ИБРАТЛИ ДУНЁ
117K subscribers
7.96K photos
13.6K videos
14 files
34.3K links
📚 Сиз телеграмнинг
энг ибратли каналидасиз

Бизда кун давомида:👇

📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар
📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар
📚 Ибратли аудио ва видеолар

Биз ибрат улашамиз


Админ: @Muldashova
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Биз дунёга қуёш каби барчага нур сочмоқ учун, барчанинг корига яраш учун келганмиз.
Қалблари озор топган, ғамга ботган инсонлар дардига малхам бўлиш учун, уларнинг холидан хабар олиш учун келганмиз...
Хорланганларни, йиқилганларни, оёқ остида эзилганларни гулзор ҳолига келтирайлик!
Биз дунёга мана шунинг учун келганмиз...

Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍60
Бир аёл имом Лайс ибн Саъд ҳузурига келиб: "Эрим касал бўлиб қолди, озгина асал берсангиз", деди. Қўлида кичкина бир идиш бор эди.

Имом мешга асал солиб беришни буюрди. Хизматкори: "Бу аёл кичкина идиш кўтариб келди, сиз бўлсангиз, мешга солиб бер, деяпсиз", деди.

Шунда имом: "У ҳолатига яраша идиш олиб келди, мен эса, мартабамга яраша беряпман", деб жавоб қилди...

Улуғлар ҳеч қачон паст кетмайдилар, балки пастдагиларни ҳам улуғликка етаклайдилар. Ҳозир бизнинг давримизда ким сўраб келганини ошиғи билан олибди?! Кўпроқ бериш бизнинг хаёлимизга ҳам келмайди. Аксинча, камроқ бериш пайида бўламиз. Шуни бераётганимга ҳам шукур қилсин, деган иддао бўлади ичимизда.

Аллоҳ аҳволимизни ислоҳ қилсин...

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍129😢15
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
МЕҲР БЕРИБ ТУРИНГ, ОЗГИНА...

Албатта эшитинг.
..

Ўлмасбек Самарқандий
🎙Рамзиддин Эгамбердиев


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍40😢3
​​Атрофга разм солиб, ҳаётни кузатинг. Дабдабалар ичра юрган кимсаларга, турмуш ташвишлари билан андармон одамларга эътибор беринг. Оқибат ва оқибатсизликнинг турфа манзараларини, кўнгил сўралмаган фурсатларнинг изларини илғайсиз. Жуда кичкина бўлса-да, вақтида берилган кўмак, чин юракдан айтилган оддийгина лутфу карам, таъмасиз хайрихоҳлик ҳам далдага муҳтож кўнгилларга мустаҳкам таянч бўла олишини ҳис этасиз...

📖 Telegram.me/IBRATLI
   - Дунё сабоқлари...
👍58
Эроннинг чекка қишлоғидаги мактаб ўқитувчиси Али Моҳаммадиан, баъзи ўқувчилари касаллик сабабли сочлари тўкилган синфдошини масхара қилганини кўрибди. Ўқитувчи кулган болаларга танбеҳ бериб, жазолаш ўрнига ўз сочларини олдириб, касал ўқувчисини қўллашга қарор қилибди.

У «Ўқувчим Маҳан сочларидан айрилгач, дўстларидан узоқлашди ва доим хомуш юрадиган бўлиб қолди. Дарсларга ҳам қизиқиши камайди. Биргина истагим, унга яқин бўлиб, дарсларга эътиборини қайтариш эди» - дейди.

Бундан таъсирланиб синифидаги 23та ўқувчи ҳам, қиш бўлишига қарамай худди устози каби сочларини олдирибди...

Агар ўқитувчи идеалист бўлса, нураётган биноларни ҳам, сўнаётган қалбларни хам қутқара олади!

📖 Telegram.me/IBRATLI - Хикоя ва хаётий воқеалар
👍153😢21😁2
#Ибрат

💥Оддий бир гугуртдан ибрат ол юрак...
🔥Ёндирмоғинг учун ёнмоғинг керак...


📖 Telegram.me/IBRATLI
- Дунё сабоқлари...
👍67😢8
​​Бир киши денгизчидан сўрабди:
-Бобонгиз қандай вафот этган?
-Денгизда кемалари ҳалокатга учраган
-Отангизчи?
-Отам ҳам денгизда ғарқ бўлган.
- Мен сизнинг ўрнингизда бўлганимда, умуман денгизга яқинлашмасдим.
Денгизчи сўрабди:
-Ўзингизнинг ота- бобонгиз қаерда вафот этган? 
-Отам ҳам, бобом ҳам тўшакда вафот этган.
-Мен сизнинг ўрнингизда бўлганимда умуман тўшакда ётмас эдим.


📖 Telegram.me/IBRATLI - Ҳикоя ва хаётий воқеалар...
👍67😁31😢17
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
БУ ДУНЁ

Ажиб мисралар...

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга юборинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍60😢9
​​СОХИБИНИ КИМ БИЛМАЙДИ...

Буюк олим Абдуллоҳ ибн Муборак қўй боқиб юрган болани кўриб қолди. Унга ачиниб: “Бечора бола! Ёшлигидан қўй боқиш билан банд. Улғайгач, Аллоҳ таолонинг ибодати ва маърифатига қандай қовушади” деб ўйлади. “Болага Аллоҳ таолони таниши учун бир масала ўргатай” деб унинг ёнига келди ва сўради:

– Ўғлим, Аллоҳни танийсанми?

– Қул ўз соҳибини қанақасига танимаслиги мумкин...

– Аллоҳ таолони қандай танидинг?

– Мана шу қўйлар ёрдамида.

– Бу қўйлар билан Уни қандай танидинг?

– Бу қўйлар чўпонсиз ҳеч нарса қилолмайди. Уларни ҳимоя қиладиган, сув, ўт берадиган, бўри ва бошқа хавфлардан сақлайдиган киши керак. Шундан тушундимки, бу оламдаги ҳамма нарса – инсон, жин, ҳайвон, жониворлар Яратувчисиз бўла олмайди. Мана шундай қилиб танидим.

– Сенингча, Аллоҳ таоло қандай?

– У ҳеч нарса ва ҳеч кимга ўхшамайди.

– Буни қаердан билдинг?

– Яна шу қўйлардан.

– Қанақасига?

– Мен чўпонман. Қўйларнинг ҳимоячисиман. Улар менинг ҳимоям ва тасарруфимда. Улар менинг нима ўйлаётганимни ва нима қилишимни билмайдилар. Уларга диққат билан қарадим. На улар менга ўхшайди, на мен уларга. Демак, чўпон қўйларига ўхшамаса, Аллоҳ таоло ҳам Ўзи яратган қулларига ўхшамайди. “Унга ўхшаган ҳеч нарса йўқ, У ҳамма нарсани эшитади ва кўради”.

– Яхши нарсаларни сўзладинг. Бирор илм ўрганганмисан?г

– Мен бу саҳроларда қанақасига илм ўрганай?

– Бундан бошқа нималарни биласан?

– Уч илмни биламан. Кўнгил илми, тил илми ва бадан илми.

– Бу қандай илм бўлди?

– Кўнгил илми шуки, Аллоҳ менга қалб берди. Қалбни Ўзини таниш ва севиш жойи қилди. Қалб билан Уни танийман. Унинг севганларига кўнглимдан жой бераман, севмаганларига эса бермайман, улардан узоқ бўламан.

Тил илми шуки, Аллоҳ менга тил берди. Тилни Ўзини зикр этиш, исмини айтиш жойи қилди. Уни хотирлаб, тилим билан исмини айтаман. Унга оид бўлмаган сўзлардан тилимни сақлайман, бундай гаплардан узоқда бўламан.

Бадан илми шуки, менга Парвардигор бадан берди. У билан Ўзига хизмат этаман, хизмат саналмаганини эса баданимдан узоқлаштираман.

Олим болакайнинг ҳикматли сўзларидан ҳайратдан котган эди...

@Ibratli - Дунё сабоқларидан....
👍218😢13😁1
• Сени ҳар доим мақтайверадиган кишилардан узоқ юр! Чунки ҳаётда доим мақтовга лойиқ инсоннинг ўзи бўлмайди. Аслида уларнинг сенда манфаати бор-ки, мақташмоқда. Манфаатлари тугаган куни эса сени қарғашни бошлашади.
• Сени ҳар доим ёмонлайверадиган кишилардан ҳам узоқ юр! Чунки ҳаётда доим ёмонликка лойиқ бўлавермайсан. Аслида уларнинг сенга нисбатан ҳасадлари бор-ки, фақат ёмонламоқдалар. Улар имкон топган кунлариёқ ҳар қандай фазилатинга қарамай сенга зарар етказишади.
• Қўрқоқ ва журъатсиз кишилардан ҳам эҳтиёт бўл! Улар душмандан калтак еяётган пайтида сендан фидокорлик исташади. Мабодо душман ғолиб келиб, энди сен калтак есанг безрайганча юзинга қараб:
- Ўзингдан ўтди-да ахир, нима қилардинг чуқурлашиб?!- дейди. Ўша пайтда душманнинг калтагидан кўра унинг шу гапи сенга оғир ботади.
• Ҳаётингда хатоларингни самимий эслатадиган, яхшиликларинг учун қувониб, ғоибона дуо қиладиган, сени оғир кунларингда ҳам ҳеч қачон тарк этмайдиган, буюк даъво учун фидоий бўла оладиган дўст учратсанг, ишонки, нақадар бебаҳо неъматга эришибсан!
• Бу бахтни қўлдан бой берма!
• Зотан бу каби дўстлар тарихда Пайғамбарларга насиб этган ва уларга эса то қиёматга қадар Аллоҳнинг розилиги бўлсин, дейилади.

Алий То Ҳа

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍119😢6
ЯХШИЛИКНИНГ МУКОФОТИ

🎙Ахмади Эверест
Суат Узге


Telegram.me/ibratli
- Асл ибрат макони...
👍45
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қайтар дунё бу.

Нимани берсангиз шуни оласиз.  Экканингизни ўрасиз.

Ёлғонга ёлғон қайтади. Ҳар бир ҳаракат аҳамиятга эга. Кечирсангиз кечириласиз.  Сиз берасиз, сизга берадилар, сиз бировнинг сирини ошкор қиласиз, сизникини сотадилар. Сиз хафа қиласиз, сизни хафа қилишади. Сиз ҳурмат қиласиз, сизни ҳурмат қилишади. Қайтар дунё бу - кимки нима қилган бўлса албатта қайтади. Ёвуз ниятликларни Худо балога гирифтор қилса, яхши ниятлиларни Ўзи қўллайди.

Агар бу ҳақида ҳеч ўйламаган бўлсангиз албатта фикр юритиб кўринг...


📖 Telegram.me/IBRATLI
- Ҳикоя ва ҳаётий воқеалар
👍128😢15
ТАНА БОШҚА ДАРД БИЛМАС
(Бўлган воқеа)

Дабдаба билан дастурхон ёзилди. Биродарлари, яқинлари қатор терилган, чет эл мошиналари турган йўлакдан ўтиб катта боғда ясатилган дастурхон устида жам бўлдилар. Бир ёқда тўтилари, бир ёқда беданалари, бир ёқда булбуллари сайраб, келганларни маст қилар, меҳмонларнинг кўзлари эса умриларида кўрмаган, емаган неъматларда эди.
–"Қани олинглар...
Буни яқинда Дубайдан олиб келдим. Буни Малайзиядан олиб келгандим, мазасини кўринглар. Бу Сингапурдан келган насибаде насиба...
Қани еб баҳо беринглар."
Зиёфатдан сўнг суҳбатлашар эканлар келганлардан бири яқин қўшнисига ёрдам керак эканлигини эслаб ўтди. Жуда абгор ҳолатда эканлиги, аёли касал, эркакнинг ойлиги 4 фарзандга етмаётгани, топгани аёлининг дориларидан ортмаётгани ва ҳаказо...
Теридан ишланган қаҳва ранг диванда ястаниб ўтирган уй эгаси: –"Ҳа, ҳозир ҳаёт қийин бўлиб кетди. Яшаш борган сари оғирлашиб бормоқда. Қўлимиздан дуодан бошқа ҳеч нарса келмайди биродар. Қўшнингизга Аллоҳ ёрдам берсин", дедию қўлига қимматбаҳо телефонини олди.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍83😢52👎11😁2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
КУЛИБ ТУРГАН КЎЗЛАРДА
ДАРД КЎП БЎЛАДИ


