Ўқинг...Фақат Ибрат Олинг
104 subscribers
271 photos
233 videos
1 file
658 links
Энг таъсирли ҳикоялар канали!

Илтимос, ушбу каналдан бирор фойда олсангиз канални очган мўмин ҳаққига бир марта:
"Аллоҳ рози бўлсин!" деб қўйинг))

Раҳмат!


Канал фаолиятини бошлаган сана 01.03.2022
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Менинг отам алдоқчи

Оталарга бағишланган жуда таъсирли ролик. Беихтиёр кўзингизга ёш келади. "Алдоқчи" оталаримиз борлигига шукур!!!


Ибрат учун яқинларга юборинг!

👉 @ibratli_hikoyalarim_kanali
#bir_chimdim_kulgi

Биз ҳеч кимга ишонмайдиган халқмиз. Агар эшикка ёпиқ деб ёзиб қўйилган бўлса, биз албатта ўша эшикни тортиб ёки итариб очишга ҳаракат қилиб кўрамиз...

Яқинларингизга юбориш эсингиздан чиқмасин🤗

@ibratli_hikoyalarim_kanali
ТАНА БОШҚА ДАРД БИЛМАС
(Бўлган воқеа)

Дабдаба билан дастурхон ёзилди. Биродарлари, яқинлари қатор терилган, чет эл мошиналари турган йўлакдан ўтиб катта боғда ясатилган дастурхон устида жам бўлдилар. Бир ёқда тўтилари, бир ёқда беданалари, бир ёқда булбуллари сайраб, келганларни маст қилар, меҳмонларнинг кўзлари эса умриларида кўрмаган, емаган неъматларда эди.
–"Қани олинглар...
Буни яқинда Дубайдан олиб келдим. Буни Малайзиядан олиб келгандим, мазасини кўринглар. Бу Сингапурдан келган насибаде насиба...
Қани еб баҳо беринглар."
Зиёфатдан сўнг суҳбатлашар эканлар келганлардан бири яқин қўшнисига ёрдам керак эканлигини эслаб ўтди. Жуда абгор ҳолатда эканлиги, аёли касал, эркакнинг ойлиги 4 фарзандга етмаётгани, топгани аёлининг дориларидан ортмаётгани ва ҳаказо...
Теридан ишланган қаҳва ранг диванда ястаниб ўтирган уй эгаси: –"Эҳ, ҳозир ҳаёт қийин бўлиб кетди. Яшаш борган сари оғирлашиб бормоқда. Қўлимиздан дуодан бошқа ҳеч нарса келмайди биродар. Қўшнингизга Аллоҳ ёрдам берсин", дедию қўлига қимматбаҳо телефонини олди.

Хулоса ўзингиздан...

Ибрат учун яқинларга юборинг!

https://t.me/+T-wiygxPKGc1OWRh
#Муҳим
❗️ ГУНОҲКОРЛАР УЧУН БУ ДУНЁДА БЎЛАДИГАН ЗАРАРЛАР

– Илмдан маҳрум бўлиш;
– Ризқи тор бўлиши;
– Аллоҳ таолонинг зикридан узоқ бўлиши;
– Одамлардан узоқда бўлиши. Хоссатан, яхшилардан;
– Ишларида қийинчиликка тушиб қолиши;
– Қалби қорайиши, заифлашиши;
– Қалби қорайиб, заифлашгач, жисми ҳам касалланиши;
– Тоат ва тавба учун бўладиган тавфиқни Аллоҳ таоло тортиб олиб қўйиши;
– Гуноҳларни ёмон кўрмайдиган бўлиб қолиши;
– Аллоҳнинг ҳузурида хору зор бўлиши;
– Одамларга зарари тегиши (яъни гуноҳлар қаҳатчиликка, қурғоқчиликка сабаб бўлади. Бундан эса жонзотлар, одамлар ва ҳайвонларга зиён етади);
– Ақлнинг бузилиши;
– Пайғамбаримиз алайҳисаломнинг осийларга лаънати;
– Осийларнинг малоикалар дуосига кирмаслиги;
– Еру осмон баракасидан маҳрум бўлиши;
– Ундан ғайрат, ҳaёнинг кетиши;
– Аллоҳ таолонинг улуғлиги ва ҳайбати осий қалбидан кетиши;
– Ғам-ташвишнинг кўплиги;
– Шайтон уни бошқариши;
– Қалб изтироби;
– Ўлим олдидан тавба насиб этмаслиги;
– Аллоҳ таолонинг раҳматидан ноумид бўлиш.

Ашраф Али Таҳонавий
📚 "Жаннат зийнати" китобидан.

Ибрат учун яқинларга юборинг!

https://t.me/+T-wiygxPKGc1OWRh
ЙИҒЛАШ БАХТИ

Анча кеч кириб қолган, қишни кузатувчи кунлар эди.
Такси ҳайдовчисининг бекатда турган икки йўловчининг бирини қолдирганидан ҳайрон бўлдим. Аста яқинлашиб сабабини англадим. Ўртаёш йигит қўлтиқтаёқ билан бир аҳволда турарди.
Ҳамроҳ бўлдик. Соддагина, ажойиб йигит. Манзилига етай деганда ичкарироқ, йўли “чапроқ” манзилга имкон бўлса элтиб қўйишимни сўради. Кеч тушгани, “киракаш” эмаслигим, манзилим узоқлигини рўкач қилиб уни йўл бошида қолдирдим....
Қанча юрдим билмайман. У йўлда кундузи ҳам биpop уловнинг учраши амримаҳол, пиёда-ку етиб олса бўлар, лекин, этни чимчийдиган совуқ ва қўлтитаёқ билан....
Машинамни орқага бурдим. Қўлтиқтаёқли йигит йўл бошида совуқдан дағ-дағ қалтираб турарди. Машинанинг эшигини очиб... йиғлаб юборди... Менинг эса томоғимга нимадир тиқилди.
Манзилига элтиб қўйдим. Ўша пайт мен ҳам ҳўнграб йиғлагим келди. Афсус...
😥 Англадимки, йиғлаб кўнгилни бўшатиш” бахти ҳам Тангри суйган бандаларигагина насиб қиларкан.

"Ўқинг, фақат йиғламанг" китобидан.
©mehrob_uz

Ибрат учун яқинларга юборинг!

https://t.me/+T-wiygxPKGc1OWRh
Hadisda keltirilishicha, bir ishni qilgan odam ashaddiy yolg'onchi deyilishiga sabab bo'lar ekan. U qaysi ish?

"Yolg‘on" kitobidan
Anonymous Quiz
67%
Qasamiga xilof qilish
11%
Fahsh ishni ochiqchasiga qilish
22%
Namozni shoshib o'qish
#hayotiy

O‘g‘il otadan so‘radi:
- Erkak bu kim?
- Erkak - oilaning bor mas’uliyatini va farzandlarining tashvishlarini zimmasiga olgan kuchli kishi.
- Unda men onam kabi erkak bo‘laman!

@ibratli_hikoyalarim_kanali
ШАЙТОННИНГ ШЕРИКЛАРИ

"Дунёга бир марта келасан! Шундай экан, ўйнаб қол!" - дейдиганлар шайтоннинг шерикларидир. Шайтоннинг бундай қутқулари эса ҳар биримизни тўғри йўлдан оздиради. Инсон бир марта яшар экан, кайф-сафога берилмай, ибодатини гўзал қилгани афзал эмасми? Яхшилар, авлиёлар ҳаётидан ўрнак олинг. Қаноат туфайли қанчалик олий мақомга лойиқ кўрилишингизни билсангиз эди, ношукр бўлган кунларингиз учун ўзингизни лаънатлар эдингиз. Бошингизга ташвиш тушганида шайтоннинг алдовига учиб, қандай хатолар қилганингизни ўйлаб кўринг. Аслида, қаноат меваси - роҳат, камтарлик меваси - муҳаббатдир. Умрингиз охиригача тўйиб овқатланаман десангиз ҳам тўймайсиз. Зеро, кўп ейиш баданни оғирлаштиради, қалбни ўлдиради, зеҳнни ўтмас қилади ва кишини ибодат қилишга эринчоқ қилиб қўяди.
Ризқини ҳалол меҳнат қилиб топмаган, ундан бошқаларга инъом, эҳсон қилмаган ҳалол меҳнати билан ҳурмат қозонмаган кишида яхшилик йўқдир. Инсоннинг душмани учта эканлигини унутманг: дунёси, шайтон ва нафси. Поклик - фақирликнинг зийнати, шукроналик - мол дунёнинг зийнати. Агар нафсимизни жиловлай олмасак, биз комил мўмин ва комил иймон эгаси эмасмиз. Оқил киши дунёсидаги ризқига рози бўлади ва мол тўплашга ружу қўймайди. У охират ҳозирлигини кўриб қўяди. Чунки охират инсон учун сўнгги бекат ва неъматлар уйидир. Аллоҳ таоло Одам Ато ва Момо Ҳавони заминга туширганида, улар дунё ҳидини топишди ва жаннат бўйини йўқотишди. Шунда икковини қирқ кун дунёнинг сассиқ ҳиди ўраб олди. Дунё молини тўплашга ружу қўйганлар қаттиқ адашади. Ахир дунё молига ўч бўлмасангиз ҳам ризқланасиз-ку! Охират учун амал қилмайсиз. Ваҳоланки, савоб амаллмрингиз бўлмаса, охиратда ризқланмайсиз!

Ибрат учун яқинларга юборинг!

https://t.me/+T-wiygxPKGc1OWRh
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Haqiqiy ummat qizlari | Maryamxon 4 yosh

Hammamizni qizimiz shunaqa qoriya qiz bo'lsin!🤲

Do'stlarga ulashing👇

@ibratli_hikoyalarim_kanali
Қизи бор Оталар Ўқисин

Ҳикоя қилинишича, саҳрода яшайдиган бир киши амакисининг қизига уйланди. Орадан йиллар ўтиб, аёли унга тўққиз ўғил фарзанд туғиб берди. Яна орадан йиллар ўтиб, аёл ўнинчисига ҳам ҳомиладор бўлди. Ой куни етиб, қиз фарзанд дунёга келтирди. Аёл эрига қиз кўрганининг хабарини берганда, эри жуда қаттиқ хафа бўлди ва ўзини камситилгандек ҳис қилди. Баланд овозда у: «Қандай ҳам қаро тун а-а-а, бу тун», деб дод солиб, аёлини ҳайдади. Унга нафрат нигоҳи билан қарай бошлади. Гўёки, ҳомиланинг қиз бўлишига аёли сабабчидек.

Орадан кунлар, йиллар ўтди. Ота кексайди, танасидан мадор кетди. Бир куни унинг кўзи ҳам ожиз бўлиб қолди. Ўғилларининг ҳаммаси уйланиб, ўз юмушлари билан овора бўлиб, кўзи ожиз оталарини эсдан чиқардилар. Кенжа фарзанди бўлмиш қиз ҳам турмушга чиқиб, оилали бўлган эди. Отасига етган мусибатни эшитган заҳоти унинг ёнига, ҳолидан хабар олгани шошилди. Отасининг хонадонига бориб, падари бузрукворини чўмилтирди, уйларини саранжом-саришта қилди, отасига таом пиширди. Ювиниб покланган ота аввал ҳис қилмаган роҳатни туйди. Қиз отасига дори бермоқчи бўлиб, қўлини узатганда, ота унинг қўлидан ушлади ва: «Эй меҳрибон қизим, сиз кимсиз?», деб сўради.

Қиз кўзларидан шашқатор ёшлар оққан ҳолда: «Эй отажон, мен ўша сизнинг қаро тунингизман», дейди. Бу гапдан ота ўз қизи билан гаплашаётганини англадида, ҳўнграб йиғлаб юборди ва айтган гапларига афсус надомат қилиб: «Қизалоғим, мени кечир! Қанийди, тунларимнинг ҳаммаси қаро бўлса. Уйимда тун қаросида сокинлик ҳукм сурарди. Агар замон менинг ҳаётимни ортга қайтарса, мен қизимни туғилган пайтиданоқ яхши кўрган бўлар эдим. Қизимдан бошқаси менга яхшилик қилмаяпти, мендан хабар олмаяпти. Тўққиз эркак, ҳаммаси ўзи билан овора бўлиб, мендан бохабар бўлишдан анча йироқлар. Мушк анбарнинг исини фақатгина мени кўргани келадиган қизим таратмоқда», деди.

Аллоҳ таоло қиз тарбия қилаётган ота-оналарга Қиёмат куни қизлари сабабли жаннатга кириш ва дўзахдан қутулиб қолиш неъматини ато этсин!

Арабчадан Нозимжон Ҳошимжон таржимаси

Хуршид Маъруф тайёрлади

Ибрат учун яқинларга юборинг!

https://t.me/+T-wiygxPKGc1OWRh
Садақани миннат ва озор билан беришдан тийилайлик!

Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Яхшилик гуноҳ ишларни ўчиради. Махфий садақа Аллоҳнинг ғазабини кетказади. Силаи раҳм қилиш умрни узайтиради”, – деб марҳамат қилдилар”. Имом Табароний ривоят қилган.

Имкон қадар садақани яширишга, ўнг қўл берганини чап қўл билмайдиган даражада махфий садақа беришга уринайлик!

©Нозимжон Ҳошимжон

Ибрат учун яқинларга юборинг!

👉 @ibratli_hikoyalarim_kanali
Севгилингиз сизни кўриб турибди!

Бир неча йилдан бери Мавлоно Жалолиддин Румий ва Шамс Табризий ҳақида ўқияпман. Ўқиш жараёнида уларни жуда кеч таниганимдан ўкиндим. Шамс шаҳарларда кезиб юрганида бошидан ўтказган бир вокеани гапириб беради:

"Урфада бир одамни учратдим. Қаттиқ қамчиланган эди. Қанча қамчиланса-да овози чиқмасди. Ортидан бордим ва нега калтакланганини сўрадим. Оғриқдан кўзлари қизарган одам менга тикилди: «Бир аёлга ошиқ бўлган эдим, шунинг учун бу аҳволга тушдим», деди. «Шунча оғриқдан кейин хам нега овозинг чиқмади?» дея сўрадим. У менга шундай жавоб қилдики, ўша лаҳзада дард, ишқ, сабр кабиларни танитадиган нимаки билсам, бари хаёлимдан учди-кетди: «Севгилим менга қараб турган эди», деди у. Шунда унга «Буюк Аллох сени кўриб турганини билсанг эди!» деганимда, ҳайқириб ерга йиқилди».

Яратган ҳар қандай ҳолатда кузатиб турганини ҳис қилиб яшаш кераклигини мана шундай ибрат билан англатади Шамс Табризий. Тушкунликка тушганда, ҳаёт маъносиз туюлганда, аламлар битмас туганмасдек кўринганда юқоридаги ҳикматли ҳикоятни эслаш кифоя. Бундай ҳолатларда Қуръони Каримни тафаккур билан ўқиш инсонга малҳам бўлади.

Унутманг!
Севгилингиз сизни кўриб турибди!

«Иймон ва ҳузун» китобидан.
Каналга
обуна бўлинг!

© Mehrob_uz

Ибрат учун яқинларга юборинг!

https://t.me/+T-wiygxPKGc1OWRh
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Abdulboriy Marg'iloniy

Musulmon kim oʻzi?
Fikringizni izohlarda qoldiring!

Do'stlarga ulashing👇

@ibratli_hikoyalarim_kanali
Ӯз қадрингни бил!!!

Бир куни Устознинг ёнига бир йигит келди ва деди:
— Ўзимни ҳеч нарсага ярамайдиган, бир чақага қиммат одамдек ҳис қиляпман, яшагим ҳам келмай қолди. Мени ҳамма омадсиз, овсар дейди.
Илтимос, Устоз, менга ёрдам беринг!
Устоз йигитга бир нигоҳ ташлади ва шошиб жавоб қайтарди:
Кечир, ҳозир жудаям бандман, сенга ёрдам беролмайман. Жуда муҳим ишим бор, — у бир оз ўйлаб, гапида давом этди: — Лекин менга ёрдам берсанг, мен ҳам сенга ёрдам бераман.
Жоним билан, Устоз, — деди йигит, ичида яна ўзини камситишаётганини ўйлаб.
Яхши, — деди Устоз ва чап жимжилоғидаги қизил тошли узугини ечиб олди.
Отга мингин-да, бозорга бор. Қарзимни беришим учун мана шу узукни сотишим керак. Уни қимматга сотишга ҳаракат қил ва асло тилла тангадан арзонига сотма! Бўл, тезроқ жўнагин энди!
Йигит узукни олди ва отга миниб бозорга жўнади. Бозорга келгач, у узукни савдогарларга кўрсата бошлади.
Лекин улар тилла танга ҳақида эшитишлари билан узукка қарамай қўйишди. Кимдир унинг устидан кулди, кимдир эса юзини буриб кетди ва фақат бир қария савдогаргина унга бу узук учун тилла танга ўта қиммат нарх эканлигини, узук учун мис танга, жуда ошиб кетса кумуш танга беришлари мумкинлигини айтди.
Қариянинг сўзларини эшитган йигитнинг кайфияти тушиб кетди. Устоз унга узукни фақат тилла тангага сотиш кераклигини айтганди. Бутун бозорни айланиб, юзлаб савдогарларга узукни таклиф қилиб сотолмаган йигит ортига қайтди. У Устоз олдида бошини эгди.
Устоз, топшириғингизни бажаролмадим, — деди у ғамгинлик билан. — Мен узукни кумуш тангага сотишим мумкин эди, лекин сиз фақат тилла тангага сотишим кераклигини айтдингиз. Узукнинг нархи сиз айтганчалик эмас экан.
Ҳозир жудаям муҳим сўзни айтдинг, ўғлим! — деди Устоз. — Узукни сотишдан олдин унинг асл баҳосини аниқлаб олиш керак эди! Унинг асл баҳосини эса заргар билади. Заргарнинг олдига бор ва ундан узукнинг нархини сўра. Лекин у қандай нарх айтмасин, узукни сотмасдан ёнимга қайтиб кел.
Йигит яна отга минди ва заргарнинг олдига йўл олди.
Заргар узукни узоқ синчиклаб текширди, сўнг тарозида тортиб кўрди ва йигитга юзланди:
Устозга айтиб қўй, ҳозир бу узук учун эллик саккиз тилла танга беришим мумкин. Лекин вақт берса, уни етмиш тилла тангага сотиб оламан.
Етмиш тиллага?! — йигит хурсанд бўлиб кетди ва заргарга миннатдорчилик билдириб ортига қайтди.
Ёнимга ўтир, — деди Устоз йигитнинг хурсандлик билан айтган гапларидан сўнг. — Гапимга қулоқ сол, ўғлим. Сен мана шу узуксан. Қимматбаҳо ва такрорланмас! Сенинг асл баҳоингни фақатгина ҳақиқий мутахассис бера олади. Шундай экан, бозорда дуч келган кишидан ўз нархингни сўраб нима қиласан? Деди

Хулоса ўзингиздан...

Ибрат учун яқинларга юборинг!

https://t.me/+T-wiygxPKGc1OWRh
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🎊🌹🌙ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН АЗИЗЛАР!🌹🌙

🌷Дуога қўл очинг, Толмасин билак,
🌷Бугун сўрайверинг, Хар неки тилак.
🌷Файзи билан берур, Аллоҳ таборак.
🌷Тавба сохибига, ЖУМА муборак...

🌷Хамиша саждага эгилиб бошлар,
🌷Аллоҳдан тилангиз энг эзгу тилак
🌷Шундай улуғ кунда дуода бўлинг
🌷Тақводор диндошим ЖУМА Муборак!!!


🌙🌸ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!🤲

🌹 Аллоҳнинг саломи
🌹 Пайғамбар ﷺнинг дуолари
🌹 Қуръоннинг нури
🌹 ЖУМАНИНГ баракаси сиз билан бўлсин!


Яқинларингизни ҳам табриклаб қўйинг🤗

https://t.me/+T-wiygxPKGc1OWRh
https://t.me/+T-wiygxPKGc1OWRh
ЙИҒЛАШ БАХТИ

Анча кеч кириб қолган, қишни кузатувчи кунлар эди.
Такси ҳайдовчисининг бекатда турган икки йўловчининг бирини қолдирганидан ҳайрон бўлдим. Аста яқинлашиб сабабини англадим. Ўртаёш йигит қўлтиқтаёқ билан бир аҳволда турарди.
Ҳамроҳ бўлдик. Соддагина, ажойиб йигит. Манзилига етай деганда ичкарироқ, йўли “чапроқ” манзилга имкон бўлса элтиб қўйишимни сўради. Кеч тушгани, “киракаш” эмаслигим, манзилим узоқлигини рўкач қилиб уни йўл бошида қолдирдим....
Қанча юрдим билмайман. У йўлда кундузи ҳам биpop уловнинг учраши амримаҳол, пиёда-ку етиб олса бўлар, лекин, этни чимчийдиган совуқ ва қўлтитаёқ билан....
Машинамни орқага бурдим. Қўлтиқтаёқли йигит йўл бошида совуқдан дағ-дағ қалтираб турарди. Машинанинг эшигини очиб... йиғлаб юборди... Менинг эса томоғимга нимадир тиқилди.
Манзилига элтиб қўйдим. Ўша пайт мен ҳам ҳўнграб йиғлагим келди. Афсус...
😥 Англадимки, йиғлаб кўнгилни бўшатиш” бахти ҳам Тангри суйган бандаларигагина насиб қиларкан.

"Ўқинг, фақат йиғламанг" китобидан.

Ибрат учун яқинларга юборинг!

https://t.me/+T-wiygxPKGc1OWRh
КОШКИ ШУНАҚА БЎЛСАК...

Емакхонада ўтиргандик. Бир одам телефонда гаплашиб бўлиб, қувончдан қийқириб сакради ва офисиантни чақириб:
— Ҳаммага менинг номимдан қийма кабоб тарқатинг! Ўн саккиз йиллик интиқликдан кейин бугун мен ота бўлдим!- деди.
Уч-тўрт кундан кейин эркакни 5-6 ёшли болачанинг қўлидан тутиб болалар хиёбонида сайр қилиб юрганини кўрдим. Уни таниган заҳоти ёнига бориб, ўша кунги ишини эслатдим ва ёнидаги болачага ишора қилдим. Эркак тортиниб, хижолат чекиб шундай деди:
— Ўша куни емакхонада менинг олдимдаги столга келиб ўтирган кекса эр-хотин ўзаро суҳбати қулоғимга чалинди. Онахон чолига “қийма кабоб ейлик, анчадан бери егим келиб юрганди”, деди. Отахон эса аёлидан кўзларини олиб қочиб “Ҳозир қийма кабоб ололмаймиз, пулимиз фақат шўрва ва йўл кирага етади, холос” дея синиққина жавоб қилди. Шу орада мен телефонда гаплашгандай бўлиб, ҳаммага қийма кабоб буюртма қилдим.
— Фақат ўша кекса жуфтликка олиб берсангиз бўларди, ҳамма хўрандаларга буюртма қилишнинг нима кераги бор эди?- дея сўрадим ундан.
Эркакнинг жавобидан кўзларим ёшланди:
— Фақат уларга олиб берганимда отахон аёлининг олдида хижолат бўларди. Шунинг учун ҳаммани бирдай меҳмон қилдим. Менинг пулим кетса кецин, бир эркакнинг иззат-нафси синмасин!..

ОДАМИЙЛИК ЎЛМАСИН...

Ибрат учун яқинларингизга юборинг!

Манба:Ўқинг... Фақат йиғламанг!

Ибрат учун яқинларга юборинг!

https://t.me/+T-wiygxPKGc1OWRh
-Сенга бир савол бераман.
- Ҳўп, қани?
- Фақат бир шартим бор.
- Қанақа шарт?
- Агар саволимни топа олмасанг, менга турмушга чиқасан.
- Агар топсамчи?
- Унда илож қанча? Мен сенга уйланаман..!

@ibratli_hikoyalarim_kanali
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

Аллоҳ таоло бугунги кунингизни тинчлик офиятда, яхши кайфиятда савобли амаллар билан тўла бўлиб ўтишини сизга насиб қилсин!

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қайси бирингиз оиласи тинч, тани соғ ва бир кунлик ризқи бор ҳолда тонг оттирса, гўёки бутун дунёни қўлга киритибди», дедилар.

💐 ХАЙРЛИ ТОНГ! 💐
Каналга обуна бўлинг!
👉 @ibratli_hikoyalarim_kanali
Маҳшарда берсалар шундай имконни
ЖАННАТга олиб кет битта инсонни..
Ўйламай танлардим сизга юзланиб..
Сиз ҳам рози бўлармидиз азиз ИНСОНИМ?
Берсалар; КАВСАРни сизга тутардим
АРШнинг соясида бирга турардим
СИРОТ кўпригидан бирга ўтардим
Насиб қилса ЖАННАТга бирга кирардим.

Жаннатда бирга бўлишни хохлаган инсонингизга жўнатинг!

Манба: Ўқинг... Фақат йиғламанг!

https://t.me/+T-wiygxPKGc1OWRh
СИЗНИ СОҒИНДИМ ОНАЖОН!!!

( Ҳаётий бўлган воқеъа асосида ёзмоқдаман )

-Ушбу воқеа Малайзия давлатининг пойтахтидаги катта бир кафеда бўлиб ўтган.

-Кун яримлаб қолган, кафе одамлар билан гавжум, кўпчилиги ёшлар ва ўрта ёшдаги аёл ва эркаклар эди. Бирдан кафе эшигидан 4-5 та башанг кийинган одамлар кириб келди, қўлларида видео камера ҳам бор, ҳамманинг кўзи уларда, шунда улардан бири сўз бошлади:
–Ҳурматли хонимлар ва жаноблар, узр озгина вақтингизни оламиз, мақсадимиз шуки ҳозир биргаликда психологик тест ўтказамиз, шартлар оддий, ҳозир хаммангизга коғоз ва қалам тарқатамиз, кейин кетма-кетлик билан савол ўкийман, сизлар фақат кетма-кетлик билан жавоб ёзасизлар холос.
Ҳамма ҳайрон, ҳеч ким, ҳеч нарсага тушунгани йўқ, шундай бўлсада юзларидаги кулгу билан розилик ифода этиб туришарди.
Келганлардан бири ҳаммага қоғоз ва қалам тарқатиб чиқди ва биринчи сўз бошлаган бошловчиси яна сўз бошлади.
-Демак ҳамма диққат билан эшитсин ва фақат ўйлаб жавоб ёзинг, демак бошладик биринчи савол:
1- Сиз онангизни яхши кўрасизми?
Ҳамма шошилганча жавоб ёзди!!!
2- Сиз унга охирги марта қачон, онажон сизни яхши кўраман деб айтдингиз?
Ҳамма жим, жавоб ёзмоқда!!!
3- Сиз охирги марта қачон онангизни маҳкам бағрингизга босдингиз?
Иштирокчиларнинг кўзида қандайдир маъюслик сезила бошлади!!!
4- Сиз қачон охирги марта онангиз билан бирга ўтириб овқатландингиз?
5- Сиз қачон охирги марта онангизни бирор жойга айлантиргани олиб бордингиз?
6- Сиз қачон онангизга бирор нима совға қилдингиз?
___Кафедаги хўрандалар боягина биринчи саволга, енгиллик билан шошилиб жавоб ёзган эдилар, энди кўринг!!! Бошлари пастга эгилган ҳолда қўлларидаги қаламлар ёзиш ўрнига қалтирар эди!!!
Бошловчи яна саволни давом эттирди:
7- Сиз онангизни нимани яхши кўришини биласизми?
Бошловчи саволларни тез ўқий бошлади!!
8- Онангиз ҳозир нимани хоҳлаётганини биласизми?
9- У ҳозир кимни соғинаётганиничи?
-Охирги саволим ҳурматли ватандошлар, деб сўнгги саволни ўқиди:
10- Бир кун келиб уни йўқотишингизни биласизми, уни қайтиб ҳеч қачон кўрмаслигингизничи?
-Бошловчи саволни тугатди ва кафедаги одамларга назар солди, уларнинг кўзлари ёшланиб қўлларидаги қоғозда ўз изини қолдирганди, гўёки ҳамма саволларга кўзёшлар жавоб бергандек эди!!! Бошловчи буларни анча вақт кузатиб турди ва сўз бошлади:
-Ушбу психологик тестимиз орқали кўзингизга ёш келтирганимиз учун узр сўраймиз, бу бизнинг навбатдаги тестимиз эди, лекин ҳар сафар саволларга фақатгина кўзёшлар жавоб берябди, жавоб варақалари ўзларингизда қолсин эсталик учун, ҳолбуки бу сизга ибрат бўлсин, деб кафедан чиқиб кетди!!!
-Улардаги жавоб ўрнига кўзёшларнинг сабаби шу эдики: улар ота-оналари билан бирга яшашмас эди, балоғат ёшига етгач ўз йўлини танлаб шу йўлда ортига қарамай кетаётганлар эди, шу сабаб улар саволларга жавоб бера олишмади!!!
-Лекин бизни юртда ундай эмас, минг бор шукр, барча фарзандлар ота-оналари билан бирга!!!
-Шундай бўлсада азиз ватандошим, юқоридаги саволларни бир-бор ўзингизга бериб кўринг, ишонаманки сиз албатта ҳамма саволга жавоб ёзасиз!!!
___Ушбу мақолам орқали мусофир юртларда юрган ватандошларим, кўнглингизни эзган бўлсам минг бор узр!!! Чунки ҳозир мен ўзим ҳам узоқ манзиллардаман, бу воқеани СОҒИНЧ алами остида ёздим!!!
___Азизлар яқинларимиз ёнимизда эканлигида қадрига етайлик!!!

Абдулхаков Дадахон

Ибрат учун яқинларга юборинг!

Манба: Ўқинг... Фақат йиғламанг!

https://t.me/+T-wiygxPKGc1OWRh