ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ
41.1K subscribers
4.71K photos
4.12K videos
17 files
8.5K links
💖Ishq haloldir. Ikki qalbning bir - birini deb urishi , yuraklarning sevgi ila jo'sh urib, ishq daryosida oqishi Allohning rahmatini jilvasidir. 💖       

Reklama uchun👉👉 @reklamala_arzon

Talab taklif shikoyat uchun👉👉 @Neiba_bot
Download Telegram
Муаллиф: НУРФАРИЗ ҚУРБОНОВА
#Hayot 2-фасл
97- қисм.
Матбуотхонасига кириб келган Жамшид кўрган манзарасидан ажабланиб қолди. Чунки бугун ҳеч қандай матбуот учрашуви йўқ эди.   Аммо хонада ўн чоғли мухбирлар ва суръаткашлар  бор эди. Улар Шайдодан интервю олишаётгани Жамшиднинг янда ҳайратини оширди.
Шайдо айни пайтда шундай деяётганди
-Аввало мен, Шохрух Муродович ва Жамшид Арслонга ўз минатдорлигимни изҳор этаман. Улар сабаб ишда тажрибам ошди. Рақиб компаня вориси демасдан, беминнат ёрдам қилиб иш ўргатишди. Бугунги кунда қўлга киритган илк шартномамни ҳам айни уларнинг сайиҳаракатлари ва йўл йўриқлари орқали қўлга киритдим! Мен илк бор чет эллик ҳамкорлар билан иш бошладим. Эртага Германяга учиб кетаман.
Бази тўпланган ходимлар чапак чалиб олқишлади. Мухбир эса навбатдаги, олдиндан тайёрланган кулминациён саволни берди
-Илтимос Жамшид Арслон билан муносабатларингизга аниқлик киритиб кетинг. Германяга ёлғиз кетасизми ёки Жамшид Арслон билан биргами?
Шайдо томоқ қириб олди
-Германяга....дадам Ҳалил Сафоев билан кетаман! Жамшид Арслон билан муносабатимизга келсак, ҳамма шу ердалигида кичик бир эълон бермоқчиман- Шайдо ўрнидан  туриб Жамшид томон юрди. У билан бирга муҳбирлар ҳам Жамшид ва Шайдони суратга ва видё тасвирга ола бошлашди.
Шайдо ҳеч ким кутмаган бир ишни қилди. Бармоғига тақилган унаштирув узугини ечиб Жамшиднинг қўлига тутқазди ва муҳбирларга қараб жилмайди
-Унаштирувимизни бекор қиламан!
Бу хабарни эшитиб нафақат мухбирлар ва ходимлар хатто Жамшиднинг ҳам оғзи очилиб қолди. Шайдо эса гапида давом этди
-Мен, Жамшид Арслон билан бир-биримизга тўғри келмаслигимизни тушиниб етдим. Ва айни пайтда олиа...карерамга ҳалақит беришини истамайман!
Бир мухбир ҳаммани қизиқтирган саволни берди
-Шайдо хоним, унаштирувни бекор қилишингизга Жамшид Арслоннинг эски севгилиси билан бўлган муносабатлари сабабми?!
Шайдо виқорли кулди
-Йўқ! Мен бундай олди қочди нарсаларга аҳамият бермайман. Шунчаки мен, айни ривожланадиган вақтимда оила билан ўралашиб қолишни истамайман. Мен учун карера жуда муҳим. Безнис оламида ҳозиргидан  кўра кўпроқ юксалмоқчиман!!
👏21095👍53🔥50😇12🕊2
Sizlar uchun maxsus chegirma!!! Hikoya narxi endi 5000 soʻm!! Koʻpchilik lichkamga biroz kamaytiring narxini deb yozibdi. Muallifga aytsam sodiq obunachilar uchun mayli dedi. Muallif NURFARİZ QURBONOVAdan chegirma sizlarga!!! Hikoya 163 qism. Tugallangan. Sotuv boʻyicha
@A_lixan 👈ga murojaat qilasiz!!!
👏3010
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Реакция белгилаб куямиз 😊
24❤‍🔥9
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Shu kinoni nomi bilganlar yozib yuboringlar. Topolmayapman you tubedan

Kim biladi nomini??? Xalq qanisiz??? Koʻrganlar bormi???
26😢10🔥3
Forwarded from Устамова Шодия
Турк фильми Айла номи
23
Forwarded from Мастура Азимова
Номи Айла япон кизини турк йигит куткариб Киз килиб олди
8
Rahmat kattakon. Demak bugun oqshom shu filmni koʻraman 😏
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔥276
#Ҳаётий ҳикоя
МУНОЗАРА

Йўлакда кийинаётганимни кўриб туриб, отамнинг берган саволини қаранг:
- Санжар, мен берган китобни ўқидингми?
- Ҳа, ўқидим, - дедим бироз норози оҳангда, шошиб турганимни, ҳозир ёзувчилар мавзусидаги суҳбат мавриди эмас эканини билдириш учун. Лекин отам буни сезмаганга олиб, давом этди:
- Асар ғояси нима экан?..
Отамнинг қизиқ одати бор-да, ёшим қирқдан ошган бўлса ҳам, худди толибни имтиҳон қилгандек: «Муаллифнинг асосий мақсади нима?» «Нега асар айнан шу жанрда ёзилган?» каби саволларни бераверади. Нуқул ўқиган китобларимизни таҳлил этишни хоҳлайди.
Шунинг учун, отамга сал қаттиқроқ гапиргим келди-ю, лекин яна ўзимни босдим, пойафзал ипини тортиб боғларканман:
- Ғояси оддий: ҳар бир одам аввал ўз манфаатини ўйлайди. Шунинг учун, моддий бойлик яқин дўстлар орасига ҳам рахна солиши мумкин, - дедим.
- Баракалла! Столингга энди мана бу китобни қўяман, уни ҳам ўқи... – деб хонага кириб кетди.
- Хўп, ада, ўқийман!.. Лекин, ҳозир Шокирга ёрдам беришим керак, шунга кетяпман, - дедим, бироз зарда билан...
Шокир – ҳам дўстим, ҳам қўшним, бирга ўсганмиз. Доим бир-биримизга ёрдам берамиз. Унинг қўли гул, уста: асосан сантехника жиҳозларини тузатиш билан шуғулланса-да, лекин бўёқчилик ҳам қилаверади, бетон ҳам қуяверади, хуллас «любой» ишни қотириб ташлайди. Ана шу дўстим қизини турмушга беряпти, яъни тўй ўтказиш тараддудида. Шанба куни ош берамиз, шунинг учун, бозорга бориб сабзи, гуруч ва бошқа нарсаларни харид қилишимиз керак эди...
- Санжар, санда пластик борми, - деб сўради Шокир, йўлда.
- Бор, - дедим, - нега сўраяпсан?
- Йўл-йўлакай бензин олишим керак, сан «заправка»да пластикдан пул тўлагин, ман санга кейин нақд пул бераман...
У вақтлар нақд пул «кам» эди. Кўчаларда ҳозиргидек банкоматлар бўлмасди, бўлса ҳам шаҳар марказидаги айнан мана шу пластикка тегишли банкда бўларди. У ерга бориб, навбатга туриб, нақд пулни олиш ҳам даҳмаза  эди...
- «Польный бак» оласанми?..
- Ҳа-да, «польный». Датчикка қара, бензин тугаяпти... Бўладими?
- Бўлади, - дедим, хурсанд бўлиб.
Хуллас, йўлда «заправка»га кириб бензин ҳам олдик, бозорга бориб, керакли нарсаларни ҳам харид қилдик, кейин уларни «Кобальт»га ортиб, уйга қайтиб ҳам келдик. Коробкалардаги қанд-қурсларни уйга, қоплардаги сабзи, гуручни гаражга жойлаштирганмиздан сўнг:
- Қани дўстим, энди чўз, - дедим.
Шокир менга ҳайрон бўлиб қаради:
- Нимани? – деб сўради.
- Нимани бўларди, пластикдан тўланган бензин ҳақини. Нақд пулни...
Шокир кўзларини пирпиратиб:
- Ўшанда дарров бердим-ку, - деди.
Дўстимга қараб мен ҳам ҳайрон қолдим, у жиддий гапирарди.
- Йўқ, бермадинг, - десам:
- Ҳазил қилма, Санжар. Кассадан қайтиб келиб, машинага ўтиришинг билан пулни бердим. Эсингдан чиқибди...
Шокир бу сўзларни шу қадар ишонч билан айтдики, беихтиёр чўнтакларимни ковлай бошладим. У ердан арзимаган пулларни чиқариб:
- Мана қара... Ёнимда бор-йўғи шу пул бор, -  деб кўрсатдим.
Шокир гараж эшигини қулфлаб, калитларни қўлимга тутқазди-да, у ҳам чўнтагини ковлай бошлади. Қолган-қутган пулларига бирров кўз югуртириб, иккиланиб сўради:
- Йўғ-э, Санжар... Бердим шекилли... Сан чўнтакларингни яхшироқ қарагин, - деди, умид билан. Шундагина дўстимнинг пул бериш нияти йўқлигини тушундим, кайфиятим бузилди:
- Хўп, майли... Пулни деб баҳслашмайлик!.. Хайр! - дедим-у, уйга қараб юрдим. Шу тобда Шокир менга ишонмагани кўпроқ ичимни оғритарди. У овозимдаги норозилик оҳангини сезди, шунинг учун, орқамдан товушини сал баландлаброқ гапирди:
- Санжар, ман сани алдамайман-ку... Пулни бердим! – деб, ортда қолди.
Лекин бироздан кейин у эшигимни таққиллатиб, уйга кириб келди. Ҳисоб-китоб қилиб, пулни топди, шекилли, деб ўйлагандим. Йўқ, адашган эканман, мени кўрибоқ:
- Мана, Санжар, рўйхатни текшириб, қолган пулни ҳам ҳисоблаб чиқдим. Ман санга бензин пулини берганман, - деди. Жаҳлим чиқиб кетди. Агар мактаб даври бўлганда Шокирни роса дўппослаган бўлардим. Лекин ўз уйимда унга қаттиқ гапиргим келмади:
68😨26🙈11👍3😇3
​​- Хўп, Шокир! Пулни олдим! Бўлдими?.. Энди бор, уйинга, жўна! - деб, уни деярли йўлакдан итариб чиқардим. Шокир астойдил хафа бўлганимни сезди, лекин негадир ортга чекинишни истамасди:
- Тушириб қўйгандирсан!.. Ёки кийиминг чўнтакларини яхшироқ қарамагандирсан!.. Нимага қайсарлик қиласан, яна текшириб кўр... - деб вайсаганча чиқиб кетди.
Тўғрисини айтсам, дўстимни бу аҳволда биринчи бор кўришим эди, уни виждон азоби қийнарди, шу лаънати пулни берганига шубҳа қилса ҳам, «берган бўлиб чиқишни» истарди...
Шунда боягина отам билан бўлган суҳбатни, «асарнинг ғоясини» эсладим: «моддий бойлик яқин дўстлар орасига ҳам рахна солиши мумкин!..»
«Наҳот мана шу арзимас пул орамизга нифоқ солса? Дўстлигимизга путур етказса» деб ўйланиб қолдим... «Йўқ! Яхшиси мен бу пулдан воз кечаман!» деган хулосага келдим-у, Шокирнинг орқасидан югуриб чиқдим. Қарасам, у ҳалиям кўчада турган экан, ҳаёли паришон, ўзига ўзи нимларнидир пичирлаб турарди.
- Шокир! - деб чақирдим, ўзимни қувноқ қилиб кўрсатишга уриниб (ҳар қалай, театр санъати институтида ўқиганман-ку), - пул топилди!
Дўстимнинг кўзлари чақнаб кетди, шошиб:
- Қаерда экан? – деб сўради.
- Курткамнинг ички чўнтаги йиртиқ экан, пул ўшанинг тешигидан пасига, астарнинг орасига тушиб қолган экан. Мана! - деб бошқа пулларни кўрсатиб, яна қайта чўнтакка урдим, ундан ҳам айрилиб қолмаслик учун. Кейин (яна актёрлик маҳоратини ишга солиб) узр сўрадим:
- Дўстим, кечир! Сани жуда қийнаб юбордим...
Шокирнинг елкасидан тоғ ағдарилгандек бўлди:
- Айтдим-ку, ўртоқ, дарров бергандим, деб. Ахир сани алдаб нима топаман?.. Биласанми, ҳозир шуни ўйлаб-ўйлаб, ўйимга етолмай тургандим. Яхши қилдинг, хабар бериб...
Унинг тинчланганини кўриб, мен ҳам ҳотиржам тортдим, ҳатто кайфиятим кўтарилгандек бўлди:
- Майли, ўртоқ, яхши дам ол, - дедим, самимий. Шокир эса, мени маҳкам қучоқлаб, кейин уйига кириб кетди.
Мен ҳам хонамга қайтиб келиб, отам столимга қўйиб кетган китобни қўлимга олдим...
Биламан, эртага отам бу асарни ҳам муҳокама қилади...
2022 йил, апрель.
Сарвар Маҳмудов
66👏20👍6
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🆕Президент Шавкат Мирзиёев Халқ депутатлари Жиззах вилояти Кенгаши сессиясида иштирок этди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
8
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Реакция белгилаб куямиз 😊
😁3418🤗3
🆕


Янги ҳикоя, янги ҳаётлар ва у ҳикоянинг қаҳрамонлари билан танишамиз бироздан. Ҳар ҳикоя бошида бўлгани каби бир неча бўлим воқеа ҳодисаларни ва ундаги қаҳрамонларни танишга ўзингизга фурсат беринг. Ишонаманки, қолган ҳикояларим каби бу асар ҳам кўнглингиздан жой олади. Ўзидангина☝️ илҳом ва имкон сўраб қолувчи ожиза ёзувчингиз қаламидан навбатдаги ҳикоя

Янги қисса


#Юлдуз


Муаллиф: Sulhida Davron




Огоҳлантириш бурчим⚠️

❗️Муаллиф рухсатисиз кўчириб олиш ва тарқатиш қонун олдида жавобгарликка олиб боради.❗️


Ёқимли мутолаа 📔


Яратганнинг номи билан бошладик!
👏1512
#Юлдуз

56-қисм

Ю л д у з


Ваҳший жониворлардан бўлган тимсоҳ, ўлжасини еб бўлгач тишларида этнинг парчалари қолади. Тиши чуришга маҳкум. Фақат ҳар сафар оғзини катта очиб турганида, бир кичик қуш келиб унинг тишлари орасидаги қолдиқларини еб кун кўрар эмиш. Тимсоҳ бир ҳамлада қушни ҳам еб юбориши мумкин. Лекин шуни биладики, у қуш келиб тишларини тозаламаса, тишлари чуриб, бу сафар ўзи бир умрга ов қилолмай оч қолиб ўлади.


Мавзу тимсоҳнинг бунга қандай ақли етишида эмас. Аксинча Худо тақдир қилдими, бир тимсоҳнинг тишлари орасидан сизни ризиқлантириб қорнингизни тўйдирар экан. Бир мартада кестириб, қабул қилган қароримдан сўнг пушаймон бўлмадим. Ўн йил умримиз кичик бир хоначада, инсонларнинг уйида икки кун тута олмай улоқтирган ахлатлари орасида ўтди. Сабримиз шунчасига етди.
Ойимга қолса, ҳали чиқмайдиганимиз у чуқурдан кўнгил хотиржамлиги билан бошқа бировга калитини топширдим. Дадамнинг хабари бўлди албатта. Келиб жанжал қилган экан. Янги эгалари уситдан ёзибди. Ўн беш суткага қамаб қўйишди.
Ўзим нарсаларнинг кўпини қишлоққа жўнатдим. Қолган кераклиги билан мен ҳам вақтинча Қундузнинг уйига бордим. Куёвимиз бир ойлик Дубайга иш саҳоятига кетгани бу таклифга рози бўлишимга сабаб бўлди. Бўлмаса, уй топсам топардим. Ёки мен ҳам қишлоққа кетаман деган фикрга тушдим.


Четга чиқиш мен ўйлаганчалик осон иш эмас экан. Аввал қизил паспорт ясатиб кейин аниқ қаерга кетишни танлашим лозим эди. Икки йўл бор эди олдимда. Бири Россияга кетиш бўлса, иккинчиси Туркияга кетиш. Қайси бирида таниш топсам, шунга кетардим. Ҳозир эса Қундузнинг уйидан қатнаб, дўконларнинг тозалигини қилиб кетяпман.
Ёқубнинг таклифидан сўнг уни қайтиб кўрмадим. Тўғриси нима деб ҳам кўрар эдим. Бир неча бор қўғироқ қилди, жавоб бермадим. Менинг кўнгил ишларига вақтим йўқ эди. Хаёл билан кетган йўлимда биров машинада олдимда тўхтади. Олд эшиги очилган кичик юк машинасидан Ёқуб тушди.

“Салом!”

“Салом!”,-дедим машинасига қараб.

“Дўкондан беришди. Энди икки ишим ҳам дўконлар билан”,-деб менга иши ҳақида гапирди.

“Яхши бўлипти”,-дедим оддий қилиб.
У менга уйланиш таклифи билан келмаганида қанчалик осон эди мулоқоқт қилиш. Лекин ҳозир нима дейишга ҳайрон одам.

“Иш ерингни топшириб бўлибсан”

“Ҳа, топширдим”,-деб чуқур нафас олдим.
81🔥23👍14🕊1
#Юлдуз

57-қисм


“Қаерда яшаяпсизлар?”,-деб бу сафар турара еримизга қизиқди.

“Синглимникида”,-деб қисқа жавоб қайтардим.

“Юлдуз!”,-деб энди гап бошлаганди.

Унинг гапини бўлдим.

“Кетишим керак, узр”,-деганимда бошқа таклиф билан келди.

“Мен обориб қўяман уйга кетсанг”,-деди

“Йўқ бошқа ишим бор”,-деб қадам ташлагандим, у ҳам ортимдан юрди.

“Юлдуз! Илтимос икки дақиқа гапим бор”,-деганда мажбур тўхтаб унга бурилдим.

“Мен сенга жиддий таклиф билан келгандим. Ва воз кечиш ниятим йўқ”,-деди.

“Менга қаранг!”,-деб гап бошлайман десам

“Қарадим”,-деди истамадан кулиб юбордим.

Аммо тезда ўзимни қўлга олдим.

“Сиз ўша куни, мени у ночор аҳволда кўриб,ачиндингиз ва у таклифни қилдингиз деб, қабул қилдим.Шунинг учун...”

“Сен менга ачингандекми?”,-деди бирдан.

“Сизнинг ҳолатингиз бошқа. Мен Аллоҳ учун ёрдам қўлини чўздим. Нима қилдим-ки, бор йўғи, бир дўкон эгаси билан гаплашдим”

Бошини чайқаб жилмайди.

“Айнан шуни Аллоҳ учун қилмаган экансан”,-деганида қошларим чимирилди.

“Нега эмиш?”

“Чунки ундан аввал шунчалар кўп яхшилик қилдинг-ки, ростдан Аллоҳ учун қилганинган ёдинга тушмади”,-деди.

“Мен сизга ўхшаб гапга бой эмасман”,-дедим унга гап топиб беролмай.

“Сен тун ярмида, мени ёрилган бошим билан ўз ҳолимга қолдирмадинг. Кунлаб совуқда гитара чалдим. Мен уч кунда ўн минг ишлаган куним, сен бир деганда олдимга ўн минг ташладинг. Бировларнинг кийими орасига, янги пайпоқ қўйиб ҳеч нима демадинг. Ҳар кун ширин овқатлар қилиб, ойинг орқали менга едирдинг”,-деганида ойимнинг иши менинг бўйнимга қолганди.

“Мен..”

“Энди айт, Юлдуз! Ким-кимга кўпроқ ачинипти?

“Ким бўлса-да, бу ишни қиларди”,-дедим нима дейшни билмай.

“Қилмасди.Қилмади Юлдуз! Сендек қалби меҳрга тўла инсонни топдим. Энди қўйиб юбормайман”,-деди кўзларимга қараб.

“Мен турмуш қуриб ажрашганман. Яна бир бор буни яшашни истамайман. Бу сафар уйим ҳатто йўқ, қайтадиган”,-деб ичимдаги асл қўрқувни тилга келтирдим.

“Сен менга ачиндинг, мени сенга ачинишда айбладинг. Кел, бор ночорлигимиз, кам-у, камчилигимиз билан бир оила бўлайлик. Зора Аллоҳ бизга ачиниб бахтли ҳаёт насиб қилса?”,-деди.


Бу одамга нима дейишга ҳам ҳайрон қолади киши. Мен ёш қизилигимда биров менга дил изҳори қилмаган. Гарчи бунинг гаплари ҳам дил изҳорига кирмайди-ю, лекин барибир ғалати эшитилар экан.
83🔥25👍136🕊5🙈1
#Юлдуз

58-қисм

Ички ёшим, анча улғайган бўлса-да, энди йигирма учимни тўлдирар эдим. Кўринишим каттароқ кўрсатиши ҳам ёлғон эмас. Бироқ бу одамга ҳозир нима дейишни билмай қолдим.


“Ойи, айтдим-ку, кел оила қурайлик деди”


“Сен нима дединг?”


“Йўқ дедим, нима дердим?”


“Мен тушунмадим. Сен эрга тегаман деганмидинг бировга? Нега келиб, ўз-ўзидан сенга таклиф қилади?”,-деб Қундуз гапга кирди.

“Қизим бу ҳам оила қуриш керак ахир?”,-деб аслида ойим менинг оила қуришимга ҳайриҳоҳ эканлигини билдириб қўйди.

“Қурсин, ойи! Фақат танимаган билмаган биров билан эмас. Яна тайини йўқ биттаси билан”,-деб овозини баланд қилиб гапирди.

Мен жим эшитиб турдим. Чунки ақлим бошқа нарса дерди. Кўнглим эса секин ақлимдан мустақиллигини эълон қилиб, озодлик юришларига чиқа бошлади.

“Сўраб биламизда қизим”

“Ойи, инсонар ўрганиб қолган нарсаларига қараб танлов қиладилар.Танлаган нарсалари ҳам шу кўникиб қолган ашёси туридан бўлади. Юлдуз шунча йил у чиқиндихонасига ўрганиб қолганди. Атрофига ҳам шунақа кишилар йиғилиши аниқ”

“Товба де қизим. Сен нега одамларга бир ашёдек муносабат билдирасан?”,-деб ойим қарши чиқди.

Мен эса жияним билан ўйнагандек бўлиб уларни эшитардим.

“Булар аччиқ лекин ҳақиқат ойи. Юлдузни биров кел дўст бўлайлик деб чақирмайди. Уйимни тозалаб бер ёки ишохомни йиғнаб бер деб чақиради. Йиллаб сизга тушунтира олмаган нарсам шу бўлди. Мана бир деганда ташлар экансизлар-ку, ўша ахлатхонангизни”,-деганида ойимнинг кўзидан бир томчи ёш оқди.

“Мен ўша сен ёқтирмаган ерда ишлаб сени ўқитдим қизим”

“Ойи, мен ўзим ўқишга кирдим. Рахмат денг одамларни боласидек шартномага ўқишга кирмадим”,-деб жеркиб берди.

Мавзу менга уйланмоқчи бўлган”қасанғи” масаласидан чиқиб ойимни камситишга бораётганди.

“Кошки шартномага ўқишга кириб биз билан сен ҳам ўша ерда ишласайдинг”,-дедим унга қараб.

“Сен гапирма ўзи...”

“Бўлди қилинглар! Қизим сиз ўқибсиз- лекин уқимабсизда болам? Сен ўзинг ўқидинг тўғри. Лекин ўқисга бориб келишинг учун чўнтагинга пулни ким қўйди. Бир нарса ўрганишинг учун китобларингни ким олиб берди? Бировни кийимини киймайман деганингда, ўзини ҳаққидан воз кечиб, сенга берган ким эди?”,-деб ойим айтган ҳодислар Қундузнинг талабалик йилларида у ўқийди деб мен ўз кийимларимни ҳам унга берганимни эслатарди.
92😢58👍23🔥107
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Реакция белгилаб куямиз 😊
🔥35👍23💯532👏2🕊1🍓1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Дала даштда тинди иш...
Меҳмон бўлиб келди қиш....
Қиш эмас бу қор, бобо!
Совғалари бор бобо! 😉
Урррррра!
Сирли, синоатли, гўзал, совғаларга бой, қорларни ёғдириб кўнгилларни ёруғ ўйларга тўлдирадиган қишнинг келгани зўрда!👍👌🙏🤗
Энди бир қорлар ёғиб берса, бахтимиз тўкис бўлади. 😇☺️А, нима дединглар?!😉
Хайрли тонг, қорни соғинганлар!😉
Бормисизлар,омонмисизлар?🥰
37👍5🤗4🕊2
#Ибрат бекати
  ЁЗДА  ЁҚҚАН  ҚОР
        
Нимжонгина Аброр ёшлигиданоқ футбол шайдоси эди. Ҳар куни мактабдан қайтгач, маҳалла болаларига қўшилиб тўп тепиш илинжида майдончага йўл оларди. Аммо болалар уни ҳеч ўз сафларига олишни исташмас эди. Кўнгли чўккан бола бир куни юрак ютиб жамоа мураббийига деди:

— Мен ҳам ҳеч бўлмаса бир маротаба ўйнай?

Мураббий унга бир муддат беписандлик билан қараб туриб:

— Майли, ўйнайсан. Фақат имконинг бўлганда.

— Қандай имконият?

— Қор ёғсин. Ўшанда балки бир-икки ўйинда иштирок этарсан.

Аброр мураббийининг гапидан боши кўкка етиб, бу сафар уларнинг ўйинини ўзгача завқ билан томоша қилди. Ўйин ниҳоясига етгач, уйига бамисоли елиб келди.

— Ойи! Ойижон!

— Ҳа, болам? Тинчликми? Намунча оғзинг қулоғингда?

— Ойижон, қор…

— Нима қор?

— Қор қачон ёғади?

— Қишда ёғадида, ўғлим, қишда.

— Ҳалиги… эртага ҳам ёғиши мумкинми?

— Жон болам, ҳозир — ёз чилласида қор нима қилади?

— Шунақами? — болакай ўйланиб қолди. — Ойи, қорни ким ёғдиради ўзи?

— Албатта Аллоҳ.

