Ҳуқуқшунос минбари | Huquqshunos minbari
2.65K subscribers
169 photos
20 videos
33 files
395 links
Меҳнат муносабатлари ҳақида ахборот берувчи канал

www.youtube.com/@huquqshunosminbari

www.facebook.com/huquqshunosminbari

www.instagram.com/huquqshunosminbari

Таклифлар учун: @huquqshunosminbari_bot

https://www.tirikchilik.uz/@huquqshunosminbari
Download Telegram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Иш берувчи танлов ўтказиладиган сана ҳақида тегишли ишга (лавозимга) кираётган шахсга камида қанча олдин хабар қилади?
Anonymous Quiz
40%
3 кун
41%
1 ҳафта
19%
1 ой
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#билиш_фойдали

Ходим номуайян муддатга тузилган меҳнат шартномасини, шунингдек муддати тугагунига қадар муддатли меҳнат шартномасини ўн тўрт календарь кун олдин бу ҳақда иш берувчини ёзма шаклда огоҳлантирган ҳолда бекор қилишга ҳақли.

🔔Ўз ташаббусига кўра бекор қилинганда иш берувчини огоҳлантиришнинг бошқа муддатлари қуйидагиларга нисбатан белгилаб қўйилган:

👉ташкилот раҳбари, унинг ўринбосарлари, ташкилотнинг бош бухгалтери ва ташкилот алоҳида бўлинмасининг раҳбари;

👉мавсумий ходимлар;

👉вақтинчалик ишларда банд бўлган шахслар;

👉микрофирмалар иш берувчиларининг ходимлари;

👉якка тартибдаги тадбиркорларда ишлайдиган;

👉уй ишчилари;

👉қонунда назарда тутилган ҳолларда бошқа ходимлар.

✔️Огоҳлантириш муддатининг ўтиши иш берувчи томонидан ходимнинг меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги аризаси олинганидан сўнг кейинги кунда бошланади.

🏓Ходим ва иш берувчи ўртасидаги келишувга кўра меҳнат шартномаси огоҳлантириш муддати тугашига қадар бекор қилиниши мумкин.

🕊telegram |📺youtube |📱instagram |📱facebook
Иш берувчи ташкилотларнинг меҳнатга оид ҳуқуқ лаёқати ва муомала лаёқати қайси пайтдан эътиборан вужудга келади?
Anonymous Quiz
44%
улар белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан
53%
ташкилот ходимларни ишга қабул қилган пайтдан
3%
маҳаллий давлат ҳокимияти рухсат берган пайтдан
Иш берувчи (бундан жисмоний шахслар бўлган иш берувчилар мустасно) ташкилотда неча кундан ортиқ ишлаган барча ходимлар учун меҳнат дафтарчаларини юритиши шарт?
Anonymous Quiz
53%
3 кун
28%
5 кун
19%
10 кун
Ишга қабул қилиш иш берувчининг буйруғи билан расмийлаштирилади. Буйруқ чиқариш учун нима асос бўлади?
Anonymous Quiz
44%
ходим томонидан ёзилган ариза
3%
ходим томонидан берилган илтимоснома
53%
ходим билан тузилган меҳнат шартномаси
Дастлабки синов муддати тугагунига қадар тарафларнинг ҳар бири иккинчи тарафни камида неча кун олдин ёзма шаклда огоҳлантирган ҳолда меҳнат шартномасини бекор қилишга ҳақли?
Anonymous Quiz
54%
3 кун
20%
5 кун
27%
7 кун
Ишлаб чиқариш зарурияти ёки бекор туриб қолиш муносабати билан ходимни бошқа ишга ўтказиш даврлари бир календарь йил давомида жами неча кундан ошиши мумкин эмас?
Anonymous Quiz
28%
30 календарь кун
28%
21 календарь кун
44%
60 календарь кун
#билиш_фойдали

Иш жойлари жойлаштириладиган бинолар (иншоотлар) тузилишига кўра уларнинг белгиланган функционал мақсадига ҳамда меҳнат хавфсизлиги ва меҳнатни муҳофаза қилиш талабларига мос бўлиши керак.

🔔Ишлаш учун мўлжалланган асбоб-ускуналар мазкур турдаги асбоб-ускуналар учун белгиланган хавфсизлик нормаларига мос бўлиши, тегишли техник паспортларга (сертификатга), огоҳлантирувчи белгиларга эга бўлиши ва иш жойларида ходимлар хавфсизлигини таъминлаш учун тўсиқлар ёки ҳимоя воситалари билан таъминланган бўлиши керак.

🏓Ходимларнинг бинодан чиқиши учун авария йўллари ва чиқиш жойлари белгиланган бўлиши, бўш қолиши ҳамда очиқ ҳавога ёхуд хавфсиз ҳудудга олиб чиқиши керак.

✔️Хавфли зоналар аниқ белгиланган бўлиши керак. Агар иш жойлари ишнинг хусусияти туфайли ходим учун хавф мавжуд бўлган хавфли зоналарда жойлашган бўлса, бундай жойлар бегона кишиларнинг бу зоналарга киришига тўсиқ бўладиган қурилмалар билан жиҳозланиши керак.

📌Ташкилот ҳудудида пиёдалар ва технологик транспорт воситалари хавфсиз шароитларда ҳаракатланиши керак.

Иш вақти давомида иш ўринлари жойлашган хонада ҳарорат, ёруғлик, шунингдек вентиляция санитария нормалари ва қоидаларига мос бўлиши керак.

🕊telegram |📺youtube |📱instagram |📱facebook
Иш берувчи ўзининг келгусида бошқа жойга кўчиши тўғрисида ходимни қанча муддатдан ошадиган огоҳлантириш муддатини мутаносиб пулли компенсация билан алмаштиришга ҳақли?
Anonymous Quiz
23%
1 хафта
55%
2 хафта
21%
4 хафта
Ходимни меҳнат мажбуриятларини, қоида тариқасида, иш ҳақи сақланмаган ҳолда бажаришга вақтинча йўл қўймаслик бу...?
Anonymous Quiz
57%
Ишдан четлаштириш
12%
Ишдан бўшатиш
31%
Меҳнат таътили
Ходим ҳар йилги меҳнат таътили бериладиган вақт тўғрисида таътил бошланишидан камида неча кун олдин хабардор қилиниши керак?
Anonymous Quiz
51%
15 кун
23%
10 кун
26%
7 кун
Ходимларга оналик, болаларни парваришлаш, таълим олиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида, шунингдек бошқа ижтимоий мақсадларда бериладиган таътиллар бу...?
Anonymous Quiz
10%
ижодий таътиллар
46%
ижтимоий таътиллар
45%
имтиёзли таътиллар
#билиш_фойдали

Бевосита судда кўриб чиқилиши лозим бўлган якка тартибдаги меҳнат низолари

➡️ агар ходимнинг иш жойида меҳнат низолари бўйича комиссия тузилмаган бўлса;

➡️ меҳнат шартномасини бекор қилиш асосларидан қатъи назар, ишга тиклаш тўғрисидаги, меҳнат шартномасини бекор қилиш санасини ва асослари таърифини ўзгартириш ҳақидаги, мажбурий прогул ёки кам ҳақ тўланадиган иш бажарилган вақт учун ҳақ тўлаш тўғрисидаги;

➡️ ходимга меҳнатда майиб бўлганлиги ёки касб касаллиги туфайли етказилган зиённинг ўрнини ёхуд ходимнинг мол-мулкига етказилган моддий зарарнинг ўрнини иш берувчи томонидан қоплаш ҳақидаги;

➡️ иш берувчи томонидан ходимга етказилган маънавий зиённи компенсация қилиш тўғрисидаги;

➡️ ишга қабул қилиш рад этилганлиги ҳақидаги;

➡️иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси билан келишилган ҳолда олдиндан ҳал этилган масалалар юзасидан;

➡️ходимлар ва иш берувчи жисмоний шахслар ўртасида юзага келадиган;

➡️ ўзини меҳнат қилиш ва машғулотлар соҳасида камситилишга учраган деб ҳисоблаётган шахсларнинг;

➡️ходим томонидан иш берувчига етказилган моддий зарарнинг ўрнини қоплаш ҳақидаги.

🔔Якка тартибдаги меҳнат низолари, юқорида санаб ўтилганларидан ташқари, ходимнинг хоҳишига кўра, бевосита судларда ҳам кўриб чиқилади.

🕊telegram |📺youtube |📱instagram |📱facebook
Иш берувчи жамоа шартномаси кучга кирганидан кейин неча кундан кечиктирмай ходимларни жамоа шартномаси билан имзо қўйдириб таништириши шарт?
Anonymous Quiz
46%
5 кун
42%
10 кун
12%
15 кун
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#табрик

🎙Азиз оналар, опалар, сингиллар ва барча аёллар!

⚡️Сизларни 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни билан чин қалбдан самимий муборакбод этамиз.

❣️Сизларга соғлиқ-саломатлик, оилангизга тинчлик тилаймиз.

💎Доимо эътибор ва эътирофда бўлиб юринг!

💐Байрамингиз муборак бўлсин!


Самимий ҳурмат билан,
Ҳуқуқшунос минбари жамоаси


@huquqshunosminbari
Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича белгиланган тартибда ўқувдан ўтмаган, йўл-йўриқ олмаган ва билимлари текширувдан ўтказилмаган шахсларни иш берувчи ... шарт?
Anonymous Quiz
11%
ишдан бўшатиши
53%
ишдан четлаштириши
36%
интизомий чора кўриши
Ижтимоий таътилларни жамлаб ҳисоблашга ва пулли компенсация билан алмаштиришга йўл қўйиладими?
Anonymous Quiz
33%
ҳа, йўл қўйилади
40%
йўқ, йўл қўйилмайди
27%
келишувга мувофиқ
Ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича комиссияларнинг мажлислари иш режасига мувофиқ, бироқ календарь йил давомида камида неча марта ўтказилади?
Anonymous Quiz
22%
1 марта
56%
2 марта
21%
4 марта