ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ
43.5K subscribers
4.72K photos
4.13K videos
17 files
8.5K links
💖Ishq haloldir. Ikki qalbning bir - birini deb urishi , yuraklarning sevgi ila jo'sh urib, ishq daryosida oqishi Allohning rahmatini jilvasidir. 💖       

Reklama uchun👉👉 @reklamala_arzon

Talab taklif shikoyat uchun👉👉 @Neiba_bot
Download Telegram
Реакция белгилаб куямиз 😊

Синфдошига турмушга чикканлар борми???


https://t.me/ibratli_nomalar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
👏40😍8😇6🙈53👍3
Assalomu alaykum. Xayrli kech azizlarim!!!
Muomala madaniyati deganda nimani tushunasizlar???
Masalan birovni uyiga borsangiz darvozadan chaqirdingiz, chiqdi salom yoʻq alik yoʻq karta bering agar indamasa aloooo deysizlarmi???
Xuddi mensimagandek.
Lichkam ham mening uyim. Shunaqa muomala qiladiganlarim bor. Shunaqa chiroyli odob bilan soʻzlashadi. Kanaldan birorta hikoyani topib bering desa lichkada topib beraman. Muomalasi bilan eritadida odamni. Meni bazan qoʻpol deyishadi. Oʻzingizni muomalangizga qarab javob qaytaraman hafa boʻlmanglar mendan. Yozmoqchimasdim lekin majbur boʻldim. Lichkada ham gaplashish odobi bor azizlarim. Hammaga emas gap egasini topadi.
100 tadan 30 ta shunaqa odam chiqadida.
💯76👍4117👏9🤗8😢5😁1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Реакция белгилаб куямиз 😊
😁56🙈22👍1714😍1
Реакция белгилаб куямиз 😊
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
😢7611❤‍🔥3😨2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
☀️Aссалому алайкум! 😊👍 Вараҳматуллоҳи вабарокатуҳ!

Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

🤲 Эзгу амаллар қилиш учун имкон бериб, тонгда уйғотган Аллоҳга беҳисоб шукурлар бўлсин.

🤲 Бошлаб олган янги кунингиз муборак бўлсин! Ҳар бир эзгу ишларингизда Аллоҳ Ёр ва Ёрдамчингиз бўлсин!

🤲 Тонгимиз - яхшилик билан бошлансин, хонадонларимиздан тинчлик тотувлик, барака аримасин.

🤲 Бу кунда Аллоҳ дуоларимизни ижобат, фарзандларимизга салоҳият, ибодатларимизга гўзаллик, ризқимизга барака берсин!

🍂🍁🌞ҲАЙРЛИ КУН!😊🍁🍂
11👍4
Bugun, 17 noyabr
☁️ +20°...+4°, Bulutli

Hozir: 🌫 +5°, ⬆️ 1 m/s

Tong: ☁️ +9°
Kun: ☁️ +19°
Oqshom: ☁️ +16°
Namlik: 21%
Shamol: Sharqiy, 2 m/s
Bosim: 769 mm sim. ust.

Oy: Eski oy
Quyosh chiqishi: 06:59
Quyosh botishi: 16:51
😍85🕊1
Muallif:
NURFARIZ QURBONOVA
25-қисм.
Мана бугун Ҳаёт учун ҳаммаси тугайдиган кун. У бугун кетяпти. Бугун у икки йил аввал шу айрапортда хис этган оғриқларини такрор хис қилиб, эски Ҳаётни ортда қолдириб Янги Симора билан кетяпти. Энди зинҳор ортга қайтмайди. Чунки билди яна бир бор қайтса оғриқларга дош беролмайди. Ҳаёт Юсуф ҳаммани рўйҳатдан ўтказиб келгач ўрнидан туриб чамадонини қўлига олиб Юсуфнинг ортидан юрди. Аммо бир неча қадам ташлаши билан ортидан жудаям дардли овоз эшитилди
-Ҳаёт...
Шохрух уни иккинчи бор тарк этиб изсиз кетаётган муҳаббатини ортидан чорасиз қараб турарди.
Юсуф Ҳаётга қаради Ҳаёт кўзлари жиққа ёшга тўлиб жойида қотиб турарди
-Ҳаёт... Кетма! Мени ... Яна бир бор сенсизликка  маҳукм қилма...
Юсуф бир Шоҳрухга бир Ҳаётга қаради ва аста Ҳаётнинг қўлидан чамадонини олди
-Симора... Истасанг гаплашиб ол!
Юсуфнинг гапидан Мардонинг кўзи олайиб кетди
-Нимани гаплашади у билан ака?! У номардни Симорага бир сўз айтишга ҳам ҳаққи йўқ!
Мардон шундай дея Ҳаётни қўлидан тортиб юриб кетди.
-Ҳаёт... Бундай кетма! Мени бир бор эшитиб кўр. Сенга тушунтиришимга имкон бер!... Ёлвораман бир марта эшит... Ҳаёт...
Шохрух тобора илдамлаб кетаётган Мардон ва Ҳаётга етиб олиб йўлини тўсди
-Ҳаёт...
-У Ҳаёт эмас!- бақирди Мардон- Симора эшитдингми Симора! Ҳаёт... Айнан сенинг Ҳаётинг ўлган. Бу эса менинг Симорам...
Мардонинг юзига кутилмаган мушт тушди. Гангиб кетган Мардонинг ёқасидан олиб яна мушт туширди Шохрух. Юсуф уларни аранг ажратиб олди
  -Ақлингизни йиғинг жамоат жойдамиз!
Юсуф Мардон ва Шохрухни ажратиб Ҳаётга юзланди
  -Гаплашишни истайсанми? Тезроқ қарор қабул қил. Чунки йигирма дақиқадан сўнг учамиз.
-Бизга вақтнинг кераги йўқ! Чунки гаплашадиган гапим йўқ.
-Ҳаёт!- Шохрух Ҳаётга изтироб билан қаради- бир марта мени эшит. Менга ишон Ҳаёт...
-Етар!!- бақирди Ҳаёт- Мен Ҳаёт эмас Симораман! Ҳаёт ўлган уни сиз ўлдирдингиз. Жисман эмас қалбан ўлдириб жисми жонини оловда ёқдингиз, кулини кўкка совурдингиз. Сизга ишонайми? Мен яна сизга ишонишим керакми?! Йўқ! Энди асло ишонмайман. Чунки сизга бир бор ишондим, севгингизга ишондим... Борингизча қабул қилдим. Аммо нима бўлди?! Мен бу севгидан насибамни олдим. Сизни деб бу шаҳарнинг бир четига ҳам сиғмай кўчаларда сарсон бўлдим... Бошимга тушмаган балолар қолмади. СиЗ эса булардан беҳабар ўз ҳаётингизда бемалол яшадингиз.
Симора қаттиқ асабийлашиб кетиб юраги тез тез ура бошлади. Ўзини борган сари холсизланаётганини сезса ҳам бор кучини тўплаб Шоҳрухга сўнги сўзини айтди
-Ростдан мени заррача бўлса ҳам севсангиз... Мени тинч қўйинг. Ортиқ йўлимдан чиқиб... Мени азобламанг.
Юсуф келиб Ҳаётга сув узатди. Шоҳрухга нафрат билан қараб турган Мардонга ҳам кўзи билан кетдик ишорасини қилиб Шоҳрухга қаради
  -Симорани жавобини эшитдинг. Менимча энди кетганинг маъқул...
Юсуфнинг гапи халослаб югуриб келган Ислом сабаб бўлиниб қолди
-Ака кетмасак бўлмайди!- деди Шоҳрухни билагидан тортиб. Шохрух Исломга ҳайрон қаради
-Тинчликми?
-Нафиса хоним... Комага тушиб қолибди. Аҳволи оғир....
-Нима?!
Юсуф эшитган ҳабаридан шок холатига тушди. Шохрух эса аллақачон Исломнинг ортидан ювурганча айрапортдан чиқиб кетди.  Ҳаёт Шохрухнинг ортидан аччиқ кулиб учиш йўлаги томон юрди. Мардон ва Самия унга эргашди. Фақатгина Юсуф Шохрух кетган томонга иложсиз қараб аросатда турарди. Юраги безовта урар  Нафисанинг аҳволи ёмонлигини қалбан сезиб турарди. Аммо Севгидан ғурур устун келди ва Юсуф Ҳаётнинг ортидан кетди.
    Ўзгартирди мени одамлар...
Турли жойда турфа қадамлар.
Эрта, бугун ё қайси дамлар,
Кетаверинг менга фарқи йўқ!

Йўқотишдан ҳадикканим йўқ,
Кетманг дея ялинганим йўқ.
Кўксим ёрди
Сиздан келган ўқ...
Кетаверинг менга фарқи йўқ
  
Сизсиз қолса қолар остона,
Бир йиғлайман бўлиб мастона.
Биламан майлига яна...
Кетаверинг менга фарқи йўқ.

Яшайверар сизсиз қалбим ҳам,
Тўлиб кетган шундоқ сабрим ҳам.
Тақдир дерман... Ўзимга малҳам,
Кетаверинг менга фарқи йўқ....
213😢115🔥32👍247🤨3
НУРФАРИЗ ҚУРБОНОВА
#Hayot...2-фасл
26-қисм
Шифохонага етиб келган Шохрух йиғлагудек бўлиб ўтирган Жамшидни кўриб юраги шув этиб кетди. Наҳот шифокорлар айтган кун келди....
-Жамшид...
Жамшид иложсиз кўзёшлар қалқиб турган нигоҳини Шоҳрухга қаратди
  -Уни... Йўқотяпмиз...
Жамшид шу сўзларни айтиши баробарида ўрнидан туриб Шоҳрухни бағрига босди
-Музаффар айтди... Ўлиб қолиши мумкин экан!!
Жамшиднинг кўзидан ёш сизиб чиқди. Шоҳрух ҳам кўз ёшларини тўхтатилмади. Аммо у кучли бўлиши керак йиғлаб ўтиридҳминг мавриди эмас. Нафиса учун қўлидан келганини қилади. Фақат яшаб қолса бас! Шохрух Жамшидни палата эшиги олдида қолдириб ўзи Музаффарнинг хонаси томон юрди. Пинҳона севгилиси оид аҳволда эканлигидан қаттиқ изтироб ичида қолган Ислом чекиб олиш учун ташқарига чиқди. Шифохона ховлисига чиққан Ислом шитоб билан юриб келаётган одамга қараб ғазабдан юзи буришиб кетди. Бурун катаклари кенгайиб оғир оғир нафас олди. Унинг неча йиллик севгисини бир уринишдаёқ тортиб олган, кейин эса уни шу холга келишига сабаб бўлиб ташлаб кетган, ҳозир эса ҳеч уялмай яна қайтиб келаётган рақибига нафрати чексиз эди.
Ислом шифохона эшиги олдига етган Юсуфни йўлини тўсди
-Сен ичкарига киролмайсан!
Юсуф гапириб ҳам ўтирмай Исломни  юзига мушт тушурди. Боши чайқалиб кетган Исломни нари суриб ичкарига кирмоқчи бўлди. Аммо йиқилган курашга тўймас деганларидек Ислом яна Юсуфнинг йўлини тўсди
-Сенга бу ерга киролмайсан дедим!- деб Юсуфни ортга итариб юборди. Шу ондаёқ Юсуф жавоб зарбаси қайтарди
-Сендан сўраб ўтирмайман! Йўлдан қоч.
Бир зумда маҳбубаси битта бўлган икки ошиқ жангга киришди. Юсуфнинг сўнги зарбасидан оғзи бурни  қонга тўлган Ислом Юсуфнинг ёқасидан олди
-Мен тирик эканман... Нафиса хоним томон бир қадам ҳам ташлолмайсан!- деди хириллаб. Юсуф Исломни бир зарба билан улоқтириб юборди
-Демак бугун ўладиган кунинг экан!
Юсуф қайта Исломга ташланди. Токи шифохона қўриқчилари етиб келгунча иккиси ҳам қора қонга беланиб кетганди. Куч билан ажратилган рақиблар бир бирига буқа  қараш қилиб оғир оғир нафас оларди Кимдир хабар берган бўса керак ичкаридан шошилиб Жамшид чиқиб келди.
-Нима бўляпти бу ерда?!
Ислом оғир нафас олиб қўл силтади Юсуф эса Жамшидга умид билан қаради
  -Нафисани... Кўришим керак!...
Жамшид Юсуфга яқин келди
-Уни энди икки дунё бир бўлса  ҳам кўролмайсан! Бунга мен руҳсат бермайман.
Юсуф қўриқчиларнинг қўлидан бир силтаниб чиқиб Жамшидга ташланди
-Кўришим керак!  Нафисани ҳозироқ кўрмасам бўлмайди. Нега тушунмайсан? Қанақа одамсан сен?!!
Жамшид Юсуфнинг юзига зарб билан мушт тушурди
-Аслида сен кимсан? Сен қандай одамсан номард?!  Ичкаридаги қиз... сени деб шу аҳволда! У ўлим билан олишяпти! Сен номард унинг ҳаётига кирмаганингда эди ҳозир Нафиса бу аҳволда бўлмасди. Сени деб, бошига тушган кўргуликларни деб, ифлос отасини деб ич этини еб адо бўлди!!
Жамшид йиғлаб юбормаслик учун муштини қаттиқ тишлади. Чуқур нафас олиб Юсуфга қаради
-Озгина виждонинг бўлса... Агар ўз бўлса ҳам уни севсанг кет! У ҳозир сенинг озорларингни кўтаролмайди.... Кет!!
  -Кетмайман!- бақирди Юсуф- Нафисани ҳеч йўқ эшик ортидан бўлса ҳам кўрмасдан... Аҳволи қандай эканлигини билмасдан кетмайман!!
Бу гал Юсуфга қарши Ислом ва Жамшид бараварига ташланишди.
-Ака бўлди! Бўлди...
Қаердандир кутилмаганда пайдо бўлган Мардон тўхтовсиз уриб тепкилаётган икки аламзада йигитдан Юсуфни ажратиб олди.
-Қўйиб юбор...- хириллаб қолган Юсуф кучсиз ҳолда яна олдинга қадам ташлади- уни... кўришим керак...
Мардон акасини зўрға ушлаб қолиб шифохона дарвозаси томон судради
-Ака қулоқ солинг. Сўз бераман уни кўрасиз! Жонимни тикиб бўлса ҳам Нафиса ётган хонага олиб кираман! Фақат ҳозир эмас. Ҳозир кетишимиз керак.
Юсуф йўқ дея бош чайқади
-Ҳозир ёнига кирмасам...
-Ака ваъда бераман. Кечаси олиб келаман. Аммо ҳозир кетиш керак. Аҳволингиз ёмон.
Мардон амаллаб Юсуфни машинага миндириб бу ердан олиб кетди.
239😢122👍30🔥2774💔4👏3😍2
Муаллиф: НУРФАРИЗ ҚУРБОНОВА.
#Hayot...2- фасл
27-қисм.
-Бу ерда нима қиляпсан?
Юраги сиқиб шифохона томига чиқган Жамшид Исломни кўриб ҳайрон қолди. Ислом эса кулимсиради
-Шаҳарни томоша қиляпман. Қўлим етмаслигини билсам ҳам... Осмонга бўй чўзяпман.
Жамшид келиб Исломнинг елкасига қўл ташлади
  -Сен болани бир дардинг бор. Қани ростини айт. Нима Нафисани севасанми?!
Ислом жавоб ўрнига чуқур уфф тортиб осмонга қаради. Жамшид кулди
-Севасан... Аммо бир савол. Нега ҳеч изҳор қилмадинг. Ёки уриниб кўрмадинг?!
-Изҳор қилмадим? Менда бунга имкон бўлмади. Уни илк бор кўрганимда... У Шохрух акамга унаштирилиш арафасида эди. Кейин орадан... Юсуф чиқиб келди. Ҳеч қанча ўтмай ҳамма нарсанинг оёғи осмондан бўлиб кетди ва кутилмаганда Нафиса Шохрух акамнинг аёлига айланди. Нафиса хонимга бўлган озгина умидим ҳам ўша лаҳзада узилди. Аммо вақт ўтиб уларнинг асл муносабатини билгач яна умидим алангаланди...- Ислом хўрсиниб қўйиб гапида давом этди- кейин Нафиса хонимнинг бошига тушган ташвишлар, аҳволи оғирлиги сабаб яна севгимни четга сурдим. Кейин эса озгина уриниб кўришни бошлаганимда... Яна Юсуф пайдо бўлди. Мени ортга чекинишдан бошқа йўлим қолмади. Чунки Нафиса хоним Юсуфга қанчалар севги тўла нигоҳ билан қарашини кўрдим. Хуллас... Бу севгидан тушунганим шу бўлдики... Базан қулай фурсатни кутиш... Инсонинг бор имкониятларини йўққа чиқариб қўяр экан!
Жамшид Исломга ачиниш билан қаради
-Ислом бу жавобсиз севги... Сен ва Нафиса... Ер ва ой каби айросизлар. Бирга бўлишингиз имконсиз чунки ўртангизда қуёш бор. Бу қуёш сен Нафиса томон қадам ташласанг ёки у сен томон келса, иккингизни ҳам аёвсиз куйдиради.
Ислом кулди
-Қиёш Юсуфми? Ойни оғир аҳволга солган қуёш... Жамшид ака, мен Нафиса хоним билан бирга бўлмаслигимизни биламан. Аммо... Менга уни севиш ёқади!  Мен Нафиса хонимни бирор сабаб билан эмас, шунчаки борлигини севаман. Ҳеч қандай сабабсиз, таъмасиз... Шунчаки севаман. Доим ёнида юришимдан асабийлашиб қош чимиришларини, базан мени алдаб қочиб кетишларини... Топиб олсам араз билан қарашларини, ҳаммасини севаман. Яширинча совғалар бериб хатлар ёзганимда, совғаларимни ахлатга ташлаб очиқдан очиқ рад этишларини севаман! Нафиса хонимдан қолган хотиралар... Менга уни бир умр севиб ўтишимга етади!
Жамшид Исломнинг елкасига қоқиб қўйди
   -Агар бир кун келиб мендан... Бу ҳикояда энг гўзал севган ким деб сўрасалар... Ҳеч иккиланмай сени кўрсатаман.
Ислом жилмайиб қўйди. Жамшид эса унга бироз тушунарсиз қараб туриб сўнг пастга тушди. Кетар олди эса Исломга жиддий қаради
-Фақат ўзингни бу ердан ташлаб юборма. Чунки Нафиса ҳадемай ўзига келади. Уни ишкаллардан ҳимоя қилиб юриш учун бизга кераксан!
Ислом бош силкиди. Жамшид кетгач Ислом тобора ботиб бораётган қуёшга нафрат билан қаради
-На ўзинг бечора ойни бахтли қиласан... На бошқа бировга имкон берасан! Сен фақат ўзингни севасан қолганларни эса шунчаки оловингда куйдиряпсан....
297💔66🔥60👍46👏18💯6😍3🤨2
М: НУРФАРИЗ ҚУРБОНОВА
#Hayot...2- фасл
28-қисм.
💫.        💫.           💫
  -Жуда чиройли ётибсан Нафиса!! Инсон шу қадар гўзал бўлиши мумкинми?! Аммо қара гўзал бўлиш сенга сира ҳам бахт бермади!- Музаффар шу гапларни айтиб комада ётган Нафисанинг рўпарасидаги столга ўтирди ва мазоҳомуз кулди
-Нақадар бахтсизсан?! Бу дунёда ҳеч ким сени севолмадия? Хатто ота онанг сени севмайди. Ҳеч кимга кераги бўлмаган ортиқча бир матоҳсан!!  Ишонганинг Юсуфмиди ёки Шохрух?! Аммо қара уларнинг иккиси ҳам бу ерда йўқ. Фақат мен борман.
Музаффар хохолаб кулди
-Соппа соғ қиз эдинг. Аммо отажонинг сабаб шу ердасан. Унинг буйруғи билан мен сенга доимий бериб борган дорилар сабаб кундан кунга ўлиб боряпсан! Тўғри отанг сени шунчаки ақлдан оздиришни айтганди. Аммо қарасам сен Юсуфни деб шундоқ ҳам девонага айланган экансан. Шунинг учун мен сени ўлдиришни танладим.
Музаффар яна кулди. Худди унинг гапларини Нафиса эшитиб тургандек гапириб унинг устидан кулиб  ўтирарди
  -Биласанми мен хотиним билан нега ажрашганман? Билмайсан. Ахир сенга буни айтмаганманку! Хотинимнинг айтишича мен маънан бузуқ одам эмишман. Қандай қилиб маънан бузуқ бўлишим мумкин? Фақат ўзимни ўйлашим маънан бузуқликми?  Хотиним мени ўта эҳтиросли эканимга дош беролмади. Нима эмиш менда ҳайвоний ҳирс бор эмиш. Ўзимни хайвондек тутармишман. Бу гапга қайси эркак чидайди. Ўлар холатга келгунча урдим. Шу бахона бўлиб мендан ажрашиб олди аҳмоқ хотин. Худди ажрашсак уни мен тинч қўяман.
Музаффар у ёқ бу ёққа қараб Нафисага яқин сурилди
-Ҳеч кимга айтмасанг сенга бир сирни очаман. Яқинда янгиликларда кўрдингми?  бир аёл ўзини еттинчи қават деразасидан ташлади. Ўша мени хотиним эди. Мен унга айтгандим ,меники бўлмасанг бошқаники ҳам бўлмайсан деб. У эса қулоқ солмади. Охир оқибат қора ерга топширдим.
Музаффар яна хохолаб кулди.
-Хуллас сенга ҳам шу гапни айтаман. Сени даволаб асл холатинга қайтараман! Фақат бир шарт билан. Меники бўласан. Агар меники бўлмасанг Юсуфники ҳам бўлмайсан. Шунчаки ўлишингни жимгина томоша қиламан.
Палатада жимжитлик ҳукм суради. Музаффар елкасига олиб олган шифокорлар халатини тўғрилаб жилмайиб қўйди. Кўзларида заррача афсус ачиниш ҳисси йўқ эди. Ич ичида мутлақ хотиржамлик хис этди. Музаффар доим шундай бўлган ўз фойдаси учун ўзгаларга азоб берган. Уни деб қанчадан қанча одамлар озор чеккан. Аммо у ўзини сира айбдор санамаган. Бировларнинг бахтсизлигидан завқ оладиган психопат эди.
Музаффар Карим Бурхонов билан тузган ўша машъум   битимни лабида истеҳзоли табассум билан эслади....
💫            💫                  💫
-Музаффар, гапни кўп чўзмайман. Менга Нафисанинг номидаги пуллар ва кўчмас мулклар. Сенга эса Нафиса ва унинг акциялари. Иккимиз учун ҳам фойдали бўлади бу битим. Ҳеч иккиланмай рози бўл!
-Майликуя... Нафиса сизнинг қизингизку? Нахот унга ачинмайсиз?! - Музаффар қаршисида жиннихонанинг маҳсус кийимини кийиб олиб керилиб ўтирган Карим Бурхоновга оғзи очилиб қаради. Карим Бурхонов эса совуқ тиржайди
-Тўғри қизим! Аммо жуда қулоқсиз қиз. Мени бу ердалигимнинг ягона сабабчиси ҳам у! Мен қачонки Нафиса ақлдан озиб ўенимга келиб жойлашса ёки ўлиб қолсагина бу ердан чиқа оламан.
Музаффар ҳамон қулоқларига ишонмай қаршисидаги бу совуқ юзли эркакка тикилиб ўтирарди. Карим Бурхонов эса гапида давом этди
-Эшитдим Нафисани ёқтириб қолибсан. Аммо бир гап айтай. Нафиса токи ақлу хушим жойида экан сенга тегмайди. Менга ҳам номидаги бойликларни ўз ҳоҳиши билан бермайди. Шунинг учун сен уни дорилаб аста секин ақлдан оздирасан!
Музаффар ҳайратини яшира олмади. Тўғри у ҳам ҳокисор одам эмас лекин... Хар қалай ўз пушти камаридан бўлган фарзандига бундай қилмаса керак. Аммо Карим Бурхонов...бу одамни тушуниб бўлмайди. Ўз қизига қилаётган ишлари ақлга сиғмайдиган даражада вахшийлик.
-У ақлдан озиб қолса... Кейин нима бўлади.
Карим Бурхонов энс қотириб қаради
-Нима бўларди?! Ҳаммасини ўз фойдасига ҳал қиламиз. Мен пуллар ва кўчмас мулкни оламан. Сен эса Нафисани!!
227😨126😢31🔥21👍1613🤨11💔5😇4❤‍🔥3🌚2
М:НУРФАРИЗ ҚУРБОНОВА.
#Hayot...2- фасл
29-қисм.
Карим Бурҳонов ҳамон оғзини ёполай турган Музаффарга қараб кулди
-Сен малакали шифокорсан. Ҳамма иш силлиқ кўчгач худди қаҳрамондек орада пайдо бўласан. Нафисани даволаб ҳамманинг эътирофига эришасан. Мен эса озодликка!!....
Ҳозирги кун....
Музаффар Нафисага яна узоқ тикилиб турди
-Хайронман... қандай қилиб жинни бўлиб қолмадинг? Ёки Шохрух хатто менга ҳам билдирмай даволадими? Балки сен жудаям ишонадиган худойинг сени асрагандир! Ғалати... Жуда ғалати! Сен ўз ота онанга керакмассану Аллоҳга нега керак бўласан?!....
  💫.     💫.      💫
-Юсуфнинг аҳволи қандай?- Ҳаёт эшикдан Мардон кўриниши билан саволга тутди.
  -Яҳши эмас- деди Мардон уҳ тортиб- уйқу дори ичириб зўрға уҳлатдим.
Ҳаёт Мардонинг олдида тураверишни ҳоҳламай эшик томон юрди
-Юсуфдан ҳабар олай...
-Симора- Ҳаётни тўхтатди Мардон - келишувимиз эсингдами?
-Ҳа эсимда!- деди Ҳаёт норози оҳангда - ҳаммаси тугаб Нафиса тузалса кетамиз!
-Агар кетишдан бош тортсанг нима бўлишини яҳши  биласан! Мен сенинг икки йил олдинги гўзал ўтмишингни Шоҳрухга айтиб бераман.
Ҳаёт аччиқ кулди
-Нега мени севмайсан деб тана қиласан а? Аммо мен сени қандай севай? Оғриқли ўтмишимни ҳар сонияда юзимга солиб менга тазйиқ ўтказадиган одамни қандай севай?!
Мардон Ҳаётга тушунарсиз ногох ташлаб кулди
-Мен сени ўша ўтмиш билан  севавераман. Аммо... Шохрух бундай қилолмайди. У сени ФОХИШАХОНАДА узоқ муддат яшаб қолганингни ҳазм қилолмайди.
-Мардон сенга бир гап айтайми? Сен Шохрухга мен ҳақимдаги ҳақиқатни айтасанми йўқми фарқи йўқ! Мен унга икки дунёда ҳам қайтмайман. Қайтмайман аммо юрагим фақат уни деб уради. Ақлимда, қалбимда, фикру ёдимда фақат Шохрух бўлади. Ундан нафратланаман аммо севишдан воз кечмайман.
Ҳаёт Мардонинг жавобини эшитмасдан ҳам эшикни қаттиқ ёпиб чиқиб кетди. Мехмонхона балконга чиқиб чуқур чуқур нафас олди
-Шохрух... Кўряпсизми бизни не аҳволга солдингиз. Иккимизни икки томон улоқтириб юбордингиз. Мени фақат... фақат сизга тегишли бўлган юрагимни нега оёқ ости қилди гиз?!Энди... Энди нима қилсангиз ҳам сизга қайтолмайман. Сиз томон борадиган барча йўллар ёпилган. Сизни ҳеч қачон кечирмайман!! Кечиролмайман....
Самодан хурларни чақирасанми,
Худога дод солиб бақирасанми,
Тоғни талқон қилиб ҳайқирасанми,
Сени кечирмайман, кечиролмайман

