ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ
43.7K subscribers
4.73K photos
4.13K videos
17 files
8.5K links
💖Ishq haloldir. Ikki qalbning bir - birini deb urishi , yuraklarning sevgi ila jo'sh urib, ishq daryosida oqishi Allohning rahmatini jilvasidir. 💖       

Reklama uchun👉👉 @reklamala_arzon

Talab taklif shikoyat uchun👉👉 @Neiba_bot
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Реакция белгилаб куямиз 😊
🤨31🤗24😁2214😍8🙈3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙 Хайрли тун

Ўзингизни ва яқинларингизни эҳтиёт қилинг, билингки дунё эмас биз ўткинчимиз !

Мурувватли бўлайлик. Уйкуга ётишдан олдин, бугун ким сизни хафа қилган бўлса, кечиринг.
Хафагарчиликларингизни унутинг. Рухингиз енгил бўлган холда ором олишга ётинг !
Юрагингизга яқин олманг!
АЛЛОҲни савобларига эга бўлинг !

ТУНИНГИЗ ОСУДА ЎТСИН АЗИЗЛАР...


🌙🌙🌙
Хайрли тун
19🕊9👍4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳар кимнинг ичида бир истеъдод бор!
Инсон ўй-хаёлларига бутун коинот сиғар экан, бизнинг кўп нарсаларга эришишга имконимиз борлигини англатади!
Истасак самога парвоз эта оламиз, истасанг океан узра суза оламиз, юлдузга қўшни, қуёшга дўст, ойга шерик бўла оламиз!
Тоғлар чўққисини забт этиб, боғ гулларидан баҳра ола оламиз!
Булутни қучиб, ёмғирдек тўкила оламиз!
Булар ҳам бизга берилган неъмат эканлигига ва шу мўъизалар билан бирга эканлигимиз ҳайратланишнинг, Буюк мусаввирнинг оламшумул тасвири эканлигимизни англатади!

Хайрли тонг Буюк рассомнинг тасвирлари!
Хайрли тонг Азизим!😇
20😍7👍5🕊1
Hikoyani kutyotganlar bormi???
💯223👏53🤗17😍13❤‍🔥1110🔥64😇4
3-қисм.
Жамшид ойнадан пастга қараб Нафиса ва Музаффарнинг гаплашиб турганини кўрди. Бу сухбат Нафисага ёқмаётганини сезиш қийин эмас. Юзида асабийлик зохир эди. Жамшид  уф тортди
-Шу Музаффарга ҳам ҳеч тушунолмадимда-деди офес хужжатларини кўриб ўтирган Шоҳрухга қараб- гулдек аёли билан ажрашиб Нафисага осилиб олган. Нахот Нафиса Музаффарга ,,бир оилани эплолмаган эркакʼʼ деб қарашини тушунмаса?
Шохрух кулиб юборди. Жамшид эса ажабланиб қаради. Кўзларида ,,гапимнинг нимаси кулгилиʼʼ деган маъно бор эди. Шохрух эса қотиб қотиб куларди
-Бир оилани эплолмаган эркак де?- Шохрух кулгидан ўзини зўрға тийди- унда биз киммиз? Бўйдоқ деган номни шараф билан кўтариб юрган сен ва икки марта уйланиб ҳам ажрашган мен киммиз?  Хая айтганча унутибман... Биз Бевалар жамоасимиз!- Шохрух яна кулди. Жамшид эса лаблари кулгуга бурилса ҳам энса қотирди
-Энди шу гапни бутун умр байроқ қилиб олиб юрасан шеклли?!
Жамшид яна бориб ойнадан қаради. Нафиса машинасига ўтирди. Музаффар ортидан нималардир деб бақирди. Машина жойидан жилгач асабий ер тепинди.
  -Музаффар Нафисани ростдан севади деб ўйлайсанми?- Шоҳрухга қараб ўйчан савол берди Жамшид.
-Музаа севадими йўқми билмадим аммо Нафиса севмаслиги аниқ! Хатто орадан яна йигирма йил ўтса ҳам севиб қолмайди!
-Нега ундай дейсан. Балки Музаффар яхшироқ ҳаракат қилса ёки биз бироз тасир ўтказсак турмуш қуришга рози бўлар?
Шохрух бош чайқади
-Рози бўлмайди. Ахир сабабини ўзинг ҳам биласан! Боз устига у Юсуфдан...умид узолмаяпти.
-Музаффар яхши шифокор Шоҳ! Агар турмуш қуришса аста секин Нафисани авраб даволанишга кўндириши мумкин!
-Жам, илтимос Нафисага ортиқча босим ўтказма. У буни кўтаролмайди! Даволанишга келсак... Психолог билан сеанслари тугаса ва ахволи ҳозиргидан яхшиланса ўзим гаплашаман!
Жамшид индамай бош силкиб қўйди. Ҳисоботларни қўлига олиб қайта кўриб чиқа бошлади.
Нафиса тилидан:
Инсон базан ҳамма нарсадан қаттиқ чарчайди. Бу шунчаки ишлаб чарчаган тана чарчоғи эмас аксинча яшаш учун курашиб толиқиб қолган руҳ чарчоғи. Мен ҳам жуда толиқдим. Ҳаёт менга юллаётган оғир зарбалардан гангиб қолаяпман. Офесда иш бошланганига беш ой бўлди. Мен эса бир ойдан бери номигагина бориб келаман шунда ҳам иккта учта қўриқчи билан. Уларни барини Шохрух тайинлаган. Қаерга бормай ёнимда Ислом бўлади. Очиғи жуда чарчадим, ҳаммага дардисар бўлишдан қаттиқ чарчадим. Безиб кетдим. Аслида Шохрух қўриқчи ёлашига ҳам асосли сабаб бор. Менга суюқасд уюштирилди!! Икки марта. Биринчиси очилиш маросимида. Иккинчиси эса ўз уйимда... Ўша дахшатли кунни эслашдан ҳам қўрқаман. Худди яна қайта бошдан ўтказгандек бўламан.... Ўша куни ишдан жуда кеч чиқдим. Ислом эшигим олдигача кузатиб келди. Кейин у билан хайрлашиб эшикни очдим ва чироқни ёқмоқчи бўлдим. Аммо чироқни ёқишга улгурмадим. Бақувват бир қўл мени судраб кетди.. Қўрқувдан чинқириб юбордим... Жон жаҳдим билан мени босиб олишга ҳаракат қилаётган одам қўлидан чиқишга ҳаракат қлар эканман тобора нафасим қисиб келарди. У эса ҳамма қаршилигига қарамай хохолсб кулар мен ундан қўрқаётганимдан завқланарди.
-Қўйиб юбоор....
Бирдан гурсиллаб эшик очилди. Нима бўлаётганини тўлиқ амгламасимдан устимга чиқиб олаётган эркакни Ислом бир ҳаракат билан улоқтириб юборди. Яна иккита йигит эса ўша одамни судраб олиб чиқишди. Ислом келиб аста ёнимга тиз чўкди
-Аҳволингиз яҳшими хоним?!
Жавоб бермадим у эса ерда ҳалигина бошимдан тушиб қолган рўмолимни қўлига олди. Авайлаб бошимга ёпиб ўрнидан турди.
-Сизга сув олиб келаман...
-Йўқ!! - бехос қичқириб юбордим. Худди у мендан узоқлашса яна нимадир содир бўладигандек туйилиб кетди. -Узоққа кетиб қолма...
Ислом ёнида турган йигитга имо қилди. Йигит эса тезда сув ва аллақандай дори олиб келди
  -Ичиб олинг хоним... - Ислом менга сув ва дорини узатди. -Уйқу дори. Уҳлаб олишингиз керак.
-Бу ерда уҳлаб қолишдан қўрқаман...- пичирладим.
-Сизни олиб кетаман!- деди Ислом қўлимдан тутиб.
277😢103👏32👍249💔9🙈7😇7😍3🤨2
4-қисм.
Нафиса тилидан...
Ислом билан бирга бу уйдан чиқиб кетар эканман сўнги бор ортимга қарадим. Оддий, ҳашамсиз уй. Худди ўзим хохлаганимдек! Аммо энди бу ер ҳам мен учун ҳавфсиз эмас. На ҳашаматда ва на оддийликда халоват тополмаяпман. Демак муаммо мени ўзимда. Мен ўзимга магнит каби балоларни тортиб юраман. Қаерга борсам ҳам тақиб этаверади. 
-Агар қарши бўлмасангиз бугунча мени уйимга борсак?
Машина юргач ойначадан менга қаради Ислом. Кўзим уйқуга кетаётгани учун гапини тўлиқ англамасдан туриб бош силкадим...
  Симора тилидан..
Мардон ҳадеб келавериб мени безор қилиб юборди. Нега тушунмайди уни севмаслигимни. Аслида энди мен ҳеч кимни севолмайман. Бу севги деган балодан насибамни олиб бўлдим. Энди менга на ёр, на бир дўст керак. Аллоҳнинг яратган қулларига ишониб бир марта хато қилдим. Аллоҳим эса ўзидан бошқани севиш унга ишониш нақадар катта хатто эканини кўрсатди. Тўғри оғриқли бўлди аммо бари ўтиб кетди. Ўтиб кетгунча неча марталаб Аллоҳга жонимни ол деб ёлворганларим фақат ўзимга аён.
Симора аламли жилмайди
-Энди олдинги ҳаммага ишонаверадиган Симора йўқ!! Ҳали ҳаммангиз менга қилинганлар учун жавоб берасиз...

Ҳали тиззангизга чўкасиз чунон,
Сиздан зарбаларни тинимсиз олдим.
Кўнглимни оғритиб қўйдингиз ёмон,
Қалбнинг қотилларин Ҳудога солдим.

Индамай кетди деб юрманг хотиржам,
Сиздан икки кўзим қон билан қайтдим.
Менинг ишонганим Яратган эгам,
Борки шикоятим Ўзига  айтдим.

Ҳар яхши, ҳар ёмон амал ҳисобда,
Ҳамма берганини олиб юрибди.
Сизнинг кўзларингиз кўрдир шу тобда,
Аллоҳ  ҳаммасини кўриб турибди.

Кимнинг бахтсизлиги кимга бахт бўлмас,
Сизнинг жиноятга бор жазолар кам.
Хукм ўқилишга кўп қолган эмас,
Ишимни кўрмоқда энг одил ҳакам!

Сиз ҳам синовдасиз, синовда биз ҳам,
Суйгани учун ҳам жабрда қолдим.
Зулмингиз жонимдан ўтиб кетса ҳам,
Бор йўғи  мен сизни Ҳудога солдим!

Қалбнинг қотилларин Ҳудога солдим!!! 

Малика Тавфиқ
209👍54😢20👏5😇3
5-қисм.
Симора эрталабдан кўча айланишга чиқди. Электиро мобилини  қанча ўт олдиришга уринмасин барибир жойидан жилмади. Асабийлашиб рўлни муштлади
-Жин урсин! Рекламага алданиб қиммат машина олишнинг жазоси бу!
-Ёрдам керакми?- қаердандир Мардон пайдо бўлди. Симора эса баттар қизишиб кетди
-Йўқ!- деди совуқ оҳангда. Мардон эса нари кетишни ҳаёлига ҳам келтирмасди.
-Истасанг кўриб беришим мумкин! Ёки борадиган манзилинга ўзим олиб бораман.
-Йўқ керакмас! - Симора машинадан тушиб эшикни қарсиллатиб ёпиб кета бошлади. Мардон ортидан келди
-Симора сенга ёрдам бермоқчиман!
-Ё Аллоҳим! Бу бандаларнинг нега бир гапни тушуна қолмайдия?! Керакмас!. Осмон узилиб бошимга тушса ҳам сенга ишим тушмасин!
Симора эрталабки кайфиятидан асар ҳам қолмай ўз хонасига кўтарилди. Мардон эса ортидан маъносиз қараб қолди.  Симора яна бир хафтани шунақа асабийлик билан ўтказди. Оҳирги ҳафта янгилиги эса уни портлатиб юборди. Эри Ўзбекистонга қайтишга қарор қилибди. Ҳатто чипталар ҳам тайёр!
-Истамайман!!- бақириб юборди Симора бу ҳабарни эшитиши билан.
-У ерга боришни хоҳламайман!!
-Симора,бу шунчаки ҳамкорлик учрашуви! Ва у ерда рафиқам сифатида сен ҳам бўлишинг керак.- деди Симоранинг эри вазмин оҳангда. Симора эса ва қўллари титраб кетаётгани учун ортиқ тортишмай ўз хонасига югурди. Тинчлантирувчи доридан ичиб олди. Аммо юраги потирлаб урар тинчланишдан дарак йўқ эди.
-Қайтмайман!!! Бир ой тугул бир соатга ҳам Ўзбекистонга қайтмайман!! - Симора бақирганча қўлига илинган жамики буюмларни улоқтира бошлади. - Нега тушунмайсизлар?! Нега? У ерда менинг юрагим ўлган, ғурурим оёқ ости қилинган. Орзуларим ер билан яксон бўлган!!! У ерга қайтсам... Ўша юзсизларни кўрсам... Қандай чидайман? Қандай?!
Симоранинг эри хонага кириб келганда Симора бутун хонани вайрон қилган деярли бутун нарса қолмаганди. Ётоққа ўтириб олиб  бошини чангаллаб қолган Симорани аста елкасидан тутди
-Кел бироз тоза ҳавога чиқамиз...
-Истамайман!- силтанди Симора- нега менга бундай қиляпсан? Менку майли ўзинга бу азобларни қандай раво кўряпсан Юсуф!! Уни кўриш учун, бизни бир четига сиғдирмаган ўша ланатланган шахарга яна қайтмоқчимисан!!
Юсуф жим эди. Айни топда Симора ҳақ эди. У Нафисани кўриш учун... Яна ортга қайтмоқчи. Аммо бу гал қайтишдан мақсади бошқа! Йиллар аввал Нафисага берган ваъдасини бажармоқчи...
-Кут Нафиса Бурхонова кут! Бир кун қаршингда чиқаман, сендан гўзал ва сендан кўра вафоли бир қизни ўзимга ёр қиламан!...
Икки йил! Бу жуда катта муддат. Юсуф бу учрашув учун узоқ тайёрланди. Оиласидан узоқда бўлишга, ўз ватанидан чиқиб кетишга мажбур бўлди.  Юсуф буларнинг бари учун энг аввало Шохрухдан сўнгра Нафисадан ўч олади.  Симора Юсуфга тикилиб қаради ва илтижоли оҳангда деди
-Юсуф... Ўтинаман мени олиб борма! Икки йил умримни сарфлаб чиққан холатимга яна қайтишни истамайман... Орзуларим... Ҳаётим барбод қилинган жойга... Қайтиб боролмайман...
🪷🪷🪷

Ўзбекистон. Тошкент.

Жамшид тилидан.
-Уфф Нафисадек сабрли бўлишни қачон ўрганарканман а? Бу бетоқатлик билан хатто умримни ҳам тез яшаб ўтаётгандекман. Балки шуниси яҳшидир. Бемаъно ҳаётимни узайтиришдан ҳам ненаф.
Масрура хоним ҳамма айбларни бўйнига олиб қамалгандан буён бирор марта йўқлаб бормадим. Умуман боришга сабаб ҳам йўқ эди. Бизни у аёл билан фақат қон боғлаб туради. Ўртамизда бирор арзирли ришта йўқ! Аммо тўрт ой аввал яна бордим. Чунки Нафисага яна хужум қилинди. Катта эҳтимол билан бу унинг иши деб ўйладим...
Қамоқхонанинг учрашув хонасида ўтирар эканман юрагим қинидан чиқиб кетгудек безовта урарди. Айнан нима дейишимни ҳам билмайдиган одамим билан учрашув онлари яқинлашмоқда эди. Шарақлаб эшик очилди ва ёнида иккита соқчи билан Масрура хоним кириб келди. Кўзларимиз бир он тўқнашди. Масрура хонимнинг кўзларида ҳайрат бор эди ва яна тушунарсиз аланарсалар. Қисқагина салом деб қўйдим. Айни пайтда гапимни нимадан бошлашни билмасдим.
👍213184🔥4639😍2🕊1
👆👆👆👆👆 уйда ўтириб пул топишни истаганлар кирсин.
10
#Ҳаётий ҳикоя
Кореядан келган пальто.

Онам соғайиб, сал ўзига келгач, ҳол аҳвол сўрайдиган, бир пас ўтириб ҳангома қиладиган, онам билан суҳбатлашиб ўтиришни яхши кўрадиган қўни қўшниларимиз кўпайиб қолди.

Бугун қўшни қишлоқдан бир аёл келди. Қўлида аёллар киядиган қимматбаҳо пальто. Атай онам учун олиб келибди. Онамнинг елкасига ташлаб, юз кўзларидан ўпди, “Сиздан бир умр қарздорман, онажон,” деди. Онам “Нега уйтасан?” деди. “Мени танидингизми, мен фалончи бўламан, олдингизга тез тез келиб тураман, мени эслайсизми?” – деди. “Ҳа танийман, пальтони нега кўтариб юрибсан? Жўн ўзинг келаверсанг бўлмайдими ?” – дедилар онам.

“Бу пальтони ўғлим Кореядан сизга жўнатибди. Ўғлим ҳозир Кореяда ишлайди. Менга жўнатган экан, пальто роса ёқди. Зулайҳо холангга ҳам худди шуни ўзидан битта жўнат, дедим. Ўғлим “Нега?” деб сўради. Унга бўлган воқеани айтиб бердим.”

“Нимани айтдинг?” – дея сўрадилар онам. “Онажон эсингиздами, кўчаларингизга келин бўлиб тушган эдим. Эрим бошқа хотин топиб, мени кўчага ҳайдаб юборди. Қўлимда ёш болам, қорнимда, ҳозир Кореяда юрган ўғлим бор эди. Ҳамма қорнингдаги болани олиб ташла, икки бола билан қаерга сиғасан, деди. Ўзим гаранг бўлиб қолган эдим. Қайнотам ҳам, қайнонам ҳам кетавер энди, бу бола норкаман бўлиб кетибди, бир кун уриб ўлдириб қўймасидан кетавер, ўз кунингни ўзинг кўравер, биз бир нарса деёлмаймиз, ўғлимиз соғ эмас,” деди.
Шундай қилиб кўчада қолдим. Хаёлимда болани олиб ташлаш бўлиб қолди. Бир кун олдингизга маслаҳатга келдим. Қорнимда болам бор. Зулайҳо хола нима дейсиз, олиб ташлайми десам, йўқ йўқ олма, ҳадемай катта бўлиб қолади. Ризқ Худодан. Ҳадемай қаватингга кириб, сенга дастёр бўлади. Бир амаллаб туғиб ол, дедингиз. Сизни бир оғиз гапингиз билан, қанча қийинчилик бўлса чидаб, шу болани туғиб олдим, агар алдаб сулдаб йўлга солмаганингизда, болани олиб ташламоқчи эдим. Ўшанда тўғри йўл кўрсатган экансиз. Мана ўша ўғлим ҳозир Кореяда. Даста даста пул жўнатиб турибди. Шу воқеани ўғлимга айтиб берсам, дарров бўлди Зулайҳо онамга худди шунақа пальто жўнатаман деди, кейин жўнатди. Зулайҳо хола энди мени онам, Кореядан борай, олдиларига бир қучоқ совға салом билан ўтаман, деяпди ҳозир. Шу гап.”
Зулайҳо хожи онам: “Э, яша! Ҳалиям эсингда турганини қара. Илоҳо, ўғлинг кўп яшасин,” – дедилар.
Бу гаплар бугун бўлиб ўтган гаплар. Шундай мўътабар онам борлигидан яна бир бор фахрланиб кетдим. Келган меҳмонлар билан тушгача ҳангома қилиб ўтирдик. Онамнинг суҳбатига яна тўймай қолдим.


МУҲАММАД ИСМОИЛ.
156👍46👏21🤨4😇21
#Сиз нима дейсиз?

📝Бева муҳаббат

Огоҳлантириш: балки ўқишни бошламаганингиз маъқулдир! Чунки воқеа сўнггидаги саволга жавоб бериш осон эмас.
Бўлиши шарт муқаддима
Воқеа муаллифи мен эмасман. Шарқдами, Ғарбдами, қаерда содир бўлганидан ҳам бехабарман. Ўқиганман ёки кимдир айтиб берган. Эсимда йўқ. Бу муҳим ҳам эмас. Асосийси, ҳикоя сўнгидаги савол ва сизнинг унга жавобингиз.
Кимнингдир ёнини олаётгандай кўриниб қолмаслик ва фикрингизга беихтиёр таъсир кўрсатиб қўймаслик учун имкон қадар қуруқ, руҳий ҳолат чизгиларисиз ёзишга уриниб кўраман.
Эру хотин. Бахтли, аҳил оила. Севиб, севишиб турмуш қурганлар. Бир-бирларини еру кўкка ишонмайдилар. Ўзаро ғамхўр, суянч, елкадошлар. Фарзандлари ҳақида билмайман — бунинг воқеага дахли ҳам йўқ. Эътиборни чалғитмаймиз.
Эрнинг топиш-тутиши жуда яхши. Ўзига тўқ, бадавлат. Аёлнинг рўзғор тутими баракали. Ҳамма уларнинг муносабатига ҳавас қилади. Иккиси ҳам хушрўй. Идеал оила тимсоли.
Ҳаётнинг синовлари келибди. Эр (асослими, асоссизми) қамалибди. Иши терговга ошибди. Гумондор сифатида судгача қамоққа ташлабдилар. Хотин бечора эрини қутқариш учун қариндошлар, танишлар, бегоналар, қўшнилар — ҳаммани ишга солибди. Уддасидан чиқолмабди. Энг зўр адвокатларни ёллабди. Эплашолмабди.
Кимдир терговчи билан шахсан, гувоҳларсиз гаплашиб, пул таклиф қилиш кераклигини айтибди. Терговчини йўқлаб борибди. Дардини ва таклифини айтибди.
Терговчининг хотинларга суяги йўқ экан. Аёлнинг ҳусни, қадди – қоматига маҳлиё бўлиб, бошидан ақлу ҳуши учибди. Оғзидан сўлаги оқиб дебди:
— Масала суддамас, аввало, терговда ҳал бўлади. Эрингизни тақдири менинг қўлимда. Истасам, қонуннинг шунақанги нуқталарини топаманки, у суд залидан озодликка чиқиб, бағрингизга қайтади.
— Оғзингизга сиққан пулингизни сўранг, топиб бераман. Фақат эримни озод қилинг, илтимос.
— Менга пул керакмас. Сўрайдиган бошқа нарсам бор.
— Нима?
— Бир тунни мен билан ўтказасиз. Бир кечангизни менга бағишлайсиз. Кўнглимни ололсангиз, эрим озодликда, деб ҳисоблайверинг. Хотиржам бўлинг, сизни ўзимга мунтазам ўйнаш қилиш ниятим йўқ. Фақат бир кеча!
Аёлнинг нафратини таърифламайман. Ўзини ҳақоратлангандай ҳис қилганини айтмайман. Бу шундоқ ҳам тушунарли.
Вужуди севгани, суйгани, ҳалолу покизаси — эридан бошқасининг тафтини билмаган покиза аёл нимани ҳис қилса, шуни бошидан кечирибди. Руҳи синибди.
Уйига сиғмабди. Нафақат уйи, дунёларга сиғмай қолибди. Бировга айтолмабди. Тилидан чиқаролмабди. Сирдош тополмабди. Эрини кўйлакларини юзига босиб юм-юм йиғлабди. Ўйлабди, ўйига етолмабди. Қийналибди.
Вақт эса ўтиб бораверибди. Терговчи ҳам унга босим қилмабди, бағримга кел, деб ортидан югурмабди. Жавобни жимгина кутибди.
Аёл қарорга келибди. Терговчининг таклифини қабул қилибди…
…Улар тунни бирга ўтказибдилар. Аёл бошқа эркак тафтини ҳис қилиб кўрибди. Хилватдан ким қанчалар қониқиш ҳосил қилгани менга қоронғу…
Терговчининг мардлиги ҳам бор экан. Ваъда қилганидек, аёлнинг эрини суд залидан озодликка чиқариб берибди. Оила яна баҳамжиҳат яшай бошлашибди. Эрни ишлари тикланиб кетибди, аёл ҳамон уйнинг севимли, жонсарак бекаси вазифасида экан. Бахтли дамлар қайтиб келибди.
Кунлардан бир кун икковлон, одатдагидек, ширин суҳбат қуриб ўтирарканлар, эр бахтдан масрур, кўтаринки кайфиятда гап бошлаб қолибди:
— Судга олиб кетишаётганда, судья камида 8 ёки 10 йил берса керак, деган ўйда эдим. Ичкаридаги камерадошларим ҳам менга қўйилаётган моддаларни эшитиб, шундай фикрга келгандилар. Улар орасида жиноят кодексини анча мунча юристдан яхши биладиганлари талайгина. Ишонгандим. Ўзимни руҳан тайёрлашга ҳам тушгандим. Мўъжизани қараки, мени суд залидан озод қилишди, қўйилган ҳамма моддаларни олиб ташлашди. Хайратланарли.
Аёл, балки эрим ниманидир сезган ёки эшитган бўлса, атайлаб гапни узоқдан бошлаяптимикан, дея зимдан разм солибди. Эрининг кўзларида эса яна ҳаётдан завқланиб яшашни бошлаган, аёлини улкан меҳр ва муҳаббат билан қадрлайдиган инсонни кўрибди.
102🙈16😢12😍4👏3
Аёл ёстиқдошининг кайфияти яхшилиги, руҳи тетиклигидан фойдаланиб, балки ўзаро муҳаббатларининг кучига ишонганиданми, ҳаммасини шу заҳоти турмуш ўртоғига айтиб беришга қарор қилибди. Шу тариқаси елкасидаги тоғдек юкни қулатиб ташлашни истабди.
Барини айтибди. Терговчининг таклифини ҳам… Унинг шаҳар четидаги хонадонида ўтказган тунини ҳам… Унгача эрини қутқариш учун қилган бари ҳаракатлари зое кетганию, терговчининг шартини эшитганидан сўнг руҳининг қанчалар азоб чекканини ҳам… Ҳаммасини…
Эр индамай эшитибди. Жимгина эшитибди. Унинг юзидан нималарни ўйлаётганини ҳам, хаёлидан нелар кечаётганини ҳам англаб бўлмасмиш…
Эр уни урмабди. Сўкмабди. Идиш-товоқ ҳам синдирмабди. Пичоққа қўл югуртирмабди. Аёлни кўчага улоқтирмабди. Бақириб-чақирмабди.
Ўрнидан турибди. Аёлининг кўзига қарабдида, биргина гап айтибди:
— Сен менга хиёнат қилдинг.
Уйдан бош олиб чиқиб кетибди. Аёл унинг ортидан, “шу ифлосликка сиз учун рози бўлдимку, терговчининг таклифига сизни озод кўриш учун кўндим-ку, номусимни оиламиз учун, сиз учун қурбон қилдим-ку”, дея йиғлаб қолаверибди.
Оила бузилибди. Шу билан улар бошқа кўришмабдилар. Эрнинг ҳам, аёлнинг ҳам кейинги тақдиридан бехабарман...

Самодил.
80😢45🤨28🙈23👍13🕊1😍1
#Ана бўлмаса!

📝ИМТИХОН..

 (Бевафо дуст булганидан булмагани яхширок...)

Собир, мен билан бир жойга бориб кела олмайсанми?
 - Қаерга?  Умуман, ўзимдан кўра машинам керакка ўхшайди… 
- Очиғи, иккиси ҳам. Машинангда истироҳат боғига борсак. Автобусда кетаверардим-у, учрашувга кечикаман. Таксини эса нима қиламан, сендай дўстим турганда. 
- Учрашувга? Э, писмиқ-е, қаёқдан илинтира қолдинг?
 - Бунинг нима аҳамияти бор? Сени у билан таништираман. 
Дўстимсан-ку, сенинг у қиз ҳақидаги фикринг, хулосанг мен учун муҳим. Юрақол энди!.. 
- Кетдик! 
Истироҳат боғи дўстлар ишлайдиган идорадан анча олисда эди. Етиб боришгунча ярим соат вақт ўтди. Йўл-йўлакай Отабек «севги тарихи»ни сўзлаб берди: қиз дадаси даволанган шифохонада ҳамшира экан, дадасига, аммаларига ёқиб қолибди. Суриштириб, ҳар томондан маъқул топишгач, совчиликни бошламоқчи бўлишган экан, Отабек қаршилик қилибди. «Аввал кўрай, танишай» дебди. Лекин дадаси: «Шундай деб қанча яхши қизларни қўлдан чиқардинг, бу сафар ҳам учрашувдан буришиб қайтсанг, кўнглингга қараб ўтирмайман. Ўладиган дунёда келин кўриб, невараларимни суйиб қолай» дебди.
 - Ҳа, энди уйланмасам бўлмайди, шекилли. 
Дадамнинг гапларида ҳам жон бор… — деди Отабек хўрсиниб. 
- Тўғри, ёшимиз ҳам ўттизга қараб кетаяпти. 
Турмуш савдоси қийин экан, бўлмаса мен ҳам аллақачон олахуржунни орқалаб юрардим, — Собир гап қистирди. Истироҳат боғи дарвозаси олдида турган иккита қизни кўриб, Отабек ўртоғини туртди: - Қара, ўша. Расмини кўргандим, танидим. Ёнидаги дугонаси бўлса, балки сенга тўғрилаб юборармиз… «Ўша» қизни кўриб Собирнинг юраги гупиллаб кетди. Бунча хушрўй бўлмаса! «Бу гўзаллик Отабекдай сўтакка рўпара бўлиб турганини!»
 - Салом, Хуршидахон, куттириб қўйганимиз учун узр, — Собир қизнинг исмини ўртоғидан билиб олган эди, дарҳол ташаббусни қўлига олди. 
- Ҳечқиси йўқ, биз ҳам ҳозиргина келдик, — Хуршиданинг дугонаси кулимсиради. 
- Танишинглар, куёвликка номзод — Отабек! Мен эса, Худо хоҳласа, бўлажак куёвнавкар Собирман. Отабек қизариб дўстини киши билмас туртиб қўйди. Хуршида ер чизди. 
Дугонаси дадил экан, жавобсиз қолдирмади: - Бу киши — Хуршида, мен дугонасиман, исмим Ҳосила. - Танишганимиздан хурсандмиз. Қани, энди, кечки овқат маҳали яқинлашаяпти, биз ишдан эмас, очарчиликдан чиққандаймиз… Шунга, кафега кирсак? Қаршилик йўқми? Унда, кетдик! Собирнинг қизлар билан муомалада суяги йўқ, унда-бунда учрашувларга ҳам чиққан. 
Отабек унинг шу одатини хушламасди, ҳозир «шунисигаям шукур» деб қўйди ичида. Собирнинг эпчиллиги бўлмаганда, Отабек шу уқувсизлиги билан нима қила оларди? Кафеда кабоб ****, шарбат ичишди. Асосан Собир билан Ҳосила гаплашишар, Отабек билан Хуршида эса унда- бунда, шунда ҳам мажбур бўлганда гапириб қўйишарди. Дастлаб бепарво, ёқинқирамай ўтирган Отабек аста-секин Хуршидага эътибор бера бошлади. Қизнинг узун сочлари, ортиқча пардоздан холи чеҳраси, ибо ловуллатган ёноқлари, қуйи боққан кўзларини яна-да яшираётган киприклари… Дискотека майдончасида бир тўда йигит-қизлар хорижлик хонанда қўшиғига монанд қийшанглаб-суйкалиб ўйнай бошлашганида Хуршиданинг ижирғангандай юзини ўгирганига ҳам аҳамият берди. «Наҳотки, шу қизга юрагим илий бошлаган бўлса? Қанийди, юрагим истаган қиз шу бўлиб чиқса! Йўқ, биринчи таассурот етарли эмас, уни ҳали кўп кузатишим, синашим керак!» Собирнинг ҳам ўз хаёли бор эди: «Ҳосила ҳам чаккимас, лекин барибир Хуршида бошқача! Мендан нима кетди, бир уриниб кўрай… Кимни танласа, шунга тегади- да!» Бир неча кун ўтиб, Собир Хуршидани излаб шифохонага борди. 
Уни кўриб Хуршида ҳайратланди: - Ассалому алайкум, келинг… Тинчликми? Бирор яқинингиз… 
- Худога шукур, яқинларим соғ-саломат. Лекин ростдан ҳам тинчим йўқ. 
- Ие, нега? Тушунмадим?
 - Хуршидахон, ростини айтсам…Сизни кўргандан бери тинчим йўқ! 
Хуршида унга чандон ҳайрат билан боқди. 
Зеро, бу йигитнинг Ҳосила билан ўралашиб, ўлдим- куйдим қилиб юрганини дугонасининг ўз оғзидан эшитганди. Собир унга ёқмагани учун Ҳосилани огоҳлантирганди ҳам. Йигитнинг дали-ғулилиги, киришимлилиги, эпчиллиги, сўзамоллиги бир қарашда яхши, аммо бу фазилатлар ортида кибр, мақтанчоқлик, худбинлик ётганини сезганди.
105😢15🌚5😇5
Камгап, вазмин, нигоҳлари маъноли Отабек дўстичалик кўркам бўлмаса-да, ёқимтойлиги билан, бу ёқимтойлик ботинидаги самимийлиги, соддалиги, софдиллиги билан кишини ўзига тортарди. Хуршида аллақачон Отабекка кўнгил боғлаб улгурганди. 
- Кечирасиз-у… дўстингизнинг қайлиғига шу гапларни айтишга уялмайсизми?! 
Собир Хуршиданинг босиқ қаҳрини ноз-фироққа йўйди: - Қанақа қайлиқ? Сизга кўнгли бўлса, чўзиб юрмай, тўйни ўтказиб, бағрига олганча қўйиб юбормасди! 
- Хўп, Ҳосила-чи?
 - Ҳосила… сизнинг олдингиздан ўтаверсин! 
- Инсон кўнгли ўйинчоқми сизга?
 - Қўйинг шу гапларни. 
Фақат бир гап айтаман, сиз менинг кўнглимни ёмон ўйнатаяпсиз, кўнглим буткул измингизда… 
- Кетинг!!! 
Шу кундан бошлаб Собир Хуршидани ҳоли-жонига қўймасликка қасд қилди, гўё. Ҳар келганида қимматбаҳо туҳфалар келтира бошлади — катта юмшоқ ўйинчоқ, қимматбаҳо гулдаста, хорижий косметика комплекти, икки қаватли торт… 
Қиз безиллаб қолди. 
Ишхонасидагилар олдида бир изза бўлса, Отабек эшитиб қолишидан бир чўчирди. Ахир, эшитса нима деб ўйлайди? Минг қилса ҳам дўсти қолиб, ҳали танишганига уч ой бўлмаган қизга ишонадими?!
 - Мени ўз ҳолимга қўйинг! — деди Собир яна келганида ва ичкарига кириб кетмоқчи бўлди. Лекин йигит йўлини тўсиб, билагидан тортқилаганча ҳовлига, дарахтлар панасидаги ўриндиққа томон ундади. Ўтган- кетгандан андиша қилган Хуршида ноилож унга бўйсунди.
 - Мени тинч қўйинг, сизга зиғирча кўнглим йўқ! — деди ўтиришган ҳамон Хуршида. 
- Нега энди? Кўнглингиз Отабекдами? Нимасига учдингиз унинг? 
Оғзига ошни чайнаб солмасангиз ютолмайдиган, онаси енгилтак — жазмани билан қочиб кетган, қари отасининг нафақасига-ю, ўзининг ҳисобчилик маошига аранг кун кўрадиган шу тентакнинг нимаси ёқди сизга?
- Дўтсмисиз унга? Уни ёмонламанг! 
- Мен эмас, у менга дўст. Бойлигим учун, обрўйим учун! 
Кўрдингиз-ку, учрашувгаям менинг машинамда бориб, менинг ҳисобимдан меҳмондорчилик қилдик… Хуршида, менга хўп десангиз, остонангизгача тилла бўлади. Битта ўғилман, эрка келин бўласиз. Бу эса хамир учидан патир… Собирнинг қўлидаги қутича очилган заҳоти тилла тақинчоқлар комплекти шомги чироқлар ёғдусида ярқираб кетди. 
- Қаранг, асл тилла! Кўзлари бриллиант! Атай сиз учун олдим! Булар ҳам сизнинг гўзаллигингиз олдида хира темирга ўхшайди… Хуршидам менинг… Қучоқлашга уринган йигитнинг юзи тарсаки зарбидан бир лаҳзада бўртиб чиқди.
 - Аблаҳ! Сенинг виждонинг йўқ, ўрнига пул-мол солиб олгансан! 
Сен… сен бу гапларингни бориб ўзингга ўхшаганларга айт! 
- Ҳали шундайми? Бир кун ялиниб келарсан… 
-Собир қизнинг ортидан сўкинди. 
Эшикка етиб олган Хуршида тўхтади. 
Бурилиб қараб, титроқ жилмайиш қилди: - Бу дунёда адолат бўлса, сенга ялинадиган куним қолмайди! Айтмоқчи, Ҳосилани тинч қўй! Акс ҳолда, асл қиёфангни очиб беришимга тўғри келади… …
Эртасига ишга тушдан кейин келган Собирнинг сўлғин авзойига қараб, Отабек ташвишланди: - Тинчликми? Кайфиятинг йўқ?
 - Ҳа, кўп ичворибман… 
Ўзингнинг кайфинг михдайга ўхшайди?
 - Ҳа…Тўйни белгиладик. Келаси шанбага.
 - Хуршидагами?.. 
- Хуршидага. Нимайди?
 - Ҳеч нарса. Бахтли бўлинглар. 
Хуршида яхши қиз, сени бахтли қилишига ишонаман… 
— Собирнинг овози титради. 
- Биламан, — Отабек кулимсиради-ю, жиддийлашди. 
- Нимани биласан? - Бахтли бўлишимни. Билмайман-у, ишонаяпман.
 Бунда сенинг ҳам ҳиссанг бор.
 - Тушунмадим?! Ўрамай гапирсанг-чи! 
Отабек тараддудланди. 
Бироз маҳтал қилгач, сўз бошлади: - Бир бошдан… Биласан, онам бизни ташлаб кетгач… аёл зотидан кўнглим қолди. Шу ёшга кириб ҳам уйланмай юрганимнинг асосий сабаби уларга бўлган наф­ ратим эди. Аммо дадам кексайиб, бот-бот хас­ талана бошлагач, бу қарорим заифлаша бошлади. Менга умрини бағишлаган дадамнинг армонда кетишини истамасдим. Шунинг учун уйланишга розилик бердим. Эҳ-ҳе, кўп қизлар билан учрашдим, сал айб топсамоқ эриётган кўнглим музлаб қолаверди. Тушунмасдим, нега кўнглим тўлмаяпти? Бир куни тушундимки, бўлажак рафиқамнинг садоқатини ҳозирдан синаб, ишонмагунимча уйланолмайман… Хуршидани кўрган пайтим уни синаш хаёлимда йўқ, аниқроғи, қандай синашни билмасдим. Шунда сен ўзинг билмаган ҳолда менга ёрдам бериб юбординг. Сенинг қилмишингни билардим.
96😢19😇10
​​Хуршида билан ҳар учрашганимизда унинг сен туфайли чекаётган изтироблари, ҳадикларини ҳам сезиб турардим, аммо билдирмасдим. Охири нима билан тугашини кутардим. Тан оламан, уни яхши кўра бошлагандим… Лекин рафиқамга айланиши учун муҳаббатнинг ўзи етарли эмас, мен учун муҳими ишонч эди! Ишонасанми, сен ҳақингда оғиз очмади, шу дўстингиз менга ёқмайди, демади ҳам. Айлантириб сўраганимда бир мартагина «биров ҳақида қатъий фикр билдиришдан йироқман» деди. Кеча… кеча ҳам сизларни кузатиб тургандим… дарахт панасида… Бу ёғини ўзинг биласан… 
Собир нимадир демоқчи бўлди, аммо овози томоғида қолгандай эди.
 - Севгимни топдим, аммо дўст деб юрган кишимни йўқотдим. Собир, сенга раҳмат айтаман, фақат… энди хайрлашсак. Ахир, унга мен ҳақимда айтган гапларинг қулоғимдан, унга кўрсатган қилиқларинг кўз ўнгимдан кетмайди энди. Бу, — Отабек бир варақ қоғозни силкитди, — бу ишдан бўшашим учун ариза. Раҳбарнинг олдига кираман-у, кетаман. Хайр. 
Отабек секин ёпган эшикка тикилиб ҳануз қотиб турган Собирнинг 
кўзларини ёш пардаси қоплади…

