Ўқинг...Фақат Ибрат Олинг
105 subscribers
271 photos
233 videos
1 file
658 links
Энг таъсирли ҳикоялар канали!

Илтимос, ушбу каналдан бирор фойда олсангиз канални очган мўмин ҳаққига бир марта:
"Аллоҳ рози бўлсин!" деб қўйинг))

Раҳмат!


Канал фаолиятини бошлаган сана 01.03.2022
Download Telegram
#Кун_хикояси

Бир куни фақирона кийинган, маъюс бир аёл сабзавот дўконига кирди. Дўкон сохибига тортинибгина яқин борди ва эри оғир хасталик туфайли бирор ишга ярамай, тўшакка ётиб қолгани, етти боласи борлиги, уларнинг очлик азобидан қийналаётганини айтди.

Сотувчи унга терс қараб:
- Эй, тиланчи хотин, дархол дўконни тарк эт! - деди.
Аёл эса болаларининг емак ейишга эхтиёжи борлигини айтиб ёлворганча:
- Илтимос, жаноб, болаларимни қорнини тўйдириб, одамларнинг эшигига ишлагани жўнатаман.
Улар пул олиб келган захоти қарзингизни қайтараман, - деди.

Дўкондор аёлнинг илтижоларига парво қилмай, уни танимаслиги, доимий харидорларидан эмаслигини айтиб илтимосини рад этди.
Шу пайт дўкон ташқарисида турган бир мижоз сотувчи билан аёл ўртасида бўлаётган сухбатни эшитиб қолди ва ичкарига кириб дўкондорга:
- Бу аёлга сўраган нарсаларини бер, мен кафил бўламан, қарзини қайтаради, - деди.
Унинг гапига кўра сотувчи аёлга қаради-да, истамайгина:
- Оладиган нарсаларингни рўйхат қилганмисан? - дея сўради.
Аёл тасдиқ маъносини бериб бош ирғади.
- Ундай бўлса уни тарозининг бир палласига қўй-да, иккинчи палласига ўзинг оладиган нарсаларни қўй. Рўйхат қоғозингни вазнига тенг нарсаларни бераман, - деди.
Аёл бир муддат турди-да, бошини қуйи эгиб чопонининг чўнтагидан бир қоғоз парчаси олиб тарозининг бир палласига қўйди.
Шу пайт дўкондор ва кафил мижознинг кўзлари хайратдан катта-катта очилди.
Тарозининг тош қўйиладиган палласи қоғоз парчасининг оғирлигидан чўкиб кетганди.
Дўкондор кафил мижозга қараб эзғин товушда:
- Ишонмайман...
Ишониладиган холат эмас... - деди.
Тарозининг махсулот қўйиладиган палласи керагидан ортиқ нарсалар билан тўлди.
Дўкондор ваъдага биноан аёл олган хамма егуликларни халтага жойлаб, қўлига туқазди.
Зудлик билан нималардир ёзилган қоғозни қўлига олди-да, ўқиди.
Унда харид қилинадиган махсулотлар рўйхати эмас, қуйидаги сўзлар ёзилганди:
“Аллоҳим! Нимага эхтиёжим борлигини ёлғиз Ўзинг биласан.
Шунинг учун ўзимни Сенга таслим этаман.
Ўзингга таваккал, Ўзинг омонат берган болаларимнинг ризқини етказ!”.
Дўкондор тош каби......

Ибрат учун яқинларингизга юборинг!

