Ўқинг...Фақат Ибрат Олинг
108 subscribers
271 photos
233 videos
1 file
658 links
Энг таъсирли ҳикоялар канали!

Илтимос, ушбу каналдан бирор фойда олсангиз канални очган мўмин ҳаққига бир марта:
"Аллоҳ рози бўлсин!" деб қўйинг))

Раҳмат!


Канал фаолиятини бошлаган сана 01.03.2022
Download Telegram
Ота-она ҳурмати (Ибратли воқеа)

Бир азизи мўътабар одам бир йигитнинг ота-онасига қилган хизматларини эшитиб уни зиёрат қилмоқчи бўлди. Бу йигит қассоб эди. Мўътабар одам қассобчилик бозоридан у йигитни излаб топди. У билан кўришиб, ҳол-аҳвол сўрашгандан кейин:
— Ўғлим, мен мусофир бир кишиман, агар қабул қилсангиз, бу кечани сизнинг уйингизда ўтказишни истайман,— деди. Йигит мўътабар одамнинг илтимосини жону дил билан қабул этди, кечқурун дўконини беркитиб, у билан бирга уйига қайтди.
Уйнинг бир чеккасидаги тўшакда қариликдан жуда кичкина бўлиб қолган бир чол ётарди. Йигит мўътабар меҳмонига жой кўрсатиб:
— Азиз меҳмоним, қани, бемалол ўтириб дам олинг, тўшакда ётган муҳтарам чол менинг отам бўладилар. Онам яқинда вафот этдилар. Отамга мендан бошқа қарайдиган киши йўқ. Ҳар кун азиз отамнинг хизматларини қилиб, кейин ишга кетаман,— деди. Йигит дарҳол шўрва пиширишга киришди. Овқат тайёр бўлгандан кейин бир косачада шўрва олиб отасининг ёнига келди. Унинг бошини секингина кўтариб шўрвани ичирди. Йигит, чол отасини ухлатиб хотиржам бўлгандан кейин меҳмон учун дастурхон ёзди. Ўзига ҳам, меҳмонга ҳам шўрва келтирди, биргалашиб овқатландилар. Мўътабар меҳмон:
— Ўғлим, сен отангни тўйдириб, ювиб-тараб ўрнига ётқизганингдан кейин у оғзини қимирлатиб турди, шу билан у нима демоқчи эди? — деб сўради.
— Мен ҳар вақт отамни овқатлантирганимдан кейингина ўзим овқатланаман. Агар ундан аввал овқатлансам, ота ҳурматини бажо келтирмаган тарбиясиз, адабсиз ўғиллардан ҳисобланардим. Отам мендан жуда розидирлар. Таомдан кейин оғзиларини қимирлатиб шукур этадилар ва менинг ҳақимга дуо қиладилар. Марҳума онам ҳам мендан рози эдилар, доимо ҳақимга дуо қилардилар,— деди йигит.
Мўътабар одам йигитнинг сўзларини эшитгач, кўзларига ёш олиб:
— Баракалла, ўғлим! Сен ҳақиқий фарзанд экансан. Ота-она ҳурматини унутган фарзандлар сендан ибрат олсинлар. Офарин, ўғлим. Ота-онангга қилган хизматингни хайрли ажрини кўрасан,— деди ва йигит ҳақига дуо қилди. Эртаси кун эрталаб йигит билан хайрлашиб ўз йўлига қайтди.
Азиз фарзандлар, ота-онангизни ҳурмат қилишни асло эсингиздан чиқарманг. Ота-онангизга қандай муомала қилсангиз, келгусида ўз фарзандларингиздан шундай муомалани кўришингиз аниқдир.

©Mehrobuz

Ўқинг...Фақат Ибрат Олинг
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ҳар доим ҳам ёмон кунлардан кейин яхши кунлар келавермайди. Сиз ёмон деб билган кунингиз аслида энг яхши кунларингиздан бири бўлиши мумкин.

©Abdusattor Abdurahimov

Ибрат учун яқинларингизга юборинг!

Ўқинг...Фақат Ибрат Олинг
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳ!

"Ўқинг Фақат Ибрат Олинг" Канали ўз фаолиятини тўхтатади. Каналдан қанақадир манфаат олган бўлсангиз ота-онам ҳақларига дуо қилинг. Манфаат ололмаган бўлсангиз биз билан ўтган вақтингизга рози бўлинг.

Хурмат билан камина
Нима дейсизлар канал фолиятини давом эттирайликми?
Anonymous Poll
97%
Ха албатта яхши буларди.
3%
Керак эмас
Мулоҳаза. Дил оғриғи.
Эшитганмисиз, шундай иборани?
Дил оғриғи нима ўзи?
У қандай бўлади?
Бу оғриқ тананинг қаеридаги азобга ўхшайди?
Буйрак оғриғигами ё юрак санчиғигами? Балки икки елканг остида турган куракдек ачишар...
Йўқ, уни ҳеч қандай моддий оғриқ билан ифодалай олмаймиз. Бу шунақанги азобки, санчимай, оғримай, ачиштирмай азоблайди.
Ёш болам билан уй ишларига улгуролмасдим. Қайнсинглим қайнонамга Келинингиз ҳеч нарсани қойил қилмайди, деди. Бола билан, дейишимни биламан, Дарров болани баҳона қилманг. Итам туғишни билади. Битта туғволиб, дарров рўкач қилаяпсизми? деди. Шунақанги ранжидим. Бу сўзлардан ичимда оғриқ турди. Қаеримда аниқ билмайман. Лекин бошқа гапирмадим. Орадан йиллар ўтди. Қайнсинглим турмушга чиқди. Не ажабки, итам туғиши мумкин бўлган болани у туғолмади. Аллоҳ унга фарзанд бермади. Умр йўлдоши бепушт экан. Ажрашишни эса истамади. Бола боқиб олишга мажбур бўлди. Мен қарғамаган эдим, шунчаки дилим оғриганди, холос.
Кичик овсиним ва менинг болаларим ўзаро тортишиб қолди. Болалар орасига тушмадим. Бир маҳал катта овсинимнинг 18-ёшли ўғли келиб болаларимга шунақанги бақирди. Овсинимнинг қизини кўтарганча, чиқиб кетди. Болаларим қўрқиб йиғлаб юборишди. Нега бақирасиз? Ўзлари урушиб ўзлари ярашиб олишади, деганим ҳамон менга ҳам ўшқириб кетди. Кўнглим оғриди. Аввал битта туғдириб қўйингда, кейин болага бақиринг, дедим жаҳл билан. Керак бўлса ўнта туғдираман, деганча чиқиб кетди. Орадан вақт ўтиб, бу воқеалар эсдан ҳам чиқди. У эса уйланди. Икки уч йил фарзанд кўролмади. Учинчи йил келиннинг бўйида бўлган эди, нобуд бўлди. Негадир ўша жанжал ва унинг гапи ёдимга тушди. Мен унга фарзандсизлик тиламагандим, шунчаки кўнглим оғриганди, холос.
Қайноналар бор кеситиғу пичинги билан келиннинг юрагини худди аррадек тимдалашади. Шундай келинлар бор меҳрибон қайнонани қутурган кўппакдек узиб олишади.
Яна қайнсингиллар бор ўзларини келинойи ҳузурида маликадек тутишади. Келин қул, у эса Бегойим.
Бир тоифа қайнопалар борки, уканинг аёлига тинчлик бермайди. Ҳар келганда чўқилаб кетмаса кўнгли жойга тушмайди. Ҳеч бири рўпарасидаги ҳамжинсининг нозик қалбига озор етаётганини ўйлаб ҳам кўрмайди.
Дил оғриғи ёмон бўлади.
Икки кўксинг орасида нимадир узилгандек, гўё.
Томоғингга тиқилган ютумни ютолмайсан ҳам, чиқаролмайсан ҳам. Қарғашни ҳам, жазо тилашни ҳам билмайсан. Муаллақ қотади хаёлинг...
Қалб титрайди, холос. Қалбда эса Буюк Зотнинг нақши бор. Титрагани Аршга етади. 
Кимнидир билиб-билмай, мана шундай оғриққа дучор этган бўлсангиз, узрингизни сўраб қўйинг.
Қаердадир кўнгилларга берилган ўкинчлар, албатта сизга ҳам қайтиб келиши мумкинлигини унутманг.
Бу дунё қайтар дунё...
Бу олам бумеранг қонуни бўйича ишлайди. Қилганимизни қайтариб оламиз, албатта.

Саида Қорабоева

Ибрат учун яқинларингизга юборинг!

Ўқинг...Фақат Ибрат Олинг
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Bizda barcha turdagi islomiy sovgʻalar mavjud.

Oʻzbekiston boʻylab yetkazib berish Bepul.

Xoziroq buyurtma bering!

Admin: @sof_hadya_admin

☎️+998331732023

👍Instagram |👍Telegram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
СИНГИЛ

Бир киши маст бўлиб ариққа ағнаб тушди-ю, ўрнидан қайтиб турмади. Жума куни тонги эди, кўпчилик ҳайрон қолди - алкаш одам ҳам муборак жума куни ўлар экан-да?
Мулла ижирғаниб жаноза намозини ўқиганидан сўнг аҳли жамоага қараб;
- Бу инсон орқасидан ёмон гапириш бизга фарз эмас, аммо ибрат бўлиши учун биз уни қўшни қишлоқдаги эски қабристонга кўмамиз. Бизнинг қабристонда ҳожи бобою момолар ётибди, уларнинг орасига бошдан-оёқ гуноҳга ботган кимсани қўйсак ўтганларнинг қарғишига қоламиз.
Одатда, тобутга ҳамма ёпишарди. Аммо алкашнинг тобутига ҳеч ким ёпишмади. Улар тобутнинг кўтаришда савоб йўқ дейишди шекилли.
Тобутни ўлган кишининг тўртта улфати елкалаб кетди. Улар марҳумни улуғлар эдилар.
Қўшни қишлоқдан ўтишдан тўсатдан тобут ичидан овоз келди.
- Давонча қишлоғидан ўтаяпмизми, оғайнилар?
Тўрт киши донг қотиб қолди. Шунда бир чол келди. У оппоқ кийиниб, бошига оқ салла ўраб олшанди.
- Нимага тўхтадинглар?
- Марҳум гапирди.
Чол кафанни очганди, ўлган киши атрофга аланглаб бояги саволини қайтарди.
- Давонча қишлоғидан ўтаяпмизми?
- Ҳа.
- Бир соат вақтларингни олсам. Гўрга кечгача борамизда. Шу қишлоқда бир хаста синглим бор, ҳолидан хабар олай. Ҳар икки кунда хабар олиб турардим. Бугун келишим керак эди, ўлиб қолдим.
Чол жилмайди.
- Мен одам суратидаги азроилман. Ўрнингдан тур-да, синглингнинг уйига бор. Кейин уйингга жўна. Истаганингча яша. Сенга жаннат нақд.
Тўрт киши чолдан сўрадилар.
- Жаннат нақдми?
- Ҳа. Синглисининг ҳолидан хабар олиб турган кишига худо жаннатни нақд қилиб қўйибди, у ким бўлишидан қаътий назар..