Муаллифи номаълум.
85😢22👍21👏31😁1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Реакция белгилаб куямиз 😊
👍25😢136👏3
#Ҳикоялар

БИР ОИЛА ТАҚДИРИ
ЁХУД БИЛЛУР ҚАНДДОН ФОЖИАСИ

Бир оила тақдирини бир дона биллур қанддон барбод қилди. Насиба хола ёлғиз ўғлини катта орзу-умидлар билан унаштирди. Холанинг қувончи чексиз, ниҳоясиз эди. Аммо... минг афсуслар бўлсинки, келин уқувсиз, ношуд чиқиб қолди. Қайнона ҳалимлик ва мулойимлик билан келинни йўлга солиб олмоқчи бўлди. Сабр-тоқат билан тарбия ишларини бошлаб юборди.

Орада ширингина қизалоқ дунёга келди. Насиба холанинг бағри янада кенгайди, сабр сандиғи катталашди. Ўзини зўрға эплайдиган келинига юмуш кўпайди. Уйда биронта бутун идиш, куймаган, қирқилмаган нарса қолмади. Насиба хола кечиримли, чидамли эди.

Йиллар йилларни қувлаб ўтарди. Қизалоқ тўрт ёшга тўлди. Туғилган кун муносабати билан йиғилган меҳмонлар тарқалишди. Дастурхонни йиғиштириб бўлган Насиба хола неварасини ухлатгани олиб кириб кетди. Идиш-товоқларни ювиб қўярсиз, деб келинига тайинлади. Энди кўзи илинган хола бир нарсанинг қаттиқ тарақлаганидан чўчиб уйғонди, ошхонага чиқди. Не кўз билан кўрсинки, бир нечта синган идишлар ёнида келини йиғлаб ўтирарди. Йиғи сабабини сўраган қайнона балога қолди.Чунки синган идишлар ичида битта биллур қанддон бор эди. “Синса синар, яхшиликка бўлсин, ахир, бу иш доимо бўлиб туради-ку”, – деб юпатди келинни Насиба хола.

– Ҳо, сизга барибир-да, бу қанддонни адам совға қилгандилар, – деб йиғига зўр берди келин.

Шунча йил идиш-товоқлар синиб туришига кўникиб қолган Насиба хола портлаб кетди:

– Аслида-ку ўзингиз ношудсиз, сал эпчилроқ бўлишга ҳаракат қилинг-да. Қанддон топиладиган нарса.

Шу билан ғавғо тугаса ҳам бўларди.Лекин келин тўғри берилган танбеҳдаги “ношуд” сўзини кўтара олмади. Қайнонасига бўлмағур таъна-дашномлар ёғдирди, дилини оғритди. Насиба хола ўғлига бир сўз демади, унинг ҳам кўнглини хуфтон қилгиси келмади.

