Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#муҳим #билиш_фойдали
✔️ Меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати мутахассислари меҳнатни муҳофаза қилиш қоидалари ва нормаларига барча ходимлар томонидан риоя этилишини назорат қилиш, таркибий бўлинмаларнинг раҳбарларига аниқланган қоидабузарликларни бартараф этиш тўғрисида ижро этилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар бериш, шунингдек меҳнатни муҳофаза қилиш масалалари бўйича техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларини бузаётган шахсларни жавобгарликка тортиш тўғрисида ташкилот раҳбарига тақдимномалар киритиш ҳуқуқига эга.
♾ меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати - хизмат раҳбари (бошлиғи) раҳбарлик қиладиган меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мутахассислар штатидан ташкил топган ташкилотнинг мустақил таркибий бўлинмаси ёхуд ташкилотда меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига риоя этилишини таъминлаш ва ушбу талаблар бажарилишини назорат қилиш мақсадида мажбурий тартибда тузиладиган ёки жорий этиладиган лавозим;
🔔 меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мутахассис - хизмат ходими ёхуд ташкилотда Хизмат функцияларини амалга оширувчи шахс.
Асос: Қонун |Қарор
🕊 telegram |📺 youtube |📱 instagram |📱 facebook
Асос: Қонун |Қарор
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#билиш_фойдали
♾ Бевосита судда кўриб чиқилиши лозим бўлган якка тартибдаги меҳнат низолари:
➡️ агар ходимнинг иш жойида меҳнат низолари бўйича комиссия тузилмаган бўлса;
➡️ меҳнат шартномасини бекор қилиш асосларидан қатъи назар, ишга тиклаш тўғрисидаги, меҳнат шартномасини бекор қилиш санасини ва асослари таърифини ўзгартириш ҳақидаги, мажбурий прогул ёки кам ҳақ тўланадиган иш бажарилган вақт учун ҳақ тўлаш тўғрисидаги;
➡️ ходимга меҳнатда майиб бўлганлиги ёки касб касаллиги туфайли етказилган зиённинг ўрнини ёхуд ходимнинг мол-мулкига етказилган моддий зарарнинг ўрнини иш берувчи томонидан қоплаш ҳақидаги;
➡️ иш берувчи томонидан ходимга етказилган маънавий зиённи компенсация қилиш тўғрисидаги;
➡️ ишга қабул қилиш рад этилганлиги ҳақидаги;
➡️ иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси билан келишилган ҳолда олдиндан ҳал этилган масалалар юзасидан;
➡️ ходимлар ва иш берувчи жисмоний шахслар ўртасида юзага келадиган;
➡️ ўзини меҳнат қилиш ва машғулотлар соҳасида камситилишга учраган деб ҳисоблаётган шахсларнинг;
➡️ ходим томонидан иш берувчига етказилган моддий зарарнинг ўрнини қоплаш ҳақидаги.
🔔 Якка тартибдаги меҳнат низолари, юқорида санаб ўтилганларидан ташқари, ходимнинг хоҳишига кўра, бевосита судларда ҳам кўриб чиқилади.
🕊 telegram |📺 youtube |📱 instagram |📱 facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#билиш_фойдали
♾ Иш берувчи ходимни огоҳлантириш муддатларини огоҳлантириш муддатининг давомийлигига мувофиқ келадиган пулли компенсация билан алмаштиришга ҳақлидир.
🔔 Ходимга огоҳлантириш муддатига мутаносиб пулли компенсация тўлаш иш берувчини қонунчиликда назарда тутилган бошқа тўловларни амалга ошириш мажбуриятидан, шунингдек ўзга тўловларни, агар улар меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларда ёки меҳнат шартномасида назарда тутилган бўлса, амалга оширишдан озод этмайди.
🏓 Ходимни огоҳлантириш муддати ичида, бундан меҳнатга оид муносабатларни унинг айбли ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) муносабати билан тугатиш тўғрисидаги огоҳлантириш мустасно, ходимга бошқа иш қидириш учун ҳафтада камида 1 кун шу вақт учун иш ҳақи сақланган ҳолда ишга чиқмаслик ҳуқуқи берилади.
✔️ Ходимни огоҳлантириш муддатига ходимнинг вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик даврлари, шунингдек унинг давлат ёки жамоат мажбуриятларини бажарган вақти киритилмайди, бундан меҳнатга оид муносабатларнинг ташкилот (унинг алоҳида бўлинмаси) тугатилганлиги муносабати билан тугатилиши мустасно.
telegram |📺 youtube |📱 instagram |📱 facebook
telegram |
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#билиш_фойдали
♾ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 17 ноябрдаги ПФ-196 сонли "Иш ҳақи, пенсиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида"ги Фармонига асосан иш ҳақи, пенсиялар ва нафақалар миқдори ўзгарди.
🕊 telegram |📺 youtube |📱 instagram |📱 facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM