This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❄️ Қишнинг яна бир куни муборак бўлсин!
Тонг сахардан тилак тиладим
Дустларимга соглик омонлик
Хасталарга соглик сурадим
Юртимизда хеч булмас ёмонлик
😊❤️😊❤️😊❤️😊❤️
Эрта тонгдан мехр сурадим
Мехрсизга улашайин деб
Кахрлига инсоф тиладим
Юртим ишкин куйлашайин деб
Хайрли тонг азиз ва мехрибон кадрдонларим😊
Тонгимиз муборак булсин
Аллох уйимизга нур рузгоримизга кут-барака ато этсин.
https://t.me/ibratli_nomalar

❤16👍5👏1
ஐ✨ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ✨ஐ
Муаллиф: НУРФАРИЗ ҚУРБОНОВА #Hayot 2-фасл 92-қисм. Ўзи Шохрухни амаллаб уйига қўйиб офесга қайтган Жамшид кўрган манзарасидан батар тутақди. Чунки Самия қўлида бир даста гул билан қоровул олдида турарди. Жамшид қари бўлса ҳам қоровул Самияга суйкаляпди деб…
HAYOT HIKOYASINI DAVOMI👇👇👇
😍64👍16❤15👏12
Муаллиф: НУРФАРИЗ ҚУРБОНОВА
#Hayot 2-фасл
93- қисм.
Жамшид офесга киргач уни Шайдо юзида табассум билан қаршилади
-Хуш келибсиз!
Жамшид бош силкиб қўйиб ўз хонси томон юрди. Шайдо эса ортидан эргашди
-Шайдо ўтир, гаплашиб олишимиз керак!
Шайдо жилмайди
-Ўта мухим бўлмаса эртага гаплашсак бўладими? Дадамни тоби қочибди....уйга боришим керак!
Жамшид ўйланиб қолиб кейин рози бўлди
-Майли, эртага гаплашамиз. Боравер!
Шайдо офесдан чиқиб телифонига келган манзил томон юрди. Эрталабдан Комил Шайдога тинимсиз қўнғироқ қилавериб зўрға учрашув белгилаганди. Аслида Шайдо рози бўлмаганди лекин кейин юқоридан Жамшид ва Самияни кузатиб боришга қарор қилди. Ҳозир Жамшиднинг олдидан юраги минг бўлакка бўлиниб чиқар экан қилган қарори юз фоиз тўғри эканига амин бўлди. Шайдо ҳозир яна бир нарсага амин бўлди. Эркак фақат севган аёли учунгина ҳамма нарсага қодир бўлар экан. Фақат севган аёли учун жон беришга ҳам тайёр бўлар экан. Севган аёлининг барча айбларига, хатоларига кўз юмади. Ҳар қандай аёл учун эмас, фақат чин дилдан, жисми жони билан севган аёли учун! Эркак севса худди шундай севар экан... Шайдо бу сўзларнинг исботини ҳозиргина Жамшидда кўрди. Хатто ,,дадам касал бўлибди ъъ деганига ҳам парво қилмади. Шунчаки қуруққина қилиб ,,бораверъъ деди. Лоақал Шайдонинг кўнгли учун ,,мен ҳам бирга борайми?ʼʼдемади. Шайдо ҳозир кетса ортидан бир марта бўлса ҳам қидириб бормаса керак. Қайтиб келса қабул ҳам қилмайди! Аммо Самия... У юз бор кетиб, яна келса ҳам...яна қучоқ очиб ,,Хуш келибсан!ʼʼ дейди.

❤214👍81❤🔥29😇27✍13🔥11👏4
#Мотивация
🗯Бахт нима ўзи!?
- Аллоҳнинг ҳар бир берган куни, Яшаш имкони - бахт
🗯Тақдирчи, у нима?
- Ҳар куни ўз қўлинг билан ёзиладиган китоб.
🗯Ота она уларчи?
- Сени яшашга ундайдиган дуогўй мехрибонларинг
🗯Опа сингил, ака ука ким?
- Мисоли эт билан тирноқ, улар билан хотиржам бўласан
🗯Дунёчи!?
- Дунё табассум
🗯Ҳаётчи!?
- Бахт борлиқ-омад, яҳшилик ва муваффақият
Сизда буларнинг деярли
барчаси бор!
Табассум қилинг,
Сиз Бахтлисиз!

❤57
-Мени нега чақирдинг? - Шайдо кафенинг алоҳида кабинасига чақиртириб, келганидан буён ҳам тузук гап айтмай чайналиб ўтирган Комилга асабий гапирди. Комил хиринглади
-Жамшидга турмушга чиқишни истайсанми?
Кутилмаган гапдан Шайдо ҳайратланиб қаради
-Тушунмадим...нима демоқчисан?
-Димоқчиманки...- Комил яна чайналди- бу унаштирувга кўп ҳам ишонма, ундан кўра тезроқ турмуш қуриш ҳаракатини қил!
Шайдонинг қошлари чимирилди
-Чайналмасдан аниқ мақсадингни айт!
Комил олдидаги ширинлик ликобини нари суриб, имиллаганча оғзини артди. Ҳар замонда Шайдога кулимсираб қарашни унутмади. Гўё Шайдонинг сабрини синаётгандек имиллаб ҳаракат қиларди. Охири ҳақиқатдан ҳам тоқати тоқ бўлган Шайдо столни тарақлатиб урди
-Нима умрингда овқат кўрмаганисан?!- деди ўшқириб олдига салатни тортиб ейишга тушган Комилга ғазаб билан қараб- нима мени мазах қилгани чақирдингми?
Комил кулди
-Бир режам бор, амалга ошса...Жамшид сенга Самия эса менга қолади. Фақат бу ишга сен озроқ ёрдам бериб юборишинг керак!- деди Комил сирли қараб.
-Қандай режа?
Комил Шайдога яқинроқ сурилди
-Самияни алдаб бирор кимсасиз жойга чақирасан.
-Сенчи...- Шайдонинг ичига вахима оралади. Комил кулди
-Самияни...ўзимники қиламан. Шунда менга тегишдан бошқа чораси қолмайди. Самия менга турмушга чиқса, Жамшид алам устида сенга уйланади. Қарабсаники...иккимиз ҳам бахтлимиз!
Шайдо жим бўлиб қолди. Чамаси чуқур ўйга толганди. Бироздан сўнг Комил томоқ қирди
-Хўш, розимисан?
Шайдо бош силкиди
-Ҳа розиман!

😨175❤66🤨52🔥19🌚15✍10👏8😢5😍5😇4💔3
#Шунақаси ҳам бўлади..
АЧИНАРЛИ ҲОЛ
Бундан қирқ йиллар муқаддам, вилоят газетасида ишлаганимда, бир шикоят хатини текширганим ёдимдан чиқмайди.
"Мен, деб ёзган эди шикоят эгаси, катта ноҳақликка дуч келдим: бошлиқлар устидан ёзганим учун руҳий жиннихонага ётқизишди. Милициядагилар, докторлар билан тил бириктириб, шундай қилишди.
Ҳурматли редакция! Бирор мухбир келиб, мен билан гаплашишини илтимос қиламан!"
Хатга илова қилиб, у шеърларини ҳам юборганди. Мактуби сингари шеърлари ҳам равон эди, уни савдойи одам ёзганига ишониб бўлмасди. Машқларини адабиёт бўлимининг мудирига кўрсатган эдим, у ҳам фикримга қўшилди.
- Газетага берса бўладими, - сўрадим.
- Йўқ, бўлмайди, - деди у анча кескин, аммо сабабларини айтмади.
Бу ерда бош врач мени анча совуқ қарши олди. Мақсад-муддаомни айтганимдан кейин ҳам ҳолати ўзгармади. Бу эса унинг менга ўхшаш анча-мунча мухбирлар билан мулоқотда бўлганидан далолат берарди. Ниҳоят у гапимни лабимдан юлиб олиб, навбатчи врачни чақирди ва дуппа-дурустдан буюрди.
- Бу мухбир укамни "шоирлар палатаси"га олиб бориб, "ёзувчи" билан таништиринг! Кўрсинлар, гаплашсинлар. Касаллик тарихини ҳам кўрсатиб, тушунтириб беринг.
"Шоирлар палатаси", "ёзувчи". Бу иборалар менга дафъатан қаттиқ ботди. Чунки ўзим ҳам бир неча йил шеър машқ қилганман. Бир танқидчи шеъримни ўқиб, унда поэтикликдан кўра сюжетлилик ошиб кетганини, назмдан кўра насрга мойиллигини уқтирганди.
Бош врач авзойим ўзгарганини сезиб, ноиложликдан ҳалиги врачни койиган бўлди.
- Бундан кейин ўн учинчи палатани "шоирлар палатаси", демайлик. Ҳалиги беморни ҳам ўз номи билан айтиш керак. Тоштемирмиди, нимайди оти?
У врачдан тасдиқ жавобини олгач, менга ўгирилди.
- Мабодо аччиғингиз келмасин: шу ҳафтанинг ичи уч киши текширишга келди. Бу Тоштемирвой ҳам дуч келган жойга ёзавераркан...
Менга ҳамроҳ бўлган врач йўл-йўлакай Тоштемирнинг касаллиги ҳақида гапирди. Бу асаб касаллигининг махсус тури бўлиб, куз ва баҳорда, шунингдек, асаб бузилганда авж оларкан.
- Раҳбарлар устидан ёзгани ростми?
- Ростдир. Бизнинг ҳам устимиздан ёзди-ку.
"Шоирлар палатаси". У кечагидек кўз ўнгимда турибди. Коридор деворларига қўлга тушган бўр, кўмир парчаси билан "шеър" битиб ташланганди. Кимлардир ўзича берилиб монолог ўқирди. Коридор ўртасида чойшаб тўшаб олган художўй бир бемор берилиб, намоз қироат қиларди.
Тоштемир ўттиз ёшлардаги озғин киши бўлиб, саранжом-саришталиги билан ажралиб тураркан. Газетадан келганимни эшитиб, қувонди, миннатдорчилик билдирди. Унда девона ёки телбаларга хос бирорта аломат кўзга ташланмасди; Тоштемир жоҳил одамлар ҳақида дилгиргина шикоят бошлаганда ҳам кўзларида босиқ дард кўрдим.
- Бу ер ноқулай, - дедим унга, - юринг, санитарлар хонасига кирайлик, баҳузур гаплашиб оламиз.
Ногаҳонда унинг кўзларида олазараклик пайдо бўлди: менга, врачга нохуш назар ташлади.
- Бормайман! Биламан мақсадларингни, - деди у кескин, лекин шикаста оҳангда - сизлар билан гаплашишни истамайман!
Ҳақиқатдан ҳам у биз билан гаплашмай қўйди. Унинг ўрнига ёшгина йигит келиб, паст овозда шипшиди.
- Уни қўйинглар! У - жинни! Ёмон одамлар кўп. Улар бу ерни жиннихона дейишади. Нотўғри гап! Бу ер - руҳий касалхона. Киришда ёзиб қўйибди. Ўқидингизми? Ака!
- Ўқидим, - маъқуллаб бош тебратдим.
- Биз руҳлар билан гаплашамиз. Улар ҳамма гапни бизга айтишади, ака!
Врач уни койиб берди. Бечора бир лаҳза жим турди-ю, тағин давом этди.
- Менда уйқу йўқ, ака! Кечаси билан юриб чиқаман! Хотиним ўзини осиб қўйди. Тўйимизга бир ҳафта бўлганди... Ака...
Тоштемир эса барибир гапирмади.
Мен ҳужжатларга ҳам унча ишонқирамай, бояқишнинг қишлоғига ҳам бордим: унинг қавмлари минг надомат билан ана шу бедаво дардга чалиниб қолганини гапириб беришди.
Шифохонада бўлганимда медицинамизнинг анчайин ожизлигидан ачиндим ҳам. Бу беморларнинг талайи йиллар оша шифо топмаётган экан. Инсоният ақлли механизмлар, компьютерлар, сунъий йўлдошлар кашф этаётган бир дамда, сочдай келадиган нерв толаларини тиклаёлмаётганлиги ачинарли ҳол эди, албатта!
Нусрат Раҳмат

❤54😢54👍4👏4😇4🤨2
Муаллиф: НУРФАРИЗ ҚУРБОНОВА
#Hayot 2-фасл
95- қисм.
Шайдо Комил билан хайрлашиб уйига келди. У кўчада ҳам йиғламай мағрур тутиб келганди. Аммо унга кулиб эшик очган дадасини кўриб ўзики тутолмади
-Дада....- Шайдо гапиролмай ўзини отасининг қучоғига отди. Отаси уни авайлаб бағрига босди
-Менинг гўзал қизимни ким хафа қилди?!
Шайдо ичидан ўтайптган гапларини айтолмай жим қолди. Кўз ёшларини артган отасига қараб жилмайди
-Ҳеч ким хафа қилмади...шунчаки...сизни жуда соғиндим.
Шайдо хонасига кириб ётоққа ўзини ташлаб йиғлаб юборди. Шайдо узоқ йиғлади. Дадаси эшик тақиллатиб кириб келгач ўрнидан туриб ўтирди. Дадасига жилмайиб қарашга урундию беихтиёр лаблари яна йиғига бурилди
-Яҳшиям борсиз дада!!
Ҳалил Сафоев қизига қаради
-Нима бўлди?
Шайдо жилмайди
-Ҳеч нарса бўлмади! Айтишга арзимайди.
Ҳалил Сафоев қизининг ёнига ўтирди. У қизини нега йиғлаётганини айтмаса ҳам тушуниб бўлганди. Шунинг учун шундай деди
-Биласанми қизим, инсон агар бир ерда кетиш ва қолиш орасида чорасиз турса, кетишни танлаши керак. Чунки агар у қолиши керак жой бўлганда...кетиш хаёлига келмасди. Инсонлар билан муносабат ҳам худди шундай, айриляпсанми демак тақдиринг эмас.
Шайдо отасини елкасига бош қўйди
-Унда ...кетайлик дада!
Ҳалил Сафоев қизининг елкасига қоқиб қўйди
-Кетамиз қизим, кетамиз. Фақат эрталабгача яхшилаб ўйла! Пушаймон бўлмайсанми?
Шайдо жилмайди
-Пушаймон бўладиган ҳеч нарса йўқ. Мен...ўзимни бу тақлид оёқ остида қолдирмайман. Ахир мен сизнинг қизингизман. Мен сиз худди ойимни севганингиз деди кучли мухаббат хохлайдан ва бунга лойиқман....
Ҳалил Сафоев қизи сабаб аёлини хотирлади. Ростдан ҳам Ҳалил умрида илк бор ва сўнги бор учратган оқила аёл эди хотини. Шунинг учун ҳам иккта қиздан сўнг ўғил тугаса ҳам ажрашмади. Ундан айрилишни тасаввур қилолмади. Аммо уларни ўлим айирди. Оламдан ўтиб қолгач дарди дунёси қоронғу бўлди. Кейин эса катта қизи ҳам оламдан ўтди. Шу сабаб Шайдо ва Ҳалил бир бирларига суяниб қолган. Ҳалил қизининг барча истакларини мухайё қиларди. Душмани бўлса ҳам Жамшидни кўрсатиб унга турмушга чиқаман деганда ҳам қаршилик қилмади. Ўртадаги катта душманликка қизи сабаб кўз юмиб юборди. Аммо барибир ота бўлиб кўнгли сезганди қизи Жамшид билан оила бўлолмаслигини.
Ҳалил Сафоев қизи ухлаганча ёнида ўтириб кейин чиқиб кетди. Чиқиши билан ёрдамчисига қўнғироқ қилиб топшириқ берди
-Чет элга рейс буюртма қил.! Кетамиз.

❤214👏62👍54🔥40
Муаллиф: НУРФАРИЗ ҚУРБОНОВА
#Hayot 2-фасл
96- қисм.
Шайдо эрталаб офесга келди. Уни бетоқат кутаётган Жамшидни кўриб жилмайиб қадамини илдамлатди.
-Хайирли тонг!- деди хуш кайфиятда.
-Сенга ҳам. Хўш гаплашиб оламизми?- деди Жамшид шошилиб. Шайдо кулди
-Сўрамасангиз ҳам айтай, дадамнинг аҳволи яхши!
Жамшид бироз хижолат бўлди
-Ишларим билан бўлиб...хаёлимдан кўтарилибди.
Шайдо офес ичкарисига юрди
-Жамшид, қиладиган зарур ишларим бор. Бир соатлардан сўнг гаплашамиз, ёки тушлик вақтида...
Жамшид тез тез юриб ичкарига кириб кетган Шайдони ортидан маъносиз қараб қолди. Шайдо эса ўз хонасига чиқиб ким биландир телефонда гаплашади
-Ҳаммаси тайёр келишингиз мумкин!
Шайдо телифонини ўчириб ойнадан пастга қаради. Беихтиёр юзида кулгу ўйнади
-Анаа, Самия хоним ҳам келдиии!!

👏132🔥72❤52😨42🤨10👍7😍5🙈1
Муаллиф: НУРФАРИЗ ҚУРБОНОВА
#Hayot 2-фасл
97- қисм.
Матбуотхонасига кириб келган Жамшид кўрган манзарасидан ажабланиб қолди. Чунки бугун ҳеч қандай матбуот учрашуви йўқ эди. Аммо хонада ўн чоғли мухбирлар ва суръаткашлар бор эди. Улар Шайдодан интервю олишаётгани Жамшиднинг янда ҳайратини оширди.
Шайдо айни пайтда шундай деяётганди
-Аввало мен, Шохрух Муродович ва Жамшид Арслонга ўз минатдорлигимни изҳор этаман. Улар сабаб ишда тажрибам ошди. Рақиб компаня вориси демасдан, беминнат ёрдам қилиб иш ўргатишди. Бугунги кунда қўлга киритган илк шартномамни ҳам айни уларнинг сайиҳаракатлари ва йўл йўриқлари орқали қўлга киритдим! Мен илк бор чет эллик ҳамкорлар билан иш бошладим. Эртага Германяга учиб кетаман.
Бази тўпланган ходимлар чапак чалиб олқишлади. Мухбир эса навбатдаги, олдиндан тайёрланган кулминациён саволни берди
-Илтимос Жамшид Арслон билан муносабатларингизга аниқлик киритиб кетинг. Германяга ёлғиз кетасизми ёки Жамшид Арслон билан биргами?
Шайдо томоқ қириб олди
-Германяга....дадам Ҳалил Сафоев билан кетаман! Жамшид Арслон билан муносабатимизга келсак, ҳамма шу ердалигида кичик бир эълон бермоқчиман- Шайдо ўрнидан туриб Жамшид томон юрди. У билан бирга муҳбирлар ҳам Жамшид ва Шайдони суратга ва видё тасвирга ола бошлашди.
Шайдо ҳеч ким кутмаган бир ишни қилди. Бармоғига тақилган унаштирув узугини ечиб Жамшиднинг қўлига тутқазди ва муҳбирларга қараб жилмайди
-Унаштирувимизни бекор қиламан!
Бу хабарни эшитиб нафақат мухбирлар ва ходимлар хатто Жамшиднинг ҳам оғзи очилиб қолди. Шайдо эса гапида давом этди
-Мен, Жамшид Арслон билан бир-биримизга тўғри келмаслигимизни тушиниб етдим. Ва айни пайтда олиа...карерамга ҳалақит беришини истамайман!
Бир мухбир ҳаммани қизиқтирган саволни берди
-Шайдо хоним, унаштирувни бекор қилишингизга Жамшид Арслоннинг эски севгилиси билан бўлган муносабатлари сабабми?!
Шайдо виқорли кулди
-Йўқ! Мен бундай олди қочди нарсаларга аҳамият бермайман. Шунчаки мен, айни ривожланадиган вақтимда оила билан ўралашиб қолишни истамайман. Мен учун карера жуда муҳим. Безнис оламида ҳозиргидан кўра кўпроқ юксалмоқчиман!!

👏210❤95👍52🔥50😇12🕊2
Sizlar uchun maxsus chegirma!!! Hikoya narxi endi 5000 soʻm!! Koʻpchilik lichkamga biroz kamaytiring narxini deb yozibdi. Muallifga aytsam sodiq obunachilar uchun mayli dedi. Muallif NURFARİZ QURBONOVAdan chegirma sizlarga!!! Hikoya 163 qism. Tugallangan. Sotuv boʻyicha
@A_lixan 👈ga murojaat qilasiz!!!
@A_lixan 👈ga murojaat qilasiz!!!
👏30❤10
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Shu kinoni nomi bilganlar yozib yuboringlar. Topolmayapman you tubedan
Kim biladi nomini??? Xalq qanisiz??? Koʻrganlar bormi???

❤26😢10🔥3
Forwarded from Мастура Азимова
Номи Айла япон кизини турк йигит куткариб Киз килиб олди
❤8
Rahmat kattakon. Demak bugun oqshom shu filmni koʻraman 😏
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔥27❤6
#Ҳаётий ҳикоя
МУНОЗАРА
Йўлакда кийинаётганимни кўриб туриб, отамнинг берган саволини қаранг:
- Санжар, мен берган китобни ўқидингми?
- Ҳа, ўқидим, - дедим бироз норози оҳангда, шошиб турганимни, ҳозир ёзувчилар мавзусидаги суҳбат мавриди эмас эканини билдириш учун. Лекин отам буни сезмаганга олиб, давом этди:
- Асар ғояси нима экан?..
Отамнинг қизиқ одати бор-да, ёшим қирқдан ошган бўлса ҳам, худди толибни имтиҳон қилгандек: «Муаллифнинг асосий мақсади нима?» «Нега асар айнан шу жанрда ёзилган?» каби саволларни бераверади. Нуқул ўқиган китобларимизни таҳлил этишни хоҳлайди.
Шунинг учун, отамга сал қаттиқроқ гапиргим келди-ю, лекин яна ўзимни босдим, пойафзал ипини тортиб боғларканман:
- Ғояси оддий: ҳар бир одам аввал ўз манфаатини ўйлайди. Шунинг учун, моддий бойлик яқин дўстлар орасига ҳам рахна солиши мумкин, - дедим.
- Баракалла! Столингга энди мана бу китобни қўяман, уни ҳам ўқи... – деб хонага кириб кетди.
- Хўп, ада, ўқийман!.. Лекин, ҳозир Шокирга ёрдам беришим керак, шунга кетяпман, - дедим, бироз зарда билан...
Шокир – ҳам дўстим, ҳам қўшним, бирга ўсганмиз. Доим бир-биримизга ёрдам берамиз. Унинг қўли гул, уста: асосан сантехника жиҳозларини тузатиш билан шуғулланса-да, лекин бўёқчилик ҳам қилаверади, бетон ҳам қуяверади, хуллас «любой» ишни қотириб ташлайди. Ана шу дўстим қизини турмушга беряпти, яъни тўй ўтказиш тараддудида. Шанба куни ош берамиз, шунинг учун, бозорга бориб сабзи, гуруч ва бошқа нарсаларни харид қилишимиз керак эди...
