ИБРАТЛИ ДУНЁ
118K subscribers
7.95K photos
13.5K videos
14 files
34.2K links
📚 Сиз телеграмнинг
энг ибратли каналидасиз

Бизда кун давомида:👇

📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар
📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар
📚 Ибратли аудио ва видеолар

Биз ибрат улашамиз


Админ: @Muldashova
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
​​📖 ХИКМАТЛАР  ХАЗИНАСИ


📖 Инсон умр бўйи нафсининг хуружларини бардош билан енгиш орқали улуғ синовдан ўтади. Унутмайлик, нафс хуружи кўпинча “ёқимли” бўлади.

📖 Жамиятни пароканда қилувчи ҳар қандай иллат илоҳий меъёрларни менсимаслик натижасидир.

📖 Олди олинмаса, кибр, манманлик, таъма каби иллатлар юқумли касалликдай тез ва кенг тарқалади.

📖 Ҳаммада худбинлик бор, бироқ уни енгиш даражаси ҳар кимда ҳар хил.

📖 Олчоқ одамнинг аҳволи тузалмас дардга чалинганникидан юз чандон оғир.

📖 Хатоларидан хулоса чиқармаганнинг боши балодан чиқмайди.

📖 Фикр ақлга эшдир, танбал хорликка хешдир.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга юборинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍153👏10😢5
ҚЎШНИЧИЛИК

Бир ўзига тўқ инсон онасининг қўшнисидан озгина туз бериб туришини сўраганини кўриб, кеча анча муддатга етарли туз келтириб берган эдим-ку она, деб сўраганида, онаси қуйидагича жавоб берган экан:

"Биламан болам, уйда тузимиз бор. Лекин бу қўшниларимиз ночор аҳволда, яхши биласан. Тез-тез бизга эҳтиёжи тушиб туради. Биздан ҳадеб сўрайверишдан ҳижолат тортиб қолмаслиги учун, уларга оғир келмайдиган нарсаларидан сўраб тураман. Шу билан бир-биримиздан олди-берди қилиб туришимиз табий ҳол эканини англатиб турмоқчи бўламан".


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍216😢21👏4
​​​​#Тафаккур

УМРИМ  ҲАҚИДА

Габриэль Гарсиа Маркес:

15 ёшда англадимки, яхши нарсаларни кўпроқ оналар билишади, баъзида эса оталар.

20 ёшда англадимки, эгри ишнинг ҳеч қандай нафи йўқ, у ҳатто ўта моҳирлик билан бажарилган бўлса ҳам.

25 ёшда англадимки, бола онани саккиз соатлик кундуздан, отани эса саккиз соатлик кечадан маҳрум қиларкан.

30 ёшда англадимки, эркакнинг жозибаси кучида, аёлнинг кучи эса жозибасидадир.

35 ёшда англадимки, келажак – инсонга мерос қоладиган нарса эмас, балки ўзи яратадиган нарса.

40 ёшда англадимки, бахтиёр яшаш сири ўзинг севган ишинг билан шуғулланишда эмас, балки қилаётган ишингни севишдадир.

45 ёшда англадимки, инсон ҳаётининг 10 фоизи бошига тушган балолардан, 90 фоизи эса уларга бўлган муносабатдан иборат.

50 ёшда англадимки, китоб – инсоннинг энг яқин дўсти, кўр-кўрона тақлид эса энг ашаддий душманидир.

55 ёшда англадимки, кичик қарорлар мия билан қабул қилинади, катта қарорлар эса юрак билан.

60 ёшда англадимки, севгисиз қурбонлик бўлиши мумкин, лекин қурбонликсиз севги бўлмайди.

65 ёшда англадимки, инсон ҳаётдан завқ олиши учун керакли нарсадан ташқари ўзи хоҳлаганини ҳам ейиши керак.

70 ёшда англадимки, ҳаётдаги энг муҳим нарса қўлингизда яхши карталар бўлиши эмас, балки ёмон карталар бўлатуриб яхши ўйнай олишингиздир.

75 ёшда англадимки, инсон ўзини комил ҳисобламагунча ҳаракатда давом этади, ўзини комил санаган заҳоти эса ҳаракатдан тўхтайди.

80 ёшда англадимки, севиш ва севилиш дунёдаги энг тотли лаззатдир.

85 ёшда  англадимки, ҳаёт ҳақиқатан гўзал.

Раҳмат Бобожон таржимаси


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍197👏8
Шайх Саъдий айтадилар:

Мен кечалари доим зикрда, ибодатда бўлар эдим, Қуръонга кўп машғул эдим. Кечалари ибодат қилмай ухлаб ётган одамларни кўриб, отамга: "Эй отажон, булар ухлаб ётавермай ибодатга машғул бўлсалар яхши бўлар эди", дедим.

