Муаллиф: НУРФАРИЗ ҚУРБОНОВА
#Hayot 2-Фасл.
77-қисм
Ҳаёт кўзини очганда унга мутлақо нотаниш қизнинг уйида эди.
-Уйғондингми гўзалим?!- жилмайиб кириб келди Мадина. Ҳаёт сочлари турфа хил рангда камалакдек бўялган, узун тирноқлар ва киприклар қўйдирилган деярли ясама қўғирчоқдек қизга ҳайрон қаради
-Кечирасиз...сиз кимсиз? Мен ўзи қаердаман. Мен Туркияда бўлишим керак эди...
Ҳаёт бесаранжом бўла бошлади. Мадина эса доимий айёрлик йўлига ўтди
- Мени исмим Мадина! Сени айрапортда кўриб қолдим. Хушингдан кетган экансан. Айрапорт ходимлари сал қолса сени реабилитация марказига ўтказиб юборишарди.
-У....қанақа жой?
Мадина бу қиз ҳеч нарсани билмаслигини, тушунмаслигини дарров сезди
-У ер... У ер шундай жойки нима десам... Хуллас у ерда ҳеч кими йўқ, уйсиз қизларни тўплашади ва кейин амалдорларга каттагина пулга сотишади- Мадина оғзи очилиб қолган Ҳаётга қараб ёлғони ишонарли чиқаётганини сезиб холатга янада ваҳимали тус берди
-Халиям мен аралашиб сени уларнинг қўлидан зўрға олдим. Синглим дедим бахтимизга фамилямиз ўхшаш экан. Тўғриси...- Мадина бироз ўзини уялаётгандек кўрсатиб чайналди.
-Тўғриси қўл учида кун кўрадиган одамман... Сени менга беришлари учун яхшигина ҳақ тўладим.
Ҳаёт ҳеч нарсани тушунмай Мадинанинг гапларига ишониб ўтирарди
-Ҳеч ким у амалдорларни текширмайдими? Нахот ўзбекистонда шундай ишлар бўлса..- деди Ҳаёт Мадинанинг шаъмали гапига парво қилмай. Мадина энса қотирди
-Амалдорларни кимам текширади? Мободо шикоят қилиб қолишса ҳам силлиқ чиқишни йўлини бўлади улар...
Ҳаёт жимиб қолгани учун Мадина яна унга ёлғонлар айта бошлади
-Мен ҳам Туркияга учаётгандим. Сени қутқараман деб қолиб кетдим. У ерга ишлагани кетаётгандим.... Энди нима бўлади?...
Мадина ўзини сабабсиз йиғлай олиш қобиляти билан анча мунча актрисаларни йўлда қолдирарди. У шундай йиғладики хатто Ҳаёт ҳам ишониб қолди. Аслида эса Мадина Ҳаётнинг сумкачасидаги картани ва ҳужжатларини аллақачон кўрган. У бой оила келини эканини суриштириб билгач картани қўлга киритиш дардига тушиб қолганди. Режаси эса кўзлагандек бир текис амалга ошарди. Ҳаммага ишонувчан бўлган Ҳаёт Мадинага ҳам ҳеч иккиланмай ишонди
-Майли...опа йиғламанг. Менга сиз ёрдам берибсиз, Аллоҳ рози бўлсин сиздан. Энди гал меники.
Ҳаёт Мадинани овутди
-Менда бир милён долларлик карта бор. Ундан фақат белит олишга ишлатганман холос. Истасангиз эртага бориб шу пулдан сизга белет олиб бераман истасангиз бирга кетамиз.
Мадина гўё Ҳаёт яхшилик қилаётганидан севиниб кетгандек уни бағрига босди.
-Вой ростданми... Шундай бўлса зўр бўларди. Энди нима қиламан деб ич этимни еб ўтиргандим.- деди Мадина.

❤188🔥61😨53🤨48👍18😇5🕊4😁1
Kecha CHATGPT ga savol bergandim. Odam boʻlsang nima qilarding deya??? Javobi qiziqmi?? U nima dedi bilasizlarmi???
