ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ
40.9K subscribers
4.72K photos
4.13K videos
17 files
8.5K links
💖Ishq haloldir. Ikki qalbning bir - birini deb urishi , yuraklarning sevgi ila jo'sh urib, ishq daryosida oqishi Allohning rahmatini jilvasidir. 💖       

Reklama uchun👉👉 @reklamala_arzon

Talab taklif shikoyat uchun👉👉 @Neiba_bot
Download Telegram
Муаллиф: НУРФАРИЗ ҚУРБОНОВА
#Hayot 2 -фасл
74-қисм

Ҳаёт эски кунларни хотирлади. Нақадар бахтли эди. Ўша вақтларда Ҳаётдан ,,бахтлимисан?"" деб сўрасалар ҳеч иккиланмай оламга жар солиб ,,Бахтлимааан!! Жуда жуда бахтлиман!" деган бўларди. Бахт бу доим Шохрухнинг ёнида бўлиш уни ишдан келишини соғинч билан кутиш, базан тонгача чўзиладиган ширин сухбатлар эди Ҳаёт учун. Аммо энди... энди Ҳаёт бахт сўзини унутди. Олдингидек беғубор кулишини, одамларга ишончини йўқотди. Ҳозирги Ҳаёт учраган ҳар одамга шубха билан қарайдиган, арзимас нарсалар учун ҳам асабийлашиб бутун уйни бошига кўтариб бақирадиган, депрессия холатида тез тез ўзига зиён етказишга уринадиган ва яшашдан умидини узиб кулишни унутиб қўйган эди. Ўта қизиқ, кулгили латифаларни ҳам юзида ҳеч бир ўзгаришсиз совуқ қарши оларди. Ҳозирги Ҳаётнинг эскисидан фарқли бир яхши томони бор эди. Номоз ўқишни ўрганди. Энди соатлаб беҳуда кўзёш тўкиб дардини ичига ютмай, жойнамоз устида яратган билан узоқ сухбат қуриб енгил тортарди. Фатима ўйга толган Ҳаётни ўзига қаратди
-Шохрух сен ундан бунчалар нафратланишинг учун, ўз ўзинга зарар берадиган даражага келишинг учун нима қилди. Яни... Сен олдин бундай бир қиз эмасдинг? Сенга нима қилди....
Ҳаёт кўзларидан маржондек оқаётган ёшларини сидирди
-Оёқ ости қилди! Хисларимни...севгимни ўйин қилди. Мен билан ажрашмай, менга ҳеч нарсани тушунтирмай бошқа билан турмуш қуриб... уни уйга етаклаб келди. Энг ёмони... мени зўрлаб қўйгани учун мажбуран уйланганини ҳамманинг ёнида очиқ айтди... Бу қилган иши билан менинг озгина бўлса ҳам бор бўлган ғуруримни ўлдирди. У мени... Бахтнинг энг юқори чўққисига олиб чиқиб зарб билан ерга улоқтирди. Мен ўша куни...еттинчи осмондан қуладим. Қулаганда ҳам шундай қуладимкиии жисмим эмас юрагим парча парча бўлиб ҳар томонга сочилди. Ўзим эмас, қалбим...унга бўлган севгим ўлди. Мен у менга қилганларидан кейин, ўзи умуман инсонлардан бошимга келаверган балолар саваб... ўз ватанимда, очиқ ҳавода ҳам нафс ололмай қолдим. Мен шу қадар катта бўлган ватанимнинг бир четига сиғмадим.
183😢117🔥40👍27
Муаллиф:НУРФАРИЗ ҚУРБОНОВА
#Hayot 2-фасл
75-қисм
-Бу ерга қандай келиб қолдинг Ҳаёт? Юсуфни , Ҳасан дадангни қандай учратиб қолдинг?!
Фатиманинг саволидан Ҳаёт баттар йиғлади
-Оҳҳ... Сўраманг буни... Айтолмайман. Айтсам қайта ўша оғриқни хис этаман. Яна, яна ўша даҳшатлар ичида қолиб ўзимни ўлдиргим келаверади...
Ҳаёт жазавага тушиб ўзини эшикка ура бошлади
-Мен кетишим керак... Бу ерда қолмайман. Айтмайман, ҳеч нарсани гаплашмайман....
Фатима тинмай бақириб ўзини эшикка ураётган Ҳаётни маҳкам бағрига босди
-Тинчлан... Бўлди тинчлан. Ҳаммаси яҳши.
Ҳаёт бироз питирчиладию кейин Фатимани қучиб йиғлаб юборди
-Мени... Мени фохишахонага сотишганди.... Мени у ерда қанча азоблашди. Ўзимга ҳеч кимни яқинлаштирмаслик учун жонимни бериб курашдим... Итдек калтакланишларга қоронғу хонага оч наҳор қамаб қўйишларига чидадим. У ерда бир қултум сув ичишдан ҳам қўрқардим. Нимадир қўшиб хушимдан айиришсачи деб кунлаб туз тотмай яшадим. Мени ҳеч кимга сота олишмасин деб қўлимга нима илинса ўзимни шу билан жарохатладим...  Кўп бора ўзимни деразадан ташлашга уриндим... Кўп марталаб ўзимни ўлдиришга уриндим... Аммо барибир эплолмадим. Бир кун... Мени шу холимда ҳам қабул қилишни истаган бир шейхни топишди. Кейин эса...
210😢127🔥46👍15🙈14💔42👏2😇1
Муаллиф:НУРФАРИЗ ҚУРБОНОВА
#Hayot 2-фасл
76-қисм.
Ҳаёт ўтмишни чуқур бир оғриқ билан эслади.
  Элас элас билгани рўйхатга олиш бўлимига етиб келганда кўз олди тиниб кета бошлади. Амаллаб юришга харакат қилди аммо бўлмади. Стресс ўз кучини кўрсатди. Ҳаётни ёнига бир аёл югуриб келди
-Вой!! Синглим хушдан кетиб қолди. Ёрдам беринглар...одамлар!!
Бу аёл шунчалар ишонарли гапирардики ҳеч ким шубхаланмасди. Икки йигит келиб Ҳаётни айрапорт тез ёрдам хонасига ҳам олиб боришди. Ҳаётни синглим деб алдаб ўзи билан олиб кетаётган бу аёл аслида доимий қидирувда бўлган Мадина Жафарова бўлиб у ҳар икки ойда паспорт янгилаб исм шарифини ўзгартирарди. Тақдирнинг ўйинини қарангки бу галги исм фамилияси Ҳаёт билан бир хил бўлиб қолди
Ҳаёт Ҳайруллаева ва Ҳадича Ҳайруллаева. Айрапорт ходимлари текшириб кўриб шубхали ҳеч нарса топилмагач ҳалиям хушига келмаган Ҳаётни Мадина олиб кетишига руҳсат беришди. Мадина ҳозиргина ёш қизларни, асосан ота онаси йўқ ёки бўлса ҳам оилавий муаммоси бор қизларни Дубайида ишлаб яхши пул топасиз деб алдаб Фохишахонага жўнатиб юборганди. Ортга қайтаётганда онаси билан йиғлаб тортишаётган Ҳаётни кўриб қолди. Бирдам четда туриб унинг гўзаллигини томоша қилди. Жуда чиройли экан иккта учта бокира қизлардан кўра қиммат кетади деб ўйлади Мадина. У шу сониядаёқ режа туза бошлади. Нимадир қилиб бу қизни ўзи билан кетишга кўндириш керак. Аммо Мадина ортиқча овора бўлмади. Гўё унга тақдир ёрдам бераётгандек эди. Ҳаёт хушини йўқотиши билан ёнига югуриб борди ва ҳаммани синглиси эканига ишонтириб ўзи билан кўплаб қизларни олиб келиб пуллайдиган уйига олиб келди
🤨12490😢54🔥49💔18🙈14👍86😍6