Ибрат учун яқинларга юборинг!

Ўқинг... Фақат йиғламанг!

https://t.me/+T-wiygxPKGc1OWRh
😇🥰🥰😇😇🥰😇🥰🥰


🥰🥰🥰😇🥰🥰🥰🥰😇
Admin: @sof_hadya_admin

☎️+998331732023
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#БИЛАСИЗМИ?
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам яхши кўрган саккиз нарса:

1. Ул Зот соллаллоҳу алайҳи васаллам Оиша розияллоҳу анҳонинг яхши кўрар эдилар.

2. Ул Зот соллаллоҳу алайҳи васаллам Оиша розияллоҳу анҳонинг оталари Абу Бакр розияллоҳу анҳуни яхши кўрар эдилар.

3. Ул Зот соллаллоҳу алайҳи васаллам Усома розияллоҳу анҳуни яхши кўрар эдилар.

4. Ул Зот соллаллоҳу алайҳи васаллам икки набиралари Ҳасан ва Ҳусайн розияллоҳу анҳумони яхши кўрар эдилар.

5. Ул Зот соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳолвани яхши кўрар эдилар.

6.Ул Зот соллаллоҳу алайҳи васаллам асални яхши кўрар эдилар.

7. Ул Зот соллаллоҳу алайҳи васаллам Уҳуд тоғини яхши кўрар эдилар.

8. Ул Зот соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз Ватанларини яхши кўрар эдилар.

Ибрат учун яқинларингизга юборинг!

©mehrob_uz

Ўқинг...Фақат Ибрат Олинг
Assalomu alaykum va rohmatullohi barakatuh!

🕊Juma Muborak!🕊

Yaqinlaringizga yuboring!

Instagram | Telegram
Ўгай Она...(Реал воқеа)
Мурод ака мани кечиринг сизни ва кизимизни ёлгиз ташлаб кетяпман: Хамма жойи зиркираб огриб жон азобида зурга нафас олаётган Гулшода эрига зорланди.
- Менинг куним битган, агар менга бир нима булса бошка турмуш куринг розиман факат кизимни укситманг...
- Жоним ундай дема, қайси туққан аёл... хали хаммаси яхши булади: Муроджон гапини тугатмай Гулшода булди. Дадаси қуйинг... Мендан рози булинг уёгини гапира олмай томогига бирнима тикилиб огир энтикди. Кузларидан биргина томчи ёш қалқиди холос... Муроджон аёлига кунгил берар лекин куз ёшлари юзин юварди... МУРОДЖОН севиб-севилиб турмуш курди лекин бу севишганларнинг кувончи узокка бормади.Тугиш жарайони кийин кечганлигидан севган ёри тонг сахар оламдан утди... Бу вокеага хам икки йил утди. Муроджон ота- онасининг кистови билан кушни кизга уйланди. Кизи Шахлохонни еру кукка ишонмасди гуё юраги унинг ичида. Ха тугрида севган ёринг юрагининг бир парчаси унинг ичида эдида... Кунлар шу зайлда утар эди. Орадан яна бир канча йил думалаб утиб кетди. Бу орада иккинчи аёли Зарина хам иккита угил тугиб олди... Лекин Муроджоннинг кунгли Шахлога бошкача эди. Абатта бу Заринага ёкмасди. Эри иш кетгач Шахлога куп иш буюриб уни кийнарди. Бир кичкина ножуя иш килса аямай урарди. Хали эндигина турт бахорни курган Шахло кандай тукис иш кила оларди... Хали гудакку укаларини уйнатар, тагларини тозалар ва камига товук куйларгача сувини берарди йук онаси мажбур киларди. Овкатга кеса шурва сувини ва бир бурда нон берарди халос. Кунлар шу зайлда утаркан Шахло кундан кунга синиб борарди. Онасининг килмишларини дадасига айтолмайди чунки дадаси ишга кетгач яна уриши мумкинда? ШАХЛО мургак калби билан шундай у'йларди... - Хой даданг кеса эркаланиб олдига чикиб лапанглаб утирсанг кунингни кусатамана яшшамагур деб Зарина киз бечоранинг чимчилаб юрагини олиб куйганди...
- Ха угилларимга унча мехр бермай шу шумкадамингга юрагингни берасан, курамиз бунинг сенга нима килиб бераркан узича кун ора шундай гапларни тунгилларди. Тухта Зарина тухта... Эртага бу киз катта булса эримнинг молу давлатигаям эгалик киладию буни гумдон килишим керак!:
- Зарина узига узи гапириб миясига келган фикирдан узи хурсанд булиб кетиб режа туза бошлади... Заринанинг кузини-калбини рашкми ёки ичикароликми боглаб разолат боткогига тортаётганди... У шундай пухта иш килиши керакки хеч бир одам шубхага бормасин. У югуриб музлатгичдан бир парча гуштни эски латтага солиб панарок офтобга осиб куйди ва кута бошлади. Кунлар иссик булгани учун гуштга пашша- чивинлар куниб икки-уч кунда куртлай бошлади. Мана у кутган кун келди.
- Шахло бу ёкка келчи сенда ишим бор деб угай она кизини ёнига чакирди. Укалари билан уйнаётган Шахло яна нима килдим экан дея онаси ёнига курка писа борди...
- Буёкка келчи деб Шахлони олдига олиб. Сенинг кулогингни куриб куяман деди.
- Ойи кулогим яхши огримайдику? деди Шахло норози охангда кулогларини ушлаб.
- Э яшшамагур кайтага сенга яхшимасми мехрибончилик килиб куриб куйсам деб Шахлони силтаб ташлади. Шахло куркканидан жим турди. Зарина Шахлога курсатмай бир куртни олиб унинг кулогига юборди. Шахло типирчиломокчи эди унинг кулогининг тешигини беркитиб кимирлатиб турдики токи куртдан китиги билинмасин деб. Куртча секин асталик билан уз йулини топиб кетди. Унгача Зарина кизни турткилаб чалгитиб турди.
- Бор энди укаларинг билан уйнай кол, факат дадангга айтсанг биласана нима киламан, кани огридими? деди кизни итариб куйаркан.
- Йук огримади факат жиз деб куйди дедида укалари ёнига югургилаб кетди... Кунлар шу зайлда ута бошлади хар куни бир курт Шахлонинг кулогига факат жиз этиб кириб турди. Бу орада Зарина хам кизга унча озор бермай куйди... Шахло энди мамнун эди калтак ва ишлардан камгина кутилганига... Хатто ойижон деб эркалаб хам куйадиган булди. Шахло Заринанинг угайлигини билмасди. Шунчаки бошкаларникига ухшаган ойиси эдида. Шахло хамма катори овкат хам ейдиган булди юзларига хам ранг кира бошлаганди...
- Дадаси унутманг эртага Шахложоннинг тугулган куни эртарок келсангиз бир чиройли утириш килармидик..
Давоми бор...

© Ўқинг Фақат йиғламанг!

https://t.me/+T-wiygxPKGc1OWRh
Эх Муроджон бу кунни кандай унутсин узи бир хафтадан бери ич этини еб ётибдику?
- Хуп эрта ишдан эртарок келаман деди маъюсликини яширгандай... Кичкина утириш билан тугулган кун яхши утди. Шахло хам узида йук хурсанд уйнар, узининг бола тилида кушикча айтиб дадажонисини хурсанд киларди. Бечора каёкдан хам билсин бу тугулган кундан бошка курмаслигини... У болаларча бегубор эди. Угай она эса уз килмишини тухтатмас эди... Бирон хафталар утиб Мурод кизига эътибор килса яхши эшитмаяпти ва ранглари хам сулгандай. Ичиккан шекилли деб кунора айланишга оборарди. Бир куни Шахло уйнаб юрган жойида хушуни йукотади. Муроджон ишдан кандай югуриб келди билмайди. Тезда тез ёрдамни чакирди. Докторлар Шахлони текшриб уни касалхонага олиб кетишди.Текширувда шу нарса маълум булдики кизчанинг мияси куртлаб кетган. Докторлар хам хайрон колишди.
- Бундай булиши мумкинмас ахир тирик инсоннинг мияси кандай куртлайди? Бу ходиса Муродни жуда ёмон ахволга соларкан; Доктор даволашнинг иложи борми, жон доктор кизим тирик колсин илтимос бирор чора куринг. Майли хамма нарсага розиман факат бирор чорасини куринг деб додлаб ёлворарди.
- Биз илмий табобат оламида нима килиш керак булса киламиз. Узингизни босинг деб бош шифокор Муроджонга далда берди. Лекин Шахло охирги кунларини яшаётганди... Дори дармонлар ёрдамида Шахло узига кела бошлади. Кузини очиб дадаси билан гаплашди узини яхши сеза бошлади.
- Дада ойим кани? Ойим мени куриб куйсалар яхши булиб кетаман деб гапирди.
- Ойинг шу ерда хозир чакираман она кизим деб Мурод хона эшигини очиб Заринани чакирди.
- Вой кизим бизни куркизиб юбордингку? деб ёлгон куз ёшлар билан Зарина кириб келди.
- Ойи мени сиз куриб куйинг. Кулогимни жиз килдирардингизу ушанда яхши буласан дердингиз. Мен докторлардан куркаман улар огритиб укол килишади дея Шахло онасига эркаланди. Бу гапдан Зарина хам Мурод хам бир сесканиб бир-бирига каради. Заринанинг ранги докадек окариб калтираб хаяжонлана бошлади.
- Канака жиз? Шахло нимани айтаябти жавоб бер кизимни нима килардинг? деб Мурод Заринанинг ёкасидан олди. Хамшира кизлар хам хайрон караб колишди. Биттаси уруш катталмасидан куркиб врачни чакирди.
- Айт кизим нима деяпти? кистовга олди Мурод аёлини.
- Дада ойимни нега кийнайсиз? Ойим хар кун кучли буласан деб кулокларимга куртча кучларни юборарди деб йиглаб юборди. Буни эшитган врач хам хамширалар хам донг котиб колди. Зарина осмонга караб котиб-котиб кула бошлади. Мурод унга шундай шаполок туширдики Зарина учиб йикилди ва котиб кулар:
- Мана охийри енгдим? Сени утмишингдан айирдимми? Ха билмайди деб уйлайсанда а? Кизингни эркалатиб севган ёрингни эслашингни-худди уни эркалатгандай сезиб. Билмайди деб уйлармидинг? кулишдан тухтамай раксга тушиб:
- Ажаб килдим хуп килдим дерди... Унга тегишли ёрдамни курсатиб шу ернинг узидан "АСАБ КАСАЛИКЛАРИ" шифохонасига жунатишди. Такдирнинг бу уйинидан Муроджон эсанкираб колди. Кизини махкам кучканча:
- Жон кизим, она кизим деб багрига босиб эркалар ва Куркиб кетмадингми энди онангни хам кучли булиши учун жиз килишади деб овутиб узи Шахлога билдирмай уксиб-уксиб йигларди.
- Каерда хато килдим. Унга жуда ишонардим энди нима киламан...? Гулшода бекорга тез-тез тушларимга кириб юрмаган экан. Мен гул фахмламабмана? ичидан аламлар тошиб кукси ичига сигмаётганди... Бу вокеадан кейин Шахло уч кунгина яшаб бу дунёни беш ёшида тарк этди... Унинг охирги нафасидаги сузлари Муроджонга бир умрга армон булиб колди... ДАДА МЕН ХАМ СИЗДАЙ КАТТА БЎЛАМАНМИ? "ОЙИ" БЎЛАМАНМИ... СОЧЛАРИМ ХАМ УЗУУУН БУЛАДИ А ДАДА?...
Тамом...

© Ўқинг Фақат йиғламанг!

https://t.me/+T-wiygxPKGc1OWRh
АЛБАТТА УКИНГ.
ЖУДАЯМ АЯНЧЛИ ВОК,ИЯ.


Чинкиради инграб чакалок .......!
Товуш келар ахлат идишдан........!
Хайрон колди мусофир узбек......!
Кайтиб келаётганди ишдан........!

Чинкиради азобдан гудак........!
Баттарига авжланар товуш........!
Бокса не куз билан гудакни...........!
Еяётган экан каламуш............!

Кул оёгин гажибдилар хуп.........!
Суяклар куриниб ётар..........!
Азобланган гудак росаям.........!
Атрофдаги конлар котибди.........!

Тушунмасдан чинкирар гудак........!
Не булганин хатто узига..........!
Оч эканда каламушлар хам........!
Чанг солибди хатто кузига.......!

Кулоклари бурни гажилган.........!
Корни эса ёрилиб ётар........!
Бир каламуш гудак корнидан........!
Ичакларни сугириб тортар........!

Талашишар ичакларини.........!
Бири олиб бириси куйиб...........!
Эхх гудакни гуштига анча.........!
Каламушлар колибди туйиб........!

Шошиб колди мусофир узбек........!
Бу холатни курмаганда хеч...........!
Тортиб олди гудакни аммо.........!
Вакт утганди булган эди кеч.........!

Чунки ахлат идишда доим.........!
Каламушлар булади туп-туп.........!
Мургакгина норасидани.........!
Гажибдилар каламушлар хуп.........!

Куриб гудак холини узбек.........!
Кузларига жикка ёш тулди..........!
Гудак сунги бора бир инграб........!
Мусофирни кулида улди.........!

Тили ожиз бундай холатга.........!
Душманига раво курмасди..........!
Сал олдинрок ишдан чиксами.......!
Балки шунда гудак улмасди.........!

Кайси кимса бу ишни килган.........!
Кандай журьат этибди эвох........!
Хеч ким куриб билмасин деган........!
Аммо куриб турибди Аллох.......!

Каламушга ем килмай кайта..........!
Гудакни ташламай бундау озорга........!
Берса булмасмиди ушал нобакор.......!
Бирорта бир"болага зор.

Ўқинг...Фақат Ибрат Олинг
Хаётий вокеалардан бири...

- Ака ойимларни
операция қилишаркан
уларга фақат ёки сизни
юрагиз ё мени юрагим тўғри
келаркан!
- Жинни бўлдингми ука ойим 70 дан ўтган бўлсалар,
кейин мен
эртага Россияга кетяпман
ишга жўраларим билан
билет тайёр! - Ака ахир
ойим . . .
-Етар бас мен кеттим!!

Орадан 2 йил ўтди...
Ака сафардан уйга қайтди.
Не кўз билан кўрсинки...
ойиси уй юмушлари билан
банд, тандирдан узулган
иссиққина нон эса уни димоғини қитиғларди.
- Ойи
ўзизмисиз?
- Ха ўзимман кел
болам сен ёқтирган
мантини пиширгандим
жўраларинг келади бугун
деганди сени.
- Ойи жудаям соғиндим сизни. Ха укам
кўринмайди?
- Уканг
юрагимда яшаяпти болам
дея, кўзида ёш билан
қўлига укаси ёзган хатни
тутқазди.Хатда шундай ёзилган эди: - Ака сиз жудаям яхши инсонсиз. Сиз ва
ойимлардан бўлак хеч
кимим йўқ. Сиз юрагизни
бераман деган тақдиризда
хам мен барибир йўл
қўймасдим. Уша куни мен қарор қилиб бўлгандим.
Мени ўлди деманг хеч қачон
ойимларни махкам
қучоқланг мен ойимлар
билан биргаман. Хар доим
уччаламизни хеч ким ажрата олмайди. Сизни
яхши кўраман акажон . . .


Ойижон дея бақириб
юборди ва ойисини махкам
қучоқлади кўз ёшларини
тия олмади. Ойисини қучоқлаган холда ичида
укасидан кечирим сўрарди.
- Кечир, укажон кечир
мени . . . ! ! !

Сунги надомат узингга душман деб Шунга айтишса керак...
Хулоса узингиздан...


Ибрат учун яқинларга юборинг!

https://t.me/+T-wiygxPKGc1OWRh
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Жума_муборак.

Азиз диндошим, Жуманинг файзи ва барокати сизга бўлсин

🌙 Энг яқин инсоним, кириб келган Жума куни муборак бўлсин.

❗️ЯҚИНЛАРИНГИЗНИ БИРИНЧИЛАРДАН БЎЛИБ ТАБРИКЛАНГ

👇

🌐Instagram |✔️Telegram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
RUCHKALI QURʼON KITOB

Narxini bilish uchun qoldiring!

Xoziroq buyurtma bering!

Admin: @sof_hadya_admin

☎️+998331732023

🌐Instagram |✔️Telegram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Танқид...
Зино махфий бўлса, гуноҳи икки зинокорга бўлади. Зино ошкора бўлса, гуноҳи барчага бўлади, касофати ҳам ҳаммага уради.

• Ўн йиллар аввал Тошкентга борганимда ёқамни ушлар эдим. Аёлларни кийимидан ҳайратда қолардим. Кўп ўтмай ўзимизда ҳам худди шундай кийимлар пайдо бўлди. Тиззадан баланд кийиш уят ҳисобланмай қолди. Бу вақтда Тошкентда кийим ўлчами янада калталашганига гувоҳ бўлдим. Юбка, деса юбкага нисбатан ҳақорат ҳисобланадиган турсикларга ўтиб кетилибди. Яна ўн йилга бормай, мени шаҳрим шундай юришини ўйласам даҳшатга тушаман.
• Ўтган йили Тожикистонга бордим. Аёллар биздаги тўқсонинчи йилларда юрибди. Бизда кийиб юрган кийимлари билан аёллар у ерга борса, фоҳишага бўлгани каби муносабат кўради.
• Ажрашиш уят бўлмай қолди. Ажрашган келин чиройли бўлса, пули бор биттаси дарров топиляпти. Ҳали эридан иддаси чиқмай, устига юриб қўя қоляпти.
• Авваллари келинни ушлаб олишни камдан-кам эшитар эдим. Ҳозирда фалончи келинини ушлаб олибди, фалончини келини қочиб кетибди, фалончи хотинини ўртоғи билан ушлаб олибди, деган гаплар кўпайганидан, ҳаммани келини юряпти, деган хаёлга боради одам.
• Тиктириш мода бўлди. Битта ифлос доктор арзимаган пулга тиктириб беради. Ану аёл шу баҳона юзини "ёруғ" қилиб олади. Эркак жониворлар ҳам янги усулини ўйлаб топган. Уч кун яқинлик қилмаса парда йиртилар экан, деб уч кун кутиб ўтирибди. Ўз жуфти ҳалолига ишонмай, бу каби иш қилгандан ўлган афзал. Етиб келганимиз шу.
• Ошхоналар, чойхоналарга кундузи киришни иложи йўқ. Аёллар "Игрушка", "гап" ўйнайди. Дунёвийлар бўлса, ҳа, майли, дейди одам. Саттан ҳожи акаларни хотинлари, ҳожи оналар, ҳижобли аёллар...
• Дин бехабарларини тушунарсан. Аммо диндорларини қандай тушуниш мумкин? Гўёки ҳижобда. Аммо кийиб олган кийимидан калта юбкаликлар ҳам хижолат бўлиб кетади. Муслима деганда икки энлик бошидаги рўмоли бор, бўлди. Эгнидаги кийимлари "астағфируллоҳ", дейдиган даражада. Ҳижобдан мақсад нима эди? Авратни ёпишми ёки бошни ёпиб, кетни очишми? Ҳижобдан мақсад пардаланиш, эркаклар нигоҳидан қочиш бўлса, ҳозирги ҳижоблиларни терилган қошлари, шиширилган лаблари, олма терадиган кўзлари ҳижоб ҳақидаги тасаввурларни сочиб юборади.
• Шаҳарда машҳур ҳожи акалар бор. Шуларни синглисини расман иккита эри бор. Икки эр бир-бирини танийди. Пулни кучидан индамай яшайверади. Аёл истаган куни биринчи эри билан, истаган куни иккинчи эри билан ётади.
• Ижтимоий тармоқлардан эр топиш янги модага айланди. Эрсиз аёл эр топса чидаса бўлади. Аммо эри бор аёллар, икки-учта ақлли гапларни ёзадиган ифлос эркаклар сабаб, кап катта хотин бўлганда, фарзандларини бўйи ўзидан ўтганда ажрашиб, оиласини бузиб, ўша "Гапдонга" эрга тегмоқчи бўлиб юрибди.
• Қайсидир аёл эри билан уришиб уйига келса, ёки эри Россияга кетса пойлаб ўтирадиган одам қиёфасидаги махлуқлар бор. Эри кетиши билан, бўри каби ташланади.
• Шаҳарда аввал дискотека деган нарса бўлмас эди. Ҳозирда тўртта дискотека бемалол фаолият олиб боряпти. Ичида фаҳш, фоҳишалар қатори туппа-тузук аёллар юрганига нима дейиш мумкин?
• Фоҳишалар Дубайга, Истанбулга бориб келиб яхши машиналар миняпти. Уларни шу ҳаётига орзуманд баъзи аёллар Дубай сари отланишни орзу қилиб яшаяпти.
• Бир йигит ҳазил қилиб эълон ёзибди "ўн ёшгача бўлган қизлар билан танишаман. Қолганига ожиданя тушяпман", деб. Кулгили, бир вақтни ўзида ачинарли нарса. Яхши қиз топа олмай қийналиб юрган бўйдоқ укаларим, жиянларимни кўрсам раҳмим келиб кетади. Қиз кўп, деймиз. Аммо яхши қизни остонасида кунига беш-олтитадан совчи.
• Хиёбонлар, паркларда қиз ва йигитлар бемалол ўпишиб, ялашиб, қапишиб ўтирибди. Ҳеч кимни ҳеч ким билан иши йўқ. "Тур падарингга лаънат", дейдиган одам йўқ.
• Юқорида ёзганимдай, зино очиқ бўлса - гуноҳи ҳаммага бўлади. Гуноҳларга кўникиб қолдик. Энди касофати ҳам барчамизга бўлади. Бунисига қандай кўникамиз билмадим...

© Ўқинг Фақат йиғламанг!

https://t.me/+T-wiygxPKGc1OWRh
Гулдасталар сенга азизам...

Бекзод ортиқ тоқат қилолмади, нафасини бўғаётгандек халал бераётган бўйинбоғини ечиб ташлади. Шунда ҳам кўнгли таскин топмай, графиндаги муздек сувдан қуйиб ичди. Эшик очилиб котиба кириб келди.
–Бекзод Баҳромович, гулдасталар учун пул ажратгандик, илтимос қўл қўйсангиз.
–Қанақа гулдасталар?
–Аёллар байрамига-да, атиги бир ҳафта қолди-ку, –котиба узун-узун киприкларини ҳайронлик билан пирпиратиб.
–Ҳа-я, узр, ёдимдан кўтарилибди. –Бекзод қоғозга қўл қўяркан “бирпасда саккизинчи март келдими” деб қўйди паст овозда.
   Котиба ниманидир тушунгандай Бекзодга ачиниш билан қараб қўйдида, оҳиста чиқиб кетди.
   Бундан  ярим йиллар илгари, баҳорнинг кўм-кўк майсаларга, гулларга тўлган дамларида Бекзод умр йўлдоши Нафисадан айрилган, шундан бери ҳамон ўзига келолмасди. Нафиса у қадар чиройли бўлмасада, қалби ниҳоятда гўзал аёл эди. Икки қизлари вояга етиб қолган бўлсада, бирон марта Нафисанинг қовоқ уйганини, жанжал чиқарганини эслолмайди. Қайтанга ишдан кайфиятсиз кириб келган Бекзоднинг олдида ўзини айбдор сезиб, ҳар бир гапини қўрқа-писа гапирарди. Улар аҳил яшашди, Бекзод топганини уйига ташиди, лекин барибир аёлига муносиб эр бўлолмаганлигини у ҳаётдан кўз юмганидан кейингина ҳис этди.
   Бир куни Бекзод дўстлари билан ресторанда учрашишди. Базми-жамшид авжида, озгина бўлсада ичилган спиртли ичимликлар таъсирини кўрсатдими, улфатлар даврада рақс тушаётган нозанинлар даврасига қўшилишди. Бекзод сочлари жингалак, қош-кўзлари жозибали қиздан кўзини ололмай қолди. Қиз ҳар қанча ноз-карашма қилмасин Бекзод ўзини қўлга олди. Шайтонга ҳай берди, тўғри уйига йўл олди. Бироқ уйига кирганида телевизор қаршисида ўтирган хотинига кўзи тушдию, таъби хира тортди. Хаёлан ресторандаги нозанин билан сочлари бироз тўзғиган, кўзлари тагида билинар-билинмас ажин пайдо бўлган хотини Нафисани солиштирди.
–Яхши келдингизми дадаси, овқат ейсизми?
–Қорним тўқ.
   Нафиса қайтиб жойига ўтирди.
–Индийский кино кўряпсанми? –Бекзод ҳам хотини ўтирган диванга бориб ўтирди. Нафиса эрининг ёнгинасига суриларкан, аста бошини унинг елкасига қўйди.
–Бекзод ака, нега мени ҳечам “азизам” демагансиз?
   Бекзоднинг ғаши келди.
–Камроқ ҳинд киноларини кўргин, охирги вақтда жа суюлиб кетяпсан, –шундай деганча ўрнидан тураркан, беихтиёр елкаси билан Нафисани ўзидан итарди.
   Эрталаб нонушта вақти Нафиса унсиз ўтирди. Бекзод унинг қизарган кўзларидан туни билан йиғлаб чиқганини англади. Қўполлиги учун узр сўрамоқчи бўлдию, ғурурини эггиси келмади. Орадан кўп ўтмай байрам арафаси ҳам етиб келди. Бекзод ҳайдовчиси билан саҳарлаб бозорга боришди. Ишхонадаги аёллар учун гулдасталар сотиб олишди. Ишхонага қайтишаётганида Бекзод ҳисоботлар солинган папкани уйда қолдирганини эслаб қолди. Машинадан тушаркан, дўкондан келаётган Нафисага кўзи тушди.
–Тинчликми дадаси?
–Стол устида папка турибди, тез олиб тушгин.
   Нафиса югурганча йўлакка кириб кетди. Тезда қўлдида папка билан қайтиб чиқди.
–Вой-бўй, бунча чиройли гуллар! Менга ҳам аталгани борми? –деди кўзлари порлаб, кабинадаги гулларга суқланиб тикиларкан.
–Э, гулни бошингга урасанми?! Бўпти шошиб турибман, бугун кеч қайтаман, –Бекзод машинасига ўтирдию, кетди.
–Бекзод ака, келинойимни хафа қилиб қўйдиз-ку. Эртага албатта гулдаста совға қилинг уларга ҳам, –деди ҳайдовчиси кўзгудан ортига қараркан.
   Бекзод ҳам ўгирилиб қаради. Нафиса машина ортидан маъюс қараб қолганди.
–Кап-катта аёлга гулни нима кераги бор ўзи, энди ишхонадагилар бу бошқа гап, расмиятчилик, –деб қўйди Бекзод бепарво.
   Эртасига байрам куни Бекзод қизларига, хотинига конвертга солинган пулларни совға қилди. Қизлари дадаларини бўйнидан қучоқлаб жуда қувонишди. Нафиса эса маҳзун жилмайганча “раҳмат” деб қўйди.
Ўша куни Бекзод ишга кўмилиб ўтирганди, телефон қаттиқ жиринглади. Гўшакдан қизининг овози келди.
–Дада, дадажон! Тез етиб келинг, ойим ҳушларидан кетдилар!

Давоми бор...👇


© Ўқинг Фақат йиғламанг!

https://t.me/+T-wiygxPKGc1OWRh
​​​   Бекзод дарҳол уйига ошиқди. Етиб борганида йўлак бошида “Тез ёрдам” машинаси турарди. Югуриб уйга кирди. Нафиса ранги оппоқ оқариб кетган, миқ этмай ётарди.
–Хотинингизнинг юраги ҳаддан ташқари паст уряпти. Зудлик билан касалхонага олиб бориш керак, –деди шифокор.
   Нафиса уч кун жонлантириш бўлимида беҳуш аҳволда ётди. Бекзод хотинининг тепасида ўтираркан, у билан ўтказган кунларини бирма-бир хотирлар, қуюлиб келаётган кўз ёшларини баъзўр тийишга ўзида куч топарди. Нафисанинг “Бекзод ака, нега мени ҳечам азизам демагансиз” деган гапларини эслади. Шу тобда ўлим билан олишаётган хотинининг кўнглини кўтаргиси, унга ёқадиган бирон сўз айтгиси келди. “Азизам” демоқчи бўлишга ҳарқанча оғиз жуфтламасин журъат қилолмади, тағин тузалиб ўзига келганида “дадаси, мени азизам дедингиз-а” деб эркаланишини ўйлаб негадир айтгиси келмади. Табиатан қўполроқ, қўрсроқ бўлганлиги учун бунақа чиройли сўзлар унинг учун ясамадек, эриш туюларди. Нафиса анча вақтлардан бери юраги хаста эканлигини, ҳеч кимга билдирмай юрганлигини Бекзод кейин, ҳаммаси тугаганида, умр йўлдошини бир умрга йўқотганидан кейингина билди.
– Наҳотки эри бўла туриб қизимнинг касалини сезмадингиз? Нега вақтида шифокорларга кўрсатмадингиз? –деди қайнонаси Нафисанинг майити тепасида қон йиғларкан.
– Ойи, қасам ичаман, хасталигини билмагандим. Билсам қаратмасмидим ёки қизингизни пулдан сиқганмидим.
– Қизим сизнинг пулларингга эмас, меҳрингга зор бўлиб яшади.
   Бекзодга қайнонасининг гапларидан хафа бўлсада, индамади, тушунишга ҳаракат қилди.
– Бекзод Баҳромович, қизингиз телефонга сўраяпти, –котибанинг овози хаёлини бўлди. Гўшакни кўтарди.
–Дадажон, ассалом алайкум.
–Ҳа қизим, нима гап?
–Дада, эртага ойимнинг қабрига борамизми? Байрамгача анча бор, уларни жуда соғинганман.
   Бекзоднинг кўзидан икки томчи ёш оқиб тушди.
–Мен ҳам қизим, ойингни жуда соғиндим.
   Бекзод умрида илк бор ғурурига қарши чиқа олди.
   Қабристон. Нафисанинг қабри тепасида Бекзод қизлари билан узоқ ўтиришди. Қизлари бири олиб, бири қўйиб ичларидаги гапларини тўкиб солишди, йиғлаб-сиқташди. Бекзод эса бошини эгган кўйи унсиз ўтираверди.
–Дада, кеч бўлиб қолди, юринг кетамиз, –дейишди қизлари.
   Бекзод уларга эргашди. Машинага ўтиришганида Бекзод ўзини ортиқ тутиб туролмади.
–Қизлар, сизлар бораверинглар, мен ҳозир, –деганча машинадан тушди.
–Дада, қаёққа?
–Бораверинглар дедим-ку!
   Қизлар бир-бирига қараб қўйишди. Дадаларига шу тобда битта гап ортиқчалигини билиб индамай қўяқолишди.
   Бекзод бошқа машинани тўхтатди. Бозорга бориб чиройли гулдаста сотиб олди. Нафисанинг қабри тепасига қайтиб келганида ғира-шира қоронғи тушиб қолганди.
–Нафиса, кечир мени азизам. Ҳа, сен мен учун энг азиз инсонсан. –Бекзод чин юракдан айтаётган сўзларини Нафиса эшитишини истади. Баланд овозда давом этди. – Шу сўзларни вақтида айтолмаганим, сени хурсанд этолмаганим учун кечир мени, азизам. Манави гулдаста сен учун, бизнинг севгимиз исботи учун олиб келдим. Сен жуда чиройлисан, ҳаммадан ҳам чиройлисан...
   Бекзод қабристондан узоқлашаркан, анча вақтлардан бери нафасини сиқиб турган армонлардан, пушаймонлардан фориғ бўлганини ҳис этди. Ўт-ўланларга бурканган қабристоннинг тоза ҳавосидан тўйиб-тўйиб нафас олди. Бир дам тўхтаб ортига ўгирилди.
–Азизам, мен яна келаман. Сен учун гулдаста олиб келаман...

Тамом...

Раъно Маҳмудова

© Ўқинг Фақат йиғламанг!

https://t.me/+T-wiygxPKGc1OWRh
Солиҳлардан бири айтади:
"Илмни масжидларда олардик. Сўнг мадрасалар очилиб, барака кетди. Кейин курсилар қўйилиб, тавозеъ йўқолди. Ундан кейин гувоҳномалар бериш бошланиб, ихлос ҳам барҳам топди".

© Мухаммад Ғаззолий