👍27✍7😁6🕊4🤨3❤1
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👏39🔥13👍7🙈6😨4😢2😍2🤗2💘2❤1
🆕
Янги ҳикоя, янги ҳаётлар ва у ҳикоянинг қаҳрамонлари билан танишамиз бироздан. Ҳар ҳикоя бошида бўлгани каби бир неча бўлим воқеа ҳодисаларни ва ундаги қаҳрамонларни танишга ўзингизга фурсат беринг. Ишонаманки, қолган ҳикояларим каби бу асар ҳам кўнглингиздан жой олади. Ўзидангина☝️ илҳом ва имкон сўраб қолувчи ожиза ёзувчингиз қаламидан навбатдаги ҳикоя
Янги қисса
#Юлдуз
Муаллиф: Sulhida Davron
Огоҳлантириш бурчим⚠️
❗️Муаллиф рухсатисиз кўчириб олиш ва тарқатиш қонун олдида жавобгарликка олиб боради.❗️
Ёқимли мутолаа 📔
Яратганнинг номи билан бошладик!

👏21👍12❤9
#Юлдуз
44-қисм
Опа айтган гапларини миям таҳлил қила бошлади. Кўчада яшаган бир одам сифатида ҳақиқатдан ташқарида отиладиган ахлатларни билардим. Шаҳар марказида кўзга кўринмасада, ички кварталларда аҳвол чатоқ.
Бу ерга келадиган ҳар одамдан бир нарса ўрганарди одам. Худди инсонлар чиқиндисини ташлаб кетишдан кўпроқ, дардини айтиб кетадиган ва руҳидаги бор нарсадан бўлишиб кетадиганга ўхшарди. Мен отахонни ҳам шу ерда кўрдим.
Мана бир опадан яхши одат ўргандим. Билган одам, бошқасига билганини етказса занжир мисол ёйилади демак яхши одатлар. Орада ичкарига кириб озроқ исиндим. Фақат кўзим илиниб қолган экан.
Ташқаридан келган овозлардан уйғондим. Юлдуз ким биландир гаплашарди.Унинг овозига ўхшатдим. Тезда ўрнимдан туриб ташқарига чиқдим. Ростдан ҳам Юлдуз ишлаб турган экан. Уни кўриб хижолат бўлдим. Менга қараб тур деб, ишонган ерида ухлаб қолгандим.
“Холам яхшиларми? Келганингизни эшитмай қолибман,узр”,-дегандим юзида ҳеч қандай ифода ўзгармай
“Ҳеч қиси йўқ, мен ҳам ҳозир келдим”,-деди
Кўтаришга уринган юкига ёрдамлашдим. Ҳатто бер ўзим оламан десам унамади. Шунда унинг юзига қарадим. Кундузги опанинг гаплари ақлимда қолган экан. Юлдузнинг юзида ясама ҳеч нарсаси йўқ эди. Ҳаммаси табиий. Гулининг юзи кўз олдимга келди.
“Киприкларим тушиб кетяпти”,-деб мендан пул олиб қиммат салонларига борганини эсладим. Сочлари доим бўёқда, тирноқларини ҳар ҳафта ранги ўзгарарди. Аммо қалбида зарра меҳр кўрмагандим. Юлдуз эса худди шунча ахлат ичида, энг тоза руҳли кишидек кўринди.
Дарди фақат оиласи бўлган, меҳнатдан қочмай юрган қизни, нега шу пайтгача биров пайқамади деган фикр ўтди хаёлимдан.
“Сиздан бир илтимос. Мен тунда яна касалхонага бораман. Дўконда шеригингиз бўлса, орада бу ердан ҳам хабар олиб турсангиз”,-деб илтимос қилди.
“Албатта хавотир олманг”,-деб жавоб қайтардим.
Йўл- йўлакай,, Юлдуз менга бу ишнинг асосий ерларини кўрсатиб кетди. Кардонлар қаерда ва қандай сақланиши.Темир келса қаерга қўйишим кераклиги ҳақида маълумот берди.
“Сизга ҳали уй топа олмадим. Лекин бир неча кун касалхонада қолишимизга тўғри келади. Сиз шу ерда қолсангиз. Мен овқат қилиб кетаман ҳар куни”,-деб илтимос қилди.

🔥53❤49👍24👏5😇2
#Юлдуз
45-қисм
“Бу ердан хавотир олманг, мен қарайман ўзим”,-деб уни ишонтирдим.
“Дадам келиши мумкин. Одатда маст келади. Сизга қаттиқ гапириб қувсада, илтимос биз келганча ташлаб кетманг бу ерни”,-деб отаси ҳақида огоҳлантирди.
“Тушунарли, сиз ўйламанг. Бугун синглингиз келди. Жуда ўхшар экансизлар”,-дегандим жилмайди.
“Ҳа эгизагим, Қундуз”,-деганида тушундим нега бунчалик ўхшашлигини.
Бир руҳи гўзал инсондан иккита бор эди демак.
Юлдузга кўмаклашдим.Менга айтган ишини ташқарида ҳал этгунимча онасига овқат пиширган экан, менга ҳам бир коса сузиб берди. Ўзи эса шошиб кетиб қолди. Гули билан яшаган даврим яна ёдимга тушди. Уйда бирор марта ҳатто тухум қовурмаганди. Яхши топардим.Топганимга кўчада ердик. Отахон айтганиндек ғофил эканман. Кўзим шунчалик кўр бўлган экан-ки, соҳта бўлган нарсаларни, муносабатларни ҳақиқат деб қабул қилган эканман.
Еган идишимни ювиб, эшикни қулфладим-да, ўзим дўконга чиқдим. Ишга берилиб орада Юлдузга берган сўзимни тутдим ва уйидан хабар олиб турдим. Бундай қатновларим орасида Хумоюн мендан сўради.
“Юлдуз опага қариндош бўласизми?”
Йўқ десам бир дард, ҳа десам бошқа дард.
“Шундай десак ҳам бўлади”,-деб аниқ жавоб беришдан қочдим.
“Мен Юлдуз опани эрини танийман”,-деганида бугун қизнинг юз-кўзига ортиқча қараганимни эслаб ўзимдан уялдим.
Бировни аёлига бошқа кўз билан қарайдиган одатим йўқ эди. Бир томондан Юлдуздек яхши қиз эгасиз қолармиди, деб ўйладим. Яна ишга шўнғиб кетиб, тун ярмида ёндаги уйдан хабар олиш учун бордим. Ичкарида чироқ ёниқ эди. Эшиги эса очиқ. Бирор гап бўлдими деб шошиб кирсам, Юлдузнинг отаси уй ичини ағдар- тўнтар қилган экан. Ўтган сафар Юлдуз пул берган ерда, сўкиниб бир нарсалар қидирарди.
“Амаки,қачон келдингиз?”,-деб мулойим гапирмоқчи бўлдим.
Бироқ мени кўриб жаҳли чиқди. Қаттиқ ҳақорат қила бошлади. Унга аёли касалхонада эканини айгандим, парвойига ҳам келамди. Қидирган нарсасини топа олмай, охири чарчаб ерга ўтириб қолди. Унга сув бераман дегунимча, хуррак отиб ухлаб қолди. Эрталаб Юлдуз келиб бу ерни бу аҳволда кўрса, мени қилди деб ўйламасин дея, тезда нарсаларни борича тузатдим. Нарсалар орасидан бир расм альбоми тушган экан. Ичида асосан Юлдуз ва эгизаги Қундузнинг расмлари экан. Расмлар ичида Юлдузнинг оқ либосдаги расми ҳам чиқди.

❤64🔥49👍14🕊5❤🔥1👏1😍1
#Юлдуз
46-қисм
Қўлимдаги, Юлдузнинг оиласи билан бирга тушган расми эди. Унда куёв йўқ. Балки тўйидан эсдалик дея олинган расмдир. Санасига қарадим тўрт йил аввал.
Ҳаёт сен билан бирга, сенга қараб юрмайди Ёқуб. Яхши инсонлар ўз жуфтларини топиб оила қуришади. Ҳамма сенга ўхшаб, пулни кўтара олмай, бир *** изидан умрини тугатмайди.
Яна бир неча расмларни кўриб альбомни ерига қўйдим. Дўконга қайтишим лозим. Тезда қолган буюмларни ҳам тартибга келтириб, у ердан кетдим. Кун чиққунча бошқа қайтиб бормадим.
Руҳим сиқилгандек бўлди. Иш соатим тугагач масжидга ўтдим. Узоқдан Юлдузни кўрдим келган экан. Кейин келаман деган мақсад билан кетдим.
Масжидга кирар эканман яна қадрдон отахонимни кўрдим.
“Баракалла! Гапга кириш мана бундай бўлибди. Хўш ҳамма кетаётганда сени нима тортди дуо ерига?”,-деб масжидан чиқаётган жамоатни кўрсатди.
“Ичим сиқилди. Мана бу ерим оғриди.Тасалли топиш учун шу ерга келдим”,-деб юрагимга қўлимни қўйгандим, бош чайқаб жилмайди.
“Яхши қилибсанда ўғлим, фақат бироз кеч қолибсан. Агар етишиб билсанг, саҳар вақти кел. Саҳарда шифо бор биласанми?”,-деб сўради.
Менимча бомдот намозини айтяпти шекилли, унга ишдан чиқа олмаслигимни айтдим.
“Майли ҳозир вақтинг тиғиз экан. Лекин албатта саҳар вақти қўлингни дуога оч ўғлим. Бу бир пайғамбар суннатидир. Юсуф а.с ҳақида эшитгансан-а?”,-деб мендан яна сўради.
“Ҳа, шу қудуққа ташланган пайғамбар”
“Баракалла! Худди ўша киши. У пайғамбарни ака –укаси қудуққа ташлаганда, жони қаттиқ оғрийди. Қудуқ ичидаги бир тош оёғига қаттиқ тегади. Шунчалар оғрийдики, акаларининг хиёнатини унутади. Туни билан оғриқдан инграб чиқади. Саҳар вақти фаришта келади ва унга Аллоҳнинг саломини олиб келади. Ҳатто, Роббинг сендан дуо қилиб истаганингни сўрашингни айтди, дейди. Шунда пайғамбар фариштага сен мен ҳаққимга дуо қил деб сўрайди. Фаришта дуо қилар экан, Юсуф а.с амин деб қўл кўтаради. Ундан сўнг ўзи дуо қилади ва унинг дуосига фаришта амин деб жавоб қайтаради. Пайғамбар а.с “Эй, Роббим бу саҳар вақти менинг оғриқларим кетди ва мен енгиллашдим. Сендан қиёматгача ҳасталарни саҳар вақти оғриғини енгил қилишингни сўрайман”,-деб дуо қилган бўлади. Ва бу дуосига фаршита амин деб, Аллоҳ дуосини қабул қилган бўлади. Ўша замондан бери қандай ҳаста бўлмасин ҳоҳ жисмоний, ҳоҳ руҳий саҳар вақтида оғриқлари камайиб жони оғримай қўяр экан. Сен ҳам тунни қандай кечирганингдан қатъий назар саҳарда дуога тур-ки, сенинг ҳам дардинга роббинг шифо берсин”,-деди.

👍88❤58🔥34🤨5😍2😇1
Мусибатимиз шундаки:
Турмуш қурамиз, севмаймиз.
Фарзанд кўпайтирамиз, тарбия бермаймиз.
Бино қурамиз, таълим бермаймиз.
Намоз ўқиймиз, тақво қилмаймиз.
Ишлаймиз, мукаммал амалга оширмаймиз.
Гапирамиз, рост сўзламаймиз.
© Жуброн Халилнинг "Кесик қанотлар" китобидан.

💯34💔16😢13❤11😇1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Aссалому алайкум. Шанба тонги муборак бўлсин!
🍂 Сизга оилавий хотиржамлик, тани соғлик, хайрли амалларга тўла ва дуолар мустажоб бўлувчи лаҳзаларга бой яна жуда кўп субҳи содиқлар тилаймиз.
Барчамизга кавсар сувларидан ичишлик насиб қилсин!
https://t.me/ibratli_nomalar

❤16
Bugun, 29 noyabr
☁️ +15°...-2°, Bulutli
Hozir: 🌫 -1°, ⬇️ 0 m/s
Tong: ☁️ +3°
Kun: ☁️ +12°
Oqshom: ☁️ +10°
Namlik: 14%
Shamol: G'arbiy-janubi-g'arbiy, 1.8 m/s
Bosim: 769 mm sim. ust.
Oy: Yosh oy
Quyosh chiqishi: 07:13
Quyosh botishi: 16:44
☁️ +15°...-2°, Bulutli
Hozir: 🌫 -1°, ⬇️ 0 m/s
Tong: ☁️ +3°
Kun: ☁️ +12°
Oqshom: ☁️ +10°
Namlik: 14%
Shamol: G'arbiy-janubi-g'arbiy, 1.8 m/s
Bosim: 769 mm sim. ust.
Oy: Yosh oy
Quyosh chiqishi: 07:13
Quyosh botishi: 16:44
👏8👍3❤1
Муаллиф: НУРФАРИЗ ҚУРБОНОВА
#Hayot 2-Фасл.
78-қисм.
Шу куни Ҳаёт Мадина билан анча пайт сухбатлашиб ўтирди. Кейин ётиб ухлаб қолишди. Мадина эса эрталабдан чой таёрлаб Ҳаётни ҳам шошириб чой ичирдида кўчага отланди. Ҳаёт авиа касса олдига келиб Туркияга эмас Дубайига белит олаётган Мадинага ҳайрон қаради
-Туркияга бормаймизми?
Мадина юзига ғамгин тус берди
-У ердан иш топган дугонам кеча етиб келмадинг. Ўрнинга бошқа одам олдик деди....
Ҳаёт хижолатли бош эгди. Ахир ҳаммаси уни деб содир бўлди.
-Аммо яхши хабар ҳам бор. Бир дугонам Дубайда кафеда ишларди. Кеча тунда ёзиб қолди икки кун ичида етиб боролсак кафега афетсант бўлиб ишга кирарканмиз. У ерда яхши тўлашади.
Ҳаёт Мадинанинг тўлқинланиб гапиришига яна ишонди. Дубай ҳақида турли миш мишлар эшитган бўлса ҳам ўзига ўзи таскин берди ,,ёмон одамлар ҳамма ерда бор. Худди яхши инсонлар сингари ...ъъъ
Ҳаёт ўша кунни ҳалиям ланатлайди. Ҳар кун жойнамоз устида Аллоҳга арз қилиб йиғлайди. Уларга лойиқ жазо бер дейди. Ўша куни Мадина қиммат нархда Дубайга эртагаёқ учадиган белит сотиб олди. Ҳаётнинг картасини паролини ҳам яширинча билиб олди. Эртасига эса ҳамма режани пухта қилган Мадина ва ҳеч нарсадан бехабар Ҳаёт Дубайга учиб келишди....
Ҳаёт бир неча кун Мадина дугонам деб таништирган Аля исимли қизнинг уйида яшаб турди. Энг ажабланарлиси у ерда Ҳаётдан бошқа қизлар ҳам бор эди. Фақат бошқа миллат қизлари эди. Кўпчилиги ярим ялонғоч кийиниб юрар бир бирига суйкалиб уяциз қилиқлар қилишарди. Ҳаёт эса уятдан қизариб кетар тезроқ кетсам эди бу ердан деб дуо қиларди. Ва нихоят дуолари ижобат бўлиб Алянинг уйини Мадина бошчилигида тарк этди. Аммо келган жойини кўриб ақлдан озай деди
-Бу ерга нега келдик?!!- деди кўзлари олайиб. Мадина тиржайди
-Сени пуллагани шакарим!
-Нима...- Ҳаётнинг гапи ичида қолиб кетди. Қаердандир иккта барзанги йигит пайдо бўлди. Мадина уларга араб тилида буйруқ берди
-Қизни ичкарига олиб киринглар. Аммо эҳтиёт қилинг. Насри шейхнинг буюртмаси бу қиз.
Ҳаёт ҳеч нарсага тушунмай турарди. Аммо йигитлар уни ичкарига сударай бошлагач жон бахти билан қаршилик кўрсата бошлади ва кутилмаганда юзига шапалоқ тушди
-Ўчир овозингни! -Ҳаёт қўрқиб жимиб қолди Мадина эса Ҳаётнинг елкасида илиниб турган кичик сумкачани куч билан тортиб олди ва ичидан паспорт ва картани олди
-Энди буларни сенга кераги йўқ!
Мадина шундай деб паспортни йиртиб ташлаб картани ўз сумкасига солди ва индамай кетди. Ҳаёт эса унинг ортидан бор овозда қичқирди
-Мени қаёққа ташлаб кетяпсан?!! Аллоҳ жазойингизни берсин... Қўйиб юборинглар мени... Ёрдам ёрдам беринглар... Мадина қанча десанг бераман... Фақат мени бундай ташлаб кетма...

❤197😨76😢66👏10👍9⚡7🔥7🙈3😇1
Муаллиф: НУРФАРИЗ ҚУРБОНОВА
#Hayot 2-Фасл.
79-қисм.
Ҳаётни ичкарига судраб кириб ўзига ўхшаган қизлар бор хонага улоқтириб устидан қулфлаб чиқиб кетишди. Ҳаёт бирдам карахт бўлиб турдию келган жойи фохишахона эканини англаб эшикни бор кучи билан ура бошлади
-Очинглар...очинглар деяпман!!! Қўйиб юборинглар мен!!!
Ҳаётнинг бор овозда бақиришини ичкаридаги ўн чоғли қиз жимгина кузатиб ўтирарди. Чамаси улар олдин кетишга ҳаракат қилишган ва етарлича жазо олиб жим бўлиб қолишган эди. Уларнинг аҳволи ачинарли эди. Бирини юз кўзи кўкариб маматалоқ бўлган, яна бошқасини оёқ қўллари шилиниб ётарди. Хонада қозоқ қиз ҳам бор экан у Ҳаётга бирдам қараб туриб шундай деди
- Бәрі бекер. Тек артық қиналғаның қалады. Енді үнсіз болмасаң, үлкендер келіп біз сияқты жазалайды.
(бари бекор. Ортиқча қийналганинг қолади. Ҳозир жим бўлмасанг, катталар келиб биздек жазолайди!)
Ҳаёт қозоқ қизнинг сўзларини оз бўлсада тушунди. Кейин эса яна бор кучи билан уриб бақира бошлади
-Майли жазолашсин. Ҳатто ўлдиришса ҳам майли. Аммо бу ерда қолмайман. Гунох ботқоғига ботмайман. Кутилмаганда эшик шарақлаб очилди. Эшик олдида ўзбек экани юз кўзидан маълум бўлиб юрган аммо бутунлай ғайридин одамларидек очиқ сочиқ кийинган Диля пайдо бўлди. Асли исми Дилдора бўлган бу аёл ўзини Диля деб таништириб қолганлар ҳам уни шундай чақиришини буюрди. Аввал арабчада кейин ўзбекчада гапирганида Ҳаёт унинг ўзбек эканини билиб терисига сиғмай қувониб кетди
-Опа, опа ўзбексиза?! Илтимос мени... Йўқ ҳаммамизни бу ердан чиқариб юборинг. Опа илтимос. Ўзбексизку, мусулмонсизку... Илтимос опа бизни чиқариб юборинг.
Ҳаёт Диляни қучоқлаб олиб тинмай ялина бошлади. Ҳатто энди Шохрух унинг эри эмаслигини билсада бу нажот йўлидек уни исмидан фойдаланди
-Опа, мен Шохрух Муродовични хотиниман. Бу ерга адашиб олиб келишди. Агар мени унга қайтариб берсангиз.... Оғзингизга сиққанча пул беради. Бутун умрингизга етади....
Диля шу жойига келганда хохолаб кулиб юборди. Худди юзидек кулиши ҳам совуқ эди.

😢208❤92🔥42👍25✍15😇5👏3🌚2😨1
Муаллиф: НУРФАРИЗ ҚУРБОНОВА
#Hayot 2-Фасл.
Диля ғазабдан қутуриб кетди. Чунки у Насридан жуда катта пул олиб қўйганди. Кўзларини ғазаб кўр қилган Диля Ҳаётни ўласи қилиб калтаклади. Оч қолдириб бир ўзини доим қаршилик қилган қизларни қамаб жазолайдиган хонасига қамаб қўйди. У ерда икки кун қолди. Олиб чиқишганда Ҳаёт деярли холдан тойган қуввациз эди. Ҳаётни юзларига малҳам қўйиб даволай бошлашди. Ҳаёт эса ҳар кун ўзини ўлдиришга уринаверарди. Бундан безиб кетган Диля уни қўлларини боғлаб қўйди. Аммо бу билан ҳам Ҳаётни тўхтатиб бўлмади. У бошини деворга уриб ёрди. Диля Ҳаёт учун жуда катта пул олган ва бошқа қизларга қўллайдиган жазо усулларини қўллаш мумкин эмасди. Насри шейх Ҳаётни суръатини кўриб севиб қолган ва уни тезроқ тузатиб беришларини талаб қиларди. Шунинг учун ҳам уни имкон борича жазолашмас аммо Ҳаёт ўзига зиён беришдан тўхтамасди. Ҳаёт бир ойда жуда озиб кетди. Юзлари турли жарохат излари сабаб кўримсиз бўлиб қолди. Аммо бир кун уни шу холида ҳам қабул қиладиган харидор чиқиб қолди. Диля Насри шейхдан яшириб ўша қари чолга Жуда қиммат нархда Ҳаётни пуллади.

🔥139😢114❤46👍38😨7😇1