- Санжар, санда пластик борми, - деб сўради Шокир, йўлда.
- Бор, - дедим, - нега сўраяпсан?
- Йўл-йўлакай бензин олишим керак, сан «заправка»да пластикдан пул тўлагин, ман санга кейин нақд пул бераман...
У вақтлар нақд пул «кам» эди. Кўчаларда ҳозиргидек банкоматлар бўлмасди, бўлса ҳам шаҳар марказидаги айнан мана шу пластикка тегишли банкда бўларди. У ерга бориб, навбатга туриб, нақд пулни олиш ҳам даҳмаза эди...
- «Польный бак» оласанми?..
- Ҳа-да, «польный». Датчикка қара, бензин тугаяпти... Бўладими?
- Бўлади, - дедим, хурсанд бўлиб.
Хуллас, йўлда «заправка»га кириб бензин ҳам олдик, бозорга бориб, керакли нарсаларни ҳам харид қилдик, кейин уларни «Кобальт»га ортиб, уйга қайтиб ҳам келдик. Коробкалардаги қанд-қурсларни уйга, қоплардаги сабзи, гуручни гаражга жойлаштирганмиздан сўнг:
- Қани дўстим, энди чўз, - дедим.
Шокир менга ҳайрон бўлиб қаради:
- Нимани? – деб сўради.
- Нимани бўларди, пластикдан тўланган бензин ҳақини. Нақд пулни...
Шокир кўзларини пирпиратиб:
- Ўшанда дарров бердим-ку, - деди.
Дўстимга қараб мен ҳам ҳайрон қолдим, у жиддий гапирарди.
- Йўқ, бермадинг, - десам:
- Ҳазил қилма, Санжар. Кассадан қайтиб келиб, машинага ўтиришинг билан пулни бердим. Эсингдан чиқибди...
Шокир бу сўзларни шу қадар ишонч билан айтдики, беихтиёр чўнтакларимни ковлай бошладим. У ердан арзимаган пулларни чиқариб:
- Мана қара... Ёнимда бор-йўғи шу пул бор, - деб кўрсатдим.
Шокир гараж эшигини қулфлаб, калитларни қўлимга тутқазди-да, у ҳам чўнтагини ковлай бошлади. Қолган-қутган пулларига бирров кўз югуртириб, иккиланиб сўради:
- Йўғ-э, Санжар... Бердим шекилли... Сан чўнтакларингни яхшироқ қарагин, - деди, умид билан. Шундагина дўстимнинг пул бериш нияти йўқлигини тушундим, кайфиятим бузилди:
- Хўп, майли... Пулни деб баҳслашмайлик!.. Хайр! - дедим-у, уйга қараб юрдим. Шу тобда Шокир менга ишонмагани кўпроқ ичимни оғритарди. У овозимдаги норозилик оҳангини сезди, шунинг учун, орқамдан товушини сал баландлаброқ гапирди:
- Санжар, ман сани алдамайман-ку... Пулни бердим! – деб, ортда қолди.
Лекин бироздан кейин у эшигимни таққиллатиб, уйга кириб келди. Ҳисоб-китоб қилиб, пулни топди, шекилли, деб ўйлагандим. Йўқ, адашган эканман, мени кўрибоқ:
- Мана, Санжар, рўйхатни текшириб, қолган пулни ҳам ҳисоблаб чиқдим. Ман санга бензин пулини берганман, - деди. Жаҳлим чиқиб кетди. Агар мактаб даври бўлганда Шокирни роса дўппослаган бўлардим. Лекин ўз уйимда унга қаттиқ гапиргим келмади:

❤68😨26🙈11👍3😇3
- Хўп, Шокир! Пулни олдим! Бўлдими?.. Энди бор, уйинга, жўна! - деб, уни деярли йўлакдан итариб чиқардим. Шокир астойдил хафа бўлганимни сезди, лекин негадир ортга чекинишни истамасди:
- Тушириб қўйгандирсан!.. Ёки кийиминг чўнтакларини яхшироқ қарамагандирсан!.. Нимага қайсарлик қиласан, яна текшириб кўр... - деб вайсаганча чиқиб кетди.
