Ўқинг...Фақат Ибрат Олинг
104 subscribers
271 photos
233 videos
1 file
658 links
Энг таъсирли ҳикоялар канали!

Илтимос, ушбу каналдан бирор фойда олсангиз канални очган мўмин ҳаққига бир марта:
"Аллоҳ рози бўлсин!" деб қўйинг))

Раҳмат!


Канал фаолиятини бошлаган сана 01.03.2022
Download Telegram
Аёл оғзини, эркак кўзини юмган оилада, эллик йил вақт ўтса ҳам жанжал бўлмайди...

Ибрат учун яқинларга юборинг!

👉 @ibratli_hikoyalarim_kanali
Мағлуб бўлиб ютиш хақида...

Муҳаммад Али Равшан — мисрлик дзюдочи, Жаҳон чемпионати кумуш медали соҳиби, ҳарбийлар ўртасида Жаҳон чемпиони, 1984 йилги Олимпиада кумуш медали соҳиби.

Муҳаммад Али Равшан 1984 йил Лос-Анжелесда бўлиб ўтган олимпиада финалида Ясухиро Ямаситага қарши татамига чиқади. Ямасита финалдан олдинги курашларнинг бирида жиддий жароҳат орттириб олгани учун оёғини қимирлата олмаётганди. Бутун жанг давомида Муҳаммад Али Равшаннинг мураббийи рақибнинг ўнг оёғига зарба беришни айтиб турса ҳам у бу ишни қилмайди ва охир-оқибат мағлуб бўлиб, кумуш медал билан кифояланади.

Жангдан сўнг журналистлар Равшандан нега шундай имкониятдан фойдаланмаганини сўрашганида, у: «Диним менга ярадор, шикастланган ва мажруҳ аъзоларга уришни ман этади. Агар мен унинг яраланган оёғига зарба берганимда у бир умр мажруҳ бўлиб қоларди. Мен унга олтин медал эвазига ҳам бу нарсани раво кўрмайман!» деб жавоб беради.

Халқаро олимпиада қўмитаси Равшанга ҳалол ўйин учун «Йил спортчиси» унвонини беради. Спортчи кейинчалик Японияга борганида уни катта эҳтиром билан кутиб олишади.

Баъзи вақтларда мағлублар ғолиблардан кўпроқ эсланади ва қадрланади. Баъзи манбаларда Муҳаммад Али Равшаннинг бу ҳаракати бутун дунёда минглаб инсонларнинг Ислом динини қабул қилишига сабабчи бўлгани таъкидланади.

Манба: Muslim Mind

Хулоса ўзингиздан...

Ибрат учун яқинларга юборинг!

https://t.me/+T-wiygxPKGc1OWRh
Қандай яхши эди...

Семичкани стакан ўлчови билан олган кунларимиз;
Мактабдаги баққолдан "Мурабболик нон" олган кунларимиз;
Ярмини йўлларда тўкиб-сочиб қатиқ ичганларимиз;
Нонга сузма суртиб, устига пиёз ёки саримсоқ қўйиб олиб кўчада еганларимиз;
Ялтироқ қоғозли печенье, вафли-шоколад олганимиздаги қувончларимиз;
Бировнинг уйидаги жиҳозларни камситмаганимиз;
Тўрт-беш ака-ука, опа-сингил бир товоқдан овқат еганимиз ва ҳеч қандай микроб ёки вирус юқтирмаганимиз;
Акамиз ё опамизга янги кийим олганларида, эскисини мен кияман деб қувончдан осмонга сакраганларимиз;
Қўшни янгадан танбеҳ эшитиб,
ўқитувчимиздан таёқ еган кунларимиз;
"Ҳакка хабаркаш"лик қилганлар билан аразлашиб,
Эртаси куни унутиб, қўл ушлашиб ўйнаганларимиз;
Пахтага бориб, қўшни полиздан тарвуз-қовун ўғирлаб кир қўлчаларимиз билан ёриб еган,
нонга помидор суртиб, бир-биримизга қараб иштаҳа билан кавшанган кунларимиз;
Ғамсиз, дарду изтиробсиз,
биз БИЗ бўлган, ҳамма ИНСОН бўлган пайтлар

Қандай яхши эди а, нақадар гўзал эди!?...

Ибрат учун яқинларга юборинг!
Хулоса ўзингиздан...

https://t.me/+T-wiygxPKGc1OWRh
БЕФАРҚЛИКНИНГ ЖАЗОСИ! (ҳаётий воқеа!)

Такси ҳайдовчиси йўл четида қўл силкиган эркакни кўриб севинди. Тезгина унинг қаршисига бориб тўхтади. Эркак таксига ўтирди ва хавотир билан гапира бошлади:
— Илтимос, тезроқ юринг, шу орадаги кўчада...
Такси ҳайдовчиси бирор одамни олишни ўйлаганди, мижознинг гапини эшитиб юраги хижил тортди:
- Худо сақласин, жуда қўрқинчли ҳолат. Бир одамни тўрт жойидан пичоқлабдилар. Ҳозир танасидаги қон буткул оқиб кетиб, ўлиб қолиши мумкин. Биров ёрдам бермайди, ҳамма тўпланиб олиб томоша қилаяпти. Қанчалик ҳиссиз, шафқатсиз оломонга айландик! Ёрдамга муҳтож, жони узилаётган одамни томоша қилиб туришибди. Ҳайдовчининг юраги сиқилди: “Машинамга қон оқади”. Йўловчи давом этарди:
— Ҳозир иккита машина ярадорни олмади, ишонгим келмайди-я. Бир инсон қони тугаб, жон бераяпти, улар раҳм қилмай олдимиздан газни босиб ўтиб кетди. Мана, келдик, ярадор шу одамлар тўпланган жойда. Такси ҳайдовчиси:
— Қани, сиз ярадорни олиб келинг, мен машинани унинг олдига олиб бораман, вақт йўқотмайлик, деди. Йўловчи машинадан тушди ва тўпланганлар орасига кириб “йўл беринг, такси келди” деб бақирди. Аммо ярадорнинг ёнига бориб улгурмасдан, машинанинг узоқлашган овозини эшитиб ортига ўгирилди. Рақами кўринмасин деб орқа чироқларини ёқмай таксининг тезлик билан узоқлашаётганини кўрди. ЭРКАКНИНГ ЮРАГИ УЗИЛИБ, ЙИҒЛАМСИРАГАН ОВОЗДА: “Ё РАББИМ! НИМА БЎЛДИ БИЗЛАРГА?” ДЕЯ ЕРГА УМИДСИЗ ЧЎККАЛАДИ. Такси ҳайдовчиси пешойнадан орқага сўнги бор қаради. Бақирчақирлардан жаҳли чиқди: “Менга нима? Қонга беланиб ётган ярадорни ол, машинани булға... Бошқа такси йўқми? Топилиб қолар мендан бошқаси!”
Шу пайт қўл силкиб тўхташ ишорасини берган мижозни кўриб, хаёлларини йиғиштирди. “Мижоз дегани шунақа, кутилмаганда йўлингдан чиқиб қолади” дея бояги тумонат одамни ҳам, пичоқланиб ўлим ёқасида ётган ярадорни ҳам унутди.
Такси ҳайдовчиси ўша кеча бир муддат ишлаб, уйининг йўлини тутди. Яхшигина пул топиб хотиржам уйига кириб келаётганида, эшик олдида ўзини кутиб турганларга кўзи тушди. Хавотирланди. Машинасини гаражга қўйиб, сўнгра вазиятни билмоқчи эди бир қўшниси тўхтатди уни:
— Машинани жойлаштирмай тур, балки керак бўлиб қолар...
Ҳайрон бўлиб машинадан тушди. Эшик олдида йиғлаётган хотини ва болаларига яиқнлашди:
— Нима бўлди? – Хотини йиғлаганча бўйнига осилди:
— Акангиз вафот этди!
— Акам?!.. Нега?
— Пичоқлаб кетишибди. Кўп қон йўқотиб, ҳалок бўлибди.
Такси ҳайдовчиси ваҳима билан овозини баландлатди:
— Қаерда? Қачон?
– Хотинининг жавобини эшитиб ерга чўккалаб қолди. Кўз олдидан машина фараларини ўчириб қочган кўчаси ва тўпланиб турган тумонат томошабин ўтди. Тумонат ичида қонга беланиб ётган, ўзига музтар тикилиб турган бир юз кўринди гўё. Мадорсиз йиқилдию, ҳушидан кетди...

БИР-БИРИМИЗГА БЕФАРҚ БЎЛМАЙЛИК, ЯХШИЛИК ҚИЛИШГА ОШИҚАЙЛИК, ДЎСТЛАР!

Ибрат учун яқинларга юборинг!


https://t.me/+T-wiygxPKGc1OWRh
#Кун_ҳикояси

МЕҲНАТ ҚАДРИ

Ўқимишли ва билимли бир йигит катта катта компанияга юқори лавозимли ишга ариза топшириш учун борди. Дастлабки суҳбатдан ўтгач, компания директори якуний қарорни чиқариш учун йигит билан шахсан ўзи суҳбатлашмоқчи бўлди. Йигитнинг ишга кириш учун тўлдирган анкетасини кўздан кечираётиб у мактаб давридан магистратура давригача аъло баҳоларга ўқиганини кўрди. Шунда директор сўради:
- Ўқишинг учун отанг пул тўлаганми?
- Отам бир ёшлигимда оламдан ўтган. Мени онам ёлғиз ўзи катта қилган. Ўқишим пулини онам тўлаган.
- Онанг қаерда ишлайди?- яна савол берди директор.
- Онам кир ювувчи бўлиб ишлаган,- жавоб берди йигит.
Директор йигитдан қўлларини кўрсатишни сўради. Йигитнинг қўллари силлиқ ва текис эди.
- Аввал кир ювишда онанга ёрдам бериб турганмисан?
- Йўқ, бирор марта ёрдам бермаганман. Онам мени кўпроқ ўқишимни, бутун вақтимни китоб ўқишга сарфлашимни истарди. Бундан ташқари онам кир кийимларни мендан кўра тезроқ юварди.
- Унда сенга бир топшириқ бор. Уйга қайтганингда онангни қўлларини ювиб қўй. Кейин эртага олдимга кел.
Йигит лавозимга қабул қилиниш имкони юқорилигини ҳис қилди. Уйига хурсанд ҳолда қайтиб, онасидан қўлини ювиб қўйишига изн беришини сўради. Бу меҳрибончиликдан онанинг кўнгли шодланиб, ажиб бир туйғуларни ҳис қилди. Ёш боладай уялиб қўлини узатди. Йигит авайлабгина онасини қўлини ювиб қўйди. Юваётганида беихтиёр кўзларидан ёш оқди.
Онасининг қўлини юваётиб унинг қўллари ёрилиб кетганини, уларда кўк доғлар борлигини кўрди. Қўлини юваётганда бу жароҳатлар таъсирида она сесканиб кетарди. Йигит илк бор бу қўллар унинг таълим олиши учун қанчалик азоб чекканини ҳис қилди. Онасининг қўлларидаги кўкарган доғлар унинг олий маълумот олиши, келажаги учун сарф қилинган харажатни англатарди.
Онасининг қўлини ювиб қўйганидан сўнг, қолган кирларни ҳам онасининг ўрнига тезда ювиб қўйди. Шу кеча она бола анча вақтгача гаплашиб ўтирди.
Эртаси куни йигит директорнинг идорасига борди. Директор унинг ёшланган кўзларига эътибор бериб, сўради:
- Кеча уйингда нима қилганинг ва нимани ўрганганинг ҳақида гапириб берасанми?
- Онамнинг қўлларини ювиб қўйдим. Кейин унинг ўрнига қолган кирларни ҳам ўзим ювдим.
- Нимани ҳис қилдинг?- сўради директор.

Йигит гап бошлади:
- Биринчи, инсон қадри қандайлигини билдим. Онамсиз бугунги муваффақиятларимга эришолмаган бўлардим. Иккинчи, онамга ёрдам бериш учун кирларни ювиб ишлаганимда бир нарсага эришиш қанчалик қийин ва оғирлигини англадим. Учинчи, мен оилавий муносабатларни қадрлашни ўргандим.

- Мен бу лавозимга айнан шунақа инсонни излаётгандим, - деди директор. - Мен бошқаларга ёрдам бера оладиган, бошқалар дардини тушунадиган, ҳаётда пулни мақсадидан устун қўймайдиган инсонга иш беришни ният қилгандим. Сен ишга олиндинг.

Шундан сўнг йигит қаттиқ ишлаб, қўл остидаги ходимларининг ҳурматини қозонди. Ишлаётган компаниясининг нуфузини янада оширди.

Инглиз тилидан Ферузбек Зиёдуллаев таржимаси.

Ибрат учун яқинларга юборинг!

@ibratli_hikoyalarim_kanali
https://t.me/+T-wiygxPKGc1OWRh
ЙИҒЛАШ КЕРАК БУ КУЛГУЛИ ИШДАН

Бир неча шахсни танийман. Улар соатларча кераксиз, бефойда ва беҳуда нарсалар борасида суҳбатлашишади. Агар уларга: "Қуръондан вазифангизни ўқинг”, десангиз, "Бунга вақтимиз йўқ”, дейишади. Агар уларга "Тасбеҳ ва такбир айтинглар”, десангиз, дангасалик қилишади, бу ишга малолланишади. Аммо уларга бозордаги нарх-наво, турли миш-мишлар, ёмғир ёғиши, шамол эсаётгани, қишги ва ёзги мавсумдаги ҳолатлар, кимнинг сафарга кетиб, кимнинг ундан қайтгани, ким хотинини талоқ қилгани-ю бугунги кундаги ҳарорат, дорихонадаги ишлар-у, мол бозоридаги ишлар ҳақида гаплашиш заррача машаққат туғдирмайди.

Шундан биламанки, тавфиқ Яккаю Ягона Зотдан ўлчаб, белгилаб бериладиган неъмат экан. Бир қанча ёши катта оми чолларни танийман. Нафл намозлар ва масжидга эрта боришга эринишади, намоз ўқишса, кексайиб қолишгани важидан ерга ёки курсига ўтириб ўқишади. Бироқ никоҳ тўйлари, рақс кечалари каби тадбирларда ёшлар билан ҳамроҳ бўлишади.

Буларнинг тоатга дангасалик қилиб, беҳуда ишларга ғайрат кўрсатишига бир қаранг! Ундан ўзингизга хулоса чиқаринг. Унутманг, яшаган умрингиз учун ҳисоб берасиз. Вақт эса жуда тез ўтиб кетади, кўз очиб юмгунча кунлар тугайди. Сизнинг бор сармоянгиз ўлчаб берилган вақтингиз, холос. Шундай экан, уни ўзингизга фойда келтирадиган, манфаат берадиган ишларга сарфланг, Аллоҳ таолодан тавфиқ ва тўғри йўлга йўллашини сўранг. Тавфиқни бергувчи Зот фақат ва фақат Удир. Ундан ўзга илоҳ, Ундан бошқа Робб йўқ!

“Ниҳоят саодатни топдим“ китобидан.
©mehrob_uz

Ибрат учун яқинларга юборинг!

@ibratli_hikoyalarim_kanali
https://t.me/+T-wiygxPKGc1OWRh
#она.

Вислава Шимборская,
Нобел лауреатидан она ҳақида қисқа хикоя.

- Аёл, исминг нима?
- Билмайман.
- Ёшинг неччида? Қаерликсан?
- Билмайман.
- Нега у чоҳни қазиётгандинг?
- Билмайман.
- Қачондан бери яширинасан?
- Билмайман.
- Нега бармоғимни тишладинг?
- Билмайман.
- Мендан сенга зарар етмаслигини билмайсанми?
- Билмайман.
- Ким тарафдасан?
- Билмайман.
- Бу бир урушдир, аёл. Бир тарафни танлашинг керак.
- Билмайман.
- Қишлоғинг ҳали ҳам борми?
- Билмайман.
Бу болалар сеникими?
- Ҳа!

Бир аёл исмини унутса ҳам оналигини унутмайди.

Сурат: Вьетнам- АҚШ урушида қўлга тушган аёл сўроқ пайтида.

Хикоя таржимаси "Бобил кутубхонаси" дан олинди.


©Ummuzaynabummu

Ибрат учун яқинларга юборинг!

@ibratli_hikoyalarim_kanali
АКА

Ака тўртта боласи билан ёш бева қолган синглисидан ҳабар олгани борди.
Борса, синглиси уйда йўқ. Жиянлари варрак ясаб ўтиришибди.
-Онангни анча бўлдими кетганига?!
-Бир соатча бўлди- деди салафанга чўп боғлаётган бола.
-Нимага кетди?!
-Раисдан ун сўрагани кетди, нонимиз қолмади...
Ака бир безовта қимирлаб қўйди.
-Салафанни қаердан олдинг?
-Молхонани эшигида турганди, варракни учириб бўлиб, яна қоқиб қўямиз...
-Унгача сигир совқотсинми?!
Бола ерга қаради.
-Сигирни соғяпсизларми ўзи?!
-Ҳа онам соғиб ширгуруч қилиб беряптилар...
-Ҳмм. Яна қанақа овқат қилиб беряпти?!
- Ширгуруч... Ширқовоқ...

Ака ўрнидан турди, одатда дарси эрта тугаган кунлари келиб, синглисига қураётган иссиқхонасида ишларди. Меҳнат қуроллари ўша ерда сақланарди. Болалар молхона эшигидан суғуриб олган салафанни болғачани олиб чиқиб қайта қоқди. Болалар фойдаланиб, отиб кетишган "мих суғургич" ни ердан олиб иссиқхонага қўйиб чиқди.
Шу билан болаларга "тезда келаман, онанг келса бирон жойга кетмай турсин" деб тайинлаб, велосепедини етаклаб чиқиб кетди.
Акаси келганини болаларидан эшитган Отикани ичи зил кетди. "" Акам мен тирик эканман, бировга ялинмагин" деб кўп айтардилар, жаҳллари чиққан бўлса керак" деб ўйлади.
Шом чўкди. Эшик безовта таққиллади. Отика югуриб бориб, эшикни очди: остонада пешонасидан маккадек-маккадек тер чиқиб кетган, велосепеди қорнига бир қоп унни тиқиб олган акаси жилмайиб турарди.
-Вой ака-я, терлаб кетганизи қаранг, йўлларимиз адир, пастлик, тепага юк билан чиқиш қийин бўлгандир-а?! Боллалар аҳмоқ, сизни уринтириб қўйдикми, ўзизни саккизта болангиз бор, ортиқча юк бўлмай дигандим, нима қилардиз а, оввора бўлиб...
Отика тинмай жаврар, енги билан акасининг пешонасидаги терларни артиб, йиғламсираб айланиб ўргилар эди.
- Эй Отика сингил учун ака буғдойзорни эзиб ўтса, гуноҳ бўлмас экан, баланд-пасни гапирасан а?! Чақир Баҳодиржонни, унга варрак олиб келдим, фақат томда учирмасин, боҳабар бўл!
Энди эса кириб, бир пиёла совуқ чойинг бўлса олиб чиқ!

Отика совуқ чой учун уйга югуриб кириб кетди.


Ибрат учун яқинларга юборинг!

Манба: Ўқинг... Фақат йиғламанг!

https://t.me/+T-wiygxPKGc1OWRh
БЕГОНА ҚЎНҒИРОҚ

Кунларнинг бирида бегона телефон рақамидан қўнғироқ бўлди. Гўшакни кўтарганимида нариги тарфдан:
- Дада, мен сизни қаттиқ соғиндим, жуда қаттиқ соғиндим, тезроқ келсангизчи. Дада! - деган кичкина қиз боланинг умидли, маҳзун овози эшитилди. Беиҳтиёр кулимсирадим
- Қизалоқ, адашдинг, рақамни хато терган кўринасан- деб телфонни ўчирдим. Тўрт яшар ўғлим бор. Ҳаёлимга фарзандим келди. Бу қизча ҳам миллионлаб шунақа ширинтойларнинг биридирда
деб қўйдим... .
Аммо кутилмаганда яна ўша рақамдан қайта қўнғироқ бўлди. Эртасига ҳам ўша рақамдан қўнғироқ бўлайверди, ўша қизча хазин овозда мени йўқлайверди. Хар сафар:
- Дада, қачон келасиз? Сизни қаттиқ соғиниб кетдим!
Яна ва яна ўша сўзлар янграрди. Ҳар сафар телефон ўчирилгач яна қайта қўнғироқ бўлаверди, мен
қўнғироқни ўчириб қўявердим. Шу ҳол қатай-қайта такрорланаверди. Охири телефонни кўтариб
суҳбатлашишга мажбур бўлдим.

- Дада, мен сизни қаттиқ соғиндим!... Мен жуда қаттиқ қийналиб кетдим... - Дада! Қай даражада сизни соғинанлигимни биласизми! Онамнинг айтишича бу сизнинг янги рақамингиз экан. Адашишим мумкин эмас. Онам сизни пул топиш учун ишлгани кетган деди. Дада, бизни боқаман деб қийналиб, ишлаб юрганингизни биламан. Агар кўргани келиш учун имконингиз бўлмаётган бўлса, хеч бўлмаса телефонда суҳбатлашиб, эркалаб қўйинг! Ғойибона бўлсада, бетимдан, кўзимдан, қулоғимдан ўпиб эркалаб қўйинг!

Меҳрим жўшиб кетди. Беихтиёр қизчани, кўзидан, қулоғидан ғойибона ўпиб эркалаб қўйдим,
“эркатойим” дедим, “қизалоғим”, дедим.
- Раҳмат!... Дадажон!... Жуда ҳам хурсандман! ... Жуда ҳам бахтлиман! ...
Узилиб-узилиб айтилган сўзлардан сўнг алоқа узилди. Бир соатлар ўтар – ўтмас ўша рақамдан қайта қўнғироқ бўлди. Бу сафар овоз соҳиби кичкина қиз эмас, балки боланинг онаси эди:
- Жаноб, Сиздан узр сўрайман. Кечадан бери сизни бироз қийнаб қўйдик. Шу сабабли сиздан кечирим сўрамоқчи бўлиб қўнғироқ қилаётган эдим. Қизалоғим анча вақтдан буён бетоб эди. Оққон касаллигига дучор бўлган. Дадаси яқинда автохалокат натижасида вафот этди. Машъум хабарни қизалоғимга айтишга журъат қилаолмадим. Ўтган даврда унинг ёлғиз овунчоғи дадаси эди... Дадаси уни қаттиқ яхши кўрарди... Уни эркалаб, ширин сўзлар айтиб дарддан қийналган вақтида унга далда бўлиб келган... Дадаси вафот этгандан кейин у қаттиқ азоб ичида қолди... Охири қизимнинг қийинчиикдарига, зорланишларига чидай олмай телефондан сонларни таваккал ёзиб дадасининг янги рақами эканлигини айтгандим. Аммо ёлғоним сабаб бўлиб бошқа кишиларни безовта бўлишини ўйламаган эканман...
Нариги томондан аёлнинг ичи тўлиб, ўксиб-ўксиб йиғлаётгани билиниб турарди. Ушбу гапларни базўр қийналиб гапираётганди. Шунда “Қизингиз хозир яхшими?”, деб сўрадим. Аёл эса йиғисини яширишга уриниб, бироз сукутдан сўнг:

- У кетди, мени ёлғиз ташлаб кетди, қизалоғим дадасининг олдига кетди. Сиз уни эркалаб қўйганингиздан кейин “дадаси”ни овози эшитилган телефон гўшагини қаттиқ қучоқлаб, юзида табассум билан омонатини топширди..!!!

Юрагим эзилиб кетди, нима дейишимни билмай қолдим...

Ибрат учун яқинларга юборинг!

Манба: Ўқинг... Фақат йиғламанг!

https://t.me/+T-wiygxPKGc1OWRh
Кекса киши кампири вафот этганидан кейин кўзойнак тақмай қўйибди.
Сабабини сўраганларга:
- Ундан кейин кўришга арзийдиган ҳеч нарса қолмади бу дунёда, - дея жавоб беради...

Ибрат учун яқинларга юборинг!


@ibratli_hikoyalarim_kanali
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Qo‘llari bilan yuradigan oyoqsiz yigit

P/s :Allohim bizdek noshukur bandalaringni Oʻzing kechir🥺

Ibrat uchun yaqinlaringizga yuboring.

👉 @ibratli_hikoyalarim_kanali
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙ЖУМА МУБОРАК БЎЛСИН, АЗИЗ ДИНДОШИМ! 🌙

🌷💐Қиблага юзланиб шодланса юрак,
💐🌷Шу онда раҳматин ёғдирса фалак,
🌷💐Улуғ зот борми Аллоҳдан бўлак,
💐🌷Мусулмон аҳлига жума муборак!

🌷💐Кунларнинг шоҳидур "Жума" айёми,
💐🌷Шу сабаб улуғдур бу куннинг номи.
🌷💐Бугун сизга тилайман олтиндан бир тахт,
💐🌷Аллоҳим насиб эцин илоҳий бир бахт...

📩 Меҳрли инсонларга юборинг! ☝️

Биринчилардан бўлиб табрикланг! 🤗🕊

👉 @Ibratli_hikoyalarim_kanali Уланинг☑️

👉https://t.me/+T-wiygxPKGc1OWRh
Ҳидоят Аллоҳдандир

Боязид Бистомий ҳазратлари билан бир гуруҳ румлик роҳиблар ўртасида бундай савол-жавоб бўлиб ўтди.
–Қандай илмларни биласан? сўради роҳиблар бошлиғи.
–Раббим насиб этганларини биламан жавоб бердилар ҳазрат.
–Унда сенга саволларимиз бор. Энг олдин иккинчиси бўлмаган бирга, учинчиси бўлмаган иккига, тўртинчиси бўлмаган учга, бешинчиси бўлмаган тўртга, олтинчиси бўлмаган бешга, еттинчиси бўлмаган олтига, саккизинчиси бўлмаган еттига, тўққизинчиси бўлмаган саккизга, ўнинчиси бўлмаган тўққизга, ўн биринчиси бўлмаган ўнга, ўн иккинчиси бўлмаган ўн бирга, ўн учинчиси бўлмаган ўн иккига изоҳ бер.
–Иккинчиси бўлмаган бир–тенги ва шериги йўқ ягона Аллоҳ таолодир;
–Учинчиси бўлмаган икки–кеча ва кундуз;
–Тўртинчиси бўлмаган уч–уч талоқ;
–Бешинчиси бўлмаган тўрт–Таврот, Забур, Инжил ва Қуръон;
–Олтинчиси бўлмаган беш–беш вақт намоз;
–Еттинчиси бўлмаган олти–осмонлар ва ер яратилган олти кун;
–Саккизинчиси бўлмаган етти–етти қават осмон;
–Тўққизинчиси бўлмаган саккиз–қиёмат куни Аршни кўтарадиган
саккиз фаришта;
–Унинчиси бўлмаган тўққиз–аёлнинг тўққиз ой ҳомиладорлик муддати;
–Ун биринчиси бўлмаган ўн–Мусонинг (алайҳиссалом) Шуайбга
(алайҳиссалом) ўн йил чўпонлик қилган вақтлари;
–Ун иккинчиси бўлмаган ўн бир Юсуфнинг (алайҳиссалом) ўн бир оға-иниси;
–Ун учинчиси бўлмаган ўн икки эса ўн икки ойдир..!
–Тўғри айтдинг, эътироф қилди роҳиблар бошлиғи. Энди бизга ҳавода муҳофаза қилинган, ҳаво билан ҳалок этилганлардан хабар бер.
–Сулаймон (алайҳиссалом) ҳавода муҳофаза этилдилар. Од қавми ҳаво билан ҳалок қилинди.
–Тўғри жавоб бердинг. Энди бизга ким оловдан яратилгани ва ким олов ичра кўринганидан сўзла.
–Иблис оловдан яратилди ва Иброҳим (алайҳиссалом) олов ичида кўриндилар.
–Айтганларинг тўғри. Кейинги савол: ким тошдан яратилди, тош ичида ким кўринди ва тош билан ким ҳалок этилди?
–Солиҳнинг (алайҳиссалом) туяси тошдан яратилди, ғор соҳиблари тош ичида кўринди ва Абраҳанинг фил, қўшинлари тош билан ҳалок қилинди.
–Жуда тўғри. Олимлар жаннатда тўрт дарё бор: бири болдан, бири сутдан, бири сувдан, бири эса шарбатдан; аммо бу тўрт дарёнинг чиқар жойи битта дейишади. Дунёда бунинг мисоли борми?
–Албатта. Бунга мисол одамнинг бош қисми. Қулоқ ёғи, кўз ёши, бурун суви ва оғиз сўлагининг таъми айри-айри.
–Тўғри айтдинг. Яна бир савол: жаннат аҳли ейди, ичади, бироқ таҳорати бузилмайди. Бу ҳолатнинг ҳам дунёда ўхшаши борми?
–Она қорнидаги ҳомиланинг еган, ичгани ташқарига чиқмайди.
–Бу ҳам тўғри. Жаннатда Тубо дарахти бўлиб, бирор сарой, бирор кўшк йўқки, унинг шохлари тегиб турмаса. Бунга ҳам дунёдан бирор мисол келтира оласанми?
–Қуёш чиқиши айтаётганингизнинг ўхшаши эмасми?
–Энди яна бир савол: бир дарахт бор, унда ўн иккита шох, ҳар шохида ўттизта япроқ, ҳар новдада беш гул бор, улардан иккитаси ёруғликка, учтаси қоронғуликка боқади, булар нима?
–Дарахт бир йилнинг, ўн икки шох ўн икки ойнинг, ўттиз япроқ ўттиз куннинг, ҳар япроқдаги беш гул беш вақт намознинг ифодаси.
Саволлар тугагач, Бистомий ҳазратлари дедилар:
–Муҳтарам роҳиб, менинг ҳам бир неча саволларим бор. Бироқ биттасига жавоб олишни истайман.
–Сўранг, деди роҳиб.
–Жаннатнинг калити нима?
Жаннат эшикларига нима деб ёзилган?
Роҳиб жим қолди, жавоб бермади. Унинг сукути бошқа роҳибларни ташвишга солди, бирданига сўрашди:
–Нега жавоб бермаяпсиз, бунақада мағлуб бўласиз!
–Майли, жавоб бераман, аммо сизлар ҳам менга эргашасизларми?
–Инжил ҳақи, сизга эргашамиз!
–Унда эшитинг: жаннатнинг калити ва жаннат эшиклари устига ёзилган ибора “Лаа илаҳа иллаллоҳу Муҳаммадур расулуллоҳ”дир.
Шундан кейин бошқа роҳиблар ҳам бу муборак калимани айтиб, шаҳодат келтиришди ва мусулмон бўлишди. Боязид Бистомий ҳазратлари бир муддат улар билан қолдилар ва Ислом динини ўргатдилар...!!!

Ибрат учун яқинларга юборинг!

Манба: Ўқинг... Фақат йиғламанг!

https://t.me/+T-wiygxPKGc1OWRh
Донишманд ўгити...

Бир шаҳарда донишманд яшаган экан. Турли жойлардан унинг олдига маслаҳат учун одамлар келишар экан. У одамларга қимматли маслаҳатлар берар экан. Унинг овозаси узоқ-узоқ ўлкаларга етибди.

Бошқа бир шаҳарда донишмандлиги билан донг таратган бир одамнинг қулоғига ҳам бу хабарлар етиб борибди. У одамлар орасида ўз обрўсини йўқотиб қўйишдан қўрқиб, ўзининг ўша донишманддан устунлигини исботламоқчи бўлибди ва шундай режа тузибди. "Бир капалакни тутиб, икки кафтим орасига олиб, ҳамманинг олдида донишманднинг олдига бораман. "Кафтим орасида нима бор?" деб сўрайман. Албатта у капалак, деб жавоб беради. Шунда мен: "У тирикми ёки ўликми?" деб сўрайман. Агар у тирик, деса, мен кафтимни билдирмасдан сиқиб, очганимда ҳамма капалакнинг тирик эмаслигини кўради. Агарда у капалакни ўлик, деса, мен кафтимни очиб, уни учириб юбораман, ҳамма капалакнинг тирик эканини кўради, шунда барча унинг хато қилганини сезади", деб ўйлабди.

У айтганини қилиб, капалакни олиб донишманднинг олдига борибди ва "Қўлимдаги нима?" деб сўрабди. "Капалак", деб жавоб берибди донишманд. "У тирикми ёки ўликми?", деб сўрабди келган донишманд. "Бу энди сенга боғлиқ", деб жавоб берибди донишманд унинг кўзига қараб.

Билгинки, ўзингнинг кучингга ортиқча баҳо беришинг сени ҳам мана шундай уялтириб қўйиши мумкин. Донишмандлар: "Ўзингни эр билсанг, ўзгани шер бил", деб бежиз айтишмаган.

Ибрат учун яқинларга юборинг!

@ibratli_hikoyalarim_kanali
https://t.me/+T-wiygxPKGc1OWRh
#Кун_ҳикояси

Бир куни бақувват дарахт кесувчи қурилиш моллари сотадиган савдогардан иш сўради. Савдогар унга иш берди. Хизмат ҳақи ҳам, шароит ҳам кўнгилдагидек эди. Айнан шу сабаб дарахт кесувчи астойдил ишлашга қарор қилди.
Хўжайин унга болта тутқазди ва кесиладиган дарахтлар жойлашган ҳудудни кўрсатди. Биринчи иш кунида дарахт кесувчи 18 та дарахт кесиб келди.
- Баракалла! Шу тарзда давом эт, - деди хўжайин хурсанд бўлиб.
Хўжайинининг мақтовларидан руҳланган дарахт кесувчи эртаси куни янада қаттиқроқ ишлашга харакат қилди. Лекин бу сафар 15 тагина дарахт кеса олди холос. Учинчи куни янада қаттиқ уриниб кўрди лекин бор йўғи 10 та дарахт чопа олди.
Кундан кунга чопиб йиқитган дарахтлари сони камайиб борди.
- Кучимни йўқотдим шекилли, ўйлади.
Хўжайиннинг олдига бориб узр сўради. Нима бўлаётганини тушуна олмаётганини айтди.
- Болтани охирги марта қачон чархладинг?- сўради хўжайин.
- Чархладим? Болтани чархлашга вақт бўлмади, дарахт кесиш билан банд бўлдим.

Қиссадан хисса:
Ҳаётимиз ҳам шу ҳикояга ўхшайди. Баъзан руҳиятимизни тўйдириш учун имонимизни чархлашни унутиб қўямиз. Агар руҳиятимизни тўйдиришга вақт ажратмасак шу ўтин кесувчига ўхшаб кучимиз ва иродамиздан айриламиз ва бизга ҳеч қандай мақтов ҳам, руҳий далда ҳам ёрдам бермайди. Шу боис ҳар куни Аллоҳни ёд этиб, имонимизни чархлаб борайлик.

Ферузбек Зиёдуллаев таржимаси

Ибрат учун яқинларга юборинг!

@ibratli_hikoyalarim_kanali
https://t.me/+T-wiygxPKGc1OWRh
Odamlarning bir-birlarida 6ta haqlari bor:
-salom bersa alik olish
-chaqirsa borish
-maslahat so'rasa javob qaytarish
-aksirsa sog'lik tilashlik
-betob bo'lsa hol-ahvol so'rashlik
-jon omonat topshirsa janozasida ishtirok etishlik

Ibrat uchun yaqinlaringizga yuboring.

©AzonTV

@ibratli_hikoyalarim_kanali
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 Payg'ambarimiz Rasululloh S.A.V Vafotlari haqida.

P/s : Bizni koʻrmasdan turib, Ummatim dedingiz Yo Rasululloh (s.a.v), Sizga arziydigan ummat boʻlmaganimiz uchun bizni kechiring🥺🥺🥺

Ibrat uchun yaqinlaringizga yuboring.

👉 @ibratli_hikoyalarim_kanali
Йиғламасдан иложи йўқ, сизларга ҳам илиндим!🙌

Ибратли воқеа!

