ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ
40.9K subscribers
4.72K photos
4.13K videos
17 files
8.5K links
💖Ishq haloldir. Ikki qalbning bir - birini deb urishi , yuraklarning sevgi ila jo'sh urib, ishq daryosida oqishi Allohning rahmatini jilvasidir. 💖       

Reklama uchun👉👉 @reklamala_arzon

Talab taklif shikoyat uchun👉👉 @Neiba_bot
Download Telegram
#Ибрат бекати
  ЁЗДА  ЁҚҚАН  ҚОР
        
Нимжонгина Аброр ёшлигиданоқ футбол шайдоси эди. Ҳар куни мактабдан қайтгач, маҳалла болаларига қўшилиб тўп тепиш илинжида майдончага йўл оларди. Аммо болалар уни ҳеч ўз сафларига олишни исташмас эди. Кўнгли чўккан бола бир куни юрак ютиб жамоа мураббийига деди:

— Мен ҳам ҳеч бўлмаса бир маротаба ўйнай?

Мураббий унга бир муддат беписандлик билан қараб туриб:

— Майли, ўйнайсан. Фақат имконинг бўлганда.

— Қандай имконият?

— Қор ёғсин. Ўшанда балки бир-икки ўйинда иштирок этарсан.

Аброр мураббийининг гапидан боши кўкка етиб, бу сафар уларнинг ўйинини ўзгача завқ билан томоша қилди. Ўйин ниҳоясига етгач, уйига бамисоли елиб келди.

— Ойи! Ойижон!

— Ҳа, болам? Тинчликми? Намунча оғзинг қулоғингда?

— Ойижон, қор…

— Нима қор?

— Қор қачон ёғади?

— Қишда ёғадида, ўғлим, қишда.

— Ҳалиги… эртага ҳам ёғиши мумкинми?

— Жон болам, ҳозир — ёз чилласида қор нима қилади?

— Шунақами? — болакай ўйланиб қолди. — Ойи, қорни ким ёғдиради ўзи?

— Албатта Аллоҳ.

— Ундай бўлса Аллоҳнинг ўзидан сўрасамчи?

— Сен қорни нима қиласан?

— Жамоа мураббийи айтдики, агар эртага қор ёғса, мениям ўйинга қўшишаркан.

Буни эшитиб онанинг кўзи намланди:

— Шундай де? Оҳ, бечорагинам!

Онасининг аҳволидан бехабар Аброр унинг айтганларига ишониб хонасига кириб кетди. Бироздан кейин дилбандидан хабар олгани кирган она уни жойнамоз устида кўрди. Бола астойдил, чин дилдан дуо қиларди, эшик очилганини сезмадиям!

Эртасига, ёз чилласида… қор ёғди. Ҳамма ҳайратдан лол. Фақат мураббийгина гап нимадалигини англаб етди.

Кейинги мавсум болалар олий лигасига чиққан жамоанинг барча ўйинларида Аброр тўлиқ қатнашди.

«Ирфон» тақвими”дан олинди
111😢30👏27👍7🔥4
#Ҳикоялар
ҲАЁТДАГИ ЭНГ ЯХШИ УСТОЗ

Ўқув йили бошида олтинчи синф раҳбари Маъсуда опа уч-тўрт ой аввал бешинчи синфни битирган ўқувчилари олдида турарди. У меҳрли нигоҳи билан уларга боқар экан ҳаммаларини бирдек яхши кўришини ва улар билан яна дийдорлашганидан мамнунлигини айтди. Бу – катта ёлғон эди, негаки олд қатордаги парталарнинг бирида букчайиб ўтирган Алишерни ўқитувчи ёмон кўрарди.
Маъсуда опа бу бола билан бошқа ўқувчилари қаторида ўтган йили танишган эди. Ўшанда аёл Алишернинг бошқа синфдошлари билан ўйнамаслигини, доимо кир кийимда юришини ва ундан гўёки ҳеч қачон ювинмагандек ҳид келиб туришини пайқаган эди. Вақт ўтган сайин муаллиманинг бу болага нисбатан муносабати тобора ёмонлашиб борди. Ва шунгача бориб тақалдики – устоз Алишернинг ёзган вазифаларини қизил ручка билан бўяб ташлаб, тагига бир баҳо қўйгиси келиб кетарди.
Кунлардан бир кун ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари барча ўқувчиларнинг мактабда ўқишни бошлаган пайтдан бери тўпланган тавсифномаларини (характеристика) таҳлил қилиб чиқишни сўради. Муаллима ёмон кўрган ўқувчисининг шахсий папкасини энг охирига суриб қўйди. Бошқа ўқувчилар ҳужжатларини ўрганиб чиққач сўнгида Алишернинг қоғозларини ҳоҳламайгина ўргана бошлади. Ва... у ердаги маълумотлардан карахт бўлиб қолди.
Болакайни биринчи синфда ўқитган бошқа муаллима у ҳақида шундай деб ёзган эди:
“Бу тилла бола. Юзидан, табассумидан нур ёғилиб туради. Уйга берилган вазифаларни тоза ва бехато бажаради. Унинг ёнида бўлиш инсонни фақат хурсанд қилади”.
Иккинчи синфда ўқитган устози эса бола ҳақида шундай фикр билдирган эди:
“Алишер – бошқалардан яхши жиҳатлари билан ажралиб турадиган ва дўстлари орасида ҳурмати баланд бўлган ўқувчи. Фақатгина оиласида бир муаммо бор: онаси тузалмас дард билан касалланган ва бола ўз уйида ўлим билан курашаётган одам изтиробларини кузатиб яшайди”.
Учинчи синф ўқитувчисининг ёзганлари янада ачинарли эди:
“Онасининг ўлими бола руҳиятига жуда қаттиқ зарба бўлди. У бор кучи билан ўқишга ҳаракат қиляпти, бироқ отасини Алишернинг ҳаётига нисбатан қизиқиши сўнган. Агар чоралар кўрилмаса, булар боланинг ўқишига ёмон таъсир кўрсатиши мумкин”.
Тўртинчи синф ўқитувчиси эса қуйидагиларни ёзган эди:
“Бола жуда ланж, ўқишга умуман қизиқиши йўқ. Кўпинча дарсларда ухлаб қолади”.
Барча тавсифномаларни ўқиб чиққан Маъсуда опа ўзининг Алишерга бўлган муносабатидан уялиб қолди. Виждони қийнай бошлади.
Бир воқеа эса уни юрагини баттар эзиб юборди. Янги йил арафасида барча ўқувчилар унга зарқоғозларга ўралган турли совғаларни ҳадя қилишарди. Устоз ёқтирмаган боланинг совғаси эса дағал жигарранг қоғозга ўралган эди.
Муаллима Алишер берган ўрамдан бир нечта тошлари тушиб қолган оддий билакузукни ва бор-йўғи чорак қисмигача тўла бўлган атир шишасини чиқарганда бошқа ўқувчилар синфдошининг устидан кула бошладилар.
Бироқ Маъсуда опа ўзини йўқотиб қўймади ва “Жуда чиройли билакузук экан” деди ва қўлидаги атирни очиб билагига сепиб олди. Бу билан у синфда кўтарилган кулгуни сўндирган эди.
Шу куни Алишер дарслардан кейин ушланиб қолиб устозининг ёнига келди ва:
- Бугун сиздан онамнинг ҳиди келяпти, раҳмат,- деб чиқиб кетди.
Ўқувчиси кетгандан кейин Маъсуда опа узоқ йиғлади.
Шу кундан бошлаб муаллима болаларга адабиёт ва ёзувдан ташқари меҳр-оқибатни, инсонийликни ҳам ўргата бошлади. Бундай таълимот бошланган сўнг озмунча вақт ўтгач Алишернинг ҳаётга қизиқиши қайта бошлади. Ўқув йили якунига бориб у энг яхши ўқувчилар қаторидан жой олди. Маъсуда опа ҳамма ўқувчисини бирдек яхши кўришини такрорлаганда аслида энг севимлиси ва қадрлиси Алишер эди.
Орадан бир йил ўтгач Маъсуда опа бошқа энди бошқа болаларга тарбия берар эди. Бир куни у синф хонаси эшиги тагида хат топиб олди. Мактуб Алишернинг қўли билан ёзилган эди: “Сиз мени ўқитган ўқитувчилар ичида энг яхшисисиз”.
Беш йил ўтгач у собиқ ўқувчисидан яна бир мактуб олди ва унда Алишер коллежни яхши баҳоларга битириб, талабалар орасида учинчи ўринни олгани ҳақида ёзилган эди. Ва Маъсуда опа унинг ҳаётдаги энг яхши устози эканлиги таъкидланганди.
77🔥22😢14👍62👏1🌚1
​​Орадан тўрт йил ўтиб муаллима севимли ўқувчисидан яна бир мактуб олди. Алишер барча қийинликларга қарамасдан университетни аъло баҳоларга битираётгани ҳақида ва устози болага ҳаётида дарс берган бошқа устозлар ичида ҳали ҳам унга энг яхшиси эканлиги ҳақида ёзган эди.
Яна тўрт йилдан сўнг эса навбатдаги мактуб келди. Унда Алишер университетни якунлагач билими доирасини янада оширишга бел боғлагани ва жуда яхши натижаларга эришгани ҳақида ёзилганди. Унинг исми-шарифини эса “Доктор” сўзи безаб турарди. Бу хатида ҳам содиқ ўқувчи устозини умрида унга таълим берган энг яхши ўқитувчи эканлиги ҳақида сатрлар битган эди.
Вақт ўтиб борарди. Хатларининг бирида Алишер бир қиз билан танишганлиги ва унга уйланиш ниятида эканлиги ҳақида маълум қилган эди.
Йигит отаси икки йил аввал оламдан ўтгани ҳақида билдириб, Маъсуда опасидан тўйда куёвнинг онаси ўрнида бўлишини илтимос қилди. Муаллима албатта бунга розилик берди.
Алишернинг тўйи куни Маъсуда опа ўша бир неча йил аввал ҳадя сифатида олган тошлари етмайдиган билакузукни тақиб, ҳудди унга совға қилинган атирдан сотиб олди.
Улар қучоқ очиб кўришдилар ва Алишер ўзига қадрли ифорни ҳис этди.
- Менга бўлган ишончингиз учун раҳмат устоз. Менга одамларга кераклилигим ва кимгадир аҳамиятли эканлигимни сезишимга имкон берганингиз учун, ўз кучларимга ишонишни, яхшини ёмондан ажратишни ўргатганингиз учун раҳмат.
Муаллима кўзларида ёш билан севимли ўқувчисига жавоб берди:
- Адашяпсан, мен сенга эмас, аксинча сен менга ҳамма нарсани ўргатдинг. Мен сен билан танишгунимга қадар одамларга қандай таълим бериш кераклигини билмаган эдим...
(Баҳром Муҳаммад таржимаси)
😢5546🔥24👏8👍5😍1
Муаллиф: НУРФАРИЗ ҚУРБОНОВА
#Hayot 2-фасл
98- қисм.
Шайдо матбуот учрашувини тугатиб чиқиб кетаётганда хушини йиғиб олган Жамшид ортидан чиқди
-Шайдо!
Шайдо гўё ҳеч нарса бўлмагандек ҳотиржм ортига қаради
-Лаббай?!
Жамшид Шайдони қўлидан тортиб ўз хонасига олиб кирди
-Ҳозир нима қилганингни биласанми?!- деди Жамшид ғазаб билан. Тўғри у ҳам унаштирувни бекор қилмоқчи эди. Аммо бу тақлид эмас. Шайдо Жамшиднинг кўзларига тик қаради
-Ҳеч нарса! Шунчаки ғуруримни оёқ ости қилиб сиз унаштирувни бекор қилишингиздан олдин....мен бекор қилдим. Мен Шайдоман, Жамшид Арслон. Мен рад этилмайман, фақат рад этаман!. Бугундан йўлингиз очиқ. Истанг Самиянинг олдига югуринг, истанг бошқани. Аммо ортиқ мени безовта қилманг!
Шайдо кўзларида пайдо бўлган ёшни кўрсатмаслик учун шахд билан бурилиб чиқиб кетди. Ортидан нимадир деб қолган Жамшидни ҳам эшитмади. Шайдо кўз ёшини ҳеч ким кўрмаслиги учун аёллар хонасига кирди. У ерда ўтириб тўйиб йиғлади. Бироз бўлса ҳам юраги бўшагач ўрнидан туриб юзини ювди. Елкасига осиб олган кичик сумкачасидан бази пардоз воситаларини олиб йиғидан қизарган кўзларини пардоз қилиб беркитди.
Шайдо аёллар хонасидан чиқиб Самияга дуч келди. Афтидан у ҳам ҳозиргина берилган интервюни кўрганди. Индамай ўтиб кетмоқчи бўлган Шайдони йўлини Самия тўсди
-Нега бундай қилдингиз?
Шайдо кулди
-Нега бундай қилганимни сизга тушунтирадиган даражада яқин эмасмиз!- деди Шайдо Самиянинг гапини ўзига қайтариб. Самия бош силкиди
-Тўғри яқин эмасмиз. Аммо мен сабаб  унаштирувингизни бекор қилишингизни истамайман. Мен ва Жамшид...
-Ўзингиз ҳам шуни ҳоҳламаётганмидингиз? Мана йўлингиз очиқ. Бундан ортиқ яна нима керак.
-Шайдо...бизни бу унаштирув тўхтатиб тургани йўқ. Орамизда ўтиб бўлмас бир тўсиқ бор.
-Унда ўша тўсиқни енгиб ўтинг. Мен сиз учун ёки Жамшид учун эмас иккингиз ҳам умид узолмай турган севги учун йўл бердим. Аммо билиб қўйинг. Яна бир бор Жамшидни аро йўлда қолдирсангиз, мен қайтиб келаман ва ана ўшанда ростдан ҳам бошқа чорангиз қолмайди.
Шайдо Самияни четлаб ўтиб кетди. Самия эса ортидан пичирлади
-Иложсизман....мен унга қайтолмайман! У эса мени қабул қилмаса керак....
❤️         ❤️         ❤️
Эрталаб дадаси билан айрапортга келган Шайдо унга егудек чақчайиб қараб турган Комилни кўрди. Дадасига танишим деб қисқа изоҳ бериб у томон юрди
-Тинчликми Комилбой? Нигохинг одамни тешиб юборай дейди!
Комил тишлари орасидан Шайдога вишиллади
-Нима қилдинг сен а?
Шайдо энса қотирди
-Кеча куни бўйи ва бугун эрталабдан шу саволга изох бериш билан бандман. Тўғриси безиб ҳам кетдим.
Комил ўқрайди
  -Шайдо!! Мен сенга нима дегандим? Самияни менга олиб келиш ўрнига Жамшид ва Самияга йўл бўшатдингми?
Шайдо кулди
-Комил, биз уларни бир биридан ажратолмаймиз. Қўлимиздан келмайди. Сени билмадиму мен...бу севгининг уволидан қўрқаман! Мен кеча шуни тушуниб етдим, улар бир биридан асло воз кечмайди. Қарши турганларни янчиб ўтади. Мен...оёқ ости бўлмаслик учун четга чиқдим ва сенга ҳам шуни маслаҳат бераман.
-Маслахатинг ўзинга сийлов!- ўшқирди Комил- мен барибир мақсадимга етаман!
-Ўзинг биласан.
Шайдо Комилга хайр ҳам демай ўз рейси томон юрди. Севгисидан айрилганини ҳисобга олмаса юраги жуда енгил эди. Ички хотиржамлик бор эди унда. Демак Жамшид у учун аталмаган. Ахир насибанг бўлса қирқ йилда ҳам сенга келади дейишади. Бу гап рост фақат Шайдога аталмаган. Бу гап Самияга тегишли. Чунки орадан икки йил ўтиб ҳам Жамшид ундан воз кечолмади. Уни шунча азобларда қолдириб кетганига қарамасдан яна унга талпинаверди. Балки шудир ҳақиқий, Шайдо бор умр орзу қилган севги....
Ҳалил Сафоев ҳаёлга чўмиб қолган қизини қўлларидан тутди
-Аллоҳ сен кутмаган  бир пайтда сенга кутганингдан ҳам аълосини беради.
292👍96🔥68
Муаллиф: НУРФАРИЗ ҚУРБОНОВА
#Hayot 2-фасл
99- қисм.
Самия Шайдо кетгач ҳам Жамшид билан гаплашмади. Одатий иш куни тугаб Ҳаёт билан яшаётган Меҳмонхонага қайтди. Уни кечагина шифохонадан чиққан Ҳаёт шодон кутиб олди.
-Кел, кел ичкарига кир!- деди Ҳаёт эшикни очиши билан Самияни ичкарига тортиб. Самия ортиқ мени сизлама дегани учун Ҳаёт сенсираб.
Самия кулди
-Нима бўлди тинчликми...-Самия жим бўлиб қолди. Хонани тўлдириб турли гулдасталар жойлаштирилганди. Хатто ўртада қандайдир қути ҳам бор эди.
Самия Ҳаётга қаради. Ҳаёт жилмайди