Хохласанг дунёга ўт қўй
Арзинг айт тавбада кечилган йўлларинга қайт.
Мен сендан шунчалар нафратланган пайт...
Сени кечирмайман, кечиролмайман!
Қилган гуноҳингдан кетмайман ўтиб,
Майли деб барига кўз юмиб кетиб.
Энг сўнги манзилга келдик биз етиб,
Сени кечирмайман, кечиролмайман.
Арзимас сабаблар дейсана кулиб,
Сабаблар келтирсам гапимни бўлиб.
Кетдику сабримнинг косаси тўлиб,
Сени кечирмайман, кечиролмайман....
Ҳаёт кўзларини юмди. Бундан бир неча соат олдин бўлиб ўтган воқеани эслаб дили ғашланди...
Бир неча соат аввал.
Юсуф учиш йўлагига етиб келганда ҳам қарори қатъий эмасди. Ортига қарай қарай Нафисадан умид узолмай кетарди. Шу пайт уни Ҳаёт тўхтатди
-Юсуф... Уни кўришга бор! Ким билсин балки аҳволи оғирдир. Агар ҳозир кетсанг... Ва унга нимадир бўлса... Кейин бутун умр пушаймон бўласан.
Юсуф нҲаётга бирдам қараб турдию хатто чамадонини ҳам олмай чиқиш эшиги томон югурди. Ортидан эса Ҳаёт бир неча қадам ташлади. Чунки у ҳам Нафисадан хавотирда эди. Индамай кетиш инсонийликдан эмас деб ўйлади. Мардон Ҳаётнинг йўлини тўсди
-Сен мен билан кетасан.
Ҳаёт унга чексиз нафрат билан қаради
-Сен билан кетишга мажбур эмасман.
Мардон индамай йил бўшатди
-Агар хозироқ мен билан кетмасанг сен шифохонага етиб бормасингдан сен ҳақингдаги маълумот Шохрухнинг қўлида бўлади.
Ҳаёт иккиланиб туриб қолди.
-Сенга бир имкон бераман. Майли ҳозир қоламиз. Аммо Нафиса ўзига келиши билан ортга қайтамиз. Шундагина сен Шохрухни худди унинг  виқорли ва пок Ҳаёти бўлиб  тарк эта оласан.
Ҳаёт ўйлаб ўтирмай рози бўлди. Аммо Юсуфнинг ортидан шифохонага бормади. Бироз ўйлаб олиш учун меҳмонхонага қайтди....
257👍62🤨40🔥29👏114
Hikoyani ikkichi fasliga toʻlov qilib oʻqimoqchi boʻlganlar uchun!!
Hikoya narxi 10.000 soʻm.
Majburiy emas. Kanalda har kuni 4 qismdan berib boriladi.
Yopiq kanalda toʻliq tugallanib joylangan!!!
Murojaat uchun 👇👇👇👇👇👇
@A_lixan
@A_lixan
😍157🕊1
#Сиз нима дейсиз?

Олис бир маҳалладан ўзимга тенгдош аёл сут олиб келиб сотади. Сути жуда ширин, сув қўшмайди, пишираётганимда юзига сариёғ қалқиб чиқади. Баъзан келолмаса, чақиради. "Келиб олиб кетинг", деб. Уйи турган жойимдан саккиз километр узоқда. Бир куни чақирди. Бордим. Олдим ҳам. Энди рулга ўтирган эдим, тўхтатди. Анча наридан биз томонга келаётган аёлга ишора қилиб: "Шу аёлни олиб кетинг. Мактабда ишлайди, узоқ йўлга ҳар куни пиёда қатнайди" деди. Ўзи хайрлашиб, уйига кириб кетди. Ҳалиги аёл етиб келиб "хола, катта йўлгача олакетинг" деб илтимос қилди. "Чиқинг, ташлаб қўяман" дедим. Ўтирди. Йўлда "Фалончи холадан сут олдингизми", деб сўради. "Ҳа шу кишидан оламан доим", дедим. "Вой, шуларнинг сутини қандай оласиз, ҳовлисини кўрдингизми, ҳамма ёғи тўзғиган, ифлос, олманг-э булардан" деди. Мен "Сут олиб бўлгач, жўнаб кетаётган эдим. Шу сутчи аёл мени тўхтатиб, сизни олиб кетишимни илтимос қилди, сиз эса, ўзингизга яхшилик қилган одамни маломат қиляпсиз" дедим. "Ҳа энди озода одамни озода, бесариштани бесаришта дейди-да" деди. Мактабини олдида қолдириб кетдим. Бу суҳбат эсимдан чиқиб ҳам кетди. (Сутчи аёлнинг ҳовлисида қурилиш ишлари бораётган эди. Қурилиш, ремонт бўлган жой тўзғимай қолмайди). Орадан бир ойча ўтиб, аёлни бозорда сут сотадиган жойига бордим. Қарасам, қовоғи солиқ. "Сизга сут сотмайман. Ҳовлиси ифлос одамнинг сутини нима қиласиз? Боринг, ана тоза-ю, озодалардан сут олинг" деди. Ҳайрон бўлиб қолдим. Ҳалиги ишхонасигача машинамда борган аёл ўзи айтган гапларига мени муаллиф қилиб, бу кишини дилини оғритган экан.
Бу гапларнинг тагида асос йўқлигини, ёлғонлигини зўрға тушунтирдим. Ҳали ҳам муносабатларимиз яхши. Фақат шу аёлдан сут оламан. Энди қиссадан ҳисса: Қизиқ, айтмаган гапимга муаллиф бўлиб (емаган сомсага пул тўлаб) қолган, ва сабабини айтмай узоқлашган дўстларим нечта бўлган экан? Лекин, сабабини айтмай узоқлашган яқинларим бўлган, изтироб чекиб юрганман то йўқотишларга кўниккунча. Яқинда яна иккита жуда ҳурмат қилган дўстларим узоқлашди. Илгари ғурурим баландлик қилиб сабабини сўрамасам ҳам, изтироб чекардим. Ҳозир сабабини ҳам сўрамайман, изтироб ҳам чекмайман. Кетганларга оқ йўл. Саломат бўлишсин! Дўстлар ташлаб кетса, кетар, Худо ташлаб кетмасин.

Гулнора РАҲМОН.
122👍76🔥17💯8🕊6👏1😍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Реакция белгилаб куямиз 😊
22😢9👍6🌚2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Реакция белгилаб куямиз 😊
😁3813❤‍🔥7
🆕


Янги ҳикоя, янги ҳаётлар ва у ҳикоянинг қаҳрамонлари билан танишамиз бироздан. Ҳар ҳикоя бошида бўлгани каби бир неча бўлим воқеа ҳодисаларни ва ундаги қаҳрамонларни танишга ўзингизга фурсат беринг. Ишонаманки, қолган ҳикояларим каби бу асар ҳам кўнглингиздан жой олади. Ўзидангина☝️ илҳом ва имкон сўраб қолувчи ожиза ёзувчингиз қаламидан навбатдаги ҳикоя

Янги қисса


#Юлдуз


Муаллиф: Sulhida Davron




Огоҳлантириш бурчим⚠️

❗️Муаллиф рухсатисиз кўчириб олиш ва тарқатиш қонун олдида жавобгарликка олиб боради.❗️


Ёқимли мутолаа 📔


Яратганнинг номи билан бошладик!
👏2916
#Юлдуз

16-қисм


К у н и м и з




Инсон доим йўл юради. Баъзан қисқа ва мазмунли, баъзида эса узун ва машаққатли. Қисқа йўл юргандан нимани англадинг деб сўранг. У сизга ютуқларидан гапиради. Узун йўл юрган йўловчи эса, вақтнинг қадридан тил тўкади. Ҳеч еридан жилмаган-чи? Ундан қандай жавоб оласиз?

Ҳеч.

Чунки бир ерда турган кишининг ўлик кишидан фарқи йўқдир. Унга на йўл қизиқ ва на ўтиб кетаётган замон.

Кўчада қолиш, менга кўп нарсани ўргатди. Ҳеч бўлишни, жисман бўла туриб, руҳан йўқолишни ўргатди. Бир бурда ноннинг қийматини, ётадиган ернгнинг ҳаловатини ўргатди. Меҳрибон онангдек ҳеч ким бўла олмаслигини кўрсатди.
Энг кўпда ўзимни кимлигимни билишни ўргатди. Узоқ дея бўладиган бир йўлда кетардик. Хужжатларим тайёр бўлгунича лагерда яшаб трушимни айтишди. Мен каби ё кўчадан ёки иш еридан тутилиб келган кўп мигрантлар бор эди. Эски келганлар анча мослашган .Янгилар эса атрофни кузатиб ўрганиш билан овора.

“Ўзбекмисиз,ака?”,-деб бир ёш йигит олдимга келди.

“Ҳа ,-деб қисқа жавоб бердим.

“Қанча бўлди келганингизга?”,-деб қизиқа бошлади.

“Уч”,-дедим яна гапиришини истамай, сал ундан узоқлашдим лекин у ҳам менга қараб юрди.

“Ака, пешин бўлди.Қаерда ўқиса бўлар экан билмайсизми?”,-деганида унга жавоб бермай жим ўтирдим.

Чунки у айтган нарса нималигини тушунсамда, уни умримда бир неча боргина ўқиганимни у билмас эди.

Ў т м и ш



Ёшлик гўзал айниқса ўзинг истагандек умр гузаронлик қилсанг. Янги кирган иш еримда номим тез танила бошлади. Одинги ресторанда кўра мижослари кўпроқ ва ҳар хил қатламдан бўлган бу ерда ичимликлари ҳам фарқ қиларди. Энди фақат гитара эмас мусиқаси билан бирга қўшиқ куйлардим.

Ақлингизга кела оладиган ҳар турли маст қилувчи ва кайфият кўтарувчи воситалар сотилар ва истеъмол қилинарди. Бу ердаги иш тартибим охири номаълум бўлиб келган мижозларининг истагига қараб тугарди. Албатта мен ҳам кеч ухлаб, эртаси куни, таксига чиқа олмайдиган бўлдим. Шуни эвазига яшаш учун энди кичикроқ уй қидира бошладик. Яна Гулининг ўз харажатлари бор эди. Ойига бир неча маротаба массаж ва гўзалик салонларига бориши керак бўларди.
70🤨30👍17🔥10🕊4
#Юлдуз

17-қисм


Унга яхши шароит ярата беролмаганим ҳаққи, ҳеч бўлмаса шу истакларини амалга оширар эдим. Эвазига эса, у менинг кўнглимни хуш қиларди. Чиройли муомала қиларди, ишга кузатиб ишдан кутиб оларди.

Кўп ҳам овқат қилишни билмасди. Шунда ўзига ташқаридан овқат буюртма қилиб турарди. Бу менга ғалати туюлмасди. Чунки унинг ҳар қилган иши кўзимга тўғридек кўринарди.

⭐️

Вақт сувдек оқа бошлади. Иш –уй ва яна иш ичида бор –кел билан бир пасда Гули билан бир уйда яшаганимга 8-9 ой бўлди. Оиламдан бутунлай узилгандек бўлдим. Акам умуман мен билан гаплашмай қўйди. Онамга эса ора-чирада қўнғироқ қилиб қўяр эдим холос.

“Уйга кел болам”,-десада ишим кўп деб баҳона қилардим.

Чунки борсам, яна Гулидан воз кечишимни исташарди. Гули эса менинг олган нафасим бўлиб қолганди. Акамнинг тўйи бўлиши керак. Онам қўли калталик қилганини айтганида, ўзимда ортиқча пул йўқ эди. Мажбур ишхонадаги бир йигитдан фоизга бўлсада қарз олдим. Бошқа иложим қолмаганди. Гулига билдирмадим.

Бир кун ишга деб уйдан эрта чиқиб, онамга пулни етказдим. Онам бечора дуо қилиб қолди. Минг доллар онамнинг анча-мунча ишига ярарди.Менинг эса шўрим қуриганди. Чунки фоиз деганларининг бунчалик одамни қийнашини билмасдим.

⭐️

Гули билан яшаганимнинг биринчи йилида акамниг тўйи бўлди. Онам,”Келмасанг сенга берган оқ сутим ҳаром бўлсин”,-деб қаттиқ гапирганди мен ҳам шарт қўйиб, кейин бордим.
Шартим эса, Гулини ҳам мен билан бирга бориши ва онамнинг қабул қилиши эди. Тўйга борганимизда барча қариндош- уруққа Гулини рафиқам деб таништирдим. Чунки мен учун шундай эди.
Тўйи, хужжати ҳаммаси ортиқча нарса. Икки кўнгил бир бўлдими, қолгани бекор гап деб ўйлардим. Акам билан бир неча бор нигоҳлармиз тўқнашганди, мени кўриб жуда ҳам хурсанд эмаслигини унинг қарашларидан сездим.

Таниш –билишларнинг гап-сўзи очиқча насиҳати ва амакиларимнинг даккилари ортиқча бўлди. Мен ўз ҳаётимнинг эгаси эдим. Бировга оғирлигим тушмай, ўз кунимни ўзим кўриб келаётгандим. Онамнинг йиғисига қарамай, тўйдан кетдик.
71👍27🔥18🌚11🙈2