Ҳуқуқшунос минбари | Huquqshunos minbari
2.39K subscribers
174 photos
20 videos
32 files
406 links
Меҳнат муносабатлари ҳақида ахборот берувчи канал

www.youtube.com/@huquqshunosminbari

www.facebook.com/huquqshunosminbari

www.instagram.com/huquqshunosminbari

Таклифлар учун: @huquqshunosminbari_bot

https://www.tirikchilik.uz/@huquqshunosminbari
Download Telegram
#меҳнат_кодекси_янги

🏓Янги "Меҳнат кодекси"да Ўриндошлик асосида ишлаш чоғидаги иш вақтининг давомийлиги ва уни ҳисобга олиш тўғрисида қуйидагилар белгиланган:

Ўриндошлик асосида ишлаш чоғида ўриндошлик асосида ишлашнинг давомийлиги ходимларнинг мазкур тоифаси учун белгиланган иш вақти нормасининг ярмидан ортиқ бўлиши мумкин эмас (бундан соғлиқни сақлаш тизими ташкилотларининг шифокор ходимлари мустасно).

😵‍💫Ходим асосий иш жойидаги меҳнат мажбуриятларини бажаришдан бўшаган кунларда ўриндошлик асосида тўлиқ иш кунида ишлаши мумкин.

🔔Ўриндошлар учун иш вақти давомийлигининг ҳар кунлик ярим нормасига риоя этилиши мумкин бўлмаган тақдирда, иш вақтини жамлаб ҳисобга олишни юритишга йўл қўйилади.

🕐Иш вақтини жамлаб ҳисобга олишни юритиш чоғида ўриндошлик асосидаги иш вақтининг (сменанинг) умумий давомийлиги ҳисобга олинаётган давр учун ўриндошлик лавозими бўйича иш вақти нормасининг ярмидан кўп бўлмаслиги керак.

🫥Бунда ҳисобга олинадиган даврнинг чекланган давомийлиги Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан Ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича уч томонлама республика комиссияси билан келишилган ҳолда белгиланади.

💠Ички ўриндошлик чоғида иш вақтини ҳисобга олиш асосий иш ва ўриндошлик асосидаги иш бўйича алоҳида-алоҳида юритилади.

@huquqshunosminbari
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Янги "Меҳнат кодекси"да Ишланмайдиган байрам кунлари арафасида ҳар кунлик ишнинг (сменанинг) давомийлиги барча ходимлар учун камида неча соатга қисқартирилиши белгиланган?
Anonymous Quiz
75%
1 соат
18%
2 соат
7%
3 соат
#биласизми #фойдали

Францияда ҳақ тўланадиган асосий меҳнат таътилининг давомийлиги 35 календарь кунни ташкил қилади.

📹youtube|💬facebook|📸instagram

@huquqshunosminbari
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#меҳнат_кодекси_янги

🏓Янги "Меҳнат кодекси"да Бевосита судда кўриб чиқилиши лозим бўлган якка тартибдаги меҳнат низолари тўғрисида қуйидагилар белгиланган:

Қуйидаги якка тартибдаги меҳнат низолари бевосита судда кўриб чиқилади:

🟢агар ходимнинг иш жойида меҳнат низолари бўйича комиссия тузилмаган бўлса;

меҳнат шартномасини бекор қилиш асосларидан қатъи назар, ишга тиклаш тўғрисидаги, меҳнат шартномасини бекор қилиш санасини ва асослари таърифини ўзгартириш ҳақидаги, мажбурий прогул ёки кам ҳақ тўланадиган иш бажарилган вақт учун ҳақ тўлаш тўғрисидаги;

🟢ходимга меҳнатда майиб бўлганлиги ёки касб касаллиги туфайли етказилган зиённинг ўрнини ёхуд ходимнинг мол-мулкига етказилган моддий зарарнинг ўрнини иш берувчи томонидан қоплаш ҳақидаги;

иш берувчи томонидан ходимга етказилган маънавий зиённи компенсация қилиш тўғрисидаги;

🟢ишга қабул қилиш рад этилганлиги ҳақидаги;

иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси билан келишилган ҳолда олдиндан ҳал этилган масалалар юзасидан;

🟢ходимлар ва иш берувчи жисмоний шахслар ўртасида юзага келадиган;

ўзини меҳнат қилиш ва машғулотлар соҳасида камситилишга учраган деб ҳисоблаётган шахсларнинг;

🟢ходим томонидан иш берувчига етказилган моддий зарарнинг ўрнини қоплаш ҳақидаги.

🔔Якка тартибдаги меҳнат низолари, юқорида санаб ўтилганларидан ташқари, ходимнинг хоҳишига кўра, бевосита судларда ҳам кўриб чиқилади.

😵‍💫Ходимнинг аризасини кўриб чиқишни якка тартибдаги низо меҳнат низолари бўйича комиссияда кўриб чиқилмаганлигига асосланган ҳолда рад этишга йўл қўйилмайди.

@huquqshunosminbari
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Янги "Меҳнат кодекси"да Моддий зарарнинг ўрнини қоплаш миқдори мансабдор шахснинг неча ойлик маошидан ортиқ бўлмаслиги кераклиги белгиланган?
Anonymous Quiz
73%
3 ойлик
22%
5 ойлик
6%
8 ойлик
#меҳнат_кодекси_янги

🏓Янги "Меҳнат кодекси"да Ходимларни дам олиш кунлари ва ишланмайдиган байрам кунлари уларнинг розилигисиз ишга жалб этишнинг алоҳида ҳоллари тўғрисида қуйидагилар белгиланган:

Дам олиш кунлари ва ишланмайдиган байрам кунлари ходимнинг розилигисиз ишга жалб этишга йўл қўйилмайди, бундан қуйидаги ҳоллар мустасно:

табиий ёки техноген хусусиятга эга ҳалокатларнинг, ишлаб чиқаришдаги аварияларнинг, ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларнинг, шунингдек ёнғинларнинг, тошқинларнинг, зилзилаларнинг, эпидемияларнинг ёки эпизоотияларнинг олдини олиш ёки оқибатларини бартараф этиш ҳамда аҳолининг ёхуд унинг бир қисмининг ҳаётига ёки нормал яшаш шароитларига таҳдид соладиган бошқа алоҳида ҳолларда бажариладиган ишлар амалга оширилиши учун;

бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш учун;

🟢марказлаштирилган иссиқ сув таъминоти, совуқ сув таъминоти ва (ёки) сув чиқариш тизимларининг, газ таъминоти, иссиқлик таъминоти, ёритиш, транспорт, алоқа тизимларининг нормал ишлашини бузадиган кутилмаган ҳолатларни бартараф этишга доир ижтимоий жиҳатдан зарур ишлар амалга оширилиши учун;

иш берувчининг мулкини нобуд қилиш ёки унга зарар етказишнинг олдини олиш учун.

🔔Юқоридаги ҳолатларга кўра ходимларни дам олиш кунлари ва ишланмайдиган байрам кунлари ишга жалб этишга ходимнинг меҳнат вазифаси доирасида йўл қўйилади.

@huquqshunosminbari
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Янги "Меҳнат кодекси"да Агар етказилган зарар аниқланган кундан эътиборан қанча муддат ўтган бўлса, ундириш суд тартибида амалга оширилиши белгиланган?
Anonymous Quiz
34%
2 хафта
36%
1 ой
29%
3 ой
#ишсиз #бандлик

🏓"Аҳоли бандлиги тўғрисида"да Шахсларни ишсиз деб эътироф этиш шартлари тўғрисида қуйидагилар белгиланган:

16 ёшдан то пенсия таъминоти ҳуқуқини олиш ёшигача бўлган, ҳақ тўланадиган ишга ёки иш ҳақи (меҳнат даромади) келтирадиган машғулотга эга бўлмаган, иш қидираётган ва иш таклиф этилса, унга киришишга тайёр бўлган ёхуд касбга тайёрлашдан, қайта тайёрлашдан ўтишга ёки малакасини оширишга тайёр бўлган, ишга жойлашишда кўмак олиш учун маҳаллий меҳнат органларига мурожаат қилган ва ушбу органлар томонидан иш қидираётган шахслар сифатида рўйхатга олинган меҳнатга лаёқатли шахслар (бундан таълим муассасаларида таълим олаётганлар мустасно) ишсизлар деб эътироф этилади.

