ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ
43.5K subscribers
4.72K photos
4.13K videos
17 files
8.5K links
💖Ishq haloldir. Ikki qalbning bir - birini deb urishi , yuraklarning sevgi ila jo'sh urib, ishq daryosida oqishi Allohning rahmatini jilvasidir. 💖       

Reklama uchun👉👉 @reklamala_arzon

Talab taklif shikoyat uchun👉👉 @Neiba_bot
Download Telegram
#Юлдуз

48-қисм



Ю л д у з



Касал одамнинг дардини фақат ўзи эмас, оиласи ҳам тортади деганлари рост экан. Ойимнинг беш кунлик касалхонада даволанишлари тугаб, уйга қайтдик. Шу кунлар ичида Ёқуб ишдан ва уйчамиздан хабар олиб турди.
Ниҳоят бугун унга уй топишга вақтим бўлади деган умидда, кунни бошлаб олдим.

Бир неча кун олдин ахлатга, нонни таглик билан бирга ташлаган келин келди. Яна қўлида боласи фақат бу сафар қўлида нон эмас печениси бор экан.
Уни алоҳида келтириб нонлар турган қуттига ташлади. Индамай турдим. У ҳам гапирмай кетди. Ўша кунги опа гапирган кўринади. Демак инсонларга яхшилаб тушунтириш керак эканда, деб ўйлаб қолдим.


“Синглим яхшимисиз?”,-деб Ёқуб келди.


“Рахмат яхши. Ўзи сизни ўйлаб тургандим. Бугун сизга уй масаласини бир- икки киши билан гаплашиб, ҳал қилишга ҳаракат қиламан”,-дегандим


“Йўқ, овора бўлманг. Хумоюнга айтгандим. Талаба йигитлар бор экан. Шулар уй пули арзонроқ тушсин деб, одам қидиришган эмиш. Мен ўша ерга борадиган бўлдим”,-деди.

“Унда мен сизга пул бераман. Шунча кун бу ерга ҳам қараб турдингиз. Балки ойлик олгунингизча кўниб туришар”,-дедим яна кўнмади.

Хумоюн ойликкача қарз бериб тураман деган экан. Яна кундузи курьерлик иш ҳам топганини айтди. Агар ёрдам керак бўлса, олдиндан айтсам, ўша куни ишга кетмай ёрдамга келишини ҳам айтиб, хайрлашиб кетди.

⭐️

Тирикчлик дарди ҳеч бир кун битармикан. Кунлар сувдек ўтиб, барча юк елкамда шошиб борар эдим. Дўконларни тозалаб уйга шошдим. Кимдир уйини ремонтини бошлаган шекилли, бир уюм ахлатни келтириб ташлаганди. Уларни кўриб, яна дам олмасдан ишга киришар эканман-да, деб ичкарига киргандим. Ойим билан бирга ўтирган Ёқубни кўрдим.

“Юлдуз, кел қизим. Ёқуб ўғлим бугун маош олиб менга кабоб олиб келибди”,-деди ойим, одида пакетда турган нарсани кўрсатиб.

“Овора бўлибсизда. Биринчи маошингиз ўзингизга ишлатсангиз бўларди”,-дедим.

“Овораси борми? Сизлар туфали иш топдим. Ҳаётим йўлга кирди”,-деди онамга қараб.

Икки жойда ишлашини билганимдан ёрдам керак бўлсада, ўзим бир амалладим.

Худди бир кишига яхшилик қилиб, ўтказиб қўйгадек кўрингим келмади.Охирги бир неча ҳафта деярли кўрмадим. Дўкондан бир нарса керак бўлса, кундуз пайти борардим. Дўкон эгаси. Ёқубнинг ишидан мамнун эди. Ҳатто кундузига қараганда яхши савдо қилганини ҳам такитлаб ўтганди. Ишлари изига тушганидан хурсанд эдим.Ўзи ҳам одамдек еб ичишни бошлаганидан юзларига ранг кириб сал жон олганди.
73🔥28👍20🙈4
#Юлдуз

49-қисм


Биров ташқарига чақириб келди. Ойим билан Ёқубни ёлғиз қолдириб чиқдим. Бир аёл келганди. Қўлида қора чиқинди пакетларида нарсаси билан.

“Кечирасиз, кийилмайдиган кийимларни олиб келгандим.Қаерга қўйсам бўлади?,-деб сўради.

“Қанақа кийимлар?”,-деб ишимнинг мажбурияти сабаб сўрадим.

“Бошқа уйга кўчаётган эдик. Булар ортиқча нарсаларимиз”,-деб кўрсатилган ерда қўйиб кетди.


Келган ҳар нарсани текшириб олишим керак бўларди. Чунки ҳар хил вазиятларга дуч келади инсон. Пакетларни очганимда, ичидаги нарсаларга қараб қошларим чимирилди. Одамзотга фаросот деган нарса қанчалик кераклигини яна бир бор англадим.


Икки қопда ич кийим ва тунги киядиган кийимлар эди. Бир аёл уялмай, бошқа биров кийиши мумкин деб қандай ўзи ишлатган нарсаларни олиб келиши мумкин? Кўйлак бўлса, оёқ кийим бўлса тушунардим. Лекин бу ёғи энди бефаросотлик эмасми?


Болалигимни эсладим. Бувимникида кир ювсак, лозимларни биров кўрмайдиган уйнинг энг чеккасидаги дорга осардик. Етмади, устига бирор енгил мато билан ёпиб қистирар эдик. “Уйда ўзимиз бўлсак, нега буни қиламиз”,- деганимда, бувим “Бировнинг ичидан киядиганини бошқаси кўриши ор болам”,-дерди.
Ёшим кичиклигида ақлим етмас экан. Энди кўриб ҳайрон қоляпман. Ахлатларни олгани эркаклар келса, мен-ку майли, улар юклаб олиб кетишади. Бири эмас бирининг кўзи тушди дейлик. Хаёлимга келган манзарадан бош силкаб қўйдим.

Эҳ, Юлдуз, шаҳар келиб нималарни кўрмадинг деб ўз -ўзимга гапирдим. Ёқуб ичкаридан чиқди. Қўлимдаги ишни тезда ташлаб бошқа ишга йўналдим.

“Ёрдам керакми?”-деб сўради.

“Йўқ рахмат ўзи унча иш қолмади”

“Юлдуз сизга катта рахмат. Менга ёрдам қўлини чўзмасайдингиз бугун балки ҳаётда ҳам бўлмас эдим. Ойингиз билан ҳозир...”


“Юлдуз!”,-деб дадамнинг бақиргани эшитилди. Ёқубнинг гапи чала қолди.

Дадам жаҳл билан келиб яна ҳамма нарсани тепиб атрофга бақира бошлади.

“Сенга ким айтди бориб дўконга, дадамга нарса берма деб айтдинг?”

“Қарзингизни тўлаш жонимга тегди чунки?”,-деб мен ҳам чиқишдим.

“Э-э, қарз бўлсам мен бўламан. Сен ўзингни чўнтагингдан тўлайсанми?”-деб баттар бақирарди.

Ўтган- қайтган бизга қарарди.

“У майиб онанг ўргатадими?”,-деб уй ичига кирди. Ойимни сўкиб тепкилай бошлади.
89😨32🙈22👍21🔥9🕊1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Реакция белгилаб куямиз 😊
👍25😢16👏4💔42💯21
Ҳар сўзнинг ўз ҳикмати, ҳар кўнгилнинг ўз муҳаббати бор...
Ҳар тонгнинг бир табассуми, ҳар куннинг бир ҳадяси бор...
Ҳар мўъжизанинг ҳайрати бўлганидек, ҳар муҳаббатнинг ўз эгаси бор...
Ҳар ёмғирнинг булути бор, худди хар кўнгилнинг йўлини, ҳаётини ёритувчи нури бўлганидек...
Кўнглида нури борларга, иш кетаётганларга, ўқишга кетаётганларга, уйдагиларга, ишдагиларга, ҳали уйқудан кўзини очолмаётганларга😉 Ассалому алейкум! Хайрли тонг азизим!

https://t.me/xayrlitonglar
12👍6
Sendan zori yo'q (Official Music)
Imron
Unutmang!!! Sizdan zoʻri yoʻq!!!😍
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
7👍7🔥3😁1
Bugun, 30 noyabr
☀️ +12°...-4°, Ochiq havo

Hozir: 🌫 -2°, ↖️ 1 m/s

Tong: ☀️
Kun: ☀️ +10°
Oqshom: ☀️ +10°
Namlik: 16%
Shamol: G'arbiy, 1.7 m/s
Bosim: 768 mm sim. ust.

Oy: Yosh oy
Quyosh chiqishi: 07:14
Quyosh botishi: 16:44
11👍2
Муаллиф: НУРФАРИЗ ҚУРБОНОВА
#Hayot 2-Фасл.
84-қисм.
Абгор ҳолда ер парчин бўлиб ётган Ҳаётни судраб кўчага чиқариб ташлади. Йигитнинг виждони қийналдими ёки бошқа сабабми ҳар қалай чўнтагидан пул чиқариб Ҳаётга узатди
-Бу пулни ол. Қўрқма сенга шунчаки беряпман. Ҳеч бўлмаса нон ва сув олиб ерсан... Яна таксига ҳам етади. Қаердан келган бўлсанг ўша ернинг элчихонасига бор- деди бироз ўзбекча гапиришга қийналиб. Йигитнинг базўр кўзларини очиб турган Ҳаётга жуда раҳми келди аммо ҳеч қандай ёрдам беролмасди.
-Илтимос .. бундай қарама. Сенга бундан ортиқ ёрдам беролмайман!- деди йигит ичкарига кириб кетар олди.
Ҳаётнинг кўзларидан ёш оқди. Ахир у жонини шунча азобга қўйиб гўзаллигидан айрилган бўлса ҳам ўзини бадном қилмади. Зинога ботмади.  Жони минг азоб ичида бўлса ҳам қийналиб ўрнидан турди. Эгилиб олиб ожиз қадамлар билан аммалаб юриб бу дахшатли фахшга ботган олтин саройдан узоқлашди....
  Ҳаёт юзларини юваётган кўзёшларини артиб Фатимага қаради
-Шунча азоблар камдек кечгача оч наҳор кўчада тентираб юрдим ҳатто қаердалигимни ҳам билмасдим. Қайси рестаран эшиги олдига борсам ёки дўконларга яқинлашсам мени уриб тепкилаб ҳайдашди. Силлам қуриб охирги умидим ҳам узилиб бир бино олдида кўзларимни юмиб кўча ўриндиғига ётдим. Қани эди қайтиб  уйғонмасам...дедим. қанча ётдим билмайман кимдир елкамдан тутди. Қўрқиб кетдим. Дахшат билан кўзларини очганимда тепамда Ҳасан дадам ва бир йигит турарди. Уларни кўриб чинқириб юбордим. Чунки уларни ҳам ўша тубан кимсалардан бири деб ўйладим.  Жон холатда типирчилаб, улардан қочишга ҳаракат қилдим. Аммо кучсиз эдим. Кутилмаганда эса Ҳасан дадам... мени қаттиқ бағрига босди ва шундай деди
  -Йā Аллāҳ, йā бинтī, лā такҳāфī, wаллāҳи лан уʾдҳияки. Уқсиму биллāҳ, урīду ан усāʿидаки.
Ўзбекча таржимаси:
Ё Аллоҳ, қизим, қўрқма, Аллоҳга қасамки, ёмонлик қилмайман. Аллоҳ номи билан қасам ичаман, ёрдам бермоқчиман.
  Ҳасан дадамнинг ёнидаги йигит машинадан рўмол олиб куйиш натижасида ҳар ер ҳар ерда ўз оздан қолган ҳурпайиб турган сочларимни ёпди.
Ҳасан дадам менга қараб самимий жилмайди
-Қани юрақол. Сени шифокорга олиб бораман.
Ишонмадим. Мен умримда кимга ишонган бўлсам ҳамма менга панд бергани учун ҳаётимда илк бор учратиб турга инсонга ишонмадим. Ундан қочишга ҳаракат қилавердим. У эса ўз тилида бир нарсалар деб мени машинага ўтқазишга ундарди. Араб тилини бир ой ичида оз бола ҳам тушунадиган бўлиб қолганим учун уни бази сўзларини тушунардим. Аммо барибир алданавериб зада бўлган юрак ишонишни хохламасди.
211😢138👍31👏23🔥1710😍7
Муаллиф: НУРФАРИЗ ҚУРБОНОВА
#Hayot 2-Фасл.
85-қисм
Ҳаёт Фатимага қараб жилмайди
-Мени ҳаётга қайтарган, инсонларга оз бўлсада ишонишимга сабабчи бўлган ягона одам бу Ҳасан дадам. Инсонинг кўнгли шу қадар кенг бўлиши мумкинми? Бир бегонани....хатто яқинларига ҳам керак бўлмаган Ҳаётни шунчалар яхши кўриб, ўз қизидек кўриш мумкинми?
Фатима Ҳаётнинг қўлларидан ушлади. Унинг ҳам кўзлари тўла ёш эди
-Юсуф билан қандай топишиб қолдинг.
Ҳаёт кулди.
-Жудаям ғалати ҳолатда. У мени илк бор кўриб қўрқиб кетганди...
Ҳасан Ал Заҳири Ҳаётни аммалаб кўндириб уйига олиб келди. Бир неча кун фақат овқатлантириш парвариш қилиш билан машғул бўлди. Кейин эса бироз ўзига келгач таниш шифокорига олиб борди. Аммо Ҳаётнинг руҳий саломатлиги яхши эмаслиги учун операция кейинга қолдирилди. Аммо сочлари учун ва қувватга кириши учун кичик муолажалар бошланди. Ҳаёт одамови бўлиб қолган бегона одамларни кўрса саросимага тушиб ўзини ўзи бошқаролмай қоларди. Юсуфни учратган куни ҳам шунай бўлди. Қудрат Аминов Ҳасан Ал Заҳири билан ҳамкор ҳамда яқин дўст эди. Юсуф отасининг илтимосига кўра Ҳасан Заҳирини зиёрат қилиб кетиш учун  уйига ташриф буюрди. Ҳасан Заҳири кутилмаган меҳмонни кўриб бироз безовта бўлди. Чунки у Ҳаёт шу ерда яшаётганидан бери ,,у қўрқадиъъ деб уйга меҳмон таклиф қилмасди.Албатта бу безовталикни Юсуф ҳам сезди ва дарров кетишга чоғланди. Юсуф келганидан беҳабар Ҳаёт эса айни пайтда Ҳасан Заҳири билан бироз гаплашиб ўтириш учун пастга тушганди. Ҳаёт у пайтлар ҳали ҳижобга кирмаган ва шифокор тақиқлангани учун бош кийим ҳам киймай юрарди. Катта залга кириши билан Юсуфни кўриб саросимага тушиб қолди. Ўз навбатида Юсуф ҳам бу юз кўзлари куйиб сочлари ҳурпайиб турган қизни кўриб қўрқиб кетди. Ваҳимага тушиб қўлига илинган нарсани Юсуфга қараб отаётган Ҳаётни Ҳасан Заҳири ва хизматчилар зўрға тинчлантиришди.
(Бу вақтда Ҳаётнинг исми Симора Ал Заҳири қилиб ўзгартирилганди)
206🔥77😨54👍27😢24🙈3🕊2😍21
Муаллиф:НУРФАРИЗ ҚУРБОНОВА
#Hayot 2-фасл
86-қисм.

Юсуф Ҳасан Заҳири то Ҳаётни жойлаштириб қайтгунча Юсуф кетиб қолсам ҳурмацизлик бўлади деб меҳмонхонада кутиб ўтирди. Ҳасан Заҳири эса дўстимнинг ўғли нотўгри тушуниб қолмасин деб ҳақиқатни айтишга қарор қилди. Ҳаётни қаердан топганини унинг бошига нималар тушганини айтиб бергач Юсуф ҳайратдан ёқасини ушлаб қолди. Нахот Шохрух шу бечора қизни шу аҳволга келиб қолгунча қараб турди. Юсуф у ердан кетгач ҳам миясида Ҳаёт ҳақида ўйлар айланаверди. Бу иш қанчалар нотўғри эканини билсада Ҳаётга уйланишга қарор қилди. Ҳасан Заҳирини кўндиришни ҳам ўзи бўлмади. Юсуф дадасини ишга солиб аранг рози қилди. Энди ҳамма иш Ҳаётга бўлиқ бўлиб қолганди. Юсуф у билан ҳоли жойда очиқчасига гаплашди
  -Ҳаёт бошингга тушганларини эшитдим. Жуда оғир кунларни кўрибсан. Шунинг учун узоқ ўйлаб сенинг ёнингга келдим. Сенга шунча озор берганлардан қасд олишни истамайсанми?!
Ҳаёт Юсуфга тушунарсиз қаради
-Бунинг иложи бормикан?!
-Бир!- деди Юсуф қатъий- менга турмушга чиқ. Сени ўзим даволатаман. Бир кун уларнинг қаршисидан чиқиб кўзларига тик қараб ҳисоб сўраймиз...
Ҳаёт ўша куни рози бўлмади. Аммо Юсуф унинг қаршилигига қарамай телифон рақам қолдирганди.
Эртасига безнис олами янгиликларини кўраётган Ҳаётнинг қўлидан телифони тушиб кетди. Унда аллақандай безнис учрашуви кўрсатилаётгани. Шохрух  ва Нафиса эса кечанинг энг ёрқин жуфтлиги сифатида қўл ушлашиб тадбирга кириб келишди. Ҳаёт Нафисанинг тиниқ юзларига қараб сўнг хонасидаги ойнага қараб ўзини кўрдию йиғлаб юборди. Шохрух Нафисага жилмайиб қараб пешонасидан ўпганда Ҳаёт бутунлай адо бўлди. Ҳаёт Шохрухни деб бу ерларда сарсон бўлиб бошига келмаган бало қолмаган бир вақтда... Шохрух ўз ҳаётида Нафиса билан бахтли эди. Ҳаёт ярим тунгача хонасида йиғлаб ўтирди. Кейин эса алам устида Юсуфга қўнғироқ қилди
  -Мен розиман!- деди ҳеч қандай ортиқча сўзларсиз.
Юсуф эса тўйни тезлаштирди. Ва той билан бир вақтда бир режани ҳам амалга оширди. Ўзбекистондаги ёрдамчиларига буюриб Ҳаётнинг ўлимини уюштирди. У ҳамма ишни шу қадар пухта қилдики   хатто ҳар нарсани тагига етадиган Жамшид ҳам пайқамай қолди. Албатта бу иш учун жуда катта пул кетди. Аммо натижа шунга арзийди. Нафиса ва Шохрух деярли тамом бўлишди. Уларни батамом синдириш учун фақат бир қадам қолганди.Ҳаёт билан бирга юзага чиқиш...  Аммо кўп ўтмай Шохрух ҳам Жамшид ва Нафиса ҳам бор будини сотиб безнисларини якунланганини элон қилишди. Юсуф эса бироз муддат ҳаракатни тўхтатиб уларни шунчаки кузатишни маъқул кўрди. Қайтанга шуниси яхши деб ўйлади Юсуф Ҳаёт бироз ўзига келиб олади.
223👍73🔥56🤨31😍4👏1
Муаллиф : НУРФАРИЗ ҚУРБОНОВА
#Hayot 2-фасл
87-қисм
Ҳаёт ўша куни Фатимага ҳамма гапни айтиб берди хатто турмушлари сохталигини ҳам. Ва албатта буни Мардон эшитиб қолди. Доим Ҳаёт кўнглига яқин туюлар фақат акасининг хотини деб ўзини тортишга ҳаракат қиларди Мардон. Бу гапларни эшитгач эса акаси билан очиқ гаплашишга ҳаракат қилди. Унинг мақсадини эшитган Юсуф бироз қош чимирди
-Тўғри Симора билан эр хотин эмасмиз. Вақти келса ўз йўлимизда кетамиз деганим ҳам рост. Аммо билиб қўй, унга босим ўтказмайсан. Хатто мендан фойдаланишга ҳам уринма. У билан ажрашсак ҳам доим менинг химоям остида бўлади. - деди Юсуф Мардонинг феълини яхши билгани учун. Мардон асли ёмон йигит бўлмаса ҳам одамларга босим ўтказиб ўз тасирида ишлаб туришни яхши кўрарди. У манипулятор эди. Ёқтими тамом меники бўлиши керак дерди. Ҳамма жойдан ўз фойдасини олиб чиқадиган йигит эди. У бирор марта безнисда ютқазмаган чунки у банкротдан ҳам фойда билан чиқишни биларди. Албатта бу қобилият отаси Қудрат Аминовдан ўтган эди.
🔥16270🤨6818😨8👏6👍3
#Ҳаётий ҳикоя

«Қоплон»
     Дадаси, шу кӯппак ҳам аккиллаб жонга тегди. Ёши ҳам бир жойга бориб қолди, овчиларни чақириб оттирасизми ёки дашту биёбонларга адаштириб келасизми — хуллас, уни шу ҳовлидан йўқотсангиз бўлди, — дея дийдиё қилди онам отамга.
— Ахир қандай қилиб? Мен учун қоплон қадрдон, гапга ҳам тушунади. Шунча вақт бизни қўриқлади-ку, унинг устига уйимизга кимдир келса, дарров белги беради, — деди отам.
— Агар ўзингиз йўқотмасангиз, ўзим барибир бир кун кўчага ҳайдаб соламан, — деган онамнинг гапини эшитишим билан хаёлларим ёшлик чоғимдаги дамларга олиб кетди.
Бобом чўпон бӯлган бўлса-да, ақл-заковатда тенгсиз эканлиги, қоплонимизга ўхшаш ити бўлганлиги, у ит бобомдан бир қадам ҳам айрилмаслигини, бобом ити ўлганда анча кун ҳафа бўлиб юрганини отам бизга кўп бора сўзлаб берганларини эсладим. Онамнинг бу гаплари бироз кайфиятимни тушурди. Онажонлардан хафа бӯлишга биз фарзандларни асло хаққимиз йӯқ, лекин баъзи ёши катта инсонларнинг ҳайвонларга нисбатан бешафқатлигини кӯрсам юрагим эзилади.
    Эртаси куни отам онамнинг кўрсатмаси билан дўкондан қўнғироқ сотиб олиб келди ва ҳовлимизнинг кириш дарвозасига ўрнатаркан, қоплонга қараб:
“Энди ота-онам қоплонни йўқотиш пайига тушди”, — дея ўйлаб қолдим.
Шунда бир ажойиб фикр хаёлимга келди. Қўшни қишлоқда турадиган дўстимга бизникига келганда қоплонга роса ҳаваси келарди. "Мени ҳам шунақа қоплоним бӯлса эди"-, дея айтган гапларини эсладим. Қоплонни дӯстимга совға қилиш  мақсадида уни эргаштирганча дўстимнинг уйи томон йўл олдим. Уни уйидан тополмадим, уйдагилари дарёга чўмилгани кетганини айтишди.
Дарё томон бордим. Дўстим тенгқурлари билан дарё қирғоғида маза қилиб чўмилаётганини кўриб ҳавасим келди. Дўстим қоплонни унга совға қилиш учун олиб келганимни эшитганидан сўнг жуда хурсанд бўлиб кетди.
Бир оздан сўнг мен ҳам болаларга қўшилиб ўзимни дарёга ташладим. Қоплон мендан кўзини узмай қараб турарди. Болалар билан ким узарга суза бошладик. Мен олдинга сузиб кетдим, дарёнинг у қирғоғига бордиму орқамга қайтдим.
Дарёни қоқ ўртасига келган ҳам эдимки, сувнинг совуқлигиданми, оёқларим ўзимга бўйсунмай, увиша бошлаганини сездим. Шунча ҳаракат қилсам ҳам, оёқларим ҳеч нарсани ҳис қилмай, дарё мени ўз домига торта бошлади.
Дарё оқими тезлигидан мени тошларга урган ҳолда оқизиб кетаётган эди. Менинг ўпкам сувга тўлиб, ҳаётдан умидимни уза бошладим. Шу пайт қўлим момиқ жунли жисмга тегди. Мен уни маҳкам қучоқлаб олдим. Ҳа, бу Қоплон эди.
У қирғоқ томон жон ҳолатда сузарди. Болалар қоплон ёрдамида мени бир амаллаб дарё қирғоғидан тортиб олишди. Қуёш қизиганда оёқларимни қиздириш мақсадида бир муддат ётар эканман, Қоплонни қидирдим.
У эса менга маюс боққанча кўзини узмасдан, совқотганидан қалтираб қараб турарди. Қоплон дӯстим билан кетишни сира хоҳламади. Кечга яқин Қоплон иккаламиз судралганча уйга қайтдик.
Ўшандан бошлаб Қоплоннинг тоби қочдими, ҳеч нарса емай-ичмай қўйди. Оиламдагилар ҳам ҳайрон: “Унга нима бўлди?” — деб сўрашарди. Лекин мен бўлиб ўтган воқеани мени койишидан қўрқиб, уларга айтмадим.
Уч кун ўтса ҳам Қоплонда ўзгариш йўқ. Виждоним қийналганидан “эртагаёқ дадамга бўлиб ўтган воқеани айтиб, ҳайвонлар шифокорини чақиришини илтимос қиламан”, — дея дилимга тугиб қўйдим.
Эртаси куни эрталаб Қоплондан хабар олиш мақсадида уйчаси томон шошилдим. Бориб не кўз билан кўрайки, унинг кўзлари бир нуқтага тикилган ҳолда жонсиз ётарди.
Қучоқлаганча бақириб йиғлай бошладим. Мени виждон азоби шунчалик қийнар эдики, бўлган воқеаларни дадамга олдинроқ айтганимда, балки Қоплон тирик қолармиди.
У мени қутқараман дея ўзини қурбон қилди.

Инсон тушунмасдан ҳайвонлар тилин,
Доимо оғритар уларнинг дилин.
Ҳужум қилаяпти дея тушунар,
Арслон дўстлик учун узатса қӯлин!
(Шеър муаллифи: Доктор Қобулжон акамиз).
112😢51👍11👏7🐳21🕊1
#Ибрат бекати
ЖАННАТДАН ҚӮНҒИРОҚ

Бугунги бошланган куним негадир асабий бошланди.
Чап ёним билан турдимми? Компьютер ҳам аксига олиб бугун ишдан чиққанини, ҳаммаси тескарисидан келяпти.
Кеча ёдимдан чиқиб қолган иш учун раҳбардан роса дакки эшитганим ҳаммасидан ошиб тушди. Телефон қўнғироғи ҳам тинмайди асабга тегиб.
“Бу ким экан энди-а?” -Онамку!?
Онам ҳам шу вақт қӯнғироқ қилганини.
— Алло! Ҳа, она, сизмисиз? Ҳар куни эрталаб қўнғироқ қиласиз, бошқа қиладиган ишингиз йўқми-а, сизни!?
— Алло, болам, тинчмисан? Қизинг келган экан, ул-бул нарса бериб юборибсан, раҳмат деб қўймоқчи эдим. Тинч бўлсанг бўлди, болам, — дея гўшакни қўйди онам.
Қизимга ҳеч нима деганим йўқ-ку, пул ҳам берганим йўқ. Ҳа, йиғаётган пулига бувисига нимадир олиб боргандир-да. Онам ўзи шундай — ҳар куни эрталаб ҳамма фарзандига бирма-бир қӯнғироқ қилиб чиқади. Эринмайди онажоним. Ҳозир лекин қаттиқ гапириб юбордим, эрта-индин кечирим сўраб қўярман. Онам аёлимдек аразлаб юрмайди, қанча жеркисам ҳам эртасига унутиб юборади. “Бор бўлингда доим"-деб қўйдим.
Шундай кайфиятда бугун ҳам ўтди, ниҳоят.
Умр оқар дарё каби ўтиб кетмоқда, вақтни ҳеч тўхтагиси келмайди.
Бугун негадир онажоним қўнғироқ қилмади. Онажонимни соғиндим.
Ӯзим қўнғироқ қилай деган мақсадда рақамини териб чақирувни босдим — кўтармади.
Иккинчи мартасига укам кўтардию хавотир аралаш:
— Онамнинг қон босими ошибди, шифохонага олиб келдик, — деди.
Гӯшакни қӯйдиму раҳбаримга айтиб, шифохона томон шошилдим. Онамнинг аввалдан қон босими чиқиб турарди. Охирги кунларда тез-тез чиқадиган бўлиб қолганди.
Врач:— Вазият жиддий. Қон босими 200 дан ошиб кетибди, ҳаммаси Аллоҳдан — деди.
Шу кеча онажонимнинг аҳволи янада ёмонлашиб, эрталабга яқин жон берди...
Онажонимни маракаларини ўтказиб уйга келсам, аёлим қизимга нималарнидир гапиряпти.
— Тинчликми, онаси? — дедим,
— Қизингизни-чи, онангизни эслаб йиғлагани-йиғлаган, камига аммаларидан сўраб айрим нарсаларини ўзи билан олиб келган. Нима эмиш, “эслатиб туради” эмиш. Бўлди энди, кетган — кетди, ёмон яшамади, ҳаммангизни уйли-жойли қилиб кетти-ку, аҳир, — дея ғудранди аёлим.
Отам олдинроқ вафот этганлиги сабабли биз икки ӯғил ва уч қизни онажоним ҳам ота ҳам она бӯлиб уйли-жойли қилди.
Қизим бувисини жуда яхши кўрарди, онамнинг тарбиясини олган десам ҳам бўлади.
Аёлимга:
— Уни ўз майлига қўй, бувисини соғинадида ахир— дедим-да, бориб қизимни бағримга босишим билан, мени ҳам чидолмай кӯзларимдан ёш дарё бӯлиб оқди.
— Оббо, энди буниси ҳам қўшилди-ку! Кап- катта эркак, сиз юпатиш ўрнига бу ишингиз нимаси-а энди?! — дея жағи тинмасди аёлимнинг.
Онаси, ҳамма нарсани йўқотганингдан кейин биларкансан-да дейишимни биламан — кўз ёшлар яна қуйилиб кела бошлади...

...........

Мана онам чин дунёга кетганига ҳам 6 ой бӯлди.
Бугун менинг таваллуд куним. Оиламдагиларнинг ҳаммаси табриклади қизимдан ташқари, негадир қизимнинг кайфияти йўқ бугун. Нега десам, аёлим “билмасам, ўзидан сўранг” дея елка қисди.
Бориб:
— Нима бўлди, қизим? — дейишимни биламан, кӯзларидан ёш томчилади.
Сездим — олдинлари доим, ҳар биримизнинг таваллуд кунимизга онам келарди.
Бугун эса биринчи марта онамсиз ўтади.
Қизимга:
— Тушимда бувинг қўнғироқ қилиб табриклади, “набирам мени эслаб кўп кўз ёш тўкмасин, қанча кўз ёш қилса, мен шунча қийналаман деди", — дея уни юпатиш учун ёлғон гапирдим...
Ишхонадагиларга таваллуд куним муносабати билан тушлик вақти кичик зиёфат уюштуриб бердим. Тушдан сўнг ҳамма ўзи билан ўзи бўлганича ишга шўнғиб кетди. Табрик учун келган ҳабарларни бирма-бир ӯқирканман,
“Одамларга нима бўлган, ҳабар ёзишади-ю, бир оғиз "табриклайман"деб қӯнғироқ қилиб қўйишмайди-а,” — дея кўнглим оғрингандай бўлди.
Онажонимни эсладим —онам ҳар куни эринмасдан қўнғироқ қиларди.
Ота-она ўрнини ҳеч ким босолмас экан, уларни йӯқотганингда қадри билинаркан. Шу ўй-ҳаёллар оғушида турган вақтим, телефоним мусиқаси эшитила бошланиши билан англадимки кимдир менга қӯнғироқ қилмоқда. Ниҳоят, “ким экан?” дея ҳурсанд бўлиб қарасам — онам!
77😢36👏1
“Ё Алҳазар!” — дея карахт аҳволда бир муддат жим қолдим. Қўлларим қалтираганча яшил тугмани босдим. Нариги томондан онажонимнинг овози янграй бошлади:
— Болажоним, тинчмисан? Аҳволларинг яхшими?
Нима бўлаётганини англай олмаётгандим. Онамнинг овозидан сўнг:
— Алло, дадажон, қўрқмадингизми? Таваллуд айёмиңиз билан! — дея қизимнинг овози янгради.
— Қизим, сенмидинг? — дедим ӯзимга келиб.
— Ҳа, бувимнинг рақами ўчган, ва баҳтимга ҳеч ким олмаган экан, мен ўзимга расмийлаштириб олдим бугун, — деди.
— А овози-чи? — дедим ҳайрон бўлиб.
— Телефонимга ёзиб олгандим, — деди қизим.
— Раҳмат, қизим! Менга ҳаётимдаги энг катта совғани сен ҳадя қилдинг! — деганча, йиғлаб юбордим.
Кўзларимдан оқаётган ёшларни сира ҳам тўхтатолмасдим.
— Дадажон, йиғламанг, энди ҳар куни эрталаб бувим иккаламиз қўнғироқ қилиб турамиз, — деди она қизим.

Элёр Абдисаломович.
😢11835👍19👏4😇2🌚1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Реакция белгилаб куямиз 😊
38💯14💔5🔥4😍2😢1
#Долзарб

"ТУЯҚУШ" ДАН САҚЛАНИНГ!!!

«Дўхтир , қайта-қайта грипп бўляпмиз
Ўзимни ҳам, оиламни ҳам қандай даволашни билмайман — ҳаммамиз касал бўлиб қолдик. Шифокорнинг одатий тавсиялари ёрдам бермаяпти: иситма баланд, танада оғриқ, бош ва томоқ оғрияпти. Эшитишимча, ҳозир кўпчилик нимадир тушунарсиз вирус ёки грипп билан касал бўлаяпти. Илтимос, айтингчи, бу қандай касаллик. Қандай даволаниш мумкин?» — деб ёзган ижтимоий тармоқ фойдаланувчиси....

Шахсийга юборилган бундай мактублар йигирмадан ошиб кетгани учун қуйидаги маълумотларни сизга еткизишга қарор қилдим.

Одамларнинг хавотири ўринли, чунки ҳозир мамлакатда ўткир нафас йўллари вирусли инфекциялари ва грипп мавсуми бошланди. Бу йил аллақачон октябрь ойининг ўртасида грипп вирусининг айланиши кузатилмоқда. Оддатда Ўзбекистонда касаллик авжига декабрь охири — январь бошларида чиқади. Бироқ жорий йилда аллақачон октябрь ойининг ўртасида грипп вирусининг фаол тарқалиши, хусусан, H3N2 штамми аниқланмоқда.

Бундан ташқари мамлакатда нафақат грипп вируси, балки коронавирус инфекциялари ҳам айланмоқда, улар орасида “Туяқуш” (Stratus) штамми устунлик қилмоқда.
Ҳар қандай вирус — COVID-19, грипп ёки бошқа ОРВИ бўладими — қанд касали, юрак -қон томир тизими хасталиклари каби сурункали касалликлари бор одамларда оғир кечиши мумкин. Бундай беморларда касаллик кўп ҳолларда асоратли шаклда кечади.

"ТУЯҚУШ" ГРИППИ ХАҚИДА

COVID-19 пандемияси бошланганидан буён дунё “Альфа”дан “Омикрон”гача бўлган бир неча коронавирус вариантларини кўрди. 2025 йил ёзида эса олимлар диққатини янги вирус варианти — «Туяқуш (Stratus)» тортди.

Бу штаммнинг асосий хусусияти — жуда юқори юқумлилик ва овоз хириллашидир. Касаллик кўпчиликда енгил кечади, аммо вирус тез тарқалиши билан ажралиб туради.

Асосий маълумотлар

“Туяқуш (Stratus)” номи билан қайд этилган штамм илк бор 2025 йил май ойининг охирида Жанубий Осиёда аниқланган. Бир неча ҳафта ичида вирус Европа, Америка, Ўзбекистонда ҳам тарқалди. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, июн ойига келиб у 38 давлатда қайд этилган ва 2,3 миллиондан ортиқ ҳолат аниқланган.

Бу вариантнинг асосий фарқи — унинг иссиқ иқлимга чидамлилиги. Яъни, у ҳатто +30°C дан юқори ҳароратда ҳам фаол тарқалишда давом этади.

Энг асосий белги — овоз хириллаши, яъни товушнинг “ўтириб қолиши”. Бу аломат беморларнинг 70% дан ортиғида кузатилади. Томоқда қуриш, қичишиш ёки “қирилиш” ҳисси пайдо бўлади.

Бу ҳолат вируснинг хиқилдоқ шиллиқ пардасини шикастлаши билан боғлиқ бўлиб, у вирусли ларингитга ўхшаш ҳолатни келтириб чиқаради.

Эътибор беринг!
Овоз хириллаши кўп ҳолларда баланд иситмасиз ва оғриқсиз кечади.

Бошқа белгилари:

енгил иситма (37,5–38,5 °C);

йўтал, томоқда ноқулайлик, ютишда оғриқ;

холсизлик, бош оғриғи;

баъзан бурун битиши ва танада оғриқ.

Касалликнинг кўп ҳолатлари енгил кечса-да, қари кишилар, болалар ва сурункали касаллиги борларда оғир кечиши мумкин.

Юқиш йўллари ва юқумлилик даражаси

«Туяқуш» штамми “Омикрон”га нисбатан тахминан 30% тезроқ юқади.

Вирус айниқса уйдаги яқинлар, ҳамкасблар, болалар орасида тез тарқалади. Баъзи инсонларда касаллик енгил кечгани учун улар шифокорга мурожаат қилмайди, дарс, ишларини қолдиришмайди аммо вирусни бошқаларга юқтиришади.

Юқиш йўллари:

ҳаво орқали — сўзлаш, йўтал ёки аксириш вақтида;

контакт орқали — ифлосланган буюмлар ёки юзаларга тегиш орқали.

Инкубация даври — 1–3 кун. Симптомлар чиқишидан аввал ҳам инсон вирусни тарқатиши мумкин.

Ташхис учун таҳлиллар

Ҳозирги ПЦР-тестлар “Туяқуш (Stratus)” штаммини ҳам аниқлай олади.

Юқишга шубҳа бўлса, бурун ва ҳалқумдан олинадиган ПЦР таҳлили тавсия этилади. Бу таҳлил вирус РНКсини юқори аниқлик билан кўрсатади.

Даволаш тавсиялари

Муҳим!
Томоқ қичиши, овоз хириллаши ёки енгил иситма сезилса — уйда қолинг ва шифокорга мурожаат қилинг.

“Туяқуш” учун махсус дори ҳозирча йўқ. Даво симптомларга қараб амалга оширилади:

кўп миқдорда илиқ суюқлик ичиш;

иситмани туширувчи ва яллиғланишга қарши воситалар;

шифокор тавсияси билан ингаляция;

овоз хириллаганда товуш органларига дам бериш.
95👍6😇63😁2