ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ
43.9K subscribers
4.75K photos
4.14K videos
17 files
8.51K links
💖Ishq haloldir. Ikki qalbning bir - birini deb urishi , yuraklarning sevgi ila jo'sh urib, ishq daryosida oqishi Allohning rahmatini jilvasidir. 💖       

Reklama uchun👉👉 @reklamala_arzon

Talab taklif shikoyat uchun👉👉 @Neiba_bot
Download Telegram
138-qism
-Отанга бундай қилишга уялмайсанми? Қамаб қўяман деганинг нимаси?.
Нафиса асабийлашиб бармоқларини  қирсилатди
-Уялмайман... Менга сира оталик қилмаган инсонга мен ҳам бегонадек муомала қилишга уялмайман...
-Хўп, мол мулкимни сенга бердим ҳам дейлик! Сенчи? сен нима қиласан уларни а нима қиласан? Ҳеч нарсани эплолмай, йиллаб тер тўкиб оёққа қўйган компанямни касодга қиласанми? Нима қиласан гапир?!!
-Нима қилсам қиламан! Ҳар ҳолда етти ёт  бегонага берганингиздан кўра менга берганингиз афзал! Ўлганимиздан кейин ортимиздан савоби бориб туриши учун ҳаммасини эҳсон қиламан....
- Агар шундай қилсанг сени ,,оқ қиламан ъъ!! Икки дунёда ҳам рози бўлмайман! Оқпадар бўласан....
-Бассс!! - бақириб юборди Нафиса- етар энди бас! Фақат фарзанд отага оқ бўладими? Ота ҳам боланинг олдидаги ҳақларини бажармаганда унга оқ бўлмайдими!! Етар энди етар... Доим сизнинг соянгиздан ҳам қўрқиб яшадим. Кўзингизга мултираб бир ҳовуч меҳр тиланиб келдим, мени яҳши кўриб қолишингиз учун... қизим деб бошимни силашингиз учун тинимсиз тер тўкиб ҳаракат қилдим!! Сизчи сиз нима қилдингиз?? Бу дунёда борлигимни бирор марта бўлса ҳам ҳис қилдингизми? Сиз учун қилган ҳаракатларимни, эришган натижаларимни бирор марта кўрдингизми, олқишладингизми??...
Карим Бурҳонов зарб билан столни муштлади
-Ҳадингдан ошма! Билиб қўй шу кунгача нимага эришган бўлсанг мен орқамдан эришдинг! Қаерга борган бўлсанг, қандай иш қилган бўлсанг ортингдан мен борлигим учун, Карим Бурхоновнинг қизи деб йўл беришди!! Сенга бундан ортиқ нима керак ношукур  кўрнамак?!..
-Меҳр!!  Меҳр керак эди менга озгина меҳр!! - бақириб юборди Нафиса, бундан эса Карим Бурхонов баттар тутақиб кетди
-Бунчалар ношукурсан, онанга тортганмисан нима бало?! Бунча ўзингни ўйлайсан, нима сендан бошқалар қийналмадими? Мен қийналмадимми, сенларни боқиш учун итдек ишладим нонкўр!! Аслида ҳозир ҳам ўзингни ўйлаяпсан! Бечораларга тарқатаман деб мени алдаб бор бойликни ўзинга ва анави касал эринга олмоқчисан!! Кимга ўхшадинг сен бунча худбин, бунчалар очкўз бўлмасанг!!
Карим Бурхоновнинг бир нафасда айтиб ташлаган гаплари Нафисанинг юрагига наштардек санчилди. У ҳам алам билан қичқирди
-Мен сизнинг қизингизман дада!! Худди сизнинг ўзингизман худбин, очкўзман! Мен... ҳар қандай вазиятда ўзим учун қулай йўл танлашни, қандай қилиб бўлса ҳам ўзимни қутқаришни сиздан ўргандим дада сиздан!! Мен худбинлигимга қўшимча бахтиқароман ҳам! Бу жиҳатим эса онамдан ўтган... Мен худди удек... бахтсиз ва ҳеч кимга кераксизман!!
Нафиса чуқур нафас олди у тобора бўғилиб борарди. Отасига чуқур бир изтироб билан қаради
-Нега мени ҳеч яҳши кўрмадингиз дада?... Нега... Менку майли ойим ва Садафнинг айби нима эди... Нега уларни омон қолдирмадингиз ёки мени ҳам уларга қўшиб йўқ қилсангиз бўлмасмиди?!..... Агар ўшанда мени ҳам йўқ қилиб юборганингизда  мен ҳозир бу қадар хўрликларни кўрмаган бўлардим....
Карим Бурхонов қизига тикилди. Нафиса ўксиб ўксиб йиғларди, елкалари титраб кетар гўё ёмғирда қолган нозик майсадек эди. Карим Бурхонов чуқур хўрсинди қани энди ҳаммаси бошқача бўлганда. Масрура сира ҳаётига кирмаганида!... Аммо ҳаммаси бўлди ва ҳозирги аҳволга келиб қолишди. Инсон зоти қизиқ... Аслида ҳамма гуноҳни ўзи қиладию тинчгина шайтонни айблайди. Бошига бир мушкулот келса ҳам  яратгандан эмас бандасидан ёрдам умид қилади! Ўзидан бошқа ҳаммани айбдор санайди гўё у айбсиз ва қолган ҳамма гуноҳкордек! Карим ҳам шундай ўйларди уни шайтон йўлдан оздирган бўлмаса оиласига хиёнат қилмасди. Уни Масрура атайлаб ҳаётига кириб олиб оиласидан, болаларидан воз кечишига ундаган! Каримнинг ўзи айбсиз фақатгина унинг атрофидагилар айбдор. Аёли яҳши бўлганда кўнглини олганда хиёнат қилмасди. Қизи ақлли бўлиб номусини сақлаганда осонгина ўлдириб юбормасди, Нафиса доим отанинг асабига тегиб ҳали унга ҳали бунга ,,бурунъъ  тиқавермаганда уни ҳам яҳши кўрарди! Демак содир бўлганларга ва уларга  қилаётган муносабатига фақат ўзлари айбдор Карим эмас!!
299😨86💔27🔥19❤‍🔥16😢1110🤨9😇5🕊3😍3
139-qism
Нафиса отасининг унга тикилиб ҳаёлга чўмиб қолганини кўриб томоқ қирди ва бояги хужжатларни олдига сурди
-Илтимос... Қўл қўйинг!
Карим Бурхонов қўл қўйди сўнгра  Нафисага синчиклаб қаради
-Жасурни нима қилдинглар?
Нафиса кулиб юборди ичидаги дардлари гўё кулгуга айланиб қолгандек тўхтамай куларди
-Сизга у ҳалиям қизиқми?- деди кулгидан ўзини зўрға тўхтатиб - унда гапларимни диққат билан  эшитинг! - Нафиса кўзларини бир юмиб очиб чуқур нафас олди.
-Уни ҳам шу ерда ушлаб турибмиз... Нима қилишимиз ҳали аниқ эмас!  Аммо бир нарсани айтишим мумкин... Ўша сизнинг сохта ўғилнгиз... икки қизингизни ҳам номусидан айирди!!
Карим Бурҳонов ҳайқириб юборди
-Нима? Нималар деяпсан??!  
Нафиса эса оғриқли жилмайди ва ёйилиб турган олтиндек сочларини йиғиб бўйин қисмини отасига кўрсатди
-Бу унинг менга қилганларинг бир қисми ҳолос...- Нафиса бир ютуниб олди чунки кўз ёшлари томоғига тиқилиб келаётганди- Эсингиздами доим менга ,, Мен бўлмасам сен итга ҳам керак бўлмайсан!ъъ дердингиз. Мана кўриб қўйинг қизингиз энди ростдан...  итга ҳам керак эмас! Ахир қай бир ғурурли инсон ўзига беномусни раво кўради!
Нафиса юзларини юваётган ёшлари сабаб ҳеч нарсани кўрмай қолди
-Нега уни ҳаётимизга киритдингиз дада?!! Нега? ўғил кўриш орзуси қизларингизни ҳаётини барбод қилганини кўряпсизми дада?!
Нафиса узоқ йиғлади яна аланималар деб дадасини ҳам ўзини ҳам айблади балки қисматни қарғагандур... Карим Бурхонов эса юзини қўллари билан ёпиб ўкириб юборди! Ота ким бўлмасин, қандай бўлмасин ота! Фарзандининг юки отани эгиб қўяди айниқса номус юки!....
   Учинчи хонада қўл оёғи ва кўзлари боғланган Масрура хоним ва ёнида бир қўриқчи бор эди. Жамшид кириши билан ишора қилди йигит эса Мастура хонимнинг кўзидаги боғични ва қўлидаги боғични ҳам ечди. Масрура хоним кўзи ёруғликка мослашгунча бироз пирпиратиб турди. Кўзларини очиб қаршисида Жамшидни кўриб ҳайратланди
-Сен?!
Жамшид стаканга баклажкадан сув тўлдириб Масрура хонимга узатди
-Ҳа мен! Нима кутмаганмидингиз?
Масрура хоним сувни олиб жилмайди
-Очиғи йўқ. Мен Шоҳрух ёки Нафиса келади бошимни қотириб аюханнос солишади деб ўйлагандим. Аммо сен...
Жамшид сувни ичмай сохта жилмайиб турган Масрура хонимнинг қаршисига ўтирди
-Сувни ичаверинг ичига захар солмаганман! Зеро душманга яширинча зарба бериш сизга хос.Масрура хоним сувни ичиб олинг чунки ҳозир айтадиганларимдан сўнг юрагингиз ўт бўлиб ёниши мумкин!
Масрура хоним хандон отиб кулди у бу кулишидан зарача қўрқмаётганини исботлаб қўйганди.
-Нахотки? Йиллар давомида юрагига ҳеч ким ўт ёқолмаган Масрура Икромованинг юрагини келиб келиб Жамшид Арслон ёқса? Таажжубдаман!
-Мен бошқаларга ўхшамаганман! Буни яҳши билсангиз керак?- деди Жамшид стулга суяниб олиб - келинг аввал сиз ҳақингизда гаплашамиз?
-Икки душман нимани гаплашамиз мен ҳақимда?
-Фарқи йўқ!- Масрура хонимнинг гапини кесди Жамшид- нимани гапиришни истасангиз гапиринг ҳоҳланг ўтмишингизни айтиб беринг, ҳоҳланг бошқасини. Аммо жим турманг чунки мен сизни эшитмоқчиман! Юрагингиздаги бор гапларингизни айтишингиз мумкин!
Масрура хоним ғалати аҳволга тушиб қолди. Қачон? Қачон охирги марта ундан ички кечинмалари ҳақида сўрашди! Йилларки йўлидан чиққан жамики  эркак ҳам фақат ўз дардини айтиб келмадими? Фақат Даврон бошқача эди... Ишдан хориб чарчаб келса ҳам Масрура билан гаплашарди, Масрурага жуда ҳам катта туюлган аҳмоқона ташвишларини, кичик муаммоларини жам жон қулоғи билан эшитарди! Ундан кийин эса... ҳеч ким Масрура юрагини эшитмади! Балки Масруранинг ўзи уларга юрагини очмагандир?..
Орага тушган  совуқ сукунатни Жамшиднинг ўзи бузди
-Истасангиз мавзуни мен бошлаб бераман!- деди Масрура хонимга тик қараб- масалан... Масалан сиз, сиз-у  бизни  яратганга ва  яратганнинг ишларига қанчалик ишонасиз?
304😢86🔥41👍35💔10🐳5👏4😇2
140-qism
Масрура ўйланиб қолди, у Аллоҳга ишонадими? Йўқ! Ишонмайди ахир Аллоҳ уни унга энг керак пайтда ташлаб қўйдику...
Масрура хоним томоқ қириб олди.
-Умуман олганда ишонмайман! Чунки бир вақтлар дунёдаги ягона яқин инсонимни ундан бўлак ҳеч кимим йўқлигини била туриб уни мендан тортиб олган... Хомладор эдим зор қақшаб дуо қилдим, У  эса мени эшитмади ва мени севганимдан, боламни отасидан айирди. Мен эса бунинг аламини ҳаммадан олдим кўзимга болам ҳам кўринмади! Унинг ўлимига ким сабаб бўлган бўлса ҳаммасини ҳаётини заҳарладим. Ва мен буларнинг барчасига ўзим эришдим сенинг худойинг эса менга ёрдам бермаган!!
Жамшид сесканиб кетди. Қаердадир эшитганди ,,Қалбини Аллоҳ тарк этган кимсалар ўзларини буюкман деб ўйлайдиларъъ ўша гапни эшитгандан ҳам сесканди мана ҳозир ҳам шундай бўлди. Жамшид ўзини ҳотиржам тутишга уриниб яна савол берди
-Ўша жондан севган, ундан кейин  хатто болангиздан ҳам воз кечган инсонингиз ким эди?!
Масрура хоним ҳозир ўзига ўзи тушунмаётганди негадир Жамшид билан дардлашгиси келяпти...қандайдир юрагига яқиндек. Балки қўрқаётгандир, балки йўқотадиган ҳеч нарсаси йўқлиги учундир,аммо нима бўлса ҳам гапиришга қарор қилди.
-У менинг илк севгим эди... Ўн олти ёш бебош вақтимда учраган ва қайтиб ҳеч кимни сева олмаслигимга сабаб бўлган ягона муҳаббатим Даврон эди! У ҳеч кимга ўхшамасди буткул бошқача эди умрим давомида унда бор яҳши хислатларни ҳеч йўқ биттасини атрофимда ўралашиб юрган бирор эркакдан тополмадим! Биласанми эркак ва аёл севгисидаги фарқ нимада?
Жамшид ,,йўқъъ дегандек бош чайқади. Масрура хоним эса гапида давом этди
-Эркаклар чиройли аёлларни севадилар, аёллар эса ўзлари севган эркакни кўркам деб ўйлашади! Ким билсин балки шунинг учун ҳам Давронни ҳаммадан ўзгача деб ўйлагандирман ва йилларки уни ўрнига ҳеч кимни қўёлмадим!...
-У билан турмуш қурганмидинглар?- Жамшид юрагини кемираётган саволни берди Масрура хоним ҳазин жилмайди бу шундай бир жилмайиш эдики ҳатто Жамшиднинг ҳам юрагини ларзага солди.
-Албатта никоҳ ўқитиб кичик базм қилгандик! Аммо қонуний никоҳдан ўтнагандик ёшим кичик эди... Биз у билан бир йил уч ой-у ўн икки кун бахтли яшадик ва... ўн учинчи куни уни бутунлай йўқотдим! Мен ундан сўнг ҳеч ҳам бахтни ҳис этмадим хатто минг азобда дунёга келтирган илк севгим мевасини қўлимга олганда ҳам ҳеч нарсани ҳис этмадим гўё руҳим ўлган аммо танам тирик эди.
-Ўша бола... Ҳозир қаерда?...
Мастура хоним чуқур нафас олиб чиқарди
-Билмайман!... Яни уни туғруқхонадан чиқишим билан болалар уйига ташлаб кетганман. Давроннинг ўлимига сабабчи бўлганлардан қасос олишимга ҳалал беради деб ўйлагандим...
Жамшид баклажкадан сув солиб ичди Масрура хоним эса уни кузатиб туриб масхаромуз илжайди
-Юрагингизга ўт ёқаман дегандинг? Мени ҳикоямни эшитиб ўзингнинг юрагинг ёндими Жамшид Арслон?!
Жамшид жиддий нигоҳларини Масрура хонимга тикди
-Юрагим ёнди ҳам дейлик аммо менга бир нарса қизиқ, болангизни қидириб кўрмадингизми?.
Масрура хоним қошларини хиёл чимириб Жамшидга иддаоли қаради
-Нима бўлди Жамшид Арслон? Нега менинг ҳаётимга бу қадар қизиқиб қолдинг?
Жамшид елка қисиб қўйди
-Шунчаки сизни яқиндан билмоқчиман! Ким билсин балки мен ўйлаганчалик ёмон аёл эмасдурсиз....
Масрура хоним Жамшидга ўйчан холда тикилиб қолди ва бироздан сўнг деди
-Биласанми... Жудаям ғалати ҳис экан, кимдир сени ҳаётнинг ҳақида эшитиб ички дунёнинг қандайлигини билмоқчи эканлиги... очиғи жуда ғалати! Мен олдин ҳеч ҳам бундай ҳолга тушмаганман....
-Нахотки? Ахир ҳаётингизда жуда кўп эркаклар бўлган... Яни ҳозир ҳам кўплаб эркаклар орзусисиз. Нахот уларнинг ҳеч бири сизни эшитиб кўрмади? Очиғи ҳайратдаман...
-Ишонавер Жамшид Арслон.Мен Даврондан сўнг сираям севилмадим... Атрофимда парвона эркаклар фақат ўз нафслари учун эди. Уларнинг ҳеч бири мен нимани ёқтираман, қандай ранг, қандай гул ёқишини билмайди! Мен жуда кўп инсонлар билан қаҳва ичганман аммо уларнинг ҳеч бири менга қайси қаҳва ёқишини билмайди...
330👍91💔44😢37🔥22🤨115🙈5😇5😍1😨1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Реакция белгилаб куямиз 😊
🔥45👏169👍5💘1
#Драбллар

Урф-одат

Тўй дабдабали ўтди. Келинчак бундай бахтни ҳаёлига ҳам келтирмаганди. Ҳайҳотдек ҳовли жой, кўп қаватли данғиллама уй, қўша-қўша машиналар...
Энди тўйдан кейин охирги урф-одатларни ўтказишаётганди. Қимматбаҳо зеб-зийнатларга бурканган бахтиёр келинчак келин саломни тугатди. Уй хизматчисининг эса жавобини бериб юборишди...

Сабрия
😢7727🙈18👍6😍5😇2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Реакция белгилаб куямиз 😊
😁7630👍18❤‍🔥11😇5🙈3😍2🌚2
GOʻZALchilar QANISIZLAR??? Uxlab qoldingizlarmi
😍156👏6137🤗15👍95
#ГЎЗАЛ

Муаллиф: САИДА АЗИЗ

Зиёфат кўнгилдагидек ўтаётган бир онда залда чироқлар ўчди. Ўтирганлар саросимада бир-бирларига қарашди. Смартфонларнинг чироғини ёқа бошлашди. Зал тўридаги монитор экрани ёқилди. Экранда Миландаги кичик қаҳвахона сурати намоён бўлди. Экран ортидан овоз эшитила бошланди.
- Сизга бир эртак айтаман! Ўтган замонда тақдир тошларини кўтара олмаган бир йигит бўлган экан
Экранда Сардорнинг чеҳраси намоён бўлди.
-У шу қадар ўзини ва Худони унутиб қўйган эканки, кўзи фақат ёмонликни кўраркан. Шайтоннинг найрангларига учар, аламини ёқузликдан оларкан. Ўтмишида қолган ёвузлик маликаси унинг қалби ўрнига тош солиб кетган экан. Мана шу тош сабаб у яхшилик қилишни билмай қолган, аламзада одамга айланиб яшаркан. Лекин Худонинг унга раҳми келиб кичик фаришта билан сийлабди.
Экранда Лайлонинг сиймоси пайдо бўлди. Ўтирганлар овоз чиқармай, экранга қараб туришарди.
-Аммо қалби тошга айланган йигит жажжи фариштанида ҳис қилмаскан. Кунларнинг бирида у шунчаки ўйнагани, шунчаки саёҳат қилгани Миланга борибди. У Буюк Аллоҳнинг унга атаб қўйган бебаҳо совғасидан бехабар экан. Миланда эса оқ парини учратибди. Бироқ қалби ҳамон тошдан қутулмаган йигит оқ парини жуда қаттиқ ранжитибди. Оқ пари йигитдан хафа бўлиб, йиғлабди. Лекин ҳеч нарса демай, кўздан ғойиб бўлибди. Оқ парини кўрган тош қалбли йигит негадир ўзида ўзгаришни сеза бошлабди. У парига қилган номаъқул ҳаракатидан уялибди. Агар оқ парини яна кўрса, албатта, узр сўрашни қалбига тугиб қўйибди. Миландан қайтибди. Бутун ўй фикри ўша Оқ парида бўлиб қолибди. “Э, Худо қанийди, уни яна бир марта кўрсамда, узр сўрасам”, деб турган лаҳзаларида Оқ пари унинг жажжи фариштасини кўргани келибди.
Экранда Гўзалнинг сурати намоён бўлади. Сурат ортидан Гўзал ва Лайлонинг кулиб турган чеҳраси кўриниш беради.
- Йигит қиздан кечирим сўрабди. Аллоҳ уларнинг қалбига чиройди Севгини ҳадя қилибди. Оқ пари йигитнинг қалбидаги тошни эритибди. Барча эртаклардагидек муҳаббат ғалаба қозониб, уларнинг тўйи бўлибди!
Тўй суратлари намойиш этилаётган лаҳзаларда ўтирганлар қарсак чалиб юборишибди.
Гўзалнинг кўзларидан томчилар думалаб тушибди. Сардор монитор ёнида кўриниш берибди. Микрафонни тутганча, гапида давом этибди.
-Гўзалим, менинг ҳаётимга кирган кунингдан бошлаб ҳаётим буткул ўзгариб кетди. Аллоҳу Таоло сени мен учун яратгани шубҳасиз. Сен борсанки, менинг кўнглим тинч! Сен борсанки, худди денгиз сувлари каби сокин оқаман. Сен борсанки, юрагим доим уриб туради. Сенинг табассуминг менга дунёнинг бор гўзаллигидан афзал! Сенинг ширин сўзларинг мени маст қилади. Яхшиям борсан! Яхшиям ҳаётимга кириб келдинг! Сени шу қадар чексизлик билан севаманки, муҳаббатимнинг чегараси йўқ. Аллоҳ насиб қилса, бир умр бирга бўлишни, бирга умр кечиришни, яна бир неча ўғил қизларга ота-она бўлишни сўрайман! Гўзалим, таваллуд кунинг муборак!
Атрофдагилар яна қарсак чалишди. Сокин мусиқа янграй бошлади. Сардор Гўзални вальсга таклиф қилди. Икки севишган қалб бутун дунёни унутиб, рақсга туша бошладилар. Гўё, иккисидан бўлак ҳеч ким йўқдек, бир тану бир жон бўлгандек хиром айлашарди. Худдики, дарёда сузаётган икки оққушдек кўринишарди. Ўтирганлар ҳавас билан боқишаркан, “Кўз тегмасин!” деб қўйишарди. Гулмира опанинг мужгонида ёш йилтиллади. “Қанийди, шу лаҳзаларни дадаси кўрса... “
Мусиқа тинди. Яна куй қўшиқлар бошланди.
Гўзалнинг боши айланди.
-Чарчадингми? – савол берди Сардор.
- Йўқ, бироз бошим айланди.
- Мен ҳозир... – деганча нари кетди Сардор.
237👍49😍12😇11👏8
#ГЎЗАЛ

Муаллиф: САИДА АЗИЗ

-Чарчадингми? – савол берди Сардор.
- Йўқ, бироз бошим айланди.
- Мен ҳозир... – деганча нари кетди Сардор.

Эшикдан бир бола кирди. Ўн ёшлар атрофидаги болакай Гўзалнинг ёнига келди.

-Сизни кўчада чақиришяпти... – деди. Қўлига қандайдир мактубни тутқазди.

Гўзал ҳайрон бўлди. Мактубни очди. Бўм-бўш қоғоз эди. Ажабланди. Боланинг ортидан кўчага чиқди.

Ресторан йўл бўйида жойлашганди. Бола серқатнов йўлдан шошиб ўта бошлади. Гўзал баттар ҳайратланди. Энди ичкарига қайтиб кирмоқчи эди, сигнал овозидан ортига ўгирилди.

Болани машиналардан бири уриб кетишига оз қолди. Сигнал бериб, қаттиқ тормоз билан тўхтади. Бола машиналар орасида қолиб кетганини кўриб, унга ёрдамга шошилди.

Бироқ... ортидан келган машина Гўзални туртиб юборди.

Аёл чалқанчасига йиқиларкан, машина рулидаги Нозлини кўрди. Рўпарасидаги машинадан тушган Одилбекни ҳам... шу тариқа кўзлари юмилиб, ҳушини йўқотди!
😍85😨5949👍25🤨21😢18🔥5👏43
#ГЎЗАЛ

Муаллиф: Саида АЗИЗ

Гўзални излаб чиққан Сардор Одилбекнинг қўлида беҳуш ётган рафиқасини кўриб, хавотирга тушди. Атрофга томошаталаблар йиғилиб олишганди.
-Нима бўлди? – ўзини тутолмай бақириб юборди Сардор.
-Яна ўша аёл... машинада туртиб, қочди... – жавоб қилди Одилбек.
Бир зумда Гўзални Сардорнинг машинасига ётқизишди. Гулмира опа унинг ёнидан ўрин олди. Сардор катта тезликда машинани ҳайдаркан, ортига қараб қўярди.
- Чида Гўзал, чида... – кўзларидан дувиллаб ёш тўкиларди йигитнинг. Энди бахтга етдим деганда, бу нимаси? Бахтга етиш шу қадар машаққатми? Бахтнинг товонини тўлаш шунчалар қимматми?
- Сардор, эҳтиёт бўлиб ҳайданг... Худо хоҳласа, қизимга ҳеч нарса қилмайди, - дея илтимос қилди Гулмира опа. Сардор эса эшитадиган аҳволда эмасди. Сигнални чалганча, машиналар орасида ғизиллаб ўтиб борарди.
***
Одилбек Дилдора Қобиловнанинг машинасида қайтаркан, бугунги ҳодисадан карахт эди. Севинчга ҳам, Дилдора опасига ҳам ҳеч нарса демай, машина ойнасидан шаҳарни кузатиб кетарди.
- Келишингни аввалдан айтмапсанда... – деди Дилдора Қобиловна сукунатдан юраги сиқилиб.
-Сюрприз қилмоқчи эдим. Ўхшамади... Мен сизни кўргани келгандим. Гўзалнинг туғилган кунидан хабарим йўқ эди.
- Ҳа, нимасини айтасан... Сал олдин улардан бахтли жуфтлик йўқ эди оламда. Жуда чиройли вальсга тушишди. Ҳамма ҳавас билан тикилиб туришганди. Ярим соат ўтмай бу ҳодиса...
- Гўзал яхши бўлсинда, - гапга аралашди орқа ўриндиқда ўтирган Севинч.
- Одилбек, аниқ ўша аёлмиди? Сардорнинг биринчи хотинимиди? Яна адашиб юрмагин...
Одилбек Дилдора опасига ялт этиб қаради.
- Опа, туҳмат қилишдан Аллоҳ асрасин! Мен у аёлни Гўзалнинг уйида, Иброҳим амакининг вафотидан олдин кўрганман. Эсимда қолган!
- Иброҳим аканинг бошига етгани кам эканми... Энди Гўзалга ташланибди! Ифлос! Шундайларни ҳам ер кўтариб юради! – асабийлашиб гапирди аёл.
Одилбек ҳам, Севинч ҳам жим, ўз хаёллари билан кетишарди.
Севинчнинг уйига етиб келишди. Қиз машинадан тушиб қолди.
-Яхши боринг, эртага бемалол гаплашамиз, - деди Одилбек Севинчга самимий боқаркан.
Қиз бош силкиди. Жимгина уйи томон йўналди.
Дилдора опа рулни бошқараркан, Одилбекка разм солди. Одилбек Гўзални кўриб таъсирландими ё воқеаданми? Нега Севинчнинг ёнида ўзини ғалати тутди.
Бироз юриб, опа машинани тўхтатди. Одилбек Дилдора Қобиловнага ҳайратланиб қаради.
- Нима бўлди?
- Одилбек, ке, очиқ гаплашиб олайлик. Бугун даданг Фозил ака ёнимга келдилар. Сен ҳақингда сўрадилар. Дадангга сюрпризим бор, дебсан... Худди кинодагидек...
-Ҳа, шунақа дедим.
- Хўп, ўша сюрприз Севинчми? Унга уйланишга қарор қилдингми? Ё Гўзални кўриб, яна ҳисларинг оловландими?
- Астағфирулло, опа.. у бировнинг хасмику... Мен унга худди ўз синглимдек қарайман. Шунчаки ҳозирги воқеа менга ғалати таъсир қилди. Гўзал жуда кўп қийналди. Нега у чинакам бахтли бўлолмаяпти, деб ўйлаётгандим. Ахир Сардорга ўзи кўнгил қўйганди. Мен унинг муҳаббатини кўзлариданоқ сезиб, қўлини Сардорга тутиб кетдим. Аммо барибир улар бахтли эмасдек, туйилди.
- Улар бахтли! Жуда бахтли! Бугун ичкарида иккисини кўрганингда эди... Улардан бахтиёр жуфтликни тополмасдинг... Лекин уларнинг саодатли кунларини кўролмайдиганлар бор.
- Нега Сардор ана шу аёлнинг устидан шикоят қилмайди. Нега ўз оиласини ҳимояламайди? – бироз тутақиб кетди йигит.
-Сардор қаердан билсин? Ахир ўшандан бери у аёл кўринмай кетганди. Менимча, энди тинч қўймаса керак...
Одилбек жим, ойнадан ташқарига қаради.
- Сен гапни айлантирмай гапир... Севинчга уйланмоқчимисан?

Ertaga yakuniy qism inshalloh!!!

https://t.me/ibratli_nomalar
👏194188😢51👍29😍4🙈4😇4😨4❤‍🔥2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Реакция белгилаб куямиз 😊
😢7529👏4😍1
#umr_manzaralari

УЙҒОНИШ

У ишхонаси томон оҳиста кетаркан, боши узра жилоланаётган Қуёшга ташаккур дегиси келди. Ахир ана шу офтоб илиқ нурлари билан уйғотади бутун борлиқни. Кейин ўйга чўмди: “Аёл ҳам қуёшга  ўхшайди-я!”
Умри кўз ўнгида бирма-бир жонланди.

У гўдак эди. 
Бир меҳрибон аёл уни тонгда уйғотарди:
– Тур, болагинам, боғчангга кеч қоляпмиз!

У бола эди.
Бир мунис аёл тонглари уни уйғотар эди:
– Тур, болам, мактабингга кечикасан!

У йигит эди. 
Бир муштипар аёл уни эрталаблари уйғотарди:
– Уйғон, ўғлим, ўқишингга кечикяпсан!

У эркак бўлди.
Саҳар уни бир гўзал аёл уйғотди:
– Туринг, дадаси, ишингизга кеч қоляпсиз!

"Ҳа, – деди у шивирлаб, – эркакни уйғотгани учун ҳам Аёлга ташаккур!"

Мансур Жумаев.

ХАЙРЛИ ТОНГ АЗИЗ ОБУНАЧИЛАРИМ!!!
РЕАКСИЯ БОСИШГА ТАЙЁР БУЛСАНГИЗ МЕН ХАМ ХИКОЯЛАРНИ ЖОЙЛАШГА ТАЙЁРМАН!!!

https://t.me/ibratli_nomalar
103👏18👍11😍6
Bugun, 9 noyabr
☁️ +15°...+1°, Bulutli

Hozir: 🌡 N/A°, N/A m/s

Tong: ☁️ +6°
Kun: ☀️ +14°
Oqshom: ☀️ +12°
Namlik: 28%
Shamol: Sharqiy, 1.6 m/s
Bosim: N/A mm sim. ust.

Oy: Qisqarayotgan oy
Quyosh chiqishi: 06:50
Quyosh botishi: 16:58
👍1210
141-qism
-Umrim davomida Davrondan keyin hech kimsa menga gul bermadi xatto qaysi gulni yoqtirishimga qiziqmadi! Men... Lilya gulni yoqtiraman! So‘ngi marta o‘sha guldan guldasta olganimga yigirma olti yil bo‘ldi.
-Shuncha yil davomida boshqa hech kimdan sovg‘a olmadingizmi? Sizdek ayolga sovg‘a beradiganlar bo‘lmadimi?...
Jamshidning unga achinib qarab turishi kulgusini qistatdi. Masrura xonim kulib yubordi
-Nima deb o‘ylaganding? Men bu darajaga osonlik bilan erishganmanmi, o‘z o‘zimdan zolim bo‘lib qolganmanmi?! Yo‘q unday emas, meni yillar va hayotning past baland yo‘llarida uchratgan pastkash insonlarim o‘zgartirdi! Sovg‘a olishga keladigan bo‘lsak juda ko‘p sovg‘alar oldim ammo.... ammo ularning hech biri samimiy emasdi! Qimmatbaho taqinchoqlar, sumkalar, o‘lchamimga to‘g‘ri kelmaydigan tuflilar... Va yana alanarsalar! Lekin men doim kutdim... Menga kimdir chin dildan, samimiy bo‘lib Lilya berishini kutdim. Ammo nachora hech kim shu oddiy gul bilan ham qanchalar baxtga to‘lishimni xayoliga ham keltirmadi. Meni hohlagan turdagi gulni sotib olishga qurbim yetadi, xatto bog‘dagi gullarni ham o‘zim yetishtirganman! Hech yo‘q o‘sha bog‘dan uzib bo‘lsa ham hech kim menga iltifot qilmadi....
Masrura xonim o‘pkasi to‘lib jim bo‘lib qoldi. U hozir dushmaning yonida yig‘lamaslikka zo‘r berib harakat qilayotgandi. Jamshid beixtiyor Masrura xonimning qo‘lidan tutib mahkam siqdi
-Istasangiz yig‘lab oling, yengil tortasiz...
Masrura xonim yalt etib Jamshidga qaradi ko‘zlari Jamshidning ko‘zlari bilan bir on to‘qnashdi. Jamshidning ko‘zlarida samimiyat bor edi va Masrura xonim anglay olmagan g‘alati bir ifoda... Masrura xonim ko‘zlarida zo‘rg‘a tutib turgan yoshlarini erkinlikka chiqardi. U ovoz chiqarmasdan shunchalar sassiz, ich ichidan to‘kilib yig‘lardi. U yig‘lagani sayin yengil tortardi go‘yo muz qalbi erib harorat tuygandek edi. Evoh qancha bo‘ldi uning yig‘lamaganiga? Yurakdan to‘yib to‘yib yig‘lamaganiga qancha bo‘ldi? Ehhe  ne-ne  zamonlar bo‘lib ketgan yig‘lamaganiga! So‘ngi bor Davron o‘lganda chin dildan dod faryod solib yig‘lagandi, keyin... keyin yig‘lolmay qoldi. Yuragi toshga aylanib qolgandek hech narsani his etmay qo‘ydi. Bo‘lmasa qancha qancha ko‘rguliklarni ko‘rmadi? Xo‘rliklar, taxqirlashlar, nafs yo‘lida ko‘z olaytirishlar, ammo hech biriga yig‘lamadi, yig‘lolmadi. Hayotning achchiq zarbalarini totaverib uning nozik va beg‘ubor, Davron oshiq bo‘lgan go‘zal qalbi tosh kabi qotib qoldi. Yonida odam jon bersa ham ta’sirlanmaydigan darajada diydasi qotdi. Balki shudir Allohning unga jazosi?! Yaratganning bir qulini jondan aziz sevmoqning azobi shudir balki? Axir aytishadiku Alloh sevgini o‘zi uchun yaratgan, bandalar esa gumrohlik qilib o‘zi kabi bir qulga oshiq bo‘ladi, uni hammadan a’lo ko‘rib ilohiy deb biladi va alal oqibat undan ayrilib jazosini oladi. Masrura ham balki o‘sha o‘zi ilohiy deb bilgan sevgining badalini yillar davomida halovatidan va eng yomoni insoniylikdan ayrilib to‘lagandir? Axir necha yillardan buyon unga uyqu harom. Ko‘zini ochsa ham yumsa ham bir on hayolidan Davron ketmadi va yo‘lidan chiqqan har bir erkakni unga solishtiraverib butun umr baxtni his etolmadi....
Masrura xonim ancha yig‘lab yengil tortgach ko‘z yoshlarini yuzidan sidirib hazin jilmaydi
-Bazan yig‘lash ham odamni yengil qilar ekan. To‘g‘risi na yolg‘ondan na rostdan yig‘lamaganimga yillar bo‘lib ketibdi...Rahmat....
Jamshid Masrura xonimning turib turgan qo‘lini qo‘yib yubordi
-Yengil tortganingizdsn xursandman. Ammo menga rahmat aytishingiz shart emas.
Masrura xonim Jamshidga g‘alati nigoh tashladi
-Men... Meni eshitganing uchun rahmat aytdim xolos. Chunki inson bazan uni shunchaki tinglaydigan insonga muxtoj bo‘ladi. Men ham doim shunday insonga muhtoj bo‘ldim... meni chin yurakdan kimdir tushunishini kutdim... Qara taqdirning o‘yinini, meni eshitib yig‘lashga majbur qilgan inson... bu sen jon dushmanimsan.
Jamshid kuldi
-Biroz g‘alati tarif, jon dushmanim...
Masrura xonim ham kulib yubordi
-Bizning munosabatga bundan ortiq tarif bo‘lmaydi! Jondek yaqin ikki insonimiz sabab qarama qarshi tomondamiz....
261👏46😢38🔥33👍145🤨4😍2🌚1😇1
142-qism
Жамшид бироз жиддийлашди
-Мен бир нарсага тушунмадим Давронни шу қадар севган экансиз... нега ундан қолган ёдгорликни асраб қолмадингиз? Нега воз кечдингиз, нега ҳеч қидириб кўрмадингиз?...
Масрура хоним Жамшидга  тикилиб қаради ва паст овозда
-Сен буни тушунмайсан...- деди сўнгра хўрсинди- на сен ва на бошқалар ҳозир менинг аҳволимни тушунмайди! Ҳеч умрингда хатто юзини ҳам кўрмагсн инсонгни қидириб кўрганмисан? Мен эса қидирдим ўша хатто юзини ҳам кўрмай болалар уйига топшириб юборган боламни қидирдим... Тўғри анча кеч қидирдим орадан ўн беш йил ўтганди... Аммо барибир топишимга умид қилгандим! Лекин тополмадим. Чунки ўша  вақтлар болалар уйида ёнғин бўлган ва айнан у эшитяпсанми айнан менинг болам йўқолган!! Ким билсин балки ёнғинда қолиб кетгандир.... Ёки қочиб кетгандир... маълумот йўқ! Аммо мен таслим бўлмадим  хамон излаяпман....
Масрура хоним яна йиғлаб юборди. Товба йиллар давомида йиғламаган тош юрак гўё яқин инсонини топиб олиб унга ишониб дардларини тўкиб солаётгандек эди. Масрура хоним йиғлайвериб кўз ёши қуригач Жамшидга юзланди ва аянчли жилмайди
-Аҳволимни қара... Худди ёш боладек увиллаб ўтирибман. Мен Масрура Икромоваман... менга бундай ишлар яршмайди.
Масрура хоним озроқ сув ичиб олиб гапида давом этди
-Кел фақат мен ҳақимда эмас сен ҳақингда ҳам гаплашамиз?! Хўш сен айт энди ҳаёт хикоянгни?..
Жамшид Масрура хонимнинг кўзларига тик қаради Масрура хонимнинг ичига титроқ кирди. Оҳҳ  бунчалар қарашлари Давронга ўхшамасаа? Аммо юз тузилиши ҳечам ўхшамайди... Фақат нигоҳлар....
-Мени тарихим сизга яҳши танишку! Нимани айтиб берай?
Масрура хоним кулиб бош чайқади
-Мен билмаган ҳамма нарсани! Чунки сен ҳақингда ҳеч нарсани билмайман. Қани бошла мен эшитишга тайёрман!
Жамшид кулиб қўйиб гап бошлади
-Ўзингизга маълум бўлганидек болалар уйида катта бўлганман... Ота онамни излашни  он беш ёшимдан бошлагандим. Доим ота онам ҳеч бўлмаганда онам бўлсин деган орзуйим бор эди. Аммо уч йил аввал мен уларни топдим ва... ва мен онам бўлиши орзйсидан воз кечдим...
-Нега? - ҳайратини яширолмади Масрура хоним- уларни топган бўлсанг нега бормадинг?! ...
285🔥77👍54👏2112🤨7😍1
143-qism
-Эсимни таниганимдан то ота онамни топган кунимгача ўзимни бир гап билан овутардим ,, Уларни мени ташлаб кетишга арзирли сабаби бўлган!ъъ. Аммо топганимда... Билмадим балки худбинлик қилгандурман лекин уларнинг сабабини арзирли деб қабул қилолмадим. Мен бир йўла болалик орзуйимдан ҳам, онамдан ҳам воз кечдим... ва юрагим бутунлай бўшаб қолди. Мен бу бўшлиқни тўлдириш учун жуда кўп вақт сарфладим. Самия ҳаётимга кирганда... Мен ўша бўшлиқни  Самия билан тўлдиришга уриндим... Ва бўлмади, бази кемтикларнинг ўрни асло тўлмас экан...
Жамшид чуқур тин олди. Айни пайтда қаршисидаги бу аёлни ким деб аташни ҳам ёҳуд ўзини ким деб аташни ҳам билмасди. Масрура хоним беихтиёр яна Жамшидга тикилди. Нигоҳлари ўзгача худди Давроникидек.... Масрура хоним бош чайқаб хаёлларини ҳайдашга уринди ,, нималар деяпман ўзимча?!ъъ де қўйди ичида.
-Хўш, бўлдими?- савол берди Масрура хоним -Очиғи сендек инсондан бу қадар қисқа ҳикоя кутмагандим....
Жамшид лаб четида жилмайиб қўйди
-Туғилибоқ ёлғиз қолган, шу ёшгача ҳам ёлғиз бўлган инсонинг ҳикояси яна қандай бўлсин?
Масрура хоним эса елка қисди
-Билмадим... Шунчаки негадир мен ҳам сени эшитмоқчиман!
Жамшид Масрура хонимга қаттиқ тикилди
-Сизга болалар уйида қандай яшаганимни ва у ердан қандай қочганимни айтиб берайми?!
Мастура хоним хайриҳох қараб  бош силкиди. Жамшид хикоясини бошлади.
-Мен исмимни ўзим қўйганман! Чунки мени туғилишим билан хатто исм ҳам қўймай болалар уйига топширишган! Мени... ,,Ташландиқъъ деб чақиришарди ва мен ҳам бунга кўникиб кетгандим. Болалар уйида ҳеч ким мени яҳши кўрмасди Шоҳрух билан танишмагунимча менда дўст тугул  хатто  оддий ўртоқ ҳам йўқ эди! Ҳеч ким мен билан ўйнамас доим ажратиб қўйишарди. Тарбиячилар эса кичкина бўлишимга қарамай оғир ишларни менга буюришарди  токи Омина онам келгунча... Кейин ҳаммаси яҳши бўлди.
Масрура хоним Жамшидга яна савол берди
-Омина онам деганинг... Нима сени асраб олдими?
-Йўқ у болалар уйига дериктор бўлиб келди. Омина онам келган кун ва биз болаларга  у таништирилган кун ҳамон эсимда... Сабабини билмадим аммо шунча болалар ичидан айнан мени чақириб исмимни сўради
-Бу ёқимтой боланинг исми нима?- деди. Мен ҳайрон қолдим ўн ёш бўлган бўлсам ҳам ҳеч ким менга исм қўймаган ёки исмимни  сўрамаган ҳам эди анқайиб қолдим. Тарбиячимиз елкамга нуқиди
-Эшитмадингми гапларини? Жавоб бер!!
Зардали овоздан чўчиб кетдим ва қўрқув аралаш доимги лақабимни айтдим
- Исмим... Ташландиқ!.
Омина онамнинг кўзлари катта катта бўлиб кетди ва менга бироз ҳайрат билан тикилиб қолди. Кейин эса тарбиячимизга юзланди
-Бу нимаси?! Болани шундай чақирадизларми?
Тарбиячимиз каловланиб кўзларини олиб қочди. Омина онам мени авайлаб бағрига босиб  сочларимни силади. Тоғриси жуда ғалати бўлиб кетгандим ўшанда... Чунки бу илк бор мени кимдир бағрига босиши эди. Илк бор меҳр тафтини ҳис этгандим....
Жамшид жим бўлиб қолди. Уни оғир ўтмиш хотиралари ўз домига тортиб кетганди...
-Хўш... Кейинчи, кейин нима бўлди?
Масрура хоним қизиқиш устунлик қилиб  бетоқат савол берди. Жамшид чуқур нафас олиб ҳикоясини давом этди.
-Омина онам мени бағридан охиста бўшатиб кўзларимга меҳр билан қаради. Мен умримда илк бор Омина онамда кўрганман кўзларда ҳам меҳр ифода этилишини...
-Қани айтчи болажон, сени нега бундай аташади? Сенга бу лақабни ким қўйди қўрқмай менга айтавер.
Мен болаликдан жуда ғурурли эдим. Бошимни уриб ёришса ҳам йиғлаб тарбиячининг ёнига бормасдим. Имкон қадар ўзим курашардим, чақимчилик қилмасдим. Шунинг учун ҳам Омина онамга ҳақиқатни айтмадим ва дадил бўлиб
-Менга буни ҳеч ким айтмаган ўзим биламан. Ота онасига керак бўлмаган ва ташлаб кетилганлар ташландиқ дейилади!- дедим... Омина онам мени яна қайта бағрига босиб сўнг индамай чиқиб кетди. Орадан бир кун ўтгач эса мени хонасига чақиртирди. Тарбиячи мен билан борганди аммо уни чиқариб юборди ва қўлимга исмлар ёзилган қоғоз узатиб
-Танла!- деди
300😢113👍30👏14🔥12💔10😇1
144-qism
Зехним яҳши бўлгани учун ўқиш ёзишни яҳши билардим. Қоғозни олиб ўқиб чиқдим. Ва билмадим нега аммо Жамшид деган исмда тўхталдим . Минг қўрқув билан Омина онамга қарадим
-Мана шу исм... Жамшид ёқди...
Омина онам менга кулиб қаради
-Дидимиз бир хил экан!- деди бошимни силаб - менгаям Жамшид исми ёқади. Маъносини биласанми?
Елка қисдим. Чунки маъносини билмасдим. Омина онам ўзи ўтириб олиб мени ҳам тиззасига ўтқаздида исмимни таърифлашни бошлади
-Жамшид исми форисчадан олинган бўлиб кўпинча ,, олам нуриъъ ёки ,, оламга нур таратувчи шоҳъъ маъноларида келади.
Қувониб кетдим ахир энди менинг ҳам исмим бор! Энди мени ҳеч ким  ташландиқ деёлмайди. Шу кундан эътиборан қисман яҳши ҳаётим бошланди. Тўғри барибир  дўстларим йўқ эди аммо ҳар тугул тарбиячилар оғир ишларни қисман камайтиришди. Омина онам базан мени соатлаб ёнида олиб ўтирар кўзларимга узоқ узоқ тикилиб қарар ва хўрсиниб қўярди ,, Ўғлимга жуда ўхшайсан, у ҳам ҳозир ҳаёт бўлганда эди...ъъ деб пичирлаб қўярди. Мен Омина онамни хурсанд қилиш учун жон жаҳдим билан ҳаракат қилардим. Яҳши ўқиб бу ерлардан кетишни,  ота онамни топиб Омина онамни ҳам ўзим билан олиб кетишни орзу қилардим. Мен ҳаётимда фақат ўша аёлдангина  ҳеч қандай таъмаларсиз меҳр олдим. Ҳеч қандай сабабсиз шунчаки ҳаётда борлигимни яҳши кўрган ягона инсон Омина онам!!
-Хўп ўша аёл шунчалар яҳши экан, унда нега қочдинг?- тушунмаган саволини берди Масрура хоним. Жамшид бош чайқади
-Нима болалар уйида яшаш осон деб ўйлайсизми? У ерда ҳаёт жудаям оғир эди. Аммо барибир яшаш учун ота онамни топиб янги ҳаёт бошлаш учун жон жаҳдим билан ҳаракат қилардим. Омина онам ишдан кетгач эса барига қўл силтаб қўйдим, хафсалам ўлгсбфи. Аммо бир кун Омина онамни ишдан кетишига тарбиячилар ва ,,,юқоридагиларъъ сабаблигини билиб қолдим. Доим биз учун ҳаракат қилган, биз учун ажратилган ҳамма маблағларни фақат бизга сарфлаган аёлни ўғирликда айблашганди. Чидолмадим юрагимда нафрат оловланди ва мен бу оловдан фойдаланиб болалар уйига ўт қўйиб юбордим...
Шу жойида Масрура хонимнинг кўзлари косасидан чиқудек бўлиб кетди
-Нима? Биргина тарбиячи  учун шу даражага бордингми? Катталарку майли ўзини эплагандур аммо болаларчи  уларни ўйламадингми?
Жамшид пешонасини тириштириб қаради
-Биринчидан Омина онам оддий тарбиячи эмас! Мен учун онаданда кўпроқ фидоийлик қилган аёл. Иккинчидан мен фақат омборга ўт қўйдим. Ҳеч ким зарар кўрмади фақат тўполондан фойдаланиб мен қочиб кетдим.
Бу ёнғинда энг катта  зарар кўрган фақат мен эдим! Чунки... Чунки юзим куйиб чандиқ бўлиб қолганди!
257😨70😍54😢50🔥32👍1512🕊2
#Ибрат бекати

АЛЛОҲ КЎНГИЛГА СОЛГАНДА...

Эшик қўнғироғи жиринглади. Асқар ака домофондан қарасалар раҳматли укасининг ёлғиз фарзанди Анваржон экан. Эшикни очиб, жиянни ичкарига таклиф қилди.

- Амаки, сиздан олган 300 доллар қарзни олиб келгандим, раҳмат. 
- Қийналиб қолмадингми, ишлатиб юришингга пулинг борми?
- Бор, амаки. Онам ҳам операциядан яхши чиқдилар. Энди бир-иккита реабилитация курсларини ўтасалар бўлди.
- Ҳали даволаниши давом этаяпти, дегин. Дори-дармон дегандай... пул керак бўлади-ку? Нима қиласан?
- Тоғамдан сўраб турарман...

Асқар ака ўзига тўқ, бадавлат тадбиркор эди. Бир нечта корхоналари ишлаб турибди. Кафелари, чойхоналари бор. Бундан ташқари шаҳардан ташқаридаги катта боғлари ҳам яхшигина даромад келтиради. У жиянидан 300 долларни олар экан, ўзини қандайдир ноқулай ҳис этди. Нега энди унинг жияни тоғасидан қарз сўраши керак?!

- Энди жиян, гап бундай. Эртага қурбон ҳайит байрами. Мен қўчқор сотиб олиб, сўйиб, камбағалларга тарқатмоқчи эдим. Лекин ҳадисда энг аввало ўз яқинларингга, улардан ортса бегоналарга қилгин деган. Шунинг учун мана бу пулни мен сенга бермоқчиман.
- Қарзгами?
- Қарзга эмас, пийсабиллоҳ, ўзингга. Сенга ҳайитлик. жиян. Яна бир гап. Агар қачон сенга пул керак бўлса бемалол сўрайвер. Ахир укамдан қолган ёлғиз ёдгоримсан.
- Раҳмат амаки! Раҳмат..

Анваржоннинг кўзларида миннатдорлик ёшлари милтиради. Келиб, амакисини қаттиқ бағрига босди. Асқар ака ҳам жиянини бағрига босиб, бошини силар экан, кўз ўнгидан раҳматлик укаси ўтди. Ўша машъум автофалокат бўлмаганида эди... У жиянини кузатиб қўйгач, ўзида руҳий енгиллик ҳис қилиб, кайфияти ҳам кўтарилди. Аллоҳ кўнглига ниманидир солгандай бўлди. Қўлига телефонни олиб, бирма-бир ундан қарз олганларга қўнғироқ қила бошлади.

- Алло, мен, Асқар акангман. Сенга берган қарздан пийсабиллоҳ кечдим!

БЕҲЗОД ҲОЖИМАТОВ.
113👏34👍22💔8
#Мулоҳазалар

Фарзанд тарбиясидаги катта хатолар:

Фарзанд: — Дада, азон айтяпти, кетдик масжидга.
Ота: — Ўғлим, жуда чарчадим, уйда ўқиймиз намозни.

Фарзанд: — Дада, китоб ўқиб берайми?
Ота: — Ўғлим, кейин ўқийсан, ҳозир бандман.

Фарзанд: — Ойи, озгина нон беринг, кўчадаги мушукнинг қорни очибди.
Она: — Йўқ, берма, кейин ўрганиб қолади.

Фарзанд: — Ойи, ўртоғимга ёрдам бергандим, кийимим кир бўлиб қолди.
Она: — Кир қиладиган бўлсанг, бошқа ёрдам берма.

Бола фитрати яхшиликлар билан тўла. Уни парваришлаб ўстириш керак. Энг озида ниҳоллигидаёқ пайхон қилманг.


Икром Шариф.
40👍33👏1
#Шунақаси ҳам бўлади...

«МОҲИР ЭМАСДИ...» (Чуқур ўйлашга мажбур қиладиган хикоя)

Африкалик савдогар олмос тош сотиб олди. Аммо унинг камчилиги бор: ўртасига дарз етган эди. У заргарнинг ёнига мадад сўраб борди... Заргар тошни айлантириб кўриб:
– Буни шу дарз кетган жойидан тенг иккига бўлинса, қиймати бутун ҳолатидагидан кўра қимматроқ бўлади. Лекин бу менинг қўлимдан келмайди, – деди.
Савдогар унинг олдидан чиқиб, бошқа заргар излай бошлади. Бироқ қайси моҳир заргарга кўрсатмасин, улар бу ишни қилишдан бош тортишар, қиммат баҳо тошга қўл теккизишни исташмас эди. Савдогар охири Амстердамгача етиб борди. Ўша ердан ёши улуғ заргарни топди. Афсуски, у ҳам бошқа ҳамкасблари қатори бу иш жуда мушкуллиги ва озгина эҳтиётсизлик тошнинг қийматига путур етказишидан огоҳлантирди. Савдогар ўз гапида туриб олгачгина, мўйсафид шогирдларидан бирини чақириб, бу вазифани унга топширди. Энг қизиғи – кекса заргарнинг шогирди озгина уриниш билан тошни тенг иккига бўла олди.
– Қандай тажрибали шогирдингиз бор экан! – дея ажабланди савдогар. – Дунё кезиб бу иш қўлидан келадиган заргарни топмаган эдим!
Мўйсафид айтди:
– У тажрибали эмас, иш ўрганаётганига атиги бир ой бўлди.
– Э?.. Унда олмосни қийналмасдан иккига бўла олганининг сабаби нимада?
– Сабаби, у – олмоснинг баҳоси қанча эканини билмаганида. Агар у ҳам сиз учрашган бошқа моҳир заргарлар каби бу тошнинг қанчалар қийматга эга эканини билганда эди, уни ўйлаб ўтирмасдан тезгина иккига бўлишга қўли бормасди.

Интернет
83👏21👍9🕊4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Реакция белгилаб куямиз 😊
👏2913😍6