-Уларни барини Жамшидни ўзи олиб келди!- деди қувонч билан. Самия гулларга қараб шунчаки жилмайиб индамай кийим алмаштириш учун ўз хонасига кириб кетди.  Ҳаёт ортидан тушунарсиз қараб қолди
-Нима хурсанд бўлмадингми?
Самия жавоб бермади.эскикка суянганча кўзларидан ёш қуйилди
-Нега бундайсиз Жамшид. Одам шу қадар ҳам севиши мумкинми?
-Мумкин!- Самия чўчиб кетди.Шошилиб хонасининг чироғини ёқиб рўпарасида қип-қизил лолалар билан турган Жамшидни кўриб капалаги учиб кетди.
-Сиз....
-Ҳа, мен...
Самия бироз нафас ростлаб сўнг юзлари жахлдан қизарди
-Уялмайсизми қиз болани шахсий хонасига рухсациз киргани!!
Жамшид охиста Самияга яқинлашди
-Ўзинг уялмайсанми мени бу қадар ишқингда телба қилгани?!
Самия эшикни очиб чиқиб кетмоқчи бўлди. Жамшид эса чаққонлик билан Самияни тутиб қолиб эшикни қулфлади
-Чиқиб кетинг хонамдан!- бақирди Самия- Ҳаёт бу ердан чиқишим билан таъзирингни бераман! 
Эшик ортидан Ҳаётнинг кулган овози эшитилди
-Севишганларга ёрдам берсам ҳам айбдорманми энди?!- Ҳаёт яна кулиб эшик томон юрди
-Майли, севишганлар сизлар бемалол гаплашинг. Мен эса бироз айланиб келаман!
Эшик ёпилганини эшитган Самия жон холатда эшикни уриб тепа бошлади
-Ҳаёт бундай қилма!! Бу ердан чиқишим билан сени шифохонага қайта жойлаштириб қўяман!!
Самиянинг гапидан Жамшид хандон отиб кулди
-Кел, ундан олдин мени жазола...
Жамшид Самияни ўзига тортди Самия типирчилаб ўзидан нари итариб ташлади
-Яқинлашманг менга!
Жамшид уф тортди
-Мана унаштирув ҳам бекор бўлди. Сени кечириб яна ёнинга келдим. Аммо барибир...мени демайсанми?
Самия ерга қаради
-Мен...сизни ўйлаяпман. Илтимос кетинг...
Жамшид Самияни куч билан тортиб бағрига босди
  -Нега менга бунча озор бериб  кетаверасан?! Айт...мени ҳеч севмадингми?
Самия йиғлаб юборди
-Ундай эмас... Шунчаки...мени борлигим сизга зарар бермасин...дедим...
Жамшид  Самиянинг сочларини силади
-Мен ҳаммасини биламан!
Самия Жамшидга қаради
  -Нимани?
-Мени севишингни!
Жамшид бироз эгилиб Самиянинг лабларидан ўпмоқчи бўлди аммо Самия ўзини олиб қочди
  -Ҳаа! Дуч келган қиз билан ўпишавериб ўрганиб қолгансизда а?!
Жамшид кулди
  -Бу қиз романтикани ҳам бузади!
Жамшид Самияни яна қучмоқчи бўлди. Самия эса кўнмади
-Менга нимани айтмоқчисиз..
-Жим! -Жамшид бармоқларини Самиянинг лабларига босди -Соғинчимни босиб олай...қолгани кейин!
Бир ҳаракат билан Самия Жамшиднинг қучоғида пайдо бўлди
  -Соғиндим!....
306👍101🔥57😍227🕊6🤨1
Муаллиф: НУРФАРИЗ ҚУРБОНОВА
#Hayot 2-Фасл.
100-қисм.
Нафиса анча тузалиб қолган хато сочлари ҳам бир мунча ўсиб қолганди. Ислом уни ҳар кун Юсуф билан кўриш жонини оғритса ҳам кетмай хамон Нафисанинг ёнида эди. Албатта бу Юсуфга ёқмасди. Юсуф бугун ҳам у келгунча Нафисани овқатлантириб қўйгани учун  Исломга ёв қараш қилди. Ислом эса бепарво эди. Юзида таббасум билан бугун эшитган хабарини айтди
-Хоним, сизга янгилик айтишимни истайсизми?
Нафиса жилмайди
-Ишқилиб яхши хабарми?
Ислом кулиб бош силкиди
-Жудаям зўр хабар! Жамшид акам Самия билан ярашиб олибди. Шайдо ўзи унаштирувни бекор қилиб чет элга кетибди. Жамшид акам ўзида йўқ хурсанд. Нафиса келиши билан тўй қиламиз деяпти!
Нафисанинг киртайиб қолган кўзларида қувонч порлади
-Жудаям яхши бўлибди. Ҳаёт ва Шохрух ҳам ярашиб олишсайди...
-Хавотир олма севгилим!- Юсуф эгилиб Нафисанинг пешонасидан ўпди- Улар ҳам ярашиб олишади... худди биздек!- Юсуф Исломга қаради- ҳеч қачон айрилишмайди!
