ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ
41.1K subscribers
4.71K photos
4.12K videos
17 files
8.5K links
💖Ishq haloldir. Ikki qalbning bir - birini deb urishi , yuraklarning sevgi ila jo'sh urib, ishq daryosida oqishi Allohning rahmatini jilvasidir. 💖       

Reklama uchun👉👉 @reklamala_arzon

Talab taklif shikoyat uchun👉👉 @Neiba_bot
Download Telegram
Муаллиф: НУРФАРИЗ ҚУРБОНОВА
#Hayot 2-фасл
115- қисм.
Эрталаб уйғонган Ҳаёт кўзларини очиши билан қувончдан сакраб ўрнидан турди
-Юсуф...келдингми?!
Ҳаётнинг томоғига йиғи тиқилиб ортиқ сўз айтолмади. Юсуф кулганча Ҳаётнинг юзидан чимдиб қўйди
-Сен қизга ҳеч салом беришни ўргатолмадимда.
Ҳаёт кўзлари ёшланди
-Нафиса яхшими. У ҳам келдими?
-Ҳа анча яхши. Ўзим билан олиб келдим. Бироз дам олсин деб ўз уйида қолдирдим.
Ҳаёт бош силкиб ўрнидан турди
-Юзимни ювиб келай.
Ҳаёт ундаган бўлса ҳам Юсуф Ҳаёт нимадандир хафа эканлигини сезди.
Юсуф келгани муносабати билан ҳамма бир дастурхон устида жам бўлди. Ҳаёт ҳам номига еб ўтирганди аммо Мардон келиши бутунлай иштаҳасини ўлдирди. Мардон дастурхонга ўтириши билан Ҳаёт ўрнидан турди
  -Ҳаммага ёқимли иштаха. Мени бироз ишларим бор.
Мардон тармоқ қирди
-Симора нима мен келганим ёқмадими?
(Ҳамма Ҳаёт деб чақиришни бошлаган бўлса ҳам биргина Мардон ҳамон Ҳаётни Симора деб чақирарди)
Ҳаёт номига жилмайди
-Ундай эмас. Биласанку, мен эрталаб овқатланмайман. 
Ҳаёт Мардонинг жавобини кутмай ўз хонасига кириб кетди. Ҳасан Заҳири Юсуфга савол назари билан қаради. Юсуф эса кўзи билан,, ҳаммаси яхшиъъ деб жавоб берди. Бу эса Мардонинг эътиборидан четда қолмади. Бу нонушта мажбурий қилинаётгани яққол сезилиб турарди. Чунки хатто Самия ҳам бесаранжом ўтирар, тез тез Ҳаётнинг эшигига қараб қўярди.
  -Ҳаёт...кирсам бўладими?
Самия нонуштани нари бери тугатиб даров Ҳаётнинг хонасига келганди.
Ҳаёт Самияга зардали қаради
-Қачондан бери...хонамга кириш, кирмасликни сўраб қолдинг.
-Ҳаёт...
-Сенга айтгандим. Ўзингча нимадир қилма, бизни муаммолар сизникидан фарқ қилади деб.
-Кечир- Самия Ҳаётнинг ёнига келиб ўтирди- Ярашиб олишингни жуда ҳоҳлаганим учун шундай қилгандим...аммо энди сиз бераман, ҳеч нарсага аралашмайман. Нима десанг шу бўлсин.
Ҳаёт кўз ёшларини артди
-У мени...чорасиз, ожиз холимда кўриб қолди. Энди истасам ҳам уни ёнида кучли кўринолмайман..
Самия Ҳаётни бағрига босди. Иккиси узоқ вақт шундай ўтиришди, то эшикни Юсуф таққиллатмагунча.
221😢91🔥55👍35🙈72👏2😇2
Муаллиф: НУРФАРИЗ ҚУРБОНОВА
#Hayot 2-фасл
116- қисм.
Самия уларни ёлғиз қолдириб чиқиб кетди. Юсуф стул қўйиб Ҳаётнинг қаршисига ўтирди
-Хўш, очиқчасига гаплашиб оламизми?
-Нимани?!
-Сени қийнаётган нима бўлса ҳаммасини!- деди Юсуф Ҳаётга қараб. Ҳаёт оғир ютинди
  -Сен ёлғончи экансан Юсуф. Мени алдадинг. Бу ердан узоғи икки ойда кетамиз дегандинг. Амма вадангда турмадинг!
-Ундай эмас Ҳаёт. Бази сабаблари бор.
-Ҳа..сабаблари бор ва ўша сабаб Нафиса! Сен у билан топишиб олдинг. Энди мени сенга керагим йўқ...шундайми.
-Ҳаёт...
-Кетайлик Юсуф! Майли...сен кетма аммо мени ўзимни бирор ёққа кетказиб юбор... Ортиқ бардошим етмайди. Мен ақлдан озяпман!!
Юсуф Ҳаётга жиддий қаради
-Ростдан кетмоқчимисан. Шохрухни ёнида қолинг келмаяптими?!
Ҳаёт бош чайқади
  -У кеча мени кўрди...қай даражада телба бўлганимни кўрди, Юсуф! Менимча энди, у ҳам ёнида бўлишимни истамаса керак.
Юсуф жим қолди. Ҳаёт жилмайди
wқр -Иложи бўлса Туркияга кетсам дейман. Денгизни кўргим келади.
Юсуф кулди
-Марина Wалкда денгизни кўрмадингми?
Ҳаёт синиқ кулди
-Кўзёшларим остида денгиз ҳам кўринмай қолганда...
Ҳаёт бироз ўйланиб шундай деди
-Ҳасан дадамни эртагаёқ кўндираман. Туркияга, бодрумга кетаман. Фақат бир илтимос, қаёққа кетганимни хатто Самияга ҳам айтма.
Юсуф бош силкиди 
-Яхши- нима хохласанг шуни қил. Мухими афсус қилма.
Ҳаёт кулиб қўйди. Эшик ортида уларни ҳамма гапини эшитиб турган Мардон тишларини ғижирлатди
-Қаёққа борсанг, ортингдан бораман Симора! Мендан қочиб қутулолмайсан. Меники бўлишдан бўлак ҳеч қандай йўлинг йўқ!
205🤨71🔥51👍21😇10
#Ҳаётий ҳикоя

УЯТ БЎЛАДИ, БОЛАМ!

"Ҳалол шашликлар бор" деб ҳайқирса, кимдир иссиқ сомса, иссиқ чой борлигини овоза қилади, яна кимдир эса пластик картага ҳам савдо қилаверишини жар солади. Улар асосан ўрта ёшли кишилар, йигитлар бўлгани учун овозлари жарангдор янграйди...

Бурчакда бир 60-65 ёшни қоралаган, кўринишидан қаровсиз эканлиги яққол намоён бўлаётган онахон рўмол очиб эски кийилган кийимлар, ишлатилган рўзғор буюмлари, ўқилган китоблар ёйиб ўтирибди. Жуда таниш чеҳра... эсладим: ишга шошаётган пайтим бу онахондан перашка олиб,тановул қилиб кетардим. Унинг ҳеч кими йўқлиги, ўз қорнининг ғамини шу йўл билан ейиши ҳақида эшитганларим ҳам бор эди.

Китоб қизиқишида ёнига яқинлашдим ва "она, энди перашка сотмайсизми?"- деб сўрадим. Онахоннинг жавобидан қаттиқ таъсирландим, атрофдаги сотувчи-жарчиларга қарадим-у кўзимни ерга олдим:
– Ҳозир Рамазон ойи-ку, уят бўлади, болам, уят.

Самодил.
61😢40👏8😍74👍2😇2🔥1🕊1
Муаллиф: НУРФАРИЗ ҚУРБОНОВА
#Hayot 2-фасл
117- қисм.
Ҳаёт куни бўйи хонасидан чиқмай қамалиб ўтирди. Юраги жуда безовта кўнгли бир ёмонликни сезгандек эди. Аксига олиб Самия ҳам келмаяпти негадир. Балки Жамшидни ёнидадир. Ҳаёт юраги сиқиб Ҳасан дадасининг ёнига чиқди. Ҳасан Заҳири китоб ўқиб ўтирарди. Ҳаётни кўриб китобини бир четга қўйди
-Келақол, тўпалончи қиз.
Ҳаёт жилмайиб келиб Ҳасан Заҳирини тиззасига бош қўйди
  -Сизни ҳам ғавғоли ҳаётим билан бездириб юбордимми?!
Ҳасан Захири кулди
-Сен менга яратганинг тухфасисан. Сендан безиб қолишим мумкинми?
Ҳаёт жимгина Ҳасан Заҳирининг тиззасига бош қўйганча кўзларини юмди
-Яҳшиям...бу зулмат ҳаётимни ёритиб турибсиз дада!
Ҳасан Заҳири Ҳаётнинг бошини силади
-Сен оҳирги пайтлар...мени ҳафа қиляпсан қизим! Нега номозингни ўқимай қўйдинг? Бошинга бир мушкул тушда Аллоҳга яқинлашиш ўрнига ундан узоқлашяпсан?
-Сўнги кунларда холим йўқ...
-Бу баҳона бўлолмайди қизим. Қани тур ўрнингдан Хуфтон намозини ўқийдиган пайт бўлди. Ҳозироқ тайёргарлик кўриб номоз ўқи. Аллоҳдан мушкулларинг ечимини сўра.
Ҳаёт хўп деб чиқиб кетди. Таҳорат олиб хуфтон намозини ўқишни бошлади. Номози яримлай деганда эшик очилди. Ортига қаролмагани учун келгувчини Самия деб ўйлаб хотиржам номозида давом этди. Аммо барибир юраги потирлаб ўзига қадалиб турган нигоҳни сезиб турарди. Жойнамоз устида узоқ дуо қилди. Яратгандан барча мушкулларини осон қилиб ўзи қўлашини  сўраб дуо қилди.
-Ё раббим... Ношукурлик қиляпти дема... Аммо ростдан бироз толиқдим. Бу дунёдан ва...уни ичидагилардан жуда толиқдим.  Илтимос ё раббим мени...бу дунёга боғловчи ва сени унуттирувчи ҳамма нарсадан узоқлаштир. Ва сени севувчилар билан яқин қил....
    Ҳаёт ўрнидан туриб ортига ўгирилиши билан кўзлари катта катта очилиб кетди. Қаршисида унга совуқ қараб Мардон турарди.
210🤨81🔥68😨33👍1713😢8👏2😁2😇2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Реакция белгилаб куямиз 😊
🕊139👍4❤‍🔥2
#Шунақаси ҳам бўлади...

ЭРНИНГ  ҲИЙЛАСИ

Эр аёли билан қаттиқ айтишиб қолди. Аёл аразлаб эри билан гаплашмай қўйди. Орадан бироз вақт ўтиб  кек-гинасини унутган эр  аёлига сўз қотди. Аёли тушмагур қаттиқ аразлаган эканми, умр йулдошининг  сўзларига сукут ила жавоб берди. Ҳар қанча  уринмасин эр аёлини  дилгир кайфиятдан  чиқара олмади. Ахийри  бир ҳийла ўйлаб топди: У жавон ва қутиларни худди бир нарса  излаётгандай титкилаб  ташлади. Бу қидирув  бир муддат давом  этгач аёл чидолмади:
- Ҳой дадаси, хамма  жойни тинтиб нима излаяпсиз ўзи?
- Худога шукур топдимей, - деб айёрона кулимсиради у.
- Ҳалитдан бери сени  овозингни излаётувдим онаси! Бўлди, топдим!

Аёл хам тескари қараб  жилмайди.
Интернетдан.
👏6431👍20😁19🔥7
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Реакция белгилаб куямиз 😊
😍15❤‍🔥64🕊4💔1💘1
🆕


Янги ҳикоя, янги ҳаётлар ва у ҳикоянинг қаҳрамонлари билан танишамиз бироздан. Ҳар ҳикоя бошида бўлгани каби бир неча бўлим воқеа ҳодисаларни ва ундаги қаҳрамонларни танишга ўзингизга фурсат беринг. Ишонаманки, қолган ҳикояларим каби бу асар ҳам кўнглингиздан жой олади. Ўзидангина☝️ илҳом ва имкон сўраб қолувчи ожиза ёзувчингиз қаламидан навбатдаги ҳикоя

Янги қисса


#Юлдуз


Муаллиф: Sulhida Davron




Огоҳлантириш бурчим⚠️

❗️Муаллиф рухсатисиз кўчириб олиш ва тарқатиш қонун олдида жавобгарликка олиб боради.❗️


Ёқимли мутолаа 📔


Яратганнинг номи билан бошладик!
👏1815😇1
#Юлдуз

68-қисм


Ойим вақтида кўп жойдан иш қидирганини ва дадамнинг маъсулиятсиз ҳаракатларидан мажбур у чиқиндихонага ишлашга кўнганини ҳам билардик. Бўлмаса, пойтахтга нон топаман деб келган ҳамма, у ёки бу сабаб билан иш топади. Оддий метро бекатлари чиқишида аравада нон сотган бор. Сал ўтсангиз мева сотгани чиқади. Ҳеч жой топмаса биргина ерда ўзига кичик савдо ери очган бор. Қимирилаб турган нарса борки ризқини топиб ерди.


“Сенга келиб кўр деган бўлса, бор қизим”,-деди ойим.


“Ойи, ўзи билиб қилаверсин. Мен нима дейман ҳозир”


“Қизим, у сенга кел боғда айланайлик демаяпти. Бир келажак учун ер кўрамиз деяпти. Бориб кўр. Агар жойи яхши бўлса, ўзинг савдога чиқсанг ҳам бўлади. Мен сени неча кундан бери мени ёлғиз ташлаб ишга кета олмаётганингни биляпман, жон болам. Бу ер арзон дедик келдик.Лекин ишламсанг ижара пулини қандай тўлаймиз?”,-деб ойим ҳақиқатни юзимга урди.


Ичим торайип нима қилишни билмадим. Тошкентга бориб келишни ўйлаб қарасам, ойим яна уйда ёлғиз қоларди.


“Бир эркак оила учун бир нарса қиламан деса, фирклари осмонда учмаса унда аёл далда бериши керак қизим. Худо худбин ва дангасасидан сақласин”,-деб бошини эгди.

“Кўрамиз ойи, пойтахтга бориб келишим керак бўлади. Сизни..”

“Қундуз келади”,-деб гапимни бўлди.

“Қундуз келмаса керак ойи”

“Сен телефонимни олиб бер. Қолганини ўйлама”,-деб қўлига узатган телефонини олиб Қундузга қўнғироқ қилди.

Ойимнинг яна бир одати, телефонни қулоғига тутмай овозини чиқариб гаплашарди.
Мен ичкари хонага кирдим. Чунки Қундуз яна бирор нима деса, у билан тортишишни истамадим.

Ойимнинг овози чиқмай қолганда унинг ёнига бордим.

“Бўлди қизим. Эрта келади Қундуз. Сен Тошкентга бориб кел”,-деди
“Қандай кўндирдингиз уни?”

“Мен фақат сени эмизиб уни ажратиб қўйганим йўқ болам. Кўнглига олмасин деб гапирмаган эдим. Лекин ҳамма юкни сенга юклаш инсофдан эмас. Биз ундан пул сўрамадик. Олсин қизини келсин. Неварамни ҳам соғиндим”,-деди.

Унинг бу ҳаракатини кўриб, ойимга аслида бир умид етишмаганини, агар озроқ тутинадиган нарсаси бўлса ойим кўп нарсанинг уддасидан келишини кўрдим. Албатта биринчиси ўзининг соғлиғли. Бировга ортиқча юк эмас, суянган тоғ эканини билса, руҳан ўзини тетик ҳис этишини билдим.

Ёқубга смс ёздим.Эртага Тошкенга боришимни ва қаерда учрашишимиз кераклигини сўрадим. Жавоб бериш ўрнига қўнғироқ қилди.

“Холамни кимга қўйиб келасан?”,-деб сўрагани бир томондан ичимда бошқа ҳислар уйғатди. Мендан олдин ойимни ўйлаши унга бўлган ҳурматимни оширди.

“Менга ўхшаган яна битта бор-ку, шу келиб қарайди дегандим”,-қаҳ-қаҳа отиб кулди. Чунки Қундузга ўзи шундай ном қўйганди.
94😍21👍14👏8
#Юлдуз

69-қисм


Ё қ у б



“Биров бир ташвиш билан сенга келган бўлса, унга бефарқ бўлма. Чунки у Аллоҳга дардини айтган, Роббиси эса сенга жўнатган бўлиши мумкин”,-деган ёзувни ўқиб этим жимирлаб кетди.

Ҳаётим икки даврга бўлинганди. Бири юлдуз бўламан деб чиққан йўлимда, ўзимни ёқотишим ва бошимга дард олишим. Иккинчи давр эса ўша дардимни бир кеча ярмида, Юлдузга олиб борганим. Отахон бу дунёда ҳеч нарса сабабсиз бўлмайди, ҳамма нарсада яратганнинг иродаси бор дерди. Бир осмон остида яшаб Юлдуз билан йўлларим кесишмай, энг тубни кўрганимда унинг ёрдами билан оёқда туришим ҳам бир илоҳий ирода эмасми?

Ҳатто отахонни танишим, унинг сабаби билан тўғри йўлга ўтишимда ҳам яратганнинг иродаси ва Юлдуз сабаб бўлди. У билан телефонда гаплашиб бўлгач, бор кучимни бир келажак яратиш учун сарфладим. Шу савдо қилиш иши ичимга бир чўғ каби тушганди. Кўзим доим атрофда, қаерда нима иш қила оилшда бўлди.
Пулини ўйламадим. Ниятга яраша беради Аллоҳ, деб таваккул қилдим. Ўзимга қанча пул кетарди? Ижара пулидан ва телефонга ойлик тўлаган қирқ мингимдан бошқа чиқимим йўқ эди.

Иш билан бўлиб шаҳар ичида юрганимда, талаба йигитлардан бири қўнғироқ қилди.

“Ака, қаердасиз?”,-деб ҳовлиқарди.

“Ишдман.Тинчликми?”,-деб сўрадим.

“Ҳа тинчлик. Ака сизнинг қўшиғингизни тик-ток, инстаграмга қўйган эдим, эсиздами?”,-деб ҳаяжонланиб гапирди.

“Ҳа ёдимда. Нима бўлди?”

“Битта машхур қўшиқчининг продюсери менга ёзди. Сиз билан учрашмоқчи”,-деганида юрагим тез ура бошлади.
Нима дейишни билмай жим турдим.

“Ака, эшитаяпсизми?”,-деб қайта сўради.

“Ҳа, эшитдим!”

“Рақамингизни сўради бердим”,-деди.

“Қачон бердинг?”,-дегандим.

“Ҳозир гаплашиб сизга қўнғироқ қилдим”,-деди чунки иккинчи тармоқда нотаниш рақам қўнғироқ қилаётган эди.

“Бўпти уйга борай гаплашамиз”,-деб гўшакни қўйдим.
Ва экранда кўринган бошқа рақамага қарадим. Чуқур нафас олиб жаваоб бердим.


⭐️

“Шунақа гаплар, Ёқуб укам”,-деб ўтирган ерида ёйилди.

Исмини Жамшид деб таништирган ёши элликларда бўлган бир одам билан унинг офисида учрашдим. Деярли танийдиган барча юлдуз хонандалар билан ишлайдиган ёки бир пайтлар ишлаган одам, менга ўз таклифини бераётган эди.

“Нечта бор муаллифик қўшиқларинг?”

“Йигирматаси басталанган.Қолгани шеъри тайёр мусиқаси ҳали яхши ўтирмаган”,-дедим.
80👍18🔥12👏12
#Юлдуз

70-қисм


“Шартларим мана шунақа. Кўнсанг имзола”,-деб олдимга бир неча вароқли шартнома қоғозини қўйди.

Узоқ ўйлашнинг фойдаси йўқ эди. Қўл қўйиб у ердан чиқдим. Йўлда кетар эканман, хаёлларим олис манзилларга олиб кетди.

Ишдан жавоб олиб деярли тўрт соатимни Жамшид ака билан ўтказдим. Бир йўлни танладим ва бу йўл мени бахт деб атайдиган манзилга етаклаши керак эди. Чўнтагимдаги пул билан икки кун юрдим. Юлдуз келди уни кутиб олгани чиқдим. Бекатга етиб борганимда машруткадан тушди. Кўнгил истарди у билан бирга бир ерларга бориб сокин гаплашиб олишни аммо бизнинг учрашиш сабабимиз бошқа эди.

“Йўқ, демай келганинг учун рахмат”,-дедим индамай жилмайиб қўйди.

Аввал машина орқасидаги юкни йўлимиз устидаги дўконларга бердик. Онасига қарайдиган одами бор деб, бемалол биринчи ишимни битириб олдим.



“Мана сенга айтган ерим мана шу. Бунга чиройли қилиб тахтадан раста тайёрлсак, яхшигина савдо ери бўлади”,-дедим унга мўлжаллаган еримни кўрсатиб.



“Яхши экан лекин кўп харажат кетмайдими?”,-деб ўйчан сўради.


“Харажатни ўйлама.Сен шу ер бўлади десанг ҳозир эгаси билан гаплашиб тутамиз”,-дедим.


“Мен нима ҳам дердим...”

“Унда юр уйни ҳам кўриб кейин жавоб бер”,- дедим.


Ижарага бериладиган биринчи қаватдаги уйнинг олдига бориб эгасининг келишини ва уйини кўрсатишини кутдик. Уй уч хонали бўлиб шароитлари ўрта ҳолатда эди. Бир- икки нарсасини таъмирласа бинойидек уй бўларди.


Чеккароқ туман бўлгани учун эгаси беш юздан, тўрт юз эликка берадиган бўлди. Юлдузга ҳам уй ёққанини кўргач, уй эгасига икки ойлик пулини бердим.

“Ўйлаб кўрсак бўларди. Дарров тўлаш шарт эдими?”,-деб Юлдуз қарши чиқсада


“Бунақа иш ери ва яқин уй чиқиши қийин. Сизлар кўчиб келаман дегунча вақт ўтади”,-дегандим қошини уйди.


“Менинг шартларим бор дегандим”,-деди.


“Майли юр унда, бирор тинчроқ ерда ўтириб гаплашамиз”,-деб таклиф киритдим.



Тутган уйимнинг яқинидаги бир кафега бордик. Енгил тамади нарсалар буюртма қилди. Унга уйланиш таклиф қилишга қилган эдим.Лекин биз –биримизга айтадиган гапларимиз кўпга ўхшарди.


“Шартларингни эшитаман Юлдуз. Нима бўлса розиман”,-дедим.

Бу қиз виждонли қиз эди.Менда тоғни ёриб сув чиқар демасди. Бошқа дарди бор маълум. Онасини сўсиз қабул қилишимни айтган эдим. Бунинг бошқа гапи бор.

“Мен шартимни айтишимдан аввал. У чўнтагингиздаги доллар қаердан? Бир неча ойда икки ишда ишлаб бунақа пул топишнинг имкони йўқ”,-деб қанчалик синчиковлик билан мени кузатганини билдириб қўйди.

“Доллар деганинг бор йўғи, уч минг эди. Унинг қайриб мингини бердим кўрдинг”,-дедим.

“Хўп, шу уч минг қаердан чиқди?”

Шубҳали никоҳлари билан боқарди.

“Ёзган қўшиқларимдан бирини сотдим”,-деганимда тушунмаган ифода билан менга қаради.
100👏19👍15🕊1
#Юлдуз

71-қисм
Ҳаётимиздаги қабул қилган қарорларимиз нафақат келажагимиз, балки ўтмишимизни ҳам бир лаҳзада бошқа томондан ёндашишга мажбур қилар экан. Жамшид ака деган продюсер, менга юлдуз бўлиш формуласини олдимга танлов қилиб қўйганида, кўп ўйладим. Нималар топишим ва нималарни бир умрга йўқотишим мумкинлигини ўз ич тарозимда ўлчаб кўрдим. Шунга кўра энг маъқул деб билган йўлни танладим.


“Ёшинг ўтяпти сенга тезда пр( оммага танитиш ) ишини бошлашимиз керак. Ҳар санатчининг бир ҳикояси бўлиши шарт. Олдинлари унча эътибор қилишмас эди. Қанча сирли бўлса шунча яхши эди. Фақат ижтимоий тармоқ билан бирга ҳаётларимизга қизиқадиган муҳлислар кўпайди. Нима деганимни тушунгандирсан?”,-деб мендан сўради.


“Тушундим. Менинг ҳикоям оддий...”


“Йўқ сенинг ҳикоянг бўлмайди. Бизга бошқа нарса керак. Сен ёзган қўшиқларда дард бор. Бевафолик бор. Биз ўшанинг устидан кетамиз. Бирор актриса ёки блогер қиз билан жуфтлик ясаймиз. Бу тандем(уйғунлик) икки томонга ҳам фойда келитириши керак. Озигина оммага танилиганингдан сўнг, баам (портлашдек қўл ҳаракати қилади)айрилиқ ва ишқ азобидан ёзилган қўшиқлар. Мен айтган ҳикоя мана шу. Инсонларга ҳамма нарса қизиқ. Улар ўзи сени қандай машҳур қилишганини билмай қолишади. Озроқ пул берамиз бир- икки ютуб каналларига. Унда ҳар-хил, миш-мишлар айтилади. Бир қарабсанки бутун Ўзбекистон Ёқубни танийди”,-деганида унинг ҳар бир жумласини таҳлил қилишга ҳаракат қилдим.


Мен янглиш англамаган эдим. Машҳурликнинг бир йўли бу оммага қарши ўйналадиган ўйинлар демак.



“Ака, мен яқинда уйланаман деяпман”,-деб қарши чиқдим.


“Укам, энди бироз сабр қиласизлар. Озгина машҳур бўлиб ол. Кейин тўйларинг кўпайиб халқ сени анча танигандан кейин уйланасан. Ҳатто уйланадиган қизингни ҳамма сени қутқарувчинг деб тан олади ўшанда.Чунки сен қийноқли бир муҳаббат яшаб, яраларингга малҳам бўладиган қизга уйланаётган бўласан”,-деди.

Мен эса худди бу ҳаётни аллақачон яшаб ўтгандекман. Шунчаки четдан туриб ўзимни кузатиб турганга ўхшардим. Ҳали бир нарса дейишга улгурмай, бошқа бир гапи мени бутунлай карахт қилиб қўйди.

“Сен ва топадиган партнёр (шерик) қизга ижтимоий тармоқларда турли хил love story ( муҳаббат тарихи) роликлари олдирамиз. Ҳамамси табиий чиқиши керак. Икки бир-бирини севган инсонни ўйнаб ўзингизга обуначи орттирасизлар. Гарчи машҳур қизнинг обуначилари шундоқ ҳам сенга ўтади. Хуллас чиройли бир -икки севги қўшиғи ундан сўнг бу бомба қўшиқларинг чиқади. Мен ҳозироқ ижтимоий тармоқдаги куйлаган барча эски чиқишларингни ўчиртираман”,-деди.
86🤨21👍17
#Юлдуз

72-қисм

“Мен соҳта муносабатларга қаршиман. Сиз айтгандек ўйнай олмайман”,-дегандим кулди.

“Сен нима деб ўйлаяпсан,укам? Шо-у бизнесс бу! Истасак соҳта севги, истасак соҳта эр ёки хотин ҳам чиқартирамиз. Мақсад битта, одамлар сени гапирсин ва танисин. Битта чиройли юз ва қўшиқ етмайди. Халққа интрига керак. Буни бутун дунё юлдузлари қилади. Сен билан шартнома тузамиз.Ва мен барча пр ишларингни ўзим ташкил қиламан. Тўйлар олишни бошлайман. Ҳа, шуни ҳам айтиб ўтай, топадиган пул ўртада. Мен сенга бир ном бераман, сен эса ишлаб унинг ҳаққини тўлайсан”,-деди кўзларимга қараб.


Бу одам айтаётган юлдузлик ҳаёти ёлғонлар, ўйинлар ва қуллик тизимининг ишига ўхшарди. Бир пайтлар орзу қилганим у машҳурлик, олиқиш ва муҳлислар шу йўлдан келармиди? Бир-бир машҳур бўлганларни эсладим.Охирги пайтда ростдан ҳам санаъатидан олдин шахсий ҳаёти билан гаплашилганлар кўп.

“Ёки бошқа бир усули, пулинг бўлса аямай реклама қилсанг, кейин машҳур бўлиб у пулларни қайтрасан”,-деб фикрларимни бўлди.

Менда танилиш учун пул ҳам, ҳомий ҳам йўқ эди. Жамшид ака айтадиган ҳаётга эса, кўнглим негадир рози эмас. Яқинда Юлдузга оила қурамиз дедим. Энди-чи? Унга бу иш соҳта десам ҳам бошқа биров билан оммага кўринганимдан кейин мени кутиб яшармиди?
Ёки ўзим?
Яна ўзгариб қолсамчи?
Юлдузлик, шон-шуҳрат муҳлислар ва концертлар. Мен бунча жимжимадор ранглар ичида Юлдузни топиб ортимга қайта олар эдимми?
Бир марта бу хатони қилдим. Кулгили ҳолатга тушгандекман. Ёки акси йиғлайдиган ҳолат. Тақдир мен билан ҳазиллашиб, йиллар аввалги ҳолатимнинг бошқача шаклини менга йўлиқтириб турганди.
Ўйла, Ёқуб!
Ўйла!
Тўхта!
Эсла, Ёқуб!
Сен бир марта у осмонга учаман деб чуқурга тушганингни эсла.
Сенга нима муҳим? Пул ва машҳурликми? Ёки ҳузурми?
Ичимда икки одам бир-бири билан жанг қиларди. Онамни эсладим. Менинг машҳур бўлишимни жуда хоҳларди. Бироқ ўша йўлдалигимда ,қўлимда пулим бўла туриб онамга бир тийин фойдам тегмади. Ҳатто уни бирор марта бир ерга овқатлангани олиб бормапман. Лекин арзимаган кишиларга уч маҳал ресторантдан овқат едирдим. Бошимни қўлларим орасига олиб бироз кутдим.

“Ака, рахмат сизга. Лекин менга сиз айтган ҳаёт тўғри келмайди”,-дегандим кўзларини қисиб менга қараб қолди.
👏8863👍218
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Реакция белгилаб куямиз 😊
27😍12👏7😢5
👆👆👆👆 осон озишни истаганлар учун зўр танлов
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❄️ АССАЛОМУ АЛАЙКУМ! ❄️

☃️Бошлаб олган янги кунингиз муборак бўлсин!
Ҳар бир эзгу ишларингизда Аллоҳ ёр ва ёрдамчингиз бўлсин!

☃️Тонгимиз - яхшилик билан бошлансин, хонадонларимиздан тинчлик тотувлик, барака аримасин.

☃️Бу кунда Аллоҳ дуоларимизни ижобат, фарзандларимизга салоҳият, ибодатларимизга гўзаллик, ризқимизга барака берсин!

☃️ Душанба тонгингиз муборак бўлсин!
11👏3
#Шунақаси ҳам бўлади...

✒️ Ёшликда берган кўнгил.

Автобусни кутиб бекатда узоқ туриб  колдим. Кечки пайт бўлгани сабабли, автобуслар қатнови сийраклашиб қолганди. Бекатда совуқдан жунжикиб турарканман, эллик ёшлар атрофидаги бир аёл келиб,  бекатдаги ўриндиқлардан бирига ўтирди. Шу пайт бекатга яна бир аёл келди. Иккаласи таниш экан, сўрашиб кетишди.
— Кечга қолиб, қаердан келаяпсиз?
Биринчи аёлнинг кайфияти жуда яхши эди, кулганча жавоб берди:
— Асти сўраманг, қаердан келаётганимни айтсам, ҳайрон қоласиз.    Синфдошларимнинг тўйидан, — деди совуққонлик билан. Иккинчи аёл ростакамига ҳайрон булди.
— Ие, сизнинг ёшингизда ҳам синфдошларнинг тўйи бўладими?
— Ҳа, бўларкан. Икки синфдош ўртоғим оила қуришди. Сизга айтсам, улар ниҳоят ўз севгиларига эришишди. Уларни муҳаббатларининг тарихи жуда узун. Ёшликда берган кўнгил айрилмас бўлади, дейишади-ку. Бу гапнинг ҳақиқатлигига энди ишондим. Роҳила исмли қизимиз Равшан деган синфдошимиз билан дўстлашиб юрарди.  Мактабни тугатганимизча уларнинг дустлиги севгига айланди. Ҳамманинг уларга ҳаваси келарди. Сабаби, улар узукка кўз қўйгандек бир-бирларига мос эди-да. Мактабни тугатиб, олийгоҳга ҳам бирга киришди, бир гуруҳда ўқий бошлашди. Талабалик йиллари Роҳилани бошқа бир курсдоши ҳам қаттиқ севиб қолди. Гарчи Роҳила Равшанни севса-да, уни Равшандан кам севмайдиган Санжар исмли курсдош йигитидан ҳам қутила олмай қолди. Беш йиллик ўқишлари давомида унга эришиш учун нимани қилиш керак бўлса, барини қилди йигит. Охири Равшандан уни тортиб олиб уйланди ва ўз юрти – Фарғонага олиб кетди.Аламдан эзилган Равшан ҳам бошқа қизга уйланишга мажбур бўлди. Кейинчалик хотини билан Киевга кўчиб кетди. Хуллас, иккаласининг ҳам бошидан яхши-ёмон кунлар ўтиб, фарзандларини уйлантиришди. Бундан уч йил олдин Роҳиланинг эри вафот этиб, ёлғиз қолди. Бу орада Равшан ҳам хотини билан ажрашиб, ёлғиз ўзи яшаб юрган экан. Равшан ёлғиз қолганидан сўнг уч йил давомида Тошкентдаги дўстларига хат ёзиб, Роҳилани излабди. Лекин тополмабди. Оллоҳ истаса, ҳамма нарсанинг иложини қилади, дейишгани рост экан. Тасодифни каранг, Равшан иш билан Москвага борган экан. Борган куни негадир туни билан Роҳилани ўйлаб чиқибди. Иккинчи куни кўчага айланишга чиққанда хам уни ўйлашни канда қилмабди. Бир пайт қараса, қаршисидан хаёл суриб Роҳила келаётган эмиш. Буни карангки, 25 йилдан кўп вақт давомида кўришмаган бўлишса-да, бир-бировларини узоқдан танишибди. Маълум булишича, Роҳиланинг бир қизи Москвада яшаркан. Роҳила қизиникига меҳмонга келган экан. Равшан билан учрашган кунлари у ҳам туни билан олис муҳаббатини ўйлаб, ухлай олмай чиққан экан. Кундузи юраги сиқилиб, кўчани айланиб келиш учун чиқибди ва Равшанни учратиб қолибди. Улар бир-бирларидан ҳол-аҳвол сўрашиб, куни билан бирга бўлишибди. Ўзларини учраштирган Оллоҳга шукроналар билдиришибди. Сўнг бир дақиқага ҳам ажралмасликка аҳд қилишибди. Маслаҳатни бир жойга қўйиб, Тошкентга қайтишибди. Сабаби, Роҳила эрининг маъракаларини ўтказиб, йилини берганидан сунг Фарғонадаги уй-жойини ўғли ва келинига қолдириб, ўзи қариндошларига яқинроқ бўлиш мақсадида Тошкентга кўчиб келган экан. Хуллас, улар Тошкентга етиб, қариндош-уруғларини уйларига чақириб, ўз ниятларини билдиришибди. Ҳаммалари уларнинг қарорини маъқуллашибди.Бугун уларнинг тўйлари муносабати билан уюштирилган зиёфатга борган эдим. Роҳила билан яқин дугонаман. Йиллар давомида дўстлигимиз бузилмаган. Шунинг учун бу гаплардан биринчи бўлиб, мен хабар топдим ва елиб-югуриб тўйларига бош-қош бўлдим. Ана шунака гаплар, — дея ўз ҳикоясини тугатди биринчи аёл.
— Жуда ажойиб воқеа,  — деди ҳайратланиб, иккинчи аёл. Шу пайт улар кутган автобус келдию, ҳар иккаласи автобусга ўтириб кетиб қолишди. Яна ёлғиз колдим. Аслида мен кутган автобус бундан неча дақиқа олдин келиб-кетганди. Мен аёлнинг ҳикоясини охиригача эшитиш мақсадида унга чиқмагандим. Ниҳоят, мен кутган автобус келди. Уйимга кетарканман, совуқни ҳам унутгандим. Қалбимни ажиб бир илиқлик эгаллаганди.

Интернетдан олинди.
136😍20👍3👏1
#Ноодатий ҳикоя
Отаси учун...

-Аҳмоқлик!-дедим мен у кишини бозорнинг ўртасида кўриб.
Бадавлат одам қиммат кийимларда садақа сўраб турса хунук кўринар экан.
Қўша- қўша уй, машина, заводларга эга бўлган Ботир ака бозор ўртасида: "Худо йўлига садақа қилинг, " -деб тургани менга бошқача кўринди.
"Ўлееее, одам бўлмай",- дейман пичирлаб.
Наҳотки, мана шунча бойликка садақа сўраб етган бўлса?! Яғеее, унчалик эмасдир?
Ахир ёшлигидан меҳнатдан бош кўтармаган инсон эдику."
Кўнглимда шубҳалар илдиз отаверади. Бир бу ён босилсам, бир бу фикримни устун биламан.
Йўқ.... шарт бориб юзига тупуриб юборишга ўзимда куч топа олмаяпман.
Менинг қизиқишим ортгандан ортиб бораверди.
Не кўз билан кўрайки, инсонлар узатган пулларни олгани йўқ.
Пулни олиб, уларга нимадир дея пулни қайтиб узатяпти.
Қизиқ!
Қизиқишим янада ортиб бораётганидан илдам қадамлар билан Ботир акага яқинлаб қолганимни сезмабман.
Чўнтагимга қўл суқдим. Бирор сўм олиб узатсамми, дея ўйлаб,фикримдан қайтдим.
Нега у пулларни қайта узатяпти?
Тағин бир савобталаб киши пул билан яқинлашди.
Пулни олди-ю, «илтимос шу пулга нон олиб келиб беринг»,дея қайтиб узатди.
Нега энди айнан нон?
Мен ҳам югуриб бориб бир жуфт нон олиб, Ботир ака томон шошилдим.
Йўқолиб қолибди. Наҳотки, кетиб қолган бўлса?
Мени кўрган бўлса ўрнини алиштирдимикин?
Қўлимдаги нонни қўлтиққа уриб, излана бошладим.
Бозорни икки айланиб топа олмадим.
Уйга қайтаман деб машиналар тўхташ жойига яқинлашганимда Ботир акани машинасида кўриб қолдим.
Машинадан тушиб,мени чақирди. Бирга олиб кетмоқчи экан.
Машина ўриндиғига ўтирдим-у, тилимда турган гапни айта олмаяпман.
Қўлтиғимда иккита нон.
Сизга олгандим деб айтиш, сизни кўргандим деб сўз очиш роса оғир бўларкан.
Бир гап бўлар дея сўз бошладим.
-Бу дейман , бозор-ўчарга келганмидиз?
-Э йўқ. Нимасини айтсам экан.
Отам касал бўлиб қолди. Шифокорлар бизнинг касалимиз эмас деб қайтариб юборди. Аёлларни биласиз фолсиз иши битмайди.
Қайсидир фолчи уч кун садақа сўраб, садака нонни овқат қилиб беринглар дебди.
Бугун иккинчи кун. Отам учун ҳар нарсага тайёрман.Садақа сўраб қайтяпман.
Кўзларига ёш олди Ботир ака.
Тўқсонга яқинлашиб қолган Амир бригадир касал эканини эшитгандим. Лекин тўқсоннинг тагида бўлса ҳам отасининг саломатлигини истаб не бўлса тайёр ўғилнинг борлиги ҳам кўнгилни бўшатиб юборар экан.
Мен ҳам қўшилиб йиғладим.
Қўлтиғимдан нонни олиб узатдим.
-Мана шуни ният қилиб олгандим.Амир бувани кўргани бир алоҳида ўтаман.
Уй олдида тушиб қолдим.
Орадан кўп вақт ўтмасдан Амир бува кўча -куйда пайдо бўлди.
Анча бақувват бўлиб қолибди.
Ўзимча фолчининг айтганлари-ку бир гапдир, аммо фарзандлар меҳри шу инсонни оёққа турғизган дея фикр қилдим.
Бир куни Ботир ака қўлимга даста пул тутқазди.
-Ука, мана шуни ол. Отам ўша куни сен берган нонларни саралаб, шуни синдириб бер-чи, деб айтдилар.
Ҳаммаси бир хил нон бўлса-да шунинг мазаси бошқача экан.Эгасини рози қилиш керак деб қолдилар.
Истасанг ўзингга ол, истасанг нонвойни топиб рози қил.
Мен эса бозор кезиб менга нон сотган нонвойни топа олмадим. Нонвойлар растасида бирор одам ўша одамни эслай олмаслигини айтди.
Бозор ўртасида қотиб қолдим.
Наҳотки, мен бу дунёга тегишли бўлмаган инсондан нон сотиб олдим, наҳот ўша кун мен нон учун пул беришни унутибман...
Нуриддин Зиё
79🔥17👍12👏5
#Ҳаётий ҳикоя

Менинг аям ҳаммадан яхши!