Муаллиф: НУРФАРИЗ ҚУРБОНОВА
#Hayot 2-Фасл.
77-қисм
Ҳаёт кўзини очганда унга мутлақо нотаниш қизнинг уйида эди.
-Уйғондингми гўзалим?!- жилмайиб кириб келди Мадина. Ҳаёт  сочлари турфа хил рангда камалакдек бўялган, узун тирноқлар ва киприклар қўйдирилган деярли ясама қўғирчоқдек қизга ҳайрон қаради
-Кечирасиз...сиз кимсиз? Мен ўзи қаердаман.  Мен Туркияда бўлишим керак эди...
Ҳаёт бесаранжом бўла бошлади. Мадина эса доимий айёрлик йўлига ўтди
- Мени исмим Мадина! Сени айрапортда кўриб қолдим. Хушингдан кетган экансан. Айрапорт ходимлари сал қолса сени реабилитация марказига ўтказиб юборишарди.
-У....қанақа жой?
Мадина бу қиз ҳеч нарсани билмаслигини, тушунмаслигини дарров сезди
-У ер... У ер шундай жойки нима десам... Хуллас у ерда ҳеч кими йўқ, уйсиз қизларни тўплашади ва кейин амалдорларга каттагина пулга сотишади- Мадина оғзи очилиб қолган Ҳаётга қараб ёлғони ишонарли чиқаётганини сезиб холатга янада ваҳимали тус берди
-Халиям мен аралашиб сени уларнинг қўлидан зўрға олдим. Синглим дедим бахтимизга фамилямиз ўхшаш экан. Тўғриси...- Мадина бироз ўзини уялаётгандек кўрсатиб чайналди.
-Тўғриси қўл учида кун кўрадиган одамман... Сени менга беришлари учун яхшигина ҳақ тўладим.
Ҳаёт ҳеч нарсани тушунмай Мадинанинг гапларига ишониб ўтирарди
   -Ҳеч ким у амалдорларни текширмайдими? Нахот ўзбекистонда шундай ишлар бўлса..- деди Ҳаёт Мадинанинг шаъмали гапига парво қилмай. Мадина энса қотирди
-Амалдорларни кимам текширади? Мободо шикоят қилиб қолишса ҳам силлиқ чиқишни йўлини бўлади улар...
Ҳаёт жимиб қолгани учун Мадина яна унга ёлғонлар айта бошлади
-Мен ҳам Туркияга учаётгандим. Сени қутқараман деб қолиб кетдим. У ерга ишлагани кетаётгандим.... Энди нима бўлади?...
Мадина ўзини сабабсиз йиғлай олиш қобиляти билан анча мунча актрисаларни йўлда қолдирарди. У шундай йиғладики хатто Ҳаёт ҳам ишониб қолди. Аслида эса Мадина Ҳаётнинг сумкачасидаги картани ва ҳужжатларини аллақачон кўрган. У бой оила келини эканини суриштириб билгач картани қўлга киритиш дардига тушиб қолганди. Режаси эса кўзлагандек бир текис  амалга ошарди. Ҳаммага ишонувчан бўлган Ҳаёт Мадинага ҳам ҳеч иккиланмай ишонди
-Майли...опа йиғламанг. Менга сиз ёрдам берибсиз, Аллоҳ рози бўлсин сиздан. Энди гал меники.
Ҳаёт Мадинани овутди
-Менда бир милён долларлик карта бор.  Ундан фақат белит олишга ишлатганман холос. Истасангиз эртага бориб шу пулдан сизга белет олиб бераман истасангиз бирга кетамиз.
Мадина гўё Ҳаёт яхшилик қилаётганидан севиниб кетгандек уни бағрига босди.
-Вой ростданми... Шундай бўлса зўр бўларди. Энди нима қиламан деб ич этимни еб ўтиргандим.- деди Мадина.
188🔥61😨53🤨48👍18😇5🕊4😁1
🔴🔴🔴🩷🩷🩷 ❤️‍🔥❤️‍🔥❤️‍🔥❤️❤️❤️

