Ҳуқуқшунос минбари | Huquqshunos minbari
2.39K subscribers
174 photos
20 videos
32 files
406 links
Меҳнат муносабатлари ҳақида ахборот берувчи канал

www.youtube.com/@huquqshunosminbari

www.facebook.com/huquqshunosminbari

www.instagram.com/huquqshunosminbari

Таклифлар учун: @huquqshunosminbari_bot

https://www.tirikchilik.uz/@huquqshunosminbari
Download Telegram
#савол_жавоб

Савол: Мен касаба уюшма қўмитаси аъзосиман. Менга касаба уюшмалари тўғрисидаги қонунчилик бўйича қандай имтиёзлар бор?

🏓Ўзбекистон Республикасининг “Касаба уюшмалари тўғрисида”ги қонунига мувофиқ Касаба уюшмалари органларига сайланган ва ишлаб чиқаришдаги ишидан озод этилмаган ходимлар учун қуйидаги кафолатлар белгиланган.

Қуйидагиларга:

касаба уюшмаси органи таркибига сайланган ва ишлаб чиқаришдаги ишидан озод этилмаган ходимларга — шу органнинг розилигисиз;

ташкилот бўлинмаларидаги касаба уюшмалари органларининг раҳбарларига — тегишли касаба уюшмаси органининг розилигисиз;

ташкилотдаги касаба уюшмалари органларининг раҳбарларига — тегишли касаба уюшмалари бирлашмасининг розилигисиз интизомий жазо берилиши мумкин эмас.

🔔Касаба уюшмалари органлари таркибига сайланган ва ишлаб чиқаришдаги ишидан озод этилмаган шахслар билан меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббусига кўра бекор қилишга меҳнат шартномасини бекор қилишнинг умумий тартибига риоя этишдан ташқари, улар аъзо бўлган касаба уюшмаси органининг розилиги олдиндан олинган ҳолда йўл қўйилади, ташкилот касаба уюшмаси органининг раиси билан меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилишга эса бундан ташқари тегишли касаба уюшмалари бирлашмасининг шундай розилиги олинган тақдирда йўл қўйилади.

✔️Касаба уюшмалари органларининг ишлаб чиқаришдаги ўз ишидан озод этилмаган аъзоларига жамоа шартномасида, келишувида белгиланадиган шартларга кўра меҳнат жамоасининг манфаатларини кўзлаб жамоатчилик вазифаларини бажариши, шунингдек касаба уюшмасининг йўналиши бўйича қисқа муддатли ўқиши учун ўртача иш ҳақи сақланган ҳолда вақт берилади.

🕐Касаба уюшмалари органларининг аъзолари ишлаб чиқаришдаги ишидан касаба уюшмалари томонидан чақириладиган қурултойларда, конференцияларда делегат сифатида, шунингдек касаба уюшмаларининг пленумлари ва раёсатлари ишида иштирок этиш вақтига озод қилиниб, уларга касаба уюшмасининг маблағлари ҳисобидан ўртача иш ҳақи миқдорида ҳақ тўланади.

🫥Касаба уюшмасининг уставида назарда тутилган ҳолларда ташкилотларда касаба уюшмасининг ташкилотчилари ёки касаба уюшмаси гуруҳларининг ташкилотчилари сайланиши мумкин, уларга нисбатан ушбу моддада назарда тутилган кафолатлар татбиқ этилади.

ℹ️Касаба уюшмалари органлари таркибига сайланган ва ишлаб чиқаришдаги ишидан озод этилмаган ходимларга иш берувчининг ташаббусига кўра интизомий жазо беришга, улар билан меҳнат шартномасини бекор қилишга, шунингдек касаба уюшмалари органлари таркибига сайланган ходимлар билан меҳнатга оид муносабатларни уларнинг сайлов ваколатлари тугаганидан кейин 2 йил ичида иш берувчининг ташаббусига кўра бекор қилишга маҳаллий меҳнат органининг олдиндан розилигини олмасдан туриб йўл қўйилмайди.

