ИБРАТЛИ ДУНЁ
117K subscribers
7.96K photos
13.6K videos
14 files
34.3K links
📚 Сиз телеграмнинг
энг ибратли каналидасиз

Бизда кун давомида:👇

📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар
📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар
📚 Ибратли аудио ва видеолар

Биз ибрат улашамиз


Админ: @Muldashova
Download Telegram
#ибрат
Бир ҳамкасб дўстимнинг тайёрлаган шогирди шу йил шартнома асосида талаба бўлганди. Бугун жўрам билан суҳбатлашиб ўтирсак,  ўша бола келиб қолди.  Ранги оқариб кетган бир аҳволда,  йиғламсираб турарди. "Тинчликми?"  деб сўрасак,  "Устоз, пулимни йўқотиб қўйдим,"  деди йиғламсираб.  Суриштирсак, Россияда ишлаётган акаси шартноманга тўлайсан деб 1000$ юборганакан.  Йигит 200 $ ни сўмга майдалаб ўқув йили учун ўзига янги кийим бош олибди.  Қолган 800$ ни таксидами,  йўлдами эҳтиётсизлиги оқибатида тушириб қолдирибди.  Акаси ўзи қора ишчи,  қарз олиб юборган экан. Отаси ёшлигида вафот этган. Онаси касалманд, мактабда "уборкачи" экан. Бечора йигитча роса ичи куйиб кетди.  2004  йил,  ҳали гўдак экан.  Ёшлик қилдими ё бўшликми хуллас бор пулидан айрилибди.  Ёнимдаги дўстим устози "латта, лапашанг, сўтак,  ўласанми чўнтагинга эҳтиёт бўлсанг" деб уни роса уришди.  Ман бўлса унинг юзига қараб хавотирга тушдим.  Раҳмим келди. Ўзини бир нарса қилиб қўйишидан ташвишландим.  Ўрнимдан туриб,  "Ман билан юр,"  деб мошинага ўтирғизиб уйимга олиб кетдим.  Ҳалиги ишлаган пулларимдан 1000$ олиб чиқиб бердим.  "Буни чўнтагинга солма,  қўлинга маҳкам ғижмалаб ол, ўқишни битириб катта одам бўлиб кетсанг,  қайтарарсан,  қайтармасанг ҳам майли"   дедим. Болани хурсандчилигини тўғриси таърифлаб бўлмайди.  Ўзимам хурсанд бўлиб кетдимей.  Раҳмат айтиб уйига кетди.  Алҳамдулиллаҳ мушкули осон бўлди.  Бу постдан мақсадим қилган ишимни мақтаниш учунмас,  фақат бир нарсани ибрат бўлиши учун ёздим.  Инсон борки айрим хатолари сабаб баъзида мушкул аҳволга тушиб қолади,  ўша пайтди унга ёрдам қила олмасангиз,  ҳеч йўқ таскин беринг, мушкули осон бўлишини сўраб дуо қилинг.  Лекин ҳеч, қачон хатосини эслатиб куйган юрагига баттар олов сепманг.  Одамзот ҳеч қачон ўз тақдирини олдиндан билмайди.  "Эҳ бундай бўлмаганида...  Эҳ кошки буни қилмаганим ёки қилганимда... деб ўтиришдан умуман фойда йўқ.  Ўтган иш ўтди,  бўлар иш бўлди,  тамом.  Аллоҳ барчамизни яхшилик қилувчилардан қилсин.

Ферузбек Зиёдуллаев

•┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍211
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бегона бир аёл ресторанда дастиёр (официантка) бўлиб ишлаётган талаба қизнинг хизмати учун "чойчақа"га ўқишининг бир йиллик контракт пулини берибди...

Нималардир ёзгим келди,
аммо на хожат... Яхшилик, савоб таърифсиз хам кўнгил хис қилар даражадаги гўзалликку, тўғрими?

Аллохим буюксан, сенинг қудратингни ва меҳрингни хар қадамда ҳис қиламан...

•┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍154😢15
БИР АЁЛ МАКТУБИ

Ўн етти йил бўлди бу воқеага, унутолмайман...
Бундан ўн етти йил аввал талабаликка қабул қилиндим. Ёз ойларининг охирги кунлари эди. Билим юртига тозалов ишлари қилиш учун бордик. Ёшлари элликлар атрофида хоналарни тозалайдиган бир аёл бор экан, чарчади шекилли, ҳолсизланиб, турган жойига ўлтириб қолди. "Тобингиз йўқ экан, нега ишга чиқасиз? Сизнинг ўрнингизга ишлайдиган фарзандларингиз йўқми?" дедим. "Қизимни турмушга бердик, ўғлим ишлаётган корхона ёпилиб ишсиз қолди, шулар сабаб қарзга кириб қолдик" деди. "Бу аҳволда бугун бекор ишга чиқибсиз" дедим. "Иложим йўқ эди, раҳбардан кунлик иш ҳақимни сўраш учун келгандим, бермади. Маош чиқишини кутасиз деяпти" деди. "Ой тугашига оз қолди-ку, кутасизда энди" дедим мен ҳам. Бу гапни, ёшлик қилиб бекор айтибман-ки, "бугун ҳам оч қоламан шекилли, туз тотмаганимга уч кун бўлди" деди...
Ўйламай гапирган гапимдан уялиб кетдим. Талабаман, ёнимдаги пул оз эди. Йўл кирага олиб қолиб, қолгани битта нонга етадиган пулни бердим. Аёлни уйига кузатиб, мен ҳам уйга, автобусга чиқиб кетдим...

Ўқиш бошланди. У аёл негадир кўринмасди. Бир ойча бўлди-ки, дараги йўқ. Кейин суриштирдим...
Айтишди...
Ўша куни оламдан ўтибди. Очликдан ўтибди...
Жуда алам қилди.
Бу воқеа кўп эсимга тушади. Ўзимни ўзим койийман: "Пулимнинг борини бериб, пиëда кетсам бўлмасмиди" деб...

Салим АЙЮБИЙ

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍123😢62
Хаётингиздаги хатолар, афсус қилиш учун эмас, тўғри хулоса чиқариб, тажриба тўплаб комилликка интилиш учун берилган Аллохнинг инъомидир.

• • •
Ўтмишни ўзгартира олмаймиз, Лекин келажагимизни яхшилаш учун бугунги ҳозиримизни ўзгартиришга қодирмиз!

• • •
Ҳеч қайси ёрдам давомий бўлмайди. Шунинг учун, инсон қиладиган ишида бошқа инсонга суянмаслиги, унинг ёрдамидан умидвор бўлиб яшамаслиги керак. Фақат ўзингизга ишонинг!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍104
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алейкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Муродбахш чоршанба
тонгингиз муборак бўлсин!

Бугун тонгда ният қилган барча эзгу тилакларингиз Аллоҳ йўлида ижобат бўлсин...

Инсонни инсон қиладиган унинг одоби ва яхши сўздир. Чин инсонийлик фазилатлари сизни асло тарк этмасин.

Қадрдоним, эрта тонгда дуо қилсангиз, билингки, ушбу уч ҳолатдан бирида бўласиз:
ё дуоингиз ижобат бўлади,
ё сиздан ёмонлик арийди,
ё сўраганингиз охиратга захира бўлади!
Бинобарин, сўраганингиз албатта берилади!

Сизга дуоларингиз ижобатига бой, файзу барокатли кун тилаймиз!
​​​
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍86😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ГЎЗАЛ КУНЛАРИНГГА ШУКРОНА КЕЛТИР!

🎙Рамзиддин Эгамбердиев
Хуршид Карим


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга юборинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍56
​​📖 Бир куни муаллим синф тахтасига қуйидагиларни ёзди :
9 х 1 = 7
9 х 2= 18
9 х 3 = 27
9 х 4 = 36
9 х 5 = 45
9 х 6 = 54
9 х 7 = 63
9 х 8 = 72
9 х 9 = 81
9 х 10= 90

Ёзиб бўлиб орқага қаради. Ўқувчилар биринчи кўпайтирувнинг хатолигидан кулаётган эдилар. Ўқитувчи уларга : "Мен уни атайлаб хато ёздим. Чунки мен бу билан сизларга бир муҳим нарсани ўргатмоқчиман. Бу нарса инсонларнинг сиз билан қандай муомала қилишларидир. Агар эътибор берган бўлсангиз мен кейинги тўққизта кўпайтирувни тўғри ёздим. Шундай бўлсада мени биров бу билан табрикламади. Ҳамма биргина хатойимдан кулиб ўтирбди.
Атрофингиздаги кўп инсонлар ана шундай. Улар миллион марта тўғри иш қилсанг кўришмайди. Биргина хато қилиб қўйсанг танқид, кулги қилишади.
Ёдингизда тутинг, фақатгина хато ва тойилишни кўрадиган инсонлар жамиятда хурмат қилинмайди.
Сиз атрофда яхшиликларни, тўғриликларни кўришни ўрганинг".


📖 Telegram.me/IBRATLI
- Дунё сабоқлари...
👍203😢5
​​Ҳаётдаги мақсадингни белгилаб ол.

Имом Бухорий роҳимаҳуллоҳ ўн тўрт ёшларида бир мажлисда қатнашиб қоладилар. Унда икки муҳаддис олим ҳадис китоблари ҳақида, уларнинг саҳиҳ ва заиф ҳадисларни ўз ичига олиши ҳақида ачиниб гапиришади. Улар қани энди бирор киши фақатгина саҳиҳ ҳадисларни жамлашга бел боғласа эди, дея орзу қилишади.
Имом: “Ўша менман!”, дея бел боғлаб келажакда ўзларининг китобларини жамладилар.

Мақсадсиз яшаш умрнинг ҳақиқий исроф ва зое бўлишдир!

📖 Telegram.me/IBRATLI
-Дунё сабоқлари...
👍100😢3😁2
#Масал

Ноябрь ойи эди. Ўғли келиб отасига туяларнинг нархи тушиб кетганини, уларни бир сўмдан олиш мумкинлигини айтди.
⸺ Қанча пичанимиз бор? ⸺ деб сўради отаси.
⸺ Бир арава!
⸺ Унда ололмаймиз.

Яна ноябрь келди. Ўғли келиб отасига энди туяларнинг нархи кўтарилганини, уларни юз сўмдан олиш мумкинлигини айтди.
⸺ Қанча пичанимиз бор? ⸺ тағин сўради отаси.
⸺ Юз арава!
⸺ Унда олсак бўлади.


Форс масали


❗️Исталганига эришиш осон,
уни сақлаб қолиш қийин.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍93😢10😁4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
​​Ер юзидан идеал хаётни излама, у йўқ нарса. Гўзаллик тескаралик билан, самимийлик – риёкорлик билан, тан олиш — унутиш билан ёнма ён яшайди...

Бизлар ўзгартира олмайдиган нарсалар мавжуд, уларни қабул қил ва йўлингда давом эт.

Қабул қилиш — таслим бўлиш дегани эмас, гарчи биринчи қарашда мағлубиятдай туюлса ҳам.

Қўлингдан келганича яхшилик қил — ҳар янги кун инъоми бунинг учун имкониятлар очиб беради.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍81😁4
Одамлар кичик қайиқ ичида кетишмоқда.
Қайиқ улкан китнинг устида.
Кит эса азим денгизнинг шавкати худудида.
Уларнинг барчаси эса, Ал-Жаббор сифатли Зот–Аллоҳнинг измидадир!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍93😢2
#Табассум
Машҳур авиакомпания янги учувчиларни ишга олиш мақсадида номзодларни суҳбатга чақирибди.
Суҳбатга биринчи бўлиб немис кирибди:
— Нечи йилдан буён учасиз?
— Уч йил.
— Қанча маош олишни хоҳлардингиз?
— Уч миллион. Бир миллион ўзимга, бир миллион хотинимга ва бир миллион суғуртага. 
Суҳбатга иккинчи бўлиб инглиз кирибди.
— Нечи йиллик тажрибангиз бор?
— Олти йиллик.
— Маошингиз қанча бўлишини хоҳлайсиз?
— Олти миллион. Икки миллион ўзимга, икки миллион хотинимга ва икки миллион суғуртага.
Учинчи бўлиб суҳбатга рус кирибди:
— Нечи йилдан бери парвоз этасиз?
— Эй, мен умуман баландликдан қўрқаман. Лекин тўққиз миллион олишни истайман. Уч миллион менга ва уч миллион сизга...!
Авиакомпания директори ақлдан озай дебди. Ҳайратланган ҳолда унақада ким учади деган саволига ?
— Немис-да! Ахир у уч миллионга рози-ку деярмуш😂

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍75😁33
Кучли инсонларнинг сиз билган ва билмаган хусусиятлари

• Унутади. Улар вақтларини ўзларини сиқиб хафа қилишга сарфламайди.