✔️Агар иш қидираётган шахсга у рўйхатга олинган кундан эътиборан дастлабки 10 кун ичида мақбул келадиган иш таклиф этилмаган бўлса ёки маҳаллий меҳнат органи мазкур шахс ишга жойлаштириш учун юборилган ташкилотдан рад жавобини олган бўлса, шахсни ишсиз деб эътироф этиш тўғрисидаги қарор у иш қидираётган шахс сифатида рўйхатга олинган кундан эътиборан 11-кундан кечиктирмай маҳаллий меҳнат органи томонидан қабул қилинади.

😵‍💫Шахсни ишсиз деб эътироф этиш тўғрисидаги қарор маҳаллий меҳнат органининг буйруғи билан расмийлаштирилади, ушбу буйруқ бир вақтнинг ўзида ишсизлик нафақаси тайинлаш тўғрисидаги буйруқ ҳисобланади.

🕐Буйруқда ишсизлик нафақасининг миқдори ва уни ҳисоблаш санаси кўрсатилади.

🔔Ишсиз деб эътироф этилган шахс қабул қилинган қарор тўғрисида мазкур қарор қабул қилинганидан кейин 2 кунлик муддатдан кечиктирмай ёзма равишда ёки телефон, электрон почта орқали хабардор қилинади.

✔️Шахсни ишсиз деб эътироф этиш чоғида меҳнат дафтарчасига ёзув қайд этилмайди.

@huquqshunosminbari
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
"Аҳоли бандлиги тўғрисида"ги Қонунга асосан Ишсиз деб эътироф этилган шахс қабул қилинган қарор тўғрисида мазкур қарор қабул қилинганидан кейин неча кунлик муддатдан кечиктирмай хабардор қилиниши белгиланган?
Anonymous Quiz
38%
2 кун
42%
5 кун
20%
7 кун
#биласизми #фойдали

Норвегияда аёллар учун иш хақи сақланадиган туғруқ таътилининг давомийлиги 46 хафтани ташкил қилади.

📹youtube|💬facebook|📸instagram

@huquqshunosminbari
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Янги "Меҳнат кодекси"да Иши юқори даражадаги руҳий, ақлий ва асабий зўриқиш билан боғлиқ бўлган ходимлар учун иш вақтининг давомийлиги ҳафтасига кўпи билан неча соат қилиб белгиланган?
Anonymous Quiz
35%
24 соат
30%
32 соат
35%
36 соат
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#тўққизинчи #анимация #янгилойиҳа

Янги "Меҳнат кодекси"да белгиланган Ишдан бўшатиш нафақаси тўғрисида анимацион ролик!

📹youtube 💬facebook 📸instagram

@huquqshunosminbari
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Янги "Меҳнат кодекси"да Ходимни бошқа иш берувчига вақтинча хизмат сафарига юбориш фақат унинг ёзма розилиги билан қанчадан кўп бўлмаган муддатга амалга оширилиши мумкинлиги белгиланган?
Anonymous Quiz
65%
6 ой
30%
1 йил
5%
2 йил
#меҳнат_кодекси_янги

🏓Янги "Меҳнат кодекси"да Ходимни бошқа иш берувчига вақтинча хизмат сафарига юбориш тўғрисида қуйидагилар белгиланган:

Ходимни бошқа иш берувчига вақтинча хизмат сафарига юбориш фақат унинг ёзма розилиги билан 1 йилдан кўп бўлмаган муддатга амалга оширилиши мумкин ва бу ходим вақтинча хизмат сафарига юборилган иш берувчи билан тузиладиган алоҳида муддатли меҳнат шартномаси асосида амалга оширилади.

🔔Аввалги иш жойида тузилган меҳнат шартномасининг амал қилиши ходим вақтинча хизмат сафарига юборилган даврда тўхтатиб турилади.

✔️Ходимга хизмат сафари муддати тугаши билан уни хизмат сафарига юборган иш берувчида аввалги иши (лавозими) тақдим этилади.

😵‍💫Зарур бўлган тақдирда ходимни вақтинча хизмат сафарига юбориш муддати вақтинча хизмат сафарига юборилган ходим, ходимни вақтинча хизмат сафарига юборган иш берувчи ва ходим вақтинча хизмат сафарига юборилган иш берувчи ўртасидаги келишувга биноан узайтирилиши, бироқ кўпи билан 1 йилга узайтирилиши мумкин.

📝Ходим бошқа иш берувчига вақтинча хизмат сафарига юборилганда ходимнинг розилиги билан унинг меҳнат вазифаси ўзгартирилиши мумкин.

🕐Вақтинча хизмат сафарига юборилганда меҳнатга ҳақ тўлаш ходим вақтинча хизмат сафарига юборилган иш берувчи томонидан амалга оширилади.

🫥Ушбу иш берувчи тўловга қобилиятсиз бўлган тақдирда, бажарилган иш учун ҳақ тўлаш мажбурияти ходим вақтинча хизмат сафарига юборилган иш берувчига нисбатан регресс даъво қўзғатиш ҳуқуқи билан ходимни вақтинча хизмат сафарига юборган иш берувчи зиммасига юклатилади.

💠Агар янги иш жойидаги меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари ёки дам олиш вақти ходим уни вақтинча хизмат сафарига юборган иш берувчида фойдаланганидан фарқ қилса, ходимга нисбатан қулайроқ шартлар қўлланилади.

ℹ️Бошқа иш берувчига вақтинча хизмат сафарига юборилган ходимнинг иш стажи умумий иш стажига киритилади.

@huquqshunosminbari
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Янги "Меҳнат кодекси"да Ноқулай меҳнат шароитларидаги ишларда банд бўлган ходимларнинг ҳар кунги иши (сменаси) давомийлиги олти кунлик иш ҳафтасида неча соатдан ортиқ бўлмаслиги кераклиги белгиланган?
Anonymous Quiz
19%
5 соат
41%
6 соат
39%
7 соат
#биласизми #фойдали

🧭Нидерландияда 4 кунлик иш хафтаси жорий этилган бўлиб, нормал иш вақтининг давомийлиги хафтасига 27 соатни ташкил қилади.

📹youtube|💬facebook|📸instagram

@huquqshunosminbari
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Янги "Меҳнат кодекси"да Мавсумий ишларнинг давомийлиги, қоида тариқасида, неча ойдан ошмаслиги кераклиги белгиланган?
Anonymous Quiz
49%
3 ой
42%
6 ой
9%
1 йил
Янги "Меҳнат кодекси"да Дам олиш куни ишланмайдиган байрам кунига тўғри келган тақдирда, дам олиш куни кўчирилиши бўйича қандай тартиб белгиланган?
Anonymous Quiz
47%
байрамдан кейинги иш кунига кўчирилади
21%
байрамдан кейинги кунга кўчирилади
33%
дам олиш куни кўчирилмайди
#меҳнат_кодекси_янги

🏓Янги "Меҳнат кодекси"да Тунги вақтдаги меҳнат учун ҳақ тўлаш тўғрисида қуйидагилар белгиланган:

Қуйидаги ҳолларда тунги вақтдаги меҳнат учун ҳақ тўлаш камида 1,5 баравар миқдорида амалга оширилади:

меҳнатга ҳақ тўлашнинг вақтбай тизимида — тунги вақтдаги ишнинг ҳар бир соати учун 1,5 ёки ундан ортиқ коэффициентни қўллаган ҳолда;

🟢меҳнатга ҳақ тўлашнинг ишбай тизимида — тегишли разрядга (малакага) эга бўлган вақтбай ишловчининг соатлик тариф ставкасининг (маошининг) 50 фоизи ёки ундан ортиқ миқдорида ишбай иш ҳақи ва қўшимча тўлов тўлиқ тўланади.

😵‍💫Тунги вақтдаги иш учун оширилган миқдорда ҳақ тўлаш тариф ставкаларига (маошларга) киритилмайди.

🔔Тунги вақтдаги, шунингдек кўп сменали режимдаги иш учун иш ҳақига доир қўшимча тўловнинг аниқ миқдори жамоа шартномасида, иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси билан келишувга кўра қабул қилинадиган ички ҳужжатларда ёхуд меҳнат шартномасида белгиланади.

@huquqshunosminbari
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM