Ўқинг...Фақат Ибрат Олинг
105 subscribers
271 photos
233 videos
1 file
658 links
Энг таъсирли ҳикоялар канали!

Илтимос, ушбу каналдан бирор фойда олсангиз канални очган мўмин ҳаққига бир марта:
"Аллоҳ рози бўлсин!" деб қўйинг))

Раҳмат!


Канал фаолиятини бошлаган сана 01.03.2022
Download Telegram
#кулги_вақти

Бир куни Тико севгилиси Матизга хат ёзибди:
— Салом, азизам Матизхон! Кеча ойингиз Дамас опани кўргандим. Дадангиз Нексия ака билан бирга кетаётган эканлар. Сигнал чалсам, қарашмади. Кейин билсам, сизга олифта Спаркдан совчилар келган экан. Унинг амакилари Эпика ва Каптивалар тўй қилмоқчи экан. Мен ҳозир ижарадан қутилиб олишим билан амаким Малибу ва Орландоларни совчиликка юбораман! Сиз моторингизга қулоқ тутинг. Ҳа айтганча, келгинди BMW ортингиздан юрган экан. Айтиб қўйинг, рашким ёмон. Бензин бакини тешиб қўяман! Мен сизни сўнгги томчи бензиним қолгунича севаман!

©jaydari_hazillar | халқона ҳазиллар

@Ibratli_hikoyalarim_kanali
#кулги_вақти

Тун қоронғусида бир эркак уйига маст, уст-боши кир, ғижим ҳолда кириб келиб, ухлаб қолибди. Эрталаб уйқудан турса, хотини уйда елиб-югуриб юрибди. Эрини кийимларини тозалаган, дазмоллаган. Ошхонага кирса стол устида турли хил ноз-неъматлар билан тўлдирилган нонушта, ... Хотини у ёққа ўтса ҳам эрига жилмаяркан, бу ёққа ўтса ҳам жилмаяркан. Эр бу ҳолатни кўриб ҳангу-манг бўлиб, ўғлидан сўрабди:
— Нима бўлди онангга, нега бунақа? - деса,
Ўғли:
— Кечаси келганингизда онам жаҳл билан сизни уйга судраб кириб, кийимларингизни ечаётган эдилар, сиз онамга қараб:
— Менга яқинлашма, мени хотиним бор дейишиз билан, онам ўзгариб қолдилар, - деямиш.

©bir_chimdim_kulgi

Тунингиз осуда ўтсин...

@Ibratli_hikoyalarim_kanali
#кулги_вақти

Ичмайдиган, чекмайдиган, ёлғон гапирмайдиган, бегона аёлларга қарамайдиган, хотинининг чизган чизиғидан чиқмайдиган эркакни кутяпган экан....


Турмушга чиқмаган қизларга жўнатамиз😁

©jaydari_hazillar

@ibratli_hikoyalarim_kanali