Шунда отам: "Эй отасининг жони болам, сен ҳам буларни ғийбат қилгандан кўра ухлаганинг яхши эди", дедилар.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍113👏7
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 УММАТ УХЛАЯПТИ...

«Сен бомдод намозини ўқиган кун шайтонга қарши ўша кунги биринчи ғалабангдир!»

Шайх Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий ҳазратлари

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍81😢15👏9
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
.
ЖУМА МУБОРАК !

Кеч кириши билан солиҳ зотлар ўз нафсларини тергаб, амалларини сарҳисоб қилганлар. Эртанги кунлари бугунгидан фойдали ўтиши учун режалар тузганлар.
Сиз азизларга ҳам бу кечани эртанги кунингизнинг мазмунли муқаддимаси бўлишини тилаб қоламиз...

ХАЙРЛИ ТУН!
Аллохга омонатсиз!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍89😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Азизлар, барчангизга Саййид-ул айём (кунлар саййиди), ҳажжул Масокин (мискинлар ҳажи) бўлмиш Жума айёми ва Ашуро куни муборак бўлсин!
Аллоҳим умрингизга мазмун, ризқингизга барака, танингизга соғлик, руҳингизга осойишталик, қалбингизга хотиржамлик, оилангизга файзу баракот, барчамизга соғ-омонлик ато қилсин.
Аллоҳим оқибатларимизни меҳрли,охиратларимизни хайрли, икки дунёмизни саодатли қилсин. Тутган рўза ва ибодатларимизни Аллоҳ даргохида қабул қилсин!
Умрингизнинг ҳар бир куни АЛЛОҲ МУҲАББАТИ ила ўтсин.

ЖУМА АЙЁМИНГИЗ
МУБОРАК БЎЛСИН, АЗИЗЛАР!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга юборинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍100👏9
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Бугунги шукуҳли кунни қаршилаётган қадрли диндошларим, ашуро куни ва жума айёми барчангизга муборак бўлсин! Тутган рўза ва ибодатларингиз қабул бўлсин.

Қилган дуо ва ниятларингиз икки дунёнгизни гўзалликларга тўлдирсин!

Ашуро куни ва жуманинг файзу барокати Сиз билан бўлсин!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍97👏6😢2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бугун АШУРО кунида ахли оиласига кенглик қилиб, рўзғор бутлаб, оиласига совға улашган банданинг хонадонидан йил давомида файз-барака аримайди, тўкинчилик бўлади.

Бозорлик қилиб рўзғор бутлашга аср вақтигача улгуринг, Азизлар!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Дўст ва яқинларга эслатинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍110👏1
Ашуро кунида қилинадиган энг катта савоблик амаллар:

1. Рўза тутиш.
2. Закот бериш.
3. Тирноқларини олиш.
4. Ғусл қилиш.
5. Касални кўргани бориш.
6. Олимларни зиёрат қилиб насихат тинглаш.
7. Етимларга хадялар бериб бошини силаш.
8. Кийим эхсон қилиш.
9. Жаноза намозига қатнашиш.
10. Силаи рахм қилиш.
11. 4 ракат нафл намоз ўқиш.
12. Оиласига кенгчилик байрам қилиш.
13. Қарз бериш.
14. Адашган кишига йўл кўрсатиш.
15. Ифторлик бериш

Дўстларингизга ҳам эслатиб қўйинг. Эслатиш мўъминларга манфаат берур.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍148👏5
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
АШУРО КУНИ ҲАҚИДА ХИКОЯ

🎙Мухаммадали Эшонқулов


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍79
#МАКТУБ

Мактуб келди, сиз билан бўлишмоқ истадим.
“Аллоҳ ҳар бир ҳолатимизни билгувчи Зот, алҳамдулиллаҳ! - деб бошланади мактубда. Кечаги ҳолатим фақат Аллоҳга аён. Рўзғорга сал қийналиб қолгандим. Оилавий рўза тутамиз, мен-ку сабр қиларман, лекин, фарзандларимга сахарликка нима таёрлаб бераркинман деб, Аллоҳга дуо қилдим...
Пешинда қўнғироқ бўлди. «Сизга омонат бор» дея, пул бериб кетишди.
Қалбимдаги ҳолатим фақат Аллоҳнинг Ўзигагина аён...
Аллоҳ ҳаммангиздан рози бўлсин”...

Балки, буни ўқиганингиздан кейин сиз ҳам атрофингизга бир боқиб қўярсиз дедим...

Мактубни оққа кўчиргувчи
Салим Айюбий


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍128😢15👏10
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Маймуна бинти Саъд шундай нақл қилади:
«Ё Расулуллоҳ саллолоҳу алайҳи васаллам бизга садақа ҳақида тушунтиринг», дедим, марҳамат этиб дедиларки, «Шубҳасиз, садақа Аллоҳ ризоси учун бўлиб, у савобини Аллоҳдан кутган бандани оташдан тўсади» дедилар.