Севимли пайғамбаримиз Мухаммад (соллаллоҳу алайҳи васаллам) оламдан ўтганларига 3 кун бўлди Абубакир р.а. Ойиша онамиз р.а олдиларига келдилар, ҳол аҳвол сўраб, "Эй қизим Ойиша, Расулуллох (соллаллоҳу алайҳи васаллам)нинг барча суннатларини менчалик мукаммал адо қилган инсон борми"- дедилар?
Хазрати Ойиша онамиз:
- "Йўқ отажон, сиз ҳамма суннатларини тўлиқ тўкис адо қилдингиз"- дедилар. Хазрати Абу Бакр яна қайтариб:
- "Қизим Аллоҳ хаққи айтгин, барча суннатларини адо қилдимми"- деган эдилар Ойиша онамиз розияллоху анҳо йиғлаб юбордиларда ва:
- "Отажон, Аллоҳ хаққи деганингиз учун айтаман. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) нинг бир суннати бор эди "Хеч кимга айтманг, ё Ойиша"- дер эдилар. Араб бозорининг олдида бир уй бор у ерда бир 80 ёшга кирган туғма кўр ногирон, ҳеч кими йўқ яхудий қария яшарди. Пайғамбаримиз Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи васаллам) ҳар куни ярим тунда тахажжуд намозларини ўқиб бўлгач ҳамма уйқуга кетган пайтида ўша яҳудийни уйига бориб уни ювинтириб кийимларини ювиб овқатлантириб келардилар"- дедилар.
Буни эшитган хазрати Абубакир р.а тахажжуд намозини ўқидиларда яхудийнинг уйига йўл олди.
Бордилар, уйга кирар эканлар 3-4 кундан бери ҳеч ким ҳабар олмаган қарияни аҳволи жудаям ачинарли ҳолатда эди.
Абубакир р.а дарров ишга киришдилар супурди, сидирди, қарияни ювинтирди, кийимларини алмаштирди, овқатлантириб бўлгач, қарияга:
- "Майли мен борай"- деб кетмоқчи бўлган эдилар, қария Абубакир р.а ни қўлларидан ушлади ва:
- "Сен кимсан"- деб сўради. Абу Бакр эса:
- "Мен бир қулман ота. Ҳар доим келиб сизни ҳолингиздан ҳабар олиб турган қулман"- дедилар. Шунда қария:
- "Сен ёлғон гапиряпсан"- деди. Абу Бакр:
- "Нега ундай дейсиз?"- дедилар. Қария:
- "Чунки, сен менга қаттиқ муомалада бўлдинг, ювинтирганда ҳам, кийинтирганда ҳам, хатто овқатланирганингда ҳам, 3 кун аввалги келган инсон менга жуда эҳтиёткорлик билан қарарди. Чўмилтирганда ҳам, кийинтирганда ҳам, энг асосийси овқатимни чайнаб чайнаб берарди. Унинг шунақангги ҳиди бор эдики, у ҳидни бутун Араб диёридан ҳам топа олмайсан"- дедилар.
Абубакир р.а тинмай йиғлар эдилар. Қария яна сўзида давом этиб:
- "Агар ўша одам сен бўлсанг, нимага шунча кун йўқ бўлиб кетдинг ёки сен ҳам жодугарни тўрига илиндингми?"- деди. Абу Бакр р.а эса:
- "Қанақа жодугарни айтяпсиз ота?"- дедилар. Қария:
- "Эшитмаганмисан, бир Мухаммад(алайҳиссалом) деганини, у қанақадур Китобни ўзига келганини ва ўзини пайғамбарман деб ҳаммани сехирлаяптию"- деди. Шунда Абубакир р.а дод девордилар ва:
- "Эй ота тўхтанг"- дедилар. -"ўша сиз айтаётган инсонларнинг энг буюги Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи васаллам) нинг ўлганларига 3 кун бўлди. Аслида сиз жодугар деган ўша инсон шунча йиллар давомида сизнинг ҳолингиздан ҳабар олиб турдилар. Қаранг 3 кунда қанақа ҳолга тушибсиз"- дедилар .
Қария қотиб қолди ва
- "Унда сен кимсан?"- деди.
- “Мен Абубакирман”- дедилар.
Қария хам дод деб йиғлашни бошладилар ва
- "Эй Худо, мени кўзимни кўр, оёқларимни чўлоқ, ногирон қилиб яратганинг етмасдан қалбимни хам кўр қилган экансан"-деб йиғларди ва "эй Абубакир сен гувох бўл Аллоҳни ягоналигига ва Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи васаллам) унинг унинг пайғамбарлигига гувохлик бераман"- дедида Абубакир р.а нинг қўлида жон берди!

Ибрат учун яқинларга юборинг!

@ibratli_hikoyalarim_kanali
https://t.me/+T-wiygxPKGc1OWRh
🌸 ☘️ 🌸 ☘️ 🌸 ☘️ 🌸
Ассалому алайкум!
Хайрли тонг!



Аллоҳим бугунги кунингизни хайли ва барокатли қилсин! 🤲

🌸 ☘️ 🌸 ☘️ 🌸 ☘️ 🌸

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уйғонганларида:

الْحَمْدُ للهِ الَّذِي أَحْيَانَا بَعْدَ مَا أَمَاتَنَا وَإِلَيْهِ النُّشُورُ

«Алҳамду лиллаҳиллазий аҳйана баъда ма аматана ва илайҳин нушур», деб айтар эдилар.

Маъноси: Бизни ўлдиргандан кейин тирилтирган Аллоҳга ҳамд бўлсин. Ва биз Унгагина қайтамиз.

Имом Бухорий ривоятлари.
Каналга аъзо бўлинг📲⤵️
@ibratli_hikoyalarim_kanali