Ўқинг...Фақат Ибрат Олинг
105 subscribers
271 photos
233 videos
1 file
658 links
Энг таъсирли ҳикоялар канали!

Илтимос, ушбу каналдан бирор фойда олсангиз канални очган мўмин ҳаққига бир марта:
"Аллоҳ рози бўлсин!" деб қўйинг))

Раҳмат!


Канал фаолиятини бошлаган сана 01.03.2022
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
☘️ ХАЙРЛИ ТОНГ ДЎСТЛАРИМ ☘️

🤲 Аллоҳим! Рамазонни гуноҳларимизни кечирилишига, тойилишларимизни ўчирилишига ва нафсларимизнинг ўзгаришига сабабчи қилгин!

🍃 🎋 🌷 🎋 🍃 🎋 🌷 🍃

Ўқинг...Фақат Ибрат Олинг
​​Аввало ўзимга, сўнг азизларимга илинганларим

Намозни шошмасдан, яхшилаб ўқийлик!

Намозни нега шошиб, тез ўқияпмиз? Ишимизга, пул топишга, фойдани қўлга киритишга, ким биландир битим имзолашга шошяпмизми? Шуни унутмайликки, биз йўқотишдан қўрқаётган иш, пул, фойда, битим каби нарсалар биз ҳузурида турган Зотнинг қўлидадир!

Саждани узоқроқ қилайлик!

Чуқур-чуқур нафас олайлик-да, Қуръонни хоҳ Мусҳафга қараб, хоҳ ёддан тиловат қилайлик!

Аллоҳ таолони кўп зикр қилайлик!

Тилимиз доим Субҳаналлоҳ, Алҳамдулиллаҳ, Аллоҳу акбар, Лаа илааҳа иллаллоҳу Муҳаммадур Росулуллоҳ, Астағфируллоҳ каби зикрлар билан нам бўлиб турсин! Мана шулар БОҚИЙ ҚОЛУВЧИ СОЛИҲ АМАЛЛАРДИР!

Ота-онамизнинг хизматларида бўлиб, дуоларини олайлик!

Қўлимиздан нима яхшилик келса, бажарайлик! Телефонларига пайнет қилишми, мегабайт сотиб олишми, кўнгиллари истаган таомни олиб келишми, қайси яхшиликни қила олсак, қилайлик!

Имконимизга қараб тез-тез садақа бериб турайлик!

Садақани тиланчиликни касб қилиб олганларга эмас, ҳақиқий муҳтожларни топиб, ўшаларга берайлик! Бундай муҳтожлар қариндошлар, қўшнилар, танишлар орасидан топилади.

Фарзандларимиз тарбиясига эътиборли бўлайлик!

Охиратда бу борада сўралишимизни унутмайлик!

Луқмамизга эътиборли бўлайлик!

Нима еяпмиз, нима ичяпмиз, пулни қаердан, қандай топяпмиз, буларга эътиборли бўлишимиз шарт. Чунки луқмани ҳалолдан топиб ейиш фарздир!

• Унутмайлик, бу дунё беш кунликдир.

Аллоҳ таолодан барчамизни ҳидоятда собит, ибодатда, зикрда бардавом, гуноҳлардан узоқ қилишини, гўзал хотима ва охиратда нажот беришини сўрайман.

Нозимжон Ҳошимжон

ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!

Ўқинг...Фақат Ибрат Олинг
Рўзадор бирор ширинлик билан, афзали хурмо билан ифторлик қилади.

Агар буларни топа олмаса, сув билан оғзини очади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам уч дона хурмо билан ёки олов тегмаган нарса билан ифторлик қилар эдилар. Дастлабки луқмада “Эй мағфирати кенг Зот, мени мағфират қил. Аллоҳга шукрки, менга рўза тутишни насиб этди – рўза тутдим. Ризқ берди, ифторлик қилдим”, дер эдилар.

"Мусулмон учун 30 ваъз" китобидан.
ㅤㅤㅤㅤ
#Яқинларга_улашинг!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Жума_муборак
Рамазоннинг 2-Жума айёми муборак бўлсин, қадрдонларим!!

Бугун шундай Жума бўлсинки:
Афв этилмаган БАНДА;
Қабул бўлмаган ДУО;
Даф бўлмаган БАЛО;
Шифо топмаган ХАСТА;
Ҳузур топмаган ҚАЛБ;
АЛЛОҲ демаган ТИЛ қолмасин!

Айёмингиз муборак бўлсин, дўстларим🤲

Яқинларни биринчилардан бўлиб табрикланг👇
               
Ўқинг...Фақат Ибрат Олинг
Покистонда бўлган воқеа🥺

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ушбу воқеа Покистонда юз берган эди. Табиб, маҳшур жарроҳ доктор Эшон ўзларининг тиббиёт соҳасидаги узоқ йиллик меҳнатларини тақдирлаб ўтказилаётган халқаро илмий конференцияда қатнашиш учун аэропортга шошаётган эдилар. Кутилмаганда парвоз бошланганига ярим соат ўтгач яшин сабабли сaмoлётга жиддий шикаст етгани, натижада мажбурий равишда яқин атрофдаги аэропортга қўндирилаётгани эълон қилинди. Доктор Эшон сaмoлёт ходимларига қараб: «Мен халқаро тоифадаги шифокорман, мендаги ҳар бир дақиқа одамларнинг жонлари баҳосига тенг туради. Сизлар бўлса менинг шу ерда сaмoлёт тузалишини кутиб ўн олти соат қолиб кетишимни истаяпсизларми?», – деб хитоб қилди.

Ходимлардан бири: «Эй доктор, шошаётган бўлсангиз ижарага машина олишингиз мумкин, ана шунда сафарингиз уч соатдан ошмайди», – деди. Доктор Эшон бу гапга рози бўлди ва такси чақиртирди. Йўлда боришар экан, кутилмаганда об-ҳаво ўзгариб, қаттиқ ёмғир ёға бошлади. Бунинг оқибатида йўлни кўриш қийин бўлиб қолди. Шу ҳолда икки соат юришгач, йўлдан адашганларини билишди ва чарчоқни ҳис қилишди. Доктор Эшон ўша атрофда бир кичик уйни кўриб қолди ва машина эшик олдида тўхтади. Эшикни тақиллатгач ичкаридан кекса аёлнинг: «Ким бўлсангиз ҳам кираверинг, эшик очиқ», – деган овозини эшитди. Доктор ичкарига кирди ва кекса онахондан телефондан фойдаланиб олишни сўради. Кампир кулиб: «Қанақа телефон, эй болажоним, қаерга келиб қолганингизни билмаяпсизми? Бу ерда электр ҳам, телефон ҳам йўқ. Лекин, марҳамат, дам олинг, бир пиёла иссиқ чой ичинг! Ана у ерда таом бор, чарчагансиз, куч-қувват йиғиб олиш учун таом истеъмол қилинг», – деди. Доктор Эшон онахонга ташаккур айтиб, таомдан танавул қила бошлади. Бу пайт кекса аёл намоз ўқиб, дуо қилади. Доктор бирдан онахоннинг ёнидаги беланчак устида қимирламай ухлаётган кичик болага кўзи тушиб қолди. Онахон ора-орада беланчакни тебратиб қўярди. Шундай қилиб аёл узоқ вақт намоз ва дуо ила машғул бўлди. У ибодатини якунлагач доктор унга савол билан юзланди:

– Аллоҳга қасамки, саховатингиз, гўзал ахлоқингиз билан мени хижолатга солиб қўйдингиз. Шоядки, Аллоҳ дуоларингизни ижоб қилса.

– Болажоним, сен йўловчисан, сенга Аллоҳдан қўрқишни тавсия қиламан, дуоларимга келсак, Аллоҳ таоло уларнинг барчасини ижобат қилди. Фақатгина битта дуойим қолди.

Доктор Эшон қизиқиб:

– Нима экан ўша дуо?, – деб сўради.

Онахон:

– Сиз кўриб турган бу болакай менинг набирам, ота-онасидан етим қолган, бўғимларига касаллик етди, биздаги барча табиблар уни давошлашдан ожиз бўлиб қолдилар. Менга уни даволай оладиган бир катта жарроҳ борлиги, унинг исми доктор Эшон экани ҳақида хабар беришди. Лекин у жарроҳ бу ердан узоқда яшайди. Менинг эса набирамни у ерга олиб боришга қувватим етмайди. Бечора болагинамга бир кор ҳол бўлишидан қўрқаман. Шунинг учун Аллоҳ таолога ишимни осонлаштиришини сўраб дуо қилдим, – деди.

Доктор Эшон йиғлаб:

Аллоҳга қасамки, сизнинг дуоларингиз сaмoлётларни тўхтатди, яшинларни ҳаракатга келтирди, ёмғир ёғдирди. Демак, буларнинг барчаси мен сизнинг олдингизга келишим учун юз берибди-да!

