#ГЎЗАЛ
Муаллиф: САИДА АЗИЗ
Аэрапортдан чиқаркан, соат миллари кечки еттини кўрсатарди. Уйга боришдан аввал Дилдора Қобиловна билан кўришгиси келди. Негадир кўнгли шу аёл томон талпинди.
Таксига ўтираркан, уч ой аввалги воқеалар кўз ўнгида жонлангандек бўлди.
Гўзални оқ либосда кўрганида кўзлари қувнагани рост. Бир неча ойдан бери ҳаловатини ўғирлаган парирўй санам ваниҳоят унинг маликасига айланади. Бу чиндан ҳам бахт! Гарчи Дилдора Қобиловнанинг “Гўзал сени севмайди. Лекин отаси учун сенга турмушга чиқади. У мажбур шунга!” деган гаплари бироз чўчитган бўлсада, аммо унинг оловдек ёнаётгани муҳаббати борлигига, бу севгининг тафти икковини иситишига ишонганди.
Гўзал йигитдан тўй куни ҳам расман ва шаръан никоҳ ўқитишни илтимос қилгани учун уларнинг орасига ҳали никоҳ тушмаганди. Айни дақиқаларда тўй кортежи аввал ФҲДЁ бўлимига, кейин масжидга бориши белгиланганди. Нега Гўзал бундай таклифни билдирди? Балки унинг юраги сезгандир... сўнгги дақиқаларгача умидини узишни истамагандир эҳтимол...
Бироқ Гўзалнинг нигоҳи қаратилган томонда Сардор ва Лайлони кўрган Одилбекнинг вужудида ноаниқлик пайдо бўлгани рост. Гарчи Гўзалга “Юринг”, деган бўлсада, аммо қизнинг руҳи, қалби, бор орзулари, истаклари ўша томонга талпинаётганини йигит сезиб улгурди. Гўзал чиндан ҳам мажбурият билан қадам ташлаётганини у пайқамай қолмади.
Лаҳзаларда икки фикр орасида талош бўлди йигитнинг ўйлари...
“Эътибор қилма, давом эт! Кўникади!” деди биринчи овоз.
“Наҳот, сезмаяпсан! Қалби, севгиси, ҳатто нигоҳлари у томонга талпиняпти... бешафқат бўлма!” деди иккинчи овоз.
Одилбекнинг қарор қабул қилиши бироз қийин эди. Бироқ Лайлонинг сўзлари... биринчи овозни ўчирди!
У Гўзал нафақат Сардорга, балки Лайлога ҳам керак эканини ўша сонияларда ҳис қилди. Ва...
Одилбек хўрсиниб қўйди. Телеграм орқали Дилдора Қобиловнага қўнғироқ қилди. Шовқин овоз эшитилди. Бироздан сўнг опадан хабар келди. “Мен ресторандаман!” “Қайси ресторан?” савол ёзди йигит. “Оқшом”...
Одилбек опани безовта қилиш фикридан қайтди. Ортга қайтмоқчи бўлди. Лекин негадир кўнгли ўша томонга судради. “Опага ҳам сюрприз қиламан. Бирров кўриниб, кейин қайтаман”, деган фикрда ҳайдовчига “Оқшом” ресторанига деб манзилни айтди.
***
Зиёфат кўнгилдагидек ўтаётган бир онда залда чироқлар ўчди.

❤282👍53👏37🤗19✍14❤🔥5🙈5😍4🕊3🤨3
Сўзлар қадрли
Кўзлар меҳрли
Одамлар қадрли
Туйғулар соф
Юзлар чиройли
Гуллар ифорли
Муҳаббат бетакрор
Нур ёғилаётган осмон остида яшаётганимиз, такрорланмас руҳга , кўнгилга, юракка эга эканлигимиз мўъжиза эмасми азизим!
Ҳар лаҳзанинг ўз қадри бор !
Ҳаётингизнинг яшаш имкони...😍❤️
Хайрли кун Қадрлим!😇

❤22😍1
Bugun, 8 noyabr
☁️ +15°...+1°, Bulutli
Hozir: 🌫 +2°, ⬇️ 0 m/s
Tong: ☁️ +6°
Kun: ☁️ +13°
Oqshom: ☁️ +12°
Namlik: 34%
Shamol: Sharqiy, 1.4 m/s
Bosim: 770 mm sim. ust.
Oy: Qisqarayotgan oy
Quyosh chiqishi: 06:49
Quyosh botishi: 16:59
☁️ +15°...+1°, Bulutli
Hozir: 🌫 +2°, ⬇️ 0 m/s
Tong: ☁️ +6°
Kun: ☁️ +13°
Oqshom: ☁️ +12°
Namlik: 34%
Shamol: Sharqiy, 1.4 m/s
Bosim: 770 mm sim. ust.
Oy: Qisqarayotgan oy
Quyosh chiqishi: 06:49
Quyosh botishi: 16:59
❤20👏6
Yaxshi ko'raman
Sardor Tairov
Сокиндир...
Лекин ҳар тонг яхши кўришингизни айтиш эсдан чиқмасин,
яхши кўра олиш ҳам неъмат!❤️
"Яхши кўраман..."

🔥45😍19❤5🕊1😇1
Juda passiv boʻlib ketyapsizlar!!!
Umuman reaksiya yoq postlarga!! Aytganday komentni ham yopaman!!! Endi layk va reaksiyaga qarab hikoya joylanadi!!! Mendan hafa boʻlmanglar. Men ham xafa boʻlishni sizlardan oʻrgandim!!!

😍140🔥59💔19❤15👍10😁8🤨7🙈6
#Ҳикоялар
ҚАЛТИС НИЯТ
Онамнинг қўшни вилоятга келин бўлиб кетган болаликдаги яқин дугоналари бор экан. Ўша хола биз томонлардаги қариндош-уруғларини кўриш учун келганида, онам аёлимга тансиқроқ овқат буюриб, дугоналарини уйга таклиф қилдилар. Икки дугона анчагача ёшлик хотираларини эслаб, ҳасратлашиб ўтиришди. Меҳмоннинг ҳурмати ўзаро суҳбатларидан сўнг, мен ҳам уларнинг ёнида бир оз ўтирдим. Гап орасида меҳмон аёл онамга қараб:
— Ўртоқ, Аллоҳга шукур, тўрт боламни ҳам уйли-жойли қилиб тинчидик. Энди дадаси иккимиз топганимизни ўзимизга сарфлаб, невараларнинг тўй-томошасию, туғилган кунларига совға-салом қилиб юрамизда,- деди.
— Яхши. Буюрсин, пиру бадвлатликда ҳаёт кечиринг.- деди онам астойдил дугонаси учун хурсанд бўлиб. Кейин ҳавас билан дугонасига термулиб:
— Энди поччам билан ҳаж зиёратига борингизлар. Фарзандлар олдидаги қарздан қутилибсиз, буёғини тоат-ибодатда, фарзандларингизни дуо қилиб, Аллоҳнинг фарзларини бажариб яшангизлар,- деди. Меҳмон аёлнинг бирдан туси ўзгарди:
— Ҳажга бориб нима қиламиз, дугонажон? Ундан кўра пенсияларимизни йиғиб дадаси икковимиз санаторияларда дам олганимиз яхши эмасми? Даволанамиз, соғлигимизни тиклаймиз...- Аёлнинг гапларидан этим жунжикиб кетди. Кўз қирим билан онамга қарагандим, уларнинг ҳам лаблари титраб, ҳатто кўзларига ёш айланяпти экан... Онам бояқиш дугонасига берган маслаҳатига эшитган жавобидан хижолат чекаётганди, афтидан. Шундан кейин орага совуқ жимлик чўкди ва бир муддатли қовушмаган навбатчи гап-сўзлардан кейин дастурхонга фотиҳа ўқилди.
— Бу дугонангиз билан салом-аликни ҳам йиғиштиринг, ойижон. Қалби жуда занглаб кетибди. Хафа бўлмангу, шу хотин қадам қўйган ҳовлидан фаришталар учиб кетади, Худо асрасин. Шунчалик ҳам кўнгли кир бўладими кишини...- Уни дарвозагача кузатиб келган онамни хижолатчиликдан чиқаришга уриндим.
— Қўй болам, қалб қаттиқлашиши ҳам Аллоҳдан. Тавба дегин. Ундан кўра бундай инсонларга тавфиқ, иймону инсоф беришини сўраш керак Яратгандан...- Шу- шу онамнинг ўша танишлари ҳақида уйимизда ҳеч қандай гап бўлмади. Бир бирда ўша хотиннинг уйимизга келганию, онамнинг ҳаж ҳақидаги гапларига берган жавоби эсимга тушса, қўрқинчли туш кўргандек сесканиб кетардим. Орадан олти ойларча вақт ўтиб, дадам раҳматлининг қазо қилган кунлари муносабати билан уйда эҳсон дастурхони ёздик. Маҳалладошлар орасида ҳалиги онамнинг болалик ўртоғининг қариндош-уруғлари ҳам бор эди. Худойидан кейин онамнинг қайғули юз ифодаси сабабини сўрадим. Онам бироз хижолатлангандек бўлиб:
— Ўғлим, Фарғонага бориб келсам, дегандим...- дедилар. Уларга жон деб олиб боришимни, фақат нима мақсадда, қаерга боришимизни сўрагандим, яна минг истиҳола билан, бундан бир неча ой аввал уйимизга меҳмонга келган аёлга ишора қилиб “Фалончихон холангнинг мазаси йўқ экан, олти ойдан бери тўшакка михланиб қолган экан...” дедилар. Гарчи дилим ғашланган бўлса-да, онагинамга эътироз билдирлмадим ва Фарғонага йўл олдик.
... Бетоб аёл ётган хонага кирдик. Аввалига димоғимга урилган қўланса ҳиддан кўнглим беҳузур бўлиб, лабларимни қаттиқ тишлаб олдим. Кейин истар-истамас салом бердим. Онам кўзларига ёш олиб дугоналари билан кўришган бўлдилар. Аёл ҳатто бўйнини ҳам кўтаролмайди. Олти ой ичида салкам тўқсон килолик хотин ўн яшар боладек озиб, пўсти устихонига ёпишиб қолган. Болалари ҳамшира ёллашган экан, ҳар замонда дори-уколидан хабар олиб турибди. Бемор нималардандир жавраб, ёзғириб- нолиб ётган жойида дунёни қарғишга кўмиб ётибди. Онам унинг ҳадеб тақдирию, дардидан малолланиши ёқмаганини очиқ айтишга ийманиб:
— Дард берганига ҳам шукр, денг, айланай, дард берган шифо беришга ҳам қодир. Дардингиздан Аллоҳдан шифо сўранг. Ла иллаҳа иллаллоҳу Муҳаммадан Расулуллоҳ, деб калима қайтаринг,- деб ҳар қанча уринмасалар, беморнинг тили ҳеч иймон калимасига бормади. Бошқа гап-сўзларни, нолишу ёзғиришларни бемалол жавраётган аёл, ҳатто дардига Аллоҳдан бир оғиз шифо сўрай олмади. Иймон калимасини келтира олмади...
Бемор ётган хонада ортиқ қололмадим. Онамга уларни ташқарида кутишимни айтиб, эшикка урилдим.

❤67👍18😇6
Ташқарида машинамга суянган куйи онамнинг дугонаси бизникига меҳмонга борганида айтган гапларини эсладим. Ўшанда онам унга ҳаж амалларини адо этиш учун яхшигина фурсатга эга бўлганини айтганларида, у даволанишини, санаторияларда даволаниб, соғлигини тиклашини айтганди. Ният жуда қалтис нарса экан. Ниятда эҳтиёт бўлиш керак экан. Аёлнинг қалтис нияти бунчалик тез амалга ошади деб ўйламагандим... Кўзларимдан тирққирраб ёш чиқиб кетди... Ё, буюк қудратингдан, Аллоҳим...
ФАРЗОНА
ФАРЗОНА
💯39😢33❤16👍7👏3
136-qism
Карим Бурхоновнинг бу гаплардан юзи буришди. У аёлларни шимиғини оқизиб дийдиё қилишини ёмон кўрарди. Ким билсин балки шунинг учун ҳам ўтта содда, кўнгилчан хотинидан узоқлашиб оловдек қайноқ Масрурага илакишиб қолгандир?.
-Бўлди қил нолишни! Нима қилишим керак эди а? Эртаю кеч тиржайиб юришин керакмиди? Билсанг ҳар рўзгорнинг, оиланинг ўз юки, ташвиши бор! Мен ўша вақтлар сенларни боқаман деб, бировдан кам бўлмад деб итдек ишлаб тинимсиз ҳаракат қилардим! Сен қаердан ҳам билардинг буни. Уялмай шу ёшигача мени ҳисобимдан яшаб келяпсан, ҳалигача бирор фойда келтирмадинг!!
Карим Бурҳоновнинг ғазаб билан гапирган гапларидан Нафиса бир зум тошдек қотди. Юрагида қадалиб турган қадрсизлик тошининг ёнига яна бир нарса ботгандек бўлди миннат тоши эди бу. Нафиса чуқур нафас олди. Ич ичидан нимадир узилиб кетди нималигини ўзи ҳам билмади аммо у шу сониядаёқ отасига нисбатдан ҳеч нарса хис этмай қолди на меҳр на қондошлик хатто нафрат ипи ҳам узилгандек эди энди у қандайдир бегоналикни хис этди. Тўғри Нафисанинг олдин ҳам отаси билан муносабати жуда аъло эмасди аммо ҳар қалай бу қадар бегоналик хисси йўқ эди. Энди ораларида ўтиб бўлмас бир жарлик хосил бўлганди. Аслида бу жарлик доим бор эди ва отасининг ҳар бир қилмишларидан бирин кетин ҳабар топгани сайин кенгайиб борди. Онаси ва синглисини ўлими ҳам отасининг иши эканлиги бу жарликни янада кенгайтирганди. Фақат Нафиса буни тан олишни истамай ҳаммасига кўз юмишни хоҳларди холос. Нафиса кўзларини юмди хаёли эса болалик томон кетди...
-Лайлоо!! Қарасанг бўлмайдими қизларингга? Хонамни расво қилибдику...
Лайло эрининг важохатидан қўрқиб шошилганча қизлари ёйган ўйинчоқларни йиғиштириб олиб эрига хижолатли қаради
-Овқат қиламан деб чалғиб қолибманда...
-Доим бахонанг тайёр, бир ишни эплаб қилолмайсан нима қарияпсанми?
Лайлонинг кўзларида ёш айланди
-Дадаси... Бунчалик асабийликнинг нима кераги бор ахир ҳеч нарсангизга тегишмаптику? Бор йўғи уч тўрт уйинчоқни....
-Нима тилинг чиқиб қолибдими а?! Хонамга кирмасин дедимми тамом кирмасин!! Ўғил бола бўлсаки ёнимга олиб ўтирсам! Қизларингдан нима фойда....
Нафиса ўшанда олти ёшда эди аммо бола қалбида отасинг гаплари бутун умрга муҳрланиб қолганди. Бунга ўхшаш жанжаллар кўп бўларди деярли ҳар куни! Нафиса ва Садаф бу жанжаллардан жуда безиб кетишганидан дадаси уйга келмай қолган кунлари жуда қувониб кетишарди онаси эса негадир туни билан йиғлаб чиқарди... Карим Бурхонов доим шундай эди у қизларининг ҳеч бир муваффақиятидан қувонмасди. Илк мақтов ёрлиғини олганда, мактабни аъло баҳода тугатганида, чет элга грант ютиб олганида... Ҳеч бирида қувонмади, қўллаб қувватламади у
,,Қиз бола бошинг билан нимани ҳам қойилатардинг, ўғил бўлсанг ҳам бошқа гап эди! Чет элда сенга нима бор нима синглингдек бошимни эгмоқчимисан??".... Нафиса барибир чет элга кетди чунки у бу ерларга сиғмай қолганди. У ерда илк ҳамкорлик ишини бошлади, Карим Бурхонов эришолмаган шартномаларни қўлга киритди, қанчадан қанча битмаган ишларини битирди аммо барибир отаси уни яҳши кўриб қолмади доим ораларида бегоналик бор эди. Нафиса эсини танибдики отасидан бир оғиз ширин сўз бир чимдим меҳр олиш илинжида тинмай ҳаракат қилади. У тенги йигитлар ҳам эплолмаган бази катта компаниялар билан ҳам ҳамкорликни йўлга қўйди. Карим Бурхоновни эса бу қизиқтирмасди у буларнинг барчасига Нафиса мен сабаб менинг пулларим сабаб эришди деб ҳисобларди....
Нафиса яна кўзларини очиб отасига қаради Карим Бурхонов унга ҳамон нафрат билан қараб турарди Нафиса бу қарашдан сесканмади чунки энди унинг кўзларида ҳам совуқ бир ифода бор эди. Телифонини олиб Исломга қўнғироқ қилди
-Ислом сенга берган ,,папкамни ʼʼ олиб келиб бер илтимос...
Ислом ортиқча савол бермай гўшакни қўйди ва ўндақиқа ўтар ўтмас қўлида папка билан кириб келди ва сўзсиз Нафисага узатди. Нафиса папкани олиб Исломга ,,бораверʼʼ деди ва папкани отасига узатди
-Ҳали ўзим ҳам очмадим! Бирга ўқиймиз ..

❤279👍71😢42🔥16😍9😇7🕊2🌚2
137-qism
Карим Бурхонов қизиқиш билан папкани қўлига олди ва сарлавҳани ўқиб юзи буришди
-ДНК қилдирдингми?! Қизим эканлигингга шубҳанг борми?
Нафиса бепарво оҳангда
-Охиригача ўқинг... Дадажон!- деди.
Карим Бурхонов яна қўлидаги папкага кўз югуртирди бир неча сониялар ичида кўзлари косасидан чиқудек бўлиб катта-катта бўлиб кетди.
ДНК ТАҲЛИЛИ БЎЙИЧА ХУЛОСА
Протокол рақами: 2022/ХХХ
Таҳлил санаси: 2023-йил -10 Март
Буюртмачи: [Нафиса Бурхонова]
Текширувга тақдим этилган намуналарнинг маълумотлари:
Бола – [ Икромов Жасур Муродович 2000 йил 30 Июн ]
Тахминий ота – [Бурхонов Карим Бурхонович 1976 йил 8 Декабр ]
Таҳлил тавсифи:
ДНК намуналарига асосланган генетика таҳлили болада ва тахминий отада мавжуд бўлган генетик маркерлар солиштирилиши орқали олиб борилди. Текширувда 20 дан ортиқ генетик локуслар ўрганилди.
Хулоса:
ДНК таҳлили натижаларига кўра, текширувдан ўтган шахс боланинг биологик отаси ЭМАС деб топилди. Таҳлил қилинган генетик маркерлар боланинг ушбу шахсдан мерос бўлиши мумкин эмаслигини кўрсатди.
Оталик эҳтимоли: 0%
Таҳлил натижалари халқаро стандартларга (ИСО/ИЕC 17025) мувофиқ ҳолда амалга оширилган.
Мутахассис: _Саидов Садир Пўлатович . Муҳр ва имзо.
-Бу... Бу нима...
Карим Бурхонов экспертиза хулосасини қайта қайта ўқиди аммо тушунмади . Қандай қилиб? Ахир ўзи ДНК қилдирганида натижа ижобий эдику! Карим Бурхонов бироз ўзига келиб Нафисага олайиб қаради
-Бу билан нима демоқчисан? Нимага эришмоқчисан?
-Ҳеч нарсага... Шунчаки Ўғил орзусида, кейин эса аслида сизга зарача ҳам алоқаси бўлмаган бир ,,бегонаъъучун- Нафиса бегона сўзига алоҳида урғу берди- бизга қанча озор берганингиздан виждонингиз қийналсин дедим....
Карим Бурхонов қахқаха отди
-Нима сенингчд мен аҳмоқманми а? ДНК қилдириш хаёлимга келмаган дейсанми?- Карим яна хандон отиб кулди -Мен энг бошидаёқ ДНК қилдирганман юз фоиз ишончли жойда! Жасур мени ўғлим!!
Нафиса эса индамай папкани олиб иккинчи саҳифасини очиб яна отасига узатди унда Карим Бурхонов олдин ўтказган ДНК текшируви сохталаштирилгани ҳақида маълумот ва гувоҳлар кўрсатмаси бор эди. Карим Бурхонов ундан кейинги саҳифани очиб янада кўзлари катариб бурун катаклари кенгайди чунки навбатдаги сахифада Садаф ва Лайлонинг ўлимига оид маълумотлар ва Карим Бурхоновга қарши далиллар бор эди
-Нега бундай қилдингиз дада... Бир бегона учун жонингиздан, қонингиздан яралган гулдек қизингизни, қанча хиёнат қилсангиз ҳам сизни кечириб фақат сизни севган аёлингизни нега ўлдирдингиз? Негаа?...
Карим Бурхонов бошини ушлаб қолди бўлиши мумкинмас ахир Масрура уни ҳечам алдамаган ку аммо бу хужжатлар... Карим Бурхонов унга бошида чидаб бўлмас оғриқ турди Садафнинг ўлим олди илтижоли қараган нигоҳлари жонланди. Қулоқлари битиб қолгудек шанғилаб қолди Садафнинг зорланиб йилғлаганлари кўз ўнгида гўё ҳозир содир бўлаётгандек жонланди
,,- Дада.. ёлвораман бундай қилманг.... Мени айбим йўқ дада .... Илтимос дада....ъъъ оғриқдан бўғилиб бораётган Садаф ҳирилаганча Каримнинг қўлидан чиқишга ҳаракат қиларди...
Нафиса қўлида турган иккинчи папкани ҳам отасинг олдига қўйди ва ручка узатди
-Буларнинг барига қўл қўйинг!
Карим Бурхонов бироз ўзига келиб Нафисага қаради ва унинг юз кўзидан таралиб турган совуқ ифодадан бир сесканди. Шошилганча папкани очиб ўқиб кўрди бироздан сўнг ҳалигина маюслашиб бечораҳол тус олган юзи ғазабдан бужмайиб кетди
-Бу нима энди?- деди чақчайиб. Нафиса ҳотиржам кулди
-Бу шунча елиб югуриб, бошқаларнинг ҳақини еб яна... яна кўпчиликнинг умрига зомин бўлиб топган бойликларингизни барчасини менга ўтказишингиз ҳақида ҳужжат!
Карим Бурхонов асабий кўзларини пирпиратди
-Ўтказмасам нима қиласан?...
-Ҳеч нарса... Шунчаки бу ерда бутун умр қамалиб ўтирасиз холос!
Нафисанинг гапларидан Карим Бурхоновнинг кўзлари олайиб кетди ,,бутун умр қамалиб ўтирасиз дегани нима деган гап бўлди, қиз ҳам отасига шундай дейдими?!ʼʼ Карим Бурхонов хаёлидан ўтган гапларни тилига кўчирди

❤295👍67👏47😢39🤨19😇7🌚3💘3⚡2
138-qism
-Отанга бундай қилишга уялмайсанми? Қамаб қўяман деганинг нимаси?.
Нафиса асабийлашиб бармоқларини қирсилатди
-Уялмайман... Менга сира оталик қилмаган инсонга мен ҳам бегонадек муомала қилишга уялмайман...
-Хўп, мол мулкимни сенга бердим ҳам дейлик! Сенчи? сен нима қиласан уларни а нима қиласан? Ҳеч нарсани эплолмай, йиллаб тер тўкиб оёққа қўйган компанямни касодга қиласанми? Нима қиласан гапир?!!
-Нима қилсам қиламан! Ҳар ҳолда етти ёт бегонага берганингиздан кўра менга берганингиз афзал! Ўлганимиздан кейин ортимиздан савоби бориб туриши учун ҳаммасини эҳсон қиламан....
- Агар шундай қилсанг сени ,,оқ қиламан ъъ!! Икки дунёда ҳам рози бўлмайман! Оқпадар бўласан....
-Бассс!! - бақириб юборди Нафиса- етар энди бас! Фақат фарзанд отага оқ бўладими? Ота ҳам боланинг олдидаги ҳақларини бажармаганда унга оқ бўлмайдими!! Етар энди етар... Доим сизнинг соянгиздан ҳам қўрқиб яшадим. Кўзингизга мултираб бир ҳовуч меҳр тиланиб келдим, мени яҳши кўриб қолишингиз учун... қизим деб бошимни силашингиз учун тинимсиз тер тўкиб ҳаракат қилдим!! Сизчи сиз нима қилдингиз?? Бу дунёда борлигимни бирор марта бўлса ҳам ҳис қилдингизми? Сиз учун қилган ҳаракатларимни, эришган натижаларимни бирор марта кўрдингизми, олқишладингизми??...
Карим Бурҳонов зарб билан столни муштлади
-Ҳадингдан ошма! Билиб қўй шу кунгача нимага эришган бўлсанг мен орқамдан эришдинг! Қаерга борган бўлсанг, қандай иш қилган бўлсанг ортингдан мен борлигим учун, Карим Бурхоновнинг қизи деб йўл беришди!! Сенга бундан ортиқ нима керак ношукур кўрнамак?!..
-Меҳр!! Меҳр керак эди менга озгина меҳр!! - бақириб юборди Нафиса, бундан эса Карим Бурхонов баттар тутақиб кетди
-Бунчалар ношукурсан, онанга тортганмисан нима бало?! Бунча ўзингни ўйлайсан, нима сендан бошқалар қийналмадими? Мен қийналмадимми, сенларни боқиш учун итдек ишладим нонкўр!! Аслида ҳозир ҳам ўзингни ўйлаяпсан! Бечораларга тарқатаман деб мени алдаб бор бойликни ўзинга ва анави касал эринга олмоқчисан!! Кимга ўхшадинг сен бунча худбин, бунчалар очкўз бўлмасанг!!
Карим Бурхоновнинг бир нафасда айтиб ташлаган гаплари Нафисанинг юрагига наштардек санчилди. У ҳам алам билан қичқирди
-Мен сизнинг қизингизман дада!! Худди сизнинг ўзингизман худбин, очкўзман! Мен... ҳар қандай вазиятда ўзим учун қулай йўл танлашни, қандай қилиб бўлса ҳам ўзимни қутқаришни сиздан ўргандим дада сиздан!! Мен худбинлигимга қўшимча бахтиқароман ҳам! Бу жиҳатим эса онамдан ўтган... Мен худди удек... бахтсиз ва ҳеч кимга кераксизман!!
Нафиса чуқур нафас олди у тобора бўғилиб борарди. Отасига чуқур бир изтироб билан қаради
-Нега мени ҳеч яҳши кўрмадингиз дада?... Нега... Менку майли ойим ва Садафнинг айби нима эди... Нега уларни омон қолдирмадингиз ёки мени ҳам уларга қўшиб йўқ қилсангиз бўлмасмиди?!..... Агар ўшанда мени ҳам йўқ қилиб юборганингизда мен ҳозир бу қадар хўрликларни кўрмаган бўлардим....
Карим Бурхонов қизига тикилди. Нафиса ўксиб ўксиб йиғларди, елкалари титраб кетар гўё ёмғирда қолган нозик майсадек эди. Карим Бурхонов чуқур хўрсинди қани энди ҳаммаси бошқача бўлганда. Масрура сира ҳаётига кирмаганида!... Аммо ҳаммаси бўлди ва ҳозирги аҳволга келиб қолишди. Инсон зоти қизиқ... Аслида ҳамма гуноҳни ўзи қиладию тинчгина шайтонни айблайди. Бошига бир мушкулот келса ҳам яратгандан эмас бандасидан ёрдам умид қилади! Ўзидан бошқа ҳаммани айбдор санайди гўё у айбсиз ва қолган ҳамма гуноҳкордек! Карим ҳам шундай ўйларди уни шайтон йўлдан оздирган бўлмаса оиласига хиёнат қилмасди. Уни Масрура атайлаб ҳаётига кириб олиб оиласидан, болаларидан воз кечишига ундаган! Каримнинг ўзи айбсиз фақатгина унинг атрофидагилар айбдор. Аёли яҳши бўлганда кўнглини олганда хиёнат қилмасди. Қизи ақлли бўлиб номусини сақлаганда осонгина ўлдириб юбормасди, Нафиса доим отанинг асабига тегиб ҳали унга ҳали бунга ,,бурунъъ тиқавермаганда уни ҳам яҳши кўрарди! Демак содир бўлганларга ва уларга қилаётган муносабатига фақат ўзлари айбдор Карим эмас!!

❤299😨86💔27🔥19❤🔥16😢11✍10🤨9😇5🕊3😍3
139-qism
Нафиса отасининг унга тикилиб ҳаёлга чўмиб қолганини кўриб томоқ қирди ва бояги хужжатларни олдига сурди
-Илтимос... Қўл қўйинг!
Карим Бурхонов қўл қўйди сўнгра Нафисага синчиклаб қаради
-Жасурни нима қилдинглар?
Нафиса кулиб юборди ичидаги дардлари гўё кулгуга айланиб қолгандек тўхтамай куларди
-Сизга у ҳалиям қизиқми?- деди кулгидан ўзини зўрға тўхтатиб - унда гапларимни диққат билан эшитинг! - Нафиса кўзларини бир юмиб очиб чуқур нафас олди.
-Уни ҳам шу ерда ушлаб турибмиз... Нима қилишимиз ҳали аниқ эмас! Аммо бир нарсани айтишим мумкин... Ўша сизнинг сохта ўғилнгиз... икки қизингизни ҳам номусидан айирди!!
Карим Бурҳонов ҳайқириб юборди
-Нима? Нималар деяпсан??!
Нафиса эса оғриқли жилмайди ва ёйилиб турган олтиндек сочларини йиғиб бўйин қисмини отасига кўрсатди
-Бу унинг менга қилганларинг бир қисми ҳолос...- Нафиса бир ютуниб олди чунки кўз ёшлари томоғига тиқилиб келаётганди- Эсингиздами доим менга ,, Мен бўлмасам сен итга ҳам керак бўлмайсан!ъъ дердингиз. Мана кўриб қўйинг қизингиз энди ростдан... итга ҳам керак эмас! Ахир қай бир ғурурли инсон ўзига беномусни раво кўради!
Нафиса юзларини юваётган ёшлари сабаб ҳеч нарсани кўрмай қолди
-Нега уни ҳаётимизга киритдингиз дада?!! Нега? ўғил кўриш орзуси қизларингизни ҳаётини барбод қилганини кўряпсизми дада?!
Нафиса узоқ йиғлади яна аланималар деб дадасини ҳам ўзини ҳам айблади балки қисматни қарғагандур... Карим Бурхонов эса юзини қўллари билан ёпиб ўкириб юборди! Ота ким бўлмасин, қандай бўлмасин ота! Фарзандининг юки отани эгиб қўяди айниқса номус юки!....
Учинчи хонада қўл оёғи ва кўзлари боғланган Масрура хоним ва ёнида бир қўриқчи бор эди. Жамшид кириши билан ишора қилди йигит эса Мастура хонимнинг кўзидаги боғични ва қўлидаги боғични ҳам ечди. Масрура хоним кўзи ёруғликка мослашгунча бироз пирпиратиб турди. Кўзларини очиб қаршисида Жамшидни кўриб ҳайратланди
-Сен?!
Жамшид стаканга баклажкадан сув тўлдириб Масрура хонимга узатди
-Ҳа мен! Нима кутмаганмидингиз?
Масрура хоним сувни олиб жилмайди
-Очиғи йўқ. Мен Шоҳрух ёки Нафиса келади бошимни қотириб аюханнос солишади деб ўйлагандим. Аммо сен...
Жамшид сувни ичмай сохта жилмайиб турган Масрура хонимнинг қаршисига ўтирди
-Сувни ичаверинг ичига захар солмаганман! Зеро душманга яширинча зарба бериш сизга хос.Масрура хоним сувни ичиб олинг чунки ҳозир айтадиганларимдан сўнг юрагингиз ўт бўлиб ёниши мумкин!
Масрура хоним хандон отиб кулди у бу кулишидан зарача қўрқмаётганини исботлаб қўйганди.
-Нахотки? Йиллар давомида юрагига ҳеч ким ўт ёқолмаган Масрура Икромованинг юрагини келиб келиб Жамшид Арслон ёқса? Таажжубдаман!
-Мен бошқаларга ўхшамаганман! Буни яҳши билсангиз керак?- деди Жамшид стулга суяниб олиб - келинг аввал сиз ҳақингизда гаплашамиз?
-Икки душман нимани гаплашамиз мен ҳақимда?
-Фарқи йўқ!- Масрура хонимнинг гапини кесди Жамшид- нимани гапиришни истасангиз гапиринг ҳоҳланг ўтмишингизни айтиб беринг, ҳоҳланг бошқасини. Аммо жим турманг чунки мен сизни эшитмоқчиман! Юрагингиздаги бор гапларингизни айтишингиз мумкин!
Масрура хоним ғалати аҳволга тушиб қолди. Қачон? Қачон охирги марта ундан ички кечинмалари ҳақида сўрашди! Йилларки йўлидан чиққан жамики эркак ҳам фақат ўз дардини айтиб келмадими? Фақат Даврон бошқача эди... Ишдан хориб чарчаб келса ҳам Масрура билан гаплашарди, Масрурага жуда ҳам катта туюлган аҳмоқона ташвишларини, кичик муаммоларини жам жон қулоғи билан эшитарди! Ундан кийин эса... ҳеч ким Масрура юрагини эшитмади! Балки Масруранинг ўзи уларга юрагини очмагандир?..
Орага тушган совуқ сукунатни Жамшиднинг ўзи бузди
-Истасангиз мавзуни мен бошлаб бераман!- деди Масрура хонимга тик қараб- масалан... Масалан сиз, сиз-у бизни яратганга ва яратганнинг ишларига қанчалик ишонасиз?

❤304😢86🔥41👍35💔10🐳5👏4😇2
140-qism
Масрура ўйланиб қолди, у Аллоҳга ишонадими? Йўқ! Ишонмайди ахир Аллоҳ уни унга энг керак пайтда ташлаб қўйдику...
Масрура хоним томоқ қириб олди.
-Умуман олганда ишонмайман! Чунки бир вақтлар дунёдаги ягона яқин инсонимни ундан бўлак ҳеч кимим йўқлигини била туриб уни мендан тортиб олган... Хомладор эдим зор қақшаб дуо қилдим, У эса мени эшитмади ва мени севганимдан, боламни отасидан айирди. Мен эса бунинг аламини ҳаммадан олдим кўзимга болам ҳам кўринмади! Унинг ўлимига ким сабаб бўлган бўлса ҳаммасини ҳаётини заҳарладим. Ва мен буларнинг барчасига ўзим эришдим сенинг худойинг эса менга ёрдам бермаган!!
Жамшид сесканиб кетди. Қаердадир эшитганди ,,Қалбини Аллоҳ тарк этган кимсалар ўзларини буюкман деб ўйлайдиларъъ ўша гапни эшитгандан ҳам сесканди мана ҳозир ҳам шундай бўлди. Жамшид ўзини ҳотиржам тутишга уриниб яна савол берди
-Ўша жондан севган, ундан кейин хатто болангиздан ҳам воз кечган инсонингиз ким эди?!
Масрура хоним ҳозир ўзига ўзи тушунмаётганди негадир Жамшид билан дардлашгиси келяпти...қандайдир юрагига яқиндек. Балки қўрқаётгандир, балки йўқотадиган ҳеч нарсаси йўқлиги учундир,аммо нима бўлса ҳам гапиришга қарор қилди.
-У менинг илк севгим эди... Ўн олти ёш бебош вақтимда учраган ва қайтиб ҳеч кимни сева олмаслигимга сабаб бўлган ягона муҳаббатим Даврон эди! У ҳеч кимга ўхшамасди буткул бошқача эди умрим давомида унда бор яҳши хислатларни ҳеч йўқ биттасини атрофимда ўралашиб юрган бирор эркакдан тополмадим! Биласанми эркак ва аёл севгисидаги фарқ нимада?
Жамшид ,,йўқъъ дегандек бош чайқади. Масрура хоним эса гапида давом этди
-Эркаклар чиройли аёлларни севадилар, аёллар эса ўзлари севган эркакни кўркам деб ўйлашади! Ким билсин балки шунинг учун ҳам Давронни ҳаммадан ўзгача деб ўйлагандирман ва йилларки уни ўрнига ҳеч кимни қўёлмадим!...
-У билан турмуш қурганмидинглар?- Жамшид юрагини кемираётган саволни берди Масрура хоним ҳазин жилмайди бу шундай бир жилмайиш эдики ҳатто Жамшиднинг ҳам юрагини ларзага солди.
-Албатта никоҳ ўқитиб кичик базм қилгандик! Аммо қонуний никоҳдан ўтнагандик ёшим кичик эди... Биз у билан бир йил уч ой-у ўн икки кун бахтли яшадик ва... ўн учинчи куни уни бутунлай йўқотдим! Мен ундан сўнг ҳеч ҳам бахтни ҳис этмадим хатто минг азобда дунёга келтирган илк севгим мевасини қўлимга олганда ҳам ҳеч нарсани ҳис этмадим гўё руҳим ўлган аммо танам тирик эди.
-Ўша бола... Ҳозир қаерда?...
Мастура хоним чуқур нафас олиб чиқарди
-Билмайман!... Яни уни туғруқхонадан чиқишим билан болалар уйига ташлаб кетганман. Давроннинг ўлимига сабабчи бўлганлардан қасос олишимга ҳалал беради деб ўйлагандим...
Жамшид баклажкадан сув солиб ичди Масрура хоним эса уни кузатиб туриб масхаромуз илжайди
-Юрагингизга ўт ёқаман дегандинг? Мени ҳикоямни эшитиб ўзингнинг юрагинг ёндими Жамшид Арслон?!
Жамшид жиддий нигоҳларини Масрура хонимга тикди
-Юрагим ёнди ҳам дейлик аммо менга бир нарса қизиқ, болангизни қидириб кўрмадингизми?.
Масрура хоним қошларини хиёл чимириб Жамшидга иддаоли қаради
-Нима бўлди Жамшид Арслон? Нега менинг ҳаётимга бу қадар қизиқиб қолдинг?
Жамшид елка қисиб қўйди
-Шунчаки сизни яқиндан билмоқчиман! Ким билсин балки мен ўйлаганчалик ёмон аёл эмасдурсиз....
Масрура хоним Жамшидга ўйчан холда тикилиб қолди ва бироздан сўнг деди
-Биласанми... Жудаям ғалати ҳис экан, кимдир сени ҳаётнинг ҳақида эшитиб ички дунёнинг қандайлигини билмоқчи эканлиги... очиғи жуда ғалати! Мен олдин ҳеч ҳам бундай ҳолга тушмаганман....
-Нахотки? Ахир ҳаётингизда жуда кўп эркаклар бўлган... Яни ҳозир ҳам кўплаб эркаклар орзусисиз. Нахот уларнинг ҳеч бири сизни эшитиб кўрмади? Очиғи ҳайратдаман...
-Ишонавер Жамшид Арслон.Мен Даврондан сўнг сираям севилмадим... Атрофимда парвона эркаклар фақат ўз нафслари учун эди. Уларнинг ҳеч бири мен нимани ёқтираман, қандай ранг, қандай гул ёқишини билмайди! Мен жуда кўп инсонлар билан қаҳва ичганман аммо уларнинг ҳеч бири менга қайси қаҳва ёқишини билмайди...

❤330👍91💔44😢37🔥22🤨11✍5🙈5😇5😍1😨1
#Драбллар
Урф-одат
Тўй дабдабали ўтди. Келинчак бундай бахтни ҳаёлига ҳам келтирмаганди. Ҳайҳотдек ҳовли жой, кўп қаватли данғиллама уй, қўша-қўша машиналар...
Энди тўйдан кейин охирги урф-одатларни ўтказишаётганди. Қимматбаҳо зеб-зийнатларга бурканган бахтиёр келинчак келин саломни тугатди. Уй хизматчисининг эса жавобини бериб юборишди...
Сабрия

😢77❤27🙈18👍6😍5😇2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Реакция белгилаб куямиз 😊
😁76❤30👍18❤🔥11😇5🙈3😍2🌚2
GOʻZALchilar QANISIZLAR??? Uxlab qoldingizlarmi
😍156👏61❤37🤗15👍9⚡5
#ГЎЗАЛ
Муаллиф: САИДА АЗИЗ
Зиёфат кўнгилдагидек ўтаётган бир онда залда чироқлар ўчди. Ўтирганлар саросимада бир-бирларига қарашди. Смартфонларнинг чироғини ёқа бошлашди. Зал тўридаги монитор экрани ёқилди. Экранда Миландаги кичик қаҳвахона сурати намоён бўлди. Экран ортидан овоз эшитила бошланди.
- Сизга бир эртак айтаман! Ўтган замонда тақдир тошларини кўтара олмаган бир йигит бўлган экан
Экранда Сардорнинг чеҳраси намоён бўлди.
-У шу қадар ўзини ва Худони унутиб қўйган эканки, кўзи фақат ёмонликни кўраркан. Шайтоннинг найрангларига учар, аламини ёқузликдан оларкан. Ўтмишида қолган ёвузлик маликаси унинг қалби ўрнига тош солиб кетган экан. Мана шу тош сабаб у яхшилик қилишни билмай қолган, аламзада одамга айланиб яшаркан. Лекин Худонинг унга раҳми келиб кичик фаришта билан сийлабди.
Экранда Лайлонинг сиймоси пайдо бўлди. Ўтирганлар овоз чиқармай, экранга қараб туришарди.
-Аммо қалби тошга айланган йигит жажжи фариштанида ҳис қилмаскан. Кунларнинг бирида у шунчаки ўйнагани, шунчаки саёҳат қилгани Миланга борибди. У Буюк Аллоҳнинг унга атаб қўйган бебаҳо совғасидан бехабар экан. Миланда эса оқ парини учратибди. Бироқ қалби ҳамон тошдан қутулмаган йигит оқ парини жуда қаттиқ ранжитибди. Оқ пари йигитдан хафа бўлиб, йиғлабди. Лекин ҳеч нарса демай, кўздан ғойиб бўлибди. Оқ парини кўрган тош қалбли йигит негадир ўзида ўзгаришни сеза бошлабди. У парига қилган номаъқул ҳаракатидан уялибди. Агар оқ парини яна кўрса, албатта, узр сўрашни қалбига тугиб қўйибди. Миландан қайтибди. Бутун ўй фикри ўша Оқ парида бўлиб қолибди. “Э, Худо қанийди, уни яна бир марта кўрсамда, узр сўрасам”, деб турган лаҳзаларида Оқ пари унинг жажжи фариштасини кўргани келибди.
Экранда Гўзалнинг сурати намоён бўлади. Сурат ортидан Гўзал ва Лайлонинг кулиб турган чеҳраси кўриниш беради.
- Йигит қиздан кечирим сўрабди. Аллоҳ уларнинг қалбига чиройди Севгини ҳадя қилибди. Оқ пари йигитнинг қалбидаги тошни эритибди. Барча эртаклардагидек муҳаббат ғалаба қозониб, уларнинг тўйи бўлибди!
Тўй суратлари намойиш этилаётган лаҳзаларда ўтирганлар қарсак чалиб юборишибди.
Гўзалнинг кўзларидан томчилар думалаб тушибди. Сардор монитор ёнида кўриниш берибди. Микрафонни тутганча, гапида давом этибди.
-Гўзалим, менинг ҳаётимга кирган кунингдан бошлаб ҳаётим буткул ўзгариб кетди. Аллоҳу Таоло сени мен учун яратгани шубҳасиз. Сен борсанки, менинг кўнглим тинч! Сен борсанки, худди денгиз сувлари каби сокин оқаман. Сен борсанки, юрагим доим уриб туради. Сенинг табассуминг менга дунёнинг бор гўзаллигидан афзал! Сенинг ширин сўзларинг мени маст қилади. Яхшиям борсан! Яхшиям ҳаётимга кириб келдинг! Сени шу қадар чексизлик билан севаманки, муҳаббатимнинг чегараси йўқ. Аллоҳ насиб қилса, бир умр бирга бўлишни, бирга умр кечиришни, яна бир неча ўғил қизларга ота-она бўлишни сўрайман! Гўзалим, таваллуд кунинг муборак!
Атрофдагилар яна қарсак чалишди. Сокин мусиқа янграй бошлади. Сардор Гўзални вальсга таклиф қилди. Икки севишган қалб бутун дунёни унутиб, рақсга туша бошладилар. Гўё, иккисидан бўлак ҳеч ким йўқдек, бир тану бир жон бўлгандек хиром айлашарди. Худдики, дарёда сузаётган икки оққушдек кўринишарди. Ўтирганлар ҳавас билан боқишаркан, “Кўз тегмасин!” деб қўйишарди. Гулмира опанинг мужгонида ёш йилтиллади. “Қанийди, шу лаҳзаларни дадаси кўрса... “
Мусиқа тинди. Яна куй қўшиқлар бошланди.
Гўзалнинг боши айланди.
-Чарчадингми? – савол берди Сардор.
- Йўқ, бироз бошим айланди.
- Мен ҳозир... – деганча нари кетди Сардор.

❤237👍49😍12😇11👏8
#ГЎЗАЛ
Муаллиф: САИДА АЗИЗ
-Чарчадингми? – савол берди Сардор.
- Йўқ, бироз бошим айланди.
- Мен ҳозир... – деганча нари кетди Сардор.
Эшикдан бир бола кирди. Ўн ёшлар атрофидаги болакай Гўзалнинг ёнига келди.
-Сизни кўчада чақиришяпти... – деди. Қўлига қандайдир мактубни тутқазди.
Гўзал ҳайрон бўлди. Мактубни очди. Бўм-бўш қоғоз эди. Ажабланди. Боланинг ортидан кўчага чиқди.
Ресторан йўл бўйида жойлашганди. Бола серқатнов йўлдан шошиб ўта бошлади. Гўзал баттар ҳайратланди. Энди ичкарига қайтиб кирмоқчи эди, сигнал овозидан ортига ўгирилди.
Болани машиналардан бири уриб кетишига оз қолди. Сигнал бериб, қаттиқ тормоз билан тўхтади. Бола машиналар орасида қолиб кетганини кўриб, унга ёрдамга шошилди.
Бироқ... ортидан келган машина Гўзални туртиб юборди.
Аёл чалқанчасига йиқиларкан, машина рулидаги Нозлини кўрди. Рўпарасидаги машинадан тушган Одилбекни ҳам... шу тариқа кўзлари юмилиб, ҳушини йўқотди!

😍85😨59❤49👍25🤨21😢18🔥5👏4⚡3