ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ
41.3K subscribers
4.7K photos
4.12K videos
17 files
8.49K links
💖Ishq haloldir. Ikki qalbning bir - birini deb urishi , yuraklarning sevgi ila jo'sh urib, ishq daryosida oqishi Allohning rahmatini jilvasidir. 💖       

Reklama uchun👉👉 @reklamala_arzon

Talab taklif shikoyat uchun👉👉 @Neiba_bot
Download Telegram
#Таржима ҳикоя

Хикоя…


Бир отбоқар ҳаёти давомида ўз ранчосидан бошқа жойни кўрмаганди. У кучли, шу билан бирга жуда таъсирчан ва самимий йигит эди. Ким билан гаплашмасин, суҳбатдошини тушунишга уринар, йигит учун ҳалоллик ва ростгўйлик ҳамма нарсадан муҳим ҳисобланарди. Тақдир тақозоси билан у бой хонадонда туғилмади, шу сабаб, ўз нони ва кийим-кечагини машаққатли меҳнати орқали топарди.
Кунларнинг бирида тасодифан шу ердан ўтиб кетаётган бир киши йигитга ранчодан унча узоқ бўлмаган шаҳарга кўчма ҳайвонот боғи келганини айтиб қолди. Отбоқар ҳайвонларни жуда яхши кўрарди ва дунёнинг турли бурчакларидан йиғилган ёввойи жониворларни кўришга ҳам қизиқди. Бу қарорга келиш унинг учун осон бўлмади, ахир у ҳеч қачон ранчодан бошқа ҳеч қаерни кўрмаганди. Аммо йигит пул тўплаб, сафарга отланди.
Шаҳарда уни кўп нарсалар ҳайратга солди, лол қолдирди. Аммо йигит бу ерда узоқ қолишни ўзига эп кўрмади. Шу сабаб, фақат ҳайвонот боғига бориб, кейин дарҳол уйига қайтишга қарор қилди. Манзилига етгач, у чипта сотиб олиб, турли жониворлар ётган қафаслар жойлашган катта майдонга кирди. Йигит дунёда шунақа ғалати ва антиқа ҳайвонлар мавжудлигини ҳатто хаёлига ҳам келтирмаганди. Фил, жирафа, товус, кенгурулар қафаси олдида у лол қолганча узоқ тураркан, табиатнинг турфа ҳайвонот оламини яратишдаги маҳоратига таҳсинлар айтди. Кутилмаганда у қандайдир кўзга таниш ҳайвонни кўриб, хурсанд бўлиб кетди.
– Мушук! Қаранг, ахир бу оддий мушук-ку! Фақат бизнинг мушуклардан анча бақувват экан!.. – хитоб қилди у йўлбарс ётган катак ёнида пайдо бўлиб. Йигит бошқаларга узоқдан келган бўлса-да, турли ҳайвонларни билишини кўрсатиб қўйгиси келди ва “мушук”ни силамоқчи бўлиб, катак ичкарисига қўлини тиқди. Аммо йўлбарс қаҳр билан бўкириб, тўсатдан бир сакради-ю, узатилган қўлни ўткир чангали билан тирнаб ташлади.
Отбоқарни зудлик билан шифохонага олиб боришиб, қўлини операция қилишди ва барча тўқималарини тиклашди. У эса ҳаммага ҳеч қандай ёмон ниятда бўлмаганини, фақатгина катта “мушук”ни силамоқчи бўлганини тушунтиришга уринарди. Унинг юрагида ранжу алам уйғонди, тақдирнинг бу қадар адолатсизлигидан зорланди – йигитнинг эзгу нияти кучли оғриқ билан “тақдирланган”ди. Кейин изтироби нафратга айланган йигит етказган озори учун “катта мушук”дан ўч олмоқчи бўлди.
Эртаси куни беморнинг аҳволини билиш мақсадида хонага бош суққан шифокор отбоқарни жуда изтиробли ҳолатда учратди. Шифокор йигитдан бунинг сабабини сўраб-суриштириб, бўлиб ўтган воқеа ҳақида билгач, деди:
– Бир ёввойи ҳайвон етказган озор учун бунчалар хафа бўлиш керак эмас. Ахир бу – унинг табиати. Уни кечириш – ақлли одамнинг иши. Сиз ҳам жониворни кечиринг ва ҳаммасини унутинг!
Бу сўзлар отбоқарни таъсирлантирди. У йўлбарсдан хафа бўлиб, ғазабланиб янглишганини тушунди ва жониворни чин дилдан кечирди. Ҳатто бу туйғу унинг қалбини юмшатиб юборди ва йигит шу қадар қаттиқ ғазаблангани учун йўлбарснинг олдида ўзини айбдордек ҳис этди. Шифохонадан кетишга рухсат беришганида эса тўғри ҳайвонот боғига йўл олди.
Йигит йўлбарс қафаси олдига келиб, унга гапира бошлади:
– Тунов куни етказган жароҳатинг учун сени кечирдим. Бу ишда ҳеч қандай айбинг бўлмаса-да, сендан ғазабландим. Шунинг учун ҳозир сендан кечирим сўрайман. Буларни айта олаётганим қанчалар яхши-я…
Кўнгли бўшаб кетган отбоқарнинг кўзларига ёш қалқди. Айбига ич-ичидан иқрор бўлган йигит йўлбарсга қўл тегизмоқчи бўлдими, ёки уни қучиш ниятидами, энди соғлом қўлини қафаснинг сим тўрлари оша ичкарига узатди. Аммо йўлбарс яна бўкириб, панжаси билан йигитга ташланди ва узатилган қўлни тирнаб жароҳатлади…
Отбоқарнинг қанчалар ҳафсаласи пир бўлганини таърифлашга сўз ожиз. Лекин йигит бу сафар хафа бўлмади, қаҳру ғазабга тўлмади ҳам. Уни шифохонага етказиб, иккинчи бора жарроҳлик амалини ўтказишганида, йигит бу ҳақда ҳеч кимга нолимай, деворга қараб жимгина ётаверди.
53😨23
Орадан бир қанча вақт ўтгач, беморнинг аҳволини билиш учун отбоқар ётган хонага бошқа – янги келган шифокор кирди. Аввалги ҳамкасбининг ўрнига ишга қўйилган бу доктор отбоқарнинг қўлини кўргач, беморининг бунчалар ғамгин кайфияти сабаби билан қизиқди. Йигит истамайгина бошидан ўтган воқеани гапириб берди.
– Ёввойи ҳайвон жароҳат етказгани учун шунчалик пароканда бўлиш ярамайди, ахир унинг табиати ўзи шунақа. Бунақа вазиятда…
– Биламан, бу маҳлуқни кечир, демоқчимисиз?!.. – бақириб юборди ўрнидан сакраб турган йигит. – Яна уни кечиришим ва унутишим керакми? Ҳеч қачон! Уни ҳеч қачон кечирмайман! Ўтган сафар бир шифокор менга уни кечиришим ва унутишим кераклигини айтганди. Мен кечирдим! Унутдим ҳам! Мана, кўринг аҳволимни!
– Кўриб турибман, – хотиржам деди шифокор. – Ўшанда етказган озори учун йўлбарсни кечиришга ва барини унутишга ўзингизда куч топдингиз. Аммо мен сизга кечиринг ва унутинг, демоқчи эмасман, кечиринг ва доим ёдда тутинг, демоқчиман…

Отбоқар йигитнинг қўли анча яхши бўлиб қолгач, у яна ҳайвонот боғига борди. Йўлбарснинг қафаси ёнига келгач, бу кучли ва чиройли жониворга анча вақт жимгина қараб турди-да, кейин деди:
– Етказган жароҳатларинг учун мен сени кечирдим, йўлбарс. Бу ишингдан аввал роса ғазаблангандим, аммо ҳозир ваҳшийлик сенинг табиатинг эканлигини тушунаман. Қандай бўлмасин, яна сени кўргани келаман. Хайр, йўлбарс, аммо кечир, бу сафар сенга қўлимни узатмайман!..

Русчадан Муҳаббат Шарифова таржимаси.
43🔥19👏15😍4
#Ҳаётий ҳикоя

Қасамини бузган қиз...


Омонат нима?

Жон омонати, мол омонати, сир омонати…
Ваъдага вафо қилиш ҳам омонат.

Бу омонатларга ҳақиқий инсонгина амал қилади. Чунки омонат эгаси берган омонатини куни келганда сўрайди. Икки инсон бир ишга келишса, уларга фаришталар гувоҳ, Аллоҳ таоло қараб туради. Омонатга содиқ инсонга мукофот бериб, хиёнатчини жазолайди. Келинг, бу мавзуга ҳаётда бўлиб ўтган бир воқеани мисол қилайлик.

Бир инсон акасининг қизининг номига ша­ҳардан уй олди. Вақти соати келса, уканинг воя­га етмаган ўғлига хатлаб беришга келишдилар. Бу келишувда уй номига олинаётган қизга отаси:

– Жон қизим, бу амакинг, менинг жигарим бўлади. Сенга ота ўрнида ота бўлади. Уйни се­нинг номингга олдик. Сенга бу уй омонатдир. Вақти соати келса, омонатга хиёнат қилмасдан уйни амакингнинг ўғлининг номига хатлаб берасан. Сенга бу сўзларим ҳам омонатдир, – де­ди.

Қиз:

– Отажон, айтганингизни қиламан, ўртага Аллоҳни қўйиб онт ичаман. Бу омонат уйни, албатта, вақти келса, эгасига хатлаб бераман, – деди.

Ҳамма бир-бирига ишонди. Уй хатланмади, давлат нотариусига бориб тилхат ҳам қилинмади. Чунки инсоннинг “гўшти ҳаром, лафзи ҳалол” мақолига амал қилинди. Зеро, аждодлар асло ваъдасига хилоф қилмаган халқ бўлгани боис ваъда ва сўзларга ишонамиз. Орадан йиллар ўтди. Қизнинг отаси оламдан кўз юмди. Уйга ҳақли бола эса йигит бўлди. Отанинг маросим­лари ўтди. Ҳамма оила аъзолари жам бўлишди. Амаки секин ўзаро тузилган келишувдан гап очди ва уйни ўғлига хатлаб беришини қиздан сўради. Акасининг қизи бўлса, ҳеч нарсага тушунмагандай:

– Қанақа уй тўғрисида сўраяпсиз? – деди елкасини қисиб.

– Қанақа уй бўларди? Сенинг номингга олинган уй-да. Жиянинг катта бўлса, унинг номига хатлаб беришга келишган эдик. Сен онт ичган эдинг, наҳот эсингдан чиққан бўлса? – деди амакиси қизнинг жавобидан ажабланиб. Қиз бўлса, ҳеч нарсадан хабари йўқдек, ўзини бамайлихотир тутар ва:

– Мен ҳеч қанақанги келишув, онтдан хабарим йўқ! Сиз айтаётган уйни отам менга совға қилган, бошқасини билмайман, – деди. Пул бераётганда иштирок этган гувоҳлар унга тушунтиришга ҳар қанча ҳаракат, насиҳат қилишмасин, гапни қулоғига олмас, “Уй меники”, деб туриб олганди. Уй жанжали узоқ давом этди. Маҳалла оқсоқоли, кексалар аралашди. Қиз ўз сўзида қатъий туриб олди. Бир неча бор қасам ҳам ичди. Амакиси уни қарғади ва лаънатлар ёғдирди. Қизнинг кўзига уй кўринар, қарғишларга эътиборсиз ва нописандлик билан қарарди. Аллоҳнинг жазоси борлиги, қарғишлар умрини хазон қилишини бир лаҳза ҳам ўйламасди. Охирги маслаҳатда амакиси кўзига ёш олиб:

– Илоҳо, жувонмарг бўл, шу уйда балога учраб ўл, яхшилик кўрма, отанг ўрнида сенга отаман. Аллоҳ отанинг дуосини рад қилмайди. Менинг ҳам дуоимни рад қилмайди. Бошингга балолар қуюни ёғилганда сўзларимни эсларсан, – деб юзига фотиҳа тортиб юборди.

Шу пайт осмон гумбурлагандек, қизнинг кўз олди қоронғилашиб, чақмоқ чаққандек бўлди. Юраги дукуллаб, қаттиқ қўрқиб кетди. Қалбида: “Ҳой қиз, нима қилаяпсан, Худодан қўрқ!” деган ҳайқириқ отилди. Шу лаҳзада шайтон васвасасини янада кучайтирди. “Нимага қўрқасан, қўлингга фалон миллионлик уй-жой ўтди. Асло қўрқма, дуо билан ҳамма ўлаверса, одам қолармиди, мақсадингдан қайтма, ҳаммасига тупур”. Нафси эса янада ботир бўлишга ундади. У шайтоннинг васвасасига ва нафсига эргашди. Унинг кўзига уй катта бахт ва омад келтирадигандек, Аллоҳнинг ғазаби, амакининг дуоси ҳеч нарсадек кўринди. Юзларга фотиҳа тортилгач, яқинлари ундан юз ўгиришди. Шундай қилиб, ҳаёт давом этаверди. Аммо қиз хотиржамлигини йўқотди. Ташқаридан хушчақчақ, бахтлидек кўринса-да, ичини ит кемирарди. Орадан уч-тўрт йил ўтди. Хаёли паришон бўлиб қолди. Уйқуга ётди дегунча амакисининг дуоси бўғарди. Отасининг норози қиёфаси пайдо бўларди. Шундай бўлса-да, уйни чиройли қилиб таъмирлади. Айниқса, ваннахонага катта эътибор қаратди. Энг замонавий ванна ўрнатди ва энг сифатли кафеллардан ётқизди. Таъмир ишлари тугагач, мазза қилиб ваннада чўмилмоқчи бўлди. Ваннага кирди, ҳидли совун ва хушбўй шампундан фойдаланди. Ваннадан сачраган сувли совун ва шампунлар кафелга тушиб, уни жуда сирпанчиқ қилиб юборди.
68😢17😨11👍4😇21🤨1
Чўмилиб бўлган қиз нимагадир сакраб ваннадан ч​​иқди. Кафелга сирпаниб боши билан ваннага урилди ва ҳушидан кетди. Ҳушсиз ётаркан, кўз олдидан гуноҳлари қатор бўлиб ўтди. Уни шифохонага олиб келишди. Бир неча кун ҳушсиз ётди. У ҳушсиз ҳолида: “Мени кечиринг амаки, дада, кечиринг”, дерди. Шифокорлар бир неча марта операция қилишди. Фойдаси бўлмади. Аллоҳ берган жон омонатини эгасига топширди. Чунки жон омонатига хиёнат қилиш қўлидан келмасди.

Эй азиз фарзанд! Унутмангки, амаки ота ўрнида ота бўлади, тоға эса етти отанинг ўрнини босади, хола она ўрнига она деб бежизга айтилмаган. Улар ҳам ота-онадирлар. Уларнинг дуолари ҳам даргоҳи илоҳийда мақбуллигини билиб, уларни хурсанд қилиш ва ранжитмаслик кераклигини ўрганайлик. Қасам ва онтимизга содиқ бўлайлик.

Самодил.
😢3918👏15👍13💯10😨2
#Юлдуз


53-қисм


Кино ва сериаллардаги ҳаётдан фарқ қиладиган кундалик ҳаётимизда, ўлдим-куйдим билан рўзғор юримайди. Ҳар куни ҳам кайфият кўтаринки бўлмайди. Балкида чўнтак доим тўлмайди.Ташвиш устига ташвиш ёғилиши бор. Соғлиқ муаммоси бўлиши мумкин. Худди ойимда бўлгани каби. Ҳеч қайси аёл, ота уйида оч қолиб, қорни тўймагани учун турмуш қурмайди. Ёки уйсиз қолиб, кўчада борадиган ери йўқлигидан бировнинг уйига бориб ўтирмайди. Ҳамманинг дарди бир. Тинчлик ва ҳотиржамликда бир том остида яшаб кетиш.


Ёқуб марҳамат деди-да, Фурқатнинг ҳолатини эсладим. Бизнинг орамизда муҳаббат йўқ эди. Ота –онамиз тенг кўрди, биз оила қурдик. Ёмон гапирмади. Урмади, сўкмади аммо ўзимни камситилганимни ҳис эттирди. Баъзан бурин буриштириб, баъзан ерини алоҳида қилиб ётиб. Ойимни кўриб келган кийимимни ахлатга улоқтириб. Мени ўз ҳаракатлари билан эзди, камситди. Агар Ёқуб айтган марҳамати бўлганида, менга айтса тушунардим. Менинг тозалик касалим бор. Бошқалардан сал ортиқроқ покизаликка қарайман деб. Тушунардим балки.


Бир кун бир маракада бир аёл, пайғамбаримиз с.а.в аёллари сув ичган ердан лабларини теккизиб сув ичганларини айтганди. Лекин хотини билан бир тавоқдан нарса ейишга жирканган одам билан тўрт йил умримни ўтказдим мен.
Ўтмишни эслаб юрагим орқага тортди.

Ўшанда англаб етгандим. Аёл пулсизликка чидаши мумкин лекин одам ўрнига қўйилмаган ерда, кўп ҳам чидаб яшай олмас экан. Менга марҳамат деб гапирган одамни танимас эдим. Унинг дарди нима, уни ҳам билмасдим. Лекин бир нарсани яхши билардим. Эрга тегиш ҳеч гап эмас-да, яна бир бор эрдан чиқиб, ортга қайтиш ёмон ҳолат. Сутдан оғзи куйган одам, қаттиғни ҳам пуфлаб ичади дейишади. Менинг ҳолатим ҳам шунга ўхшаш.

“Балки тўғри гаплар айтаётгандирсиз.Лекин менинг оила қуриш ниятим йўқ. Ўз дуёйимда,ўз муаммоларим билан яхшими ёмонми, бировга муҳтож бўлмай яшаб келяпман”

Бошини кўтариб менга қаради.

“Ҳозир шошиб жавоб берма. Балки ўйлаб кўрарсан?”,-деб умид билан гапирди.


Иккаламиз ҳам ёш эмасмиз десам, кимлардир бизнинг ёшимизда, илк бор оила қуриш учун йўлга чиқади. Аммо бизда, Ёқубнинг хоҳишидан бошқа бир сабаб йўқ. Оила десанг, икки томонда ҳам пароканда. Пул десанг, икки томонда ҳам йўқ. Уй десанг, икки бадарға кишилардекмиз. Биров айтмайдими, қайси шароитинга оила қурасан деб?
89👍30🔥10😇6👏3🌚3
#Юлдуз

54-қисм


Ё қ у б



“Ака, бугун сизнинг навбатингиз?”,-деб Ёдгор деган бола, менга яшаб турган уйимиздаги навбатчилигимни эслатди.

Тунда ишлаб, кундуз бироз ҳордиқ чиқариб яна ишга кетардим. Орада ҳафтада бир тўғри келадиган навбат кунида, уйни тозалаб овқат қилишим керак бўларди. Юлдузга шошилиб қилган таклифимга бир ҳафта бўлди. Бу бир ҳафта ичида уни фақат узоқдан кўрдим.

У менга йўқ деди, лекин ичимдан бир нарса, сени бахтли қиладиган шу қиз дерди. Ижарага мен учун тўлаган Хумоюнга пулини қайтардим.Озроқ йиққанимга чидолмай, яна гитара сотиб олдим. Ҳаётим изига тушганди. Дўкон эгаси менинг курьерлик қилишимни эшитиб, бошқа таклиф берганди.

Агар менга дамас ёки шунга ўхшаш бир кичик юк машинаси олиб берса, бошқа туманлардаги филиалларга юк ташиб бера олишимни сўради. Таклиф қилган пули курьерликдан анча яхши эди. Ва аниқ иш ва манзиллар. Курьерликда иш тушишини кутиб турардинг ва шунга қараб фоиз ажратарди.


“Тунда ишлаганинг учун бориб дамингни ол ва тушдан кейин тарқатсанг ҳам майли”деганди.



Бу фикр ва таклиф менга маъқул келганидан кўндим. Энди юк машинаси бўлсада, оёғим остида машина бор эди. Юлдуз айтганини қилди ва чиқиндихонани бошқа бировга топширди. Унинг рақамига бир неча бор қўнғироқ қилдим, кўтармади. Қаерда яшашини ҳам айтмади.

⭐️

Бир жума вақти масжидга бордим. Ҳали жамоат йиғилиб улгурмаганди. Қадрдоним отахонни топиб олдига ўтирдим.


“Хўш, қандай кетяпти болам, янги ҳаётинг?”,-деб мендан кўнгил сўради.


“Аллоҳга шукур яхши ота”


“Ибодатлар билан оранг қандай?”


“Қўлимдан келганча вақтида бажаришга ҳаракат қиляпман. Фақат биринчи бошлаганимдаги у ҳиссни.... қандай тушинтирсам...”


“Ҳушуни”


“Ҳа, ўша ҳушуни тополмаяпман”


“Уни доимий ким топибдики, биз топсак ўғлим. Ана у ерни номи нима биласанми?”


“Қибла”


“Қибла у қарашинг керак бўлган томон. Мен ернинг номини сўрадим”

“Меҳроб”

“Баракалла! Меҳроб сўзининг ўзаги ҳарб сўзидан олинган яъни жанг майдони деган маъноси бор. Сенингча инсонлар нега у ҳарб майдонида туриб намоз ўқиганга эргашишади?”

“Биламдим”

“Чунки, инсонни жанги ўз нафси билан. Ибодатлар қийин туйилганда, дунё иши авраб қолганда. Бор кучини йиғиб меҳроб майдонига келади. Ўз нафси билан ўзи курашади. Э, болам айтчи, қайси жанг майдонида ҳаловат бор-ки, ибодатингда ҳушу бўлсин. Сен у ҳушуни қидирма. Ортига ҳам тушма. Сен, сенга буюрилганни бажар ва итоат қил. Яратганнинг назнида қайси ибодат мақбул бўлишини билмаймиз. Балки Роббинг сенинг ўз нафсинга қарши чиқиб унга бўйин эгиб келганингни ўзига, катта савоб берар ва рози бўлар”,-деганида кўзимдан ёш оқди.
87👍30🔥12👏1🕊1🙈1
#Юлдуз

55-қисм


Хутба ўқилди,жамоат саф тортди.Дуолар қилинди ва ҳамма яна дунё ишига тарқала бошлади.

“Ота, юринг сизни уйга обориб қўяман”,-дегандим кўнмади.

“Болам, мени бошқа қиладиган ишим йўқ. Сен кетишинг керак бўлса, боравер. Мен секин зикримни қилиб ўзим етиб оламан. Бу оёқлар билан йиллаб бошқа нарсалар ортидан чопдим. Ҳеч бўлмаса, шу қариган чоғимда, бу оёқлар асл эгаси учун хизмат қилсин”,-деди.

“Ота, мен сиздан бошқа бир нарсани сўрамоқчи эдим”

“Қани, нима экан сени бунақа безовта қилган?”

“Безовталанганимни қаердан билдингиз?”

“Ичкарида нима дедим? Нафс жанги бор жойда ҳаловот йўқолади. Энди гапир қайси, нафсинг сени кўпроқ қийнаяпти?”,-деганди уялиб бошимни эгдим.

“Ота, бир аёлга оила қуриш таклифини қилдим лекин рад этди”

“Яна қил!”,-деб жиддий айтди.

“Бир марта оила қуриб ажрашган.Шунга бўлса керак, кўнмади.Нима қилсам бўлади?”

“Ўзидан сўрабсан, йўқ дебди. Отасидан сўра”,-деганди унга Юлдузни ва отасининг ҳолатини тушунтирдим ўйланиб қолди.

“Унда қизни кўнглини икки жумла билан ол”,-деб елкамга урди.

“Қайси жумла билан?”,-деб ҳаяжон билан сўрадим.

“Ҳар саволинга жавобни мендан кутма ўғлим. Ичингдан келган икки самимий қурган гапинг балки у оила қурилиши учун пойдевор бўлар”,-деди.

Отахон доимгидек гапини айтди ва кетди. Мен эса унинг таъсири билан турган еримда қолдим.


⭐️

“Вой, жуда зўр чиқди”

“Ютубе га жойласак ҳам бўлади”

“Шунақа талантингиз бор.Нима иш қилиб юрибсиз ака?”


Ҳафтанинг охирида йигитлар уйда, мен ҳам ишга чиқишга тайёргарлик кўраётган эдим. Шунда гитарамни бироз чалиб қўшиқ хиргойи қилгандим. Буни кўрган йигитлар, телефонига тасвирга олишди.


Яна бир нечта қўшиқ буюртма қилиб ҳам чалдиришди. Ичимдаги туйғуларни қўшиқда яхши ифода этардим. Юлдузга ҳам қўшиқ куйлаб берсамми деган фикр ўтди. Кейин унга нисбатдан ҳис этган ҳиссиётимни тарозига солдим. Гулига бўлган ҳисларимдан тубдан фарқ қиларди. Юлдузни кўпроқ ҳурмат қилгандекман.
Гулини ёнимда тутиш учун пул харажат қилган бўлсам, Юлдузни хурсанд қилиш учун қўлимдан келганини қилишга тайёрман. Икки аёлни истаган икки айро эркакдекман. Бириси ёшликдаги эҳтирос ва туйғу бўлса. Ҳозиргиси мантиқ ва марҳамат кўпроқ эди. Юлдузни четга кетиб қийналишини, ҳаёт юкини ёлғиз тортишини истамаётган эдим.
👏6753👍36😍14🔥7😇1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Реакция белгилаб куямиз 😊
💔20👏8😍2😇1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❄️ Қишнинг  яна бир куни муборак бўлсин!

Тонг сахардан тилак тиладим
Дустларимга соглик омонлик
Хасталарга соглик сурадим
Юртимизда хеч булмас ёмонлик
😊❤️😊❤️😊❤️😊❤️
Эрта тонгдан мехр сурадим
Мехрсизга улашайин деб
Кахрлига инсоф тиладим
Юртим ишкин куйлашайин деб

Хайрли тонг азиз ва мехрибон кадрдонларим😊
Тонгимиз муборак булсин
Аллох уйимизга нур рузгоримизга кут-барака ато этсин.

https://t.me/ibratli_nomalar
16👍5👏1
Kutyapsizlarmi???
😍10723👏17🕊5
Муаллиф: НУРФАРИЗ ҚУРБОНОВА
#Hayot 2-фасл
93- қисм.
Жамшид офесга киргач уни Шайдо юзида табассум билан қаршилади
-Хуш келибсиз!
Жамшид бош силкиб қўйиб ўз хонси томон юрди. Шайдо эса ортидан эргашди
-Шайдо ўтир, гаплашиб олишимиз керак!
Шайдо жилмайди
-Ўта мухим бўлмаса эртага гаплашсак бўладими? Дадамни тоби қочибди....уйга боришим керак!
Жамшид ўйланиб қолиб кейин рози бўлди
-Майли, эртага гаплашамиз. Боравер!
Шайдо офесдан чиқиб телифонига келган манзил томон юрди. Эрталабдан Комил Шайдога тинимсиз қўнғироқ қилавериб зўрға  учрашув белгилаганди. Аслида Шайдо рози бўлмаганди лекин кейин юқоридан Жамшид ва Самияни кузатиб боришга қарор қилди. Ҳозир Жамшиднинг олдидан юраги минг бўлакка бўлиниб чиқар экан қилган қарори юз фоиз тўғри эканига амин бўлди. Шайдо ҳозир яна бир нарсага амин бўлди. Эркак фақат севган аёли учунгина ҳамма нарсага қодир бўлар экан. Фақат севган аёли учун жон беришга ҳам тайёр бўлар экан. Севган аёлининг барча айбларига, хатоларига кўз юмади. Ҳар қандай аёл учун эмас, фақат чин дилдан, жисми жони билан севган аёли учун! Эркак севса худди шундай севар экан... Шайдо бу сўзларнинг исботини ҳозиргина Жамшидда кўрди. Хатто ,,дадам касал бўлибди ъъ деганига ҳам парво қилмади. Шунчаки қуруққина қилиб ,,бораверъъ деди. Лоақал Шайдонинг кўнгли учун ,,мен ҳам бирга борайми?ʼʼдемади.  Шайдо ҳозир кетса ортидан бир марта бўлса ҳам қидириб бормаса керак. Қайтиб келса қабул ҳам қилмайди!  Аммо Самия... У юз бор кетиб, яна келса ҳам...яна қучоқ очиб ,,Хуш келибсан!ʼʼ дейди.
214👍81❤‍🔥29😇2713🔥11👏4
#Мотивация

🗯Бахт нима ўзи!?
- Аллоҳнинг ҳар бир берган куни, Яшаш имкони - бахт

🗯Тақдирчи, у нима?
- Ҳар куни ўз қўлинг билан ёзиладиган китоб.

🗯Ота она уларчи?
- Сени яшашга ундайдиган дуогўй мехрибонларинг

🗯Опа сингил, ака ука ким?
- Мисоли эт билан тирноқ, улар билан хотиржам бўласан

🗯Дунёчи!?
- Дунё табассум

🗯Ҳаётчи!?
- Бахт борлиқ-омад, яҳшилик ва муваффақият

Сизда буларнинг деярли 
барчаси бор!

Табассум қилинг,
Сиз Бахтлисиз!
57
-Мени нега чақирдинг? - Шайдо кафенинг алоҳида кабинасига чақиртириб, келганидан буён ҳам тузук гап айтмай чайналиб ўтирган Комилга асабий гапирди. Комил хиринглади
  -Жамшидга турмушга чиқишни истайсанми?
Кутилмаган гапдан Шайдо ҳайратланиб қаради
-Тушунмадим...нима демоқчисан?
-Димоқчиманки...- Комил яна чайналди- бу унаштирувга кўп ҳам ишонма, ундан кўра тезроқ турмуш қуриш ҳаракатини қил!
Шайдонинг қошлари чимирилди
-Чайналмасдан аниқ мақсадингни айт!
Комил олдидаги ширинлик ликобини нари суриб, имиллаганча оғзини артди. Ҳар замонда Шайдога кулимсираб қарашни унутмади. Гўё Шайдонинг сабрини синаётгандек имиллаб ҳаракат қиларди. Охири ҳақиқатдан ҳам тоқати тоқ бўлган Шайдо столни тарақлатиб урди
  -Нима умрингда овқат кўрмаганисан?!- деди ўшқириб олдига салатни тортиб ейишга тушган Комилга ғазаб билан қараб- нима мени мазах қилгани чақирдингми?
Комил кулди
  -Бир режам бор, амалга ошса...Жамшид сенга Самия эса менга қолади. Фақат бу ишга сен озроқ ёрдам бериб юборишинг керак!- деди Комил сирли қараб.
  -Қандай режа?
Комил Шайдога яқинроқ сурилди
-Самияни алдаб бирор кимсасиз жойга чақирасан.
-Сенчи...- Шайдонинг ичига вахима оралади. Комил кулди
-Самияни...ўзимники қиламан. Шунда менга тегишдан бошқа чораси қолмайди. Самия менга турмушга чиқса, Жамшид алам устида сенга уйланади. Қарабсаники...иккимиз ҳам бахтлимиз!
Шайдо жим бўлиб қолди. Чамаси чуқур ўйга толганди.  Бироздан сўнг Комил томоқ қирди
-Хўш, розимисан?
Шайдо бош силкиди
-Ҳа розиман!
😨17566🤨52🔥19🌚1510👏8😢5😍5😇4💔3
#Шунақаси ҳам бўлади..

АЧИНАРЛИ ҲОЛ

Бундан қирқ йиллар муқаддам, вилоят газетасида ишлаганимда, бир шикоят хатини текширганим ёдимдан чиқмайди.
"Мен, деб ёзган эди шикоят эгаси, катта ноҳақликка дуч келдим: бошлиқлар устидан ёзганим учун руҳий жиннихонага ётқизишди. Милициядагилар, докторлар билан тил бириктириб, шундай қилишди.
Ҳурматли редакция! Бирор мухбир келиб, мен билан гаплашишини илтимос қиламан!"
Хатга илова қилиб, у шеърларини ҳам юборганди. Мактуби сингари шеърлари ҳам равон эди, уни савдойи одам ёзганига ишониб бўлмасди. Машқларини адабиёт бўлимининг мудирига кўрсатган эдим, у ҳам фикримга қўшилди.
- Газетага берса бўладими, - сўрадим.
- Йўқ, бўлмайди, - деди у анча кескин, аммо сабабларини айтмади.
Бу ерда бош врач мени анча совуқ қарши олди. Мақсад-муддаомни айтганимдан кейин ҳам ҳолати ўзгармади. Бу эса унинг менга ўхшаш анча-мунча мухбирлар билан мулоқотда бўлганидан далолат берарди. Ниҳоят у гапимни лабимдан юлиб олиб, навбатчи врачни чақирди ва дуппа-дурустдан буюрди.
- Бу мухбир укамни "шоирлар палатаси"га олиб бориб, "ёзувчи" билан таништиринг! Кўрсинлар, гаплашсинлар. Касаллик тарихини ҳам кўрсатиб, тушунтириб беринг.
"Шоирлар палатаси", "ёзувчи". Бу иборалар менга дафъатан қаттиқ ботди. Чунки ўзим ҳам бир неча йил шеър машқ қилганман. Бир танқидчи шеъримни ўқиб, унда поэтикликдан кўра сюжетлилик ошиб кетганини, назмдан кўра насрга мойиллигини уқтирганди.
Бош врач авзойим ўзгарганини сезиб, ноиложликдан ҳалиги врачни койиган бўлди.
- Бундан кейин ўн учинчи палатани "шоирлар палатаси", демайлик. Ҳалиги беморни ҳам ўз номи билан айтиш керак. Тоштемирмиди, нимайди оти?
У врачдан тасдиқ жавобини олгач, менга ўгирилди.
- Мабодо аччиғингиз келмасин: шу ҳафтанинг ичи уч киши текширишга келди. Бу Тоштемирвой ҳам дуч келган жойга ёзавераркан...
Менга ҳамроҳ бўлган врач йўл-йўлакай Тоштемирнинг касаллиги ҳақида гапирди. Бу асаб касаллигининг махсус тури бўлиб, куз ва баҳорда, шунингдек, асаб бузилганда авж оларкан.
- Раҳбарлар устидан ёзгани ростми?
- Ростдир. Бизнинг ҳам устимиздан ёзди-ку.
"Шоирлар палатаси". У кечагидек кўз ўнгимда турибди. Коридор деворларига қўлга тушган бўр, кўмир парчаси билан "шеър" битиб ташланганди. Кимлардир ўзича берилиб монолог ўқирди. Коридор ўртасида чойшаб тўшаб олган художўй бир бемор берилиб, намоз қироат қиларди.
Тоштемир ўттиз ёшлардаги озғин киши бўлиб, саранжом-саришталиги билан ажралиб тураркан. Газетадан келганимни эшитиб, қувонди, миннатдорчилик билдирди. Унда девона ёки телбаларга хос бирорта аломат кўзга ташланмасди; Тоштемир жоҳил одамлар ҳақида дилгиргина шикоят бошлаганда ҳам кўзларида босиқ дард кўрдим.
- Бу ер ноқулай, - дедим унга, - юринг, санитарлар хонасига кирайлик, баҳузур гаплашиб оламиз.
Ногаҳонда унинг кўзларида олазараклик пайдо бўлди: менга, врачга нохуш назар ташлади.
- Бормайман! Биламан мақсадларингни, - деди у кескин, лекин шикаста оҳангда - сизлар билан гаплашишни истамайман!
Ҳақиқатдан ҳам у биз билан гаплашмай қўйди. Унинг ўрнига ёшгина йигит келиб, паст овозда шипшиди.
- Уни қўйинглар! У - жинни! Ёмон одамлар кўп. Улар бу ерни жиннихона дейишади. Нотўғри гап! Бу ер - руҳий касалхона. Киришда ёзиб қўйибди. Ўқидингизми? Ака!
- Ўқидим, - маъқуллаб бош тебратдим.
- Биз руҳлар билан гаплашамиз. Улар ҳамма гапни бизга айтишади, ака!
Врач уни койиб берди. Бечора бир лаҳза жим турди-ю, тағин давом этди.
- Менда уйқу йўқ, ака! Кечаси билан юриб чиқаман! Хотиним ўзини осиб қўйди. Тўйимизга бир ҳафта бўлганди... Ака...
Тоштемир эса барибир гапирмади.
Мен ҳужжатларга ҳам унча ишонқирамай, бояқишнинг қишлоғига ҳам бордим: унинг қавмлари минг надомат билан ана шу бедаво дардга чалиниб қолганини гапириб беришди.
Шифохонада бўлганимда медицинамизнинг анчайин ожизлигидан ачиндим ҳам. Бу беморларнинг талайи йиллар оша шифо топмаётган экан. Инсоният ақлли механизмлар, компьютерлар, сунъий йўлдошлар кашф этаётган бир дамда, сочдай келадиган нерв толаларини тиклаёлмаётганлиги ачинарли ҳол эди, албатта!

Нусрат Раҳмат
54😢54👍4👏4😇4🤨2
Муаллиф: НУРФАРИЗ ҚУРБОНОВА
#Hayot 2-фасл
95- қисм.
Шайдо Комил билан хайрлашиб уйига келди. У кўчада ҳам йиғламай мағрур тутиб келганди. Аммо унга кулиб эшик очган дадасини кўриб ўзики тутолмади
-Дада....- Шайдо гапиролмай ўзини отасининг қучоғига отди. Отаси уни авайлаб бағрига босди
-Менинг гўзал қизимни ким хафа қилди?!
Шайдо ичидан ўтайптган гапларини айтолмай жим қолди. Кўз ёшларини артган отасига қараб жилмайди
-Ҳеч ким хафа қилмади...шунчаки...сизни жуда соғиндим.
Шайдо хонасига кириб ётоққа ўзини ташлаб йиғлаб юборди. Шайдо узоқ йиғлади. Дадаси эшик тақиллатиб кириб келгач ўрнидан туриб ўтирди. Дадасига жилмайиб қарашга урундию беихтиёр лаблари яна йиғига бурилди
-Яҳшиям борсиз дада!!
Ҳалил Сафоев қизига қаради
-Нима бўлди?
Шайдо жилмайди
-Ҳеч нарса бўлмади! Айтишга арзимайди.
Ҳалил Сафоев қизининг ёнига ўтирди. У қизини нега йиғлаётганини айтмаса ҳам тушуниб бўлганди. Шунинг учун шундай деди
-Биласанми қизим, инсон агар бир ерда кетиш ва қолиш орасида чорасиз турса, кетишни танлаши керак. Чунки агар у қолиши керак жой бўлганда...кетиш хаёлига келмасди. Инсонлар билан муносабат ҳам худди шундай, айриляпсанми демак тақдиринг эмас.
Шайдо отасини елкасига бош қўйди
-Унда ...кетайлик дада!
Ҳалил Сафоев қизининг елкасига қоқиб қўйди
-Кетамиз қизим, кетамиз. Фақат эрталабгача яхшилаб ўйла! Пушаймон бўлмайсанми?
Шайдо жилмайди
-Пушаймон бўладиган ҳеч нарса йўқ. Мен...ўзимни бу тақлид оёқ остида қолдирмайман. Ахир мен сизнинг қизингизман. Мен сиз худди ойимни севганингиз деди кучли мухаббат хохлайдан ва бунга лойиқман....
Ҳалил Сафоев қизи сабаб аёлини хотирлади. Ростдан ҳам Ҳалил умрида илк бор ва сўнги бор учратган оқила аёл эди хотини. Шунинг учун ҳам иккта қиздан сўнг ўғил тугаса ҳам ажрашмади. Ундан айрилишни тасаввур қилолмади. Аммо уларни ўлим айирди. Оламдан ўтиб қолгач дарди дунёси қоронғу бўлди. Кейин эса катта қизи ҳам оламдан ўтди. Шу сабаб Шайдо ва Ҳалил бир бирларига суяниб қолган. Ҳалил қизининг барча истакларини мухайё қиларди. Душмани бўлса ҳам Жамшидни кўрсатиб унга турмушга чиқаман деганда ҳам қаршилик қилмади. Ўртадаги катта душманликка қизи сабаб кўз юмиб юборди. Аммо барибир ота бўлиб кўнгли сезганди қизи Жамшид билан оила бўлолмаслигини.
Ҳалил Сафоев қизи ухлаганча ёнида ўтириб кейин чиқиб кетди. Чиқиши билан ёрдамчисига қўнғироқ қилиб топшириқ берди
-Чет элга рейс буюртма қил.! Кетамиз.
214👏62👍54🔥40
Муаллиф: НУРФАРИЗ ҚУРБОНОВА
#Hayot 2-фасл
96- қисм.
Шайдо эрталаб офесга келди. Уни бетоқат кутаётган Жамшидни кўриб жилмайиб қадамини илдамлатди.
-Хайирли тонг!- деди хуш кайфиятда.
-Сенга ҳам. Хўш гаплашиб оламизми?- деди Жамшид шошилиб. Шайдо кулди
-Сўрамасангиз ҳам айтай, дадамнинг аҳволи яхши!
Жамшид бироз хижолат бўлди
-Ишларим билан бўлиб...хаёлимдан кўтарилибди.
Шайдо офес ичкарисига юрди
-Жамшид, қиладиган зарур ишларим бор. Бир соатлардан сўнг гаплашамиз, ёки тушлик вақтида...
Жамшид тез тез юриб ичкарига кириб кетган Шайдони ортидан маъносиз қараб қолди. Шайдо эса ўз хонасига чиқиб ким биландир телефонда гаплашади
-Ҳаммаси тайёр келишингиз мумкин!
Шайдо телифонини ўчириб ойнадан пастга қаради. Беихтиёр юзида кулгу ўйнади
-Анаа, Самия хоним ҳам келдиии!!
👏132🔥7252😨42🤨10👍7😍5🙈1
Муаллиф: НУРФАРИЗ ҚУРБОНОВА
#Hayot 2-фасл
97- қисм.
Матбуотхонасига кириб келган Жамшид кўрган манзарасидан ажабланиб қолди. Чунки бугун ҳеч қандай матбуот учрашуви йўқ эди.   Аммо хонада ўн чоғли мухбирлар ва суръаткашлар  бор эди. Улар Шайдодан интервю олишаётгани Жамшиднинг янда ҳайратини оширди.
Шайдо айни пайтда шундай деяётганди
-Аввало мен, Шохрух Муродович ва Жамшид Арслонга ўз минатдорлигимни изҳор этаман. Улар сабаб ишда тажрибам ошди. Рақиб компаня вориси демасдан, беминнат ёрдам қилиб иш ўргатишди. Бугунги кунда қўлга киритган илк шартномамни ҳам айни уларнинг сайиҳаракатлари ва йўл йўриқлари орқали қўлга киритдим! Мен илк бор чет эллик ҳамкорлар билан иш бошладим. Эртага Германяга учиб кетаман.
Бази тўпланган ходимлар чапак чалиб олқишлади. Мухбир эса навбатдаги, олдиндан тайёрланган кулминациён саволни берди
-Илтимос Жамшид Арслон билан муносабатларингизга аниқлик киритиб кетинг. Германяга ёлғиз кетасизми ёки Жамшид Арслон билан биргами?
Шайдо томоқ қириб олди
-Германяга....дадам Ҳалил Сафоев билан кетаман! Жамшид Арслон билан муносабатимизга келсак, ҳамма шу ердалигида кичик бир эълон бермоқчиман- Шайдо ўрнидан  туриб Жамшид томон юрди. У билан бирга муҳбирлар ҳам Жамшид ва Шайдони суратга ва видё тасвирга ола бошлашди.
Шайдо ҳеч ким кутмаган бир ишни қилди. Бармоғига тақилган унаштирув узугини ечиб Жамшиднинг қўлига тутқазди ва муҳбирларга қараб жилмайди
-Унаштирувимизни бекор қиламан!
Бу хабарни эшитиб нафақат мухбирлар ва ходимлар хатто Жамшиднинг ҳам оғзи очилиб қолди. Шайдо эса гапида давом этди
-Мен, Жамшид Арслон билан бир-биримизга тўғри келмаслигимизни тушиниб етдим. Ва айни пайтда олиа...карерамга ҳалақит беришини истамайман!
Бир мухбир ҳаммани қизиқтирган саволни берди
-Шайдо хоним, унаштирувни бекор қилишингизга Жамшид Арслоннинг эски севгилиси билан бўлган муносабатлари сабабми?!
Шайдо виқорли кулди
-Йўқ! Мен бундай олди қочди нарсаларга аҳамият бермайман. Шунчаки мен, айни ривожланадиган вақтимда оила билан ўралашиб қолишни истамайман. Мен учун карера жуда муҳим. Безнис оламида ҳозиргидан  кўра кўпроқ юксалмоқчиман!!
👏21095👍52🔥50😇12🕊2
Sizlar uchun maxsus chegirma!!! Hikoya narxi endi 5000 soʻm!! Koʻpchilik lichkamga biroz kamaytiring narxini deb yozibdi. Muallifga aytsam sodiq obunachilar uchun mayli dedi. Muallif NURFARİZ QURBONOVAdan chegirma sizlarga!!! Hikoya 163 qism. Tugallangan. Sotuv boʻyicha
@A_lixan 👈ga murojaat qilasiz!!!
👏3010
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Реакция белгилаб куямиз 😊
24❤‍🔥9