Ҳуқуқшунос минбари | Huquqshunos minbari
2.39K subscribers
174 photos
20 videos
32 files
406 links
Меҳнат муносабатлари ҳақида ахборот берувчи канал

www.youtube.com/@huquqshunosminbari

www.facebook.com/huquqshunosminbari

www.instagram.com/huquqshunosminbari

Таклифлар учун: @huquqshunosminbari_bot

https://www.tirikchilik.uz/@huquqshunosminbari
Download Telegram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#тест #саволлари

"Меҳнат кодекси"нинг 51-75 моддаларидан тайёрланган тест саволлари

✔️Тестлар сони 15 та

🏓Ҳар бир савол учун 1 дақиқа

Тестни бошлаш ҳаволаси:
http://t.me/QuizBot?start=otQgmP7F

🕊telegram |📺youtube |📱instagram |📱facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#муҳим #ҳомиладорлик #нафақа

Савол: Бюджет бўлмаган ташкилотда ишлаганларга ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси тўланадими?

🏓Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 сентябрдаги 515-сонли қарори билан тасдиқланган “Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича ҳомиладорлик ва туғиш нафақасини тайинлаш ҳамда тўлаш тартиби тўғрисида”ги Низомга асосан:

🔔Бюджет ташкилотларидан ташқари барча юридик шахсларда меҳнат шартномасига асосан охирги 6 ой давомида узлуксиз иш стажига эга бўлган аёлларга давлат ижтимоий суғуртаси бўйича ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси (минимал истеъмол (бугунги кунда 568 000 сўмни ташкил қилади) харажатларининг 4 баравари миқдорида) тайинланади.

Белгиланган тартибда берилган меҳнатга лаёқатсизлик варақаси нафақани тайинлаш ва тўлаш учун асос бўлади.

😵‍💫Меҳнатга лаёқатсизлик варақаси расмийлаштирилган кундан бошлаб 5 иш куни ичида ундаги маълумотлар ҳудудий амбулатор-поликлиниканинг ёки туғруқхона муассасасининг масъул ходими томонидан Соғлиқни сақлаш вазирлигининг «Тиббиёт» ахборот тизимига киритилади, «Электрон ҳукумат» тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали олинган маълумотлар асосида автоматик тарзда текширилади ва автоматик равишда «Ягона реестр» ахборот тизимига юборилади.

📌 «Ягона реестр» ахборот тизими томонидан нафақа олувчининг охирги 6 ой давомида:

↪️услуксиз иш стажига эга эканлиги - «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплекси орқали;

↪️меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлари мавжудлиги - Давлат солиқ қўмитасининг маълумотлар базаси орқали;

↪️бюджет ташкилотларида ишлаши ёки ишламаслиги Молия вазирлигининг «UzASBO» дастурий мажмуаси орқали автоматик равишда текширилади.

📌Нафақа олувчининг охирги 6 ой давомидаги узлуксиз иш стажини ҳисоблашда, «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплексидаги бюджет ташкилотларидан ташқари юридик шахсларда меҳнатга лаёқатсизлик варақаси расмийлаштирилган кунга қадар 6 ой узлуксиз иш стажи инобатга олинади.

«Ягона реестр» ахборот тизими томонидан нафақа олувчининг охирги олти ой давомидаги узлуксиз иш стажи, меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлари ва унинг юридик шахсларда ишлаши тасдиқланганда, нафақани тайинлаш тўғрисидаги қарор автоматик тарзда шакллантирилади.

✔️«Ягона реестр» ахборот тизими орқали томонидан ҳар ойнинг 4-санасига қадар нафақа бўйича тўлов рўйхат (ведомост)лари АТ«Халқ банки»га тақдим этилади ҳамда Жамғарманинг ғазна ҳисобварағидан зарур маблағлар белгиланган тартибда АТ «Халқ банки»га ўтказиб берилади.

ℹ️ «Ягона реестр» АТ томонидан тўлов рўйхат (ведомост)лари банк пластик картаси бўйича шакллантирилади.

➡️Нафақа олувчининг банк пластик картаси бўлмаганда, тўлов нақд пул кўринишида амалга оширилади.

🕊telegram |📺youtube |📱instagram |📱facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
"Меҳнат кодекси"га мувофиқ Ходимнинг шахсий касбий ютуқларини баҳолаш ким томонидан амалга оширилади?
Anonymous Quiz
23%
касаба уюшма қўмитаси
38%
иш берувчи
39%
махсус комиссия
#билиш_фойдали

Меҳнат шартномаси ходим ва иш берувчи ўртасидаги тарафларнинг ўзаро ҳуқуқлари ҳамда мажбуриятларини белгиловчи келишув бўлиб, унга мувофиқ ходим иш берувчининг манфаатини кўзлаб, ушбу келишувда белгиланган меҳнат вазифасини унинг раҳбарлиги ва назорати остида шахсан бажариш, ички меҳнат қоидаларига риоя этиш мажбуриятини, иш берувчи эса ходимга шартлашилган меҳнат вазифаси бўйича иш бериш, ходимга иш ҳақини ўз вақтида ҳамда тўлиқ миқдорда тўлаш, меҳнат тўғрисидаги қонунчиликда, меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларда ва ушбу келишувда назарда тутилган меҳнат шароитларини таъминлаш мажбуриятини ўз зиммасига олади.

🔔Ходим ва иш берувчи меҳнат шартномасининг тарафларидир.

✔️Меҳнат шартномаси бир хил кучга эга бўлган камида 2 нусхада ёзма шаклда тузилиб, уларнинг ҳар бири тарафлар томонидан имзоланади.

🏓Меҳнат шартномасининг ҳар бир нусхаси ходимнинг ва ишга қабул қилиш ҳуқуқига эга бўлган мансабдор шахснинг имзолари билан мустаҳкамланади.

telegram |📺youtube |📱instagram |📱facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Иш ҳақини қарз мажбуриятлари, тилхатлар, купонлар тарзида тўлаш мумкинми?
Anonymous Quiz
10%
ҳа, тўлаш мумкин
60%
йўқ, тўлаш тақиқланади
30%
келишувга мувофиқ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#тест #саволлари

"Меҳнат кодекси"нинг 76-100 моддаларидан тайёрланган тест саволлари

✔️Тестлар сони 15 та

🏓Ҳар бир савол учун 1 дақиқа

Тестни бошлаш ҳаволаси:
https://t.me/QuizBot?start=L8oHEg4r

🕊telegram |📺youtube |📱instagram |📱facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#билиш_фойдали

Меҳнат соҳасидаги ижтимоий шерикликнинг ҳуқуқий ҳужжатлари қуйидагилардан иборат:

жамоа келишувлари;

жамоа шартномаси;

ташкилотнинг иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси билан келишувга кўра қабул қилинган бошқа ички ҳужжатлари.

🕊telegram |📺youtube |📱instagram |📱facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#билиш_фойдали

Иш берувчи иш ҳақини, таътил тўловларини, меҳнат шартномаси бекор қилингандаги тўловларни ва (ёки) ходимга тўланиши лозим бўлган бошқа тўловларни тўлаш муддатини бузган тақдирда, уларни тўлов муддатидан кейинги кундан эътиборан то ҳақиқатда ҳисоб-китоб қилинган кунни ўз ичига олган муддатгача ҳар бир кечиктирилган кун учун Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг ўша вақтда амалда бўлган қайта молиялаштириш ставкасидан келиб чиққан ҳолда фоизлар (пулли компенсация) билан бирга тўлаши шарт.

🔔Ходимга тўланиши лозим бўлган пулли компенсациянинг миқдори Ўзбекистон Республикаси Марказий банки қайта молиялаш ставкасининг 10 фоизи миқдорида белгиланади.

✔️Ходимга тўланадиган пулли компенсациянинг миқдори жамоа шартномаси, ички ҳужжат ёки меҳнат шартномаси билан оширилиши мумкин.

👉Мазкур пулли компенсацияни тўлаш мажбурияти иш берувчининг ойлик иш ҳақини ёки ходимга тўланиши лозим бўлган бошқа тўловларни тўлашнинг кечиктирилишида айби бор-йўқлигидан қатъи назар юзага келади.

🕊telegram |📺youtube |📱instagram |📱facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#тест #саволлари

"Меҳнат кодекси"нинг 101-125 моддаларидан тайёрланган тест саволлари

✔️Тестлар сони 15 та

🏓Ҳар бир савол учун 1 дақиқа

Тестни бошлаш ҳаволаси:
http://t.me/QuizBot?start=mDZ9kEw1

🕊telegram |📺youtube |📱instagram |📱facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Обуначилардан келган савол: Мен ташкилот раҳбари билан тортишиб қолиб, ишдан бўшаш учун ариза ёздим. Лекин, ишдан бўшаш фикридан қайтдим. Аризамни бекор қилса бўладими?

Ходим номуайян муддатга тузилган меҳнат шартномасини, шунингдек муддати тугагунига қадар муддатли меҳнат шартномасини 14 календарь кун олдин бу ҳақда иш берувчини ёзма шаклда огоҳлантирган ҳолда бекор қилишга ҳақли.

🏓Огоҳлантириш муддатининг ўтиши иш берувчи томонидан ходимнинг меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги аризаси олинганидан сўнг кейинги кунда бошланади.

🔔Ходим меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги аризани почта жўнатмасини топшириш ҳақидаги хабарнома билан юборишга ҳақли. Бунда меҳнат шартномасини бекор қилиш ҳақидаги огоҳлантириш муддатини ҳисоблаб чиқариш иш берувчи томонидан ариза олинган санадан сўнг кейинги кунда бошланади.

✔️Ходим ва иш берувчи ўртасидаги келишувга кўра меҳнат шартномаси огоҳлантириш муддати тугашига қадар бекор қилиниши мумкин.

👉Тарафларнинг келишувига кўра белгиланган огоҳлантириш муддати давомида, шу жумладан огоҳлантириш муддати сўнгги куни иш вақти тугагунига қадар ходим ўзи берган аризани чақириб олишга ҳақлидир.

Агар огоҳлантириш муддати тугагандан кейин ходим билан меҳнат шартномаси бекор қилинмаган ва якка тартибдаги меҳнатга оид муносабатлар давом этаётган бўлса, меҳнат шартномасини ходимнинг ташаббусига кўра бекор қилиш ҳақидаги ариза ўз кучини йўқотади, меҳнат шартномасини ушбу аризага мувофиқ бекор қилишга эса йўл қўйилмайди.

Меҳнат шартномасини ходимнинг ташаббусига кўра бекор қилиш тўғрисидаги ариза у ўз ишини давом эттириши мумкин эмаслиги (таълим ташкилотига қабул қилинганлиги, пенсияга чиққанлиги, сайлаб қўйиладиган лавозимга сайланганлиги ва бошқа ҳолларда) билан боғлиқ бўлган ҳолларда иш берувчи меҳнат шартномасини ходим илтимос қилаётган муддатда бекор қилиши керак.

🕊telegram |📺youtube |📱instagram |📱facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#билиш_фойдали

🔔Иш берувчи билан олдиндан келишув бўйича бошқа жойга ишга кўчиб ўтган ходимларга, шунингдек тақсимот бўйича яшаш жойларидан ташқарида иш жойи берилган таълим ташкилотларининг битирувчиларига қуйидагилар компенсация қилинади:

➡️ходим ва оила аъзолари (эр, хотин, улар билан бирга яшайдиган, уларнинг қарамоғида бўлган оила аъзолари) йўлкирасининг йўл чипталарини олиш учун қилинган ҳақиқий харажатлари миқдоридаги қиймати;

➡️темир йўл ёки автомобиль транспортида ходимнинг ўзига беш юз килограммгача ва у билан бирга кўчиб ўтаётган оила аъзоларига жами 500 килограммгача бўлган мол-мулкни ташиш харажатлари;

➡️йўлда бўлишнинг ҳар бир кунига хизмат сафарлари учун назарда тутилган миқдорда суткалик тўловлар;

➡️агар кўчиб ўтаётган ходимнинг ушбу жойда шахсий уй-жойи мавжуд бўлмаса ҳамда иш берувчи ушбу ходимга ва унинг оила аъзоларига тегишли уй-жой тақдим этмаса, уй-жой ижараси билан боғлиқ харажатлар;

➡️янги иш жойи бўйича бир ойлик тариф ставкаси (маош) миқдорида бир марталик нафақа (кўтарма пул), шунингдек ходим билан бирга кўчиб ўтаётган ҳар бир оила аъзосига кўчиб ўтаётган ходим тариф ставкасининг (маошнинг) учдан бир қисми, башарти ушбу оила аъзолари ходимга алоҳида уй-жой берилган кундан эътиборан 12 ой ичида кўчиб ўтса.

🕊telegram |📺youtube |📱instagram |📱facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#тест #саволлари

"Меҳнат кодекси"нинг 126-150 моддаларидан тайёрланган тест саволлари

✔️Тестлар сони 15 та

🏓Ҳар бир савол учун 1 дақиқа

Тестни бошлаш ҳаволаси:
https://t.me/QuizBot?start=6knayoOC

🕊telegram |📺youtube |📱instagram |📱facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Обуначилардан келган савол: Ходимларга иш ҳақини тўлаш муддати қандай белгиланади?

👉"Меҳнат кодекси"нинг 253-моддасида иш ҳақини тўлаш муддатлари тўғрисида қуйидаги қоидалар белгиланган.

🔔Ходимларга иш ҳақи тўлаш муддатлари жамоа шартномасида ёки ички ҳужжатда, улар мавжуд бўлмаганда эса меҳнат шартномасида шарт қилиб кўрсатилган муддатларда белгиланади ва ҳар ярим ойда 1 мартадан кам бўлиши мумкин эмас.

✔️Ходимларга ойлик иш ҳақи, қоида тариқасида, 16 кундан кўп бўлмаган танаффус билан 2 қисмга бўлинган ҳолда (бўнакда ва қолган қисми миқдорида) тўланади.

🏓Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан иш ҳақи ойига бир марта тўланадиган ходимларнинг айрим тоифалари белгиланиши мумкин.

Иш ҳақи тўланадиган кун дам олиш кунига ёки ишланмайдиган байрам кунига тўғри келиб қолганда иш ҳақи ушбу кунлар арафасида тўланади.

Ходимга тегишли бўлган иш ҳақининг ўз вақтида тўланиши ва миқдори бошқа тўловларни амалга оширишга ҳамда уларнинг навбатига боғлиқ қилиб қўйилмаслиги керак.

✔️Иш берувчи ходимнинг сўровига кўра уни иш берувчи томонидан ходимнинг иш ҳақини ҳисоб-китоб қилиш чоғида амалга оширилган ҳисоблашлар ва ушлаб қолишлар тўғрисида хабардор қилиши шарт.

🕊telegram |📺youtube |📱instagram |📱facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#меҳнат_кодекси

🏓"Меҳнат кодекси"да Жамоавий музокаралар олиб боришга бўлган ҳуқуқ тўғрисида қуйидагилар белгиланган.


Ижтимоий шерикликнинг ҳар қандай тарафи жамоавий музокаралар ташаббускори бўлиши мумкин.

😵‍💫Аввалги жамоа келишувининг, жамоа шартномасининг амал қилиш муддати тугагунига қадар 3 ой ичида ёки ушбу ҳужжатларда белгиланган муддатларда ижтимоий шерикликнинг ҳар қандай тарафи бошқа тарафга янги жамоа келишувини, жамоа шартномасини тузиш юзасидан музокаралар бошлаш тўғрисида ёзма хабар юборишга ҳақлидир.

✔️Иш берувчиларнинг манфаатларини ифода этувчи шахслар, шунингдек иш берувчилар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, давлат бошқаруви органлари, сиёсий партиялар ташкил этган ёки молиялаштирадиган ташкилотлар ёхуд органлар томонидан ходимлар номидан жамоавий музокаралар олиб борилишига ҳамда жамоа келишувлари ва жамоа шартномаси тузилишига йўл қўйилмайди.

Ижтимоий шериклик тарафлари тегишли сўров олинган кундан эътиборан 2 ҳафтадан кечиктирмай жамоавий музокаралар олиб бориш учун зарур бўлган ўзидаги мавжуд ахборотни бир-бирига тақдим этиши керак.

🔔Жамоавий музокаралар иштирокчилари, жамоавий музокаралар олиб бориш билан боғлиқ бўлган бошқа шахслар олинган маълумотларни, агар ушбу маълумотлар давлат сирларига ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирга тааллуқли бўлса, ошкор қилмаслиги лозим.

🕊telegram |📺youtube |📱instagram |📱facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#тест #саволлари

"Ҳуқуқшунос минбари" канали томонидан "Меҳнат кодекси"нинг ҳар 25 та моддасидан 15 тадан тест саволлари тайёрланган.

🔔Тест саволлари орқали ўз билимингизни синовдан ўтказишингиз мумкин.

🥇1-25 моддалар бўйича - t.me/QuizBot?start=FeG5R8oc

🥇26-50 моддалар бўйича - t.me/QuizBot?start=DdODgGlp

🥇51-75 моддалар бўйича - t.me/QuizBot?start=otQgmP7F

🥇76-100 моддалар бўйича - t.me/QuizBot?start=L8oHEg4r

🥇101-125 моддалар бўйича - t.me/QuizBot?start=mDZ9kEw1

🥇126-150 моддалар бўйича - t.me/QuizBot?start=6knayoOC

🥇151-175 моддалар бўйича - t.me/QuizBot?start=USTsdQuN

🥇176-200 моддалар бўйича - t.me/QuizBot?start=Vl3I1VjW

🥇201-225 моддалар бўйича - t.me/QuizBot?start=G1dSIwfh

🥇226-250 моддалар бўйича - t.me/QuizBot?start=fN0dBFR5

🥇251-275 моддалар бўйича - t.me/QuizBot?start=0mdTNn6e

🥇276-300 моддалар бўйича - t.me/QuizBot?start=5GL816p1

🥇301-325 моддалар бўйича - t.me/QuizBot?start=Epp5Ka6a

🥇326-350 моддалар бўйича - t.me/QuizBot?start=DlPfNgAH

🥇351-375 моддалар бўйича - t.me/QuizBot?start=C22igQzj

🥇376-400 моддалар бўйича - t.me/QuizBot?start=9DBTBhbZ

🥇401-425 моддалар бўйича - t.me/QuizBot?start=opxak74i

🥇426-450 моддалар бўйича - t.me/QuizBot?start=tgirJ0f8

🕊telegram |📺youtube |📱instagram |📱facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#билиш_фойдали

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 16 сентябрдаги "Меҳнатга ҳақ тўлаш ягона тариф сеткасини янада такомиллаштириш тўғрисида"ги қарорига биноан Меҳнатга ҳақ тўлаш ягона тариф сеткаси тасдиқланган.

🔔Тариф ставкаси миқдорини (лавозим маошини) белгилаш учун тариф коэффициенти меҳнатга ҳақ тўлашнинг қонунчиликда белгиланган энг кам миқдорига кўпайтириш орқали аниқланади.

✔️Тариф сеткалари алоҳида қонун ҳужжатларига асосан ўзгартирилиши мумкин.

🕊telegram |📺youtube |📱instagram |📱facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ҳомиладорлик ва туғиш таътили берилиб, қонунчиликда белгиланган, лекин ўртача ойлик иш ҳақининг неча фоизидан кам бўлмаган миқдорда нафақа тўланади?
Anonymous Quiz
32%
50 фоиз
59%
75 фоиз
9%
65 фоиз