https://t.me/ibratli_hikoyalarim_kanali
#кун_хикояси

Ўғри келинчак

Шаҳардан қайтаётиб, автобусга чиқдим. Одам сийрак, уловнинг ҳали жўнайдиган шашти йўқ. Бир-иккита китоб харид қилгандим, мутолаага киришдим. Бир пайт:
– Бу жой бўшми, опа? – дея сўради кимдир.
– Ҳа, бемалол. Ҳеч ким йўқ, – дедим. Қарасам, қўлида бола кўтариб олган ёш келинчак.
– Опа, телефонингизни бериб туролмайсизми? Онамга қўнғироқ қилиб олсам, дегандим, – сўради у.
Онаси билан бир йиғламсираб, бир асабий гаплашди. Негадир, унга ачиндим, кўнгил сўраган бўлдим.
– Қачонлардир қилган хатоларимнинг жабрини тортяпман. Аслида менга шу ҳам кам, – деди ўзини Мунира деб таништирган ҳамроҳим.
– Нега ундай дейсиз, сабрли бўлинг. Қаранг, қандай ширин фарзандингиз бор экан, – дедим юпатган бўлиб.
– Айтинг-чи, кўринишимдан ўғрига ўхшайманми? Жавобингиз аниқ, йўқ, тўғрими? Лекин бу ҳақиқат! …Мен ўғриман. Қўли эгрилик ўқувчилик давримдан оилам барбод бўлгунга қадар ортимдан соядек эргашиб юрди. Дастлаб синфдошларим мендан юз ўгиришди, устозларим аввал насиҳат, сўнг дакки бериб чарчашди. Мактабни битирдим ва улар ўғридан қутулишди. Коллежда курсдошларимнинг пуллари, нарсалари йўқола бошлади. Бора-бора мендан ўзларини олиб қочадиган бўлишди. Маҳалла-кўй ҳам биларди. Шу сабаб, чекка қишлоқдан келган совчиларга ота-онам раъйимга ҳам қарамай, узатиб юборишди. Энди ундай қилмайман, ҳар ҳолда оилали аёлман, дея ўзим-ўзимга сўз бердим.
Йўқ. Букрини гўр тузатар экан. Қайнона-қайнотамнинг омонатига ҳам тап тортмай хиёнат қиладиган бўлдим. Бир куни қайнонам сўраб қолди:
– Келинжон, шкафнинг устидаги пулларга кўзингиз тушмадими? Қайнотангиз сўраётганди.
– Йўқ! – дедим уларнинг кўзига тик қараб. Аммо ўша куни илк бор мендан шубҳаланишаётганини сездим. Охири ўғрилигим ошкор бўлди. Қўни-қўшни, тўй-маъракага борсак ҳам яна ўша эски ҳунар… яқинларимни уятга қолдирардим.
– Номусга ўлдирдинг, йўқол кўзимдан. Ортиқ сен билан яшамайман, – дея эрим уйдан хайдаб юборди.
Қилмишларим касрига ота-онамнинг юзи ерга қаради. Осойишта ҳаётим бузилди. Бахтим ҳам ўғирланди. Йўқ, уни ўзим ўғирладим…
Автобус бир муддатга тўхтади. Йўловчилар тоза ҳавога чиқишди. Мен ҳам ҳозир келаман, дея сув ичгани тушдим. Кўп ўтмай яна йўлда давом этдик.
Суҳбат билан чалғиб, манзилга ҳам етиб келганимизни сезмай қолибман. У билан хайрлашаётиб:
– Синглим, эгилган бошни қилич кесмас, дейишади. Ҳали ҳам кеч эмас. Бориб кечирим сўранг, фарзандингиз келажагини ўйланг, – дедим.
– Маслаҳатингиз учун раҳмат, опажон. Кўнглимга анча таскин бердингиз. Сиз айтгандек қиламан, – деди у хайрлашар экан.
Қишлоғимизга қатнайдиган таксига ўтирдим. Уйга етгач, йўл кира ҳаққини тўлай, деб сумкамга қарасам, ҳамёним йўқ экан…

Ибрат учун яқинларингизга юборинг!

https://t.me/ibratli_hikoyalarim_kanali
#кун_хикояси

- Мен ўламанми? Яъни нимага ўламан? - деди. Унинг саволи ҳаммани диққатини жамлади. Доктор:
- Сен яқинда Аллоҳнинг ҳузурига риҳлат қиласан, - деди.Ёсимин:
- Аллоҳ томон риҳлат қилиш ёмонми? Дадажон, ўзингиз Аллоҳ ота - онадан, одамлар, бутун дунёдан афзал, деб ўргатгандингиз - ку? Унда нимага менинг бу риҳлатим сизни йиғлатиб, онамни хушидан кетказди? - деди.

Унинг бу беғубор гаплари менга қаттиқ таъсир қилди. Бечора қизим, ўлимни Маҳбуб билан учрашиш деб ўйлаяпти.

Доктор унга:
- Энди дориларингни ичиб ол, - деди.
- Ўлишим аниқ бўлса, дори - дармон, оворагарчиликка не ҳожат? - деди, қизим.
- Тўғрику - я қизим, лекин бу дориларни қабул қилмаслик керак дегани эмас. Мисол учун, биз соғлом одамлармиз. Қачонлардир бизнинг ҳам ўлишимиз аниқ. Лекин бу еб - ичиш, даволаниш, сафар қилиш, ухлаш ва келажак ҳақида қайғуришдан тўхташ керак дегани эмас. Агар шундай қилсак, ҳаёт таназзулга юз тутади. Ер юзида тирик жон қолмайди, - деди.
Билсанми? Инсоннинг жасадидаги аъзоларнинг ҳаммаси, Худонинг бандасига берган омонати. Масалан, сенга бирорта дугонанг бирор совға: ўйинчоқ берса, уни авайлайсанми ё синдирасанми?
- Уни асрайман, - деди.

Доктор:
- Демак сен ҳам кўзларинг, қулоқларинг, юрагинг, меъда, асаб тизими ва қолган барча аъзоларингни талофат етишидан асрашинг, уларга аҳамият беришинг керак. Биз сенга бераётган кимёвий дори - дармонларнинг икки вазифаси бор: биринчиси: касаллик оғриқларини енгиллаштириш; иккинчиси: имкон қадар Роббингга сафар қилгунингча ички аъзоларингни талофатдан сақлаб туриш. Шунда Аллоҳ, «Масъулиятларини сенга топширган омонатларимни асрабсан», дейди, - деди.

Ёсимин:
-Ундай бўлса, совғасини синдирган дугонамни олдида хижолат бўлиб турганимдек, Роббимнинг ҳузурида ҳам маҳжуб бўлишликни истамайман. Дориларни ичишга тайёрман, - деди.

Орадан олти ой ўтди. Доктор уни олти ойлик умри қолганини айтган эди. Бу муддат яқинлашгани сари ҳамма бирдек сиқиларди. Лекин Ёсимин буни ўзгача тушунарди. У Роббиси билан учрашишни орзу қилиб, завқ билан кун санарди. Оғриқлар унинг шавқига тўсқинлик қилолмасди.

Бу муддат ичида У Қуръоннинг кўп қисмини ёдлашга улгурди. Ундан нима учун бундай қилганини сўрадик.
У:
- Мен Аллоҳ Унинг каломини ёдлаганларни яхши кўришини билдим. Мен У билан кўришсам, эй Роббим, Сен Каломингни ёдлаганларни яхши кўраркансан. Ҳузурингга мен ҳам баъзи сураларни ёдлаб келдим, дейман, - дерди.

У узоқ намозда турар, узун сураларни зам қиларди. Баъзан калаватида намоз ўқирди. Унинг бу иши менга ўз жонини қийнашдек кўринарди. Ундан:
- Қизим, бунча кўп намоз ўқимасанг? - деб сўрардим.
У:
- Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кўзларимнинг қувончи намозда қилиб қўйилди» деган эканлар. Мен ҳам намоз кўзларимнинг қувончига айланишини хоҳладим, - дерди.

Унинг риҳлат қиладиган вақти келди...

Унинг юзи нур таратар, лабларида майин табассум бор эди. У «Ёсин» сурасини ўқий бошлади. Ўқишга қийналса ҳам якунига етказди. «Фотиҳа» ни ўқиди. Кейин «Ихлосни», «Оят ул-Курсий» ни ўқиди. Сўнг:
- Менга Қуръонини ўргатган, намоз ўқишим учун жисмимга қувват ва ёрдам берган, ҳаётимни мўмин - мусулмон ота - она билан мунаввар қилган Аллоҳга чексиз ҳамдлар бўлсин! Мени динсиз, осий, намозни тарк этганлардан қилмаганига беадад шукурлар бўлсин! - деди.

Бироздан кейин хонанинг шифтига қараб:
- Дадажон, четга қочинг! Уйнинг шифти ёриляпти, - деди. Сўнг, - Дадажон, мен кўп оқ либосдаги одамларни кўряпман. Улар менга кулиб туришибди. Аллоҳга етишишим учун сафларига қўшилишим хоҳлашяпти, - деди. Ва... бир - икки чуқур - чуқур нафас олагнидан кейин у Роббиси томон риҳлат қилди. Лабларида беғубор табассумини қолдирди...

Ибрат учун яқинларга юборинг!

https://t.me/ibratli_hikoyalarim_kanali
#кун_хикояси

Қўнғироқ овози жиринглади. Аёлимнинг телефонидан чиқаётган овоз эди. Шубха аралаш қўлимга олсам, уйғотгич экан.

"Тахажжудда эрингни дуо қил" деган ёзувларни экранида кўрдим. Овозини ўчирдим. Аёлим сезмади. Чарчоқдан телефон овозини хам эшитмади бечора. Мириқиб ухлаябди.

Унга бироз тикилдим. Негадир рахмим келди. У:

Ота уйида беками-кўст улғайган, ўйнаб-кулиб ўсган бир муслима қиз эди.

Бечора қиз асло танимаган, билмаган инсони билан бир умр яшаш мақсадида ота уйидан чиқиб келган.

Умри давомида дегани деган, айтгани айтган холда ўсган қиз энди бир эрнинг уйида, эрнинг дегани деган, айтгани айтган холда яшайди.

Хамма кўнглига қараб катта бўлган қиз энди эрининг кўнглига қараб яшарди.

Эрининг барча аччиқ-чучук гаплари, кинояю-овозаларига сукут ила сабр қилар, асло гап қайтаришга ботинмасди.

Тун-у кун қайнона-қайнотанинг хизматида елиб-югурадиган аёл.
Камига эрининг қариндош-уруғларига хурмат-эхтиром кўрсатиб, уларнинг кесатиқ гапларига парво қилмасликка интиладиган бир муслима аёл.

Кун давомида тинимсиз мехнат қилиб, яна тун ярмида ўша жаҳлдор ва қўпол эри учун ширин уйқусидан кечиб, унинг учун Аллохга дуо қиладиган аёл.

Шунча қийинчилигу-машаққатларга сабр қиладиган аёл.

Уст-бошидан нолимайдиган, оч қолса сабр қиладиган, эри олиб келган бир луқмага севиниб, Аллохга шукурлар айтадиган аёл.

Эридан барвақт туриб, обдастага сув илитиб, эрини намозга уйғотадиган аёл.
Барча ишларини якунлаб, Қуръон ўқибгина ёстиққа бош қўядиган аёл...

Унга тикилганим сари ўзимдан нафратланиб кетардим. У эса бирон марта нолимаганди.

Бу эса мени виждонимни янчарди. Нақадар жохил ва бепарво бўлган эканмана?

Расулуллох соллаллоху алайхи васалламдан аёлларга қандай муомалада бўлиш меросига амал қилмай, кундузи эса яқинларимни суннатга амал қилишга чорлаган мендайин нотавон бормикин?

Яна ўзимни уммат дея керилиб хам юрардима?!

Аёлим ширин уйқуда ухларди. Уни безовта қилмадим. Тахорат олдим ва Тахажжуд ўқишни бошладим.

Бироз вақт ўтмай хонада қадам товушлари эшитиларди. Шошилиб босилган қадамлар тахоратхона томон борди.

Бироздан сўнг эса аёлим орқамда турган холда намозда менга иқтидо қилди.

Йиғлаганимни сездирмай намозни аранг якунладим...

- Бегим, нега мени уйғотмадингиз? деди у хижолат овозда.

Бу эса мени баттар қийин ахволга солди. Уни бағримга босганча, етказган жабр-зулумларим учун кечирим сўрардим.

Бечора аёлим менинг жабримга ўрганиб хам қолибди, менга ҳайратомуз боқарди. У нима бўлганини тушунмасди. Мен эса намланган кўзда ёшим билан:

- Менга қандай чидаябсан, билмадим?! Аллох сендан рози бўлсин, дедим...

Шу тундан бошлаб хаётим ўзгарди. Йўқ, хаётим эмас, мен ўзгардим. Аёлим хам аввалгиданда қувноқ ва бахтиёр бўлди.

"Хизматингизни қилиб тўймайман" дерди табассум билан. Ишонасизми, у қизлик уйидагиданда бахтиёр эди...
Уни кўриб эса менинг кўзларим қувнарди...

Хурматли эркаклар!
АЁЛИНГИЗНИ СЕВИНГ!

Ибрат учун яқинларга юборинг!

https://t.me/ibratli_hikoyalarim_kanali
#кун_хикояси

Юнус бутун ўқув йили давомида янги телефон олиш учун пўл тўплади. Ҳар сафар отаси мактабда тушлик қилишга пул берганда у қорни очса-да, ўша пулни емасдан уйга қайтариб келарди-да пул йиғадиган идишчага ташлаб қўярди.

Пулим етади деган қарорга келганидан сўнг бир синфдоши билан куннинг иккинчи ярмида телефон харид қилишга бирга боришга келишиб олди. Уйига келиб кийимларини алиштириб чиқди. Қараса, кўчада яна бир синфдош ўртоғи Саид муғнайиб турибди. Улар қўшничиликда яшашади. Саиддан ғамгинлигининг сабабини сўради.

– Синглим оғриб қолди. Ойим мени дори олиб келишим учун дорихонага юбордилар. Аммо пулим етмади. Уни ойимга қандай айтишни билмай турибман. Ойим жуда сиқиладилар, чунки уйда бошқа пулимиз йўқ. Мен ҳам сиқиляпман. Юр, бир оз ўйнайлик, уйга кечроқ бораман, унгача синглим яхши бўлиб қолар балки, – деди Саид.

Юнус қанчалик ҳаракат қилмасин, аммо ўйини ҳеч қовушмади. Унинг хаёлига Саиднинг айтган гаплари маҳкам ўрнашиб олган эди. Кўз олдига дорининг тезроқ келишини кутиб ётган Марям гавдаланди. У ҳатто телефон олиш учун уйдан чиққанини ҳам унутган этди, дафъатан, чўнтагида пули борлиги эсига тушиб қолди.

– Менга дорилар рўйхатини бер-чи, – деди Саидга.

Саид нега деб сўраб ҳам ўтирмасдан қоғозни узатди. Юнус қоғозни олиб дорихонага югуриб кетди. Рўйхатдаги дориларни олди, дорихонадан чиқиб дўконга кирди ва сархил мевалар харид қилди. Кейин уни кутиб турган Саиднинг олдига хурсанд бўлиб қайтиб келди.

– Юр уйларингга борайлик, мен Марямга керакли дориларни олдим, – деди завқи ичига сиғмай бораётган Юнус.

– Сен телефон олиш учун йиққан пулингни сарфладингми? Нега бундай қилдинг, ахир қанча вақтдан бери орзу қилардин-ку! – ҳайрон бўлди Саид.

– Телефонни кейинроқ олаверсак ҳам бўлади, Марямнинг соғайиб кетиши муҳим, – жавоб берди Юнус ва болалар Саидларнинг уйига кетишди.

Юнус кечқурун уйига қайтганида уни ажойиб совға кутаётганини билмас эди. У мактабда аъло баҳоларга ўқигани учун ота-онаси унга янги телефон харид қилишган эди. Бола жуда ҳам ҳайратга тушди ва кўзлари ёшга тўлиб:

– Алҳамдуллиллоҳ! Алҳамдулиллоҳ! Бу Аллоҳ таолонинг совғаси, – деди ва бўлиб ўтган воқеани ота-онасига гапириб берди.
Аллоҳнинг совғаси

Ибрат учун яқинларингизга юборинг!

https://t.me/ibratli_hikoyalarim_kanali
#кун_хикояси

Ҳикоя килинишича, саҳрода яшайдиган бир киши амакисининг қизига уйланди. Орадан йиллар ўтиб, аёли унга тўққиз ўғил фарзанд тугиб берди. Яна орадан йиллар ўтиб, аёл ўнинчисига ҳам ҳомиладор булди. Ой куни етиб, қиз фарзанд дунёга келтирди. Аёл эрига киз кўрганининг хабарини берганда, эри жуда қаттиқ хафа бўлди ва ўзини камситилгандек ҳис қилди. Баланд овозда у: «Қандай ҳам қаро тун а-а-а, бу тун», деб дод солиб, аёлини ҳайдади. Унга нафрат нигоҳи билан карай бошлади. Гўёки, ҳомиланинг киз бўлишига аëли сабабчидек.

Орадан кунлар, йиллар ўтди. Ота кексайди. танасидан мадор кетди. Бир куни унинг кўзи ҳам ожиз бўлиб қолди. Ўғилларининг ҳаммаси уйланиб, ўз юмушлари билан овора бўлиб, кўзи ожиз оталарини эсдан чикардилар. Кенжа фарзанди бўлмиш киз ҳам турмушга чикиб, оилали бўлган эди. Отасига етган мусибатни эшитган заҳоти унинг ёнига, ҳолидан хабар олгани шошилди. Отасининг хонадонига бориб, падари бузрукворини чўмилтирди. уйларини саранжом-саришта килди. отасига таом пиширди. Ювиниб покланган ота аввал ҳис қилмаган роҳатни туйди. Киз отасига дори бермокчи бўлиб, қўлини узатганда, ота унинг қўлидан ушлади ва: «Эй меҳрибон кизим, сиз кимсиз?», деб сўради.

Киз кўзларидан шашқатор ёшлар оққан ҳолда: <<Эй отажон, мен ўша сизнинг қаро тунингизман», дейди. Бу гапдан ота ўз қизи билан гаплашаётганини англадида, хўнграб йиғлаб юборди ва айтган гапларига афсус надомат килиб: «Қизалоғим, мени кечир! Қанийди, тунларимнинг ҳаммаси қаро бўлса. Уйимда тун қаросида сокинлик ҳукм сурарди. Агар замон менинг ҳаётимни ортга қайтарса, мен кизимни туғилган пайтиданок яхши кўрган бўлар эдим. Қизимдан бошқаси менга яхшилик қилмаяпти, мендан хабар олмаяпти. Тўққиз эркак, ҳаммаси ўзи билан овора бўлиб, мендан бохабар бўлишдан анча йироқлар. Мушк анбарнинг исини фақатгина мени кўргани келадиган кизим таратмокда», деди.

Аллоҳ таоло киз тарбия қилаëтган ота-оналарга Қиёмат куни қизлари сабабли жаннатга кириш ва дўзахдан кутулиб колиш неъматини ато этсин!

Ибрат учун яқинларингизга юборинг!

Манба:Ўқинг...Фақат йиғламанг!

https://t.me/ibratli_hikoyalarim_kanali
#кун_хикояси

ФАРИШТА

-Салом..! Илтимос, гўшакни қўйманг..!
_ Сенга нима керак..? Мени вақтим йўқ тезроқ гапир..!
- Мен бугун докторга бордим...
_ Хўш.. Нима деди улар сенга..?
- Тўрт ойлик ҳомилам борлиги тасдиқланди
_ Мендан нима хоҳлайсан.. Менга бош оғриқ керак эмас, Унут, мени рақамимни..!
- Қандай унутаман..? Алло, алло..!
_ Абонент находится вне......
Орадан уч ой ўтди...
_ Салом чақалоқ..!
~ Салом, сиз кимсиз..?
_ Мен сени ҳимоя қиладиган фариштангман
~ Мени кимдан ҳимоя қиласиз..? Мен бу ердаман, ҳеч қаёққа кетолмайман.
_ Сен жуда кулгулисан. Бу ерда қийланмаяпсанми..?
~ Мен яхшиман..! Лекин онам нимагадир ҳар куни йиғлайдилар.
_ Сен ҳавотир олма, катталарни хар доим нимадандир кўнгли тўлмайди. Сен ухла, куч йиғишинг керак, у сенга ҳали керак бўлади
~ Сиз онамни кўрдингизми..? У қанақа..?
_ Албатта кўрдим, ахир мен доим сен биланман..! У жуда чиройли ва ёш..!
Яна уч ой ўтди...
~ Фаришта шу ердамисиз...?
_ Албатта
~ Негадир бугун онам қийланяпти, куни билан йиғлади, ўзи билан ўзи гаплашиб чиқди...
_ Эътибор берма. Ёруғ оламни кўришга тайёрмисан..?
~ Тайёрман, аммо жуда қўрқяпман. Онам мени кўриб хафа бўлсачи...?
_ У хурсанд бўлади.. Сендай чақалоқни ёмон кўриб бўларканми..?
~Фаришта у ер қанақа, қоронғуми..?
_ Хозир бу ерда қиш. Атроф оппооок. Якинда ўзинг кўрасан.
~ Фаришта мен кўришга тайёрман...
_ Бўлақол, миттивой.. Мен кутяпман…
... Чақалоқ дунёга келди...
... Орадан бир кун ўтиб, уни тунда шаҳар чеккасига олиб борди..
_ Ўғлим сен мендан ҳафа бўлма... Хозир замон оғир. Мен эса ёлғизман... Сен билан қаерга ҳам борардим..?! Мени бутун ҳаётим олдинда...
Сенга эса барибир, ухлайсан бўлди....
~ Фаришта онам қаерга кетди...?
_ Билмиман, ҳавотир олма, у хозир келади...
~ Фаришта нимага овозинг бунақа..? Йиғлаяпсанми..? Фаришта онамни чақир, совқотиб кетяпман...
_ Йўқ мен йиғламаяпман. Ҳозир уни чақириб келаман.. Сен эса уҳлаб қолма.. Овозинг борича йиғла.. Йиғлаа..!
~Йўқ мен йиғламайман, онам менга ухлашинг керак деди...
... Бу орада, яқинрокдаги бир уйда эр хотин тортишишарди....
_ Мен сени тушунмаяпман, қаёққа кетяпсан..? Кўча қоронғу бўлса.. Азизам тирноққа зор фақат биз эмасмиз, минглаб инсонлар шундай... Улар ҳам яшашяпти.
~ Мен сиздан ўтинаман, юринг ташқарига чиқайлик...
_ Қаёққа..?
~ Билмадим, лекин қаергадир боришим кераклигини ҳис қиляпман... Илтимос юринг, борайлик
_ Хўп..фақат охирги марта.. Эшитяпсанми, бошқа бунча кеч кўчага чиқмаймиз...
... Жуфтлик уйдан чиқишди.. Олдинда аёл тез тез юриб борарди...
_ Азизам қаерга бунчалик шошяпсан..?
~ Сиз ишонмайсиз, мени кимдир чақиряпти, шу томонга қўлимдан тортгандай бўляпти...
_ Сен мени қўрқитяпсан. Эртага сени докторинг билан гаплашаман...
~ Жим... Эшитяпсизми, кимдир йиғлаяпти..?
_ Ха, бу томондан, бола овози эшитиляпти..!
_ Болажон қаттиқрок йиғла..! Онанг адашиб қолди, лекин сени топади..!
~ Фаришта, қаерга кетиб қолдинг..? Мен сени чақирдим... Мен қаттиқ совқотяпман...
_ Мен онангни ёнига бордим.. У яқинлашиб қолди...
~ Эй Худойим... Бу чақалоқку... У музлаб қолибди.. Азизим тезроқ уйга борайлик.. Аллоҳ бизга фарзанд берди...
~ Фариштам мени, онамни овози ўзгарибди..
___ Болажон, кўниккин, бу ҲАҚИҚИЙ ОНАНГ.

Ибрат учун яқинларга юборинг!

Манба:Ўқинг... Фақат йиғламанг!

https://t.me/ibratli_hikoyalarim_kanali
#кун_хикояси

Мен шаҳарда дўконда ишлайман. Бир куни ишдалик пайтимда онам телефон қилдилар.
- Ассалому алайкум Онажон!
- Ва алайкум ассалом, Иқболжон яхшимисан болам? Болаларим хам яхшими, келиним хам ишига бориб келяптими?
- Ҳа, раҳмат онажон. Дадам яхшимилар, укам, келин ҳаммалари яхши юришибдими?
- Тузук хаммаси яхши, ўзим ҳам яхшиман болам.
- Ҳа онажон, тинчликми, телефон қилибсиз?!
- Тинчлик болам, эртага шанба келасизларми, деб телефон қилгандим.
- Эртага бўлаверсин-чи ойижон, вазиятга қараб айтаман-да, ишим чиқиб қолмаса албатта борамиз.
- Ҳа ишқилиб, ишинг чиқиб қолмасинда болам, биласан-ку соғиниб қоламан.
- Ҳўп ойижон, Худо ҳоҳласа борарман. Майли ҳайр, ёнимда одам бор эди... Кейинроқ ўзим телефон қиламан...
Телефонни столга қўйишим билан, дўконимга ҳаридор бўлиб кирган, нотаниш киши кўзимга қаради.
Юзлари қандайдир маъюс, ҳиёл кулганча:
- Онангизмилар? - деб сўради.
- Ҳа онам...
- Улар бошқа жойда яшайдиларми? - яна саволга тутди бояги киши.
- Ҳа улар мендан анча олисда, масофа билан ҳисоблаганда 100 км дан ошиқроқ узоқликда яшайдилар..
- Ҳа-а, шунақами? Демак, 100 км денг... Бир гап айтсам ҳафа бўлмайсизми?
- Йўқ ҳафа бўлмайман, ака бемалол, - дедим ҳайрон бўлиб.
- Агар менда шундай имкон бўлганида ука, 100 км экан-ку, 1000 км бўлса ҳам, ҳар кун бориб қайтишга тайёр эдим...Қани мени ҳам Онам ҳаёт бўлсалар, қани энди улар ҳам сизни онангиз каби қўнғироқ қилиб, ёнларига чақириб, кел болам десалар, қани энди уларнинг тиззаларига бошимни қўйиб уҳлай ололсам, қани энди онам бошимни силаб дуолар қилсалар ука. Афсуски, буни иложи йўқ! Ҳеч қандай йўл билан уларни қайтара олмайман ука… Онам энди йўқ!
Сизда эса ҳаёт эканлар. Ука боринг олдиларига, кўнгилларини олинг, хизматларини қилинг, кейин мен каби афсус қилмайсиз..Ота- онангизни ҳаёт эканликлари сиз учун - Бахт!
Нотаниш киши онаси хақидаги армонларини гапирар экан ичимдан бир нарса узилгандек бўлди...
Боягина онамга бориш бормаслигим эҳтимол деганим ёдимга тушиб, уялиб кетдим. Беиҳтиёр яна телефонимни қўлимга олиб, онамни телефон рақамларини тердим...
- Ҳа болам, бирор гапинг эсингдан чиқиб қолибдими?! - дея, қайта қўнғироқ қилганимга ажабланиб сўрадилар онам.
- Ҳа онажон, эртага Худо ҳоҳласа албатта борарканмиз, шуни айтиб қўймоқчи эдим.
- Вой Худога шукр!
- Ҳа айтганча, яна хар сафаргидек болаларим келаркан деб, эрталабдан бир нарсаларга уннаб юрманг, хеч нарса керак эмас, бизга Сиз кераксиз!
Онам билан суҳбатлашарканман, бояги нотаниш кишининг кўзларида икки дона ёш томчилаганини кўрдим...

Ибрат учун яқинларга юборинг!

©Qisqahikoyalar

https://t.me/ibratli_hikoyalarim_kanali
#кун_хикояси

​МЕНГА ЁЛҒОНЧИ ОНАМ КЕРАК (тасирли воқеа😢😢)

Саккиз ёшли болажоннинг онаси вафот этиши билан дадаси фарзандини ёлғиз қолишидан қўрқиб, она мехридан айрилиб қийналиб қолмасин деб, бошқа аёлга уйланишга мажбур бўлди.
Орадан бир неча кун ўтгач ота фарзандини бағрига босиб, эркалаб:
– Тойчоғим, янги онанг билан аввалги онангни орасида қандай фарқ бор, деб сўраб қолди.
Бола жуда ҳам беғуборлик билан жавоб берди:
– Ҳақиқий онам менга ёлғон гапирардилар, аммо иккинчи онам ҳамма айтган гапларида содиқ турадилар.
Ота таъжубланиб сўради:
– Қанақасига, болажоним?
Ўғил:
– Ўйнаб ўтирганимда онамга ёқмайдиган иш қилсам, менга айтардилар:
"Агарда қулоқ солмасликни бас қилмасанг ва менга зулм қилаверсанг сенга овқат бермай қўяман", дердилар... гапларига парво ҳам қилмасдим. Баъзан, кўчада кўп ўйнаб қолиб кетсам, чиқиб мени кўчама кўча излардилар, мени топмагунларича оёқлари қаерга бошласа ўша ерга кетаверардилар. Ва ниҳоят мени топганларидан кейин юз кўзларимдан ўпиб, мени уйга олиб борардилар ва мазали таомлари билан сийлардилар.
Энди эса янги онам, "агар ўйинни бас қилмасанг сенга овқат йўқ", дедилар. Мана икки кундан бери қорним оч, жуда қийналиб кетдим дада....!
Менга ёлғончи онамни қайтариб беринг, илтимос дада. Ёлғончи онамни соғиндим дея йиғлаб юборди...😢😢😢

Ибрат учун яқинларингизга юборинг!

https://t.me/ibratli_hikoyalarim_kanali
#кун_хикояси

Бошланғич синфда ўқирдим. Бўйим бироз чўзилиб қолган бўлса керак, биринчи синфда кийган кийимларим тўғри келмай қолди. Бу ҳам етмаганидек, онам шимимнинг қаеригадир ямоқ солиб берса, икки кун ўтмай, бошқа жойидан ситилиб кетаверди. Қишда катта опамнинг қизил пальтосини кийгандим. Акамнинг эски оёқ кийими билан синфни зўрға тугатдим. Хуллас, ота-онам янги кийим олиб берадиган бўлишди. Бозорга отландик...
Бозор. Улуғлар айтганидек, қорни оч одам бозорга борса, тўяди. Емасаям тўяди. Жиллақурса, бозор кўриб юрган одамнинг кўзи тўқ бўлади. Отам билан кийим-кечак сотиладиган томонни қарийб ярим кун айландик. Ҳар бир харидор ёнидан узоқлашарканмиз, отам таассуф билан бош чайқарди. Кўзимга қарамасликка уринарди. Хуллас, менга “тўғри келадиган” кийим топилди. Қизиғи, отам олиб берган шим ва кўйлак, оёқ кийим ҳам анча катта келди. Отам “Икки-уч йил бемалол киясан”, деб қўйди. Ўзимда йўқ хурсанд бўлдим. Эрта-индин мактабга бориб, синфдошларимга мақтанишни дилимга тугиб қўйдим.
Кийим бозоридан чиқарканмиз, димоғимга “гуп” этиб таомларнинг ҳиди урилди. Айниқса, кабоб кўзимга оловдек кўринди.
– “Шашлик” олиб беринг,– отамнинг нигоҳини қўра томонга бурмоқчи бўлдим.
– ...
Қаранг, ота, менгаям олиб беринг, оч қолдим.
Бу сўзни ҳеч бир ота “кўтара олмайди” назаримда, жуда оғир гап қилгандим. Отамнинг бир қўлида менинг янги кийимларим, иккинчи қўли эса чўнтагида эди... Нималарнидир чамалади, шекилли, беихтиёр тамаддихона томон бурилди.
– Юр ўғлим, бир сени “шашлик”ка тўйдирай,– балки кенжа фарзанд бўлганим учундир отам бирор марта илтимосимни ерда қолдирмаган. Ошпаз амаки битта шапати нон ва икки дона сихда кабоб олиб келди. Ликопчада пиёз ҳам қўйди. Мен дастлаб ҳеч нарсага эътибор қилмай, олдимга қўйилган таомни шошилганча еб бошладим. Битта сихини тугатгач, бироз нафсим қонди, шекилли, отамга юзландим:
– Сиз емайсизми?
– Сен еявер, ўғлим, менинг қорним тўқ, – отам шапати нон билан пиёз чайнаб ўтирарди.
Кабобни охиригача тугатдим, отам эса аччиқ пиёзни нонга қўшиб едилар...
Йиллар ўтса-да, бу воқеани негадир эсимдан чиқара олмадим. Отам билан боғлиқ ўша вовеани юрагим эзилиб эслайман. Чунки у пайтларда отамнинг менга ҳар йили янги кийим олишга пули йўқ эди.
Бугун болаларимни истаганча кабобга тўйдира оламан. Хоҳлаган кийимларини кийишади. Чўнтагимда пулим тугайди, деган хавотирим йўқ. Отам ҳам тирик. Яқинда ўша болалик изтиробларимни эслаб, отамга кабоб олиб бермоқчи бўлдим. Ўйламанг, бу билан менинг қарзим узилади, деган фикрдан мутлақо йироқман. Аммо инсонда шундай хислар бўладики, уларга изоҳ бериб бўлмайди. Шунчаки, юрак буни амр этади.
Замонавий ресторанда отам иккимиз ўтирдик. Дастурхонни уч-тўрт хил кабоб билан тўлдирдим. Энг ноёб таомларга буюртма бердим. Отам битта сихини қўлига олди-да, анча вақт тикилиб қолди. Бир чимдим еган бўлди.
Ўзимча ўйладим, отам ҳам ўша воқеани эслаётганмикан?
– Олинг, ота.
– Болам, буларингни ейишга тишим йўқ-да, ундан кўра аччиққина кўк чой айтсанг-чи...
Юрагим узилиб кетди. Отам ўшандаям аччиққина пиёз билан қорин тўйғазганди!

Ибрат учун яқинларга юборинг!

Ўқинг... Фақат йиғламанг!

https://t.me/ibratli_hikoyalarim_kanali
#кун_хикояси

Андижонликлар "жижи" деб янги туғилган чақалоққа айтишса, бухороликлар аёллар кўкрагини айтишади. Энди эгиз бола кўрган андижонлик аёлнинг бухоролик аёл билан суҳбатини эшитинг:

– Кеча денг, жижимни кўргани эримнинг ўртағлари келишди.
– Иби, ўлмасам! Эрингиз нима деди?
– Чиқариб кўрсат деди.
– Иби, ўлиб қўя қолай, чиқариб кўрсатдингизми?
– Ҳа, кўрсатдим. Икковиниям чиқариб кўрсатдим.
– Шарманда! Эрингизнинг жўралари нима қилди?
– Жижиларимга пул қистиришди!
– Иби, шарманда, эрингиз индамадими?
– Жўраларига кўпроқ пул қистиринглар, қурумсоқлар, деди.
– Жижингизни яширмадингизми, уятсиз?
– Вой, нега яшираман? Жўраларининг қўлига бердим, ўйнатиб ўтиришди.
– Иби, ман ўлай, улар нима дейишди?
– Эрингиз кўп ўйнатади, шекилли, икковиям катта бўлиб қолишибди, дейишди. Мен биттаси сал каттароқ, топинглар-чи, қайси каттароқ, дедим. Улар навбатма-навбат қўлларига олиб кўришди, аммо топа олмадилар қайси катталигини. Кетишларида ҳамма жўралари иккала жижимни ҳам ўпиб-ўпиб кетишди...

Барчаси хазил)

©jaydari_hazillar | халқона ҳазиллар

https://t.me/ibratli_hikoyalarim_kanali