ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ
41K subscribers
4.71K photos
4.12K videos
17 files
8.5K links
💖Ishq haloldir. Ikki qalbning bir - birini deb urishi , yuraklarning sevgi ila jo'sh urib, ishq daryosida oqishi Allohning rahmatini jilvasidir. 💖       

Reklama uchun👉👉 @reklamala_arzon

Talab taklif shikoyat uchun👉👉 @Neiba_bot
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Реакция белгилаб куямиз 😊
😢2411👏4💔1
Муаллиф: НУРФАРИЗ ҚУРБОНОВА
#Hayot 2-Фасл.
83-қисм
Ҳаёт устига ётиб олиб ўпишга ҳаракат қилаётган чолни иккинчи бор оёқлари орасига тебди. Бу гал масофа яқин бўлгани учун мўлжалга зарба аниқ текканди. Чол оҳ деб ғужанак бўлиб олди. Қўлидаги қандайдир мослама орқали сигнал бериб Диляни чақирди. Диля кирганда Ҳаёт аллақачон тутаб тутаб аланга олаётган пардани юзига босиб оғриқдан чинқириб юборди.  Парда матоси тез эриб ёнувчан эди. Шунинг учун ҳам Ҳаётнинг юзига ёпишиб қолди. Ҳаёт оғриқдан чинқириб бор кучи билан ёнаётган олов ичидан чиқишга ҳаракат қилар Диля эса ювиниш хонасидан сув олиб чиқиб йигитлари билан бирга сепиб ўчиришга ҳаракат қилаётган бир вақтда Зайн Басрий чотини чангаллаб бақириб ётарди.
Ўша куни аммалаб оловни ўчириб Ҳаётни алоҳида хонага олишди. Ўзларининг доимий шифокорларини чақиришди. Шифокор Ҳаётни текшириб бош чайқади
-Терининг саксон фоизи куйган. Қайта тиклаш қийин масала. Жуда катта пул керак!- деди очиқчасига. Ҳаёт ёнғинда  жуда қаттиқ куйган айниқса сочлари буткул ёниб кетиб юзи дахшатли даражада куйган, қўл ва оёқларида ва хатто  баданида ҳам куйиш излари бор эди. Шифокор кетгач Дилянинг боши қотди. Аввал Зайн билан гаплашди. Қари чол эса Ҳаёт исмини эшитиши билан кўзлари олайди. Айниқса куйиб кетганини катта пул билан тузатиш мумкинлигини эшитиб Диляни қувиб солди
-Мени бошимни қотирма. Ўша ман....қини тузатгунча уни пулига юзта жонон сотиб оламан!- деди Диляга бақириб. Диля қовоғидан қор ёғиб Насри билан боғланди. Шундоғам у пулини тўлаб қўйган қизни Диля бошқага ҳам пуллагани  ғазабини келтирган Насри Диляни кўришни ҳам истамай ҳайдаб солди. Диляга эса бу жуда алам қилди. Ҳаётни деб шунча зарар кўрди ахир. Диля қайтиб келганда Ҳаёт энди ўзига келган бир қиз унга шўрва ичираётганди. Диля хонага бостириб кириб қизнинг қўлидаги шўрвани олиб отиб юборди
-Сенга овқат тугул сув ҳам бермайман. Менга етказган зарарларингни жонинг билан тўлайсан!!
Диля чалажон бўлиб ётган Ҳаётни судраб олиб чиқиб қўриқчи йигитлар оёғини остига отди
-Олинглар йигитлар буни! Истаган кўйингизга солинг. Кейин эса чиқариб ташланг.
Диля кириб кетгач куйган жойларни сув очиб жирканч кўринишда деярли жонсиз ётган Ҳаётга қараб жирканиб қўйди қўриқчилар. Ҳеч кимни унга яқинлашиш нияти йўқ эди. Шунинг учун бир ёшроқ қўриқчи йигит ўрнидан турди ва...
185😢121🔥4118👍18💔7
Sizlar uchun maxsus chegirma!!! Hikoya narxi endi 5000 soʻm!! Koʻpchilik lichkamga biroz kamaytiring narxini deb yozibdi. Muallifga aytsam sodiq obunachilar uchun mayli dedi. Muallif NURFARİZ QURBONOVAdan chegirma sizlarga!!! Hikoya 163 qism. Tugallangan. Sotuv boʻyicha
@A_lixan 👈ga murojaat qilasiz!!!
👏2515
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Реакция белгилаб куямиз 😊
😁40👏117
🆕


Янги ҳикоя, янги ҳаётлар ва у ҳикоянинг қаҳрамонлари билан танишамиз бироздан. Ҳар ҳикоя бошида бўлгани каби бир неча бўлим воқеа ҳодисаларни ва ундаги қаҳрамонларни танишга ўзингизга фурсат беринг. Ишонаманки, қолган ҳикояларим каби бу асар ҳам кўнглингиздан жой олади. Ўзидангина☝️ илҳом ва имкон сўраб қолувчи ожиза ёзувчингиз қаламидан навбатдаги ҳикоя

Янги қисса


#Юлдуз


Муаллиф: Sulhida Davron




Огоҳлантириш бурчим⚠️

❗️Муаллиф рухсатисиз кўчириб олиш ва тарқатиш қонун олдида жавобгарликка олиб боради.❗️


Ёқимли мутолаа 📔


Яратганнинг номи билан бошладик!
23😇6
#Юлдуз

47-қисм


Отахонинг ҳар гапи юрак юрагимга етиб борадиган бўлганди. У менга аслида тонгги вақтни ибодат билан ўтказсам, дунё дарди енгиллашишини айтаётган эди. Мендек ахмоқ одамга тўғридан хабар берса, таъсир қилиши қийин. Лекин қисса ва ривоятлар билан айтилганда етиб келиши бошқа экан демак.

Балки шунинг учундир қуръонда кўп воқеалар қисса қилинган. Асрлардир турли –туман ҳикоялар романлар ёзилган. Мақсад битта, у қиссадан ҳисса олиш ҳар кимнинг ўзига.

“Айт-чи, дардинг нима?”,-деб сиқилганимнинг сабабини сўради.

“Ўзим ҳам била олмаяпман”,-дедим ростини айтиб.

Чунки ичимдаги ғалати туйғулар борлигини биламан лекин исм қўя олмаяпман.

“Эркак кишини икки дарди бор. Ё иши ёки эшиги”

“Эшиги?”

“Ҳа эски одамлар жуфти, хотини дейиш ўрнига эшиги деган сўзни ишлатишни афзал кўришар экан. Чунки у эшик ё жаннатга очилади ёки дўззахга”

Отахоннинг илмига қойил қолиб, уни жон қулоғим билан эшитдим.

“Айтишадики, бу ҳаёт ишлари худди оқ вароққа ўхшайди. Хатоларинг эса ёғоч қалам билан унга матн ёзгандек гап. Бир резин ўчирғични олиб устини ўчирарсан, изи билинар- билинмас қолади. Лекин янада у вароққа бошидан бир нарсалар ёзсанг бўлади. Бунинг исми товбадир. Истиғфор айтиб, покланасан. Фақат диққатли бўлишинг керак. Устма-уст хато ёзиб уни ўчирсанг, вароқ йиртилиши мумкин. Бироқ икки нарса борки, унинг ёзуви ранги ўчмас қалам билан ёзилади. Ҳеч қандай ўчирғич кор қилмас, у вароқни ёқиш керак бўлади. Жаҳаннам деганлари мана шу бўлади. Икки хусус деганим, бири жуфт танлаш. Иккинчси иш танлаш. Янглиш инсонни танласанг, нотўғри инсон билан йўлдошлик қилсанг борми? Нима қилсангда, оғзинг билан қуш тутиб келсангда, рози бўлмас ва ҳаётингди куйдирар. Хато иш танлаб қойсанг-чи? Умринг бекорга кетар, қилган меҳнатинг куй бўлар. Шу иккаласини тўғри танладингми. Қолгани ҳал бўлар”,-деб яна бир ҳаёт дарси берди менга.

“Тушундим ота”,-деб унга ташаккуримни айтдим.

Масжидда ҳузурни топиб ортга қайтдим. Аллоҳ изни билан тўғри ишни топдим. Ҳалол меҳнат билан ризқимни топиб оиламни барпо қиламан. Отахоннинг насиҳатидан сўнг, қўлимни очиб дуо қилдим. “Аллоҳим, менга хайрли бир жуфт насиб қил”,-деб хаёлимдан Юлдузга ўхшаган марҳамтли бўлсин деган хаёл ўтди.

Юлдуз оилали эди. Аллоҳим ўша аёлга ўхшаган виждонли ёр насиб қилсин менга, деб сўрадим.
66🔥22👍13🤗6🕊2
#Юлдуз

48-қисм



Ю л д у з



Касал одамнинг дардини фақат ўзи эмас, оиласи ҳам тортади деганлари рост экан. Ойимнинг беш кунлик касалхонада даволанишлари тугаб, уйга қайтдик. Шу кунлар ичида Ёқуб ишдан ва уйчамиздан хабар олиб турди.
Ниҳоят бугун унга уй топишга вақтим бўлади деган умидда, кунни бошлаб олдим.

Бир неча кун олдин ахлатга, нонни таглик билан бирга ташлаган келин келди. Яна қўлида боласи фақат бу сафар қўлида нон эмас печениси бор экан.
Уни алоҳида келтириб нонлар турган қуттига ташлади. Индамай турдим. У ҳам гапирмай кетди. Ўша кунги опа гапирган кўринади. Демак инсонларга яхшилаб тушунтириш керак эканда, деб ўйлаб қолдим.


“Синглим яхшимисиз?”,-деб Ёқуб келди.


“Рахмат яхши. Ўзи сизни ўйлаб тургандим. Бугун сизга уй масаласини бир- икки киши билан гаплашиб, ҳал қилишга ҳаракат қиламан”,-дегандим


“Йўқ, овора бўлманг. Хумоюнга айтгандим. Талаба йигитлар бор экан. Шулар уй пули арзонроқ тушсин деб, одам қидиришган эмиш. Мен ўша ерга борадиган бўлдим”,-деди.

“Унда мен сизга пул бераман. Шунча кун бу ерга ҳам қараб турдингиз. Балки ойлик олгунингизча кўниб туришар”,-дедим яна кўнмади.

Хумоюн ойликкача қарз бериб тураман деган экан. Яна кундузи курьерлик иш ҳам топганини айтди. Агар ёрдам керак бўлса, олдиндан айтсам, ўша куни ишга кетмай ёрдамга келишини ҳам айтиб, хайрлашиб кетди.

⭐️

Тирикчлик дарди ҳеч бир кун битармикан. Кунлар сувдек ўтиб, барча юк елкамда шошиб борар эдим. Дўконларни тозалаб уйга шошдим. Кимдир уйини ремонтини бошлаган шекилли, бир уюм ахлатни келтириб ташлаганди. Уларни кўриб, яна дам олмасдан ишга киришар эканман-да, деб ичкарига киргандим. Ойим билан бирга ўтирган Ёқубни кўрдим.

“Юлдуз, кел қизим. Ёқуб ўғлим бугун маош олиб менга кабоб олиб келибди”,-деди ойим, одида пакетда турган нарсани кўрсатиб.

“Овора бўлибсизда. Биринчи маошингиз ўзингизга ишлатсангиз бўларди”,-дедим.

“Овораси борми? Сизлар туфали иш топдим. Ҳаётим йўлга кирди”,-деди онамга қараб.

Икки жойда ишлашини билганимдан ёрдам керак бўлсада, ўзим бир амалладим.

Худди бир кишига яхшилик қилиб, ўтказиб қўйгадек кўрингим келмади.Охирги бир неча ҳафта деярли кўрмадим. Дўкондан бир нарса керак бўлса, кундуз пайти борардим. Дўкон эгаси. Ёқубнинг ишидан мамнун эди. Ҳатто кундузига қараганда яхши савдо қилганини ҳам такитлаб ўтганди. Ишлари изига тушганидан хурсанд эдим.Ўзи ҳам одамдек еб ичишни бошлаганидан юзларига ранг кириб сал жон олганди.
73🔥28👍20🙈4
#Юлдуз

49-қисм


Биров ташқарига чақириб келди. Ойим билан Ёқубни ёлғиз қолдириб чиқдим. Бир аёл келганди. Қўлида қора чиқинди пакетларида нарсаси билан.

“Кечирасиз, кийилмайдиган кийимларни олиб келгандим.Қаерга қўйсам бўлади?,-деб сўради.

“Қанақа кийимлар?”,-деб ишимнинг мажбурияти сабаб сўрадим.

“Бошқа уйга кўчаётган эдик. Булар ортиқча нарсаларимиз”,-деб кўрсатилган ерда қўйиб кетди.


Келган ҳар нарсани текшириб олишим керак бўларди. Чунки ҳар хил вазиятларга дуч келади инсон. Пакетларни очганимда, ичидаги нарсаларга қараб қошларим чимирилди. Одамзотга фаросот деган нарса қанчалик кераклигини яна бир бор англадим.


Икки қопда ич кийим ва тунги киядиган кийимлар эди. Бир аёл уялмай, бошқа биров кийиши мумкин деб қандай ўзи ишлатган нарсаларни олиб келиши мумкин? Кўйлак бўлса, оёқ кийим бўлса тушунардим. Лекин бу ёғи энди бефаросотлик эмасми?


Болалигимни эсладим. Бувимникида кир ювсак, лозимларни биров кўрмайдиган уйнинг энг чеккасидаги дорга осардик. Етмади, устига бирор енгил мато билан ёпиб қистирар эдик. “Уйда ўзимиз бўлсак, нега буни қиламиз”,- деганимда, бувим “Бировнинг ичидан киядиганини бошқаси кўриши ор болам”,-дерди.
Ёшим кичиклигида ақлим етмас экан. Энди кўриб ҳайрон қоляпман. Ахлатларни олгани эркаклар келса, мен-ку майли, улар юклаб олиб кетишади. Бири эмас бирининг кўзи тушди дейлик. Хаёлимга келган манзарадан бош силкаб қўйдим.

Эҳ, Юлдуз, шаҳар келиб нималарни кўрмадинг деб ўз -ўзимга гапирдим. Ёқуб ичкаридан чиқди. Қўлимдаги ишни тезда ташлаб бошқа ишга йўналдим.

“Ёрдам керакми?”-деб сўради.

“Йўқ рахмат ўзи унча иш қолмади”

“Юлдуз сизга катта рахмат. Менга ёрдам қўлини чўзмасайдингиз бугун балки ҳаётда ҳам бўлмас эдим. Ойингиз билан ҳозир...”


“Юлдуз!”,-деб дадамнинг бақиргани эшитилди. Ёқубнинг гапи чала қолди.

Дадам жаҳл билан келиб яна ҳамма нарсани тепиб атрофга бақира бошлади.

“Сенга ким айтди бориб дўконга, дадамга нарса берма деб айтдинг?”

“Қарзингизни тўлаш жонимга тегди чунки?”,-деб мен ҳам чиқишдим.

“Э-э, қарз бўлсам мен бўламан. Сен ўзингни чўнтагингдан тўлайсанми?”-деб баттар бақирарди.

Ўтган- қайтган бизга қарарди.

“У майиб онанг ўргатадими?”,-деб уй ичига кирди. Ойимни сўкиб тепкилай бошлади.
89😨32🙈22👍21🔥9🕊1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Реакция белгилаб куямиз 😊
👍25😢16👏4💔42💯21
Ҳар сўзнинг ўз ҳикмати, ҳар кўнгилнинг ўз муҳаббати бор...
Ҳар тонгнинг бир табассуми, ҳар куннинг бир ҳадяси бор...
Ҳар мўъжизанинг ҳайрати бўлганидек, ҳар муҳаббатнинг ўз эгаси бор...
Ҳар ёмғирнинг булути бор, худди хар кўнгилнинг йўлини, ҳаётини ёритувчи нури бўлганидек...
Кўнглида нури борларга, иш кетаётганларга, ўқишга кетаётганларга, уйдагиларга, ишдагиларга, ҳали уйқудан кўзини очолмаётганларга😉 Ассалому алейкум! Хайрли тонг азизим!

https://t.me/xayrlitonglar
12👍6
Sendan zori yo'q (Official Music)
Imron
Unutmang!!! Sizdan zoʻri yoʻq!!!😍
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
7👍7🔥3😁1
Bugun, 30 noyabr
☀️ +12°...-4°, Ochiq havo

Hozir: 🌫 -2°, ↖️ 1 m/s

Tong: ☀️
Kun: ☀️ +10°
Oqshom: ☀️ +10°
Namlik: 16%
Shamol: G'arbiy, 1.7 m/s
Bosim: 768 mm sim. ust.

Oy: Yosh oy
Quyosh chiqishi: 07:14
Quyosh botishi: 16:44
11👍2
Муаллиф: НУРФАРИЗ ҚУРБОНОВА
#Hayot 2-Фасл.
84-қисм.
Абгор ҳолда ер парчин бўлиб ётган Ҳаётни судраб кўчага чиқариб ташлади. Йигитнинг виждони қийналдими ёки бошқа сабабми ҳар қалай чўнтагидан пул чиқариб Ҳаётга узатди
-Бу пулни ол. Қўрқма сенга шунчаки беряпман. Ҳеч бўлмаса нон ва сув олиб ерсан... Яна таксига ҳам етади. Қаердан келган бўлсанг ўша ернинг элчихонасига бор- деди бироз ўзбекча гапиришга қийналиб. Йигитнинг базўр кўзларини очиб турган Ҳаётга жуда раҳми келди аммо ҳеч қандай ёрдам беролмасди.
-Илтимос .. бундай қарама. Сенга бундан ортиқ ёрдам беролмайман!- деди йигит ичкарига кириб кетар олди.
Ҳаётнинг кўзларидан ёш оқди. Ахир у жонини шунча азобга қўйиб гўзаллигидан айрилган бўлса ҳам ўзини бадном қилмади. Зинога ботмади.  Жони минг азоб ичида бўлса ҳам қийналиб ўрнидан турди. Эгилиб олиб ожиз қадамлар билан аммалаб юриб бу дахшатли фахшга ботган олтин саройдан узоқлашди....
  Ҳаёт юзларини юваётган кўзёшларини артиб Фатимага қаради
-Шунча азоблар камдек кечгача оч наҳор кўчада тентираб юрдим ҳатто қаердалигимни ҳам билмасдим. Қайси рестаран эшиги олдига борсам ёки дўконларга яқинлашсам мени уриб тепкилаб ҳайдашди. Силлам қуриб охирги умидим ҳам узилиб бир бино олдида кўзларимни юмиб кўча ўриндиғига ётдим. Қани эди қайтиб  уйғонмасам...дедим. қанча ётдим билмайман кимдир елкамдан тутди. Қўрқиб кетдим. Дахшат билан кўзларини очганимда тепамда Ҳасан дадам ва бир йигит турарди. Уларни кўриб чинқириб юбордим. Чунки уларни ҳам ўша тубан кимсалардан бири деб ўйладим.  Жон холатда типирчилаб, улардан қочишга ҳаракат қилдим. Аммо кучсиз эдим. Кутилмаганда эса Ҳасан дадам... мени қаттиқ бағрига босди ва шундай деди
  -Йā Аллāҳ, йā бинтī, лā такҳāфī, wаллāҳи лан уʾдҳияки. Уқсиму биллāҳ, урīду ан усāʿидаки.
Ўзбекча таржимаси:
Ё Аллоҳ, қизим, қўрқма, Аллоҳга қасамки, ёмонлик қилмайман. Аллоҳ номи билан қасам ичаман, ёрдам бермоқчиман.
  Ҳасан дадамнинг ёнидаги йигит машинадан рўмол олиб куйиш натижасида ҳар ер ҳар ерда ўз оздан қолган ҳурпайиб турган сочларимни ёпди.
Ҳасан дадам менга қараб самимий жилмайди
-Қани юрақол. Сени шифокорга олиб бораман.
Ишонмадим. Мен умримда кимга ишонган бўлсам ҳамма менга панд бергани учун ҳаётимда илк бор учратиб турга инсонга ишонмадим. Ундан қочишга ҳаракат қилавердим. У эса ўз тилида бир нарсалар деб мени машинага ўтқазишга ундарди. Араб тилини бир ой ичида оз бола ҳам тушунадиган бўлиб қолганим учун уни бази сўзларини тушунардим. Аммо барибир алданавериб зада бўлган юрак ишонишни хохламасди.
211😢138👍31👏23🔥1710😍7
Муаллиф: НУРФАРИЗ ҚУРБОНОВА
#Hayot 2-Фасл.
85-қисм
Ҳаёт Фатимага қараб жилмайди
-Мени ҳаётга қайтарган, инсонларга оз бўлсада ишонишимга сабабчи бўлган ягона одам бу Ҳасан дадам. Инсонинг кўнгли шу қадар кенг бўлиши мумкинми? Бир бегонани....хатто яқинларига ҳам керак бўлмаган Ҳаётни шунчалар яхши кўриб, ўз қизидек кўриш мумкинми?
Фатима Ҳаётнинг қўлларидан ушлади. Унинг ҳам кўзлари тўла ёш эди
-Юсуф билан қандай топишиб қолдинг.
Ҳаёт кулди.
-Жудаям ғалати ҳолатда. У мени илк бор кўриб қўрқиб кетганди...
Ҳасан Ал Заҳири Ҳаётни аммалаб кўндириб уйига олиб келди. Бир неча кун фақат овқатлантириш парвариш қилиш билан машғул бўлди. Кейин эса бироз ўзига келгач таниш шифокорига олиб борди. Аммо Ҳаётнинг руҳий саломатлиги яхши эмаслиги учун операция кейинга қолдирилди. Аммо сочлари учун ва қувватга кириши учун кичик муолажалар бошланди. Ҳаёт одамови бўлиб қолган бегона одамларни кўрса саросимага тушиб ўзини ўзи бошқаролмай қоларди. Юсуфни учратган куни ҳам шунай бўлди. Қудрат Аминов Ҳасан Ал Заҳири билан ҳамкор ҳамда яқин дўст эди. Юсуф отасининг илтимосига кўра Ҳасан Заҳирини зиёрат қилиб кетиш учун  уйига ташриф буюрди. Ҳасан Заҳири кутилмаган меҳмонни кўриб бироз безовта бўлди. Чунки у Ҳаёт шу ерда яшаётганидан бери ,,у қўрқадиъъ деб уйга меҳмон таклиф қилмасди.Албатта бу безовталикни Юсуф ҳам сезди ва дарров кетишга чоғланди. Юсуф келганидан беҳабар Ҳаёт эса айни пайтда Ҳасан Заҳири билан бироз гаплашиб ўтириш учун пастга тушганди. Ҳаёт у пайтлар ҳали ҳижобга кирмаган ва шифокор тақиқлангани учун бош кийим ҳам киймай юрарди. Катта залга кириши билан Юсуфни кўриб саросимага тушиб қолди. Ўз навбатида Юсуф ҳам бу юз кўзлари куйиб сочлари ҳурпайиб турган қизни кўриб қўрқиб кетди. Ваҳимага тушиб қўлига илинган нарсани Юсуфга қараб отаётган Ҳаётни Ҳасан Заҳири ва хизматчилар зўрға тинчлантиришди.
(Бу вақтда Ҳаётнинг исми Симора Ал Заҳири қилиб ўзгартирилганди)
206🔥77😨54👍27😢24🙈3🕊2😍21