— Ундай бўлса Аллоҳнинг ўзидан сўрасамчи?

— Сен қорни нима қиласан?

— Жамоа мураббийи айтдики, агар эртага қор ёғса, мениям ўйинга қўшишаркан.

Буни эшитиб онанинг кўзи намланди:

— Шундай де? Оҳ, бечорагинам!

Онасининг аҳволидан бехабар Аброр унинг айтганларига ишониб хонасига кириб кетди. Бироздан кейин дилбандидан хабар олгани кирган она уни жойнамоз устида кўрди. Бола астойдил, чин дилдан дуо қиларди, эшик очилганини сезмадиям!

Эртасига, ёз чилласида… қор ёғди. Ҳамма ҳайратдан лол. Фақат мураббийгина гап нимадалигини англаб етди.

Кейинги мавсум болалар олий лигасига чиққан жамоанинг барча ўйинларида Аброр тўлиқ қатнашди.

«Ирфон» тақвими”дан олинди
111😢30👏27👍7🔥4
#Ҳикоялар
ҲАЁТДАГИ ЭНГ ЯХШИ УСТОЗ

Ўқув йили бошида олтинчи синф раҳбари Маъсуда опа уч-тўрт ой аввал бешинчи синфни битирган ўқувчилари олдида турарди. У меҳрли нигоҳи билан уларга боқар экан ҳаммаларини бирдек яхши кўришини ва улар билан яна дийдорлашганидан мамнунлигини айтди. Бу – катта ёлғон эди, негаки олд қатордаги парталарнинг бирида букчайиб ўтирган Алишерни ўқитувчи ёмон кўрарди.
Маъсуда опа бу бола билан бошқа ўқувчилари қаторида ўтган йили танишган эди. Ўшанда аёл Алишернинг бошқа синфдошлари билан ўйнамаслигини, доимо кир кийимда юришини ва ундан гўёки ҳеч қачон ювинмагандек ҳид келиб туришини пайқаган эди. Вақт ўтган сайин муаллиманинг бу болага нисбатан муносабати тобора ёмонлашиб борди. Ва шунгача бориб тақалдики – устоз Алишернинг ёзган вазифаларини қизил ручка билан бўяб ташлаб, тагига бир баҳо қўйгиси келиб кетарди.
Кунлардан бир кун ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари барча ўқувчиларнинг мактабда ўқишни бошлаган пайтдан бери тўпланган тавсифномаларини (характеристика) таҳлил қилиб чиқишни сўради. Муаллима ёмон кўрган ўқувчисининг шахсий папкасини энг охирига суриб қўйди. Бошқа ўқувчилар ҳужжатларини ўрганиб чиққач сўнгида Алишернинг қоғозларини ҳоҳламайгина ўргана бошлади. Ва... у ердаги маълумотлардан карахт бўлиб қолди.
Болакайни биринчи синфда ўқитган бошқа муаллима у ҳақида шундай деб ёзган эди:
“Бу тилла бола. Юзидан, табассумидан нур ёғилиб туради. Уйга берилган вазифаларни тоза ва бехато бажаради. Унинг ёнида бўлиш инсонни фақат хурсанд қилади”.
Иккинчи синфда ўқитган устози эса бола ҳақида шундай фикр билдирган эди:
“Алишер – бошқалардан яхши жиҳатлари билан ажралиб турадиган ва дўстлари орасида ҳурмати баланд бўлган ўқувчи. Фақатгина оиласида бир муаммо бор: онаси тузалмас дард билан касалланган ва бола ўз уйида ўлим билан курашаётган одам изтиробларини кузатиб яшайди”.
Учинчи синф ўқитувчисининг ёзганлари янада ачинарли эди:
“Онасининг ўлими бола руҳиятига жуда қаттиқ зарба бўлди. У бор кучи билан ўқишга ҳаракат қиляпти, бироқ отасини Алишернинг ҳаётига нисбатан қизиқиши сўнган. Агар чоралар кўрилмаса, булар боланинг ўқишига ёмон таъсир кўрсатиши мумкин”.
Тўртинчи синф ўқитувчиси эса қуйидагиларни ёзган эди:
“Бола жуда ланж, ўқишга умуман қизиқиши йўқ. Кўпинча дарсларда ухлаб қолади”.
Барча тавсифномаларни ўқиб чиққан Маъсуда опа ўзининг Алишерга бўлган муносабатидан уялиб қолди. Виждони қийнай бошлади.
Бир воқеа эса уни юрагини баттар эзиб юборди. Янги йил арафасида барча ўқувчилар унга зарқоғозларга ўралган турли совғаларни ҳадя қилишарди. Устоз ёқтирмаган боланинг совғаси эса дағал жигарранг қоғозга ўралган эди.
Муаллима Алишер берган ўрамдан бир нечта тошлари тушиб қолган оддий билакузукни ва бор-йўғи чорак қисмигача тўла бўлган атир шишасини чиқарганда бошқа ўқувчилар синфдошининг устидан кула бошладилар.
Бироқ Маъсуда опа ўзини йўқотиб қўймади ва “Жуда чиройли билакузук экан” деди ва қўлидаги атирни очиб билагига сепиб олди. Бу билан у синфда кўтарилган кулгуни сўндирган эди.
Шу куни Алишер дарслардан кейин ушланиб қолиб устозининг ёнига келди ва:
- Бугун сиздан онамнинг ҳиди келяпти, раҳмат,- деб чиқиб кетди.
Ўқувчиси кетгандан кейин Маъсуда опа узоқ йиғлади.
Шу кундан бошлаб муаллима болаларга адабиёт ва ёзувдан ташқари меҳр-оқибатни, инсонийликни ҳам ўргата бошлади. Бундай таълимот бошланган сўнг озмунча вақт ўтгач Алишернинг ҳаётга қизиқиши қайта бошлади. Ўқув йили якунига бориб у энг яхши ўқувчилар қаторидан жой олди. Маъсуда опа ҳамма ўқувчисини бирдек яхши кўришини такрорлаганда аслида энг севимлиси ва қадрлиси Алишер эди.
Орадан бир йил ўтгач Маъсуда опа бошқа энди бошқа болаларга тарбия берар эди. Бир куни у синф хонаси эшиги тагида хат топиб олди. Мактуб Алишернинг қўли билан ёзилган эди: “Сиз мени ўқитган ўқитувчилар ичида энг яхшисисиз”.
Беш йил ўтгач у собиқ ўқувчисидан яна бир мактуб олди ва унда Алишер коллежни яхши баҳоларга битириб, талабалар орасида учинчи ўринни олгани ҳақида ёзилган эди. Ва Маъсуда опа унинг ҳаётдаги энг яхши устози эканлиги таъкидланганди.
77🔥22😢14👍62👏1🌚1
​​Орадан тўрт йил ўтиб муаллима севимли ўқувчисидан яна бир мактуб олди. Алишер барча қийинликларга қарамасдан университетни аъло баҳоларга битираётгани ҳақида ва устози болага ҳаётида дарс берган бошқа устозлар ичида ҳали ҳам унга энг яхшиси эканлиги ҳақида ёзган эди.
Яна тўрт йилдан сўнг эса навбатдаги мактуб келди. Унда Алишер университетни якунлагач билими доирасини янада оширишга бел боғлагани ва жуда яхши натижаларга эришгани ҳақида ёзилганди. Унинг исми-шарифини эса “Доктор” сўзи безаб турарди. Бу хатида ҳам содиқ ўқувчи устозини умрида унга таълим берган энг яхши ўқитувчи эканлиги ҳақида сатрлар битган эди.
Вақт ўтиб борарди. Хатларининг бирида Алишер бир қиз билан танишганлиги ва унга уйланиш ниятида эканлиги ҳақида маълум қилган эди.
Йигит отаси икки йил аввал оламдан ўтгани ҳақида билдириб, Маъсуда опасидан тўйда куёвнинг онаси ўрнида бўлишини илтимос қилди. Муаллима албатта бунга розилик берди.
Алишернинг тўйи куни Маъсуда опа ўша бир неча йил аввал ҳадя сифатида олган тошлари етмайдиган билакузукни тақиб, ҳудди унга совға қилинган атирдан сотиб олди.
Улар қучоқ очиб кўришдилар ва Алишер ўзига қадрли ифорни ҳис этди.
- Менга бўлган ишончингиз учун раҳмат устоз. Менга одамларга кераклилигим ва кимгадир аҳамиятли эканлигимни сезишимга имкон берганингиз учун, ўз кучларимга ишонишни, яхшини ёмондан ажратишни ўргатганингиз учун раҳмат.
Муаллима кўзларида ёш билан севимли ўқувчисига жавоб берди:
- Адашяпсан, мен сенга эмас, аксинча сен менга ҳамма нарсани ўргатдинг. Мен сен билан танишгунимга қадар одамларга қандай таълим бериш кераклигини билмаган эдим...
(Баҳром Муҳаммад таржимаси)
😢5546🔥24👏8👍5😍1