Агар банда Аллоҳ таоло бутун борлиғи билан боғланса, ёрдамни фақат ундан сўраса, Аллоҳ таоло у бандасига, албатта, мақсадига эришиши учун сабабларни осон қилиб қўяди.

Араб тилидан Нозимжон Ҳошимжон таржимаси

Манба: Islom_uz

Истасангиз яқинларга юборинг!

Каналимизга обуна бўлмаган бўлсангиз,обуна бўлинг🤗

https://t.me/+T-wiygxPKGc1OWRh
Ота-онамиз Сизга фидо бўлсин, ё Расулаллоҳ!
Ҳижратингизга 1444 йил тўлиб, умматингиз саноғи 2 миллиарддан ўтибди!

©MubashshirAhmad

Ўқинг...Фақат Ибрат Олинг
#Тунги_зикрлар
☪️📌  « АСТАҒФИРУЛЛОҲ»

🤲 Ҳар бир қилган гуноҳим учун буюк Аллоҳга истиғфор айтаман.
📿«Астағфируллоҳ»

🤲 Ҳар бир тарк қилган фарзим учун буюк Аллоҳга истиғфор айтаман.
📿«Астағфируллоҳ»

🤲 Ҳар бир инсонга қилган зулмим учун буюк Аллоҳга истиғфор айтаман.
📿«Астағфируллоҳ»

🤲 Ҳар бир солиҳ инсонга қилган жафоларим учун буюк Аллоҳга истиғфор айтаман.
📿«Астағфируллоҳ»

🤲 Кечиктирган ҳар бир яхшилигим учун буюк Аллоҳга истиғфор айтаман.
📿«Астағфируллоҳ»

🤲 Золимга дўст бўлганим учун буюк Аллоҳга истиғфор айтаман.
📿«Астағфируллоҳ»

🤲 Насиҳатчини менсимаганим учун буюк Аллоҳга истиғфор айтаман.
📿«Астағфируллоҳ»

🤲 Мақталган кишини малол кўрганим учун буюк Аллоҳга истиғфор айтаман.
📿«Астағфируллоҳ»

🤲 Гапирган ҳар бир ёмон сўзим учун буюк Аллоҳга истиғфор айтаман.
📿«Астағфируллоҳ»

🤲 Ҳақни зое қилганим учун буюк Аллоҳга истиғфор айтаман.
📿«Астағфируллоҳ»

🤲 Ботилга эргашганим учун буюк Аллоҳга истиғфор айтаман.
📿«Астағфируллоҳ»

🤲 Беҳуда ўтказилган вақтим учун буюк Аллоҳга истиғфор айтаман.
📿«Астағфируллоҳ»

🤲 Виждонни ҳалок қилганим учун буюк Аллоҳга истиғфор айтаман.
📿«Астағфируллоҳ»

🤲 Фош қилган ҳар бир сирим учун буюк Аллоҳга истиғфор айтаман.
📿 «Астағфируллоҳ»

🤲 Ишончли кишини алдаганим учун буюк Аллоҳга истиғфор айтаман.
📿«Астағфируллоҳ»

🤲 Хилоф қилган ҳар бир ваъдам учун буюк Аллоҳга истиғфор айтаман.
📿«Астағфируллоҳ»

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ ЭСЛАТИНГ!↙️
♻️ Аллоҳ учун сизга илиндим!
Каналга уланиш: ⤵️
©mehrob_uz

https://t.me/+T-wiygxPKGc1OWRh
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Жума_муборак.

Азиз диндошим, Жуманинг файзи ва барокати сизга бўлсин

🌙 Энг яқин инсоним, кириб келган Жума куни муборак бўлсин.

❗️ЯҚИНЛАРИНГИЗНИ БИРИНЧИЛАРДАН БЎЛИБ ТАБРИКЛАНГ

👇

Instagram | Telegram | Shaxsiy
Лайлатул қадр кечаси қайси санага тўғри келади?

Пайғамбар Муҳаммад (с.а.в.) шундай деганлар: “Лайлатул қадрни Рамазоннинг охирги ўн кечасининг тоқ (кеча)ларидан изланглар”. Бу йилги рамазон ойининг охирги тоқ кечалари:
– 21-кеча: 11-апрелдан — 12-апрелга ўтар кечаси;
– 23-кеча: 13-апрелдан — 14-апрелга ўтар кечаси;
– 25-кеча: 15-апрелдан — 16-апрелга ўтар кечаси;
– 27-кеча: 17-апрелдан — 18-апрелга ўтар кечаси;
– 29 кеча: 19-апрелдан — 20-апрелга ўтар кечаси.
Ассалому алейкум яхши инсонлар эндиликда биз Илхом Қаҳҳоровнинг "Ўқинг Фақат Йиғламанг " китобидаги барча хикояларни жойлаб борамиз.
Ўқинг Фақат Йиғламанг китобини ўқиганмисиз?
Anonymous Poll
42%
Ха. Албатта
58%
Йўқ хали
ОТА МЕХРИ!

Бир киши хдкоя килиб беради: “Дустимнинг аёли
х,омиласи етти ойлик булганида кузи ёриди. Бир неча
кун угар-угмас бола вафот этди. Уни кумиш учун отаси­
га бердилар. Бирга машинага угириб, кдбристонга йул
олдик. Дустим вафот этган углини куйнига олиб, унга
махдун к,араб утирар эди. Бу х,олат менга жуда х,ам таъ-
сир к;илди, лекин узимни босдим.
Йул бурилиб, куёш нури рупарамиздан туша бошла­
ди. Шунда ота кутилмаган бир иш к,илди. Бошидан бош кийимини ечиб, углига куёшнинг иссиги тушмаслиги
учун унинг устига тутди. Ё, Аллох,! Ота угли вафот этга-
нини унутиб, уни куёшдан химоя к;илмок;чи булаятган-
Ди!
Отанинг миттигина углига булган рахматидан узим-
ни тия олмай, икки кузимдан ёш куйилиб, йиглаб юбор-
дим. Ана шундагина “Роббим, улар мени кичикликда
тарбия к,илганларидек, уларга рахм к;илгин”, деб айт”
(“Исро”, 24) оятининг маъносининг тушуниб етдим...
Эй, Роббим! Отам ва онамутказган хдр бир дак,икдда
уларга рохдт эшикларини оч. Уларга Ухуд тогидекулкан,
туганмас неъматларингдан ато к,ил, Жаннатни абадий
кароргохлари к,илиб бер!”
Бир ота-она унта фарзандига эътибор бериб, уларни
бекаму-куст к,илиб устириши мумкин. Лекин баъзида
унта фарзанд биргина ота-оналарига мана шундай
эътиборни бера олишмайди...
Аллохим, бизни мудом ота-онамизга яхшилик
к,иладиган бандаларингдан к,илгин. Уларнинг х,акларида
камчиликка йул куйган булсак, бизни кечиргин!

Ибрат учун яқинларингизга юборинг!

Ўқинг...Фақат Ибрат Олинг
ТАЪЗИЯХОНАДАГИ ТАЪСИРЛИ ВОК^А...


Ушбу вокеанинг масжидимизнинг имоми айтиб
беррайэдилар.
...Бир кекса кампирнинг таъзиясига бордим.
Онахоннинг турмуш йулдоши хдли хаёт экан. Ле­
кин анча кексайганидан огриб, курсида йиглаб утирган
экан. Жаноза намози ук,илиб булгунча хдм кузларидан
ёш тинмас эди. У кишига кдраб узимнинг хдм юрагим
эзилиб кетди... Одатимизга кура, одамлар тобутни кута-
риб чик;иб кета бошлаганларидан кейин отахонга та-
салли бериш учун олдиларига бориб, таъзиямни изхор кдлдим. Бир оз кунглини к^таргулик сузларни айтдим.
Шунда отахон кулимдан ушлаб:
-Домла, Сиз мени кампиридан айрилиб, ёлгиз
к;олганига йиглаяпти, деб уйлаётган булсангиз керак.
Менинг йиглашимга бошкд сабаб бор, - деб йигисининг
сабабини айта бошлади:
-Менинг оёгимда бодим (ревматизм) бор. Хдво
айниса, ёгингарчилик бошланса, шу оёгим зирк,ираб
огриганидан чидай олмай коламан. Шундай пайтда
кампирим оёгимни укдлаб куяр эди. Шу билан бироз
ором олар эдим. Кампиримнинг хам дарди бор эди - к,он
босими юк;ори эди. Босими кутарилганда боши каттик,
огрир эди. Дори-дармонлар х,ам к,илдик. Лекин ёш утган
сари дорилар хдм унчалик кор к,илмай куяр экан.
Кеча ок,шомга борганда бош огриги кучайиб к;олди.
Керакли дориларини ичди. Аксига олиб, хдво айниб,
менинг х,ам оёгим огришни бошлади. Оёк; огриганда ух-
лашнинг иложи булмай к,олади. Кечаси билан безовта
була бошладим. Кампиримнинг эндигина кузи уйкуга
илашган экан, безовта булганимни сезиб, уйгониб кет-
ди. Энгашиб оёгимни укдлай бошлади. Мен унга:
-Куяк,ол, кампир, к,ийналма. Узинг хаста булсанг.
Бир оз дам ол. К,он босимингга зарар к,илмасин, - десам,
У:
-Майли, куяверинг. Бошим анча тузук. Бироз яхши
булиб к;олдим, - деб оёгимни ушлай бошлади.
Бир кднча муддатдан сунг жим булиб колди. Анча-
дан бери ухлай олмаганидан чарчабди-да, деган хаёлда:
-Кампир, булди энди. Жойингга утиб, ётиб да-
мингни ол, - десам индамади.
Сунг аста узим жойига ётк,изиб куяй, деб секин ел-
касидан ушлаб курпаси томонга тортсам, бир мах,ал
агдарилиб тушди. Шошилиб к,арасам... оёгимни ушлаган
куйи жони узилиб булган экан. Ха, домла. Узи касал булишига кдрамай, охирги на-
фасигача менинг хизматимни к;илиб кетганини уйлаб
йиглаяпман...
У билан бирга яшаган умримиз куз олдимдан утаяп-
ти... Баъзида унга нисбатан адолатсизлик, дилозорлик,
хатто зулм к,илганман, ана уша к,илган нохакдикларим
хдммаси бирма-бир куз олдимдан утаяпти. У булса шу-
ларга карамай, бирор марта хам юзимга солмай, умри-
нинг охирги сониясигача хизматимни кдтшб кетди-я!
Шу нарсаларни уйлаб эзилаяпман, пушаймон булиб
йиглаяпман...
Аёл улгандан сунг, агар эри ундан рози булса, Жан-
натга кирар экан, деб эшитгандим. Домла, сиз гувохсиз,
мен ундан мингдан-минг розиман, илохим жойи Жан-
натда булсин!

Ибрат учун яқинларингизга юборинг!

Ўқинг...Фақат Ибрат Олинг
#Биласизми?

• "Фотиҳа" сураси - Aллоҳнинг қаҳридан сақлайди.
• "Ясин" сураси - Охиратда чанқоғингизни қондиради.
• "Воқеа" сураси - Камбағалликдан, очликдан сақлайди.
• "Мулк" сураси - Қабр азобидан сақлайди.
• "Ихлос" сураси - Иккиюзламачи, ёмонлардан сақлайди.
• "Фалақ" сураси - Кулфатдан сақлайди.
• "Нас" сураси - Ёмон ҳаёллардан сақлайди.
• "Юсуф" сураси - Юрак сиқилиши, мазлумлик, ғам қайғуда фойда.

Ибрат учун яқинларингизга юборинг!

Ўқинг...Фақат Ибрат Олинг
ДОРИНИНГ ХАҚИҚИЙ НАРХИ

Бу йигитнинг исми Фараж Арибий. Ливиянинг
Аждабия шахридан. Кампир х,ар ой бир марта дорихона-
га келар ва керакли дорисини олиб кассирга, кулиб тур­
ган, мулойим ва одобли бу йигитга юзланарди. Кампир
хдр сафар бу йигитни курганда кдлби севинчга тулар ва
унга доимгидек йигирма динорни узатарди. Сунг дори-
ни олиб, уйига равона буларди. Бу х,олат бир неча йил-
лардан бери давом этарди.
Кейинги ой йигит гаддор жиноятчилар кулида хдлок
булди. Бир кун кампир яна дорихонага келди. Дориси­
ни олиб касса сари юзланди. Лекин йигит куринмади. У
дакда сурамок;чи булиб турганди, кассадаги янги сотув-
чи'.
-Нима бу, х,ожи она?- дея овозини кутарди. Кампир:
-Дорининг пули - йигирма динор, болам,- деди.
Кассир:
-Бунинг нархи 200 динор0, онахон,- деди. Кампир
таажжубланиб деди:
-К^зик,, уч йилдан ошдики, бу дорини йигирма ди-
нордан сотиб оламан. Олдинги кассир к;ани?
-Аллох, ра)дматига олеин, вафот к,илди, х;ожи она,-
дея жавоб к;илди йигит ва касса дафтарини варакдашга
тушди. Маълум булишича, мархум йигит х,ар ой кампир-
нинг дориси учун ойлик маошидан 180 динор ажратиб
келган. Вок,еадан хабар топган дорихона эгаси у йигит
ру^и покига садак,аи жория булиб турсин учун, кампир-
нинг дорисини аввалгидек 180 динор арзон, яъни 20 ди-
норга сотишда давом этишга к,арор к,илди.
Аллох, таоло Фаражни шахддлар к,аторида к,абул
к;илсин!
(°1 АКД1 доллари 1,37 Ливия динорига тенг. 180 *
1.37 = 246, 6$)

Ибрат учун яқинларингизга юборинг!

Ўқинг...Фақат Ибрат Олинг
НЕГА ЙИГЛАДИМ?

Бугун шом намозидан чик;иб келаётганимда: “Да-
дамнинг юраклари ёмон, даволанишлари керак. Яхши-
лар, ёрдам к,илинг!”, деб мунгли овозда садак,а сураёт-
ган усмирга кузим тушди. Узимнинг хаёлларим билан
чик,иб, машинамга утирдим. Бироз вак;тим борлиги учун
машинада утириб таржима к;илаётгандим, мендан бир
метр наридан келаётган шовк,ин эътиборимни тортди.
“Ласетти”нинг эгаси садакд сураётган уша йигит ва яна
иккита аёлни олдига чак,ириб гапираётганди:
«Ука, мана бу пулни олгин-да, бориб ишлагин.
Бошца тиланма» деб, чамамда бир урам беш минг
сумлик берди. Кулида боласи бор аёлга хдм минг сумлик
богламни бериб, жунатиб юборди. Иккинчиси етмиш-
лардан >пгган татар миллатли аёл булиб (исмини х,ам
эшитдим), узининг айтишича, масжид ёнидаги уйнинг
саккизинчи к,аватида ёлгиз яшаркан. Йигит унгаям бир
боглам пул бериб: “Онахон, ман х,ам шу мах,аллада ту-
раман. Холингизни билмаган эканман. Энди х,ечам бу
ерга чик;манг, узим х;ар х,афта олдингизга кириб тура-
ман. Бугун чоршанба булса, энди жума куни кираман”
- деб, ran орасида бояги тиланчи йигитнинг отаси
х;ак;ик;атда х;ам юрак шикояти билан шифохонада ётга-
нини, телефон к,илиб х;аммасини аникдаганини айтиб
уп^ди.
Узим хохдамасам-да, гувох; булган мазкур
вок,еадан ичим тулиб кетиб, роса йигладим, Лекин нега
йиглаганимни узим хдм билмайман...
Халиям шундай яхшилар борлигидан тулк,ин-
ланибми... /
Муаззам динимиз шундай буюк инсонларни тарби-
ялай оладиган дин булгани учунми...
Инсонлар уртасида эзгулик гояларини таргиб эта-
диган Ислом - террорчилар етиштирадиган дин, дея зо-
лимона талк;ин кдлинаверишидан укинчми...
Билмадим, йигим сабабини билмадим...

Ибрат учун яқинларингизга юборинг!

Ўқинг...Фақат Ибрат Олинг
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Қўшалоқ_айём
Ойларнинг султони Рамазон Ҳайити ва Кунларнинг султони Жума Айёми қутлуғ бўлсин!

Келаси Рамазонларнинг Жумаларида ҳам бир биримизни қутлаш насиб қилсин🤲

Яқинларни қўшалоқ Саййид-ул Айём билан қутланг! 🌙🕌


Instagram | Telegram | Shaxsiy
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жуда хам зўр хайитлик бўлибди.

Ибрат учун яқинларингизга юборинг!

Ўқинг...Фақат Ибрат Олинг
УЧ ТОИФА ОНА

1-тоифа. Меҳрибон она.
У ҳадя олса: "Болам, сенга ҳадя олдим" деб, фарзандига меҳрини изҳор этади.

2-тоифа. Вафодор она.
У: "Болам, сенга ҳадя олдим, лекин пулини отанг берди" деб, фарзандига ҳам ўзининг, ҳам эрининг меҳрини билдиради.

3-тоифа. Ҳам вафодор, ҳам муаллима, ҳам муслима она.
У: "Болам, сенга ҳадя олдим. Унинг пулини отанг берган бўлса-да, лекин буни Аллоҳ дилимга солди. Шу боис аввал Аллоҳга шукр қил, сўнгра раҳматингни изҳор айла" деб, фарзандига шукр қилишни ва ўз ўрнида ташаккур айтишни ўргатади.
©mehrob_uz

Ўқинг...Фақат Ибрат Олинг