Hikoyani ikkichi fasliga toʻlov qilib oʻqimoqchi boʻlganlar uchun!! Bugun chegirma!!!
Hikoya narxi 7.000 soʻm.
Majburiy emas. Kanalda har kuni 5 qismdan berib boriladi.
Yopiq kanalda toʻliq tugallanib joylangan!!! Hikoya 163 qism
Murojaat uchun 👇👇👇👇👇👇
@A_lixan
@A_lixan
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
17🔥5🕊4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Реакция белгилаб куямиз 😊
😇12😢119👍4😍1
Kecha CHATGPT ga savol bergandim. Odam boʻlsang nima qilarding deya??? Javobi qiziqmi?? U nima dedi bilasizlarmi???
👍277😁6🕊4🤨31
Mana 🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠 ning menga bergan javobi!
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👏39🔥13👍7🙈6😨4😢2😍2🤗2💘21
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Реакция белгилаб куямиз 😊
😁54🙈106🤨3
🆕


Янги ҳикоя, янги ҳаётлар ва у ҳикоянинг қаҳрамонлари билан танишамиз бироздан. Ҳар ҳикоя бошида бўлгани каби бир неча бўлим воқеа ҳодисаларни ва ундаги қаҳрамонларни танишга ўзингизга фурсат беринг. Ишонаманки, қолган ҳикояларим каби бу асар ҳам кўнглингиздан жой олади. Ўзидангина☝️ илҳом ва имкон сўраб қолувчи ожиза ёзувчингиз қаламидан навбатдаги ҳикоя

Янги қисса


#Юлдуз


Муаллиф: Sulhida Davron




Огоҳлантириш бурчим⚠️

❗️Муаллиф рухсатисиз кўчириб олиш ва тарқатиш қонун олдида жавобгарликка олиб боради.❗️


Ёқимли мутолаа 📔


Яратганнинг номи билан бошладик!
👏21👍129
#Юлдуз

44-қисм

Опа айтган гапларини миям таҳлил қила бошлади. Кўчада яшаган бир одам сифатида ҳақиқатдан ташқарида отиладиган ахлатларни билардим. Шаҳар марказида кўзга кўринмасада, ички кварталларда аҳвол чатоқ.

Бу ерга келадиган ҳар одамдан бир нарса ўрганарди одам. Худди инсонлар чиқиндисини ташлаб кетишдан кўпроқ, дардини айтиб кетадиган ва руҳидаги бор нарсадан бўлишиб кетадиганга ўхшарди. Мен отахонни ҳам шу ерда кўрдим.

Мана бир опадан яхши одат ўргандим. Билган одам, бошқасига билганини етказса занжир мисол ёйилади демак яхши одатлар. Орада ичкарига кириб озроқ исиндим. Фақат кўзим илиниб қолган экан.

Ташқаридан келган овозлардан уйғондим. Юлдуз ким биландир гаплашарди.Унинг овозига ўхшатдим. Тезда ўрнимдан туриб ташқарига чиқдим. Ростдан ҳам Юлдуз ишлаб турган экан. Уни кўриб хижолат бўлдим. Менга қараб тур деб, ишонган ерида ухлаб қолгандим.

“Холам яхшиларми? Келганингизни эшитмай қолибман,узр”,-дегандим юзида ҳеч қандай ифода ўзгармай

“Ҳеч қиси йўқ, мен ҳам ҳозир келдим”,-деди
Кўтаришга уринган юкига ёрдамлашдим. Ҳатто бер ўзим оламан десам унамади. Шунда унинг юзига қарадим. Кундузги опанинг гаплари ақлимда қолган экан. Юлдузнинг юзида ясама ҳеч нарсаси йўқ эди. Ҳаммаси табиий. Гулининг юзи кўз олдимга келди.

“Киприкларим тушиб кетяпти”,-деб мендан пул олиб қиммат салонларига борганини эсладим. Сочлари доим бўёқда, тирноқларини ҳар ҳафта ранги ўзгарарди. Аммо қалбида зарра меҳр кўрмагандим. Юлдуз эса худди шунча ахлат ичида, энг тоза руҳли кишидек кўринди.

Дарди фақат оиласи бўлган, меҳнатдан қочмай юрган қизни, нега шу пайтгача биров пайқамади деган фикр ўтди хаёлимдан.

“Сиздан бир илтимос. Мен тунда яна касалхонага бораман. Дўконда шеригингиз бўлса, орада бу ердан ҳам хабар олиб турсангиз”,-деб илтимос қилди.

“Албатта хавотир олманг”,-деб жавоб қайтардим.

Йўл- йўлакай,, Юлдуз менга бу ишнинг асосий ерларини кўрсатиб кетди. Кардонлар қаерда ва қандай сақланиши.Темир келса қаерга қўйишим кераклиги ҳақида маълумот берди.


“Сизга ҳали уй топа олмадим. Лекин бир неча кун касалхонада қолишимизга тўғри келади. Сиз шу ерда қолсангиз. Мен овқат қилиб кетаман ҳар куни”,-деб илтимос қилди.
🔥5349👍24👏5😇2
#Юлдуз

45-қисм


“Бу ердан хавотир олманг, мен қарайман ўзим”,-деб уни ишонтирдим.

“Дадам келиши мумкин. Одатда маст келади. Сизга қаттиқ гапириб қувсада, илтимос биз келганча ташлаб кетманг бу ерни”,-деб отаси ҳақида огоҳлантирди.

“Тушунарли, сиз ўйламанг. Бугун синглингиз келди. Жуда ўхшар экансизлар”,-дегандим жилмайди.

“Ҳа эгизагим, Қундуз”,-деганида тушундим нега бунчалик ўхшашлигини.
Бир руҳи гўзал инсондан иккита бор эди демак.


Юлдузга кўмаклашдим.Менга айтган ишини ташқарида ҳал этгунимча онасига овқат пиширган экан, менга ҳам бир коса сузиб берди. Ўзи эса шошиб кетиб қолди. Гули билан яшаган даврим яна ёдимга тушди. Уйда бирор марта ҳатто тухум қовурмаганди. Яхши топардим.Топганимга кўчада ердик. Отахон айтганиндек ғофил эканман. Кўзим шунчалик кўр бўлган экан-ки, соҳта бўлган нарсаларни, муносабатларни ҳақиқат деб қабул қилган эканман.


Еган идишимни ювиб, эшикни қулфладим-да, ўзим дўконга чиқдим. Ишга берилиб орада Юлдузга берган сўзимни тутдим ва уйидан хабар олиб турдим. Бундай қатновларим орасида Хумоюн мендан сўради.

“Юлдуз опага қариндош бўласизми?”

Йўқ десам бир дард, ҳа десам бошқа дард.

“Шундай десак ҳам бўлади”,-деб аниқ жавоб беришдан қочдим.

“Мен Юлдуз опани эрини танийман”,-деганида бугун қизнинг юз-кўзига ортиқча қараганимни эслаб ўзимдан уялдим.

Бировни аёлига бошқа кўз билан қарайдиган одатим йўқ эди. Бир томондан Юлдуздек яхши қиз эгасиз қолармиди, деб ўйладим. Яна ишга шўнғиб кетиб, тун ярмида ёндаги уйдан хабар олиш учун бордим. Ичкарида чироқ ёниқ эди. Эшиги эса очиқ. Бирор гап бўлдими деб шошиб кирсам, Юлдузнинг отаси уй ичини ағдар- тўнтар қилган экан. Ўтган сафар Юлдуз пул берган ерда, сўкиниб бир нарсалар қидирарди.

“Амаки,қачон келдингиз?”,-деб мулойим гапирмоқчи бўлдим.

Бироқ мени кўриб жаҳли чиқди. Қаттиқ ҳақорат қила бошлади. Унга аёли касалхонада эканини айгандим, парвойига ҳам келамди. Қидирган нарсасини топа олмай, охири чарчаб ерга ўтириб қолди. Унга сув бераман дегунимча, хуррак отиб ухлаб қолди. Эрталаб Юлдуз келиб бу ерни бу аҳволда кўрса, мени қилди деб ўйламасин дея, тезда нарсаларни борича тузатдим. Нарсалар орасидан бир расм альбоми тушган экан. Ичида асосан Юлдуз ва эгизаги Қундузнинг расмлари экан. Расмлар ичида Юлдузнинг оқ либосдаги расми ҳам чиқди.
64🔥49👍14🕊5❤‍🔥1👏1😍1
#Юлдуз

46-қисм


Қўлимдаги, Юлдузнинг оиласи билан бирга тушган расми эди. Унда куёв йўқ. Балки тўйидан эсдалик дея олинган расмдир. Санасига қарадим тўрт йил аввал.

Ҳаёт сен билан бирга, сенга қараб юрмайди Ёқуб. Яхши инсонлар ўз жуфтларини топиб оила қуришади. Ҳамма сенга ўхшаб, пулни кўтара олмай, бир *** изидан умрини тугатмайди.
Яна бир неча расмларни кўриб альбомни ерига қўйдим. Дўконга қайтишим лозим. Тезда қолган буюмларни ҳам тартибга келтириб, у ердан кетдим. Кун чиққунча бошқа қайтиб бормадим.

Руҳим сиқилгандек бўлди. Иш соатим тугагач масжидга ўтдим. Узоқдан Юлдузни кўрдим келган экан. Кейин келаман деган мақсад билан кетдим.


Масжидга кирар эканман яна қадрдон отахонимни кўрдим.

“Баракалла! Гапга кириш мана бундай бўлибди. Хўш ҳамма кетаётганда сени нима тортди дуо ерига?”,-деб масжидан чиқаётган жамоатни кўрсатди.

“Ичим сиқилди. Мана бу ерим оғриди.Тасалли топиш учун шу ерга келдим”,-деб юрагимга қўлимни қўйгандим, бош чайқаб жилмайди.

“Яхши қилибсанда ўғлим, фақат бироз кеч қолибсан. Агар етишиб билсанг, саҳар вақти кел. Саҳарда шифо бор биласанми?”,-деб сўради.

Менимча бомдот намозини айтяпти шекилли, унга ишдан чиқа олмаслигимни айтдим.

“Майли ҳозир вақтинг тиғиз экан. Лекин албатта саҳар вақти қўлингни дуога оч ўғлим. Бу бир пайғамбар суннатидир. Юсуф а.с ҳақида эшитгансан-а?”,-деб мендан яна сўради.

“Ҳа, шу қудуққа ташланган пайғамбар”

“Баракалла! Худди ўша киши. У пайғамбарни ака –укаси қудуққа ташлаганда, жони қаттиқ оғрийди. Қудуқ ичидаги бир тош оёғига қаттиқ тегади. Шунчалар оғрийдики, акаларининг хиёнатини унутади. Туни билан оғриқдан инграб чиқади. Саҳар вақти фаришта келади ва унга Аллоҳнинг саломини олиб келади. Ҳатто, Роббинг сендан дуо қилиб истаганингни сўрашингни айтди, дейди. Шунда пайғамбар фариштага сен мен ҳаққимга дуо қил деб сўрайди. Фаришта дуо қилар экан, Юсуф а.с амин деб қўл кўтаради. Ундан сўнг ўзи дуо қилади ва унинг дуосига фаришта амин деб жавоб қайтаради. Пайғамбар а.с “Эй, Роббим бу саҳар вақти менинг оғриқларим кетди ва мен енгиллашдим. Сендан қиёматгача ҳасталарни саҳар вақти оғриғини енгил қилишингни сўрайман”,-деб дуо қилган бўлади. Ва бу дуосига фаршита амин деб, Аллоҳ дуосини қабул қилган бўлади. Ўша замондан бери қандай ҳаста бўлмасин ҳоҳ жисмоний, ҳоҳ руҳий саҳар вақтида оғриқлари камайиб жони оғримай қўяр экан. Сен ҳам тунни қандай кечирганингдан қатъий назар саҳарда дуога тур-ки, сенинг ҳам дардинга роббинг шифо берсин”,-деди.
👍8858🔥34🤨5😍2😇1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Реакция белгилаб куямиз 😊
👍268😢2🤗1
Мусибатимиз шундаки:

Турмуш қурамиз, севмаймиз.

Фарзанд кўпайтирамиз, тарбия бермаймиз.

Бино қурамиз, таълим бермаймиз.

Намоз ўқиймиз, тақво қилмаймиз.

Ишлаймиз, мукаммал амалга оширмаймиз.

Гапирамиз, рост сўзламаймиз.



© Жуброн Халилнинг "Кесик қанотлар" китобидан.
💯34💔16😢1311😇1
👆👆👆👆 осон озишни истаганлар учун зўр танлов
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Aссалому алайкум. Шанба тонги муборак бўлсин!

🍂 Сизга оилавий хотиржамлик, тани соғлик, хайрли амалларга тўла ва дуолар мустажоб бўлувчи лаҳзаларга бой яна жуда кўп субҳи содиқлар тилаймиз.

Барчамизга кавсар сувларидан ичишлик насиб қилсин!

https://t.me/ibratli_nomalar
16
Bugun, 29 noyabr
☁️ +15°...-2°, Bulutli

Hozir: 🌫 -1°, ⬇️ 0 m/s

Tong: ☁️ +3°
Kun: ☁️ +12°
Oqshom: ☁️ +10°
Namlik: 14%
Shamol: G'arbiy-janubi-g'arbiy, 1.8 m/s
Bosim: 769 mm sim. ust.

Oy: Yosh oy
Quyosh chiqishi: 07:13
Quyosh botishi: 16:44
👏8👍31