида кўрган энг яхши инсонсиз.…
DAVOMI👇 👇
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👏33
Муаллиф : НУРФАРИЗ ҚУРБОНОВА
#Hayot 2-фасл
131- қисм.
Юсуф уйдан чиқиши билан Нафисага қўнғироқ қилди
-Қалбим маликаси, аҳволингиз яхшими?
Нафиса кулди
-Ассалому алайкум. Ҳа яхшиман..
-Бугун уйингга меҳмон борса бўладими?
-Тушунмадим...ким келади?
-Ота онам, совчиликка боришади!!
Нафисанинг юраги ҳаприқиб кетди. Юсуф неча бор ҳавотир олма деса ҳам барибир ичида қўрқув бор эди. Юсуфнинг ота онаси рози бўлмайди деб ўйлаганди. Нафиса Юсуфнинг кейинги гапларини эшитмади. Юраги ҳаяжондан гупуллаб уриб бир нарсалар деб Юсуф билан ҳайирлашди. Кейин эса Исломга қўнғироқ қилди
-Ислом...мен билан бир жойга бориб келасанми?
Нафиса минг истихола билан қўнғироқ қилиб ҳадик билан Исломнинг жавобини кутди. Чамаси Ислом бироз ўйланиб кейин рози бўлди
-Қаерга десангиз бораман!
Ислом алоқани узиб унга тикилиб турган Хонзодага қаради
-Тинчликми нега тикилаяпсан?
-Рашк қилдим!-деди Хонзода очиқчасига. Ислом кулди
-Сен қиз ҳазилларимизга жуда берилиб кетган кўринасан.
Ислом ортиқча сўз айтмай хонадан чиқди. Аммо негадир юраги хижил тортди. Қизни бекор хафа қилиб қўйдим деб ўйлаб ярим йўлдан ортига бурилиб хонасига қайтди. Кутганидек Хонзода кўзлари ёшланиб бир нуқтага тикилиб ўтирарди
-Нега йиғлаяпсан?
Хонзода чўчиб кетди. Даров кўзёшларини артиб қош чимирди
-Сизга нима? Хар холда сиз учун эмаС!!
- Унда ким учун?- Исломнинг вужудида рашкка ўхшаш бир нима ўрмалади
-Мен билан ишингиз бўлмасин. - зарда қилди Хонзода. Ислом келиб қизнинг қаршисига ўтирди
-Хонзода...мен сенга муносиб инсон эмасман...сени севиб қололмайман. Шунинг учун...мени севма!!
-Нимага орада Нафиса хоним борлиги учунми?! Ёки у қадар чиройли эмасманми?
-Ундай эмас. Сен жудаям гўзал қиздан. Муаммо сенда эмас..менда. мен уч йилдан ортиқ вақт...уни севганман. Менимча ҳеч қачон қалбимдан чиқиб кетмаса керак.
-Келинг гаров ўйнаймиз! Мана шу бир ойда мени севиб қоласиз!
Ислом кулди
-Рост айтяпман. Агар бир ой ичида мени севиб қолмасангиз...сўзим сўз бу ердан кетаман.
-Ҳали менга уйланинг деб мажбурламасанг бўлди...-кулди Ислом.
-Келишдикми ё йўқми?
Ислом қизнинг қилиқларига завқи келиб узатилган қўлидан ушлади
-Келишдик!
Ислом эшик томон юргач Хонзода ортидан гапирди
-Биз газ ва тормозга ўхшаймиз?
Ислом кулди
-Шунда ким тормоз?
-Албатта сиз! Чунки муносабатимизга фақат мен ҳаракат қиляпман...
Хонзоданинг бир лаҳза нафаси ичига тушиб кетди. Юзида Исломни лабларини қайноқ тафтини хис этди.
-Тормоз эмаслигимни кўрдинг деган умиддаман. Энди тилингни калта қил қизалоқ!
Ислом чиқиб кетди. Хонзода эса ғалати хислар қуршовида қолди.