Ислом ўрнидан турди
-Мен бироз тоза ҳавога чиқай.
Юсуф ҳам Нафисага ,,ҳозиръъ деб Исломнинг ортидан чиқди
-Ислом гаплашиб олсак бўладими?!
-Нима ҳақида?- деди Ислом таажубланиб.
Юсуф Исломни четроққа бошлади
-Мана кўриб турибсан, Нафиса анча яхши. Қолаверса энди ёнида мен борман. Менимча энди кетсанг ҳам бўлади!
Исломнинг қошлари чимирилди
-Мени кетиш қолишимни сен ҳал қилмайсан Юсуф. Мен, Нафиса хонимнинг соғлиғи ва хавфсизлигига жавобгарман.
-Энди жавобгар бўлишинг шарт эмас! Чунки ёнида мен борман.
Ислом чуқур нафас олди
-Мен Нафиса хонимни ўзим бу ерга олиб келдимми, ўзим олиб кетаман!
Юсуф Исломнинг ёқасидан олди
-Ислом!
Ислом Юсуфни силтаб ташлади
-Юзингни яхшилаб бежаб қўйишимга фақат Нафиса хонимнинг холати  тўсқинлик қиляпти. Аммо ўз ўрнингни бил! Кейинги гал ҳеч ким тўхтатолмайди.
Ислом шахд билан юриб шифохонадан чиқиб кетди. Ислом одатда ичмасди. Аммо бугун истисно қилишни истади. Катта тезликда бошқариб кетаётган машинасини майхона ёнида тўхтатди. Ислом Япониянинг энг машҳур майи сакедан буюртма қилди. Бир неча шиша ичгач у қадар ўткир эмас деган хулосага келиб ШОУЧУ ичимлигини буюртма қилди. Бу ичимлик асосан шакар қамиш ва яна турли ўсимликларнинг бирикмасидан тайёрланар ва бир шишаси ҳам одамни маст қилар даражада эди.
204😨68🔥54👍28😢19❤‍🔥5👏4🐳4🤨4😍3😇3
Муаллиф: НУРФАРИЗ ҚУРБОНОВА
#Hayot 2-фасл
101- қисм.
,,Муҳаббат йўқ дея
Жар солдим тинмай,
Аммо бўлган экан у мендан йироқ,
Юргандим қайдадир борлигинг билмай
Нега учрамадинг бироз аввалроқ....
    Шунча гўзалмиди
Ишқнинг гулшани
Мен нодон,,севгида йўқ дердим маъниъъ
Келиб, бахт нелигин
Хис қилдиргани
Нега учрамадинг, бироз аввалроқ...
   Ўткинчи ҳисларга
Алданмасди дил,
Синиб парча парча
Бўлмасди кўнгил,
Энди хатто унга
Сиғмаяпти қил,
Нега учрамадинг, бироз аввалроқ....
    Тақдир аямади
Бизларни нега,
Қандай алвидолар айтаман сенга
Ақалли салгина ачиниб менга,
Нега учрамадинг, бироз аввалроқ....
Ислом машинасини майхонада қолдириб кўчаларда узоқ тентираб юриб зўрға меҳмонхонани топиб келди. Ўз хонасига етиб келиб эшик қоқди. Ислом ўзини тетик тутишга уринар аммо мастлик сабаб ҳар томонга чайқалиб кетарди. Эшикни очган онаси ўғлининг холатини кўриб кўзлари ёшланди
  -Ичдингми....
Ислом онасини қучиб олди
-Ахир чидолмаяпман...ойи!! У бошқасиники эканини тан ололмайман. Уни севишдан ўзимни тиёлмаяпман....
-Оҳҳ болама...
Ойиси ёрдамида ичкарига кирган Ислом узоқ вақт ойисининг тиззасига бош қўйиб ётди. Ҳар замонда Нафисани нақадар севишини айтар Юсуф Нафисага нолойиқ дерди. Марҳабо опа эса индамай кўзларида ёш билан ўғлини эшитиб ўтирарди
-Ойи...нега мен уни эртароқ учратмадим?! Юсуфдан қайрим кам ойи...нега мени севиб қолмад?!!!
Марҳабо опа жим эди. Ним десин, кимни айбласин бу ҳолат учун? Ҳеч ким, ҳеч ким айбдор эмас. Ҳаммаси Аллоҳнинг изнида. Дунёда ҳамма ўз жуфти билан яратилган. Балки кун келиб Ислом ҳам ўз тенгини топар. Аммо унгача сабр қилмоқ керак.
192😢96🔥36👍34💔8👏4🕊4
Sizlar uchun maxsus chegirma!!! Hikoya narxi endi 5000 soʻm!! Koʻpchilik lichkamga biroz kamaytiring narxini deb yozibdi. Muallifga aytsam sodiq obunachilar uchun mayli dedi. Muallif NURFARİZ QURBONOVAdan chegirma sizlarga!!! Hikoya 163 qism. Tugallangan. Sotuv boʻyicha
@A_lixan 👈ga murojaat qilasiz!!!
26😇14
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Реакция белгилаб куямиз 😊
👍2315😍7🔥1🕊1
#Кун ҳикмати