Аям раҳматлик билан бўлган қуйидаги воқеани минг азоб билан эслайман! Ёшлигимда, 5 ёшимда тақдирнинг тақозоси билан онам ортидан ўзга хонадонга эргашиб бордим....
Кунларнинг бирида янги отамнинг барча қариндошлари болалари билан Ўш шаҳрига, Сулаймон тоғига зиёратга бордик. Кунимиз завқли ўтди, болалар билан роса қувлашиб, тоғларга чиқиб мириқиб ўйнадик. Ҳамма болаларига ширинликлар, овунчоқлар, музқаймоқлар олиб бериб сийлар эди. Мен эса, қимтинибгина ўтирган, хали тўлиқ янги қариндошларига кўникиб улгурмаган, қамсуқум аяжонимнинг пинжига кириб, катталар учун ёзилган дастурхондаги нон ва чой билан сийландим холос, чунки уйда аямнинг чўнтагида умуман пули йўқлиги ҳақида огоҳлантирилгандим, буни устига ўгайлигимни жудаям яхши ҳис қилардим, янги отамнинг эса ҳали меҳрини қозонолмадим ёки хаёлидан кўтарилдим чоғи, лекин барибир хурсанд эдим...
Уйга қайтдик, яратганнинг қудратиданми ярим кечаси уйғониб кетсам, аямнинг яратганга нолиб, раббим боламни мартабасини улуғ, ризқини баланд қил, сабрли-садоқатли қил деб, йиғлаётганини гувоҳи бўлдим...
Ўрнимдан шошиб туриб, вазиятга тушунар-тушинмас, Аяжоним, меҳрибоним, нега йиғлаяпсиз? - деб, юз-кўзидан ўпиб, аяжонимга суйкаландим, раҳматлигим, аяжоним мени бағрига маҳкам босар экан, болам сен хафа бўлмагин хўп, мен тақдиримдан, қисматимдан йиғлаяпман, Сулаймон тоғида мўлтираб турган кўзларингни кўриб сенга атиги бир донагина ширинлик ёки ўйинчоқ олиб беролмаганим учун йиғлаяпман болам, дедилар!
Хўрлигим келиб, аламларим ёдимга тушиб, тўлиб-тўлиб йиғладим. Шу туни она-бола ухламадик, осмон бизга қўшилиб йиғлагандек шу кеча, эрталабгача бир биримизни бағримизга босиб, биримиз биримизни юпатиб чиқдик...
Бир-биримизни суйгувчи ҳам, эркалагувчи ҳам фақат иккимиз эдик! Койисак ҳам, фақатгина бир биримизники ўтмас эди, холос! Меҳримиз фақат меҳримиздан сув ичарди! Ҳуркак кийикдек ўтган бўлса ҳам, аям билан биргаликда ўтган ўша кунларимни жуда соғинаман!
Шу куни ўзимга ўзим, келажакда ўқиб олим бўламан, қўлимдан келган эзгуликни инсонларга улашаман, зийрак ва андишали бўламан, ҳар бир мўминни кўнглини олиш бахти ва қудратига сазовор бўламан, фарзандларимга ҳар қандай шароитда ўзим оталик қиламан, курашаман ва мақсадларимга албатта эришаман, онажонимни бахтли қиламан деб ваъда бердим! Ўша тун болалигимни, эркалигимни раҳматлигимни пойига кўмганман... Бу кунни раҳматли аям, Очилдин ҳожи қизи Ҳимоятхон ўтган кундан кейинги, энг мудҳиш кун сифатида, шунингдек, ҳаётда эришган барча муваффақиятларимга пойдевор қўйилган кун сифатида хотирлайман, қадрлайман!
Ўша пайтларда колхоз идораларини олдида кечки маҳал қишлоқ меҳнаткашлари учун маданий дам олиш концертлари бўларди. 7 ёшли боламан. Мен кўпроқ раққоса қизларга ҳавас билан қарардим. Чунки хаёлан раҳматлик аям билан ўша назокатли ва гўзал раққоса аёлларни солиштирардим.
Ҳар қанча уринмай Аямнинг қадоқ қўллари, юзларидаги ажинлари, оҳори тўкилган чит кўйлаги, қатиқ ёки зардоб ҳиди анқиб турадиган силлиқ сочлари, айвондаги катта ва кичик кетмонлари ва ранги билинар-билинмас йиртилиб кетай деб турган этиги кўз олдимдан кетмас эди.
Биласизми, ўша ёшда, ўша кун туни билан нималарни орзу хаёли билан ётардим? Катта бўлсам, албатта, аямга раққосаники каби ялтироқ кўйлак, ироқи дўппи, узун тошли исирға, ковушдеккина оёқ кийим олиб бераман, дея ўзимга ўзим ваъда берардим. Аямни хаёлларимда ўша раққосалардек ясанган ҳолатда тасаввур қилиб, жудаям бахтиёр, ўзимдан мамнун бўлиб, ширин хўрсиниб қўярдим.
Вақти келиб болалик хаёлларим рўёбга ҳам чиқди, лекин у кўриниш мени мазлум аямга асло ярашмади ва бахтиёр кунларим узоққа чўзилмай, раҳматлигим, онкологик касаллик билан бу дунёни тарк этди...
У пайтларда декабрда ҳам пахта териларди. Раҳматлик аямни қишли қировли кунларда қўли ёрилиб, қор остида қолган ғўзапояларни ўроқда ўриб келиб, тандирда пиширган нонларини емасдан йиғлаганман. 6- синф боласиман, ёрдам берай мен ҳам деб далага орқасидан борганимда, уришиб ҳайдаганлари, касал бўлиб қолсанг, нима қиламан деб йиғлаганлари ҳали-ҳали эсимдан чиқмайди. Мени деб, ўзини қурбон қилган онам!
62😢32🌚1🙈1
​​​​Шунинг учун, мен қишни ёмон кўраман!
Мана, менинг ҳаётим!.. Мен бундан ҳеч қачон уялмайман! Ўзимда йўқ нарсани бор қилиб ҳам кўрсатмайман. Майли устимдан кулишсин, лекин бирор кишига бўлса ҳам нафим тегса, мени изтиробли ҳаётимдан бир киши бўлса ҳам хулоса чиқариб, нимагадир эришса, мингларни устимдан кулганлари, масхара бўлганим мен учун умуман аҳамиятсиз!
Ҳар байрамда оналар ҳақида гапириб, тўлқинланар эканман, Бўзнинг Маъруфобод қишлоғини, одми, содда аёлларини, аям раҳматликнинг этагига яшириниб катта бўлган кунларимни эслайман. Мунис хола, Раҳима хола, Зайнаб хола, Тўхтахон эна...
Қишлоқнинг содда аёллари, бўйи ўсмай қолмасин деб оғир юкларни болаларини елкасига қўймаган, ипак қурти боқиб бир қулоч қилиб боғланган тутнинг новдаларини ўзларининг нозик елкасида ташиган оналарга таъзим.

Мирзоҳид БОТИРОВ
😢6034👍2