❤279🔥83😁40❤🔥22👍22👏14😍10✍6🐳2🙈1
Муаллиф : НУРФАРИЗ ҚУРБОНОВА
#Hayot 2-фасл
132- қисм.
Ҳаёт Бодрум шахрини иштиёқсиз холда балкондан кузатиб ўтирарди.
Бодрум — оқ деворли, кўк деразали уйлар орасидан ўтувчи тор кўчалар, устидан пушти-бинафша гуллар осилиб турган шаҳар. Мовий денгиз бўйида оқ елканли яхталар аста тебранади, ҳавода туз ва янги қовурилган балиқ ҳиди. Қуёш ботганда қирғоқ олтин ва бинафша рангга бурканиб, Бодрум қалъаси сокин сукунатда денгизга қараб турарди. Бу гўзал манзарани олдинлари кўришни интизор кутган Ҳаёт хозир ҳеч бир маносиз қараб кузатарди. Денгиз бўйида худди кинолардек оёқ яланг сайр қилишни юраги сокинлик туйишини қанча кутганди. Энди эса ....юраги музлаб гўё бу оламдан узилиб қолгандек эди. Шохрух ҳамон муносабатларини тиклолмай хуноб эди. Балки ҳеч қачон тикланмас , деб ўйлаб қолади баъзида. Чунки Ҳаёт томон бир қадам ташлашнинг ҳам иложи бўлмаяпти. Бу ерга келганларидан бери бир марта гаплашишди аниқроғи Ҳаёт гапирди. Шохрух эса жим эшитди. Ундан буён гаплашиш тугул бирга овқатланишмади ҳам. Ўтган бир ой шунчаки сукунатга ғарқ бўлди.
Шохрух ўзи суриштириб топган психалог қабулига Ҳаётни ёздириб келди. Аммо ҳаммаси бесамар эди. Чунки Ҳаёт психалог ҳақида эшитишни ҳам истамади
-Мен бормайман!- деди қатъий. Шохрух уф тортди
-Ҳаёт бормасак бўлмайди. Қани бўл.
-Йўқ дедим!!
-Бунча қайсарлик қиласан?
-Қилиқларим ёқмаётган бўлса мени қўйиб юборинг. Ёқимсиз одам билан ўзингизни ортиқча қийнаманг!
Шохрух бошини ушлади
-Ҳаёт нега ҳар бир гапимни айлантириб бошқа маъно топаверасан?
Ҳаёт жавоб бермай юз бурди. Шохрух келиб авайлаб унинг елкасидан ушлади
-Илтимос, юр борайлик... Ҳали ҳаммаси яхши бўлади...
-Ҳеч нарса яҳши бўлмайди энди.
-Тез таслим бўлмай бироз курашиш керак Ҳаёт!
Ҳаёт аламли кулди
-Сизнигача мен иродасизман шундайми? Унда айтингчи, босиб ўтган йўлларим қай даражадаги иродасизликка тенг?!
-Ҳамма оғриқларинг бир кун ўтиб кетади
-Ўтиб кетгунча мени ўлдиради!
-Ундай дема, сенсиз мен ҳам ўламан.
Ҳаёт совуқ кулди
-Бир гал ўлмадингизку! Яна ҳеч нарса бўлмагандек яшайверасиз!
-Ўлмадим...Ўлгандан баттар бўлдим...
Ҳаёт кўзларини юмди
-Мен учун, соғайиб сизга қайтишим учун...беҳуда уриняпсиз! Кутганингиздан фойда йўқ.
-Севганингни сен томон бир қадам ташлашни кутиш ҳам бир бахт!

❤244😢91👍51✍26❤🔥9💔8🔥6👏3🕊3⚡1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ko'zi ojiz inson ko'zlari ko'rishni boshlasa, birinchi bo'lib unga suyanch bo'lgan xassani unutadi❗️
https://t.me/ibratli_nomalar📱
https://t.me/ibratli_nomalar
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
💯18🔥5⚡3❤2
Муаллиф : НУРФАРИЗ ҚУРБОНОВА
#Hayot 2-фасл
133- қисм.
Ҳаёт хонасида қамалиб ўтирар экан, меҳмонхона эшигини тарақлаб очилишидан сергак тортди. Даров бориб ўз эшигини қулфлаб эшикка суянганча ташқарига қулоқ солди.
-Ҳаёт....
Ҳаёт келган одам Шохрух эканида бироз енгил тортди. Аммо қувончи узоққа чўзилмади
-Ҳаёт...жоним мени! Сени нақадар севишимни биласанми? Ўзимни миттивойим....севгилим!!
Ҳаёт эшикка бутун гавдаси билан суяниб қолди. Шохрух яна ғудранди
-Мен бугун...бироооз ичганман жоним! Шунинг учун...сен менга эшикни очма... хўпми!!
Шохрух ерга ўтириб эшикка суянди
-Мен сени шунчалар ранжитдимми?!! Энди сира менга имкон бермайсанми? Ортиқ мени севолмайсанми Ҳаёт?!!
Ҳаёт ҳам йиғлаганча эшикка суяниб ўтириб қолди
-Жон жонимдан ортиқ Севаман. Аммо...кўнглимнинг аламлари ўтиб кетмаса нима қилай?!....
-Бизни севгимиз бир имконга...арзимайдими Ҳаёт?
-Севги эмас...биз нолойиқмиз бу имконга! Бирга бўлсак, иккимиз ҳам ҳароб бўламиз.
-Мен шундоғам ҳароб бўлганман Ҳаёт. Мени бу дунёда ушлаб турган ягона илинж сенсан!! Кун келиб сени қўлларингдан...қайта тутиш орзуси...мени ўлимдан тўхтатиб турибди!
Шохрухнинг кўзларидан ёш оқди
-Сенсизлик, мени кун сайин йўқ қиляпти Ҳаёт!
-Мен энди сиз севган Ҳаёт эмасман! Ишонинг...мени фақат танам қолган... Мен энди, хатто сизга аёлигимни ҳам бағишлолмайдиган ҳолга келиб қолганман!
-Мен сени ...фақат сен бўлганинг учун севаман...Сенсиз яшолмайман Ҳаёт!!
-Унда шунча пайт қандай яшадингиз? Қаерда эдингиз шунча азоблар чекгунимча?!
-Германяда...даволанаётган дим. қайтганимга ҳали бир йил ҳам тўлмади!!

❤234😢122👍30💔22✍17🔥16⚡4
Муаллиф: НУРФАРИЗ ҚУРБОНОВА
#Hayot 2-фасл
134-қисм
Ҳаёт ҳайратланди. Нима деяпти Шоҳрух. Қанақа шифохона?
-Сизга...нима бўлганди?
Шохрух ҳўрсинди
-Менда хуруж бўлардику.... Жамшид мени қаршиликларимга ҳам қарамай Германияга жўнатди. Чунки дадам қамалгандан кейин бўлган ўша хуруж...мени деярли ақлдан оздирганди!
-Бу қандай касалик экан. Нега ўзи бундай бўлиб қолгансиз?
Ҳаёт эшикка янаям тиқилиб олиб Шохрухга қулоқсолди. Шохрух дардли кулдир
-Масрура хонимнинг...меҳр муҳаббати сабаб...
Шохрух жим бўлиб қолди. Аммо мастлик тасирида ич ичидан гапиришни юрагини эзиб юборган дардларни айтиб енгил тортгси келарди.р Шунинг учун узоқ ўйлаб айтишга қарор қилди
-Масрура хоним аслида биздан, оиламиздан қасд олиш учун дадамга турмушга чиққан экан ва энг биринчи нишон мен бўлганман!
Шохрух ҳаёт ҳикоясини энг бошидан бошлаб то шу кунгача бўлган воқиаларни бирма бир айтиб берди. Аслида нега Ҳаётни кетгазганию, Масрура хоним, Жасур ҳамда Мурод Икромов ва Карим Бурҳонов билан боғлиқ воқиларгача.
-Ҳатто бир гал Германияда вақтим ўз жонимга қасд қилишга уриндим. Шифокор менга ёзган барча дориларини бирдан ичишни кўзлаб турганимда Жамшиддан қўнғироқ келиб қолди. Сўнги бор жон дўстимни овозини эшитиш учун ва у билан видолашиш учун қўнғироққа жавоб берди. Аммо эшитган хабаридан шокка тушиб қолдим. Нафиса шифохонада комага тушиб қолган...ва аҳволи жуда оғирлигини айтди. Мен у учун ўзбекистонга қайтдим. Миясида ўсимта бор деб ташхис қўйишди.
Шохрух чуқур нафас олди
-Қолганидан ўзингнинг ҳам ҳабаринг бор. Нафисада бу хол тез тез қайталаниб турди. Мен у учун оёқда тик туришга ҳаракат қилаётган ва ич ичидан нураб кетган бир одам эдим.
Ҳаёт жавоб бермади унинг кўзларидан изиллаб ёш оқар ва айни дамда бир нарсани тушунганди.
Бу ҳаётда, яқин икки йил ичида фақат ўзининг бошидан ўтганларини билибди. Фақат менда шундай ташвишлар, шундай катта дардлар бор дебди. Аслида Фатима тўғри айтган экан , Ҳаёт ўз дардидан бошқаларникини кўрмаган ва бошқаларнинг бошидан нималар ўтканидан беҳабар эди.

❤237😢131🔥41👍20✍15💯10🤨2⚡1🙈1
Муаллиф : НУРФАРИЗ ҚУРБОНОВА
#Hayot 2-фасл
135- қисм.
Шохрух бироз эшикка суяниб ўтириб кейин ўрнидан турди
-Ҳаёт....илтимос, бугун эшигингни очма. Мен мастман ва...сени хафа қилиб қўйишни истамайман.
Шохрух охиста юриб Ҳаётнинг хонасидан узоқлашди. Ҳаёт кўзёшларига ғарқ бўлганча бошини ушлаб ўтирарди.
Шохрух ичкилик таъсирида бутун вужуди қизиб шайтон минг васваса қилса ҳам қайтиб Ҳаётнинг эшигига яқинлашмади. Ўзини босиш учун ваннага кириб совуқ сувни ёқиб ювинди.
-Сени....васлингни хумори тутяпти Ҳаёт...
Шохрух сув остида бироз ўтириб ўзига келди. Аста секин мастлик тасири тарқагандек эди. Шохрух ҳал кийимларини алиштириб ўзини ётоққа отди. Ичкилик барибир ўз таъсирини кўрсатиб тез орада уйқуга кетди.
Ҳаёт ҳам ётоғида узоқ вақт уҳлолмай ётди. Ҳаёлан Шохрух билан гаплашди
-Мен сизга нима қилдим ўзи Шохрух? Нега на тушимда на ўнгимда...хатто ҳаёлларимда ҳам тинчлик бермайсиз...
💓💓

❤273😢104🔥58👍42✍21👏6🤨2😇2
Meni obunachilarim xursandmi??? Hikoyalar maqulmi???
❤290👍107👏36😇30❤🔥17🔥6
ஐ✨ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ✨ஐ
Мени 2 ойлик неварам бор 🤦🏻
Shu opaga kecha vada qilingan summa kartasiga tushirib berildi!
👏70👍28❤13
Forwarded from Sa'd (с`)
Baxtli boʼlish uchun koʼp narsaga hojat yoʼq aslida...
Koʼzing koʼrsin, qalbing anglasin va ruhing yashasin)

👍18❤12❤🔥5🕊3🍓2💘2🐳1🙈1