🎙Шохиста Икромжонова

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга юборинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍91😢17😁1
КЎНГИЛ ОЛМОҚ

Қўшни аёл унинг эшигини тақиллатиб йиғлаб туриб йўқолган боласини сўради. Ҳар сафар шу қўшни аёл келганида бу аёл қўрқиб кетади. Аммо унинг йўқолган фарзандини қидириш учун ҳар сафар унга ҳамроҳ бўлади. Аслида у қўшни аёлнинг фарзанди йигирма йил аввал вафот қилганини билади...

Азиз диндошим! Дўстларимизнинг жиннилигига кулмай, мусибати, балосию дардига сабр қила оламизми?! Ёки биз фақатгина солиҳ, ақлли ва ҳеч қандай камчиликсиз дўсту ҳамсоялар истаймизми?!

Биз... Сиз... Хаммамиз қандай дўстмиз..?!


📖 Telegram.me/IBRATLI
- Ҳикоя ва ҳаётий воқеалар
👍112😢35😁1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Эртага_жума

ЖУМА МУБОРАК, АЗИЗЛАР!

Кеч кириши билан солиҳ зотлар ўз нафсларини тергаб, амалларини сарҳисоб қилганлар. Эртанги кунлари бугунгидан фойдали ўтиши учун режалар тузганлар.
Сиз азизларга ҳам бу кечани эртанги кунингизнинг мазмунли муқаддимаси бўлишини тилаб қоламиз...

ХАЙРЛИ ТУН!
Аллохга омонатсиз!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍82
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Азизлар, барчангизга Саййид-ул айём (кунлар саййиди), ҳажжул Масокин (мискинлар ҳажи) бўлмиш Жума айёми муборак бўлсин!
Аллоҳим умрингизга мазмун, ризқингизга барака, танингизга соғлик, руҳингизга осойишталик, қалбингизга хотиржамлик, оилангизга файзу баракот, барчамизга соғ-омонлик ато қилсин.
Аллоҳим оқибатларимизни меҳрли,охиратларимизни хайрли, икки дунёмизни саодатли қилсин.
Умрингизнинг ҳар бир куни
АЛЛОҲ МУҲАББАТИ ила ўтсин.

Жума айёмингиз
муборак бўлсин, Азизлар!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
♻️Аллох йўлида тарқатинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍69😢2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ЖУМА ТОНГГИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН, АЗИЗ БИРОДАРЛАР!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
♻️ Аллоҳ йўлида улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍43😁1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Ж" онингиз соғ,
"У" мрингиз узоқ
"М" артабангиз улуғ
"А" йёмингиз қутлуғ бўлсин!

ЖУМА АЙЁМИНГИЗ
МУБОРАК БЎЛСИН, АЗИЗЛАР!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга юборинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍45
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
​​Ассалому алайкум, азизлар.
Бугун фазилатли Жумъа куни:


- Дуолар ижобат бўладиган;

- Каҳф сурасини ўқиганга икки Жумъа орасида нур бериладиган;

- Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга саловот ва саломлар кўпроқ айтиладиган;

- Поклик ва хушбўйликка кўпроқ эътибор бериладиган;

- Хурсандчилик изҳор қилинадиган;

- Аразлашганлар бир-бирини кечирадиган;

- Жумъа намози адо этиладиган;

- Қариндошлар ҳолидан хабар олинадиган;

- Эҳсону садақалар кўпайтириладиган;

- Фарзандларга байрам шукуҳи улашилиб, бугун улуғ кунлиги тушунтириб бориладиган;

- Масжидлар мўмин-мусулмонлар билан тўладиган КУНдир.

Аллоҳ таоло барчамизга юқорида айтилган амалларни қилиб, улкан ажру савоб олишимизни насиб этсин!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
♻️Аллох йўлида тарқатинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍57😢2