ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ
43.9K subscribers
4.75K photos
4.14K videos
17 files
8.51K links
💖Ishq haloldir. Ikki qalbning bir - birini deb urishi , yuraklarning sevgi ila jo'sh urib, ishq daryosida oqishi Allohning rahmatini jilvasidir. 💖       

Reklama uchun👉👉 @reklamala_arzon

Talab taklif shikoyat uchun👉👉 @Neiba_bot
Download Telegram
Hayot hikoyasini kutyotganlar??? Qani aktivlashamiz!!!! 🙋‍♀
👏302🔥7719😍18🤗1211
132-qism
Ҳадия айтсамми йўқми дегандек лаб тишлаб жимиб қолди.
-Нима бўлди дадамга гапирсангчи!?
-Дадамгни бугун.... Жамшид йигитлари билан келиб олиб кетди.
-Нима?!!
-Нафиса фақат ўзингни бос... Асабийлашма...
-Мен ҳозироқ кетишим керак! Бормасам бўлмайди.
Нафиса билагига уланган томчи уколни суғириб даров ўрнидан турди. Қуввацизлик боис боши айланиб йиқилишига оз қолди
-Қандай борасан? Ахир аҳволинг яҳшимас- деди қўлидан тутиб қолган Ҳадия.
-Агар.... Агар ҳозир бормасам... Кейин аҳволим сираям яҳши бўлмайди! 
Нафиса амаллаб Ҳадияни кўндириб у билан кийимларини алмашди.
-Мени ўрнимда қимирламай ётсанг бўлгани! Тез келаман....
-Уйқудаги малика уйғондиларми?- эшикни секин очиб кирган Музаффар кўрган ҳолатидан анқайиб  қолди.
Нафиса Ҳадияни кўйлагини кийиб олган, Ҳадия эса беморлар кийимини кийиб Нафисанинг жойида ётарди.
-Бу... Бу нимаси Нафиса?!- деди Музаффар бироз ўзига келгач- нима қиляпсан, қочмоқчимисан?
-Музаффар...
-Жим Нафиса! Ҳозироқ ўрнингга ёт.
-Музаффар кетмасам бўлмайди!
-Нафиса аҳволинг яҳши эмас. Сени соғлигъинга жавобгарман!
-Музаффар тушининг... агар ҳозир бормасам Шоҳрух ва Жамшид... улар жуда ёмон ишлар қилишади!
Музаффар уф тортди
-Сенга қўнғироқ қилиб бераман. Улар билан гаплашасан....
-Бефойда Музаффар бефойда! Телифонлари ўчиқ... Боришим керак...илтимос кетишимга руҳсат беринг!
Музаффар Нафисанинг ёшли кўзларига бир дам қараб туриб бироз юмшади
-Ўзим олиб бораман.
Нафиса бироз иккиланиб қолди. Бу можароларга Музаффар ҳам аралашиб қолишини истамади, шунинг учун уни тўхтатмоқчи бўлди
-Музаффар... Сиз боришингиз...
-Гапни кўпайтирма Нафиса! Ҳозир фикримдан қайтиб қоламан.
Нафиса ноилож Музаффарга эргашди. Улар машинага ўтириб катта йўлга чиқишгач Музаффар манзилни сўради
-Уларни қаердалигини биласанми?
Нафиса бироз ўйланиб жавоб берди
-Бир қурилиши яҳши битмаган жой бор. Менимча ўша ерда бўлишса керак.
Музаффар Нафиса айтган йўлдан машинани елдек учириб борар экан дам-бадам Нафисага ўғринча қараб қўярди. У бировнинг аёли эканлигини ақлан  билсада негадир юраги унга бўйсунмаяпти. Музаффар хаёлларини йиғиб олиш учун ичида зикр айта бошлади.
Айтилган манзилга етиб келишгач Нафиса машинадан тушиб қийналсада тез- тез юриб ичкарилади  Музаффар ҳам ортидан эргашди. Ўндан ортиқ қўриқчи йигитлар ўраб олган  эски бино олдида Исломга бир нарсаларни тушунтириб топшириқ бераётган Жамшид Нафисани кўриб қолиб шошилиб ёнига келди
-Нафиса бу ерга нега келдинг?!
Нафиса унга зардали қаради
-Нега мени четлаштириб қўйдинглар? Ҳисоб-китобни бирга қиламиз деб келишгандик-ку!
Жамшид Нафисанинг ҳаммасидан ҳабари борлигидан ҳайрон қолиб нима дейишини билмай каловланиб қолди
-Бу нима деганинг? Албатта ҳаммасини бирга қиламиз.... Бизни бу ерда бошқа ишимиз бор...
Нафиса Жамшидни кўзларига тик қаради
-Жамшид, ҳаммасидан ҳабарим бор! Дадам билан шахсан ўзим юзлашмоқчиман!
Жамшид индамай Нафисани ичкарига бошлади. Нафиса Музаффарга қаради
-Шу ергача бирга келганингизга раҳмат. Аммо.... энди бу ёғига ўзим...
Музаффар Нафиса ва Жамшид ортидан тушуниксиз нигоҳ билан қараб қолди.
Ислом Шоҳрухга хабар бергани учун Нафиса келгунча бироз ўзини босиб олганди. Шунинг учун ортиқча сўз айтмади фақат
-Менга сўз бер, бу суҳбатдан кейин асло ўзингни айблаб жонингни азобламайсан!
Нафиса жилмайди
-Сўз бераман! Ичимдаги бор гапларимни айтиб енгил тортмоқчиман.
Шоҳрух Нафисани қўлидан тутиб Карим Бурҳонов боғлаб қўйилган хонани кўрсатди. Карим Бурҳоновнинг кўзлари ҳам боғланган ҳолда сутулга ўтқазиб боғланган эди. Нафисага отасининг қаршисига сутул қўйиб берган Шоҳрух айланиб ўтиб Карим Бурҳоновнинг  ҳам кўзидан боғични олди. Бақиравриб томоғи қуриб кетган Карим ака   оғир ютуниб ёруғликдан қамашган кўзларини очди. Ота ва қиз бир бирига сўзсиз тикилиб қолишди. Карим аканинг кўзларида афсусдан кўра нафрат бор эди. Нафиса Шоҳрухга қаради
-Бизни ёлғиз қолдиринг.
-Лекин...
-Илтимос!...
Шоҳрух бош чайқаб чиқиб кетди.
270😢79👍50🔥20😇7👏2😍2
133-qism
Нафисанинг олдидан чиққан Шоҳрух Масрура хоним боғланган хона эшигига тикилиб турган Жамшидга кўзи тушиб у томон юрди.. Афтидан Жамшид чуқур хаёллар оғушида эди шунинг учун ҳам олдига келиб унга қараб турган Шоҳрухни кўрмасди. Шоҳрух Жамшидга бироз қараб туриб кейин елкасига қўл ташлади. Жамшид Шоҳрухни кўриб юзи ўзгариб кетди. Шоҳрух эса хотиржам эди
-Жамшид... Истасанг киришинг мумкин!
Жамшид довдираб қолди
-Бу.. бу нима деганинг... Мен у ерда нима қиламан?
Жамшид ўзини бепарво тутмоқчи бўлди аммо овозидаги титроқлик ва кўзларидаги бежолик ҳаммасини айтиб турарди. Шоҳрух Жамшиднинг кўзларига тик қаради
-Ҳаммасидан ҳабарим бор!... Истасанг кириб гаплаш, ҳисоб сўра....
Аммо, аммо билиб қўй, бу хонадан қай аҳволда, ким бўлиб чиқма... барибир қиёматгача жон дўстим бўлиб қолаверасан!
Жамшид эсанкираб қолди. У уч йил яшириб келдим деб ўйлаган сиридан Шоҳрух ҳабардор эканлиги уни буткул довдиратиб қўйганди. Жамшид дам эшикка дам Шоҳрухга қараб иккиланиб қолганди. Жамшид ҳозир ичкарига кирмаса юрагини босиб турган тош уни ўлгунича азоблайди. Агар кирса... у олдинги Жамшид бўлолмайди. Жамшид иккиланиб турган пайт Шоҳрух ўзи эшикни очиб берди
-Қани бўл...
Жамшид Шоҳрухни маҳкам бағрига босди
-Бу ҳаётнинг менга қилган энг катта яҳшилиги сенсан дўстим!
Шоҳрух Жамшиднинг елкасига уриб қўйди
-Яҳшиям борсан!
Жамшид ичкари кириб кетгач Шоҳрух қарама қарши хонага кирди у ерда Мурод Икромов бор эди!
Бир кун аввал:
Жасурни бу ерга келтиришгач унинг телифонидан Масрура хонимга хабар ёзишди ,,Нафисани *** га олиб келганман! Аҳволи оғир келмасангиз бўлмайдиъъ . Албатта бу хабарни ўқиган Масрура хонимнинг патагига қурт тушиб қолди. Эҳтиётликни унутиб Жасур айтган манзилга борди ва Шоҳрухнинг тузоғига тушди. Йигитлар хушсиз холда қўл оёғи боғлаб қўйилган Масрура хонимни тасвирга олиб карим Бурхонов ва Мурод Икромовга жўнатишди. Полиция аралашса Масрура хонимни ўлдиришларини ёзиб хабар юборишди. Ўз навбатида икки эркак ҳам машуқаларини қутқаришга ошиқдилар ва улар ҳам тузоққа тушишди. Эшиклари олдидан Жамшид ва йигитлари тутиб олиб кетишди.
Аслида Шоҳрухнинг отаси билан орасида бирор бир адоват йўқ эди. Шунчаки Шохруҳ онасига қилинган ишлар учун отаси виждонан жавоб беришини хоҳларди. Ҳамма кўнгли ўксик болалар бир кун улғайишади, ҳаётда ўз ўрниларини топадилар. Аммо юрагининг бир четида ўша кўнгли ўксик бола бўлиб қолаверади. Баъзилари меҳрли, кўнгилчан бўлиб улғайса баъзилари қахрли, юраги тош бўлишади. Бизнинг қаҳрамонларнинг ҳам доим юрагининг тубида яшаган ожиз, ҳаммадан кўра кўпроқ меҳрга муҳтож бўлган ўша кўнгли ўксик болалар ҳозир бош кўтарган эди. Шоҳрух Мурод Икромовнинг қаршисига ўтириб узоқ жим турди. Мурод Бурхонов ўғлига бироз таажжуб билан қараб кейин гап бошлади
-Мени бу ерда ушлаб туришдан мақсадинг нима?
Шоҳрух томоқ қириб олди бўғзига ачиқ бир нарса тиқилди.
-Билмайман.... Балки сиз билан ҳисларимни бўлишмоқчидирман... ёки ҳисоб сўрамоқчидирман....
-Менга қизиқ, айнан ниманинг ҳисобини сўрамоқчисан?- Мурод Икромовнинг юзида доимий бефарқ ифода бор эди. Шоҳрух ўзини босиш учун чуқур чуқур нафас олди
-Нега бундай инсонсиз? Нега ўзингиздан бошқаларни сира яҳши кўрмайсиз, қадрламайсиз? Нега?!
Мурод Икромов бош чайқади
-Шоҳрух, сени тушунмаяпман. Ниманинг алами бу? Ниманинг? Нега сен ҳам доим ўзингни ёш боладек тутасан!!
-Ойимни йўқотганлигим алами!- бақириб юборди Шоҳрух- сизни деб бу дунёда мени яҳши кўрадиган ягона инсондан айрилганлигим алами!! Болалик бахтини ҳис этмаган, доим сиздан, бувим ва бобомдан қўрққан болалигимнинг алами!
Шоҳрухнинг томоғи бўғилди. Қанча тўхтатишга уринмасин кўзларидан икки томчи ёш оқиб тушди. Мурод Икромов ўғлининг таналарига ўринли жавоб айтолмай жим эди.
-Менинг энг катта қўрқувим сизсиз дада! Мен... доим сизга ўҳшамасликка ҳаракат қилдим... Аммо вақт ўтган сари худди сизга ўхшаб қолдим... Мени севганларга фақат кулфат келтирдим...
281🔥76😢40👏23👍13😍4🐳1🙈1
134-qism
-Менда норози бўлишинг нотўғри Шоҳрух- деди Мурод Икромов бироз юмшоқ оҳангда- чунки сенга жуда яҳши ота бўлдим...
Шоҳрух кулиб юборди бу кулиш шу қадар дардли эдики четдан қараган одам ачиниб кетарди
-Қандай яҳши ота бўлдингиз? Қачон оталик қилдингиз менга?! Ҳашаматли саройингизда  онамни итдек калтаклаб қулдек ишлатганингиздами? Ёки ҳар кун ҳар кеч кўз ўнгида янгидан янги жазманларингиз билан бирга бўлганингиздами? Онамни сиз етмагандек ота онангиз ҳам хўрлаб оёқости қилишганида қўлимдан ҳеч нарса келмай йиғлаганимда оталик қилдингизми?!
Шоҳрух чуқур нафас олди. Айни дамда унинг юраги ёнмоқда эди.
-Қачон? Қачон менга оталик қилдингиз? Бизнинг бирга ўтгазган, эсда қоларли бирор кунимиз бўлганми? Менда болалигимда сиз билан боғлиқ бирор хотира борми? Ўйинчоқ истасам хизматкор олиб келарди, айланиб келгим келса ҳайдовчи олиб борарди... Сиз сабаб хатто онам билан ҳам бирга вақт ўтказолмасдим.... Хатто у билан ҳам қувончли хотираларим йўқ! Болалигим ойимнинг бахтсизлигини кўриш билан ўтди! Нега бизга бундай қилгансиз?? Нега? Ойимга нега бундай кунларни раво кўрдингиз? Нега ўз халоватингиз, кайфу сафойингиз учун мени болалигимни қурбон қилдингиз?? Нега шунча қилганларингиз етмагандек ойимни ўлдириб юбордингиз?!!!
Мурод Икромов ҳам Шоҳрухга қараб бақирди
-Ойингни мен ўлдирмадим!! Ўз бошини ўзи еди. Тақдирига кўниб исён қилмаганда ҳозир ҳам яшаб юрган бўларди. Аммо йўқ, у кўнмади....
-Нимага кўниши керак эди? Ўлгунича қулингиз бўлишгами? Устига хотин олиб хотин қўйишингизгами? Нимага кўнсин эди? - столни муштлаб ўрнидан туриб кетди Шохрух. Бошини чангаллаб хона айланди. Ўзига келиш учун қанча чуқур нафас олмасин барибир бўғилиб кетарди. Яна отасининг қаршисига ўтирди
-Жамшиднинг отасини ҳам сиз ўлдиргансиз! Қотилсиз аммо ҳеч нарса бўлмагандек ўз ҳаётингизда бемалол яшайвердингиз! Сира виждонингиз қийналмадими?
-Тушунмадим сен бола нималар деяпсан? Жамшиднинг отаси ким бўлди энди?!
-Даврон дада, Даврон! Эсингиздан чиқдими ахир энг яқин ҳамкорингиз эдику!
Мурод Икромов эсанкираб қолди ўғли буни қандай билди ахир бу сир фақат ўзи ва яратганга аёнку!
-Бу тасодиф эди!- деди ўзини қўлга олиб - унинг ўлимида ҳеч қандай айбим йўқ...
Шоҳрух хўрсинди
-Биласизми дада.... Мени уйланишдан  биринчи мақсадим қандай  эр ва ота бўлишни сизга кўрсатиб қўйиш эди. Таасуфки мен сизга ўхшадим.... Ҳаётни умрини ўғирладим. Келажагини, орзуларини   барбод қилдим!
Мурод Икромов ўғлига қарши яна нимадир дейиш учун оғиз жуфтладию ўғлининг кўзларига кўзи тушиб жим бўлиб қолди. Ўғлининг кўзларида чуқур бир изтироб бор эди. Кўзларида қалқиб турган ёшни тўкмаслик учун курашаётган киприклари пирпираб қўярди.
-Мен сулоламизнинг тарихидан бугун жуда уялдим... Ўғри ва мутахам  бўлиб бойиганмиз!  Балки шунинг учун ҳам Аллоҳ мендан фарзанд кўриш неъматини олиб қўйгандир... Сизга ва ўзимга ўхшаганларни насли давом этмаслиги учундир....
Мурод Икромов ўғлининг гапларини тушунмади бу бола нималар деяпти?
-Ўғлим бу нима деганинг? Сен, яни...
Шоҳрух кулди
-Ҳа дада мен фарзанд кўролмайман! Бунинг учун эса албатта Масрура хонимга миннатдорчилик билдириш керак! У бериб келган доимий дорилари сабаб мен шу аҳволдаман. Ўша сиз тўйим куни илк бор кўрган қутуриш хуружи менда деярли ҳар икки уч кунда қайтарилади. Охирги пайтлар ҳар кун такрорланяпти... Тинимсиз дори ичяпман аммо энди бари бефойда... Мен... тугаб боряпман!
-Ўғлим... Мени кечир....- Мурод Икромов йиғидан томоғи бўлиб гапиролмай қолди. Шоҳрух гапида давом этди
-Кечиришим эвазига сиздан бир нарса сўрайман сиз эса рози бўласиз. Барча мол мулкингизни, бобомнинг номидаги мулкларни ҳам компаняни ҳам ҳаммасини мени номимга ўтқазиб берасиз.
-Албатта ўғлим... Давлатимнинг бари шундоқ  ҳам сеники! Олишдан бош тортганинг учун ўзим бошқариб тургандим холос! Албатта сеники уларни истаганингдек сарфлашинг мумкин...
-
192😍148👍73🔥40😢30🙈7🌚54👏4🕊4
135-qism
-Менга у пуллар ҳам компаня ҳам керакмас. Ҳаммасини бева бечораларга тарқатаман, компаняни сотувга қўяман унинг пулини ҳам болалар уйига бераман!
-Ахир Шоҳрух... неча йиллаб тер тўкиб , меҳнат қилиб бу даражага эришганмиз! Сен барини бунчалар осон йўқ қилиб юборолмайсан... Қолаверса бобонг ҳам кўнмайди...
-Хўп унда нима қиламиз? Бобом бир кун оламдан ўтади. Унинг бойликларига сиз эгалик қиласиз, сиздан кейин мен эгалик қиламан. Хўш ундан кейинчи? Кейин ким эгалик қилади? Дуч келган одам талон-тарож қиладими а бир умр йиққан терганимиз сиз-у биздан кейин кимга қолади? Мен... оз бўлсада яратганнинг олдида юзимиз ёруғ бўлишини истайман! Қиёматда Аллоҳ мендан ,, бировларнинг ҳақидан қўрқмай йиғган шунча бойлигингни нима қилдинг? ъъ деса... Ўзингга товба қилиб... ночорларингга эҳсон қилдим... демоқчиман....
Мурод Икромов бош чайқади
-Сен бола ҳозир хисиётга бериляпсан аммо кейин афсус қиласан. Чунки кейин ҳозирги даражанга чиқолмаслигинг мумкин...
-Майли... ҳозиргидек юксалолмасман.... Қайтиб ҳеч қачон ҳозиргидек юқори чўққига қайтиб чиқолмасман лекин.... хотиржам бўламан... Ҳаловат туяман!
Мурод Икромов ўғлининг кўзларига тикилиб қолди. Йўқ бу аввалги Шоҳрухнинг мағрур нигоҳлари эмас буткул бошқа! Мурод Икромовнинг кўзидан бир томчи ёш юмалади. У Шоҳрухдан Масрура хоним ҳақидаги қолган ҳақиқатларни ҳам эшитиб буткул тамом бўлди. Ҳаа Мурод Икромов пушаймон эди у ёлғиз ўғлига яҳши ота, аёлига вафоли эр хатто отасига яҳши фарзанд бўлолмаганидан қаттиқ афсусда эди. Аммо энди бари кеч ғишт қолипдан кўчиб бўлганди...
Иккинчи хонада эса Нафиса кўзлари жиққа ёшга тўлиб отасининг нафрат тўла нигоҳларига қарама қарши ўтирарди. Карим Бурхонов истеҳзоли кулди
-Нима қилдим деб ўйлаяпсан ўзингча а? Бу билан нимага эришмоқчисан?
-Ҳеч нарсага... Шунчаки ота ва қиз дилдан гаплашайлик дедим... Ахир биз... сира ҳам чин юракдан бир биримизни эшитиб гаплашмаганмизку...
Нафиса бўғзига тиқилган кўз ёшларини сабаб гапиролмай жим қолди Карим Бурхонов эса қош чимирди афтидан бу холатдан энсаси қотгандек эди
-Хўш нимани гаплашмоқчисан? Бу қандай гапки мен қўл оёғим боғлиқ холда қаршингда ўтирибман?
Нафиса оғир ютинди
-Чунки иккимиз ҳам эркин холатда бўлсак бир биримизни эшитолмаймиз... гаплашолмаймиз...
Нафиса кўзларидан оқаётган ёшларини сидириб ташлади Карим Бурхонов бирдам қизига тикилиб қолди.Олдин ҳеч этибор бермаган экан ёки этибор беришни истамаган. Аммо Нафиса... у Лайлонинг худди ўзи бўлибди айниқса худди мана шундай ёшли кўзлари билан маъсум қарашлари... Худди ўзи!!
-Дада... Бизни ҳеч яхши кўрмаганмисиз?... -Нафисанинг иддаоли саволига Карим Бурхонов даров жавоб беролмади чунки жавобини ўзи ҳам билмайди яхши кўрармиди? Яхши кўрарди жуда яхши кўрарди хатто ҳозир ҳам яхши кўради! Жонинг, юрагининг бир парчаси ахир, қандай яхши кўрмаслиги мумкин?!
-Нега сўраяпсан?... Ахир кўзимнинг гавхарисан албатта яхши кўраман!- деди Карим Бурхонов бироз овози титраб Нафиса эса кулди. Илк бор отасидан ,,яхши кўраман ъъ деган гапни эшитиб, йиғлаб юбормаслик учун ҳам кулди...
-Нега куляпсан?-деди Нафисанинг хандон отиб кулишидан хайратда қолган Карим Бурхонов. Нафиса эса худди ақлдан озгандек қоттиб- қотиб кулди ва кўзида чиққан бир томчи ёшини сидириб дадасига қаради
-Йигирма уч ёшни қаршиладим аммо... шунча йил орзиқиб кутган сўзларимни бу тақлид эшитаман деб ўйламагандим...- Нафиса яна кулди. Кулавергандан охири кулгуси йиғига уланиб кетди - хозир жуда ғалати ахволдаман...инсон узоқ кутган орзуси тўсатдан амалга ошганда нима қилишини билмай қолади. На қувонади ва на хафа бўла олади гўё орзусидан айрилиб қалби хувуллаб қолгандек бўлади... Тўғриси хозир мен ҳам шу холатдаман! Эсимни танибманки мени яҳши кўришингиз учун ҳаракат қиламан... Доим эътиборингизни ўзимга қаратиш учун нималардир қилишга уринардим... Болалигим.... болалигим сизнинг тунд юзингиз менга қараб жилмайишини кутиш билан ўтди...
301😢119🔥36❤‍🔥30👍25😍31💔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Реакция белгилаб куямиз 😊
👏2722🔥3🕊2
#Ҳикоялар

"ЎЗИМГА АЧИНДИМ..."

Кўп қаватли уйда тураман. Мавземизга кираверишда, “Шифокорлар шахарчаси”нинг кичик бозорчаси бор. Ўзи кичик бозор бўлса-да, бирламчи эҳтиёж маҳсулотларининг бари мавжуд. Шу бозорча кираверишида 2 аёл “Пишган жўхори” сотади. “Олтин тепа” тарафдан ҳар куни 2 қоп маккажўхори олиб келиб, тирикчилик қилишади. Офтобдан қорайган, меҳнатдан дағаллашган, оғир-оғир қопларни кўтаравериб эркаклашган мунис аёллар. Уларнинг бири, ўзимизнинг жайдари, иккинчиси голланд навили жўхори сотади. Икковининг ҳам ўзига яраша мижозлари бор. Кунига кўп пул топмаса ҳам, ҳарна қора қозонни қайнатишга кўмак деб  қўйишади...

Фарзандларим маккажўхорини яхши кўришади, кунда бўлмаса ҳам 3-4 кунда бир, уйга албатта маккажўхори олиб кираман. Охирги 10 кунлар чамаси, аёлларнинг бирлари кўринмай қолдилар. Бу орада, жайдари маккажўхори сотувчи аёлдан нафақат мен, балки бошқа харидорлар ҳам олди. Аёлнинг даромади ҳам аввалги кунларга нисбатан ошгани табиий. Бугун, эски сотувчи аёл яна савдога чиқибдилар, бир четда, тирикчилик дардида, ҳорғин ўтириб савдо қиляптилар. Саломлашиб, кўришиб, опа бормисиз, фарзандларим “голланд жўхориларингиз”ни соғинди, нега кўринмай қолдингиз деб сўрадим, кулиб.

Улар ҳам кулиб, эҳ ука, мени жўхорим “голланд” навли, юмшоқроқ, сал қиммат бўлса-да тез сотилади. Шеригимники жайдари, ширин бўлса ҳам сал қаттиқроқ, шунга сотилиши камроқ. Даладан қатнаймиз, қорақозон, тирикчилик... Ҳаммамизнинг дардимиз бир... Бизни уйда иккита сигир бор, сутини сотаман, жўхорини ён фермадан олиб, пишириб сотаман, болалар ейман дейди, хуллас амаллаб яшаяпмиз.

Шеригимнинг тирикчилиги эса фақат  шу  жайдари жўхоридан,  у  тўй бошлаб қўйган, мен-ку
10 кун сутимни сотсам куним ўтади, унга бошқа ёрдам бера олмасам, ҳеч бўлмаса шу ёрдам бўлсин, мен йўғимда кўпроқ жўхори сотиб, кўпроқ пул топсин деб чиқмадим, унга эса мазам бўлмади, деб қўя қолдим...

Ҳалолликка қурилган савдо ва иймон тўла қалбни шу аёлда кўрдим ва ўзимни сарҳисоб қилиб, ўзимга-ўзим ачиндим…

Беҳзод Абдураҳмонов
77👍27👏16💯8😍1
ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ
ГЎЗАЛ МУАЛЛИФ: САИДА АЗИЗ Аёлнинг ўзи эркакни лифт ёнигача кузатди. Ўз хонасига қайтиб келаркан, уч ой аввалги ҳолат ёдига тушди. Ўшанда Одилбек унинг ёнига келганида, Дилдора Қобиловна Гўзалнинг мажбуран турмуш қуришга рози бўлишини, лекин севмай яшашини…
#ГЎЗАЛ

Муаллиф: САИДА АЗИЗ

Бу хабардан аёл шокка тушди.
- Нима?! Қаердан билдинг?
- Севинч зўр расм чизади, биласиза... – аёл бош ирғади. – хонасида чизилган суратни топиб олдим. Одил аканинг сурати. Буни билиб яшаш эса... – чуқур хўрсинди қиз.
- Гўзал, ҳаммаси жойида бўлади! Мана кўрасан, сен энг бахтли аёл бўласан! – деганча Дилдора Қобиловна уни бағрига босди.

Тўй куни Одилбекнинг мардлиги сабаб Гўзал унга бежиз “Дилдора опам сизга ким муносиблигини айтади”, демаган эди.
Тўй бўлди. Аммо Гўзалнинг ёнида Одилбек эмас, Сардор ўтирди.
Одилбек хорижлик ҳамкорларидан иш ўрганиш учун Германияга кетишга қарор қилди. Дилдора опага келиб қарорини маълум қилганида, аёл унга чиройли насиҳат қилганди.
- Атрофингга қара, Одилбек! Балки сен кўрмаётган юлдузлар бордир... Уларнинг шуъласини пайқамаётгандирсан! Гўзалнинг ишқи Сардорга тушибди. Лекин сенга ҳам Аллоҳ кимнингдир муҳаббатини атаган бўлса-чи...
Ўшанда Одилбек жавоб қилмади. Шунчаки кулиб қўя қолди. Аммо Германиядаги пайтида агентлик билан ҳам боғланиб турди. Унинг ишларини Севинч юритди.
Кунларнинг бирида эса, Одилбекнинг ўзи қўнғироқ қилиб, аёлдан Севинч ҳақида сўради. Аёлнинг ўйлашича, бу сўрашнинг ортида нимадир “учқун” бор. Дилдора Қобиловна Севинчдан ўз тахминларини сўраганида, қиз кўзларини ерга қаратиб, жилмайди холос.
Демак, Одилбекнинг тақдир йўли Севинчники томон боғланади. Илоҳим, бахт йўли шу бўлсин!
***
Сардор Гўзалнинг ёнига кирди. Ширингина ухлаб ётишига қараб, ичидан шукроналик ҳиссини туйди. Қўли билан аста юзини силади. Рафиқаси уйғонмади.
Сардор киприклари юзларига соя тушириб турган жуфтига қараб, ўша кунни эслади. Бир баҳя... бир баҳя қолганди уни буткул йўқотишига. Оқ либосда турганини кўрганида, буткул умидини узганди. “Ҳаммаси тамом!” деб ўйлаганди. Ҳаётига нурдек кириб келган муҳаббатини қўлдан бой бераётгани нечоғлик алам қилмасин, жим туришга мажбур эди.
Не ажабки, қадарнинг ёзуғини ҳеч ким билмас экан. Кутилмаганда Лайлонинг қичқириғидан Гўзал ҳам, Сардор ҳам, Одилбек ҳам ўзини йўқотиб қўйишди. Миттигина қалби билан Лайло бўлиб турган вазиятни буткул ўзгартириб юбора олганди.
Лекин Одилбекдан бундай мардликни кутмаганди. Кутилмаганда Одилбекнинг муносабати барчани ҳайратга солди.
Ҳақиқий ислом фитратида вояга етган ўғил ўзининг нечоғлик бағрикенглигини яна бир бор исботлаб берганди.
Ўша куни ресторан тўрида Гўзал ва Сардор ўтиришди. Фозил ҳожи ҳам, Осудахон ҳам бу тўйга ҳеч қандай эътироз билдиришмади.
Воқеалар ривожи шу қадар ўзгардики, ҳеч ким нима бўлганини тўлиқ англолмай қолди, ҳатто.
“Аллоҳнинг буюргани бўлади! Биз ожиз бандалармиз! Демак, бу тўй сизнинг ўғлингиз учун аталган экан. Бахтли бўлсин” деди Фозил ҳожи Самад акага. Самад ака Фозил ҳожининг ҳам, Одилбекнинг ҳам мардлигига тан берди. Гарчи, барча харажатларнинг ўрнини қоплаб берган бўлсада, аммо гоап фақат моддиятда бўлмаслигини ота ҳам тушуниб етганди.
ДАВОМИ БОР
👍168135😢30😍13🔥9👏6💘2😇1
#ГЎЗАЛ

Муаллиф: САИДА АЗИЗ

Мана Гўзал унинг ёнида. Икки ойки ҳомиладорлиги боис қийналмоқда. Сардор унга энг тансиқ егуликларни улашгани сари, рафиқаси еганини қусиб ташлайди. “Еёлмайман”, дейди аранг кўзларини пирпиратиб. Эрнинг унга раҳми келади. Шифокорларга кўринишди. Ҳозирда бироз бўлсада яхши. Эру хотин тўй саёҳатига Миланга боришмоқчи эди. Августни кутиб туришганди. Лекин Гўзалнинг аҳволи самолётда учишга тайёр эмасди.
Гўзал аста кўзларини очди. Қаршисида ўзига тикилиб турган жуфтини кўрди. Жилмайди.
- Гўзалим, ўзимни... туғилган кунинг билан! – юзидан ўпди. Гўзал жилмайди.
- Раҳмат! Ухлаб қолдимми?
- Ухлайвер… фақат қийналмасанг бўлди!
Гўзал туриб, ўтирди. Таксикоз сабаб унинг ранги кетиб, озиб қолганди. Сардор аёлининг қўлларидан тутди. Туришига кўмаклашди.
-Мен ювиниб чиқай! - ҳаммом томон одимлади Гўзал. Ичкарига кираркан, сўлғин юзига бир назар ташлади.
- Она бўлиш шунчалар қийинми-я... – хаёлидан ўтказди.
***
Оқшом.
Ҳашамдор рестораннинг кичик зали. Бирин-кетин меҳмонлар кириб келишмоқда. Безатилган дастурхонда қуш сутидан бўлак барча егулик муҳайё қилинган.
Олчаранг либосда янада гўзаллашган Гўзал қайнонаси Гулчеҳра опа билан меҳмонларни қарши олмоқда. Аслида у бундай тантанани истамаганди. Кичикроқ даврада нишонлаш ҳам мумкин эди. Лекин Гулчеҳра опа қўймади. Қайнона шошилинч ўтган тўйда барча яқинларини таклиф қилолмагани боис, мана шу тадбирни ташкил қилганди. Сардор қамалганда унинг устидан кулганлар, ортидан гапирганлар кўриб қўйишсин: мана ўғлининг ҳаёти изига тушди! Минг шукрки, у соҳибжамол ва меҳридарё қизга уйланди.
Гулмира опа Асал билан бирга кириб келаркан, қизининг ҳолсизлигини пайқади. Гўзал онаси билан қучоқ очиб кўришди.
- Ҳалиям ўтиб кетмадими? – сўради онаизор қизининг киртайган кўзларига қараб. Гўзал бош чайқади. – Она бўлиш осонмасда, қизим... Сенга ҳомиладор бўлганимда, ўзим ҳам шундай бўлгандим... Уч ойликдан ўтиб ол... кейин ҳаммаси изига тушади.
- Хўп, - деди қиз.
Эшик ёнида Севинч билан Дилдора Қобиловнани кўрган қиз улар томонга шошилди. Соғинган экан, бағрига босиб кўришди.
- Севинч, кеча телефонда Дилдора опам яхши хабар айтдилар. Ростми? – сўради дугонасига сирли тикилиб. Севинч кўзларини ерга қаратди. Лабида табассум пайдо бўлди.
-Насиб, Гўзал... – унинг ўрнига раҳбари жавоб қайтарди.
Гўзал уларни ичкарига таклиф қилди.
***
Баъзан тақдирга тан берган бўламизу, лекин ўзимиздан қочамиз. Ўз хаёлларимиздан узоқлашишга, қалбимизнинг қаеридандир келаётган овозларни эшитмасликка уринамиз. Ўйлаймизки, узооқларга кетсак, ҳаммаси ўтиб кетади. Ҳаммаси якун топади. Биз ўзимизни ўнглаб оламиз!
Бироқ бироз тинган хаёллар ва овозларга жавоб беришимиз, ҳақиқатнинг кўзига тик қарай олишимиз керак!
“Югурганники эмас, буюрганники” деган гаплар билан ўзимизни овутган бўламиз. Лекин кўнгил қаърида “Биз ҳам югургандикку...” деган худбинона ўйлар бош кўтариб қолганда, жавоб учун атрофга аланглаб қоламиз.
Қочиш – бу, жавоб эмас!
Киши ҳар нарсадан қочиши мумкин: юртдан, муаммолардан, вазиятлардан... Аммо қалбингдан қоча оласанми? Икки кўксинг орасида борлигини эслатиб турувчи юрагингдан олислаб, қаергача борасан?

Одилбек самолётдан тушаркан, юртнинг байроғига кўзи тушди. Қалби бир энтикди. Ўз юртингнинг ҳавоси ҳам ёқимли бўлади. Совуғи ҳам, иссиғи ҳам бутун танингга хуш ёқади.
Одилбек отасига шу ҳафта орасида боришини айтганди. Бироқ бугунлигини маълум қилмаганди. Унинг нияти волидаси билан падарини кутилмаган совғадек хушнуд этиш эди.
298👏53👍3716🔥13😍7😇4🙈3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Реакция белгилаб куямиз 😊
😁7518🤨9😢6👏52
#ГЎЗАЛ

Муаллиф: САИДА АЗИЗ

Аэрапортдан чиқаркан, соат миллари кечки еттини кўрсатарди. Уйга боришдан аввал Дилдора Қобиловна билан кўришгиси келди. Негадир кўнгли шу аёл томон талпинди.
Таксига ўтираркан, уч ой аввалги воқеалар кўз ўнгида жонлангандек бўлди.
Гўзални оқ либосда кўрганида кўзлари қувнагани рост. Бир неча ойдан бери ҳаловатини ўғирлаган парирўй санам ваниҳоят унинг маликасига айланади. Бу чиндан ҳам бахт! Гарчи Дилдора Қобиловнанинг “Гўзал сени севмайди. Лекин отаси учун сенга турмушга чиқади. У мажбур шунга!” деган гаплари бироз чўчитган бўлсада, аммо унинг оловдек ёнаётгани муҳаббати борлигига, бу севгининг тафти икковини иситишига ишонганди.
Гўзал йигитдан тўй куни ҳам расман ва шаръан никоҳ ўқитишни илтимос қилгани учун уларнинг орасига ҳали никоҳ тушмаганди. Айни дақиқаларда тўй кортежи аввал ФҲДЁ бўлимига, кейин масжидга бориши белгиланганди. Нега Гўзал бундай таклифни билдирди? Балки унинг юраги сезгандир... сўнгги дақиқаларгача умидини узишни истамагандир эҳтимол...
Бироқ Гўзалнинг нигоҳи қаратилган томонда Сардор ва Лайлони кўрган Одилбекнинг вужудида ноаниқлик пайдо бўлгани рост. Гарчи Гўзалга “Юринг”, деган бўлсада, аммо қизнинг руҳи, қалби, бор орзулари, истаклари ўша томонга талпинаётганини йигит сезиб улгурди. Гўзал чиндан ҳам мажбурият билан қадам ташлаётганини у пайқамай қолмади.
Лаҳзаларда икки фикр орасида талош бўлди йигитнинг ўйлари...
“Эътибор қилма, давом эт! Кўникади!” деди биринчи овоз.
“Наҳот, сезмаяпсан! Қалби, севгиси, ҳатто нигоҳлари у томонга талпиняпти... бешафқат бўлма!” деди иккинчи овоз.
Одилбекнинг қарор қабул қилиши бироз қийин эди. Бироқ Лайлонинг сўзлари... биринчи овозни ўчирди!
У Гўзал нафақат Сардорга, балки Лайлога ҳам керак эканини ўша сонияларда ҳис қилди. Ва...
Одилбек хўрсиниб қўйди. Телеграм орқали Дилдора Қобиловнага қўнғироқ қилди. Шовқин овоз эшитилди. Бироздан сўнг опадан хабар келди. “Мен ресторандаман!” “Қайси ресторан?” савол ёзди йигит. “Оқшом”...
Одилбек опани безовта қилиш фикридан қайтди. Ортга қайтмоқчи бўлди. Лекин негадир кўнгли ўша томонга судради. “Опага ҳам сюрприз қиламан. Бирров кўриниб, кейин қайтаман”, деган фикрда ҳайдовчига “Оқшом” ресторанига деб манзилни айтди.
***
Зиёфат кўнгилдагидек ўтаётган бир онда залда чироқлар ўчди.
282👍53👏37🤗1914❤‍🔥5🙈5😍4🕊3🤨3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Реакция белгилаб куямиз 😊
45😢22😇3
Сўзлар қадрли
Кўзлар меҳрли
Одамлар қадрли
Туйғулар соф
Юзлар чиройли
Гуллар ифорли
Муҳаббат бетакрор
Нур ёғилаётган осмон остида яшаётганимиз, такрорланмас руҳга , кўнгилга, юракка эга эканлигимиз мўъжиза эмасми азизим!
Ҳар лаҳзанинг ўз қадри бор !
Ҳаётингизнинг яшаш имкони...😍❤️
Хайрли кун Қадрлим!😇
22😍1
Bugun, 8 noyabr
☁️ +15°...+1°, Bulutli

Hozir: 🌫 +2°, ⬇️ 0 m/s

Tong: ☁️ +6°
Kun: ☁️ +13°
Oqshom: ☁️ +12°
Namlik: 34%
Shamol: Sharqiy, 1.4 m/s
Bosim: 770 mm sim. ust.

Oy: Qisqarayotgan oy
Quyosh chiqishi: 06:49
Quyosh botishi: 16:59
20👏6
Yaxshi ko'raman
Sardor Tairov
Сокиндир...
Лекин ҳар тонг яхши кўришингизни айтиш эсдан чиқмасин,
яхши кўра олиш ҳам неъмат!❤️

"Яхши кўраман..."
🔥45😍195🕊1😇1
Juda passiv boʻlib ketyapsizlar!!!
Umuman reaksiya yoq postlarga!! Aytganday komentni ham yopaman!!! Endi layk va reaksiyaga qarab hikoya joylanadi!!! Mendan hafa boʻlmanglar. Men ham xafa boʻlishni sizlardan oʻrgandim!!!
😍140🔥59💔1915👍10😁8🤨7🙈6
#Ҳикоялар

ҚАЛТИС НИЯТ

Онамнинг қўшни вилоятга келин бўлиб кетган болаликдаги яқин дугоналари бор экан. Ўша хола биз томонлардаги қариндош-уруғларини кўриш учун келганида, онам аёлимга тансиқроқ овқат буюриб, дугоналарини уйга таклиф қилдилар. Икки дугона анчагача ёшлик хотираларини эслаб, ҳасратлашиб ўтиришди. Меҳмоннинг ҳурмати ўзаро суҳбатларидан сўнг, мен ҳам уларнинг ёнида бир оз ўтирдим. Гап орасида меҳмон аёл онамга қараб:

— Ўртоқ, Аллоҳга шукур, тўрт боламни ҳам уйли-жойли қилиб тинчидик. Энди дадаси иккимиз топганимизни ўзимизга сарфлаб, невараларнинг тўй-томошасию, туғилган кунларига совға-салом қилиб юрамизда,- деди.

— Яхши. Буюрсин, пиру бадвлатликда ҳаёт кечиринг.- деди онам астойдил дугонаси учун хурсанд бўлиб. Кейин ҳавас билан дугонасига термулиб:

— Энди поччам билан ҳаж зиёратига борингизлар. Фарзандлар олдидаги қарздан қутилибсиз, буёғини тоат-ибодатда, фарзандларингизни дуо қилиб, Аллоҳнинг фарзларини бажариб яшангизлар,- деди. Меҳмон аёлнинг бирдан туси ўзгарди:

— Ҳажга бориб нима қиламиз, дугонажон? Ундан кўра пенсияларимизни йиғиб дадаси икковимиз санаторияларда дам олганимиз яхши эмасми? Даволанамиз, соғлигимизни тиклаймиз...- Аёлнинг гапларидан этим жунжикиб кетди. Кўз қирим билан онамга қарагандим, уларнинг ҳам лаблари титраб, ҳатто кўзларига ёш айланяпти экан... Онам бояқиш дугонасига берган маслаҳатига эшитган жавобидан хижолат чекаётганди, афтидан. Шундан кейин орага совуқ жимлик чўкди ва бир муддатли қовушмаган навбатчи гап-сўзлардан кейин дастурхонга фотиҳа ўқилди.

— Бу дугонангиз билан салом-аликни ҳам йиғиштиринг, ойижон. Қалби жуда занглаб кетибди. Хафа бўлмангу, шу хотин қадам қўйган ҳовлидан фаришталар учиб кетади, Худо асрасин. Шунчалик ҳам кўнгли кир бўладими кишини...- Уни дарвозагача кузатиб келган онамни хижолатчиликдан чиқаришга уриндим.

— Қўй болам, қалб қаттиқлашиши ҳам Аллоҳдан. Тавба дегин. Ундан кўра бундай инсонларга тавфиқ, иймону инсоф беришини сўраш керак Яратгандан...- Шу- шу онамнинг ўша танишлари ҳақида уйимизда ҳеч қандай гап бўлмади. Бир бирда ўша хотиннинг уйимизга келганию, онамнинг ҳаж ҳақидаги гапларига берган жавоби эсимга тушса, қўрқинчли туш кўргандек сесканиб кетардим. Орадан олти ойларча вақт ўтиб, дадам раҳматлининг қазо қилган кунлари муносабати билан уйда эҳсон дастурхони ёздик. Маҳалладошлар орасида ҳалиги онамнинг болалик ўртоғининг қариндош-уруғлари ҳам бор эди. Худойидан кейин онамнинг қайғули юз ифодаси сабабини сўрадим. Онам бироз хижолатлангандек бўлиб:

— Ўғлим, Фарғонага бориб келсам, дегандим...- дедилар. Уларга жон деб олиб боришимни, фақат нима мақсадда, қаерга боришимизни сўрагандим, яна минг истиҳола билан, бундан бир неча ой аввал уйимизга меҳмонга келган аёлга ишора қилиб “Фалончихон холангнинг мазаси йўқ экан, олти ойдан бери тўшакка михланиб қолган экан...” дедилар. Гарчи дилим ғашланган бўлса-да, онагинамга эътироз билдирлмадим ва Фарғонага йўл олдик.

... Бетоб аёл ётган хонага кирдик. Аввалига димоғимга урилган қўланса ҳиддан кўнглим беҳузур бўлиб, лабларимни қаттиқ тишлаб олдим. Кейин истар-истамас салом бердим. Онам кўзларига ёш олиб дугоналари билан кўришган бўлдилар. Аёл ҳатто бўйнини ҳам кўтаролмайди. Олти ой ичида салкам тўқсон килолик хотин ўн яшар боладек озиб, пўсти устихонига ёпишиб қолган. Болалари ҳамшира ёллашган экан, ҳар замонда дори-уколидан хабар олиб турибди. Бемор нималардандир жавраб, ёзғириб- нолиб ётган жойида дунёни қарғишга кўмиб ётибди. Онам унинг ҳадеб тақдирию, дардидан малолланиши ёқмаганини очиқ айтишга ийманиб:

— Дард берганига ҳам шукр, денг, айланай, дард берган шифо беришга ҳам қодир. Дардингиздан Аллоҳдан шифо сўранг. Ла иллаҳа иллаллоҳу Муҳаммадан Расулуллоҳ, деб калима қайтаринг,- деб ҳар қанча уринмасалар, беморнинг тили ҳеч иймон калимасига бормади. Бошқа гап-сўзларни, нолишу ёзғиришларни бемалол жавраётган аёл, ҳатто дардига Аллоҳдан бир оғиз шифо сўрай олмади. Иймон калимасини келтира олмади...

Бемор ётган хонада ортиқ қололмадим. Онамга уларни ташқарида кутишимни айтиб, эшикка урилдим.
67👍18😇6
Ташқарида машинамга суянган куйи онамнинг дугонаси бизникига меҳмонга борганида айтган гапларини эсладим. Ўшанда онам унга ҳаж амалларини адо этиш учун яхшигина фурсатга эга бўлганини айтганларида, у даволанишини, санаторияларда даволаниб, соғлигини тиклашини айтганди. Ният жуда қалтис нарса экан. Ниятда эҳтиёт бўлиш керак экан. Аёлнинг қалтис нияти бунчалик тез амалга ошади деб ўйламагандим... Кўзларимдан тирққирраб ёш чиқиб кетди... Ё, буюк қудратингдан, Аллоҳим...



ФАРЗОНА
💯39😢3316👍7👏3
136-qism
Карим Бурхоновнинг бу гаплардан юзи буришди. У аёлларни шимиғини оқизиб дийдиё қилишини ёмон кўрарди. Ким билсин балки шунинг учун ҳам ўтта содда, кўнгилчан хотинидан узоқлашиб оловдек қайноқ Масрурага илакишиб қолгандир?.
-Бўлди қил нолишни! Нима қилишим керак эди а? Эртаю кеч тиржайиб юришин керакмиди? Билсанг ҳар рўзгорнинг, оиланинг ўз юки, ташвиши бор! Мен ўша вақтлар сенларни боқаман деб, бировдан кам бўлмад деб итдек ишлаб тинимсиз ҳаракат қилардим!  Сен қаердан ҳам билардинг буни. Уялмай шу ёшигача мени ҳисобимдан яшаб келяпсан, ҳалигача бирор фойда келтирмадинг!!
Карим Бурҳоновнинг ғазаб билан гапирган гапларидан Нафиса бир зум тошдек қотди. Юрагида қадалиб турган  қадрсизлик тошининг ёнига яна бир нарса ботгандек бўлди миннат тоши эди бу. Нафиса чуқур нафас олди. Ич ичидан нимадир узилиб кетди нималигини ўзи ҳам билмади аммо у шу сониядаёқ отасига нисбатдан ҳеч нарса хис этмай қолди на меҳр на қондошлик хатто нафрат ипи ҳам узилгандек эди энди у қандайдир бегоналикни хис этди. Тўғри Нафисанинг олдин ҳам отаси билан муносабати жуда аъло эмасди аммо ҳар қалай бу қадар бегоналик хисси йўқ эди. Энди ораларида ўтиб бўлмас бир жарлик хосил бўлганди. Аслида бу жарлик доим бор эди ва отасининг ҳар бир қилмишларидан бирин кетин ҳабар топгани сайин кенгайиб борди. Онаси ва синглисини ўлими ҳам отасининг иши эканлиги бу жарликни янада кенгайтирганди. Фақат Нафиса буни тан олишни истамай ҳаммасига кўз юмишни хоҳларди холос. Нафиса кўзларини юмди хаёли эса болалик томон кетди...
-Лайлоо!! Қарасанг бўлмайдими қизларингга? Хонамни расво қилибдику...
Лайло эрининг важохатидан қўрқиб шошилганча қизлари ёйган ўйинчоқларни йиғиштириб олиб эрига хижолатли қаради
-Овқат қиламан деб чалғиб қолибманда...
-Доим бахонанг тайёр, бир ишни эплаб қилолмайсан нима қарияпсанми?
Лайлонинг кўзларида ёш айланди
-Дадаси... Бунчалик асабийликнинг нима кераги бор ахир ҳеч нарсангизга тегишмаптику? Бор йўғи уч тўрт уйинчоқни....
-Нима тилинг чиқиб қолибдими а?! Хонамга кирмасин дедимми тамом кирмасин!! Ўғил бола бўлсаки ёнимга олиб ўтирсам! Қизларингдан нима фойда....
Нафиса ўшанда олти ёшда эди аммо бола қалбида отасинг гаплари бутун умрга муҳрланиб қолганди. Бунга ўхшаш жанжаллар кўп бўларди деярли ҳар куни! Нафиса ва Садаф бу жанжаллардан  жуда безиб кетишганидан дадаси уйга келмай қолган кунлари жуда қувониб кетишарди онаси эса негадир туни билан йиғлаб чиқарди... Карим Бурхонов доим шундай эди у қизларининг ҳеч бир муваффақиятидан қувонмасди. Илк мақтов ёрлиғини олганда, мактабни аъло баҳода тугатганида, чет элга грант ютиб олганида... Ҳеч бирида қувонмади, қўллаб қувватламади у
,,Қиз бола бошинг билан нимани ҳам қойилатардинг, ўғил бўлсанг ҳам бошқа гап эди! Чет элда сенга нима бор нима синглингдек бошимни эгмоқчимисан??".... Нафиса барибир чет элга кетди чунки у бу ерларга сиғмай қолганди. У ерда илк ҳамкорлик ишини бошлади, Карим Бурхонов эришолмаган шартномаларни қўлга киритди, қанчадан қанча битмаган ишларини битирди аммо барибир отаси уни яҳши кўриб қолмади доим ораларида бегоналик бор эди. Нафиса эсини танибдики отасидан бир оғиз ширин сўз бир чимдим меҳр олиш илинжида тинмай ҳаракат қилади. У тенги йигитлар ҳам эплолмаган бази катта компаниялар билан ҳам ҳамкорликни йўлга қўйди. Карим Бурхоновни эса бу қизиқтирмасди у буларнинг барчасига Нафиса мен сабаб менинг пулларим сабаб эришди деб ҳисобларди....
Нафиса яна кўзларини очиб отасига қаради Карим Бурхонов унга ҳамон нафрат билан қараб турарди Нафиса бу қарашдан сесканмади чунки энди унинг кўзларида ҳам совуқ бир ифода бор эди. Телифонини олиб Исломга қўнғироқ қилди
-Ислом сенга берган ,,папкамни ʼʼ олиб келиб бер илтимос...
Ислом ортиқча савол бермай гўшакни қўйди ва ўндақиқа ўтар ўтмас қўлида папка билан кириб келди ва сўзсиз Нафисага узатди. Нафиса папкани олиб Исломга ,,бораверʼʼ деди ва папкани отасига узатди
-Ҳали ўзим ҳам очмадим! Бирга ўқиймиз ..
279👍71😢42🔥16😍9😇7🕊2🌚2
137-qism
Карим Бурхонов қизиқиш билан папкани қўлига олди ва сарлавҳани ўқиб юзи буришди
-ДНК қилдирдингми?! Қизим эканлигингга шубҳанг борми?
Нафиса бепарво оҳангда
-Охиригача ўқинг... Дадажон!- деди.
Карим Бурхонов яна қўлидаги папкага кўз югуртирди бир неча сониялар ичида кўзлари косасидан чиқудек бўлиб катта-катта бўлиб кетди.
ДНК ТАҲЛИЛИ БЎЙИЧА ХУЛОСА
Протокол рақами: 2022/ХХХ
Таҳлил санаси: 2023-йил -10 Март
Буюртмачи: [Нафиса Бурхонова]
Текширувга тақдим этилган намуналарнинг маълумотлари:
Бола – [ Икромов Жасур Муродович 2000 йил 30 Июн  ]
Тахминий ота – [Бурхонов Карим Бурхонович 1976 йил 8 Декабр ]
Таҳлил тавсифи:
ДНК намуналарига асосланган генетика таҳлили болада ва тахминий отада мавжуд бўлган генетик маркерлар солиштирилиши орқали олиб борилди. Текширувда 20 дан ортиқ генетик локуслар ўрганилди.
Хулоса:
ДНК таҳлили натижаларига кўра, текширувдан ўтган шахс боланинг биологик отаси ЭМАС деб топилди. Таҳлил қилинган генетик маркерлар боланинг ушбу шахсдан мерос бўлиши мумкин эмаслигини кўрсатди.
Оталик эҳтимоли: 0%
Таҳлил натижалари халқаро стандартларга (ИСО/ИЕC 17025) мувофиқ ҳолда амалга оширилган.
Мутахассис: _Саидов Садир Пўлатович . Муҳр ва имзо.
-Бу... Бу нима...
Карим Бурхонов экспертиза хулосасини қайта қайта ўқиди аммо тушунмади . Қандай қилиб? Ахир ўзи ДНК қилдирганида натижа ижобий эдику! Карим Бурхонов бироз ўзига келиб Нафисага олайиб қаради
-Бу билан нима демоқчисан? Нимага эришмоқчисан?
-Ҳеч нарсага... Шунчаки Ўғил орзусида, кейин эса аслида сизга зарача ҳам алоқаси бўлмаган бир ,,бегонаъъучун- Нафиса бегона сўзига алоҳида урғу берди- бизга қанча озор берганингиздан виждонингиз қийналсин дедим....
Карим Бурхонов қахқаха отди
-Нима сенингчд мен аҳмоқманми а? ДНК қилдириш хаёлимга келмаган дейсанми?- Карим яна хандон отиб кулди -Мен энг бошидаёқ ДНК қилдирганман юз фоиз ишончли жойда! Жасур мени ўғлим!!
Нафиса эса индамай папкани олиб иккинчи саҳифасини очиб яна отасига узатди унда Карим Бурхонов олдин ўтказган  ДНК текшируви сохталаштирилгани ҳақида маълумот ва гувоҳлар кўрсатмаси бор эди. Карим Бурхонов ундан кейинги саҳифани очиб янада кўзлари катариб бурун катаклари кенгайди чунки навбатдаги сахифада Садаф ва Лайлонинг ўлимига оид маълумотлар ва Карим Бурхоновга қарши далиллар бор эди
-Нега бундай қилдингиз дада... Бир бегона учун жонингиздан, қонингиздан яралган гулдек қизингизни, қанча хиёнат қилсангиз ҳам сизни кечириб фақат сизни севган аёлингизни нега ўлдирдингиз? Негаа?...
Карим Бурхонов бошини ушлаб қолди бўлиши мумкинмас ахир Масрура уни ҳечам алдамаган ку аммо бу хужжатлар... Карим Бурхонов унга бошида чидаб бўлмас оғриқ турди Садафнинг ўлим олди илтижоли  қараган нигоҳлари жонланди. Қулоқлари битиб қолгудек шанғилаб қолди Садафнинг зорланиб йилғлаганлари кўз ўнгида гўё ҳозир содир бўлаётгандек жонланди
,,- Дада..  ёлвораман бундай қилманг.... Мени айбим йўқ дада .... Илтимос дада....ъъъ оғриқдан бўғилиб бораётган Садаф ҳирилаганча Каримнинг қўлидан чиқишга ҳаракат қиларди...
Нафиса қўлида турган иккинчи папкани ҳам отасинг олдига қўйди ва ручка узатди
-Буларнинг барига қўл қўйинг!
Карим Бурхонов бироз ўзига келиб Нафисага қаради ва унинг юз кўзидан таралиб турган совуқ ифодадан бир сесканди. Шошилганча папкани очиб ўқиб кўрди бироздан сўнг ҳалигина маюслашиб бечораҳол тус олган юзи ғазабдан бужмайиб кетди
-Бу нима энди?- деди чақчайиб. Нафиса ҳотиржам кулди
-Бу шунча елиб югуриб, бошқаларнинг ҳақини еб яна... яна  кўпчиликнинг умрига зомин бўлиб топган бойликларингизни барчасини менга ўтказишингиз ҳақида ҳужжат!
Карим Бурхонов асабий кўзларини пирпиратди
-Ўтказмасам нима қиласан?...
-Ҳеч нарса... Шунчаки бу ерда бутун умр қамалиб ўтирасиз холос!
Нафисанинг гапларидан Карим Бурхоновнинг кўзлари олайиб кетди ,,бутун умр қамалиб ўтирасиз дегани нима деган гап бўлди, қиз ҳам отасига шундай дейдими?!ʼʼ Карим Бурхонов хаёлидан ўтган гапларни тилига кўчирди
295👍67👏47😢39🤨19😇7🌚3💘32