• Назоратни ушлаб қолади. Кучларини бекорга совурмайди.

• Ўзгаришни қабул қилади. Улар имкониятларни қучоқ очиб кутиб олишади.

• Бирдек бахтли ҳолатда қолади. Улар нолимайди. Улар назоратидан ташқарида бўлган нарсаларга ортиқча эътибор бериб ўтирмайди.

•Таваккал қилишга тайёр. Улар таваккал қилишдан олдин бўлажак иш ҳаракатни пухта ўйлаб олишади.

• Бор куч-ғайратини ҳозирнинг ўзида бажараётган иш-ҳаракатига қаратади. Улар кечаги кун билан яшамайди.

Қилган хатти-ҳаракати учун тўлиқ жавобгарликни ўз бўйнига олади. Улар битта хатони қайта-қайта такрорламайдилар.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍85👎3
Одамларга ишонмасанг "Ишонмайди!" дейишади.
Лекин "Бир пайтлар ишониб панд еган" демайди.

Ҳисларини яширсанг, "ҳиссиз!" дейишади.
"Бир пайтлари кўп озор кўрган" демайди.

Исён қилсанг, "Жаҳлдор!" дейишади. Лекин "кўп ноҳақликларга йўлиққан" дейишмайди.

Одамлар сабабларига парво қилишмайди, чунки фақат осонини танлайди...

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍104😢6😁3
Агар ҳали ҳам ғазабланаётган бўлсанг, демак ўзинг билан бўлган курашинг тамом бўлмабди.

Агар ҳали ҳам хафа бўлаётган бўлсанг, демак кўнгил уйингни ғиштлари мустаҳкам эмас.

Агар ҳали ҳам (бировларни) айблаётган бўлсанг, демак фикринг етарлича тиниқлашмабди.

Агар ҳали ҳам "мен" демоқдан воз кечолмаган бўлсанг, демак тизгининг ҳали ҳам нафсингни қўлида ва сен хали хам бу тутқунликдан чиқолмабсан.

Агар ҳали ҳам мусибатлардан ғамгин бўлаётган бўлсанг, демак яшашнинг асл моҳиятини англаб етмабсан.

Aгар ҳали ҳам шикоят қилаётган бўлсанг, демак ҳақиқатни кўролмаяпсан...

Ҳазрати Шамс Табрезий


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍73👎3😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қўлингиздан келганча инсонларга яхлишик килинг. Яхшилик инсонни улуғ қилади

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍50😢10😁3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ХАЙРЛИ ТУН !

Тангри ёмонликка дучор этмасин,
Номардлар қўлида ночор этмасин
Ҳеч бир инсонга бермангиз озор,
Сизга ҳам ҳеч зотдан озор етмасин!

Аллоҳга омонатсиз.
Тунингиз осуда ўтсин!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍72😢3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум вараҳматуллоҳи ва баракатуҳ

Омонмисиз, қадрдон!

Дуоларимиз такрор! Тилакларимиз ўша-ўша...

Бугунингиз хайр-барокатларга тўла бўлсин деймиз, ҳар бир кунингиз ҳотиржамликка йўғрилсин.

Аллоҳим хонадонингизга барокатини, раҳматини, мағфиратини ва тугамайдиган, ўзгармайдиган неъматларини сочиб қўйсин!

Роббим Сизни муҳтожликдан, қашшоқликдан, дардмандликдан, дангасаликдан,  қарздорликдан, туҳмат ва  бало кулфатлардан Ўзи асрасин!
  
Кун давомида яхшилар ва яхши кайфият ҳамроҳингиз бўлсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга юборинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍106😢3👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌤Ассалому алейкум,
Хайрли тонг!
🕊
Бугунги кунингиз солих амаллар ва яхшиликларга бой бўлсин. Кунингиз хайрли ва барокатли ўтсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍32
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳар бир инсонга яхшилик йўлдош
Эзгулик мурувват қалбига ёндош
"Мен хам сахийликда ибратман" - дея,
Заррин нурларини сочади Қуёш!


Кун давомида яхшилик ва яхшилар хамрохингиз бўлсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍40😁1