148-qism
Шоҳрух отасига аламли жилмайди
-Базан инсон бутун ҳаётини ,,кошки ҳеч бири бўлмаганда эди ,, деган жумлага алмашгиси келади. Менда ҳам шундай кошки онам бечора сизни уйингизга иш сўраб келмаса эди... Кошки сиз уни кўриб қолиб, нафс йўлида тажовуз қилмасангиз эди. Кошки мен сизнинг ўғлингиз бўлиб туғилмаганимда эди... Кошки дада... Менга озгина эътиборли бўлганингизда эди!
-Сен доим эътибор остида бўлгансан. Юзага чиқармаган бўлишим мумкин аммо мен сени доим яхши кўрганман - деди Мурод Икромов хаста овозда. Шохрух кулди
-Унда айтингчи мени қайси ойда нечанчи санада туғилганман? Қандай ранг, қандай овқатлар ёқади? Буларни қўйинг майли... Илк безнисимни бошлашга қаердан пул олганман? Ҳафталаб уйга келмай йўқ бўлиб кетганимда қаерда тунаб қолардим? Қани айтингчи буларни қай бирини биласиз?
Мурод Икромовнинг боши эгилди. Шоҳрух ҳақ эди у ростдан ҳам буларнинг ҳеч бирини билмайди. Тўғри Шоҳрух ёмғирли кунда туғилгани эсида аммо у пайт кузмиди ёки баҳор эслолмайди. Аёли тирик пайтда доим Шоҳрухнинг туғилган кунини катта дабдаба билан ўтказарди. Албатта ҳаммага минг ёлвориб рози қиларди. У оламдан ўтгач Шоҳрух бирор марта туғилган кунини нишонламади. Балки шунинг учун эсидан чиқиб кетгандир. Қайси овқатни ёқтиришини билмаганини сабаби эса бирор марта у билан ёлғиз овқатланмаган. Қолаверса овқат танлаганини ҳам кўрмаган. Ёқтирган ранги қора бўлса керак. Одатий кунларда доим қора рангда кейинади. Бизнес масаласи эса... аниқ билмайди. Мурод Икромов хаёлидан ш гапларни ўтказди. Кейин Шоҳрухга қаради аммо ҳеч нарса деёлмади. Ўғли билан шунча йил бир уйда ота бола бўлиб яшаб ҳам хатто алоҳида чиқиб кетганда ҳам бирор марта қизиқмаганидан уни ҳеч ҳам билмаганидан уялди.
-Кўрдингизми дада... Мен ҳақимда ҳеч нарсани билмайсиз. Ҳеч қачон мени борлигимни пайқамагансиз. Шунчаки соядек эдим. Фақат омма олдида буюк қиролликнинг шаҳзодасидек кўрсатдингиз.
Шоҳрух ўрнидан турди ва отасига тик қаради
-Дада... сизни полицияга топширолмайнан. Аммо шунча қилганларингиздан сўнг озод ҳам юролмаймиз. Илтимос... айбингизни ўзингиз бўйнингизга олинг....
Шохрух чиқиб кетди. Мурод Икромов эса ўкириб йиғлаб юборди.
Нафиса ва Карим Бурхонов.
Нафиса бироз отасига тикилиб турди
-Биласизми дада мен худди етимдек катта бўлдим. Ота онаси бор аммо ҳеч кими йўқ етимдек эдим. Чунки мен на сизни на ойимни меҳрини кўрмадим. Сиз ўзингиз билан кўнгилхушликлар билан овора бўлган бир пайтда ойим... У сизни эътиборингизни тортиш учун ҳаракат қилиш билан банд эди. Мен ва синглим доим жим яшашга мажбур эдик. Бунда ойимни айбламайман. Чунки у ҳам биздек ҳатто биздан ҳам баттар аҳволда эди. Мен шу ёшга қадар нимани яшаган бўлсам айтмасдан катта бўлдим. Гаплашмасдан, тушунтиролмасдан... Дардларимни ичимга юта юта жим яшашга кўниб катта бўлдим. Мен ҳамма нарсани ичимга ютдим. Ўйловларимни, ҳисларимни, айтмоқчи бўлганларимни ҳаммасини ичимга ютдим. Ҳеч ким мендан нима бўлди деб сўрамади ва мен ҳам ҳеч кимга кўнгил ёриб дардимни айтолмадим. Бу йил мен учун жуда оғир келди. Танийман деганларимни қайта танидим! Бошдан кечирмайман деганларимни бошдан кечирдим. Ишонмайман деганларимга ишониб хато қилдим. Аммо шу билан бирга ақлим чархланди. Энди мен инсонларнинг икки юзи бўлишини билиб олдим.
Карим Бурҳонов қиЗига бирор сўз айтолмади. Зотан Нафиса буткул ҳақ эди. Нафиса ташқарига чиқар олди отасига қаради
-Гуноҳларингизга товба қилиб.. қонун олдида жавоб беринг... Лоақал шу йўл билан мени ҳам ўзингизни ҳам виждон азобидан қутққсрсангиз...
Нафиса шитоб билан юриб хонадан чиқиб кетди.
Жамшид ва Масрура хоним...
Жамшид Масрура хонимнинг олдига папка қўйди. Бу Масрура хонимнинг шунча вақтдан буён қилиб келган ишлайди ҳақида маълумотнома ва хужжатлар эди. Жамшид ўрнидан турди
-Булар билан яхшилаб танишиб чиқинг. Кейин эса сизни қўйиб юбораман.... Фақат бир шарт билан ўзингиз таслим бўлиб борасиз полицияга.
Жамшид ортига ўгрилиб кета бошлади Масрура хоним эса...

❤335👏60👍51🌚22🔥18🤨12😇6😍5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Айтиш қийинми?
Унда тил номини ўзгартиринг!
😉🙈😁😍
Унда тил номини ўзгартиринг!
😉🙈😁😍
❤26😍4😁2👏1💯1💘1
149-qism
Масрура хоним Жамшиднинг ортидан ожиз нидо қилди
-Жамшид... Болам...
Жамшид умрида илк бор эшитган сўзидан карахт бўлиб жойида қотиб қолди. Масрура хоним у томон бир қадам ташлади
-Ўғлим .... Сени илк бор ва.... Сўнги бор бағримга боссам майлими....
Жамшиднинг бутун вужуди титраб кетди. У доим бу учрашувга ўзини руҳан таёрлаган ва ҳаммасига ўзини тайёр деб ҳисобларди. Неча бир бу учрашувни хаёлан жонлантирган аммо охири бундай якун бўлади деб ўйламасди...
Жамшиднинг жойига тошдек қотиб турганидан Масрура хоним ҳам у томон боролмади ва бор кучини тўплаб жилмайди
-Бўлди... Бўлди бу гапга аҳамият берма... Бу ахир аҳмоқлик... Бунга ҳаққим йўқ! Фақат ҳеч бўлмаса.... мени юрагингда тош каби олиб юрма. Улоқтириб юбор! Мени юрагингдан, қалбингдан чиқариб ташла... Токи тирик ўлигим ҳам сенинг ҳаётингга раҳна солмасин...
Масрура хоним гапини тугатолмади уни кучли қўллар маҳкам бағрига босиб олганди ва бу Жамшид эди. Жамшид узоқ вақт онасини яни Масрура хонимни бағридан бўшатмади. Масрура хоним ҳам илк севгисинг мевасини бағридан бўшатишни истамас тўйиб ҳидлар экан уни аллақачонлар тарк этган бахт юрагини тўлдиргандек эди. Бироз вақтдан кейин Жамшид Мастура хонимни қўйиб юборди. Масрура хоним эса унга сўзсиз тикилиб қолганди.
-Дадангдек салобатли йигит бўлибсан... Хатто ифоринг ҳам ўхшаш!...
Жамшид Масрура хонимдан бир қадам узоқлашди
-Бундан жуда кўп нарса умид қилманг! Шунчаки она қучоғи қандай бўлишини билмаганим учун... Хуллас...
Масрура хоним Жамшид гапиришга қийналаётганини сезиб ўзи гап бошлади
-Хавотир олма! Бу менинг ўғлим деб ҳеч қаерда иддао қилмайман... Чунки бунга ҳақсизман. Сени ҳеч йўқ бир марта бағримга босганим... Менга сўнги нафасгача етади.
Жамшид хонадан чиқиб кетди. Масрура хоним эса юрагида пайдо бўлган янги ҳис оналик ҳисси билан ёлғиз қолди.
Жамшид ташқарига чиққанда Шоҳрух ва Нафиса дарахт соясидаги ўриндиқда ўтиришарди. Нафиса Жамшидни кўриб шарт ўрнидан турди ва югуриб келиб Жамшидни қучиб олди. Афтидан Шохрух унга ҳаммасини айтган кўринади.
-Жамшид...- Нафиса гапиролмай хиқиллади. Жамшид ўзини босиб Нафисани сочларини силади.
-Ҳаммаси яҳши Нафиса!.. бу қадар ўзингни қийнама!
Шоҳрух бироз иккаланишлардан сўнг Жамшиднинг ёнига келиб бир қўли билан Жамшидни иккинчиси билан Нафисани қучди.
-Ҳали ҳаётнинг бизга айтгани бор! Биз бахтга етмасдан бу ҳикоя тугамайди!...
Орадан икки йил ўтди...
Жамшид тилидан
Бугун "Тҳе Голден Тҳрее" — ни очилиш маросими яни олтин учлик. Бу компанияга учаламиз мен, Шоҳрух ва Нафиса биргаликда асос солдик. Ҳеч кимнинг ёрдамисиз, ҳеч қандай эгри йўлларсиз илк эришган муваффақиятимиз. Бундан икки йил аввал бор будимизни сотувга қўйиб жамланган маблағни эҳсон қилгандик. Нафисанинг айтишича биз фақирларга эҳсон қилганимиз учун яратган ҳам бизга эҳсон қилган. Зеро эҳсонинг мукофоти фақат эҳсон бўлар экан. Майли нимаям дердим. Очиғи Нафиса билан диний билим борасида белашолмайман. Охирги икки йилда у тамоман ўзгарди. Катта катта кутилмаган қарорлар қабул қилди. Ҳижобга кирди ва энг ҳайратланарлиси Шохрух билан ажрашди. Тўғри бу турмуш мустаҳкам оила тамойилларига асосланмаганини билсам ҳам барибир умид қилгандим бир оила бўлишларига.
Шоҳрух ҳамон ёлғиз. Ҳамон Уйланишдан гап кетса юзи буришади. Мен ҳам ёлғизман аммо бу бутунлай бошқа масала. Мен энди ҳаётимга ҳеч кимни киритолмайман. Агар яна кимгадир ҳаётимга киришига руҳсат берсам ва у мени алдаб... ташлаб кетса... билмадим қайта ўзимни тиклолмасам керак. Бизга орқаваротдан рақиб компаниялар ажойиб лақаб қўйишибди. Эшитиб бир ҳафта кулиб юрдим ,,Бевалар жамоаси!ʼʼ . Ҳалиям ҳаёлимга келиб қолса кулгим қистайди. Одамлар ҳам ажойиб, ҳаёлингга ҳам келмаган нарсаларни ўйлаб топишади. Менимча биз компаняни олтин учлик деб номлаганимизга мослаб ўйлаб топишган бу номни. Ҳа майли ҳозир бориб Нафисани уйидан олишим керак. Қанча ҳаракат қилмай ўша ўзи топган ҳароба кулбасидан кўчиб ўтишга рози бўлмайди.

❤336👍89🔥56✍24😇12😁6😍4🤗3👏1🤨1
150-QISM
Муаллиф. NURFARIZ QURBONOVA
Шоҳона ҳаёти билан таққослаганда анча ҳароба кўринадиган икки хонали уй ичида ойна қаршисида мовий ранг кенг кўйлак ва шунга монанд рўмол ўраган бир қиз ойнага қараб турарди. У ўз аксига термулиб ўтган икки йилни қайта хаёлдан ўтказди.
Нафиса тилидан.
Аллоҳга минг шукур бари ўтиб кетди! Аммо ... Аммо ўтиб кетгунча чидолмай ўлиб қолсам керак деб ўйладим. Тўғри ўлмадим лекин ичимдаги эски Нафиса ўлди. Ҳаётга қизиқиш ўлди, шодонлик мени буткул тарк этган. Эски Нафиса ўрнини мутлақ сокин, тақдирини Аллоҳ изнига ташлаб қўйган Нафиса эгаллади. Ташқарида машина сигнали эшитилди. Жамшид келди шекилли. Қанча қаршилик қилсам ҳам янги компанияга мени ҳам акциядор сифатида киритиб қўйишди. Ўттиз фоиз бошқарувни беришди. Компанияга ном беришда ҳам мени унитушмади ,,Тҳе ГОЛДЕН Тҳрееʼʼ олтин учлик. Очиғи жуда ҳаяжондаман ва қўрқувим ҳам бор. Чунки ажрашган эри билан иш бошлаган биринчи аёл мен бўлсам керак. Компания номини эшитиб кулганлар ҳам бўлди. Орқаваротдан ,, Бевалар жамоасиъъ деб номлашганини ҳам эшитдим. Одамларнинг гапига қулоқ солмайман дейману барибир бўлмайди. Эшитиб қаттиқ дилим оғриди. Жамшид эса кулади. Ахир бу кулгилимас очиқдан очиқ ҳақорат. Тўғри Жамшидга бу гапни алоқаси йўқ. Бу гап мен ва Шоҳрухга тегишли.... Ҳа майли Аллоҳ ҳар нарсанинг билгувчисидир. Менинг бошимдан, қалбимдан ўтганлари фақат унга аён!....
Шоҳрух тилидан.
Қахвамни ичиб бўлиб ўрнимдан турдим. Бугун очилиш. Икки йиллик меҳнатимизнинг илк натижаси Тhе ГОЛДЕН Тhрее! Ҳамма нарса секин секин яхшиликка юз тутяпти. Ишимиз ўз ўрнига тушди. Муаммолар бартараф бўлди. Фақат... Фақат шахсий ҳаёт жуда оғир аҳволда. Биз Нафиса билан ажрашдик чунки иккимизга ҳам шуниси яҳши эди. Қалблари бошқа бошқа инсонларга тегишли бўлган икки вужуд бир уйда яшай олмасдик. Нафиса мени жуда ўзгартириб юборди. Аллоҳдан анча узоқлашиб кетганимни кўрсатди. Секин аста намозга, гуноҳларга товба қилишга ўргатади. Яратганга дуо қилишни ўргатди. Мен илк бор номозни бошлаганим шунчаки Нафисани хафа қилмаслик учун эди. Аллоҳдан сўрайдиган нарсам йўқ деб ўйладим. Аммо бор экан мен энди Аллоҳдан Нафисани сўраяпман! Унинг дардига давони ёлвориб сўраяпман чунки билдим шифокорлар ёрдам беролмайди. Улар ҳам ожиз банда! Офес ойнасидан пастга қарадим Жамшиднинг машинаси келди. Аввал Жамшид кейин эса Нафиса тушиб келишди. Оббо бу нимаси? Қўлида катта гулдаста билан Нафисанинг йўлини Музаффар тўсди. Нафиса билан ажрашганимиздан буён атрофида ўралашиб қолган. Хатто мендан ҳам руҳсат сўради нияти жиддиймиш. Аммо бу Нафисага мутлақо маъқул эмас. Бу аҳмоқлик эканини Нафиса айтиб чарчамади Музаффар курашиб. Ҳозир ҳам қўлида Нафисага умуман ёқмайдиган серин гулларини олиб келган. Нафисанинг юзидан ёқмагани билиниб турибди. Ноилож олди. Одамлар қўйган ном тўғри шеклли олтин учлик эмас ,, Бевалар жамоасиʼʼмиз сафизмда Музаффар ҳам бор. У ҳам икки йил олдин ажрашган.
Масрура хоним ва дадам ўз айбларини бўйинларига олиб қамалишди. Аммо Карим Бурхонов жуда ақлли экан ёки ростдан ҳам жинни! Аммо нима қилиб бўлмасин қамоқдан қутулиб қолди. Бобом оламдан ўтди. Бизнинг можоролар юрагига оғирлик қилди.... Майли кўп хаёлга берилмай пастга тушиб дўстларим ёнида бўлиб очилиш маросимини бошлашим керак. Аммо бу ҳикоянинг ниҳояси эмас. Мен доим айтганимдек биз бахтга етмагунча бу ҳикоя тугамайди!
Муаллиф: NURFARIZ QURBONOVA
Биринчи фасл тугади.
Эътиборингиз учун раҳмат!!!

❤391👏79👍46😨46🔥22😍5😇5😢3🕊3
Yangi faslga tayyormisizlar!!!!
Menimcha HAYOT taqdiri hammaga qiziq a????

👏486🔥116❤52💯45✍32👍22😍10⚡7😇6🤨5🕊4
2-фасл. 1қисм.
Мен сенга етгунимча...
Дубайи. Марина Wалк.
Шахар ичидаги шаҳар.
Учинчи қаватдан қараганда Марина сокин, аммо жонли эди. Пастда яхталар сувда сокин сирғаниб ўтарди, уларнинг тагидаги чироқлар сув юзида рангли из қолдириб кетарди. Марина Wалк бўйлаб одамлар юрарди — кимдир кулиб суҳбатлашар, кимдир шунчаки сукунат ичида сайр қиларди. Осмон қоп-қоронғу, бироқ атрофдаги баланд биноларнинг чироқлари уни ёритиб турарди. Ҳаммаёқ ялтирарди — сув, ойналар, ҳатто ҳавода ҳам ёруғлик бор эди. Шамол енгил эсди. Симора ўша манзарага қараб турди ва бу лаҳзани ич-ичидан ҳис қилди: гўёки дунё бир зумга тўхтагандек эди...
Мен сизга етгунча....
-Симора... Гаплашиб олсак бўладими?
Келгувчи Симорага ёқмаганини юзидан маълум қилиб қош чимирди.
-Сен билан гаплашишдан безиб кетдим, Мардон!
Мардон умидсиз нигоҳларини Симорага тикди
-Мени ундан нимам кам?
Симора уф тортди.
-Мардон мен акангнинг никохли аёлиман! Бундай гапларни гапиришга уялмайсанми?
Симора шахд билан ўрнидан туриб эшик томон юрди. Аммо икки қадам юрмаси Мардон уни тўхтатиб қолди
-Акам билан орангизда ҳеч нарса йўқлигини биламан! Сохта никохинҳиздан хабарим бор. Акамни бахона қилма аслида сен... Аслида сен сенга дунёдаги энг оғир азобларни яшатган ўша инсонни унутолмаяпсан! Сени юрагингни тилка пора қилган бўлса ҳам... Хамон унинг ўрнига бошқани қўёлмаяпсан....
Симора Мардонинг юзига тарсаки тортиб юборди
-Яна бир бор менга... У ҳақида гапирсанг, аяб ўтирмайман!!
Симора Мардони туртиб ўтиб кетди. Хатто йўлида дуч келган эрига ҳам парво қилмай ўз ётоғига югурди. Хонасига кириб эшикни қулфладию тиззалаб ўтириб қолди
-Ё Аллоҳ нега уни унутишимга имкон бермай... Тинмай ёдимга солаверишади... Нега мени бунча озорлашади?!....
Пастда эса ака ука бир бирига тушуниксиз бир ниҳохда қараб туришарди
-Айтгандимку ҳаракатларинг бефойда деб!
Мардон асабий стол муштлади
-Симора... Уни унутмаган ака! Хатто исмини айтмасам ҳам ким ҳақида гапираётганимни юрагидан хис қилди. Менга у ҳақида гапирма деди...
-Гапирма дедими демак у ҳақида эшитмоқчи эмас. Эшитмоқчи эмасми демак унутган!
Мардон акасининг гапларига лаб четида кулди
- эшитмоқчи эмас демак унутган денг? Аслида ундай эмас ака... Симора у ҳақида эшитса ҳам чексиз изтироб ичида қолади. Ака... Унутган инсон у ҳақидаги гапларга бу қадар оловланиб кетмайди.
Мардон индамай балкондан чиқиб кетди. Ич ичидан Симорани учратган кунини ҳам у севган одамни ҳам ланатлади. Бу қандай севги бўлди? На боши ва на охири бор!
-Симора! Ахволинг яхшими?- Симора эшик ортидан эрининг овозини эшитиб ўрнидан турди. Кўз ёшларини артиб эшик қулфини очди. Эрига истамайгина табассум ҳадя қилди ва киноя билан
-Ҳа жуда яхшиман! Айниқса укангизга орамиздаги сирни ошкор қилганингизни билиб янада яхши бўлдим!
-Симора мен...
-Жим! - Симора эрининг гапни бўлди- мени ўйлаб шундай қилганингизни айтманг! Шусиз ҳам ҳаётимда мени ўйлаб ўзича қарор чиқарганлар бисёр. Илтимос ўша инсонлар сафига сиз ҳам қўшилманг!
Симора эрига эзгин бир нигоҳ ташлади ва эшикни қайта ёпди
-Ёлғиз қолмоқчиман! Илтимос безовта қилманг.
Симора эрини эшик ортида қолдириб эшикни қулфлади ва дераза ёнига келиб бетакрор манзарани томоша қила бошлади. Аммо боягидек дилида шавқ туймади. Гўё бетакрор Марина шаҳарчаси ўз жозибасини йўқотгандек эди. Балки Марина тароватини йўқотмаган аксинча Мардонинг гаплари сабаб Симоранинг яраси тирналиб кетган ва чексиз азоб таъсирида дилидаги халоватини йўқотгандир. Симора балконга ўрнатилган тебранма курсисига ўтирди. Оғирлашиб келаётган кўзларини юмди.Хаёллари ич ичидан унутишни истайдиган аммо унитолмаётган ўша бахтсиз муҳаббати томон кетди. Базан бутун шаҳарни биргина инсон учун яхши кўрасан. Ёки буткул акси?!

❤310👍56👏34😨32✍10😇5😍3⚡1😁1
2қисм
Oʻzbekiston.
-Нафиса бир дақиқага мумкинми?- Музаффар офесдан энди чиққан Нафисани йўлини тўсди- жуда зарур гапим бор эди...
Нафиса асабийлашди аммо сездирмасликка ҳаракат қилди
-Кечирасиз Музаффар жудаям шошилиб тургандим.
-Ҳеч бўлмаса эртага гаплашишга вақтингиз бўладими?- умид билан сўради Музаффар. Нафиса уф тортди
-Хурмацизлик қиляпти деб ўйламангу... Тўғриси... Бу яқин орада бўш бўлмайман!
Нафиса Музаффарнинг ёнидан ўтиб кетди. Нафиса бир неча қадам туриши билан Музаффар уни яна тўхтатди
-Нафиса ҳеч йўқ бир марта имкон беринг! Нега мени рад этасиз?
Нафиса жилмайди
-Биз шунчаки бир биримизга муносиб эмасмиз. Қолаверса мен... Мен бир инсоннинг умрини беҳудага ўғирлашни истамайман!
-Нафиса мен сизни севаман! Мени рад этсангиз ҳам, бир кун келиб бошқани танласангиз ҳам... Сиздан ҳеч нарса умид қилмай олисдан туриб севавераман!Аммо ҳозир бир марта имкон беринг. Илтимос... Менга турмушга чиқинг!!
Нафиса бир сўз айтолмай жим бўлиб қолди. Йўқ у бу севги изҳоридан тасирланмади. Эҳтимол бошқа бир қиз бўлганда ҳеч бўлмаса ҳаяжонланарди. Аммо Нафиса... У ҳеч нарсани хис этмаяпти. Балки кўнгил қурмағур халиям ўша эски аммо унитилмас севгисидан умидвордир...
Музаффар Нафисанинг кўнглидан ўтганларни сезгандек гап бошлади
-Агар хозир мени рад этсангиз ҳам, ҳеч нарса демайман. Хатто бир имконига ҳам лойиқ кўрилмаган шу беор севгимни олиб узоқларга кетаман! Аммо сизга бир нарсани эслатиб қўяй... Сиз уни деб минглаб ошиқларингизни рад этаётган бир пайтда у бошқа бир аёлга уйланиб бахтли яшашда давом этмоқда.
-Музаффар... Мен оилали бир эркакдан умид қиладиган даражада беор эмасман! Ишонинг ҳозир ҳафа бўласиз аммо... Аммо бир кун ҳаётингизга Аллоҳ сиз учун ҳайирли қилган жуфтингизни учратасиз . Ва ана ўшанда ,,Яхшиям у билан бўлмадиʼʼ дейсиз. - Нафиса гапини тугатиб машинаси томон юрди. Ортидан Музаффарнинг аламли гаплари жаранг сочди
-Сиз ҳам билиб қўйинг унда... Юсуф уйланган! У бу ерлардан сиз сабаб бош олиб кетган ва зинҳор қайтмайди! Бир кун сиз ҳам пушаймон бўласиз ,, мени ўтмишимга қарамай, хатоларига қарамай севган инсондан бекор воз кечибманʼʼ дейсиз. Лекин ўшанда кеч бўлади.
Нафиса жавоб бермай машинасига ўтирди. Жавоб беришни истамади эмас тилига арзирли гап келмади. Нафиса тан олмаса ҳам Музаффар ҳақ эди. Нафиса аллақачон уйланиб ўз бахтини топган Юсуфни хамон кутяпти. Сўниб солмайдиган, қолиб гулолмайдиган ожиз бир умид билан кутяпти. Нафиса машинасини уйи томон бошқариб борар экан машина радиосидан у ҳар куни такрор такрор эшитиб тўймайдиган шер ўқиб эшиттирилди
....
Каҳф боғларида тун тушаётир
Юракни бир соғинч
Ўртайди ёмон.
Ҳеч кимга билдирмай
Унинг ёнига
Боргим келяпти Художон!
,,Тушʼʼ дейсан
,,Тушʼʼ эмас,
Тушгил деяқол
Жаннат кўкларидан
Тушиб келайин.
Умримнинг ҳар дақиқасига
Ишқимни, кўнглимни
Қўшиб келайин.
Мен унинг ҳаммадан
Яширган сири,
Жони ичида жони
Бўлгим келяпти
Лабларининг қайноқ ҳароратидан
Ўлгим,
Ўлгим,
Ўлгим келяпти!
Дунё ўз карвонин
Тортиб кетётир
Мен унинг қошига
Етаман қачон.
Менга фаришталик тахтини эмас,
Бир аёл бахтини
бергин Художон!
Билмайсан
Мен унинг қонида оқидим,
Йилларнинг энг нурли
Хаёли бўлиб,
Изн бер қолайин
Шу лаҳза ҳаққи
Унинг, фақат унинг
Ҳалоли бўлиб,
Дунёнинг энг бахтли аёли бўлиб.
Каҳф боғларида
Тун тушаётир,
Дилни бир хавотир
Эзди кўп ёмон.
Агар у туш бўлса
Минг йилдан бери
Кимга асраяпсан
Мени Художон!
Кимга асрагандинг
Мени Художон!!!
Нафиса шернинг охирги сатрларини аста пичирлаб такрорлади
-Кимга асраяпсан... Мени Художон!

❤272👍63😢41🔥22😍6👏4🙈4😇4🤨3🌚1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Реакция белгилаб куямиз 😊
❤55👍23😍11👏2🕊1
#Ибрат бекати
Дўст
Телефонини олди - да дўстига қўнғироқ қилди:
- Онамнинг мазалари йўқ! Менда дориларга пул йўқ, - деди.
Дўсти:
- Бўлди, ўртоқ, хавотир олма. Асрдан кейин қўнғироқ қил, бир чорасини топамиз! - деди.
Асрдан кейин дўстига боғланишга уринди. Телефон ўчириб қўйилганди. У такрор - такрор рақам терди. Ўчиқ эди...
Кимдан бўлса ҳам, пул топиб келиш илинжида кўчага чиқиб кетди. Афсус... ҳеч ким унга қарз бермади.
Дунёларга сиғмай кетди. Онасига бирор ёрдам қилолмаётганидан қаттиқ ранжиди. Ундан ҳам кўра дўстининг уялтиргани ёмон таъсир қилди. Икки қўли бўш, сиқилган ҳолда уйга қайтди. Қараса, онаси тинч ухлаб ётарди. Ёнида пакетда дорилар турарди. Бориб синглисидан сўради:
- Буларни ким келтирди?
- Дўстингиз келиб рецептни олдилар. Бориб ҳамма дориларни олиб келдилар. Ҳозиргина чиқиб кетдилар, - деди.
Кўзлари ёшга тўлиб кулди. Дарров ташқарига чиқди. Атрофдан дўстини қидирди.
- Дўстим, сенга асрдан бери қўнғироқ қиламан! Телефонинг ўчиқ!? - деди.
- Мен телефонимни сотиб ОНАЖОНИМИЗ учун дорилар сотиб олдим, - деди.
Интернетдан олинди.

👏68❤57😢30😍13🔥9💘1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Реакция белгилаб куямиз 😊
🤨31🤗24😁22❤14😍8🙈3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙 Хайрли тун
Ўзингизни ва яқинларингизни эҳтиёт қилинг, билингки дунё эмас биз ўткинчимиз !
Мурувватли бўлайлик. Уйкуга ётишдан олдин, бугун ким сизни хафа қилган бўлса, кечиринг.
Хафагарчиликларингизни унутинг. Рухингиз енгил бўлган холда ором олишга ётинг !
Юрагингизга яқин олманг!
АЛЛОҲни савобларига эга бўлинг !
ТУНИНГИЗ ОСУДА ЎТСИН АЗИЗЛАР...
🌙🌙🌙 Хайрли тун

❤19🕊9👍4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳар кимнинг ичида бир истеъдод бор!
Инсон ўй-хаёлларига бутун коинот сиғар экан, бизнинг кўп нарсаларга эришишга имконимиз борлигини англатади!
Истасак самога парвоз эта оламиз, истасанг океан узра суза оламиз, юлдузга қўшни, қуёшга дўст, ойга шерик бўла оламиз!
Тоғлар чўққисини забт этиб, боғ гулларидан баҳра ола оламиз!
Булутни қучиб, ёмғирдек тўкила оламиз!
Булар ҳам бизга берилган неъмат эканлигига ва шу мўъизалар билан бирга эканлигимиз ҳайратланишнинг, Буюк мусаввирнинг оламшумул тасвири эканлигимизни англатади!
Хайрли тонг Буюк рассомнинг тасвирлари!
Хайрли тонг Азизим!😇

❤20😍7👍5🕊1
Hikoyani kutyotganlar bormi???
💯223👏53🤗17😍13❤🔥11❤10🔥6✍4😇4
3-қисм.
Жамшид ойнадан пастга қараб Нафиса ва Музаффарнинг гаплашиб турганини кўрди. Бу сухбат Нафисага ёқмаётганини сезиш қийин эмас. Юзида асабийлик зохир эди. Жамшид уф тортди
-Шу Музаффарга ҳам ҳеч тушунолмадимда-деди офес хужжатларини кўриб ўтирган Шоҳрухга қараб- гулдек аёли билан ажрашиб Нафисага осилиб олган. Нахот Нафиса Музаффарга ,,бир оилани эплолмаган эркакʼʼ деб қарашини тушунмаса?
Шохрух кулиб юборди. Жамшид эса ажабланиб қаради. Кўзларида ,,гапимнинг нимаси кулгилиʼʼ деган маъно бор эди. Шохрух эса қотиб қотиб куларди
-Бир оилани эплолмаган эркак де?- Шохрух кулгидан ўзини зўрға тийди- унда биз киммиз? Бўйдоқ деган номни шараф билан кўтариб юрган сен ва икки марта уйланиб ҳам ажрашган мен киммиз? Хая айтганча унутибман... Биз Бевалар жамоасимиз!- Шохрух яна кулди. Жамшид эса лаблари кулгуга бурилса ҳам энса қотирди
-Энди шу гапни бутун умр байроқ қилиб олиб юрасан шеклли?!
Жамшид яна бориб ойнадан қаради. Нафиса машинасига ўтирди. Музаффар ортидан нималардир деб бақирди. Машина жойидан жилгач асабий ер тепинди.
-Музаффар Нафисани ростдан севади деб ўйлайсанми?- Шоҳрухга қараб ўйчан савол берди Жамшид.
-Музаа севадими йўқми билмадим аммо Нафиса севмаслиги аниқ! Хатто орадан яна йигирма йил ўтса ҳам севиб қолмайди!
-Нега ундай дейсан. Балки Музаффар яхшироқ ҳаракат қилса ёки биз бироз тасир ўтказсак турмуш қуришга рози бўлар?
Шохрух бош чайқади
-Рози бўлмайди. Ахир сабабини ўзинг ҳам биласан! Боз устига у Юсуфдан...умид узолмаяпти.
-Музаффар яхши шифокор Шоҳ! Агар турмуш қуришса аста секин Нафисани авраб даволанишга кўндириши мумкин!
-Жам, илтимос Нафисага ортиқча босим ўтказма. У буни кўтаролмайди! Даволанишга келсак... Психолог билан сеанслари тугаса ва ахволи ҳозиргидан яхшиланса ўзим гаплашаман!
Жамшид индамай бош силкиб қўйди. Ҳисоботларни қўлига олиб қайта кўриб чиқа бошлади.
Нафиса тилидан:
Инсон базан ҳамма нарсадан қаттиқ чарчайди. Бу шунчаки ишлаб чарчаган тана чарчоғи эмас аксинча яшаш учун курашиб толиқиб қолган руҳ чарчоғи. Мен ҳам жуда толиқдим. Ҳаёт менга юллаётган оғир зарбалардан гангиб қолаяпман. Офесда иш бошланганига беш ой бўлди. Мен эса бир ойдан бери номигагина бориб келаман шунда ҳам иккта учта қўриқчи билан. Уларни барини Шохрух тайинлаган. Қаерга бормай ёнимда Ислом бўлади. Очиғи жуда чарчадим, ҳаммага дардисар бўлишдан қаттиқ чарчадим. Безиб кетдим. Аслида Шохрух қўриқчи ёлашига ҳам асосли сабаб бор. Менга суюқасд уюштирилди!! Икки марта. Биринчиси очилиш маросимида. Иккинчиси эса ўз уйимда... Ўша дахшатли кунни эслашдан ҳам қўрқаман. Худди яна қайта бошдан ўтказгандек бўламан.... Ўша куни ишдан жуда кеч чиқдим. Ислом эшигим олдигача кузатиб келди. Кейин у билан хайрлашиб эшикни очдим ва чироқни ёқмоқчи бўлдим. Аммо чироқни ёқишга улгурмадим. Бақувват бир қўл мени судраб кетди.. Қўрқувдан чинқириб юбордим... Жон жаҳдим билан мени босиб олишга ҳаракат қилаётган одам қўлидан чиқишга ҳаракат қлар эканман тобора нафасим қисиб келарди. У эса ҳамма қаршилигига қарамай хохолсб кулар мен ундан қўрқаётганимдан завқланарди.
-Қўйиб юбоор....
Бирдан гурсиллаб эшик очилди. Нима бўлаётганини тўлиқ амгламасимдан устимга чиқиб олаётган эркакни Ислом бир ҳаракат билан улоқтириб юборди. Яна иккита йигит эса ўша одамни судраб олиб чиқишди. Ислом келиб аста ёнимга тиз чўкди
-Аҳволингиз яҳшими хоним?!
Жавоб бермадим у эса ерда ҳалигина бошимдан тушиб қолган рўмолимни қўлига олди. Авайлаб бошимга ёпиб ўрнидан турди.
-Сизга сув олиб келаман...
-Йўқ!! - бехос қичқириб юбордим. Худди у мендан узоқлашса яна нимадир содир бўладигандек туйилиб кетди. -Узоққа кетиб қолма...
Ислом ёнида турган йигитга имо қилди. Йигит эса тезда сув ва аллақандай дори олиб келди
-Ичиб олинг хоним... - Ислом менга сув ва дорини узатди. -Уйқу дори. Уҳлаб олишингиз керак.
-Бу ерда уҳлаб қолишдан қўрқаман...- пичирладим.
-Сизни олиб кетаман!- деди Ислом қўлимдан тутиб.

❤277😢103👏32👍24✍9💔9🙈7😇7😍3🤨2
4-қисм.
Нафиса тилидан...
Ислом билан бирга бу уйдан чиқиб кетар эканман сўнги бор ортимга қарадим. Оддий, ҳашамсиз уй. Худди ўзим хохлаганимдек! Аммо энди бу ер ҳам мен учун ҳавфсиз эмас. На ҳашаматда ва на оддийликда халоват тополмаяпман. Демак муаммо мени ўзимда. Мен ўзимга магнит каби балоларни тортиб юраман. Қаерга борсам ҳам тақиб этаверади.
-Агар қарши бўлмасангиз бугунча мени уйимга борсак?
Машина юргач ойначадан менга қаради Ислом. Кўзим уйқуга кетаётгани учун гапини тўлиқ англамасдан туриб бош силкадим...
Симора тилидан..
Мардон ҳадеб келавериб мени безор қилиб юборди. Нега тушунмайди уни севмаслигимни. Аслида энди мен ҳеч кимни севолмайман. Бу севги деган балодан насибамни олиб бўлдим. Энди менга на ёр, на бир дўст керак. Аллоҳнинг яратган қулларига ишониб бир марта хато қилдим. Аллоҳим эса ўзидан бошқани севиш унга ишониш нақадар катта хатто эканини кўрсатди. Тўғри оғриқли бўлди аммо бари ўтиб кетди. Ўтиб кетгунча неча марталаб Аллоҳга жонимни ол деб ёлворганларим фақат ўзимга аён.
Симора аламли жилмайди
-Энди олдинги ҳаммага ишонаверадиган Симора йўқ!! Ҳали ҳаммангиз менга қилинганлар учун жавоб берасиз...
Ҳали тиззангизга чўкасиз чунон,
Сиздан зарбаларни тинимсиз олдим.
Кўнглимни оғритиб қўйдингиз ёмон,
Қалбнинг қотилларин Ҳудога солдим.
Индамай кетди деб юрманг хотиржам,
Сиздан икки кўзим қон билан қайтдим.
Менинг ишонганим Яратган эгам,
Борки шикоятим Ўзига айтдим.
Ҳар яхши, ҳар ёмон амал ҳисобда,
Ҳамма берганини олиб юрибди.
Сизнинг кўзларингиз кўрдир шу тобда,
Аллоҳ ҳаммасини кўриб турибди.
Кимнинг бахтсизлиги кимга бахт бўлмас,
Сизнинг жиноятга бор жазолар кам.
Хукм ўқилишга кўп қолган эмас,
Ишимни кўрмоқда энг одил ҳакам!
Сиз ҳам синовдасиз, синовда биз ҳам,
Суйгани учун ҳам жабрда қолдим.
Зулмингиз жонимдан ўтиб кетса ҳам,
Бор йўғи мен сизни Ҳудога солдим!
Қалбнинг қотилларин Ҳудога солдим!!!
Малика Тавфиқ

❤209👍54😢20👏5😇3
5-қисм.
Симора эрталабдан кўча айланишга чиқди. Электиро мобилини қанча ўт олдиришга уринмасин барибир жойидан жилмади. Асабийлашиб рўлни муштлади
-Жин урсин! Рекламага алданиб қиммат машина олишнинг жазоси бу!
-Ёрдам керакми?- қаердандир Мардон пайдо бўлди. Симора эса баттар қизишиб кетди
-Йўқ!- деди совуқ оҳангда. Мардон эса нари кетишни ҳаёлига ҳам келтирмасди.
-Истасанг кўриб беришим мумкин! Ёки борадиган манзилинга ўзим олиб бораман.
-Йўқ керакмас! - Симора машинадан тушиб эшикни қарсиллатиб ёпиб кета бошлади. Мардон ортидан келди
-Симора сенга ёрдам бермоқчиман!
-Ё Аллоҳим! Бу бандаларнинг нега бир гапни тушуна қолмайдия?! Керакмас!. Осмон узилиб бошимга тушса ҳам сенга ишим тушмасин!
Симора эрталабки кайфиятидан асар ҳам қолмай ўз хонасига кўтарилди. Мардон эса ортидан маъносиз қараб қолди. Симора яна бир хафтани шунақа асабийлик билан ўтказди. Оҳирги ҳафта янгилиги эса уни портлатиб юборди. Эри Ўзбекистонга қайтишга қарор қилибди. Ҳатто чипталар ҳам тайёр!
-Истамайман!!- бақириб юборди Симора бу ҳабарни эшитиши билан.
-У ерга боришни хоҳламайман!!
-Симора,бу шунчаки ҳамкорлик учрашуви! Ва у ерда рафиқам сифатида сен ҳам бўлишинг керак.- деди Симоранинг эри вазмин оҳангда. Симора эса ва қўллари титраб кетаётгани учун ортиқ тортишмай ўз хонасига югурди. Тинчлантирувчи доридан ичиб олди. Аммо юраги потирлаб урар тинчланишдан дарак йўқ эди.
-Қайтмайман!!! Бир ой тугул бир соатга ҳам Ўзбекистонга қайтмайман!! - Симора бақирганча қўлига илинган жамики буюмларни улоқтира бошлади. - Нега тушунмайсизлар?! Нега? У ерда менинг юрагим ўлган, ғурурим оёқ ости қилинган. Орзуларим ер билан яксон бўлган!!! У ерга қайтсам... Ўша юзсизларни кўрсам... Қандай чидайман? Қандай?!
Симоранинг эри хонага кириб келганда Симора бутун хонани вайрон қилган деярли бутун нарса қолмаганди. Ётоққа ўтириб олиб бошини чангаллаб қолган Симорани аста елкасидан тутди
-Кел бироз тоза ҳавога чиқамиз...
-Истамайман!- силтанди Симора- нега менга бундай қиляпсан? Менку майли ўзинга бу азобларни қандай раво кўряпсан Юсуф!! Уни кўриш учун, бизни бир четига сиғдирмаган ўша ланатланган шахарга яна қайтмоқчимисан!!
Юсуф жим эди. Айни топда Симора ҳақ эди. У Нафисани кўриш учун... Яна ортга қайтмоқчи. Аммо бу гал қайтишдан мақсади бошқа! Йиллар аввал Нафисага берган ваъдасини бажармоқчи...
-Кут Нафиса Бурхонова кут! Бир кун қаршингда чиқаман, сендан гўзал ва сендан кўра вафоли бир қизни ўзимга ёр қиламан!...
Икки йил! Бу жуда катта муддат. Юсуф бу учрашув учун узоқ тайёрланди. Оиласидан узоқда бўлишга, ўз ватанидан чиқиб кетишга мажбур бўлди. Юсуф буларнинг бари учун энг аввало Шохрухдан сўнгра Нафисадан ўч олади. Симора Юсуфга тикилиб қаради ва илтижоли оҳангда деди
-Юсуф... Ўтинаман мени олиб борма! Икки йил умримни сарфлаб чиққан холатимга яна қайтишни истамайман... Орзуларим... Ҳаётим барбод қилинган жойга... Қайтиб боролмайман...
🪷🪷🪷
Ўзбекистон. Тошкент.
Жамшид тилидан.
-Уфф Нафисадек сабрли бўлишни қачон ўрганарканман а? Бу бетоқатлик билан хатто умримни ҳам тез яшаб ўтаётгандекман. Балки шуниси яҳшидир. Бемаъно ҳаётимни узайтиришдан ҳам ненаф.
Масрура хоним ҳамма айбларни бўйнига олиб қамалгандан буён бирор марта йўқлаб бормадим. Умуман боришга сабаб ҳам йўқ эди. Бизни у аёл билан фақат қон боғлаб туради. Ўртамизда бирор арзирли ришта йўқ! Аммо тўрт ой аввал яна бордим. Чунки Нафисага яна хужум қилинди. Катта эҳтимол билан бу унинг иши деб ўйладим...
Қамоқхонанинг учрашув хонасида ўтирар эканман юрагим қинидан чиқиб кетгудек безовта урарди. Айнан нима дейишимни ҳам билмайдиган одамим билан учрашув онлари яқинлашмоқда эди. Шарақлаб эшик очилди ва ёнида иккита соқчи билан Масрура хоним кириб келди. Кўзларимиз бир он тўқнашди. Масрура хонимнинг кўзларида ҳайрат бор эди ва яна тушунарсиз аланарсалар. Қисқагина салом деб қўйдим. Айни пайтда гапимни нимадан бошлашни билмасдим.

👍213❤184🔥46✍39😍2🕊1
#Ҳаётий ҳикоя
Кореядан келган пальто.
Онам соғайиб, сал ўзига келгач, ҳол аҳвол сўрайдиган, бир пас ўтириб ҳангома қиладиган, онам билан суҳбатлашиб ўтиришни яхши кўрадиган қўни қўшниларимиз кўпайиб қолди.
Бугун қўшни қишлоқдан бир аёл келди. Қўлида аёллар киядиган қимматбаҳо пальто. Атай онам учун олиб келибди. Онамнинг елкасига ташлаб, юз кўзларидан ўпди, “Сиздан бир умр қарздорман, онажон,” деди. Онам “Нега уйтасан?” деди. “Мени танидингизми, мен фалончи бўламан, олдингизга тез тез келиб тураман, мени эслайсизми?” – деди. “Ҳа танийман, пальтони нега кўтариб юрибсан? Жўн ўзинг келаверсанг бўлмайдими ?” – дедилар онам.
“Бу пальтони ўғлим Кореядан сизга жўнатибди. Ўғлим ҳозир Кореяда ишлайди. Менга жўнатган экан, пальто роса ёқди. Зулайҳо холангга ҳам худди шуни ўзидан битта жўнат, дедим. Ўғлим “Нега?” деб сўради. Унга бўлган воқеани айтиб бердим.”
“Нимани айтдинг?” – дея сўрадилар онам. “Онажон эсингиздами, кўчаларингизга келин бўлиб тушган эдим. Эрим бошқа хотин топиб, мени кўчага ҳайдаб юборди. Қўлимда ёш болам, қорнимда, ҳозир Кореяда юрган ўғлим бор эди. Ҳамма қорнингдаги болани олиб ташла, икки бола билан қаерга сиғасан, деди. Ўзим гаранг бўлиб қолган эдим. Қайнотам ҳам, қайнонам ҳам кетавер энди, бу бола норкаман бўлиб кетибди, бир кун уриб ўлдириб қўймасидан кетавер, ўз кунингни ўзинг кўравер, биз бир нарса деёлмаймиз, ўғлимиз соғ эмас,” деди.
Шундай қилиб кўчада қолдим. Хаёлимда болани олиб ташлаш бўлиб қолди. Бир кун олдингизга маслаҳатга келдим. Қорнимда болам бор. Зулайҳо хола нима дейсиз, олиб ташлайми десам, йўқ йўқ олма, ҳадемай катта бўлиб қолади. Ризқ Худодан. Ҳадемай қаватингга кириб, сенга дастёр бўлади. Бир амаллаб туғиб ол, дедингиз. Сизни бир оғиз гапингиз билан, қанча қийинчилик бўлса чидаб, шу болани туғиб олдим, агар алдаб сулдаб йўлга солмаганингизда, болани олиб ташламоқчи эдим. Ўшанда тўғри йўл кўрсатган экансиз. Мана ўша ўғлим ҳозир Кореяда. Даста даста пул жўнатиб турибди. Шу воқеани ўғлимга айтиб берсам, дарров бўлди Зулайҳо онамга худди шунақа пальто жўнатаман деди, кейин жўнатди. Зулайҳо хола энди мени онам, Кореядан борай, олдиларига бир қучоқ совға салом билан ўтаман, деяпди ҳозир. Шу гап.”
Зулайҳо хожи онам: “Э, яша! Ҳалиям эсингда турганини қара. Илоҳо, ўғлинг кўп яшасин,” – дедилар.
Бу гаплар бугун бўлиб ўтган гаплар. Шундай мўътабар онам борлигидан яна бир бор фахрланиб кетдим. Келган меҳмонлар билан тушгача ҳангома қилиб ўтирдик. Онамнинг суҳбатига яна тўймай қолдим.
МУҲАММАД ИСМОИЛ.

❤156👍46👏21🤨4😇2⚡1
#Сиз нима дейсиз?
📝Бева муҳаббат
Огоҳлантириш: балки ўқишни бошламаганингиз маъқулдир! Чунки воқеа сўнггидаги саволга жавоб бериш осон эмас.
Бўлиши шарт муқаддима
Воқеа муаллифи мен эмасман. Шарқдами, Ғарбдами, қаерда содир бўлганидан ҳам бехабарман. Ўқиганман ёки кимдир айтиб берган. Эсимда йўқ. Бу муҳим ҳам эмас. Асосийси, ҳикоя сўнгидаги савол ва сизнинг унга жавобингиз.
Кимнингдир ёнини олаётгандай кўриниб қолмаслик ва фикрингизга беихтиёр таъсир кўрсатиб қўймаслик учун имкон қадар қуруқ, руҳий ҳолат чизгиларисиз ёзишга уриниб кўраман.
Эру хотин. Бахтли, аҳил оила. Севиб, севишиб турмуш қурганлар. Бир-бирларини еру кўкка ишонмайдилар. Ўзаро ғамхўр, суянч, елкадошлар. Фарзандлари ҳақида билмайман — бунинг воқеага дахли ҳам йўқ. Эътиборни чалғитмаймиз.
Эрнинг топиш-тутиши жуда яхши. Ўзига тўқ, бадавлат. Аёлнинг рўзғор тутими баракали. Ҳамма уларнинг муносабатига ҳавас қилади. Иккиси ҳам хушрўй. Идеал оила тимсоли.
Ҳаётнинг синовлари келибди. Эр (асослими, асоссизми) қамалибди. Иши терговга ошибди. Гумондор сифатида судгача қамоққа ташлабдилар. Хотин бечора эрини қутқариш учун қариндошлар, танишлар, бегоналар, қўшнилар — ҳаммани ишга солибди. Уддасидан чиқолмабди. Энг зўр адвокатларни ёллабди. Эплашолмабди.
Кимдир терговчи билан шахсан, гувоҳларсиз гаплашиб, пул таклиф қилиш кераклигини айтибди. Терговчини йўқлаб борибди. Дардини ва таклифини айтибди.
Терговчининг хотинларга суяги йўқ экан. Аёлнинг ҳусни, қадди – қоматига маҳлиё бўлиб, бошидан ақлу ҳуши учибди. Оғзидан сўлаги оқиб дебди:
— Масала суддамас, аввало, терговда ҳал бўлади. Эрингизни тақдири менинг қўлимда. Истасам, қонуннинг шунақанги нуқталарини топаманки, у суд залидан озодликка чиқиб, бағрингизга қайтади.
— Оғзингизга сиққан пулингизни сўранг, топиб бераман. Фақат эримни озод қилинг, илтимос.
— Менга пул керакмас. Сўрайдиган бошқа нарсам бор.
— Нима?
— Бир тунни мен билан ўтказасиз. Бир кечангизни менга бағишлайсиз. Кўнглимни ололсангиз, эрим озодликда, деб ҳисоблайверинг. Хотиржам бўлинг, сизни ўзимга мунтазам ўйнаш қилиш ниятим йўқ. Фақат бир кеча!
Аёлнинг нафратини таърифламайман. Ўзини ҳақоратлангандай ҳис қилганини айтмайман. Бу шундоқ ҳам тушунарли.
Вужуди севгани, суйгани, ҳалолу покизаси — эридан бошқасининг тафтини билмаган покиза аёл нимани ҳис қилса, шуни бошидан кечирибди. Руҳи синибди.
Уйига сиғмабди. Нафақат уйи, дунёларга сиғмай қолибди. Бировга айтолмабди. Тилидан чиқаролмабди. Сирдош тополмабди. Эрини кўйлакларини юзига босиб юм-юм йиғлабди. Ўйлабди, ўйига етолмабди. Қийналибди.
Вақт эса ўтиб бораверибди. Терговчи ҳам унга босим қилмабди, бағримга кел, деб ортидан югурмабди. Жавобни жимгина кутибди.
Аёл қарорга келибди. Терговчининг таклифини қабул қилибди…
…Улар тунни бирга ўтказибдилар. Аёл бошқа эркак тафтини ҳис қилиб кўрибди. Хилватдан ким қанчалар қониқиш ҳосил қилгани менга қоронғу…
Терговчининг мардлиги ҳам бор экан. Ваъда қилганидек, аёлнинг эрини суд залидан озодликка чиқариб берибди. Оила яна баҳамжиҳат яшай бошлашибди. Эрни ишлари тикланиб кетибди, аёл ҳамон уйнинг севимли, жонсарак бекаси вазифасида экан. Бахтли дамлар қайтиб келибди.
Кунлардан бир кун икковлон, одатдагидек, ширин суҳбат қуриб ўтирарканлар, эр бахтдан масрур, кўтаринки кайфиятда гап бошлаб қолибди:
— Судга олиб кетишаётганда, судья камида 8 ёки 10 йил берса керак, деган ўйда эдим. Ичкаридаги камерадошларим ҳам менга қўйилаётган моддаларни эшитиб, шундай фикрга келгандилар. Улар орасида жиноят кодексини анча мунча юристдан яхши биладиганлари талайгина. Ишонгандим. Ўзимни руҳан тайёрлашга ҳам тушгандим. Мўъжизани қараки, мени суд залидан озод қилишди, қўйилган ҳамма моддаларни олиб ташлашди. Хайратланарли.
Аёл, балки эрим ниманидир сезган ёки эшитган бўлса, атайлаб гапни узоқдан бошлаяптимикан, дея зимдан разм солибди. Эрининг кўзларида эса яна ҳаётдан завқланиб яшашни бошлаган, аёлини улкан меҳр ва муҳаббат билан қадрлайдиган инсонни кўрибди.

❤102🙈16😢12😍4👏3