Муаллиф : НУРФАРИЗ ҚУРБОНОВА
#Hayot 2- фасл.
39-қисм.
Шу куни икки дугона кун бўйи бирга вақт ўтказишди. Ҳасан Ал- Заҳири билан гаплашгач эртагаёқ келишини эшитиб Ҳаёт жуда хурсанд бўлди.
Ҳаёт Самия билан ярим тунгача сухбат қуриб ўтирди. Ўтмиш ҳақида беғубор севги ҳақида гаплашишди.
-Жамшид...яна келса унга нима дердингиз?- деди Ҳаёт Жамшидни эслаб кўзлари ёшланган Самияга. Самия нима табассум қилди
-Яна келса.... Яна севардим!! Хатто ҳозиргиданда кўп... Севардим.
Самия унинг гапларини жимгина ўйга чўмиб эшитиб ўтирган Ҳаётга қаради.
-Сенчи? Сен нима дердинг?
-Даф бўл дердим!- деди Ҳаёт кутилмаганда бағрига босиб ўтирган ёстиқни улоқтириб - Ўн саккиз ёшимда ҳаётимни барбод қилганинг камми? Энди йигирма бир ёшга тўлиб амаллаб яшашни бошлаганимда яна келдингми... дейман!
Ҳаёт ва Самия бироз шундай ўтиргач Самия неча кундан буён ўзини қизиқтираётган саволни берди
-Ҳаёт, ўзи Нафиса қанақа касал экан. Нега бирдан ҳаммаси алғов далғов бўлиб кетди.
Ҳаёт чуқур хўрсинди
-Аниқ билмайман. Аммо... Эшитишимча узоқ вақтли депресиядан кейин миясида ўсимта пайдо бўлганмиш. Энг охирги чора операция....
Самия хомуш бўлган Ҳаётга тушунарсиз қаради
-Нима сен унга ачиняпсанми?- деди хайрат билан. Ҳаёт жилмайди
-Ҳа. Нафиса менинг ҳикоямда ёмон қаҳрамон бўлган бўлиши мумкин. Аммо... Юсуфнинг ҳикоясида ниҳоясига етиб бўлмас буюк севги соҳибаси.
-Ҳудди сен ва Шоҳрухдек!- деди Самия. Ҳаёт бош чайқади
-Бизда буюк севгидан асар ҳам қолмаган. Камига холат ҳам бошқа бошқа. Юсуф ва Нафисада оз бўлса ҳам ярашиб, бахтли бўлиш имкони бор. Бизда эса... Хатто биз дейиш ҳам ярашмайдиган бир холатдамиз.
-Ундай дема. Чорасиз нарсанинг ўзи йўқ. Балки уни эшитиб кўрарсан.
-Энди жуда кеч. Энди на мен олдинги Ҳаётман ва на Шоҳрух олдингидек эмас.
Ҳаёт уф тортиб Самияга жилмайиб қаради
-Уҳлай қолайлик. Эртага вақтли туриш керак. Ҳасан дадам келадилар.
Самия ҳам жилмайиб қўйди.
Қизлар ўз ўй хаёллари билан икки томонга жойлашиб уйқуга кетишди.

❤231🔥69👍38✍16🕊9🍓4😇1
Муаллиф : НУРФАРИЗ ҚУРБОНОВА
#Hayot 2- фасл
40-қисм.
-Аллāҳ Аллāҳ! Лақад кҳаражат ибнатī ал-жамīлаҳ листиқбāлī!
(Маъноси: Аллоҳ Аллоҳ! Менинг гўзал қизим мени кутиб олишга чиқибди!)
Ҳасан Ал Заҳири айрапортда Ҳаётни кўриб қувончини яширолмади.
Ҳаёт Ҳасан Ал Заҳирига пешвоз чиқди
-Ас-салāму ъалайкум, анта афḍалу инсāн қāбалтуҳу фī ḥайāтī.
Ассалому алайкум, мен ҳаётимда учратган энг яхши инсон.
Ҳасан Ал Заҳири Ҳаётни енгил бағрига босиб рўмоли устидан ўпди.
-Кунту қалиқан ъалайки кашīран, ал-ḥамду лиллāҳи аннакī бикҳайр.
: Сендан жуда хавотирда эдим. Аллоҳга шукрки, омон экансан.
Самия ҳам қисқагина салом бериб қош чимирди
-Жаноб нима бўлди. Араблар диёрида араб тилида гапириш керак деб бизни қанча қийнардингиз тушунарсиз сўзлар билан. Энди ўзбекистондасиз ва сиз ҳам ўзбек тилида гапиришингиз керак.
Ҳасан Ал Заҳири кулди
-Сен менинг... Устимден кулиш истейсенми- деди ў,бек тилида бироз хато билан. Самия ха Ҳаёт кулиб юборишди. Ҳаёт тутинган отасига жилмайиб қаради
-Яҳшиям келдингиз... Дада!
Ҳаёт бир инсонинг юраги бу қадар кенг бўлиши мумкинлигини фақат шу одамда кўрди. Ҳаётнинг биргина дада деган сўзига кўзларида порлаган қувончни сиз билан тарифлаб бўлмайди. Ҳасан Ал Заҳири Ҳаётни такрор бағрига босди
-Аллаҳ менинг чун...сени берганига шукр!- деди Ҳасан Ал Заҳири сўзларни яна бузиб. Улар шодон кулиб машинага ўтириб ҳозирда Ҳаёт яшаб турган меҳмон хонага келишди.

👏160❤101🔥60✍22👍17
Bugun svet bolmadi. Netga kirolmadim hozir yetkazib beraman qolgan 3 qismni
😍32👍24❤18👏12
Муаллиф: НУРФАРИЗ ҚУРБОНОВА
#Hayot 2- фасл...
41-қисм.
Ҳасан Ал Заҳири меҳмонхонага жойлашиб олгач бироз дам олди. Ҳордиқ чиқариб олгач эса албатта биринчи қилган иши танишлари орқали Юсуф ва Мардонни чиқаришга ҳаракат бошлади. Аммо айни бир пайтда Шохрух Юсуф ҳеч бўлмаганда бир неча ой қамоқда қолишини таъминлаш учун узлуксиз ҳаракатда эди.
Юсуф ва Мардонинг суди бўлиб ўтди. Судя уларнинг қилган ишини майда безорилик яни одамлар тинчлигини бузиш деб топди ва уларга ўн беш сутка қамоқ жазоси белгиланди. Айрапорт ҳодимига тазйиқ ўтказиб манавий зарар берганлиги учун эса фақат Юсуфга йигирма икки милён жарима белгиланди. Аммо Ҳасан Ал Заҳири аралашуви билан қамоқ жазоси яна қўшимча жаримага алмаштирилди. Отаси билан бирга қайтган Юсуфни кўриб Ҳаёт ичига сиғмай хурсанд бўлди
-Кўрган кечирганинг шу бўлсин- деди жилмайиб. Мардонга эса шунчаки жилмайиш билан кифояланиб қўяқолди.
Ҳасан Ал Заҳири Юсуф билан бўлиб ўтганларни диққат билан эшитиб кейин асабий қош чимирди
-Сизлар мени шунча вақт сизлар мени аҳмоқ қилиб юрдингизми?- деди дили оғриб. Ҳаёт ерга қараб бош эгди
-Кечиринг....
Ҳасан Ал Заҳири ҳозир жахл устида оғир гапириб юбормаслик учун ўз хонасига чиқиб кетди. Аммо камтар олди Ҳаётга чуқур бир изтироб билан қараб ҳўрсинди
-Ўз фойдангиз учун... Мендан фойдаландингиз... Ахир ростини айтсанг бўлардику!!....

😢204❤83🔥59👍44💔11😍2🐳2⚡1👏1
Муаллиф: НУРФАРИЗ ҚУРБОНОВА
#Hayot 2-фасл ...
42-қисм
-Жаноб тушининг ҳеч иложини қилолмадим!- деди Музаффар асабий.
-Улар Нафисани хатто мени ҳам огоҳлантирмай олиб кетишди...
Карим Бурхонов зарб билан стол муштлади
-Шифокор рухсатисиз бемор қандай чиқиб кетиши мумкин?! Мени аҳмоқ қиляпсанми?
Музаффар уф тортди
-Жаноб, шифохона Шохруҳники! Бошқарув ҳам унда. Ҳаммаси кутилмаганда бўлди.
Карим асабийлашиб кетди. Шохрух яна унинг йўлига тўғаноқ бўлди.
-Хўп буниси майли. Ҳеч бўлмаса қаерга олиб кетишганини биларсан?- деди Карим Бурҳонов киноя билан. Музаффар бўйин эгди
-Билмайман.... Аммо жуда ғалати. Шохрух ва Жамшид шу ерда. Нафиса хоним ким билан қаерга кетгани аниқмас. Хатто Юсуф ҳам аниқлолмабди. Менимча эса анави югурдаги Ислом олиб кетган.
Карим Бурхоновнинг юзи ғазабдан бўғриқиб кетди
-Намунча ишонишмаса бу ялоқхўрларига!!- Карим Бурхонов қахва ичаётган финжонини улоқтирди. Финжон ерга тегиб чил чил синиб кетди. Музаффар эса қаршисидаги бу ақлан соғлом аммо руҳан носоғлом ўзидан ҳам баттар бўлган психопат одамдан қўрқиб жойида аранг ўтирарди.
-Менга қара! Қандай бўлмасин Нафисани топ! Агар уни тополмасанг... Билиб қўй, мендан жонингни бериб ҳам қутулолмайсан. Энди эса кўзимдан йўқол!
Музаффар ўрнидан турди. Аммо ҳаёлига келган аҳмоқона фикрдан яна қайтиб жойига ўтирди. Хатто унга қараб пишқириб нафас олаётган Карим Бурхоновга ҳам парво қилмади
-Балки... Ҳаётни ўғирлармиз. Шунда Шохрух Нафисани бизга беради.
Карим Бурхонов режа ёққандек илжайиб қўйди.

❤172😢82🔥48😨32👍26✍5😇3👏2😍2🙈2⚡1
Муаллиф: НУРФАРИЗ ҚУРБОНОВА
#Hayot 2-фасл.
43-қисм.
Орадан шамолдек бир бирини қувиб икки ой ўтди. Кимлар учундир оғир бўлган бу ой фақат Ислом учун ёқимли ва бахтга тўла эди. Японияда даволанаётган Нафиса аста секин тузала бошлади. Ислом бу севгидан ҳеч бир умид йўқлигини билсада ҳар кун Нафиса билан бирга эканлигидан хурсанд эди. Уни буткул хотирасига муҳрлаб олиш учун кўпроқ вақт ўтказар, хар сонияни юрагига муҳрлаб оларди. Нафисага ҳали телифон ва ёрқин экранларга яқинлашиш мумкинмаслиги учун Шохрух ва Жамшид қўнғироқ қилса фақат Ислом гаплашар Нафиса эса дам кулиб дам кўзлари ёшланиб уларни эшитиб ўтирарди. Нафисанинг доимий дорилар ва гарманал ўзгаришлар таъсирида тўкилиб кетган тўлқинсимон сочлари олиб ташланиб ўрнига яқин бир ойдан бери тикандек бўлиб ўсаётган сочлари қолганди. Базан Нафиса ойнага қараб узоқ вақт йиғлаб ўтирарди. Охири чидолмаган Ислом хонада Нафисанинг акси кўриниши мумкин бўлган нимаики бўлса ҳаммасини чиқариб ташлади. Бу ишларни жимгина кузатиб ўтирган Нафиса сўниқ жилмайди
-Бундай қилганинг билан... Мен асли холимга қайтиб қолмайман. Ортиқча овора бўляпсан.
Ислом жавоб бермади. Унинг бўғзида бир нарса қаттиқ тиқилиб турар ва гапирса йиғлаб юбориши мумкин эди. Ишини тугатган Ислом йиғлаётган Нафисанинг қаршисига ўтирди
-Илтимос хоним...йиғламанг!
Нафиса жавоб бермади. Унга бундай сиқилиш мумкинмаслиги учун чорасиз қолган Ислом тинчлантирувчи дорини сувга аралаштириб Нафисага ичирди.

🔥156❤100👍52😍42❤🔥10😢10✍7👏4
🆕
Янги ҳикоя, янги ҳаётлар ва у ҳикоянинг қаҳрамонлари билан танишамиз бироздан. Ҳар ҳикоя бошида бўлгани каби бир неча бўлим воқеа ҳодисаларни ва ундаги қаҳрамонларни танишга ўзингизга фурсат беринг. Ишонаманки, қолган ҳикояларим каби бу асар ҳам кўнглингиздан жой олади. Ўзидангина☝️ илҳом ва имкон сўраб қолувчи ожиза ёзувчингиз қаламидан навбатдаги ҳикоя
Янги қисса
#Юлдуз
Муаллиф: Sulhida Davron
Огоҳлантириш бурчим⚠️
❗️Муаллиф рухсатисиз кўчириб олиш ва тарқатиш қонун олдида жавобгарликка олиб боради.❗️
Ёқимли мутолаа 📔
Яратганнинг номи билан бошладик!

❤11👍8👏4
#Юлдуз
25-қисм
Бу насиҳатларга энг кўп Қундуз қулоқ осди. Ва ўзини бу ҳаётдан қутқариб, бир пағона юқорига, зиёлилар қатламига қўшганди. Мен эса зўрға колежни битирдим. Ёшимиз ўн тўққизга етганида Аввал мен, кейин Қундуз турмуш қурди. Ўзимиз томондан келиб шу ерда бизга ўхшаб иш қилган бир оилага келин бўлгандим. Тенг –тенги билан дегандек, oила оиламни яхши биларди. Йигит ҳам ўрта махсус дипломли, фельдшер бўлиб ишларди.
Кўриниши, бўй-басти ерида бўлган бу йигитнинг бошқа касали бор эди- тозалик. Унинг ҳам ота-онаси бизга ўхшаган ерда ишлагани сабаб бўлса керак, Фурқатнинг ҳидга ва тозаликка ҳаддидан ортиқ эътибори кучли эди. Ажралишимизга сабаб ҳам шу бўлди. Одамни жондан тўйдирадиган даражада қилиқлари, нафас олишга қўймасди. Вазият шу даражага борган эди-ки, у бўлди демагунча тозалик иши тугамасди. Тўйдан ёки кўчадан уйга келсак борми ташқаридан кир олиб келдик деб соатлаб ювинишга мажбур қиларди.
Уйни хлорда тозаламаса тозалик ҳисобланмасди. Ҳатто шу даражага етиб келдик-ки, идиш-товоқларни ҳам хлорда ювдирадиган бўлди. Ота-онаси бунинг бу қилиғини билиб алоҳида уйга чиқарган экан. Оиласи даво топмаган бу хастага, мен тўрт йил зўрға чидадим. Боламиз бўлмагани баҳона бўлиб ажрашдик.
Ҳатто энг катта сабаблардан бири бу орамиздаги масалагача тозалик иши аралашгач, бошқа чидай олмадим. Оилам олдига қайтдим. Ойим бир касаллик сабаб фалаж бўлиб қолганди. Ўшанда менинг вазифам унга қараш деб, ўзимни бошқа иш ёки ўқишга ҳам урмадим.
Бошқа "малика" қизлардан фарқ қиладиган тақдирим бор эди. Ва мана навбатдаги ким билади ким эканлиги нўмалум бир одамга ёрдам бераётган эдим. Уни бир амаллаб судраб чеккага олдим. Бошининг орқасини ушлаб кўрганимда ростдан ёрилганини кўрдим. Тезда телефонимга ёпишдим, тез ёрдам чақирмоқчи бўлдим. Фақат мен рақам термай туриб, ётган одам ўзига кела бошлади. Камералар чироқ йўқлигида ҳам тасвирга оларди. Бу одам бу ерга қандай келди, нима мақсадда келди ҳаммаси маълум бўларди.
“Бошингиз ёрилган. Тез ёрдам чақираман”,-дедим юзидан русга ўхшамасди.
“Керак эмас. Мени яшир илтимос”,-деди зўрға гапириб.
Бу ер йўлга яқин эди. Ичкаригача бегоналар кириши ман этилганди.
“Мумкин эмас. Тез ёрдам чақираман”,-дегандим қўлимдан ушлаб
“Тонг отсин кетаман. Мени излаб юришибди”,-деди.
Ичкаридан эса ,онаминг “Юлдуз! Нега жим бўлиб кетдинг”,-деган овози эшитиларди.

❤67😢27👍15😨10😇2
#Юлдуз
26-қисм
“Мана қаранг! Бу ўша одам. Иккаласи ҳам бир. Вой, ярамас сени?”
“Юлдуз, сенга неча марта айтдим. Ажратган нарсаларинга эгалик қил,деб”
“Қаердан билай дада! Бир гитара кимга керак бўлиши мумкин? Яна симлари узилган усти ҳам ёриқ эди. Мен уни симини алоҳида ажратиб олмоқчи эдим”,-дедим дадамга қараб.
Кузатув камерасидан, тунги пайтда эшигимиз тақиллатиб келган киши, бир ҳафта ўтиб биров ахлатга ташлаган гитарасини ўғирлаб кетганди. Мен унинг симини алоҳида сим металларга ажратаман деб орқа томонга, одамлар кирмайдиган ерга яширгандим. Ўзи айб менда, ўша ёмғирли тунда унга рахм қилмаслигим керак эди.
“Кетган нарса кетди, энди кўп ҳам куюнма”,-деб ойим менга гапирар экан.
Тасвирлардаги одамни диққат билан кузатардим. Товба кўчадаги ичувчиларга ўхшамасди. Уст-бошига қаралса, бир ҳафта олдинги кийими билан бир хил. Мен ўша куни унинг бошига нарса боғлаб, орқадаги кичик бир ерда сақлайдиган нарсалар орасида, тонгача қолишда рухсат берган эдим.
Ортида ким бор эди билмадим.Аммо тонгда қараганимда яширган еримда йўқ эди. Лекин унинг олганини билгач, сотишга арзигуллик шунча нарса ичидан айнан гитарани олганинга қараганда,балки шунчаки мусиқани яхши кўрса керак, деб ўйладим.
⭐️
Бизда иш тугамасди. Шунча чиқинди ичида тоза қолишнинг ягона йўли, бу тинмай тозаликка риоя қилишдир. Бу ерга ҳар кун ҳар хил инсон келади. Деярли ҳаммани таниб олгандик. Янги биров келса, у ё меҳмон ёки янги ижаражи. Балкида талабалар бўлиши мумкин.
“Юлдузхон тузукмисиз?”,-деб мана яна деярли ҳар куни кўрадиган опалардан бирир келди.
Ёши анча катта бўлган бу опа билан келганида гаплашиб қоламиз. Мен яна кунлик суҳбатларни қурар эканман. Бошқа бир ёш келин қўлида боласини кўтариб чиқиндисини ташлаб кетди. Ҳар доим ҳам инсонларга ишим бўлмасди лекин бу сафафар гапирмасам ичимда қолиб кетарди.
“Синглим!”,-деб чақирганимда норози ифодалар билан ортига ўгирилди.
Унга пасда туган махсус идишни кўрсатдим.
“Қаранг қотган нонларни мана бу ерга ташлаймиз”,-деганимда индамай ортига қараб кетарди.
“Ҳой, сизга гапиряпман?”,-деб овозимни сал кўтарган эдим.
“Ишингни қил! Менга нима дейсан?”,-деб менсимаган нигоҳлари билан қаради.
Таниш опа эса,
“Бу ўзи ғалати келин. Мени домимда туради қачон қарама эри билан жанжал қилади”,-деди.

❤88🔥15👍13🌚11👏2🙈1
#Юлдуз
27-қисм
“Бу ўзи ғалати келин. Мени домимда туради қачон қарама эри билан жанжал қилади”,-деди.
“Ҳали бундан баттар бўлади”,-дегандим қошини чимирди.
“Баъзилар шунақа-да, хафа бўлманг . Ўзини катта тутади”,-деб менга тасалли бера бошлади лекин менинг дардим ўзим эмас бошқа нарса эди.
“Мени менисмагани майли, истаганча қилсин. Фақат буни эмас опа?”,-деб ташлаган бир пакетидан нон билан тагликни бир- биридан ажратиб кўрсатдим.
Опанинг ҳам юзи буришди.
“Бувим айтардилар, эскилар ерга бир ушоқ тушса, ўша ерни бошқалар босмасин деб ўратиб қўяр экан.
Тинчлик йўқ уйида, доим жанжал дедингизми? Унда нонни камроқ хор қилсин”,-деганимда ўйланиб қолди.
Ҳали унча узоқлашмаган ёш келин ортига қараб
“Сени ишинг нима? Сен ажратасан-да!”,-деб гапирди.
Менинг тез жаҳлим чиқишини билган ойим, ичкаридан бизни эшитиб турганди шекилли,
“Юлдуз индама ишингни қил”,-деди,
“Майли Юлдузхон хафа бўлманг, уни ўзи Худо урган эканда”,-деб кетди.
Ёшгина келиннинг айтган гапидан юрагим оғриди. Кўзим ёшланиб, ишимни давом этдим. Кун давомида кайфиятимга таъсир қилганди бу бу ҳолат. Ва кечки пайт ойимнинг гаплари билан бошқа маъно олганди.
“Сен нега қаердаги бефаросотлар билан тенглашасан, қизим?”,-деб ойим кундузги ҳолатни менга эслатганди.
“Ойи! Бувим, сиз доим айтардингиз, нонни хор қилган хор бўлади. Ушоқ териб еган бой бўлади деб. Лекин қаранг шунча пайт бунга риоя қилган бизлар қаердамиз-у, уни хўрлаганлар қаерда?,-деб кўзимдан ёш оқди.
Ёшинг неча бўлса болсин барибир онангга кўнглингни айтгинг келар экан.
“Худо бу дунёга шунча неъмат берган. Қанча махлуқот яратган. Ва ҳар бирига бир вазифа юклатган. Кимларгадир, бошқалар оёқ ости қилган неъматнинг ҳимоясини берган. Сен сабр билан ишингни давом эт. Бу дунёда ҳам у дунёда ҳам нонни азизлаган хор бўлмайди қизим”,-деб менга насиҳат қилди.
Нон учун ажратган қуттимга қарадим. Қанча кўчада қолганлар келиб шу ердан нон олиб кетарди. Фақатгина суви қочган деб ахлатга ташашган нони, мен қишнинг куни сувга ивитиб, ит-мушукка берардим. Майдалаб дарахт тагларига қўйсам, қушлар ерди. Ўтган йилги қишда бир ўрис кампир ҳассаига таяниб келиб шу идишдан нон олганини бир неча бор кўргандим.
“Мушгимга оламан”,-деганди.
Лекин уни таниганлар билар эди-ки, уйида ногирон ўғли бор. Бир нафақа ва ногирон пулига яшаш қийин. Ва кузатганимда доим ой охирига яқин келади. Демакки пенсия кунигача қўлида пули қолмайди.

❤79👍22🔥15💔6😍5🙈3🕊1😇1
#Юлдуз
28-қисм
Унга палстик сув идишлари ва кардон қоғоз бўлса олиб келишини айтдим. Кўзини чақнаб қўшниларидан йиғиб келарди. Ҳаммадан кўпроқ пул беришга ҳаракат қилардим.
Дадам кардонларни сотаётган пайтим илоҳим бу ерда бўлмасин деб дуо қилардим. Чунки харидор билан ўзи гаплашиб пулларни оларди. Олиб ичкиликка йўқатарди. Бир-икки жанжал қилиб пулини ўзим олдим. Сабаби ижара пули ва рўзгорга пул керак бўларди. Яхшиям квартал ичидаги дўконларнинг тозалигини олгандим. Бориб бир зумда қилиб келган тозалигимга яхши пул тўларшарди.
Онамнинг дорилари қиммат. Қўшимча қилган ишларимнинг пуллари шунга кетарди. Яна йўлга яқин ерда бир кичик столчада қурт, сақич, писта ва тамакилар ҳам сотишга чиқаргандим. Йўлдан ўтиб- қайтадиган машиналар оларди. Тарвуз сезони бошланса бир машина тарвуз- қовун тушириб, дадамга каравот қўйиб берардим. Ўша ерда ётиб, савдо қиларди. Атрофда ҳамма дадамни яхши таниганидан, кўпчилик тарвузни қарзга олгандек бўлиб, пулини менга берарди. Ёки ойимга киргизиб берарди.
Хуллас, ҳаётимиз мана шундай, кунни- тунга, тунни- кунга етказиб олиш билан давом этарди. Яшайдиган еримизга метро бекати яқин эди. Мемторга яқин ерда эса бозор бор. Яна шундай совуқ кунларнинг бирида шошиб бозорга боришим керак бўлди. Лекин ундан аввал Қундузнинг уйига ўтиб келишим лозим.
Шу сабаб бўлиб, анчадан бери минмаган метрога тушдим. Зиналардан пастга тушар эканман,бировнинг қўшиқ куйлаганини эшитдим. Метронинг тунел қисмида, шу совуқда, остига бир кардон тўшаб ўтирган ва гитара чалган кишига кўзим тушди.
Бу бизни эски таниш-ку? Қўлидаги гитара эса, мендан ўғирлагани. Бориб унга гапирмоқчи бўлдим. Фақат инсонларнинг унинг олдига таҳслаётган тангаларини кўриб ичим ғалати бўлди. Юлдуз, сен у сим ва ёғочни бир неч сўмга сотар эдинг. Лекин бу одам балкида кунлик нонини топиб ер, деб шаштимдан қайтдим.
Қўшиқ сўзлари ва овози шунақа таъсирли эдики, кимдир туриб уни эшитарди. Яна кимдир телефонига тасвирга оларди.
Кўз ёшларим тушар, тун бўйи жимжит,
Ёдинг қолар, аммо дардинг ҳам битик.
Кўнглимда из қолдинг, кетганинг сўнгсиз,
Севги ярасидан қолур дард чексиз.
Бир муддат эшитган қўшиқ сўзларимдан таъсирландим. Бу қўшиқни олдин эшитмаган эдим. Севгидан куйган биров куйлаган шекилли. Бироқ гитарада анча яхши чиқар экан. Оригиналини ютубдан қидириб кўриш керак.

❤117🔥34👍21🙈8🍓5👏3🤨3🕊1😇1
👆👆👆👆 семизлик жонингизга тегдими? Унда айнан бу усул сизлар учун. Вақтни йўқотмай синаб кўринг.
🔥2
Bugun, 21 noyabr
☀️ +16°...+3°, Ochiq havo
Hozir: 🌫 +3°, ⬇️ 0 m/s
Tong: ☀️ +8°
Kun: ☀️ +15°
Oqshom: ☀️ +14°
Namlik: 28%
Shamol: Sharqiy, 1.8 m/s
Bosim: 773 mm sim. ust.
Oy: O'sayotgan oy
Quyosh chiqishi: 07:04
Quyosh botishi: 16:48
☀️ +16°...+3°, Ochiq havo
Hozir: 🌫 +3°, ⬇️ 0 m/s
Tong: ☀️ +8°
Kun: ☀️ +15°
Oqshom: ☀️ +14°
Namlik: 28%
Shamol: Sharqiy, 1.8 m/s
Bosim: 773 mm sim. ust.
Oy: O'sayotgan oy
Quyosh chiqishi: 07:04
Quyosh botishi: 16:48
❤8