Телефон ҳаётингизнинг энг гўзал лаҳзаларини барбод қилишига йўл қўйманг! Унутманг, телефон сизнинг роҳатингиз, хизматингизни бажариб, узоғингизни яқин қилиши учун ишлаб чиқарилган.
👍30👏11💯108
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Реакция белгилаб куямиз 😊
😁70🤨13😢9🙈75😍4🌚2😨21
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Реакция белгилаб куямиз 😊
😢37👏198
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Яшаш бу имконият!
Имкониятни қўлдан бой берманг! Дунёни тўлдириб яшанг! Кулинг, йиғланг, рақс тушинг, ўқинг, изланинг!
Бор бўлинг!😍🥰
Дунёда борлигингиз кимнингдир юзида табассум уйғотишга ишонинг!🥰
Шу учун ҳам ҳаёт яшашга арзийди ахир!
Нима дедингиз?
Хайрли тонг, азизим!🥰😍😉😇
13👏7
Bugun, 4 dekabr
☁️ +11°...-2°, Bulutli

Hozir: 🌫 -2°, ⬇️ 0 m/s

Tong: ☁️ +2°
Kun: ☁️ +10°
Oqshom: ☁️ +9°
Namlik: 15%
Shamol: Sharqiy, 2.3 m/s
Bosim: 768 mm sim. ust.

Oy: Yosh oy
Quyosh chiqishi: 07:18
Quyosh botishi: 16:43
9
HAYOT HIKOYASI DAVOMINI KUTYOTGANLAR QANISIZLAR??
👏29579👍39😍20❤‍🔥13🔥12🕊9🙈1
Муаллиф: НУРФАРИЗ ҚУРБОНОВА
#Hayot 2-фасл
102- қисм.
-Хайирли тонг!!
Ислом кеча ярим тундан ўтиб уҳлаган бўлса ҳам барвақт уйғониб, ювиниб тараниб Нафисанинг нонушта вақтигача етиб келганди.
Нафиса эшик олдида турган Исломга жилмайди
  -Кел!
Ислом Нафисанинг қаршисидаги стулга ўтирди
-Хўш, бугун минюда нималар бор?. Ҳа айтганча , яхши янгилик бор. Шифокорлар бугундан гуручли овқатларга руҳсат беришди.
Ислом қанча ҳушчақчақ оҳангда гапиришга ҳаракат қилмасин овозидаги эзгинлик Нафисага сезилиб турарди. Ислом унга сўзсиз тикилиб турган Нафисадан кўзларини олиб қочди
-Юсуф келмадими ҳали?...
Нафиса жилмайиб бош чайқади
-Кўрдингизми, у масъулияциз. Яна ,,мени Юсуфга ишониб кетавер, дориларимни вақтида ичиради!ъъ дейсиз. Қаранг хатто нонушта вақтига ҳам улгуриб келолмади.
Ислом ўрнидан турди
-Мен сизга нонушта олиб келай...
   -Ислом....ўтир гаплашиб олайлик!
Ислом қовоқ уйиб қаради
-Йўқ! Нонуштани вақтида қилиш керак. Рацион бузилади. Қанча гап бўлса кейин гаплашамиз.
Ислом чиқиб кетди. Ислом айни пайтда Нафиса билан сухбатдан қочяпти. Чунки билади сухбат мавзуси унинг кетиши бўлади. Аммо Ислом...у кетолмайди. То Нафиса соғайиб , бутунлай оёққа турмас экан ҳайдаб юборишса ҳам кетмайди. Керак бўлса эшик тагида ётади. Аммо кетмайди.
👏173🔥8165👍41💔12💘98😨6❤‍🔥5😍4😇3
Муаллиф: НУРФАРИЗ ҚУРБОНОВА
#Hayot 2-фасл
103- қисм.
Нонушта қилиб олган Нафиса идишларни йиғаётган Исломни билагига туртди
-Хўш бугун гаплшамизми ё йўқми?
Ислом кулди
-Оббо нимани гаплашмоқчисиз ўзи?
Нафиса чуқур нафас олди. Нима деб гап бошлашни билмай бироз мужмалланиб қолди. Кейин тилига бир жўяли сўз келгандек жилмайди
-Ислом ойинг ватанимизни соғинмадилармикан? Ҳар қалай умрлари ўша ерда ўтди. Ватанга меҳр бошқача бўлади...
-Ойим мен қаерда бўлсам ўша ерни яхши кўрадилар!
Ислом ортиқча гапга ўрин қолдирмай жавоб бергач Нафиса яна жимиб қолди. Дабдурустдан кет дейиш бироз ноқулай эди у учун. Аммо бу ерда қолиши ҳам яхши эмас. Бир томондан Ислом шу ердалиги Юсуфга ёқмаяпти. Тўғри Нафисани аяб очиқча ҳеч нарса демаяпти аммо қарашларидан маълум. Иккинчи томондан эса Нафисанинг виждони қийналяпти. Ислом унга самимий, беминнат ёрдам беряпти. Лекин базан Нафисага сўзсиз, жимгина севги тўла нигоҳлари билан қараб қолади. Шу вақт Нафиса виждон азобини чуқурроқ хис этади...
-Ислом мен ростдан ҳам яхшиман. Бемалол кетишинг мумкин.
  -Қандай кетаман хоним? Сизни анави тўнкага ишониб кетишим мумкинми? Ким билади балки ҳозир ҳам уҳлаб ётгандир.
Нафиса кулди
-Ундай эмас. У келди, шунчаки ўзим уни кетказиб юбордим. Сен билан очиқчасига, ёлғиз гаплашиб олиш учун.
Ислом хўрсинди
-Кет демоқчимисиз?
Нафиса бошини эгиб паст овозда пичирлади
-Сени ҳар кун кўриб...мени виждоним қийналяпти. Ўзимни енгилтак, бир вақтнинг ўзида икки йигитга осилиб юрган қиздек хис этаяпман.
Ислом Нафисага қаради
-Агар...ҳаётингизда Юсуф бўлмаса...яни уни учратмаган бўлганингизда...мени севармидингиз?
Нафиса хўрсинди
-Севолмасдим. Муаммо сенда эмас. Мен бу қадар кўнгли тоза, қалби пок йигитга ўзимни лойиқ кўролмасдим.
Ислом ўрнидан туриб эшик томон юрди. Аммо бирдан қайтиб жойига ўтирди. Нафисанинг қўлидан ушлаб кўзларига тикилиб қаради
-Ҳозир кетаман! Аммо менга сўз беринг... Ҳозир эмас, ўн йилдан кейин ҳам эмас. Бутунлай бошқа холатда, бошқа ҳаётингизда... мени севинг. Юсуф билан яна қайта учрашиб қолсангиз, у билан яна рақиб бўлиб қолсам...илтимос мени танланг!
Нафисанинг кўзлари ёшланди. Ислом ҳам кўзлари жиққа ёшга тўлган ва йиғламаслик учун ҳаракат қиларди
-Ҳеч бўлмаса...кейинги ҳаётингизда имкон беринг. Агар кейинги ҳаётингизда ҳам имкон беролмасангиз...ҳеч йўқ умид қилишимга қўйиб беринг.
Исломнинг кўзидан икки томчи ёш оқиб Нафисанинг қўлларига тушди. Ислом эса ортиқ ўзини ожиз кўрсатишни истамай хонадан чиқиб кетди. Нафиса эса ортидан пичирлади
-Сен энг олий бахтга лойиқсан. Ҳар кун дуоларимда ўзимдам кўра кўпроқ, Сенга бахт сўрайман Ислом!!
231😢129💔36👍34🔥15👏10😇2🕊1😍1🤨1
Assalomu alaykum. Orasi uzoq qilib berilyapti debsizlar. Men ayni paytda ishdaman. 24/7 soat yonimdan odam uzilmaydi. Xalq qabulxonasidek joyda ishlayman (ishim sir boʻla qolsin) Vaqt yetkizolme qolaman. Obedga chiqib kelish imkonim ham boʻlmaydi baʼzida. Bir piyola issiq choyga zor boʻlib ketaman. Yoningda odamlar navbatda tursa ularni tashlab boshqa ish bilan shugʻullanish vijdonimga toʻgʻri kelmaydi. Meni tushuninglar. Iloji boricha yetkazib beraman kunlik uchun belgilangan qismlarni! 😊
😍103👍9641👏22🔥13🤨3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🆕Президентимиз Сирдарё туманидаги замонавий фармацевтика корхонасида бўлди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
8