🕊telegram |📺youtube |📱instagram |📱facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM

#биласизми #донорлик #савол_жавоб

🏓Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Республикада қон билан ишлаш хизмати муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш ва аҳоли орасида беғараз донорлик ҳаракатини ривожлантириш чоралари тўғрисида” Қарорига мувофиқ:

2023 йил 1 январдан бошлаб:

🔔“Ўзбекистон Республикаси фахрий донори” кўкрак нишони билан тақдирланган шахсларга бирйўла бериладиган пул мукофоти суммаси базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 бараваридан 15 бараваригача оширилади;

😵‍💫“Ўзбекистон Республикаси фахрий донори» кўкрак нишони билан тақдирланган шахсларга қуйидаги ҳуқуқлар берилади:

улар учун қулай бўлган вақтда йиллик асосий меҳнат таътилига чиқиш;

шаҳар жамоат транспортининг барча турларидан (йўналишли ва йўналишсиз таксилардан ташқари) бепул фойдаланиш;

давлат санаторий-курортларида даволаниш учун йўлланмаларни навбатсиз олиш;

✔️доимий (йилига камида 3 марта қон топширувчи) донорлар ва уларнинг яқин қариндошлари (ота-оналари, турмуш ўртоғи, фарзандлари, ака-ука ва опа-сингиллари, турмуш ўртоғининг ота-оналари) стационар даволаниш жараёнида, зарурат туғилганда, қон ва унинг таркибий қисмлари билан бепул таъминланади;

📌донорларни бепул овқат билан таъминлаш бўйича харажатларнинг қиймати республика бўйича бир хил — меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 3 фоизи миқдорида белгиланади;

💰иммун донорларга ўтказилган иммунизация ва топширилган плазмаси учун ҳақ тўлаш миқдори меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг оширилиши даражаси доирасида мутаносиб равишда индексация қилиб борилади;

🫥шошилинч ҳолатларда донор қонининг таркибий қисмларини ташиш учун тез тиббий ёрдам хизматидан фойдаланишга рухсат берилади.

🕊telegram |📺youtube |📱instagram |📱facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#савол #жавоб

Савол: Ишсизлик нафақаси қанча муддатларда тўланади ва миқдори қандай?

Ўзбекистон Республикасининг «Аҳоли бандлиги тўғрисида»ги Қонунига асосан белгиланган тартибда ишсиз деб эътироф этилган шахслар ишсизлик нафақаси олиш ҳуқуқига эга.

↪️Ишсизлик нафақаси ишсиз деб тан олинган шахсга у маҳаллий меҳнат органида иш қидираётган шахс сифатида рўйхатга олинган биринчи кундан эътиборан ҳисобланади ва тўланади.

Ишсизлик нафақаси 12 ойлик давр ичида кўпи билан 26 календарь ҳафта давомида тўланади.

➡️Ишсизлик нафақасини олиш даврида ишсиз шахс иш қидириши ва ишга жойлаштиришга доир йўлланма (ишга жойлашишга кўмаклашиш юзасидан мурожаатнома) ёхуд касбга тайёрлашга, қайта тайёрлашга ёки малакасини оширишга йўлланма олиш учун 2 ҳафтада камида 1 марта маҳаллий меҳнат органига мурожаат қилиши шарт.

😵‍💫Ишсизлик нафақаси ишсиз шахснинг аввалги иш жойидаги охирги 1 йилдаги ўртача ойлик иш ҳақига нисбатан фоизда белгиланади.

🛡Бошқа ҳолларда ишсизлик нафақаси меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорига нисбатан фоизда белгиланади.

🕐Ишсизлик нафақалари қуйидаги миқдорларда тўланади:

🟢ишдан ва иш ҳақидан (меҳнат даромадидан) сўнгги 12 ойлик давр ичида маҳрум бўлган шахсларга - аввалги иш жойидаги ўртача ойлик иш ҳақининг 50 миқдорида, лекин меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдоридан оз бўлмаган ва нафақани ҳисоблаш пайтида Ўзбекистон Республикасида таркиб топган ўртача иш ҳақидан ортиқ бўлмаган миқдорда;

ишдан ва иш ҳақидан (меҳнат даромадидан) маҳрум бўлган ҳамда узоқ (1 йилдан ортиқ) танаффусдан кейин меҳнат фаолиятини қайта бошлашга ҳаракат қилаётган шахсларга - меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 1 баравари миқдорида;

🟢илгари ишламаган ва биринчи марта иш қидираётган шахсларга - меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг камида 75 фоизи миқдорида.

🕊telegram |📺youtube |📱instagram |📱facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM