ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ
41.6K subscribers
4.7K photos
4.12K videos
17 files
8.49K links
💖Ishq haloldir. Ikki qalbning bir - birini deb urishi , yuraklarning sevgi ila jo'sh urib, ishq daryosida oqishi Allohning rahmatini jilvasidir. 💖       

Reklama uchun👉👉 @reklamala_arzon

Talab taklif shikoyat uchun👉👉 @Neiba_bot
Download Telegram
Муаллиф: НУРФАРИЗ ҚУРБОНОВА
#Hayot 2-фасл
123- қисм.

-Дада....У...
-Жим!- Қудрат Аминов Юсуфнинг гапни бўлди -Сен бола нималар қилиб юрибсан менга шундан гапир!
Юсуф жимгина бош эгди. Гапирганинг фойдаси йўқ. Дадаси ҳаммасидан ҳабар топган, хатто Ҳаёт билан сохта турмушларигача!
  -Мен сендан буни кутмагандим.... Уялмай мени шунчалар алдадингми? Симорачи, у ҳам тузимни еб тузлиғимга тупурди. Ҳасаннинг қизи бўлса ёмон бўлмаса керак десам... У Шохрухни ажрашган хотини эканда а?
-Дада...
-Сен эса югуриб бориб унга уйланиб олдинг, орсиз!
Қудрат Аминов чуқур нафас олиб ўзини босишга уринди.
  -Хўп, буям майли сохта турмуш экан деб кўз юмамиз. Лекин эндигиси нима! Сен бола яна мени алдадинг. Японияга иш билан кетяпман деб, яна анави қиз билан топишиб олибсанку!
-Дада, ҳаммаси сиз ўйлаганчалик эмас!
-Нима мен ўйлаганчалик эмас а нима?- бақирди Қудрат Аминов- сени шундай тарбия қилганмидим. Ҳеч оринг, ғуруринг йўқми сени! Бизни бутун шаҳарга шарманда қилиб Шохрухга хотин бўлиб олган қизни ортидан яна югурдингми?
-Дада ундай эмас. Аслида улар ҳам...
-Ўчир! Менга қара бола, гапни ортиқ чўзмайман. Сен бизни юзимизга оёқ қўйган ўша қизга уйланмайсан!.
-Дада!
-Дада дема, агар ўша қиздан воз кечмасанг...мени дада дема!!


https://t.me/ibratli_nomalar 📱
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
179😨70🤨49👍35😢13🔥96🙈5🕊3🍓2
Трансплантация

Жарроҳлик столига ётиб, томиримдан юборилган дори таъсир қилишини кутардим.
— Сиз бу ерга ёлғиз келдингиз, тўғрими?
— Ҳа, доктор, ўзингиз тайинлагандай. Ростдан ҳам битта буйрагим учун 100минг доллар оламанми?
— Рост, ўғлим.
Ҳушимни йўқотарканман, ғўлдираб сўрадим:
— Буни сир тутишнинг нима кераги бор, мен.... тушунмаяпман?
— Чунки сенинг юрагинг учун икки баравар кўпроқ оламан.

✍️ Стив Сайнсбери

👉
https://t.me/ibratli_nomalar 📱
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😢59😨2416
ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ
ЭРКАК ЙИҒИСИ. Ванихоят телефон билан кулга тушдим. Аслида качондир шунака булиши тайин эди. Чунки охирги пайтларда бу харакатим купайиб кетганди. Кузатув камераларида куп кузга тушган булсам керак. Аммо бугун мени бошлик тутиб олди. Ха, уша жахлдор,…
ФАРИШТАЛАР ЎЛМАЙДИ!

Мен яна келдим. Чунки, ойимга хар куни ёнингизга келаман деб ваъда берганман.
Ҳа, айтганча сиз мени танимайсиз. Мен эса сизларни танийман.
Мен билан танишишни ҳоҳлайсизми?
Менинг исмим Самир. Маъноси-қадрли, эъзозли, дилкаш ҳамсуҳбат дегани.
Ойим билан дадам бир бирларини яхши кўришаркан. Дадам узоқроқ мамлакатда яшаганлари учун, бувим уларнинг тўйига қаршилик қилган эканлар. Лекин, севги ғолиб чиқибди. Ва бу муҳаббатнинг тимсоли сифатида Аллоҳ мени уларга хадя қилибди.

Онамнинг қорнида ривожлана бошладим. У ер иссиққина. Хеч ким зарар бера олмайдиган жой эди.
Ойимни, дадамни оорзидан танийман. Ойижоним ҳар куни мени силаб сийпалайди. Эркалаб қўшиқ айтиб беради. Ҳар оқшом дадам ишдан келиб менга гапиради.
- Тойчоғим, тўполон қилмай ётибсанми? Оз қолди. Сабр қил.
Ойижоним менга кийимчалар сотиб ола бошлади. Айтишича, энг яхши совғаларни бувим Истанбулдан олиб келаркан. Бувимни ҳам овозини таниб қолдим. Чунки, ҳар куни ойимга қўнғироқ қилади.
- Ойпарчам, оғир бўлмай ўтирибсанми? Кўнглинг нима тусаяпти?
- Ойижон, қачон келасиз? Қўрқяпман.
- Қўрқма, болам. Ҳаммаси яхши бўлади. Ишимни, укангни ташлаб кета олмаяпман. . Бир ўзинг қийналасан деб ўйлаяпман. Яхшиси, Ўзбекистонга кетсангчи а? Яқинларимиз ёнига. Самир туғилишига мен ҳам етиб бораман.

Бувимнинг бу гапи ёқмайди. Кетмайман деб, оёқларим билан онамнинг қорнига тепаман.
Барибир бувимнинг айтганини қилишди. Биз юртимизга қайтдик.
Негадир, мен ётган жой торлик қилиб қолди. Туғиладиган вақтим келганди. Секин қимирлай бошладим. Ойижоним бақириб йиғлаб юборди. Уни қийнашни ҳоҳламадим. Бизни шифохонага олиб боришди. Ойим оғриқдан йиғларди. Унга ортиқча азоб бермаслик учун тезроқ ёруғ дунёга чиқишни ҳоҳлардим. Доктор хола жуда қўпол экан. Онамга бақириб берди.
- Вазнинг эллик кило ҳам эмас. Бола катта. Ҳомиладор бўлмасдан олдин ўйлаш керак эди. Энди чида.
Ойижоним жим бўлади. Азобдан лабларини тишлайди, бечорагинам. Атрофимдаги ҳамма сув чиқиб кетди. Мен хавосиз қолдим. Онамни ҳафа қилмаслик учун чидадим. Доктор хола мени тортиб олганда, йиғлашга мадорим ҳам қолмаган эди. Доктор бир икки тарсаки туширди. Жоним оғриди. Барибир йиғлашга куч тополмадим. Секин инграб қўйдим. Мени қандайдир ойна ичига солиб қўйишди. Ўша ердан ойимни кўрдим. Менинг ойим дунёнинг энг гўзал аёли экан. У қанча ялиниб ёлворса ҳам, мени унга беришмади. Қўпол доктор ойимни жеркиб берди.
- Аппаратдан олсак ўлиб қолади. Жим ёт. Сенсиз ҳам ишларим тўлиб ётибди.

Ранглари оқариб кетган ойим холсизгина менга қарайди. Кўзида ёш билан жилмаяди.
- Самирим, болажоним. Чида. Хали сени тўйиб қучоқлайман. Ўпиб эркалайман. Аллалар айтиб ухлатаман. У доктордан ҳафа бўлма. Хали бувинг келсин яхшилаб таъзирини бериб қўяди.
Ўша куни онамнинг тоби қочди.
Менинг ҳам аҳволим оғирлашди. Хаво етмаяпти. Нафасим қисяпти. Кўзларимни катта очиб ёрдам сўрадим. Мени хеч ким эшитмади. Бирданига ойна ичига оппоқ нур кириб келди. Нур устида оппоқ қанотли фариштани кўрдим. У менга яқинлашганда совқотмай қолдим. Жилмайганда тишларидан оппоқ нур тарқалиб кетди.
- Самир, сени олиб кетгани келдим. Сенга жаннатдан жой берилди.
- Мен ойимсиз хеч қаерга кетмайман.
- Ойингни хали вақти келмади. Уни ўша ерда кутиб турасан.
- Ойим билан хайрлашиб олай.

Секин ўрнимдан турдим. Нурга оёқ қўйишим билан қўлларим орқасидан оппоқ қанотлар ўсиб чиқди. Ойимнинг ёнига учиб бордим. Сочларидан силаб ўптим. Тўйиб тўйиб хидладим.
- Ойижон, мени кечиринг. Сизни ёнингизда қолишни ҳоҳлардим. Жоним қийналиб кетди. Чидай олмадим. Мен жаннатга кетяпман. Сизни ўша ерда кутаман. Хар куни сизни ёнингизга келаман. Сиз мени кўра олмайсиз. Лекин, мени унутмайсиз а? Укаларимга мен ҳақимда гапириб берасиз а? Алвидо, ойижон. Сизни яхши кўраман.
Айтганимдек, хар куни ойимни кўргани келаман. У мени келганимни сезмайди. Бир мартагина кийишга улгурган кийимимни хидлаб, қучоқлаб ётади. Сочларини, юзларини силайман. Кўзларида ёш билан бир нуқтага тикилиб ўтиради. Баъзан дадамнинг ёнига учаман. У менга ўхшайди.
80😢43🕊4😇3🙈1
ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ
ЭРКАК ЙИҒИСИ. Ванихоят телефон билан кулга тушдим. Аслида качондир шунака булиши тайин эди. Чунки охирги пайтларда бу харакатим купайиб кетганди. Кузатув камераларида куп кузга тушган булсам керак. Аммо бугун мени бошлик тутиб олди. Ха, уша жахлдор,…
Мен истасам бўлди, ҳоҳлаган еримда пайдо бўлиб қоламан. Бир икки марта бувимнинг ёнига бордим. У қандайдир ҳикоялар ёзади. Сизларни ўша ҳикоялардан танийман. Бугун келсам, менга олган хадяларини устида йиғлаб ўтирибди. Астагина қулоғига пичирладим.
- Бувижон, мен ҳақимда ҳам ёзинг. Фаришталар ўлмайди денг. Ростдан ҳам биз ўлмаймиз. Фақат сиз бизни кўролмайсиз.
Бувим телефонини қўлига олди.
" ФАРИШТАЛАР ЎЛМАЙДИ" деб ҳикояга сарлавха қўйди.
Сизлардан хеч нарса сўрамайман. Фақат, битта илтимосим бор. Дунёни мунофиқлардан, қотиллардан бирозгина тозалаб қўйинг. Юқоридан жуда хунук кўринади.
Энди жаннатимга қайтишим керак. Эртага онамни кўргани бораман.

Ҳаёт жуда қисқа. Қалбларни парчалаш бизга ярашмайди. Сизларни яхши кўраман. Сабо Маруфжонова.
😢9549👍22🕊4😇2
Муаллиф: НУРФАРИЗ ҚУРБОНОВА
#Hayot 2-фасл
124- қисм.
Ислом  Нафиса келгандан буён уни кўришга бормади. Хатто ўзи офесга келганда ҳам хонасидан чиқмай ўтирди. Унга бириктирилган ёрдамчи қиз Хонзодага қатъий тайинлади
  -Мени хонамдалигимни ҳеч кимга айтма!
Хонзода хўп деб ташқарига чиқдию хўрсиниб қўйди. Офесда иш бошлаганига тўрт ойдан ошди. Икки ой яхши ишлагани учун мана лавозими ошиб директор ёрдамчиси бўлди. Хонзода  илк ишга келган  кунини эслади. Сухбатга кеч қолмай деб шошилиб келаётганда худди ўзидек шошиб чиқиб кетаётган йигитга тўқнашиб кетди. Тўқнашув шундай кутилмаганда бўлдики Хонзода йиқилиб кетай деди аммо уни кучли қўллар тутиб қолди. Хонзода кўзлари пирпираб уни ушлаб қолган йигитга қаради. Бу қош кўзлари қора, соқоли  ўзига жуда ярашган бўйларни  баланд йигит бир қарашдаёқ қизнинг этини жимирлатди.
Ислом қизнинг белидан қўлини олиб жилмайди
   -Эхтиёт бўлиб юринг хоним!
Ислом шошилиб чиқиб кетди. Хонзода эса ортидан қараб жилмайди
  -Бунча келишган бўлмаса! Жилмайиши ҳам ўзига ярашар экан....
Хонзода ўз ўйидан ўзи уялиб бош чайқади
-нима бало ақлдан оздимми? Балки оилалидир? Балки севгани бордир....
Хонзода негадир бояги шашти синиб ичкарилади. Сухбатдан ўтиб ишга қабул қилинди. Эртадан иш бошлаши мумкинлигини эшитиб бу ерда беҳуда вақт ўтказмаслик учун кетишга чоғланди. Кетаётганда яна қоровул билан ниманидир гаплашиб турган йигитни кўриб қолди. Уларнинг ёнидан ўтаётганда қоровул йигитнинг исмини айтиб гапирди
-Хўп бўлади Исломжон....
Хонзода қолган гапларни эшитмади
   -Демак исми Ислом эканда ... Исломжон!!
Хонзода ўзи билмаган холда бу йигитнинг шу ерда ишлашини эшитиб хурсанд бўлиб кетди. Аммо қувончи узоққа чўзилмади Ислом Японияга кетиб қолди. Ўзи билан бирга ишлайдиган қизлардан эса у Нафиса деган қизни қанчалар севишинию, ҳозир ҳам у билан Японияга кетганини эшитиб негадир кўнгли сингандек бўлди.  Кейин ўзига ўзи алам билан гапирди
-Менга нима қаерга ким билан кетиши?! Ҳеч кимим бўлмаса. Буни устига севгани бор экан....
Хонзода ўша кунни эслаб кулиб қўйди. Хонзода Ислом кетгандан кейин ҳам ўйламайман деса ҳам ўша тўқнашиб кетган вақтларини, Исломнинг унга қадалган ўткир нигоҳларини ўйлайверарди.


https://t.me/ibratli_nomalar 📱
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
216🔥64👍36😍20👏4🙈32🕊2🤨2
- Allohni ko‘rganmisan?
- Ha, juda ko‘p bor!
- Qachon?
- Aybimni yashirganida, rizq ato qilganida, jonimni asraganida..


https://t.me/ibratli_nomalar 📱
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
66😢23👍18❤‍🔥6😍3
Муаллиф: НУРФАРИЗ ҚУРБОНОВА
#Hayot 2-фасл
125- қисм.
-Ислом хонасидами?
Эшикка суяниб хаёл суриб қолган Хонзода чўчиб кетди. Келгувчига қараб кўзлари катта катта очилди. Қаршисида ўша ҳаммага севгиси достон бўлган Нафиса турарди. Хонзода ўзини қўлга олиб табассум қилди
  -Кечирасиз хоним...улар йўқ эдилар!
Нафиса жилмайди
-Сен қиз ёлғон гапиролмас экансан, қара қулоқларинг қизарди.
Хонзода уялиб бош эгди
-Хонамга ҳеч ким кирмасин дегандилар...
Нафиса индамай эшикни тақиллатди
  -Ислом, кирсам майлими?
Ислом дарров ўрнидан турди
-Келинг...
Хонзода Исломнинг порлаб кетган кўзларига қараб хазин жилмайди
  -Сизларни ёлғиз қолдирай...
Хонзода чиқиб кетгач Нафиса Исломга кулиб қаради
  -Янги ёрдамчи муборак бўлсин!
Ислом жилмайди
  -Раҳмат.
Нафиса ўтириб Исломга қаради
-Сенга ҳамма ҳаммаси учун раҳмат айтишга келдим. Бир кун мендан, дунёда сен таниган энг яхши, кўнгли пок инсон ким деб сўрасалар...Ислом деб жавоб бераман. 
-Раҳмат айтишга хожат йўқ хоним. Мен шунчаки вазифамни бажардим.
-Ҳаёт ва Шохрух қайтгач...ҳаммамиз тўйимизни бир кунда қилмоқчимиз. Сен ҳам бизга қўшил?
Ислом чуқур нафас олди
-Нафиса хоним....мен...у қадар юраги кенг одам эмасман. Тўйингизда меҳмон бўлиб иштирок этишим мумкин аммо...мен ҳали бери уйланмайман!
Нафиса жим бўлиб қолди. Ислом эса кайфияти тушган Нафисани кулдириш учун шундай деди
-Хонзода хали тайёр эмас тўйга!
Нафиса ялт этиб қаради
-Қайси Хонзода?
-Хонзода Аббасова. Ҳозир кўрдингизку, ўша қиз.
-Алдамаяпсанми?!
-Йўқ- кулди Ислом -Кўз остимга олиб юрибман. Бироз синашта бўлайлик, кўнгил кўнгилга тушсин...кейин тўй.
Нафиса ўзида йўқ хурсанд бўлиб кетди. Ахир қанчалар хохлайди Исломни бахтли бўлишини. Хонадан чиқиши билан эшик олдида турган Хонзодага жилмайиб қаради
-Бунча ширин қиз бўлмасанг. Бахтинг ҳам ўзингдек гўзал бўлсин!
Хонзода ҳеч нимага тушунмай Нафисанинг ортидан ҳайрон қараб қолди.

https://t.me/ibratli_nomalar 📱
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
252👍71🔥45😇3611😍9👏6🕊4🍓4🌚2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кани ёзингчи Бир ку́райлик нечтамиз🤪


https://t.me/ibratli_nomalar
😍22🔥135👏2👍1💔1
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👏149🔥52💔2😢1💯1💘1
🆕


Янги ҳикоя, янги ҳаётлар ва у ҳикоянинг қаҳрамонлари билан танишамиз бироздан. Ҳар ҳикоя бошида бўлгани каби бир неча бўлим воқеа ҳодисаларни ва ундаги қаҳрамонларни танишга ўзингизга фурсат беринг. Ишонаманки, қолган ҳикояларим каби бу асар ҳам кўнглингиздан жой олади. Ўзидангина☝️ илҳом ва имкон сўраб қолувчи ожиза ёзувчингиз қаламидан навбатдаги ҳикоя

Янги қисса


#Юлдуз


Муаллиф: Sulhida Davron




Огоҳлантириш бурчим⚠️

❗️Муаллиф рухсатисиз кўчириб олиш ва тарқатиш қонун олдида жавобгарликка олиб боради.❗️


Ёқимли мутолаа 📔


Яратганнинг номи билан бошладик!
31👏8😍6
#Юлдуз

73-қисм


“Ўйлаб кўр, укам.Ўзинг ўсаман дегунингча ёшинг ўттиздан ошади бу бир. Икки, қайси продюсерга борсанг ҳам мен айтган нарсаларни айтади сенга”,-деб менга аслида шон-шуҳрат ботқоғини таърифлади. Мен эркак киши эдим.Аёлларга нима шартлар қўйилади худо билади.

“Қарорим қаътий ака! Мен сиз айтган шароитда ишлолмайман. Мусиқа басталаш шеър ёзиш, умуман ижод бу туйғу масаласи. Соҳта туйғулар билан бир нарса яратиш айниқса қўшиқнинг имкони йўқ”,-деб ўз ҳақиқатимни гапирдим.


Ижод аҳли борки, улар туйғудан илҳом олишади. Мен шунча ёзган қўшиқ ва шеръларим, бу мен ўз ичимдан ўтган хаёлларим ва ҳисларимдир. Мажбурий яратилган бир нарсаларнинг умри қисқа бўлади. Мен ўзимни жуда яхши таниган эдим. Қўрққаним, энди чиқай деган чуқуримга қайтиб тушиш. Машҳурлик қанча давом этарди? Беш йил балки ўн йил. Кейинчи,унутиш фаслими? Осмонга чиқиб пастга қулашнинг оғриғи ёмон. Зарбаси кучли. Энди йиқилсам мени ким кўтаради? Ўрнимдан турдим. Кетмоқчи бўлдим, фақат бу сафар менга бошқа таклиф берди.

“Шошма укам! Кел, ўтир! У вариант тўғри келмаган бўлса, бошқа нарса айтаман сенга”,-деб мени мажбур яна мулоқотга ундади.

“Ака, мен юлдуз бўлишдан воз кечдим. Ҳаётим яхши, индманг мен кетаверай”,-дегандим елкамга қўлини қўйди.

“Кел сен ўтир Ёқуб укам. Машҳур бўлишни истамасанг, унда яхши пул ишлаш йўлини айтаман сенга”-деганида унга қарадим.

Албатта моддий эҳтиёжларим борлигини устимдаги кийимимдан ва хонасида турган телевизор экранида кўринган ташқи камерадан билди. Келган машинам бир юк машинаси эди. Туришим пул керак деб бақирарди.

“Ёзган қўшиқларингни сот. Яхшигина пул ишлаб оласан”,-деганида бу таклиф олдингисидан бошқача бўлди.

“Қўшиқларимни олмоқчимисиз?”,-деб сўрадим.

“Ҳа, оламан фақат бир шарт билан”,-деб яна ўз ерига ўтирди.

Столи ёнидаги кассадан пул чиқарди. Бир почка юз долларликдан ўттизта санади. Чунки мен ҳам у билан бирга санадим. Уч минг долларни стол устига қўйди.

“Қанақа шарт?”

“Муаллифлик ҳуқуқи билан сотасан.У қўшиқ тўлиқ меники бўлади ва унга ҳеч қандай даъво қила олмайсан”,-деди.

Томоғимга тиқилган орзуларим, ютинишимга йўл қўймади.
🔥6143🤨18👍10😢6❤‍🔥1🕊1
#Юлдуз

74-қисм


Инсон ўз боласини сотар эди-ми? Қўшиқларим менинг фарзандим каби. Уларнинг ҳар бири, дилимдаги яра ва менинг хотираларим. Уни бошқага қандай берардим? Аммо бошқа томонда ҳаёт шартлари. Эй, худойим қанчалик қийин бир танлов.

Ўпкамни тўлдириб нафас олдим. Балкида бошқа бундай фурсатим бўлмасди. Янги ҳаётимга маблағ керак.
“Истасанг ҳаммасини бирдан сот. Лекин бошқа қўшиқларингни эшитиб кўриш керак. Бу пул, ижтимоий тармоққа жойланган қўшиғинг учун. Қўшиғинг хом шаклда биз унга инструментлар билан қайта куйини бастлатиб аранжеровка (сайқал) берамиз”,-деди.
Бошим билан ризолик бердим.

“Яша! Сен ўтир кут. Ҳозир бир шартнома чиқартираман. Унга қўл қўйиб бемалол пулингни олиб кетасан”,-деди ва компьютерида бир нарсалар қила бошлади.

Мен эса ичимда ғалати бир бўшлиқ билан ўтирардим. Олдимга қўйган шартномасига қарадим.Унда айтилган қўшиқнинг муаллифлик ҳуқуқнин уларга ўтиши.Бу қоғозни имзолагандан сўнг, ҳеч бир ерда бу қўшиқни куйламаслигим ҳатто мени қўшиғим деб айтишга ҳаққим йўқ эди.

Мажбуриятнинг номи ўчсин эди.

Қўлим оғир юк кўтаргандек зўрға имзомни қўйдим.
Жамшид ака пулни олиб қўлимга тутқазди.

“Санаб ол укам.Баракасини берсин”,-деганда индамай пулни олиб чўнтагимга қўйдим.

“Рахмат”,-деган сўз оғзимдан жуда суст чиқди.

“Яна бошқа қўшиқларингни менга хом шаклини куйлаб жўнат. Агар у ҳам хит бўладиган қўшиқ бўлса, яна шундай усулда сотиб оламан “,-деди.

Жамшид аканинг олдидан чиқиб машинага миндим. Юк ташлашим керак эди. Хаёлимда минг хил ўй билан ишларимни битирдим. Қўлимни ҳар замон чўнтагим устига қўйиб кўрардим. Мен бугун бир танлов қилдим. Шон-шуҳратни, ҳузурга алмашдим.


⭐️


“Инсон доим бир хил юрмайди Ёқуб ўғлим.Бир қадам олдинга юрса, икки орқага кетади. Баъзан кўп ортга кетишга тўғри келади. Яхшироқ олдинга отилиш учун”,-деди отахон.

Ичимдаги исёнга чидай олмадим. Бир маслаҳатга бир дастак бўладиган кишига эҳтиёжим бор эди. Мени ғафлатдан уйғотган инсон олдига келгандим.

“Жуда қийналдим ота. Бир имкон берилди ва орзуим бўлган ҳаётни қийналиб бўлсада рад этдим. Лекин энди шу еримда оғриқ бор.Мен нега икки хил ўйлаб пушаймонлик тузоққа тушяпман?”,-деб сўрадим.

“Чунки инсонмиз. Нафс ташиймиз. Сен айт-чи, рад этганингда нима эди энг катта сабабинг?”

Бир муддат ўйлаб жавоб қилдим.

“Уялдим! Юлдузга қандай қилиб сенга ҳозир уйланолмайман дейишга уялдим”
78👍33👏7🙈7😇3
#Юлдуз

75-қисм


Отахон эгилган бошимни кўтаришим билан менга меҳр билан жилмайди.


“Уят яхши нарса болам. Уяти бор одамнинг иймони бор демак”,-деди.


“Бу нарса ўтиб кетадими?”


“Ўтади! Бир вақти замонда қайси пайғамбар ҳозир ёдимда йўқ лекин у яшаган даврда бир қароқчи одам бор экан. Кундалик ҳаётида ҳам кўп инсонларга зарар бериб ўғрилик қиларкан. Бир кун шу одам ўлибди. Бутун қабила у одамнинг жаннатга кирганини туш кўриб, таъбирини пайғамбардан сўрашибди. Аллоҳ ваҳий орқали у тушнинг таъбирини билдирибди. Унга кўра, ўша қароқчи одам бир куни яна ўғрилик қилмоқчи бўлганида, бир солиҳ одамни кўриб қолади ундан уялиб ўйлаган ишини қилмайди.Яратган ҳам бир солиҳ бандасидан уйлаган у қароқчини, ўшани ҳурматига авф қилибди”,-деганида этим жимирлаб кетди.


“Тарих бундай ҳодисаларга тўла ўғлим.Ҳатто ўша биз билган машҳур саҳобалар ҳам ўз нафси билан курашишда қийналган. Қайта-қайта Аллоҳнинг расулига с.а.в келиб ўзларига чора топишга уринишган”

“Топишганми, ота?”

“Нафс билан курашиш уни тарбия қилиш билан бўлади. Бугун сен катта бир нафс синовидан ўтиб ўзингни маънавий даражангни кўтардинг. Бу билан тугайди-ми, йўқ. Балким унданда каттаси ва қийинроғи келар. Лекин шуни бил биз бир ожиз бандамиз. Хато қилиш ҳам, нотўғри қарор қабул қилишга ҳам моилмиз”,-деди.

“Бу ишни қилмасликка чора йўқми?”,-деб бир умид сўрадим.

“Бор албатта! Пайғамбаримиз с.а.в нима деганлар? Асхобимнинг ҳар бири юлдуз каби. Қай бирига эргашсанглар ҳидоятга эришасизлар”,-деганида ичимда ғалати тарърифи йўқ бир туйғу қоплади.

Қора булут тарқалиб ортидан нур кўрингандек бўлди.
Энди мен учун юлдуз сўзининг уч маъноси бор эди. Бири юлдузлик ботқоғи,иккинчиси менга ёрдам қўли чўзган Юлдуз ва бугун ўрганганим ҳидоят юлдузлари.
Худди чуқурга тушишим, бир юдузга мафтун бўлишим асл нурга қараб юришимга сабабдек кўринди.

Отахоннинг уйидан яна бир бор қушдек енгиллик билан чиқдим. Ўзимча ўйладим, бугун бу аҳволимни бошқа бировга айтсам, балки мени баттар иккиланиш гирдобига итган бўларди. Бироқ отахоннинг гаплари барча булутларни тарқатди. Қўшиқ сотган бўлсам нима қилипти? Ўғрилик қилмадим, бошқа йўл билан топмадим. Аллоҳ берган илҳом билан ёздим ва уни бошқа бировга бердим. У қўшиққа мен жон бергандим( шеър ёзиб куй басталадим маъносида). Бошқа бириси кўйлак кийгизди нима аҳамияти бор эди.
81🔥21👍15👏15💔2
#Юлдуз

76-қисм


Ю л д у з




Қадамлар бир олдинга ёки бир орқага етаклайди.Ризонгиз сўраб ҳам ўтирмайдиган, ички туйғулардан ҳаракатга келадиган бир ҳаракатдир. Умид олдинга отилса, қўрқув орқага юришга мажбур қилар. Бу ишловни сиздан сўроқсиз қиладиган омил эса онгингиз.

Замонавий психологларга ўхшаб ўйлаб қолдим. Бунга сабаб тез-тез ижтимоий тармоқларда чиқадиган видеолар бўлса керак. Агар моддий шароитим етганида, мен ҳам ўша дарсда ўқидан бўлардим. Чунки ҳаётни жуда осон ва қулай қилиб тушунтиришади-ки,пулсиз қолиб у курсларни ўқимаганлар ўзини дунёнинг энг омадсиз ва бахтсиз деб ҳис этади.
Бу гапни Қундузга айтганимда устимдан кулди. Ва бир нечта психологларни мисол келтириб, уларнинг деярли ҳаммасининг оиласидан ажралганини айтди. Балки улар ўзларини яхши танигани учун заҳарли ва носоғлом муносабат орасида қолгиси келмагандир, деганимда баттар кулди.

“Сенга мақтаб кўрсатаётган ҳаёти учун қанча маблағ ва вақт кетишини биласанми? У пулларни эса сенга ўхшаб “ҳаётимни тузатаман” деб курс сотиб оладиганлардан топади. Албатта ўз оиласига вақт қолмайдида.Уйини бошқа келиб тозлайди.Овқатини бошқа қилади , ёки кўчадан олади. Эрига қараш ҳам шу аҳвол. Сенга маслаҳатим, кўп ҳам рекламалардаги яхши ҳаёт ваъдаларига учма. Булар ҳаммаси бир ссенари асосида ёзилиб, бир неча марта қайта суратга олинган ва махсус смм командаси билан ишланган соҳта ҳаётлар”,-дегани ёдимга тушди.

Балки гапларида жон бордир.

“Ижтимоий тармоқлардаги кишилар блогерлар. Уларда просмотор ва охват биринчи ўринда. Сенга психолог керак бўлса. Оддий, ўзини реклама қиладиганга эмас, мутахасисини топиб бор”,-деганди.


Инсон руҳий тушкунликка тушганда доим бир қутқарувчи ёки бир нарсага суяниб у депрессия ҳолатидан чиқишни истар экан. Мен ҳам кунлардир танқислик ва чорасизлик ичида ўзимни анча зериктириб қўйгандим. Худди кўксимни сиқиб келаётган ташвишим мени ҳалок қиладигандек туюлганди.


Ёқубнинг қўнғироғи ва жўнатган расмлари.Ҳатто ойимнинг ҳайриҳоҳлиги озгина бўлсада менга нафас бўлганди. Бироқ ичимдаги қўрқувлар ҳамон кетгани йўқ. Қаршимда ўтирган одамга қардим. Уни илк кўрган кунимдан бери анча ўзгарган одам ҳақида, нима билардим. Онаси ўлганидан хабарим бор. Оиласининг қолган аъзолари уни рад этишгани ҳақида ойимга айтиб берганди. Ўзининг бир қўшиқ куйлаш савдоси борлигини ҳам билардим. Аммо бугун биргина мен билан оила қуриш учун қўшиғимни сотдим дегани, мени сал бўлсада хавотирга солганди.
70🔥25👍22😇1
#Юлдуз

77-қисм


“Нимани ўйлаб қолдинг, Юлдуз?”,-деб жим бўлганимга сўради.

“Қўшиғимни сотдим деганингизни ўйлаб қолдим. Нега ундай қилдингиз?”,-деганимда менга бир неча сония қараб қолди.

“Келажагимиз учун”

“Қўшиғингиз ....билмадим инсон ўз ижодини сотиши”

“Юлдуз, нонвой нон пиширдим, бу менинг меҳнатим деб нонни сотмай олиб ўтирса нима бўлади?”

“У бошқа нарса. Нон эҳтиёж-ку! Бу қўшиқ”

“Қўшиғимни сотдим, иймонимни эмас”(
севимли китобхоним Дилфузахонга салом бўлсин.Бу жумла муаллифи у киши),-деганида чуқур нафас олдим.

“Бу ҳали бошланғич. Худо хоҳласа, ҳаммаси яхши бўлади”,-деб жилмайиб қўйди.

“Бир кун афсусланмайсизми? Қўшиғингизни бошқаси куйлаб машхур бўлса ва яхши фойда олса?”

“Йўқ, чунки улар фақат бир неча сатр ва икки оҳангни олишди. Аллоҳ қудрат қилганча, у икки нарсанинг булоғи мана бу ерда”,-деб кўксини кўрсатди.

“Тушунарли”,-деб бошқа бу мавзуни чўзмадим.

“Сен билан бошқа нарсани гаплашмоқчи эдик? Шартларингни масалан”,-деб бошқа мавзунинг дарчасини оралади.

Гапни қаердан ва қандай бошлашни билмай бироз ўйландим.

“Шарт деб айтдим лекин аслида бир илтимос”

“Илтимос?”

“Ҳа, авваламбор ойимни қабул қилишингиз мен учун катта нарса эканлигини айтай. Қайта оила қуриш хаёлимда ҳам йўқ эди. Сиз билан бугун бу ерда ўтиришимга сабаб ойимни ҳам келажак режаларингизга қўшиб иш қилаётганингиз”,-дедим кўзларига қараб.

“Юлдуз, мен узоқ йиллар бошпанасиз ёлғиз ва энг асосийси инсон меҳри ва англашувисиз яшадим. Ўтган туртди, қайтган туртди. У пайтлар руҳан яхши аҳволда эмас эдим. Ва энг кўп она меҳрига зор бўлдим. Энг катта армоним онамни хурсанд қила олмаганим. У кишига қарай олмаганим. Холамга, сен орада бўлмасанг ҳам барибир қўлимдан келганини қилардим. Ҳафталаб қорни оч қолган одамга бир коса овқатни мажбурлаб ичириб, яна истаган пайтинг кел дейдиган ким бор? Буни фақат оналар қила олади.Мен ҳам холамни ўз онамдек қабул қилдим. Чунки бир она боласининг қорнидан ,устидаги кийимидан ташвиш қилади”,-деб кўзлари ёшланди.

Юзини четга буриб бурнини тортиб қўйди.


“Ойим ҳам сизни ўз боласидек яхши кўради. Мен ақлимни танибманки ойим ўзидан олдин бошқаларни ўйлаб келади. Қизлар оналарининг қадарини яшайди деган гап бор экан. Менинг илтимос ёки шартларимдан бири шу. Агар бирга ҳаёт қурадиган бўлсак,ароқ ичишингизни асло истамайман. Буни керак бўлса, оиланинг бузилиш сабаби деб ҳам орага қўяман”,-деганимда бўғзимга бир нарса тиқилди.
🔥6961👍35❤‍🔥76
- Achchiq choy ham ba'zan sevimli inson bilan shirin ta'mga kira oladi.


https://t.me/ibratli_nomalar 📱
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
37😍19👏10👍4
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
22👏5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ДИҚҚАТ

👩‍🍼 Кимки бу дуони ўз фарзандларига умри давомида бир марта бўлса ҳам ўқиса, фарзанди ёмон ахлоқдан ҳимояланади, ёмон дўстликдан ҳимояланади, ёвуз инсонларнинг ёвузлигидан ҳимояланади, бало ва мусибатдан ҳимояланади.

Тез кириб сиз ҳам ўрганинг 🤗

Дуо бу ерда, 👇👇👇

https://t.me/+V_7ajXYmY3s0YWVi
https://t.me/+V_7ajXYmY3s0YWVi
7
Forwarded from .
40 КУНДА 40 КИЛОГА ОЗДИМ🔥
https://www.maxeffect.uz/linyforte2

-Озиш мен учун 10 йиллик орзу эди. Қилиб кўрмаган ишим қолмаган эди. Спорт, диэта, гармонлар... Бари бефойда эди😔

✔️Лекин биргина шу шарбатни ичишни бошлаганимдан сўнг кунига 1 кило вазн ёқотишни бошладим.

✔️Қорнимдаги жуда катта осилган ёғдан қутилдим.


НИМA ВОСИТAЛИГИНИ МAНA БУ ЕРГA КИРИБ КЎРИБ ОЛИНГ
👇👇👇👇👇
https://www.maxeffect.uz/linyforte2
https://www.maxeffect.uz/linyforte2
https://www.maxeffect.uz/linyforte2

ШОШИЛИНГ❗️Админлар 12 соатда удалить қилиб юборишяпти.
8
👆👆👆👆 осон озишни истаганлар учун зўр танлов