Табароний ривояти.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍110
ТУЙҒУ

   Шайх Али Тантовий раҳимаҳуллоҳ айтадилар:
"Қизимни озроқ ловия ва гуручни бир мис патнисга солиб устига бақлажон, бодринг ва бир-иккита ўрик ташлаб чиқиб кетаётганини кўрдим. Ундан:
- Кимга элтаяпсан?- деб сўрадим.
У:
- Қоровулга, бувим айтдилар, деди.
Мен:
- Буёққа кел, дедим. Қизим келди. Унга:
- Бир-иккита ликопча олиб кел. Ҳар бир таомни алоҳида ликобчага сол. Патнисни тартибга сол. Бир қадаҳда сув, қошиқ ва санчқи қўй, дедим.
  У айтганимдай қилиб патнисни қоровулга бериб келди. Қайтишда менинг олдимга келиб сўради:
- Нега менга ундай қилишни буюрдингиз?
Мен дедим:
- Чунки таом бериш мол билан садақа қилишдир. Тартиб эса эҳтиром туйғуси билан садақа қилишдир. Биринчиси қоринни тўлдирса, иккинчиси қалбни тўлдиради.
  Биринчисидан қоровул ўзини биздан ортган таомга муҳтож тиланчидай ҳис қилади. Иккинчисидан эса ўзини яқин дўст, азиз меҳмонимиздек ҳис қилади. Шу иккинчиси Аллоҳнинг наздида ҳам, фақирнинг наздида ҳам буюкроғидир.
  Шунинг учун яхшилигингизни олийжаноблик ва муҳаббатга ўранг, сарфлаш ва хорлашга эмас.

Абдулқодир Полвонов

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг 👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍188👏2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Тафаккур

УЛАРГА  ХАМ  ҲЕЧ  КИМ
            ЯХШИЛИК  ҚИЛМАЙДИ...


🎙Абдукарим Мирзаев


Энг сўнги чақани гадога бердим
гадо олиб бориб худога берди...


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг 👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍74👏3😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
.
ЖУМА МУБОРАК БЎЛСИН!

🎙Бунёдбек Саидов


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍38👏3😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум!
Ибодатларингиз қабул бўлсин, ахли мусулмон!

🕌 Инсон намозга турганда гуноҳлари олиб келинади ва ҳар рукуъ сажда қилганда тўкилиб кетади.

Хадис шарҳидан.


Ибодат ахлига гуноҳлардан фориғ бўлиш насиб қилсин.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍52😢2👏1
АЖОЙИБ ТАЪРИФЛАР
1. Закот- сени тозалаш ва кучингни кўпайтириш учун ўтказиладиган нозик жарроҳлик амалиётидир.

2. Уйланиш- борлиқдаги энг катта масъулият. Унинг ҳар-бир тафсилоти учун ё савоб оласан ёки жазоланасан.

3. Судхўрлик- Аллоҳ таолога қарши расмий уруш эълон қилиш.

4. Барака- Аллоҳнинг махфий қўшинларидан бири.

5. Садақа- хатоларни ўчирувчи.

6. Масжид- Аллоҳнинг ўз аҳбоблари ила учрашиши учун ердаги уйи.


Абдулқодир Полвонов


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍103👏8
Фарзандларингизни салоҳиятли бўлишини истайсизми?

Бир кекса аёлдан фарзандларининг салоҳияти, уларнинг мувафақиятлари ва ота-оналарига кучли эҳтироми сабабини сўрашганда, шундай жавоб берган экан:
“Аллоҳнинг тавфиқи ва фазлидан сўнг, нафл намозларимда саждада туриб ушбу дуони доим ўқирдим:

“Аллоҳим, мени ва уларни фойдали илм, кенг ризқ, қўрқувчи қалб, солиҳ амал билан ризқлантиргин! Уларнинг яхшиликлари билан мени ризқлантиргин ҳамда мени ва уларни Ўзинг рози қилгин!”

Фарзандга тарбия ва дуо бирга жамлаб олиб борилади. Дуосиз тарбияни ўзи кифоя қилмайди.

Анвар Аҳмад таржимаси


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍123😢3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Тарбия

“БУВИМНИНГ ВАСИЯТЛАРИ..."

Жуда ибратли видео
Оҳиригача кўринг


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍77😢4👏2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Эрон киносидан лавҳа.

Бир одам ночорлигидан нон ўғирлади. Сотувчи кўриб қолди ва тўхтатди:

Ёнида турган қизи сўради:
- Нима бўлди, ота?
Сотувчи:
-Хеч нарса, отанг пулини ёддан чиқарибди.
Иккинчи сотувчи эса:
-Тўхтаб туринглар, сизлар олган бир қоп гуручингиз хам эсдан чиққан.

Хулоса: Биз одамларни тузалишига ҳисса қўшайлик, жазолашга эмас.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍193😢67👏2