#Сиз нима дейсиз?
Олис бир маҳалладан ўзимга тенгдош аёл сут олиб келиб сотади. Сути жуда ширин, сув қўшмайди, пишираётганимда юзига сариёғ қалқиб чиқади. Баъзан келолмаса, чақиради. "Келиб олиб кетинг", деб. Уйи турган жойимдан саккиз километр узоқда. Бир куни чақирди. Бордим. Олдим ҳам. Энди рулга ўтирган эдим, тўхтатди. Анча наридан биз томонга келаётган аёлга ишора қилиб: "Шу аёлни олиб кетинг. Мактабда ишлайди, узоқ йўлга ҳар куни пиёда қатнайди" деди. Ўзи хайрлашиб, уйига кириб кетди. Ҳалиги аёл етиб келиб "хола, катта йўлгача олакетинг" деб илтимос қилди. "Чиқинг, ташлаб қўяман" дедим. Ўтирди. Йўлда "Фалончи холадан сут олдингизми", деб сўради. "Ҳа шу кишидан оламан доим", дедим. "Вой, шуларнинг сутини қандай оласиз, ҳовлисини кўрдингизми, ҳамма ёғи тўзғиган, ифлос, олманг-э булардан" деди. Мен "Сут олиб бўлгач, жўнаб кетаётган эдим. Шу сутчи аёл мени тўхтатиб, сизни олиб кетишимни илтимос қилди, сиз эса, ўзингизга яхшилик қилган одамни маломат қиляпсиз" дедим. "Ҳа энди озода одамни озода, бесариштани бесаришта дейди-да" деди. Мактабини олдида қолдириб кетдим. Бу суҳбат эсимдан чиқиб ҳам кетди. (Сутчи аёлнинг ҳовлисида қурилиш ишлари бораётган эди. Қурилиш, ремонт бўлган жой тўзғимай қолмайди). Орадан бир ойча ўтиб, аёлни бозорда сут сотадиган жойига бордим. Қарасам, қовоғи солиқ. "Сизга сут сотмайман. Ҳовлиси ифлос одамнинг сутини нима қиласиз? Боринг, ана тоза-ю, озодалардан сут олинг" деди. Ҳайрон бўлиб қолдим. Ҳалиги ишхонасигача машинамда борган аёл ўзи айтган гапларига мени муаллиф қилиб, бу кишини дилини оғритган экан.
Бу гапларнинг тагида асос йўқлигини, ёлғонлигини зўрға тушунтирдим. Ҳали ҳам муносабатларимиз яхши. Фақат шу аёлдан сут оламан. Энди қиссадан ҳисса: Қизиқ, айтмаган гапимга муаллиф бўлиб (емаган сомсага пул тўлаб) қолган, ва сабабини айтмай узоқлашган дўстларим нечта бўлган экан? Лекин, сабабини айтмай узоқлашган яқинларим бўлган, изтироб чекиб юрганман то йўқотишларга кўниккунча. Яқинда яна иккита жуда ҳурмат қилган дўстларим узоқлашди. Илгари ғурурим баландлик қилиб сабабини сўрамасам ҳам, изтироб чекардим. Ҳозир сабабини ҳам сўрамайман, изтироб ҳам чекмайман. Кетганларга оқ йўл. Саломат бўлишсин! Дўстлар ташлаб кетса, кетар, Худо ташлаб кетмасин.
Гулнора РАҲМОН.

❤122👍76🔥17💯8🕊6👏1😍1
🆕
Янги ҳикоя, янги ҳаётлар ва у ҳикоянинг қаҳрамонлари билан танишамиз бироздан. Ҳар ҳикоя бошида бўлгани каби бир неча бўлим воқеа ҳодисаларни ва ундаги қаҳрамонларни танишга ўзингизга фурсат беринг. Ишонаманки, қолган ҳикояларим каби бу асар ҳам кўнглингиздан жой олади. Ўзидангина☝️ илҳом ва имкон сўраб қолувчи ожиза ёзувчингиз қаламидан навбатдаги ҳикоя
Янги қисса
#Юлдуз
Муаллиф: Sulhida Davron
Огоҳлантириш бурчим⚠️
❗️Муаллиф рухсатисиз кўчириб олиш ва тарқатиш қонун олдида жавобгарликка олиб боради.❗️
Ёқимли мутолаа 📔
Яратганнинг номи билан бошладик!

👏29❤16
#Юлдуз
16-қисм
Инсон доим йўл юради. Баъзан қисқа ва мазмунли, баъзида эса узун ва машаққатли. Қисқа йўл юргандан нимани англадинг деб сўранг. У сизга ютуқларидан гапиради. Узун йўл юрган йўловчи эса, вақтнинг қадридан тил тўкади. Ҳеч еридан жилмаган-чи? Ундан қандай жавоб оласиз?
Ҳеч.
Чунки бир ерда турган кишининг ўлик кишидан фарқи йўқдир. Унга на йўл қизиқ ва на ўтиб кетаётган замон.
Кўчада қолиш, менга кўп нарсани ўргатди. Ҳеч бўлишни, жисман бўла туриб, руҳан йўқолишни ўргатди. Бир бурда ноннинг қийматини, ётадиган ернгнинг ҳаловатини ўргатди. Меҳрибон онангдек ҳеч ким бўла олмаслигини кўрсатди.
Энг кўпда ўзимни кимлигимни билишни ўргатди. Узоқ дея бўладиган бир йўлда кетардик. Хужжатларим тайёр бўлгунича лагерда яшаб трушимни айтишди. Мен каби ё кўчадан ёки иш еридан тутилиб келган кўп мигрантлар бор эди. Эски келганлар анча мослашган .Янгилар эса атрофни кузатиб ўрганиш билан овора.
“Ўзбекмисиз,ака?”,-деб бир ёш йигит олдимга келди.
“Ҳа ,-деб қисқа жавоб бердим.
“Қанча бўлди келганингизга?”,-деб қизиқа бошлади.
“Уч”,-дедим яна гапиришини истамай, сал ундан узоқлашдим лекин у ҳам менга қараб юрди.
“Ака, пешин бўлди.Қаерда ўқиса бўлар экан билмайсизми?”,-деганида унга жавоб бермай жим ўтирдим.
Чунки у айтган нарса нималигини тушунсамда, уни умримда бир неча боргина ўқиганимни у билмас эди.
Ёшлик гўзал айниқса ўзинг истагандек умр гузаронлик қилсанг. Янги кирган иш еримда номим тез танила бошлади. Одинги ресторанда кўра мижослари кўпроқ ва ҳар хил қатламдан бўлган бу ерда ичимликлари ҳам фарқ қиларди. Энди фақат гитара эмас мусиқаси билан бирга қўшиқ куйлардим.
Ақлингизга кела оладиган ҳар турли маст қилувчи ва кайфият кўтарувчи воситалар сотилар ва истеъмол қилинарди. Бу ердаги иш тартибим охири номаълум бўлиб келган мижозларининг истагига қараб тугарди. Албатта мен ҳам кеч ухлаб, эртаси куни, таксига чиқа олмайдиган бўлдим. Шуни эвазига яшаш учун энди кичикроқ уй қидира бошладик. Яна Гулининг ўз харажатлари бор эди. Ойига бир неча маротаба массаж ва гўзалик салонларига бориши керак бўларди.
16-қисм
К у н и м и з

Ў т м и ш

❤70🤨30👍17🔥10🕊4
#Юлдуз
17-қисм
Унга яхши шароит ярата беролмаганим ҳаққи, ҳеч бўлмаса шу истакларини амалга оширар эдим. Эвазига эса, у менинг кўнглимни хуш қиларди. Чиройли муомала қиларди, ишга кузатиб ишдан кутиб оларди.
Кўп ҳам овқат қилишни билмасди. Шунда ўзига ташқаридан овқат буюртма қилиб турарди. Бу менга ғалати туюлмасди. Чунки унинг ҳар қилган иши кўзимга тўғридек кўринарди.
⭐️
Вақт сувдек оқа бошлади. Иш –уй ва яна иш ичида бор –кел билан бир пасда Гули билан бир уйда яшаганимга 8-9 ой бўлди. Оиламдан бутунлай узилгандек бўлдим. Акам умуман мен билан гаплашмай қўйди. Онамга эса ора-чирада қўнғироқ қилиб қўяр эдим холос.
“Уйга кел болам”,-десада ишим кўп деб баҳона қилардим.
Чунки борсам, яна Гулидан воз кечишимни исташарди. Гули эса менинг олган нафасим бўлиб қолганди. Акамнинг тўйи бўлиши керак. Онам қўли калталик қилганини айтганида, ўзимда ортиқча пул йўқ эди. Мажбур ишхонадаги бир йигитдан фоизга бўлсада қарз олдим. Бошқа иложим қолмаганди. Гулига билдирмадим.
Бир кун ишга деб уйдан эрта чиқиб, онамга пулни етказдим. Онам бечора дуо қилиб қолди. Минг доллар онамнинг анча-мунча ишига ярарди.Менинг эса шўрим қуриганди. Чунки фоиз деганларининг бунчалик одамни қийнашини билмасдим.
⭐️
Гули билан яшаганимнинг биринчи йилида акамниг тўйи бўлди. Онам,”Келмасанг сенга берган оқ сутим ҳаром бўлсин”,-деб қаттиқ гапирганди мен ҳам шарт қўйиб, кейин бордим.
Шартим эса, Гулини ҳам мен билан бирга бориши ва онамнинг қабул қилиши эди. Тўйга борганимизда барча қариндош- уруққа Гулини рафиқам деб таништирдим. Чунки мен учун шундай эди.
Тўйи, хужжати ҳаммаси ортиқча нарса. Икки кўнгил бир бўлдими, қолгани бекор гап деб ўйлардим. Акам билан бир неча бор нигоҳлармиз тўқнашганди, мени кўриб жуда ҳам хурсанд эмаслигини унинг қарашларидан сездим.
Таниш –билишларнинг гап-сўзи очиқча насиҳати ва амакиларимнинг даккилари ортиқча бўлди. Мен ўз ҳаётимнинг эгаси эдим. Бировга оғирлигим тушмай, ўз кунимни ўзим кўриб келаётгандим. Онамнинг йиғисига қарамай, тўйдан кетдик.

❤71👍27🔥18🌚11🙈2
#Юлдуз
18-қисм
Бирга ишлайдиган бир боланинг машинасини бир-икки кунга олган эдим. Йўл узоқ, тўйдан чиқиб Гули билан уйга бора олмас эдик. Шунинг учун пойтахтга қараб йўл олдик. Колежни тугатган пайтим Зиёдулла ака,”Бир –икки сўм берсанг ҳайдовчилик гувоҳномангни тўғрилаб бераман”,-деганида яхши ҳам, икки мартда пулини бердим.
Ва бир неча ойда ҳайдовчилик гувоҳномамни олгандим.
Машина бошқаришни вақти замонида ҳар ўсмир йигит каби, қўлдан келганча ўрганиб олгандим. Узоқ йўлга бориш унчалик эмасда, қайтиш йўлида, рулда ухлаб қолиб бир бардёрга урилгандик. Яхши ҳам ўзимизга ҳеч нима қилмади. Милицияси, оёқ синишим ва машинани эгаси билан тортишувлар деб яна бир неча ой уйда ўтириб қолдим.
Бўйнимдаги қарзлар кўпая бошлади. Ёш бошимга фоизга олинган пул, машинанинг эгасига қарз ва яшаб турган ижара уйининг пули. Уй эгасини бир неча ойлик ижара пулини бир қилиб беришга кўндирдим.
Бу давр ичида Гули мендан қаттиқ ранжиб инжиқлана бошлади. Уни сал кам ўлишига сабаб бўлар эдим. Би –икки ой ишламай уйда қолдим. Мен билан тортишишни бошлади. Аразлаб бир неча бор дугоналариникига кетиб қоладиган бўлди.
Ялиниб- ёлвориб уни ортга қайтардим. Чунки ундан бошқа ҳеч кимим йўқ деб ҳисоблар эдим. У сиз нафас ололмайдиган мен учун, ундан айрилиб қолиш жуда қаттиқ таъсир қилди. Қайтиб ишга чиқдим. Бор кучим билан ишга берилдим.
Бир- икки давралар мени ўзи билан чойхонаси ёки дачадаги ўтиришларига чақирадиган бўлди. Ундай экстра ишларда яхши тўлашарди. Шундай ишларнинг бирида оз-озсан тинчлантирувчи ўтдан чекишни бошладим. Бир-икки гитара чалиб ўқиган қўшиқларимни видеога олишиб ўзаро гуруҳларга тарқатишибди. Экстра ишларим кўпая бошлади.
Машинани қарзини деярли узиб бўлган эдим. Ковид деган бало чиқиб, пандемия бошланди. Секин- аста яна ишлар орқага кетди.
Аввалига ҳафтада уч кун ишга чиқдим кейин эса икки ҳафтада бир экстра иш чиқиб қолса- қолди, бўлмаса ўша ҳам йўқ.
Гули мени ожизликда айблай бошлади. Унга эркаклик қила олмаётганимни, эркакалик фақат ётоқда эмас боқиб харажатларини кўтаришда эканини айта бошлади. Қаттиқ тортишиб жанжал қилдик. Жаҳл устида унга бир –икки қўл кўтардим. Ҳаммасидан ҳам чекиб юрган нарсам хумор қила бошлаган эди. Уни сотадиган болаларга алоқага чиққанимда эса, қарзга йўқлигини айтишди.

❤88👍22🤨18🙈13😢3
#senga
**“Орадан ўн олти йил ўтди…
Лекин вақт мендан ҳаммасини олиб қўя олмади.
Шунча йил ичида кўп одамлар учради, кўп йўллар босилди, кўп фасллар алмашди… фақат битта нарса ўзгармади — сени эслаганимдаги юракнинг ўша эски титраши.
Баъзан ўзимдан ҳам яшираман бу туйғуни. Гўёки унутгандек, гўёки ҳаёт давом этгандек юраман. Аммо бир зум… бир ҳиди, бир овози, бир оҳанги чиқиб қолса — ҳаммаси яна бошидан бошланади.
Кимдир “ўтганлар кетган” дейди. Мен эса биламан — баъзи одамлар кетмайди. Улар қолади. Қайтиб келмагани билан, ичимдаги бир бурчакда абадий яшаб қолади.
Сен билан ошиқ бўлиб юрган ўша кунлар… ҳали-ҳамон қаердадир тирик. Фақат икковимиз қайтиб бора олмайдиган бир фаслда.
Ва энг ачиғи — мен сени унутишга уринмадим ҳам. Чунки баъзи одамлар унутиш учун эмас, умримиз давомида сезишимиз учун берилади.
Шу хотира мени баъзан эзади, баъзан асрайди.
Бугун шунчаки айтгим келди:
Мен сени ҳеч қачон унутмадим. Фақат сукутга кўмиб қўйгандим.”**💔..........

😢53❤25👍6💔5
Bu bir oshiq dardi... Har kun tungi soat 23:00 shu ayol uchun ajratildi. Dilidan oʻtganlarini qoralab boraman... Agar sizlarga maqul kelsa. Chunki ilk sevgi hammada boʻlgan bolsa kerak...
👍42😢24❤14💘4😇3🔥1
#Хайрли_тонг
Тонг муборак дўстлар!
Биламан, бугун ҳам сизга хайрли тонг тиловчилар бисёр. Улар орасида ғойибона дўстингиз бўлиб мен ҳам тонгнинг хайрли келишини тилаётганимдан миннатдорман.
Дўстим! Бугунимиз бошқа кунларимиз каби жуда муҳим. Бу кунни шунчаки яшаб ўтмайлик. Нимадир муҳим ишлар қилингки, хотираларингизда ажиб фахр билан қолсин.
https://t.me/ibratli_nomalar

❤17🤗5
Bugun, 18 noyabr
☀️ +20°...+2°, Ochiq havo
Hozir: 🌫 +2°, ⬇️ 0 m/s
Tong: ☀️ +7°
Kun: ☀️ +19°
Oqshom: ☀️ +14°
Namlik: 25%
Shamol: Sharqiy, 1.8 m/s
Bosim: 769 mm sim. ust.
Oy: Eski oy
Quyosh chiqishi: 07:01
Quyosh botishi: 16:50
https://t.me/ibratli_nomalar
☀️ +20°...+2°, Ochiq havo
Hozir: 🌫 +2°, ⬇️ 0 m/s
Tong: ☀️ +7°
Kun: ☀️ +19°
Oqshom: ☀️ +14°
Namlik: 25%
Shamol: Sharqiy, 1.8 m/s
Bosim: 769 mm sim. ust.
Oy: Eski oy
Quyosh chiqishi: 07:01
Quyosh botishi: 16:50
https://t.me/ibratli_nomalar
👏7❤2
ஐ✨ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ✨ஐ
М:НУРФАРИЗ ҚУРБОНОВА. #Hayot...2- фасл 29-қисм. Карим Бурҳонов ҳамон оғзини ёполай турган Музаффарга қараб кулди -Сен малакали шифокорсан. Ҳамма иш силлиқ кўчгач худди қаҳрамондек орада пайдо бўласан. Нафисани даволаб ҳамманинг эътирофига эришасан. Мен эса…
🔥HAYOT🔥 DAVOMI👇👇👇👇
NURFARIZ QURBONOVA
NURFARIZ QURBONOVA
👏24👍17❤4
М:НУРФАРИЗ ҚУРБОНОВА
#Hayot...2-фасл
30-қисм.
Ярим тундан ошганда юраги қаттиқ санчган Юсуф уйғониб кетди. Уйқу дори тасирида бўлса ҳам туш кўрибди. Тушида Нафиса оппоқ кўйлакда оппоқ булутлар устида юрганмиш ва борган сари Юсуфдан узоқлашиб юқорига кўтарилиб борарди
-Нафиса пастга туш! Ҳозир йиқилиб кетасан....- бақирди Юсуф. Юсуфнинг овозини бутун олам эшитди атровфдн узоқ вақт акс-садо келиб турди. Аммо Нафиса эшитмади. У энг юқоридаги булут устига чиқиб олиб Юсуфга жилмайиб қаради ва... Ва кутилмаганда пастга сакради. Бу иш шу қадар тез содир бўлдики Юсуф уни ушлаб қололмади. Нафиса зарб билан ерга урилиб парча парча бўлиб кетди.
-Нафисаа!...- Юсуф ўз овозидан ўзи уйғониб кетди. Юраги қаттиқ санчиб қўйди. Юсуф ўрнидан туриб сув ичиб олди. Аммо мияси бояги туш ва уйқу дори тасирида ҳамон карахт холатда эди. Юсуф кеча бўлиб ўтганларни эслолмай келиб яна қайта жойига ётди. Узоқ вақт шифтга термулиб ётиб хаёл сурди. Нафиса билан ораларида бу ишлар бўлмаганда... Қандай бахтли бўлишарди. Балки аллақачон фарзандли ҳам бўлишарди. Аммо бу ишларнинг бари бўлди ва Нафиса билан Юсуф ўртасида катта жарлик пайдо бўлди. Юсуф дафъатан хаёлига келган нарсадан ўрнидан сапчиб туриб кетди. Ахир Нафиса шифохонада эди. Кўролмай қайтгандику. Юсуф шошилиб кийина бошлади. Нима бўлса бўлсин. Аммо ҳозироқ Нафисани кўрмаса, аҳволи қандай эканини билмаса бўлмайди. Юсуф шифохона ичкарисига қандай киришни ўйлаб хаёлан минг кўчага кириб чиқди. Шифохонага етиб келганда эса кўрган манзараси уни буткул ақлдан оздирди. Шифохона атрофини юзга яқин қўриқчи йигитлар қуршаб олганди. Ҳар бир қаватда, кириш эшиклари олдида қўриқчилар бор бўлиб. Нафиса ётган палата атрофида эса йигирматага яқин йигитлар бор эди. Уларнинг олдида эса қайси пайт бўлишидан қатъий назар Юсуфни умуман унга алоқадор ҳеч кимни ўтказмаслик ҳақида буйруқ бериб Жамшид турарди. Шохрух эса кириш эшиги олдидаги қўриқчилар билан. Ислом эса шифохона дарвозаси олдида эди. Юсуф атрофни бироз машинада кузатиб асабий машина рулига мушт тушурди
-Жин урсин сени Шохрух жин урсин!!
Юсуф шифохонани бунча қўриқчи билан буткул ўраб олиш Шохрухнинг иши эканини сезиб турарди. Юсуф ўйлаб ўтирмай машинадан тушди. Тўғри дарвозани қуршаб олган қўриқчилар томон юрди.
Уни келаётганини деразадан кузатиб турган Шохрух рация орқали қўриқчиларга буйруқ берди
-Юсуф келди! Ичкарига ўтказиб юборманг. Кимда ким ўйтказиб юборса бадали оғир бўлади!
Юсуф қаршисига чиққан Исломга ғазаб билан қаради
-Йўлдан қоч!
Ислом бош чайқади
-Буни иложи йўқ Юсуф! Ўзингни ҳам бизни ҳам... камига Нафиса хонимни ҳам ортиқ қийнама.
Юсуф Исломни елкасидан туртиб нари сурди
-Шохрух!!- бор овозда бақирди Юсуф -Бунчалик номард бўлма!
-Шохрух... Бир марта кўрай... Бир мартагина!
Юсуф тобора уни итариб ортга суриб ташлаётган йигитларни ҳар томонга улоқтирди
-Нафисаа!! Мен шу ердаман! Ёлвораман... Фақат ўлиб қолма!! Менга бундай азоб берма! Севгимизга бунчалар оғир якун қилма! Нафиса... Мен шу ердаман! Келдим Нафиса!!
Шохрух Юсуфга бирдам тикилиб қаради. Унинг кўзларида кучли хавотир ва чуқур бир изтироб бор эди. Шохрух эркак сифатида ўзидек бир эркакни ялинтириб ўтиришни лозим топмай Юсуфга йўл бўшатди. Хатто қаршилик қилган Жамшидни ҳам тўхтатиб қолди
-Бундай қилма Жамшид... Нафисага у керак! Биздан ҳам кўра кўпроқ унга муҳтож...
Жамшид Шохрухга қаршилик қилмади аммо Юсуфга ўқдек қадалиб қаради
-/Билиб қўй. Бу сўнги имконинг. Бундай кейин Нафисанинг атрофида пайдо бўлсанг хатто Шохрух ҳам мени тўхтатилмайди.
Юсуф Жамшидга гапириб ўтирмай шифохона ичкарисига кирди. Юсуф тобора оғирлашиб бораётган қадамлар билан Нафиса ётган палатага яқин келди. Юсуф шу дамда кучли оғриқни хис этди. Қалб гавҳари ягона муҳаббатини бу ахволда кўришга тайёр бўлмаган юрак оғриғи эди. Ичкарига кирган Юсуф шундоғам оппоқ бўлган юзи янада оқариб кетган Нафисага унсиз тикилди.

❤241😢125🔥38👏13🕊5👍4😇2
М:НУРФАРИЗ ҚУРБОНОВА
#Hayot...2-фасл
31-қисм.
-Нафис... Мен келдим....
Юсуф деярли ўликдек бўлиб ётган қизга охиста яқин келди. Қўлларидан маҳкам тутиб юз кўзига сурди
-Нафис... Нафисам. Сенга нима бўлди? Мендан аразладингми? Шу йўл билан жазоламоқчимисан?! Бир ошиғинга бунчалар жафо... Кўп эмасми Нафис...
Нафиса комада бўлса ҳам Юсуфни юраги билан хис этди. Кўзларидан бир томчи ожиз ёш оқиб тушди. Аммо кўзларини очолмади. Гўё устига оғир тош бостирилгандек кучсиз ва бемажол эди. Юсуф Нафисанинг бармоқлари сезилар сезилмас қимирлагани кўриб сал кам бақириб юборди
-Нафиса!! Нафис... Ўзингга келдингми?
Аммо Нафисадан садо бўлмади. Хатто шундан кейин бирор харакат ҳам кузатилмади. Юсуф нима қиларини билмай югуриб ташқарига чиқди
-Доктор! Доктор борми? Тезроқ чақиринглар!
Юсуфнинг гапидан ҳамма шошиб қолди. Қайсидир йигит Музаффарнинг хонасига югурди. Аммо Юсуфнинг охирги гапини эшитиб тўхтаб қолди
-Нафиса бармоғини қимирлатди! У ўзига келди!
Ҳамма бир бири билан кўз уриштириб олди. Шохрух эса хўрсинганча ўриндиққа ўтирди. Чунки бу кечадан буён Нафисанинг ўнинчи бор шундай бармоқ қимирлатиши эди. Музаффар бу комадаги беморлар учун оддий хол эканини айтгач ҳамма хафсалазиз бўлиб қолганди.
💫. 💫. 💫
- Симора шу ердамисан?- ҳаллослаб Мардон югуриб келди - ёмон ҳабар бор.
-Нима бўлди, тинчликми Мардон?!
-Акам қани?- Мардон хамон ўпкасини босолмасди. - уни ҳам чақир.
Симора кеча Нафисани кўриб келгач хонасига қамалиб олган Юсуфнинг хонаси томон юрди. Мардон эса стаканга сув солиб ютоқиб ичди. Кучли хаяжондалиги кўзларидан маълум эди. Юсуф Ҳаётга йўқ деёлмай ноилож юриб хонага келганда Мардон асабий хона айланиб юрарди.
ъ-Нима бўлди, нима гапинг бор!
Мардон чуқур нафас олди
-Ака... Фақат қизишиб кетманг!
-Чайналмай айт!
-Ҳалиги.... Нафиса ўзбекистондан чиқиб кетибди.

❤185😨97🔥38✍31👍5🤨3
Муаллиф:НУРФАРИЗ ҚУРБОНОВА
#Hayot...2-фасл.
32-қисм.
-Нима?!- Ҳаёт ва Юсуф бараварига савол беришди.
-Комадаги одам қандай чиқиб кетади ўзбекистондан? Мардон тушунтириб гапирсангчи!
Мардон Ҳаёт ва Юсуфга жиддий қаради
-Хуллас Нафиса ётган шифохона Шохрухнинг хусусий клиникаси экан. Кеча сиз уни кўриб келгандан кейин... Чартер рейс билан қаёққадир олиб кетишибди. Хатто бу ишдан Нафисанинг шифокори Музаффарнинг ҳам ҳабари бўлмаган. Энг ғалати жойи эса... Жамшид ва Шохрух шу ерда....улар худди ҳеч нарса бўлмагандек офесда ишлаб юришибди.
Юсуф алам билан девор муштлади. Ҳаёт эса эшитганларига ишонмай ҳайрат билан Мардонга қаради
-Унда... Нафисани ким олиб кетади?!
Мардон оғиз жуфтлаб жавоб бергунча Юсуф тишлари орасидан вишиллади
-Ислом!! - Юсуф эшик олдидаги гул қўйилган тортмачани тепиб чиқиб кетди.
Мардон ва Ҳаёт бир бирларига дахшат билан қараб Юсуфнинг ортидан югуришди. Улар меҳмонхондан чиққанда Юсуф аллақачон спорт машинасини ҳайдаб кўздан ғойиб бўлганди.
-Бўл машинани ортидан ҳайда!- деди Ҳаёт шошилиб- бир нимани бошламасдан тўхтатайлик!
Мардон ўз машинасига Ҳаёт билан ўтириб тахминан Юсуф кетган бўлиши мумкин жойда ҳайдади.

👍206❤87🔥60👏21😢12🕊1