ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ
44K subscribers
4.74K photos
4.14K videos
17 files
8.5K links
💖Ishq haloldir. Ikki qalbning bir - birini deb urishi , yuraklarning sevgi ila jo'sh urib, ishq daryosida oqishi Allohning rahmatini jilvasidir. 💖       

Reklama uchun👉👉 @reklamala_arzon

Talab taklif shikoyat uchun👉👉 @Neiba_bot
Download Telegram
ГЎЗАЛ

МУАЛЛИФ: САИДА АЗИЗ

Аёлнинг ўзи эркакни лифт ёнигача кузатди. Ўз хонасига қайтиб келаркан, уч ой аввалги ҳолат ёдига тушди.
Ўшанда Одилбек унинг ёнига келганида, Дилдора Қобиловна Гўзалнинг мажбуран турмуш қуришга рози бўлишини, лекин севмай яшашини маълум қилганди. Одилбек эса, “Менинг севгим иккимизга ҳам етади!” деб чиқиб кетганди.
Тўй арафасида Дилдора Қобиловна Гўзални ҳузурига чорлади. Қиз отасининг ўлимидан сўнг агентликдан “узилган”ди.
Гўзал қадрдон опасига қаршилик билдирмай, у айтган вақтга етиб келди. Бироқ Дилдора Қобиловна мажлисда бўлгани учун, Севинчнинг хонасига кириб ўтиришга қарор қилганди. Лекин тақдир уни бу хонага шунчаки етакламаганди.
Гоҳида биз ўзимиз бажаряпмиз деб ўйлаган ҳаракатларимиз ҳам Буюк Режиссёр томонидан аллақачон тузилган бўлади.
Гўзал Севинчнинг иш столи томонга бормади. Шунчаки эшик ёнида турган китоб жавонидан қандайдир китобни олиб мутолаа қилиб ўтирмоқчи бўлганди. Китобга қўшилиб, ортидан думалоқ шаклда букланган сурат чиқди. Қиз қизиқиб, қоғозни очганида, Одилнинг суратига кўзи тушди. Гўзал тушуниб етганди. Дугонаси чизган бу суратни. Унинг рассомчиликдан яхшигина хабари бор. Гўзал бир муддат шокда қолди. Нима қилишини билмади. Сурат ва китобни қайта жойига қўйиб, хонадан чиққанида, мажлислар залидан Дилдора Қобиловна ва Севинч чиқиб келишарди. Иккиси ҳам Гўзални кўриб, қувонишди. Қучоқ очиб сўрашишди.
Дилдора Қобиловна уни ўз хонасига таклиф қилди. Гўзал эса, ғалати ҳолатда эди. Хаёллари чувалашган ипдек чалкашганди. Доно аёл қизнинг нигоҳиданоқ қалбидаги ўзгаришларни пайқаб улгурди.
- Гўзал, нима бўлди?
- Ўзим... – паст овозда жавоб қилди қиз. Дилдора Қобиловна эса унинг ёнига ўтирди. Қўлларидан тутди.
- Гўзалим ўзимни. Очиғини айт, Одилбекка турмушга чиққинг йўқ, тўғрими?
Қизнинг кўзларида ёш айланди. Кўзини олиб қочди. Юзини дераза томонга ўгирди.
- Ўзингни мажбурлама... мажбуран қурилган никоҳ бахт олиб келмайди.
-Бошқа иложим йўқ, - титради қизнинг овози. – Дадамнинг васияти бор...
-Васият сенга бахт бермаса, нима кераги бор, қизим? Ўзингни кўра била туриб ёнаётган оловга отма. Сен куйиш учун яратилмагансан. Бир марта куйдинг, етади! – деди аёл астойдил куюниб.
- Зора, дадамнинг руҳи ором топса. Зора, шу ёниш орқали унинг мен учун қилган хизматларининг бадалини тўлай олсам... – дегоанча ўрнидан турди қиз.
-Сардор қаерда? Ҳали қайтмадими? – бу гал нозик жойидан тутди раҳбар хоним. Гўзал бош қимирлатди.
-Хорижда. Лайлони тузатиш учун кетган. Менимча, қайтмаса керак.
- Севгиси ёлғон экан!
Гўзал ортига ўгирилди.
-Ундай деманг, опа... У ҳам, мен ҳам вазият қурбонларимиз! Тақдирмизга шу ёзилган экан... бошқа чорамиз борми? Мени бошқа нарса қийнаяпти... – деганча Гўзал лаб тишлаб, жим бўлди. Дилдора Қобиловна ўзи гапирсин, деб сукут билан кутиб турарди.
- Мен Одил акани севмайман, лекин... Севинч у кишини яхши кўраркан!
Бу хабардан аёл шокка тушди.

ДАВОМИ БОР
243👍51🔥28🤨28😍10👏2🌚2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Реакция белгилаб куямиз 😊
97👏19😍18😇5🕊1
Bugun, 6 noyabr
☁️ +10°...0°, Bulutli

Hozir: ☀️ 0°, ↖️ 1 m/s

Tong: ☁️ +4°
Kun: ☁️ +9°
Oqshom: ☁️ +9°
Namlik: 22%
Shamol: Sharqiy, 3.3 m/s
Bosim: 777 mm sim. ust.

Oy: Qisqarayotgan oy
Quyosh chiqishi: 06:46
Quyosh botishi: 17:01
19👍3
ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ
126-qism -Quyvor.....- Nafisa ustiga chiqib olib kiyimlarini kuch bilan tortayotgan Jasurni o‘zidan itarishga harakat qilar va ojiz tipirchilardi.. -Shovqin solma go‘zalim..- dedi Jasur xansirab- axir qachondan buyon Shohrux kasal o‘zing ham erkak mehrini…
HAYOT davomi👇👇👇👇

127-qism
-Манави итни олиб бориб эски жойимизга боғла! Жамшидга ҳам ҳабар бер- деди Шоҳрух Жасурни Ислом томон силтаб юбориб- бу ит билан  ишимиз бор.
Ислом Жасурни судраб олиб чиқиб кетгач Шоҳрух бурчакда ғужанак бўлиб олган Нафисани ёнига борди. Нафиса хато Шоҳрух келганини ҳам сезмайдиган даражада карахт бўлиб қолганди. Мовий кўзлари бир нуқтага қараб қотиб қолган ва нигоҳлари  маъносиз эди.
  -Нафиса...
Шоҳрух тиззалаб Нафисанинг ёнига ўтириб секин қўл узатди- яҳшимисан?!...
Шоҳрухнинг қўли Нафисага тегиши билан қиз талвасага тушиб қичқириб юборди
-Йўқ!! Менга яқин келма!! Келма... Тегма менга!!!
  -Нафиса... Нафиса бу менман!! Кел ўзимга кел....
Нафиса бор кучи билан силтаниб Шоҳрухни ўзидан итарди
  -Тегма! Тегма менга!!
Шоҳрух Нафиса қанча қаршилик қилса ҳам уни мажбурлаб бағрига босиб сочларини силади
-Қўрқма... Мен ёнингдаман.
Нафиса бир муддат жим бўлиб қолди чамаси ёнидаги инсон Шоҳрух эканлигини англагандек бўлди.
  -Қўрқиб кетдим....ҳеч ким келмайди деб ўйладим...
Йиғлаб Шоҳрухни янаям қаттиқроқ қучиб олди Нафиса.
Шоҳрух Нафиса билан бироз шундай ўтиргач авайлаб уни ўрнидан турғазди. Сочлари тўзғиб кетган, кийимлари йиртилган кўкраги ярим очиқ қизни тезроқ устини ёпиш учун ётоқ томон юрдилар. Ётоққа тўшалган оппоқ тўшак устидаги қон доғларини Шоҳрухдан аввал кўзи тушиб кўриб қолган Нафиса бир неча сония қотиб қолди ва бирдан ҳушини йўқотди.
  -Нафиса!! Нафиса ўзинга кел!
Нафисада бирор ҳаракат кузатилмай қўллари икки ёнга осилиб қолди.
-Нафиса!!....- ҳайқириб юборди Шоҳрух  ва Нафисани даст кўтариб олганча ташқарига отилди.
   -Нафиса... Нафиса
Шоҳрух хансираганча зиналардан пастлар гўё қанча югурса ҳам йўли тугамай машинага етолмаётгндек эди.
  -Жафар, Жаафар!- ҳовлига чиқиб бор овозда бақириб ҳайдовчи йигитни чақирди. Бу тунда бўлиб ўтган даҳшатлардан беҳабар хизматчилар ўзлари учун ажратилган кичик уйчада хотиржам уҳлашарди.
  -Жафаарр!- Шоҳрухнинг овози бутун уй бўйлаб жаранг сочиб даҳшатли акс садо берди. Уйқу аралаш кўзларини ишқалаб чиққан Жафар ҳам хўжайиннинг бу тақлид туришидан шошиб қолди. Югуриб ичкаридан машина калитини олиб чиқди ва машинани ўт олдирди. Шоҳрух очиқ эшикдан Нафисани авайлаб ўтқазиб ёнидан ўзи жой олди ва яна асабий бақирди
-Жафар тез бўл!! Шифохонага энг яқин шифохонага ҳайда!!
Жафар машинани елдек учириб борар экан ойначадан юз кўзлари шилинган, кийимлари йиртилган Нафисага ва уни ёнида юзлари ҳам кийимлари ҳам қон бўлиб кетган ҳансираб зўрға нафас олаётган Шоҳрухга ҳавотир ва қўрқув билан қараб қўйишни унутмади. Шоҳрух эса Нафисани буткул бағрига босиб олган фақат бир сўзни пичирларди
  -Ўлма! Фақат ўлиб қолма... Менга яна бир жазони раво кўрма!!
  - Ака келдик!
Жафар машинани тўхтатиши билан Шоҳрух Нафисани кўтариб деярли учиб тушди. Шифохона ховлисига кириши билан бақириб юборди
  -Ёрдам... У оғир аҳволда... Илтимос ёрдам беринглар!!...
Сукунат чўккан шифохонада фақат Шоҳрухнинг овози жаранг сочарди.
Навбатчи доктор ва хамширалар келиб Нафисани замбилга ётқизиб ичкарига олиб кириб кетгачгина Шоҳрух мадорсиз бўлиб ўтириб қолди аммо тилидан шу сўз тўхтамади
-Ўлма... Нафиса ўлма!!
Жамшидга Ислом ҳабар берганми ёки Жафарми у ҳам ўқдек учиб шифохонага етиб келди. Шоҳрухнинг бир аҳволда ўтиришини кўриб юраги орқага тортиб кетди
  -Шоҳ... Нима бўлди...
Шоҳрух бошини кўтариб Жамшидга қаради унинг нигоҳларида чорасизлик ва умидсизлик бор эди
-Жасур... Ифлос унга тажовуз қилибди!- Шоҳрух бирдан ўрнидан туриб Жамшидни ёқасидан олди- Нега уни ёлғиз қолдирдинг!! Нега???  Икки эркак уни бир номартдан асролмадик... Қани айт Жамшид энди Нафисанинг кўзига қандай қараймиз??
  Жамшид қулоқлари битиб қолгандек, кўзлари кўрмаётгандек карахт бўлиб қолди. Шоҳрух эса бор кучи билан девор муштлаб ҳайқириб юборди
-Омонатимизни асролмадик!!
Шовқиндан палатадаги беморлар ҳам уйғониб томоша кўраётгандек очиқ эшиклардан мўралаб қараб туришарди.
225😢126👍27🔥219🌚2😁1😍1
128-qism
Охири бош шифокор буйруғи билан катта ҳамшира чиқиб уларни ҳовлига ҳайдади. Иккиси ҳам кетмаймиз деб қаршилик қилавергач бош шифокорнинг ўзи чиқди
-Менга қаранг йигитлар! Бу ерда юздан ортиқ оғир аҳволдаги беморлар бор жумладан сиз олиб келган қизни ҳам аҳволи оғир. Уларга тезроқ ёрдам кўрсатиш керак лекин сизлар бу ерда ёш боладек бақир чақир қилаверсангиз биз шифокорлар ҳаёлимизни жамлай олмаймиз. Бирор беморга нотўғри муолажа қилиб қўйишимиз мумкин! Шунинг учун йигитлар сизлардан илтимос бемор ўзига келгунча бироз ташқарида ҳаво алмаштириб келин?!.
Шоҳрух шифокорга ўтинч билан қаради
-Нафиса... У ўзига келиши билан бизни чақиринг!
Шифокор хўп дегандай бош ирғаб ичкарига кириб кетди икки дўст эса оёқларини зўрға судраб шифохона ҳовлисига чиқиб четроқдаги ўриндиққа ўтиришди. Жамшид чуқур нафас олиб чиқарди барибир кўнгли очилмади негадир чекккиси келди. Шоҳрух эса тинмай соатга қараб уфф тортиб қўяди гўё вақт тўхтаб қолгандек юраги сиқилиб кетди.
  -Шоҳрух менимча ишни бошлаш керак?!
Шоҳрух Жамшидга қаради
-Ҳали вақти келмади.- деди ҳафсаласиз.
Жамшид эса бирдан тутоқди
-Нега вақти келмади а? Унда қачон вақти келади учовимиздан биримиз ўлгандами?!!
-Жам ўзингни бос...
-Ўзимни босмайман! Нафиса бу аҳволда, Ҳаёт  ўлди...- Жамшид ярқ этиб қараган Шоҳрухнинг кўзларига қараб бир муддат жимиб қолди ва уфф тортиб давом этди- бундай жим туролмаймиз ахир- деди хўрсиниб.
Шоҳрух кўзларини қаттиқ юмиб очиб Жамшидга қаттиқ тикилди
-Биласанми ҳаммасидан чарчадим.... Ҳаммасига нуқта қўйиб....
Ҳамшира чиқиб Шоҳрухнинг гапини бўлиб қўйди
-Нафиса Бурҳонованинг яқинлари ким?
-Биз!!- баравар ўрнидан турди йигитлар.
-Сизларни шифокор чақиряпти.
Иккиси ҳам ҳамшира қизнинг ортидан юришди ва шифокор хонасига кириб шифокорнинг қаршисига ўтиришди.
-Доктор Нафисанинг аҳволи яҳшими?!-деди Шоҳрух хавотир билан. Шифокор Шоҳрух билан олдиндан таниш бўлгани учун ортиқча мулозамат қилиб ўтирмай очиқчасига гап бошлади
-Шоҳрух қизга тажовуз қилинган! Бундай ҳолатларда жиноий иш қўзғатилади....
-Нафисанинг  ўзи яҳшими?!- бетоқат бўлди Жамшид.
-Биласанми Жамшид Нафисанинг ҳолати уқадар яҳши эмас унда ступор ҳолати.
-Тушунмадим?- деди йигитлар баравар.
  -Ступор — бу инсоннинг ўз атрофида содир бўлаётган воқеаларни тушуниш ёки уларга жавоб бериш қобилиятининг сезиларли даражада пасайиб кетади. Яни у сизларни кўриши эшитиши мумкин аммо онгли равишда жавоб қайтаролмайди.
Нафиса қаттиқ қўрққан ва буни натижасида кучли стрессга тушиб қолган, ўзингизга маълум Нафисада олдин ҳам бундай ҳолат кузатилган бу иккинчи марта. Менимча Нафисада қандайдир жиддий касаллик бор. Бироз ўзига келгач текширувларни бошлаймиз.
-Музаффар ака, илтимос   уни тезроқ тузатинг-деди Шоҳрух шифокорга- қанча десангиз бераман! Фақат Нафиса яҳши бўлса бас...
-Шоҳрух бази нарсалар пулга боғлиқ бўлмайди. Айниқса соғлиқ масаласи. Соғлиқни, дардга давони фақат Аллоҳдан сўраш керак. Нафисага ҳозир бундан ортиқ ёрдам беролмайсиз.
Музаффар Алиев яна бироз жим бўлиб  яна бояги гапни такрорлади
  -Шоҳрух... Милицияга  ҳабар беришим керак...
Шоҳрух ва Жамшид бир сония кўз уриштириб олишди
  -Музаффар ака... Шундай ҳолатлар учун айбланувчига қанча жазо берилади?- деди Жамшид ўсмоқчилаб. Музаффар Алиев бироз ўйланиб жавоб берди
-Билмадим... Яни ҳолатга қараб, экспертиза хулосасига қараб жиноий жавобгарлик белгиланади. Баъзилар жарима билан, қутилади, баъзилар ўн беш сутка қамалиб чиқади, агар вазият оғирроқ бўлса бир икки йил бўлиши мумкин.
  -Нафисда қандай холат яни....-Шоҳрух уёғини айтолмай жим бўлди Музаффар эса тушунди
-Менимча Нафиса билан ,,жиддий ишʼʼ бўлмаган. Фақат қаттиқ қурқитиб калтаклаган.
-Бу учун қанча муддат берилади?- асабийлашди Жамшид.
-Одатта жарима ёки қисқа муддатли қамоқ жазоси белгиланади.
Шоҳрух яна бир Жамшидга қараб олиб Музaффарга юзланди
-Даво қилмаймиз! Милитция аралаштириб ўтирмаймиз!
238😢86🔥40👍34👏135🤨5🌚4😍2
129-qism
-Нималар деяпсан?!- ҳайратини яширмади Музаффар -Нафисанинг аҳволи оғир деярли команда! Агар ҳозир жиноий иш очилса ким бўлса ҳам ўша ифлосни ҳеч бўлмаса беш йил қамашади.
-Бизга бу етмайди Музаффар ака биз жазони унга ўзимиз берамиз!
-Шоҳрух бу қонун иши аралашмаслигинг керак!
-Музаффар ундан кўра сиз бизнинг ишимизга аралашманг!- иккисининг баҳсига нуқта қўйди Жамшид - Сиз Нафисани тузатасиз биз эса айбдорни жазолаймиз.
Музафарнинг қолган гапини эшитиб ўйирмай иккиси ҳам чиқиб кетди. Музаффар улар ортидан бош чайқаб
-Бир балони бошлаб қўйишмаса бўлди- деб қўйди.
     Шоҳрух ва Жамшид ҳозироқ режа тузиб олиш учун Жамшиднинг машинасига ўтириб офесга келишди. Исломга эса бир дақиқа ҳам кўздан қочирмай Жасурни қўриқлаш топширилди.
Орадан икки соат ўтди. Йигитлар тузган режаларини қайта қайта кўриб чиқишди. Боши борган сари оғирлашаётган Шоҳрух ўрнидан туриб хона айланди. Жамшид эса Шоҳрухга хавотир билан қараб қўйди
-Шоҳ... Аҳволинг яҳшими?
Шоҳрух хона айланишдан бир дам тўхтади, Жамшидга қаради
-Хавотир олма, ҳаммаси яҳши...
Жамшид бироз ўйланиб сўнг гап бошлади
-Менда яна қўшимча режа бор- деди  овозини пасайтириб. Шоҳрух Жамшиднинг қаршисига ўтирди
-Қандай режа?
-Менга қара Шоҳрух уларни эртага бир жойга йиғиб қўлга олсак ҳам очиқ бир айб қўёлмаймиз! Чунки далилимиз йўқ.
-Очиқроқ гапир?-  бетоқатланди Шоҳрух.
-Эски ишларимизни Жасур ва Масрура хонимга ,,илибъъ юборамиз!
-Карим учун алоҳида иш қиламиз!- деди Шоҳрух Жамшидни қўлаб.  Жамшид эса Шоҳрухнинг гапидан бироз иккиланди
  -Каримга нимадир қилишимизга Нафиса кўнармикан?... Ҳар ҳолда отаси у.
Шоҳрух эса қўл силтади
-Нафисага айтиб ўтирмаймиз! Карим аслида Нафисага оталик қилиб қўймаган. Доим ўз жазманлари ва иши билан банд бўлган. Хатто уни ҳам безниз учун сотишга тайёр эди.
Жамшид яна нимадир дейишга оғиз жуфтладию айтолмай жим бўлди ё Шоҳрухни аяди ёки қўрқди.
  Тонгга яқин кўзи илинган йигитларни тинимсиз жиринглаётган телифон уйғотиб юборди. Бегона рақамдан Жамшидга нақд учта қўнғироқ бўлган. Жамшид кўзларини ишқалаб энди телифонини олганди ҳамки ўша рақамдан яна қўнғироқ бўлди
  -Ало- уйқу аралаш ғудранди Жамшид.
-Асалому алайкум. Сизни шаҳар шифохонасидан безовта қиляпмиз!
-Нима гап тинчликми?- уйғонган Шоҳрух ҳам Жамшиднинг ёнига ўтирди.
-Нафиса Бурхонова ҳушига келди. Бош шифокор ҳабар беришимизни тайинлаган.
-Нима ростданми?!- деди йигитлар бараварига.
-Ҳа албатта бир соатларда келсангиз кириб кўришингиз мумкин.
-Хўп, хўп ҳозироқ етиб борамиз!!
Алоқа узилгач йигитлар шошиб қолишди. Нари бери юзини ювиб ташқарига чиқаётган Шоҳрухни Жамшид тўхтатди
-Хой кийимингни алмаштириб ол!- деди зарда билан - бу аҳволда борсанг Нафисага ёмон таъсир қилади.
Шоҳрух шундагина эгнига қаради. Кечаги қон бўлиб кетган кийимда эди.
-Яҳши унда бирор кийим  бер...
Шоҳрух Жамшиднинг кийимларини кийиб сўнг машинага ўтирди. Жамшид йўл бўйи унга қараб қараб қўйди. Аммо Шоҳрух жим эди. Охири юраги сиқилган Жамшид Шоҳрухга сўз қотди
-Нима кийимларимни кейганинг учун аза тутяпсанми?- деди ҳазил аралаш. Шоҳрух бош чайқади
-Бўғилиб  кетяпман Жамшид... Нафисанинг кўзларига қандай қарайман. Ҳаётида мен пайдо бўлгандан бери... У сира бахтли бўлмади...
Жамшид хўрсинди. Ростдан ҳам нега бу икки дўст бу қадар хосияциз бўлмаса? Ким ҳаётларига кирса ёки кимнидир кўнглидан жой олсалар ўша одамнинг бошидан балолар аримайди.
Жамшид индамади дўстини кайфиятини кўтариш учун тилига тузукроқ сўз ҳам келмади. Улар шифохонага етиб келганида уларни шифохона ҳовлисида Музаффар кутиб турганди. Музаффарни кўриб йигитлар ҳам у томон боришди. Қисқа саломлашишдан сўнг Музаффар бирдан мақсадга ўтди
-Шоҳрух, Жамшид Нафиса ҳушига келди аҳволи бирмунча яҳши.
-Кириб кўрсак бўладими?- деди Шоҳрух шошилиб.
-Кўришингиз мумкин йигитлар фақат...
Фақат у билан содир бўлган ишлар ҳақида гаплашманг!
293🔥55👍3512👏10😍5🙈5😢42
130-qism
-Ўзи бу ҳақида бирор нарса дедими?!- хавотир билан сўради Жамшид.
-Хозирча йўқ. Менимча барини унутиб юбормоқчи! Ўзини ғалати тутяпти. Шунинг учун ҳам сизлар унга ,,Нима бўлди? Қандай бўлди? ъъ деб савол бериб уни баттар аҳволини оғирлаштирманг.
-Хўп.- Шоҳрух ва Жамшид Музаффар кўрсатган хона эшиги олдида бироз туриб қолишди. Ўзларидаги тушкунлик  холати Нафисага ҳам тасир қилмаслиги учун жилмайиб эшик очишди биринчи бўлиб Жамшид сўз қотди
-Оҳҳо ётишинг жаа зўрку! Нима ишдан қочишни бошқа йўлини тополмадингми?- деди ёлғондан қовоқ уйиб. Кейин Шоҳрухга ҳазиломуз нолиди
-Нафиса шифохонада, сен уйда ўзингизни касалга солиб ётиб олгансиз. Мен бечора итдек ишлайман даромадни эса тенг бўляпмиз қани адолат?!
Беихтиёр Нафиса ҳам жилмайди
-Унда Музаффарга илтимос қилиб сенгаям Нафисани ёнидан жой қилдириб бераман- кулди Шоҳрух ҳам- учаламиз бирдан ётиб оламиз. Учаламизни ҳам Ислом боқади.
Нафиса яна жилмайди лекин унинг кўзларида Юсуф ошиқ бўлган ўша мовий кўзларда чуқур бир дард чўкканди.
  -Шоҳрух бир илтимос қилсам бўладими?- беҳол пичирлади Нафиса. Унинг овози Шоҳрухга ҳам зўрға эшитилди шунинг учун Нафисанинг ёнига сутул қўйиб ўтириб қўлидан ушлади
-Қурбим етган нима бўлса сўра. Хоҳла молим хоҳла жоним! Сендан ҳеч нарсани аямайман- деди Шоҳрух кўзларига тик қараб.
-Унда... Мен бу ердан чиққач у уйга....боришни истамайман. Дадамнинг уйига боргим йўқ. Шунга... менга бир уй олиб беринг.
-Уйми?- ҳайрон бўлди Шоҳрух. Нафиса эса уни ҳайратини тушунмай шошилганча деди
  -Бу ердан чиқсам албатта ҳақингизни қайтараман....
-Бу нима деганинг? Бизнинг орамизда ,,қайтаришъъ деган сўз бўлиши мумкинми? Шунчаки гапинга бироз ҳайрон бўлдим ҳолос.
Нафиса кўзларида айланган ёшни кўрсатмаслик учун шифтга қаради ва
- Иложи бўлса оддийроқ уй бўлсин. Чунки ҳашаматда бир кун ҳам халоват туймадим...
Орага чўккан совуқ сукунатни Жамшид бузди
  -Мен кетдим!- деди эшик томон юриб
-Қаёққа? -деди Нафиса ажабланиб Жамшид эса қош чимирди
-Музафардан илтимос қилиб мен ҳам шу ерга ётиб оламан! Зора Шохрух менга ҳам уй олиб берса...
Унинг гапидан учовлари ҳам кулиб юборишди.
Йигитлар Нафисанинг олдидан чиқиб икки томонга бўлинишди Жамшид Жасур ушлаб турилган жойга, Шоҳрух эса телифонига келган хабарда кўрсатилган манзил томон кетди.
,,Дўстингнинг ,,тарихини ъъ билишни истасанг Анор кафесига кел!ъъ Шоҳрух бу хабар ҳақида Жамшидга ҳам айтмади аввал ҳаммасини ўзи ойдинлаштириб олмоқчи эди.
Шоҳрух ,,Анор ъъкафесига етиб келгач машина ичида ўтириб бироз атрофни кузатди кейин кеча Музаффар берган тинчлантирувчи доридан бирданига иккитасини ютиб машинадан тушди. Кафе вақтинчалик ёпилганини уни атрофини бир нечта қўриқчи йигитлар ўраб олганидан сезиш қийин эмасди. Қўриқчи йигитларни кузатиб баъзиларини таниган Шоҳрух хабарни ким ёзганини дарров фаҳмлади Ҳалил Сафоев!.
   Ичкарига кирган Шоҳрух кафеда ёлғиз эканлигидан бироз ажабланиб атрофга аланглади. Шу пайт қарши томондаги эшик очилиб ичкаридан ғоз юриш қилиб Ҳалил Сафоев  чиқиб келди.
-Оҳооо кимларни кўряпман? Эски қадрдоним Шоҳрухми бу!!- деди хунук илжайиб- кўрмаганимдан буён ўзгарибсан.
-Нега чақирдинг? Шунчаки соғиниб чақрмагандирсан?!
Ҳалил ўзи ўтириб Шоҳрухга ҳам ўтиришга имо қилди. Орага сукунат чўкди ва бу ёқимсиз сукунатдан Шоҳрух асабийлаша бошлади. Ҳалил эса Шоҳрухнинг асабийликдан титраётган бармоқларини мароқ  билан кузатиб ўтирарди.
-Хотинг ўлиб анча ўзингни олдириб қўйибсан- тиржайиб гап бошлади Ҳалил- хатто сени ҳам ўлади деб эшитгандим.
Шоҳрух энса қотирди
-Дунё сендек чала итлар билан тўлиб кетмасин деб ўлмадим Ҳалил!
Ҳалил пешонасини тириштириб  Шоҳрухга қаради кўзларида ғалат ифода бор эди. Бази эркаклар эркак бўлиб туғилса ҳам эркак бўлиб яшолмайди. Аёллардан ўтар даражада ғийбатчи ва ожиз бўлади. Улар ўз ожизликларини қанча яширишга уринмасин бировнинг орқасидан қиладиган ишлари нақадар ожиз эканлигини сотиб қўяди
274👍119😇19🙈14🔥11😍4👏3❤‍🔥1
131-qism
Ҳалил ҳам ана шундай тоифадан эди. Душманлари билан юзма юз чиқолмасди ё ортидан зарба берарди ёки бирор нозик томонидан. Ҳозир ҳам Ҳалил Шоҳрухга атайлаб Ҳаётни эслатди уни кечагина чиққан ҳолатига яна қайтариш учун.
  - Айтишларича Ҳаётни ўлимига сен ва анави...нимайдия исми- Ҳалил ўйлаётгандек бош қашиди- эе ҳа Каримни қизи сабабчи экан а?
Шоҳрух Ҳалилни кўзларига тик қаради хатто бу қарашдан Ҳалил ҳам бир сесканди
-Истасанг сени ажалинг ҳам мен бўламан! -деди совуқ оҳангда.
Кейин эса ўрнидан турди
-Сўғ бўл Ҳалил. Оёқ остида кўп ўралашма йўқса, ўз оёқларингда юролмай қоласан.
Ортига ўғирилиб эшик томон юрган Шоҳрух Ҳалилнинг гапидан тўхтаб қолди
-Наҳот Жамшиднинг онаси кимлиги сени зарача қизиқтирмайди? -деди Ҳалил баланд овозда
Шоҳрух ортига ўгрилди
-Сен ўзи нима истайсан дардинг нима?
Ҳалил берилиб кулди
-Мени дардим ҳақиқат, Шоҳрух, ҳақиқат! Сени атрофинг ёлғонлар билан тўла шунинг учун ҳақиқатни кўрмайдиган бўлиб қолгансан. Мен эса кўзларингни очиб қўймоқчиман.
Ҳалил қўли билан ўтиришга ишора қилди 
-Айтадиганларимни тик туриб эшитолмайсан.
Шоҳрух жойига қайта ўтиргач Ҳалил мийғида кулиб қўйди
-Кел сенга ҳаммасини бошидан айтиб бераман. Бу жуда узоқ гап ва узоқ йиллик эски тарих. Хуллас сен эслайсанми йўқми дадангнинг бир ҳамкори бўларди, у вақтлар сен адашмасам ўн уч ёшлар чамаси эдинг. Ўша ҳамкори Даврон эди! Даврон қўли ҳам кўнгли ҳам очиқ мард эркак эди. Аммо... аммо даданг ҳақида бундай деёлмайман.- деди Ҳалил бош чайқаб-  даданг Давронга нисбатан номардлик қилди. Кампания касод бўлди деб Давронни алдади. Қарзларни ёпиш керак деб унинг бор будини сотиб ўзига ўзлаштириб олди.
-Бўлиши мумкинмас!- асабийлашиб бақирди Шоҳрух- биз аввалдан бадавлат бўлганмиз, кўп тармоқли компанияларимиз бўлган. Дадам бировнинг мулкига муҳтож бўлмаган, у бундай иш қилмайди!
Ҳалилнинг юзида бирор ифода ўзгармади, у мутлоқ ҳотиржам ҳолда гапида давом этди
-Сен шундай ўйлайсан Шоҳрух! Аслида нафақат даданг бутун бошли сулолангиз   ҳам бировларнинг ҳақини еб бойиган. Мурод хатто қотил ҳам. Даврон барчасини билиб қолгач, ортиқча бош оғриғи  бўлмасин деб гўё бахтсиз ҳодисадан ўлгандек кўрсатиб ўлдириб юборди. Сени отанг сенинг жон дўстингнинг отасини қотили!!
  -Ёлғон!! Сендек пасткашлар бу ёлғонларни тўқишга уста бўлиб кетгансанлар!!
-Рост! Фақат сен ишонишни ҳоҳламаяпсан ҳолос! Кел сенга яна бир ҳақиқатни айтаман. Жамшид отаси кимлигини ҳам, онасини ҳам топиб бўлган! Фақат... фақат сени булардан ҳабаринг йўқ. Жамшидни отаси ва онаси...

Шоҳрух машинани катта тезликда бошқариб борар экан қулоғи остида Ҳалилнинг сўзлари жаранглаб кетди
,,Жамшид барибир онасига ўҳшайди! Бир кун келиб у ҳам ортингдан зарба беради.ъъ
Шоҳрух машинани бир четда тўхтатиб бошини чангалади
-Жин урсин! Жин урсин барини!! Нега ҳаётимиз ўз изига тушиб кета қолмайди?!!
Шоҳрух бироз шундай ўтирди. Тинимсиз жиринглаётган телифони сабаб бошини кўтарди. Телифонига қараб бир дам ўйга толди қўнғироқ қилувчи Жамшид эди.
-Эшитаман...
-Қаерда юрибсан сен бола а?
Нариги томондан Жамшиднинг асабий овози эшитилди
-Кўчадаман... Тинчликми?
-Масрура ва Карим шу ерда!
-Нима? -қулоқларига ишонмади Шоҳрух.
-Тезроқ кел бошлаймиз!
Шоҳрух Жамшид билан алоқани узиб машинасини ўт олдирди. Елдек учиб кетаётган машинада Шоҳрух яна ўйга толди. ,, Дадам....Мурод Икромовни ҳам чақириш керак менимча бугун ҳамма юзлашадиган кун.ъъ
  Нафиса ётган шифохона.
Шифохонага ҳолослаб етиб келган Ҳадия қабулхонадан Нафисанинг хонасини сўраб, югуриб кўрсатилган ҳонага кирди.
  -Оқушгинам....
Нафиса кўзларида ёш билан эшик олдида турган Ҳадияни кўриб қувониб кетди. Қўлларини у томон чўзиб ,, келъъ ишорасини қилди.
  -Аҳволинг қандай?
-Яҳши... Ўзинг қандайсан?
-Яҳши шукр! Сендан жуда хавотир олдим. Даданг уйдан ҳеч кимни чиқармай қўйган.... Шунга сендан ҳам ҳабар ололмадим!.
-Дадамнинг аҳволи яҳшими? Кўрмаганимга анча бўлди.
  -Нафиса даданг.....
300👍63🔥2921👏7❤‍🔥4😁4🌚4😍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Реакция белгилаб куямиз 😊
😍38😢3513👍6🕊6💘2❤‍🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Реакция белгилаб куямиз 😊
😁6232👏4😍3🤨3
#Диққат #Тарқатинг

‼️⚡️Ғийбат қилганлар энди жарима тўлайди ёки қамалади!

Ўзбекистонда миш-мишлар учун сиз 30 миллионгача жарима олишингиз ва 15 кунга қамоққа тушишингиз мумкин

Маъмурий Кодекснинг 40-моддасига биноан, ёлғон ёки шармандали миш-мишларни тарқатганлик учун сиз 27,2 миллион сўмгача жарима ёки 15 кунгача ҳибсга олишингиз мумкин.

"Қизиқарли ҳикоя" ни қайта айтиб беришдан олдин, икки марта ўйлаб кўринг — ғийбат энди шунчаки хунук эмас, балки қонун билан хавфли.
22👍19👏8🙈3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Реакция белгилаб куямиз 😊
💯6253😢26🕊8👍4😍2
Гуллар очилса кўнглинггизда очилсин...
Табассум ёйилса юзинггизга ёйилсин...
Муҳаббат бўлса юрагинггизда бўлсин...
Баҳор бўлса руҳинггизда бўлсин...
Қуёш кўнгил осмонинггизда бўлсин, орзу бўлса доим мақсадинггизга етинг, олам Сизга бераётганини гулларга ўранг, меҳрга ўранг, яхшиликка беланг азизим!
ХАЙРЛИ ТОНГ АЗИЗ ОБУНАЧИЛАРИМ ❤️

https://t.me/ibratli_nomalar
29😍9
Bugun, 7 noyabr
☁️ +12°...+2°, Bulutli

Hozir: ☁️ +4°, ⬅️ 1.1 m/s

Tong: ☁️ +6°
Kun: ☁️ +12°
Oqshom: ☁️ +10°
Namlik: 26%
Shamol: Sharqiy, 1.7 m/s
Bosim: 772 mm sim. ust.

Oy: Qisqarayotgan oy
Quyosh chiqishi: 06:47
Quyosh botishi: 17:00
14😇7
Ziyoda - Sen baxtim | Зиёда - Сен бахтим #UydaQoling
@MixAudioBot
Сиз кимнингдир бахтисиз😇
Ўша бахт учун ўзингизни асранг!


https://t.me/ibratli_nomalar
25🔥5
Hayot hikoyasini kutyotganlar??? Qani aktivlashamiz!!!! 🙋‍♀
👏302🔥7719😍18🤗1211
132-qism
Ҳадия айтсамми йўқми дегандек лаб тишлаб жимиб қолди.
-Нима бўлди дадамга гапирсангчи!?
-Дадамгни бугун.... Жамшид йигитлари билан келиб олиб кетди.
-Нима?!!
-Нафиса фақат ўзингни бос... Асабийлашма...
-Мен ҳозироқ кетишим керак! Бормасам бўлмайди.
Нафиса билагига уланган томчи уколни суғириб даров ўрнидан турди. Қуввацизлик боис боши айланиб йиқилишига оз қолди
-Қандай борасан? Ахир аҳволинг яҳшимас- деди қўлидан тутиб қолган Ҳадия.
-Агар.... Агар ҳозир бормасам... Кейин аҳволим сираям яҳши бўлмайди! 
Нафиса амаллаб Ҳадияни кўндириб у билан кийимларини алмашди.
-Мени ўрнимда қимирламай ётсанг бўлгани! Тез келаман....
-Уйқудаги малика уйғондиларми?- эшикни секин очиб кирган Музаффар кўрган ҳолатидан анқайиб  қолди.
Нафиса Ҳадияни кўйлагини кийиб олган, Ҳадия эса беморлар кийимини кийиб Нафисанинг жойида ётарди.
-Бу... Бу нимаси Нафиса?!- деди Музаффар бироз ўзига келгач- нима қиляпсан, қочмоқчимисан?
-Музаффар...
-Жим Нафиса! Ҳозироқ ўрнингга ёт.
-Музаффар кетмасам бўлмайди!
-Нафиса аҳволинг яҳши эмас. Сени соғлигъинга жавобгарман!
-Музаффар тушининг... агар ҳозир бормасам Шоҳрух ва Жамшид... улар жуда ёмон ишлар қилишади!
Музаффар уф тортди
-Сенга қўнғироқ қилиб бераман. Улар билан гаплашасан....
-Бефойда Музаффар бефойда! Телифонлари ўчиқ... Боришим керак...илтимос кетишимга руҳсат беринг!
Музаффар Нафисанинг ёшли кўзларига бир дам қараб туриб бироз юмшади
-Ўзим олиб бораман.
Нафиса бироз иккиланиб қолди. Бу можароларга Музаффар ҳам аралашиб қолишини истамади, шунинг учун уни тўхтатмоқчи бўлди
-Музаффар... Сиз боришингиз...
-Гапни кўпайтирма Нафиса! Ҳозир фикримдан қайтиб қоламан.
Нафиса ноилож Музаффарга эргашди. Улар машинага ўтириб катта йўлга чиқишгач Музаффар манзилни сўради
-Уларни қаердалигини биласанми?
Нафиса бироз ўйланиб жавоб берди
-Бир қурилиши яҳши битмаган жой бор. Менимча ўша ерда бўлишса керак.
Музаффар Нафиса айтган йўлдан машинани елдек учириб борар экан дам-бадам Нафисага ўғринча қараб қўярди. У бировнинг аёли эканлигини ақлан  билсада негадир юраги унга бўйсунмаяпти. Музаффар хаёлларини йиғиб олиш учун ичида зикр айта бошлади.
Айтилган манзилга етиб келишгач Нафиса машинадан тушиб қийналсада тез- тез юриб ичкарилади  Музаффар ҳам ортидан эргашди. Ўндан ортиқ қўриқчи йигитлар ўраб олган  эски бино олдида Исломга бир нарсаларни тушунтириб топшириқ бераётган Жамшид Нафисани кўриб қолиб шошилиб ёнига келди
-Нафиса бу ерга нега келдинг?!
Нафиса унга зардали қаради
-Нега мени четлаштириб қўйдинглар? Ҳисоб-китобни бирга қиламиз деб келишгандик-ку!
Жамшид Нафисанинг ҳаммасидан ҳабари борлигидан ҳайрон қолиб нима дейишини билмай каловланиб қолди
-Бу нима деганинг? Албатта ҳаммасини бирга қиламиз.... Бизни бу ерда бошқа ишимиз бор...
Нафиса Жамшидни кўзларига тик қаради
-Жамшид, ҳаммасидан ҳабарим бор! Дадам билан шахсан ўзим юзлашмоқчиман!
Жамшид индамай Нафисани ичкарига бошлади. Нафиса Музаффарга қаради
-Шу ергача бирга келганингизга раҳмат. Аммо.... энди бу ёғига ўзим...
Музаффар Нафиса ва Жамшид ортидан тушуниксиз нигоҳ билан қараб қолди.
Ислом Шоҳрухга хабар бергани учун Нафиса келгунча бироз ўзини босиб олганди. Шунинг учун ортиқча сўз айтмади фақат
-Менга сўз бер, бу суҳбатдан кейин асло ўзингни айблаб жонингни азобламайсан!
Нафиса жилмайди
-Сўз бераман! Ичимдаги бор гапларимни айтиб енгил тортмоқчиман.
Шоҳрух Нафисани қўлидан тутиб Карим Бурҳонов боғлаб қўйилган хонани кўрсатди. Карим Бурҳоновнинг кўзлари ҳам боғланган ҳолда сутулга ўтқазиб боғланган эди. Нафисага отасининг қаршисига сутул қўйиб берган Шоҳрух айланиб ўтиб Карим Бурҳоновнинг  ҳам кўзидан боғични олди. Бақиравриб томоғи қуриб кетган Карим ака   оғир ютуниб ёруғликдан қамашган кўзларини очди. Ота ва қиз бир бирига сўзсиз тикилиб қолишди. Карим аканинг кўзларида афсусдан кўра нафрат бор эди. Нафиса Шоҳрухга қаради
-Бизни ёлғиз қолдиринг.
-Лекин...
-Илтимос!...
Шоҳрух бош чайқаб чиқиб кетди.
270😢79👍50🔥20😇7👏2😍2
133-qism
Нафисанинг олдидан чиққан Шоҳрух Масрура хоним боғланган хона эшигига тикилиб турган Жамшидга кўзи тушиб у томон юрди.. Афтидан Жамшид чуқур хаёллар оғушида эди шунинг учун ҳам олдига келиб унга қараб турган Шоҳрухни кўрмасди. Шоҳрух Жамшидга бироз қараб туриб кейин елкасига қўл ташлади. Жамшид Шоҳрухни кўриб юзи ўзгариб кетди. Шоҳрух эса хотиржам эди
-Жамшид... Истасанг киришинг мумкин!
Жамшид довдираб қолди
-Бу.. бу нима деганинг... Мен у ерда нима қиламан?
Жамшид ўзини бепарво тутмоқчи бўлди аммо овозидаги титроқлик ва кўзларидаги бежолик ҳаммасини айтиб турарди. Шоҳрух Жамшиднинг кўзларига тик қаради
-Ҳаммасидан ҳабарим бор!... Истасанг кириб гаплаш, ҳисоб сўра....
Аммо, аммо билиб қўй, бу хонадан қай аҳволда, ким бўлиб чиқма... барибир қиёматгача жон дўстим бўлиб қолаверасан!
Жамшид эсанкираб қолди. У уч йил яшириб келдим деб ўйлаган сиридан Шоҳрух ҳабардор эканлиги уни буткул довдиратиб қўйганди. Жамшид дам эшикка дам Шоҳрухга қараб иккиланиб қолганди. Жамшид ҳозир ичкарига кирмаса юрагини босиб турган тош уни ўлгунича азоблайди. Агар кирса... у олдинги Жамшид бўлолмайди. Жамшид иккиланиб турган пайт Шоҳрух ўзи эшикни очиб берди
-Қани бўл...
Жамшид Шоҳрухни маҳкам бағрига босди
-Бу ҳаётнинг менга қилган энг катта яҳшилиги сенсан дўстим!
Шоҳрух Жамшиднинг елкасига уриб қўйди
-Яҳшиям борсан!
Жамшид ичкари кириб кетгач Шоҳрух қарама қарши хонага кирди у ерда Мурод Икромов бор эди!
Бир кун аввал:
Жасурни бу ерга келтиришгач унинг телифонидан Масрура хонимга хабар ёзишди ,,Нафисани *** га олиб келганман! Аҳволи оғир келмасангиз бўлмайдиъъ . Албатта бу хабарни ўқиган Масрура хонимнинг патагига қурт тушиб қолди. Эҳтиётликни унутиб Жасур айтган манзилга борди ва Шоҳрухнинг тузоғига тушди. Йигитлар хушсиз холда қўл оёғи боғлаб қўйилган Масрура хонимни тасвирга олиб карим Бурхонов ва Мурод Икромовга жўнатишди. Полиция аралашса Масрура хонимни ўлдиришларини ёзиб хабар юборишди. Ўз навбатида икки эркак ҳам машуқаларини қутқаришга ошиқдилар ва улар ҳам тузоққа тушишди. Эшиклари олдидан Жамшид ва йигитлари тутиб олиб кетишди.
Аслида Шоҳрухнинг отаси билан орасида бирор бир адоват йўқ эди. Шунчаки Шохруҳ онасига қилинган ишлар учун отаси виждонан жавоб беришини хоҳларди. Ҳамма кўнгли ўксик болалар бир кун улғайишади, ҳаётда ўз ўрниларини топадилар. Аммо юрагининг бир четида ўша кўнгли ўксик бола бўлиб қолаверади. Баъзилари меҳрли, кўнгилчан бўлиб улғайса баъзилари қахрли, юраги тош бўлишади. Бизнинг қаҳрамонларнинг ҳам доим юрагининг тубида яшаган ожиз, ҳаммадан кўра кўпроқ меҳрга муҳтож бўлган ўша кўнгли ўксик болалар ҳозир бош кўтарган эди. Шоҳрух Мурод Икромовнинг қаршисига ўтириб узоқ жим турди. Мурод Бурхонов ўғлига бироз таажжуб билан қараб кейин гап бошлади
-Мени бу ерда ушлаб туришдан мақсадинг нима?
Шоҳрух томоқ қириб олди бўғзига ачиқ бир нарса тиқилди.
-Билмайман.... Балки сиз билан ҳисларимни бўлишмоқчидирман... ёки ҳисоб сўрамоқчидирман....
-Менга қизиқ, айнан ниманинг ҳисобини сўрамоқчисан?- Мурод Икромовнинг юзида доимий бефарқ ифода бор эди. Шоҳрух ўзини босиш учун чуқур чуқур нафас олди
-Нега бундай инсонсиз? Нега ўзингиздан бошқаларни сира яҳши кўрмайсиз, қадрламайсиз? Нега?!
Мурод Икромов бош чайқади
-Шоҳрух, сени тушунмаяпман. Ниманинг алами бу? Ниманинг? Нега сен ҳам доим ўзингни ёш боладек тутасан!!
-Ойимни йўқотганлигим алами!- бақириб юборди Шоҳрух- сизни деб бу дунёда мени яҳши кўрадиган ягона инсондан айрилганлигим алами!! Болалик бахтини ҳис этмаган, доим сиздан, бувим ва бобомдан қўрққан болалигимнинг алами!
Шоҳрухнинг томоғи бўғилди. Қанча тўхтатишга уринмасин кўзларидан икки томчи ёш оқиб тушди. Мурод Икромов ўғлининг таналарига ўринли жавоб айтолмай жим эди.
-Менинг энг катта қўрқувим сизсиз дада! Мен... доим сизга ўҳшамасликка ҳаракат қилдим... Аммо вақт ўтган сари худди сизга ўхшаб қолдим... Мени севганларга фақат кулфат келтирдим...
281🔥76😢40👏23👍13😍4🐳1🙈1
134-qism
-Менда норози бўлишинг нотўғри Шоҳрух- деди Мурод Икромов бироз юмшоқ оҳангда- чунки сенга жуда яҳши ота бўлдим...
Шоҳрух кулиб юборди бу кулиш шу қадар дардли эдики четдан қараган одам ачиниб кетарди
-Қандай яҳши ота бўлдингиз? Қачон оталик қилдингиз менга?! Ҳашаматли саройингизда  онамни итдек калтаклаб қулдек ишлатганингиздами? Ёки ҳар кун ҳар кеч кўз ўнгида янгидан янги жазманларингиз билан бирга бўлганингиздами? Онамни сиз етмагандек ота онангиз ҳам хўрлаб оёқости қилишганида қўлимдан ҳеч нарса келмай йиғлаганимда оталик қилдингизми?!
Шоҳрух чуқур нафас олди. Айни дамда унинг юраги ёнмоқда эди.
-Қачон? Қачон менга оталик қилдингиз? Бизнинг бирга ўтгазган, эсда қоларли бирор кунимиз бўлганми? Менда болалигимда сиз билан боғлиқ бирор хотира борми? Ўйинчоқ истасам хизматкор олиб келарди, айланиб келгим келса ҳайдовчи олиб борарди... Сиз сабаб хатто онам билан ҳам бирга вақт ўтказолмасдим.... Хатто у билан ҳам қувончли хотираларим йўқ! Болалигим ойимнинг бахтсизлигини кўриш билан ўтди! Нега бизга бундай қилгансиз?? Нега? Ойимга нега бундай кунларни раво кўрдингиз? Нега ўз халоватингиз, кайфу сафойингиз учун мени болалигимни қурбон қилдингиз?? Нега шунча қилганларингиз етмагандек ойимни ўлдириб юбордингиз?!!!
Мурод Икромов ҳам Шоҳрухга қараб бақирди
-Ойингни мен ўлдирмадим!! Ўз бошини ўзи еди. Тақдирига кўниб исён қилмаганда ҳозир ҳам яшаб юрган бўларди. Аммо йўқ, у кўнмади....
-Нимага кўниши керак эди? Ўлгунича қулингиз бўлишгами? Устига хотин олиб хотин қўйишингизгами? Нимага кўнсин эди? - столни муштлаб ўрнидан туриб кетди Шохрух. Бошини чангаллаб хона айланди. Ўзига келиш учун қанча чуқур нафас олмасин барибир бўғилиб кетарди. Яна отасининг қаршисига ўтирди
-Жамшиднинг отасини ҳам сиз ўлдиргансиз! Қотилсиз аммо ҳеч нарса бўлмагандек ўз ҳаётингизда бемалол яшайвердингиз! Сира виждонингиз қийналмадими?
-Тушунмадим сен бола нималар деяпсан? Жамшиднинг отаси ким бўлди энди?!
-Даврон дада, Даврон! Эсингиздан чиқдими ахир энг яқин ҳамкорингиз эдику!
Мурод Икромов эсанкираб қолди ўғли буни қандай билди ахир бу сир фақат ўзи ва яратганга аёнку!
-Бу тасодиф эди!- деди ўзини қўлга олиб - унинг ўлимида ҳеч қандай айбим йўқ...
Шоҳрух хўрсинди
-Биласизми дада.... Мени уйланишдан  биринчи мақсадим қандай  эр ва ота бўлишни сизга кўрсатиб қўйиш эди. Таасуфки мен сизга ўхшадим.... Ҳаётни умрини ўғирладим. Келажагини, орзуларини   барбод қилдим!
Мурод Икромов ўғлига қарши яна нимадир дейиш учун оғиз жуфтладию ўғлининг кўзларига кўзи тушиб жим бўлиб қолди. Ўғлининг кўзларида чуқур бир изтироб бор эди. Кўзларида қалқиб турган ёшни тўкмаслик учун курашаётган киприклари пирпираб қўярди.
-Мен сулоламизнинг тарихидан бугун жуда уялдим... Ўғри ва мутахам  бўлиб бойиганмиз!  Балки шунинг учун ҳам Аллоҳ мендан фарзанд кўриш неъматини олиб қўйгандир... Сизга ва ўзимга ўхшаганларни насли давом этмаслиги учундир....
Мурод Икромов ўғлининг гапларини тушунмади бу бола нималар деяпти?
-Ўғлим бу нима деганинг? Сен, яни...
Шоҳрух кулди
-Ҳа дада мен фарзанд кўролмайман! Бунинг учун эса албатта Масрура хонимга миннатдорчилик билдириш керак! У бериб келган доимий дорилари сабаб мен шу аҳволдаман. Ўша сиз тўйим куни илк бор кўрган қутуриш хуружи менда деярли ҳар икки уч кунда қайтарилади. Охирги пайтлар ҳар кун такрорланяпти... Тинимсиз дори ичяпман аммо энди бари бефойда... Мен... тугаб боряпман!
-Ўғлим... Мени кечир....- Мурод Икромов йиғидан томоғи бўлиб гапиролмай қолди. Шоҳрух гапида давом этди
-Кечиришим эвазига сиздан бир нарса сўрайман сиз эса рози бўласиз. Барча мол мулкингизни, бобомнинг номидаги мулкларни ҳам компаняни ҳам ҳаммасини мени номимга ўтқазиб берасиз.
-Албатта ўғлим... Давлатимнинг бари шундоқ  ҳам сеники! Олишдан бош тортганинг учун ўзим бошқариб тургандим холос! Албатта сеники уларни истаганингдек сарфлашинг мумкин...
-
192😍148👍73🔥40😢30🙈7🌚54👏4🕊4
135-qism
-Менга у пуллар ҳам компаня ҳам керакмас. Ҳаммасини бева бечораларга тарқатаман, компаняни сотувга қўяман унинг пулини ҳам болалар уйига бераман!
-Ахир Шоҳрух... неча йиллаб тер тўкиб , меҳнат қилиб бу даражага эришганмиз! Сен барини бунчалар осон йўқ қилиб юборолмайсан... Қолаверса бобонг ҳам кўнмайди...
-Хўп унда нима қиламиз? Бобом бир кун оламдан ўтади. Унинг бойликларига сиз эгалик қиласиз, сиздан кейин мен эгалик қиламан. Хўш ундан кейинчи? Кейин ким эгалик қилади? Дуч келган одам талон-тарож қиладими а бир умр йиққан терганимиз сиз-у биздан кейин кимга қолади? Мен... оз бўлсада яратганнинг олдида юзимиз ёруғ бўлишини истайман! Қиёматда Аллоҳ мендан ,, бировларнинг ҳақидан қўрқмай йиғган шунча бойлигингни нима қилдинг? ъъ деса... Ўзингга товба қилиб... ночорларингга эҳсон қилдим... демоқчиман....
Мурод Икромов бош чайқади
-Сен бола ҳозир хисиётга бериляпсан аммо кейин афсус қиласан. Чунки кейин ҳозирги даражанга чиқолмаслигинг мумкин...
-Майли... ҳозиргидек юксалолмасман.... Қайтиб ҳеч қачон ҳозиргидек юқори чўққига қайтиб чиқолмасман лекин.... хотиржам бўламан... Ҳаловат туяман!
Мурод Икромов ўғлининг кўзларига тикилиб қолди. Йўқ бу аввалги Шоҳрухнинг мағрур нигоҳлари эмас буткул бошқа! Мурод Икромовнинг кўзидан бир томчи ёш юмалади. У Шоҳрухдан Масрура хоним ҳақидаги қолган ҳақиқатларни ҳам эшитиб буткул тамом бўлди. Ҳаа Мурод Икромов пушаймон эди у ёлғиз ўғлига яҳши ота, аёлига вафоли эр хатто отасига яҳши фарзанд бўлолмаганидан қаттиқ афсусда эди. Аммо энди бари кеч ғишт қолипдан кўчиб бўлганди...
Иккинчи хонада эса Нафиса кўзлари жиққа ёшга тўлиб отасининг нафрат тўла нигоҳларига қарама қарши ўтирарди. Карим Бурхонов истеҳзоли кулди
-Нима қилдим деб ўйлаяпсан ўзингча а? Бу билан нимага эришмоқчисан?
-Ҳеч нарсага... Шунчаки ота ва қиз дилдан гаплашайлик дедим... Ахир биз... сира ҳам чин юракдан бир биримизни эшитиб гаплашмаганмизку...
Нафиса бўғзига тиқилган кўз ёшларини сабаб гапиролмай жим қолди Карим Бурхонов эса қош чимирди афтидан бу холатдан энсаси қотгандек эди
-Хўш нимани гаплашмоқчисан? Бу қандай гапки мен қўл оёғим боғлиқ холда қаршингда ўтирибман?
Нафиса оғир ютинди
-Чунки иккимиз ҳам эркин холатда бўлсак бир биримизни эшитолмаймиз... гаплашолмаймиз...
Нафиса кўзларидан оқаётган ёшларини сидириб ташлади Карим Бурхонов бирдам қизига тикилиб қолди.Олдин ҳеч этибор бермаган экан ёки этибор беришни истамаган. Аммо Нафиса... у Лайлонинг худди ўзи бўлибди айниқса худди мана шундай ёшли кўзлари билан маъсум қарашлари... Худди ўзи!!
-Дада... Бизни ҳеч яхши кўрмаганмисиз?... -Нафисанинг иддаоли саволига Карим Бурхонов даров жавоб беролмади чунки жавобини ўзи ҳам билмайди яхши кўрармиди? Яхши кўрарди жуда яхши кўрарди хатто ҳозир ҳам яхши кўради! Жонинг, юрагининг бир парчаси ахир, қандай яхши кўрмаслиги мумкин?!
-Нега сўраяпсан?... Ахир кўзимнинг гавхарисан албатта яхши кўраман!- деди Карим Бурхонов бироз овози титраб Нафиса эса кулди. Илк бор отасидан ,,яхши кўраман ъъ деган гапни эшитиб, йиғлаб юбормаслик учун ҳам кулди...
-Нега куляпсан?-деди Нафисанинг хандон отиб кулишидан хайратда қолган Карим Бурхонов. Нафиса эса худди ақлдан озгандек қоттиб- қотиб кулди ва кўзида чиққан бир томчи ёшини сидириб дадасига қаради
-Йигирма уч ёшни қаршиладим аммо... шунча йил орзиқиб кутган сўзларимни бу тақлид эшитаман деб ўйламагандим...- Нафиса яна кулди. Кулавергандан охири кулгуси йиғига уланиб кетди - хозир жуда ғалати ахволдаман...инсон узоқ кутган орзуси тўсатдан амалга ошганда нима қилишини билмай қолади. На қувонади ва на хафа бўла олади гўё орзусидан айрилиб қалби хувуллаб қолгандек бўлади... Тўғриси хозир мен ҳам шу холатдаман! Эсимни танибманки мени яҳши кўришингиз учун ҳаракат қиламан... Доим эътиборингизни ўзимга қаратиш учун нималардир қилишга уринардим... Болалигим.... болалигим сизнинг тунд юзингиз менга қараб жилмайишини кутиш билан ўтди...
301😢119🔥36❤‍🔥30👍25😍31💔1