Тўғрисини айтсам, дўстимни бу аҳволда биринчи бор кўришим эди, уни виждон азоби қийнарди, шу лаънати пулни берганига шубҳа қилса ҳам, «берган бўлиб чиқишни» истарди...
Шунда боягина отам билан бўлган суҳбатни, «асарнинг ғоясини» эсладим: «моддий бойлик яқин дўстлар орасига ҳам рахна солиши мумкин!..»
«Наҳот мана шу арзимас пул орамизга нифоқ солса? Дўстлигимизга путур етказса» деб ўйланиб қолдим... «Йўқ! Яхшиси мен бу пулдан воз кечаман!» деган хулосага келдим-у, Шокирнинг орқасидан югуриб чиқдим. Қарасам, у ҳалиям кўчада турган экан, ҳаёли паришон, ўзига ўзи нимларнидир пичирлаб турарди.
- Шокир! - деб чақирдим, ўзимни қувноқ қилиб кўрсатишга уриниб (ҳар қалай, театр санъати институтида ўқиганман-ку), - пул топилди!
Дўстимнинг кўзлари чақнаб кетди, шошиб:
- Қаерда экан? – деб сўради.
- Курткамнинг ички чўнтаги йиртиқ экан, пул ўшанинг тешигидан пасига, астарнинг орасига тушиб қолган экан. Мана! - деб бошқа пулларни кўрсатиб, яна қайта чўнтакка урдим, ундан ҳам айрилиб қолмаслик учун. Кейин (яна актёрлик маҳоратини ишга солиб) узр сўрадим:
- Дўстим, кечир! Сани жуда қийнаб юбордим...
Шокирнинг елкасидан тоғ ағдарилгандек бўлди:
- Айтдим-ку, ўртоқ, дарров бергандим, деб. Ахир сани алдаб нима топаман?.. Биласанми, ҳозир шуни ўйлаб-ўйлаб, ўйимга етолмай тургандим. Яхши қилдинг, хабар бериб...
Унинг тинчланганини кўриб, мен ҳам ҳотиржам тортдим, ҳатто кайфиятим кўтарилгандек бўлди:
- Майли, ўртоқ, яхши дам ол, - дедим, самимий. Шокир эса, мени маҳкам қучоқлаб, кейин уйига кириб кетди.
Мен ҳам хонамга қайтиб келиб, отам столимга қўйиб кетган китобни қўлимга олдим...
Биламан, эртага отам бу асарни ҳам муҳокама қилади...
2022 йил, апрель.
Сарвар Маҳмудов

❤66👏20👍6
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤8
🆕
Янги ҳикоя, янги ҳаётлар ва у ҳикоянинг қаҳрамонлари билан танишамиз бироздан. Ҳар ҳикоя бошида бўлгани каби бир неча бўлим воқеа ҳодисаларни ва ундаги қаҳрамонларни танишга ўзингизга фурсат беринг. Ишонаманки, қолган ҳикояларим каби бу асар ҳам кўнглингиздан жой олади. Ўзидангина☝️ илҳом ва имкон сўраб қолувчи ожиза ёзувчингиз қаламидан навбатдаги ҳикоя
Янги қисса
#Юлдуз
Муаллиф: Sulhida Davron
Огоҳлантириш бурчим⚠️
❗️Муаллиф рухсатисиз кўчириб олиш ва тарқатиш қонун олдида жавобгарликка олиб боради.❗️
Ёқимли мутолаа 📔
Яратганнинг номи билан бошладик!

👏15❤12