Эртасига эса келин қизчасини зўрлик билан етаклаб, ношуд қилиб тарбиялаган онаси ҳузурига кетиб қолди. Набирасини соғинган Насиба хола қудаси олдига бориб, воқеани тушунтирмоқчи ва келини билан набирасини олиб келмоқчи бўлди. Дарвозадан кириши билан келиннинг онаси уни салом-аликсиз жеркиб ташлади. Куёви шаънига ҳам бўлмағур гапларни ёпиштирди. Кўпни кўрган, оғир-вазмин Насиба хола: “Арзимган сабаб билан оила барбод бўлмасин. Норасида гўдак тирик етим бўлиб қолмасин.Сиз ҳам, қизингиз ҳам яхшилаб ўйлаб кўринглар”, – деди.

Келиннинг онаси бир шарт билан қизини уйга жўнатишга рози бўлди. Бунинг учун қайнона келинига уйни ташлаб, ўзи бошқа жойда яшаши керак эди. Насиба хола шунга ҳам рози бўлди, ўғлига ялиниб-ёлворди. Ёлғиз ўғлини деб яшаган онанинг илтижолари қалбини ларзага солган йигит бу шартга кўнмади.Бувисини, дадасини жонидан ортиқ кўрадиган қизалоққа жабр бўлди. Унинг биллурдек шаффоф қалби парчаланган эди. Бу жажжи юрак ярасига нима малҳам бўла оларкин?!

Муаллифи номаълум.
81💔50😢44👍5😇5👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Реакция белгилаб куямиз 😊
😁7410😇6
👆👆👆Жуда кучли псиҳолог,  бепул экан ёпиқ канали қўшилинг, биринчи қўшилган 1000 кишига 300$лик бепул курсни тақдим этаркан улгуринг ёпилиб қолмасдан...Бунақа имконият яна чиқиши қийин...
👠Севимли аёл бўлиш
сирлари🤫👇
14
🆕


Янги ҳикоя, янги ҳаётлар ва у ҳикоянинг қаҳрамонлари билан танишамиз бироздан. Ҳар ҳикоя бошида бўлгани каби бир неча бўлим воқеа ҳодисаларни ва ундаги қаҳрамонларни танишга ўзингизга фурсат беринг. Ишонаманки, қолган ҳикояларим каби бу асар ҳам кўнглингиздан жой олади. Ўзидангина☝️ илҳом ва имкон сўраб қолувчи ожиза ёзувчингиз қаламидан навбатдаги ҳикоя

Янги қисса


#Юлдуз


Муаллиф: Sulhida Davron


1-қисм



Огоҳлантириш бурчим⚠️

❗️Муаллиф рухсатисиз кўчириб олиш ва тарқатиш қонун олдида жавобгарликка олиб боради.❗️


Ёқимли мутолаа 📔


Яратганнинг номи билан бошладик!
👍64👏21183
#Юлдуз


Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм! Аллоҳим, сўзларнинг соҳиби ўзингсан. Ўзингга таваккул қилдим. Ёзган ҳар жумламни тушунарли қил ва қалбга таъсирини орттир. Амин.


1-қисм



Инсон бир нарсани англата олмаса, ҳолдан тояр. Биров уни тушунмаганида эса, томоғи қуриб сувсар экан. Олов соатлаб сувни қайнатса-да, сув бир неча сонияда ўтни ўчира олади. Бевафонинг сифатини бундан яхшироқ англатган йўқ, балким. Бу ҳаётда нимани кўп севсангиз, шу билан синалар экансиз. Энг кўп нимани истаган бўлсангиз, шунга енгилганингизни билмай қоласиз.

Дунёлар оёғингиз остига сепилса, бахтдан сармаст кунларингиздан осмонларда учсангиз. Биргина чертилган тор, қулашингизга етар экан. Ёндирилган оловдан нима бўлади деманг. Уйингиз ёнар, умидингиз ёнар, балкида энг кўп юрагингиз ёнар. Ёниб -ёниб музларми инсон? Музлар экан.

Ҳамма нарсага бепарво, қийматсиз боқишни бошласа борми, кимлиги, қаердалиги ва қай аҳволдалигининг аҳамияти йўқ. Ва келажакка умидсиз бўлиб шунчаки яшаб кетар.

Кўкка қараган бошим минглаб юлдузларни санарди. Худди ҳаёт ичида бўлгани каби, миллиардлаб инсон ичида порлаган ва бор бўлишга уринган юлдузлар каби. Баъзи юлдузларнинг исми маълум. Ҳар ерда номи бор. Шеърда, қўшиқда, порлаган ҳар жисм ва шахсда у исмлар мавжуд. Аммо шундай юлдузлар ҳам борки, на исми маълум ва на жисми бировга таниш.

Ёлғиз, балкида кўринмас бир чуқурда сўнгги кунларини яшаб, ўлимини кутиб яшаётгандир. Совуқ қотяпман. Қишнинг совуғини олдин менсимас эдим. Лекин дард ичимни ёндирди, ҳаётнинг бешафқатлиги эса этимни музлатди.
Ён ётишга ҳаракат қилдим. Лекин бўлмади. Чунки бу сенинг ота уйинг эмас, бор -йўғи кўчадаги бир ўриндиқ. Тор ерда икки букилишга ҳаракат қилдим бўлмади. Энг қадрли нарсам билан ҳар ерда ётиб кетаверар эдим. Аммо ҳозир йўқ, дўстим йўқ.
Йиллаб сиримни сақлаган, дардимга шерик бўлган ёроним йўқ. Юлдузлар фақат осмонда эмас, ерда ҳам бор. Ҳар соҳада бор, ҳар ерда бор. Кўприк ости юлдузини маст юлдузлар бугун енгди. Қўлимни секин ичимда сақлаб юрган хазинамга узатдим. У ерида турарди. Қалам йўқолди, майли. Сатрларим мен билан бирга-ку, шукур дейишга сабаб топилди.
Беш йил...
Узун беш йил. Унинг хиёнатидан кейин ўтган беш йил. Ўзимдан воз кечиб, йўлларга отилганимнинг бешинчи йили. Ҳеч ким тушунмас эди. Ҳамма мендан пул топишимни, уларни хурсанд қилиб қўшиқ куйлашимни истарди.



Ҳикоямни олқишланг ⭐️
196👏92👍52🌚12💘4🕊1