IBRATLI DASTUR
8 subscribers
5 photos
4 videos
3 links
🕋 Buxoro viloyati Shofirkon tuman "XO'JA BADARG‘A" jome masjidi rasmiy telegram kanali.
Masjid imomi: SHavkatjon domla Ro‘ziyev
Diniy savollar va murojaatlaringizni botimizga yozib qoldiring:
👉 @shofirkonsavollar_bot
@Bismillahirrohmanirrohim786
Download Telegram
Channel created
Sslom
Channel photo updated
#ҚИШ_МЎМИННИНГ_БАҲОРИДИР

Ҳар бир фаслнинг ўзига яраша фазилатлари бор. Аммо улар ичида қиш фасли алоҳида фазилатга эгадир. Чунки Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бу фаслнинг мўминлар учун алоҳида фазли борлигини айтганлар.
Бу ҳақида ҳадиси шарифда қуйидагича хабар берилган:

عن أبي سعيد الخدري قال: قال رسول الله صلى الله عليه وسلم: « الشتاء ربيع المؤمن قصر نهاره فصام وطال ليله فقام». رواه البيهقي.

Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қиш мўминнинг баҳоридир. Кундузи қисқа бўлади, рўза тутиб олади, кечаси узун бўлади (таҳажжудга) туради”, дедилар”.
Байҳақий ривоят қилган.
Аскарий раҳматуллоҳи алайҳ ушбу ҳадис шарҳида бундай деган:
"Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг “Қиш мўминнинг баҳоридир”, дейишлари баҳор фасли арабларда энг яхши фасл ҳисоблангани учундир. Чунки бу фаслда сувлар ва ўт-ўланлар мўл бўлиши сабабли серобчилик бўлади. Араблар етимларга хайр-эҳсон қиладиган серсаҳоват кишини ҳам "етимларнинг баҳори”, дейишади”.
Демак, қиш фасли унда нафл ибодатлар кўп бўлгани эътиборидан ўт-ўланлари сероб бўлган баҳорга ўхшатилган. Шу маънода қиш фасли мўмин киши учун энг яхши фасл ҳисобланади. Чунки бу фаслда бошқа фаслларга қараганда турли нафл ибодатларни кўплаб адо этиш осонлашади. Кечалари узун бўлгани сабабли ҳам уйқуга тўйиш, ҳам енгиллик билан ибодат қилиб олиш имкони туғилади. Кундузлари қисқа бўлгани сабабли рўза тутиб олиш ҳам ниҳоятда енгил бўлади. Шунинг учун ҳам Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бу фаслни ғанимат билишга ундаб бундай деганлар:

عن عامر بن مسعود عن النبي صلى الله عليه وسلم قال: " الغنيمة الباردة الصوم في الشتاء ". رواه الترمذي.

Омир ибн Масъуддан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қишда (тутилган) рўза салқингина ўлжадир”, дедилар”.
Термизий ривоят қилган.
Яъни, одатда ўлжани қўлга киритиш учун тер тўкиб ҳаракат қилинади. Аммо баъзи вақтларда уни тер тўкмасдан, қийинчиликсиз қўлга киритиш ҳам мумкин бўлади. Қиш фасли ана шундай қийинчилик ва машаққатларсиз кўплаб ажр-мукофотларни қўлга киритиш фурсатидир.
☝️Бу фасл, айниқса толиби илмлар учун ниҳоятда аҳамиятлиди. ☝️
Шу маънода баҳор фаслини деҳқонлар учун уруғ қадаш мавсуми бўлганидек, қиш фаслини толиби илмлар учун илм эгаллаш мавсумидир, дейиш мумкин.
Мўминлар баҳори бўлган ушбу фаслни гўзал амаллар билан ўтказиш бахтига Аллоҳ таоло барчаларимизни муваффақ қилсин.?

Канал: 👇
🌐
http://t.me/Ibrat_dastur
#ЭЬЛОН_ДИҚҚАТ

Хонадонимиз нурга тўлиши,фарзандларимизнинг илмли бўлиши ва аҳли аёллар опа сингилларимизнинг олима бўлишлиги учун бир йиллик 2023йил учун "ҲИДОЯТ" ва "МЎМИНАЛАР" журналларига обуна бўлиб, дунё ва дин янгиликларидан бохабар бўлайлик

Ҳидоят 120000 (Бир юз йигрма минг) сўм
Мўминалар: 120000 (Бир юз йигрма минг) сўм

9860 1301 1476 2896

#Эслатма

Илтимос пластик картага пул ташлаган одамлар исм ва фамиляси ёзиб юборсин

Ҳурмат ва эҳтиром ила: Шавкатжон домла Рўзиев.

#Мурожаат_учун:
☎️ +998934728737
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌹БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИМ 🌹
🌹АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РОХМАТУЛЛОХИ ВА БАРОКАТУХ 🌹

💐
#ХАЙРЛИ_ТОНГ💐
💐
#ЖУМА_МУБОРАК💐

🗓  29- Жумадул аввал
🗓  23- Декабрь -  2022

#НАМОЗ_ВАҚТЛАРИ
#НАЖОТ_ВАҚТЛАРИ

«Эй иймон келтирганлар! Жума кунидаги намозга чорланган пайтда Аллоҳнинг зикрига шошилинг ва савдони қўйинг. Агар билсангиз, ана шу ўзингиз учун яхшидир» (9-оят).

Жума куни ҳафта кунлари ичида энг фазилатлиси ҳисобланади. Набий алайҳиссалом: «Қуёш чиқиб турган кунларнинг энг яхшиси жума кунидир....

🕌СУБҲ               06:10
🕋БОМДОД        07:00🔻
🕌ҚУЁШ              07:53
🕌ЗУҲО                08:25
🕌ИШРОҚ           10:50
🕋ПЕШИН           13:10🔻
🕋АСР                  16:00🔻
🕋ШОМ                17:30🔻
🕌АВОБИН          17::50
🕋ХУФТОН          19::05🔻
🕌ТАҲАЖЖУД    03:00

#НАМОЗГА_ШОШИЛИНГ
#НАЖОТГА_ШОШИЛИНГ

Аллоҳ таоло айтади: «Албатта, намоз мўминларга (вақти) 
тайинланган фарз бўлди»  (Нисо: 103)

Канал: 👇
🌐
http://t.me/Ibrat_dastur
👍2