Ҳуқуқшунос минбари | Huquqshunos minbari
2.39K subscribers
174 photos
20 videos
32 files
406 links
Меҳнат муносабатлари ҳақида ахборот берувчи канал

www.youtube.com/@huquqshunosminbari

www.facebook.com/huquqshunosminbari

www.instagram.com/huquqshunosminbari

Таклифлар учун: @huquqshunosminbari_bot

https://www.tirikchilik.uz/@huquqshunosminbari
Download Telegram
Ходим ҳар йилги меҳнат таътили бериладиган вақт тўғрисида таътил бошланишидан камида неча кун олдин хабардор қилиниши керак?
Anonymous Quiz
51%
15 кун
23%
10 кун
26%
7 кун
Ходимларга оналик, болаларни парваришлаш, таълим олиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида, шунингдек бошқа ижтимоий мақсадларда бериладиган таътиллар бу...?
Anonymous Quiz
10%
ижодий таътиллар
46%
ижтимоий таътиллар
44%
имтиёзли таътиллар
#билиш_фойдали

Бевосита судда кўриб чиқилиши лозим бўлган якка тартибдаги меҳнат низолари

➡️ агар ходимнинг иш жойида меҳнат низолари бўйича комиссия тузилмаган бўлса;

➡️ меҳнат шартномасини бекор қилиш асосларидан қатъи назар, ишга тиклаш тўғрисидаги, меҳнат шартномасини бекор қилиш санасини ва асослари таърифини ўзгартириш ҳақидаги, мажбурий прогул ёки кам ҳақ тўланадиган иш бажарилган вақт учун ҳақ тўлаш тўғрисидаги;

➡️ ходимга меҳнатда майиб бўлганлиги ёки касб касаллиги туфайли етказилган зиённинг ўрнини ёхуд ходимнинг мол-мулкига етказилган моддий зарарнинг ўрнини иш берувчи томонидан қоплаш ҳақидаги;

➡️ иш берувчи томонидан ходимга етказилган маънавий зиённи компенсация қилиш тўғрисидаги;

➡️ ишга қабул қилиш рад этилганлиги ҳақидаги;

➡️иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси билан келишилган ҳолда олдиндан ҳал этилган масалалар юзасидан;

➡️ходимлар ва иш берувчи жисмоний шахслар ўртасида юзага келадиган;

➡️ ўзини меҳнат қилиш ва машғулотлар соҳасида камситилишга учраган деб ҳисоблаётган шахсларнинг;

➡️ходим томонидан иш берувчига етказилган моддий зарарнинг ўрнини қоплаш ҳақидаги.

🔔Якка тартибдаги меҳнат низолари, юқорида санаб ўтилганларидан ташқари, ходимнинг хоҳишига кўра, бевосита судларда ҳам кўриб чиқилади.

🕊telegram |📺youtube |📱instagram |📱facebook
Иш берувчи жамоа шартномаси кучга кирганидан кейин неча кундан кечиктирмай ходимларни жамоа шартномаси билан имзо қўйдириб таништириши шарт?
Anonymous Quiz
46%
5 кун
43%
10 кун
12%
15 кун
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#табрик

🎙Азиз оналар, опалар, сингиллар ва барча аёллар!

⚡️Сизларни 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни билан чин қалбдан самимий муборакбод этамиз.

❣️Сизларга соғлиқ-саломатлик, оилангизга тинчлик тилаймиз.

💎Доимо эътибор ва эътирофда бўлиб юринг!

💐Байрамингиз муборак бўлсин!


Самимий ҳурмат билан,
Ҳуқуқшунос минбари жамоаси


@huquqshunosminbari
Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича белгиланган тартибда ўқувдан ўтмаган, йўл-йўриқ олмаган ва билимлари текширувдан ўтказилмаган шахсларни иш берувчи ... шарт?
Anonymous Quiz
11%
ишдан бўшатиши
53%
ишдан четлаштириши
35%
интизомий чора кўриши
Ижтимоий таътилларни жамлаб ҳисоблашга ва пулли компенсация билан алмаштиришга йўл қўйиладими?
Anonymous Quiz
34%
ҳа, йўл қўйилади
40%
йўқ, йўл қўйилмайди
26%
келишувга мувофиқ
Ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича комиссияларнинг мажлислари иш режасига мувофиқ, бироқ календарь йил давомида камида неча марта ўтказилади?
Anonymous Quiz
21%
1 марта
57%
2 марта
22%
4 марта
#билиш_фойдали

Меҳнат фаолиятини ёки педагогик фаолиятни илмий иш билан бирга олиб бораётган шахсларга асосий иш жойида ўртача иш ҳақи ва лавозими сақланган ҳолда қуйидаги муддатларга ижодий таътиллар берилади:

➡️фалсафа доктори (Doctor of Philosophy (PhD) илмий даражасини олишга доир диссертацияни якунлаш учун ҳамда дарсликлар ва ўқув-услубий қўлланмалар қўлёзмаларининг муаллифларига - 3 ойгача;

➡️фан доктори (Doctor of Science (DSc) илмий даражасини олишга доир докторлик диссертацияни якунлаш учун - 6 ойгача.

Муаллифлар жамоалари томонидан дарсликлар ва ўқув-услубий қўлланмаларини ёзиш чоғида муаллифлар жамоаси аъзоларидан бирига муаллифлар гуруҳининг барча аъзолари имзолаган ёзма аризага мувофиқ ижодий таътил берилади. Муаллифлар таътилни ўзаро тақсимлашга ҳам ҳақли.

✔️Илмий даража олишга даъвогарларга, шунингдек дарсликларнинг ёки ўқув-услубий қўлланмаларининг муаллифларига навбатдаги йиллик меҳнат таътиллари улар ижодий таътиллардан фойдаланганлигидан қатъи назар берилади.

🏓Ижодий таътиллар бериш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.

🕊telegram |📺youtube |📱instagram |📱facebook
Дастлабки синов муддати тугагунига қадар тарафларнинг ҳар бири иккинчи тарафни камида неча кун олдин ёзма шаклда огоҳлантирган ҳолда меҳнат шартномасини бекор қилишга ҳақли?
Anonymous Quiz
53%
3 кун
24%
5 кун
23%
7 кун
#билиш_фойдали

🔰Ходим номуайян муддатга тузилган меҳнат шартномасини, шунингдек муддати тугагунига қадар муддатли меҳнат шартномасини ўн тўрт календарь кун олдин бу ҳақда иш берувчини ёзма шаклда огоҳлантирган ҳолда бекор қилишга ҳақли.

🔔Ўз ташаббусига кўра бекор қилинганда иш берувчини огоҳлантиришнинг бошқа муддатлари қуйидагиларга нисбатан белгилаб қўйилган:

👉ташкилот раҳбари, унинг ўринбосарлари, ташкилотнинг бош бухгалтери ва ташкилот алоҳида бўлинмасининг раҳбари;

👉мавсумий ходимлар;

👉вақтинчалик ишларда банд бўлган шахслар;

👉микрофирмалар иш берувчиларининг ходимлари;

👉якка тартибдаги тадбиркорларда ишлайдиган;

👉уй ишчилари;

👉қонунда назарда тутилган ҳолларда бошқа ходимлар.

✔️Огоҳлантириш муддатининг ўтиши иш берувчи томонидан ходимнинг меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги аризаси олинганидан сўнг кейинги кунда бошланади.

Ходим ва иш берувчи ўртасидаги келишувга кўра меҳнат шартномаси огоҳлантириш муддати тугашига қадар бекор қилиниши мумкин.

telegram |youtube |instagram |facebook
#билиш_фойдали

🏓Боқувчи бўлган ходим меҳнат мажбуриятларини бажариши билан боғлиқ бўлган меҳнатда майиб бўлганлиги, касб касаллиги ёки соғлиққа етказилган бошқа шикаст туфайли вафот этган тақдирда иш берувчи қуйидаги шахсларга зиённинг ўрнини қоплаши шарт:

➡️марҳумнинг қарамоғида бўлган меҳнатга қобилиятсиз шахсларга, шунингдек 18 ёшга тўлмаган шахсларга ёки унинг вафот этган кунига қадар ундан таъминот олиш ҳуқуқига эга бўлган шахсларга;

➡️марҳумнинг вафотидан кейин туғилган фарзандига;

➡️ота-онасидан бирига (ота-онанинг ўрнини босувчи шахсга), эрига (хотинига) ёки бошқа оила аъзосига, агар у ишламаётган бўлса ҳамда марҳумнинг 14 ёшга тўлмаган ёки бу ёшга тўлган бўлса-да, аммо тиббий муассасаларнинг хулосасига кўра соғлиғи ҳолати бўйича ўзгаларнинг парваришига муҳтож бўлган болаларини, ака-укаларини, опа-сингилларини ёки набираларини парвариш қилиш билан банд бўлса.

✔️Болаларнинг қарамоқда эканлиги тахмин қилинади ва далиллар талаб қилмайди.

Қуйидагилар меҳнатга қобилиятсиз деб ҳисобланади:

👉18 ёшдан ошган шахслар, агар уларга шу ёшга тўлгунига қадар ногиронлик белгиланган бўлса;

👉60 ёшга тўлган эркаклар ва 55 ёшга тўлган аёллар;

👉ўзига нисбатан ногиронлик белгиланган шахслар.

Оила аъзосининг меҳнатга қобилиятсизлиги юз берган вақт (боқувчининг вафотидан олдин ёки кейин) унинг зиённинг ўрни қопланишига бўлган ҳуқуқига таъсир қилмайди.

18 ёшга тўлган ва ундан катта ўқувчилар кундузги таълим ташкилотларида ўқишни тугатгунига, лекин кўпи билан 23 ёшга тўлгунига қадар зиённинг ўрни қопланишига бўлган ҳуқуққа эгадир.

🕊telegram |📺youtube |📱instagram |📱facebook
Обуначилардан келган савол: Рамазон ҳайити байрам муносабати билан бериладиган мукофотни интизомий жазоси бор ходимга берсак бўладими?

🔰"Меҳнат кодекси"га биноан, рағбатлантирувчи хусусиятга эга тўловлар жумласига ходимларга меҳнатдаги юксак ютуқлари, касбий маҳорати, энергия ресурсларини, материалларни тежаганлиги, олдиндан белгиланган бошқа кўрсаткичларга эришганлиги учун бериладиган мукофотлар, иш ҳақига қўшимча тўловлар, устамалар ва бошқа тўловлар киради.

Меҳнатга ҳақ тўлаш тизимида назарда тутилган мукофот ходимни олдиндан белгиланган кўрсаткичлар ва шартларга эришишга ундаш мақсадида иш ҳақининг таркибига киритилган ҳамда ходимга асосий маошидан (тариф ставкасидан) ташқари тўланадиган пул мукофотидир.

🔔Меҳнатга ҳақ тўлаш тизимида назарда тутилмаган рағбатлантирувчи мукофот 1 марта бериладиган хусусиятга эга бўлган ҳамда иш берувчининг қарорига кўра ходимнинг олдиндан белгиланган кўрсаткичлар ва шартларга эришганлиги учун эмас, балки муайян воқеалар (юбилейлар, байрам саналари ва бошқалар) юз берганлиги ёки ходим томонидан муайян ҳаракатлар амалга оширилганлиги (иш берувчининг алоҳида муҳим топшириғини бажариш, рационализаторлик таклифини киритиш ва бошқалар) муносабати билан тўланадиган пул мукофотидир.

✔️Юқоридагиларга асосан, интизомий жазонинг амал қилиш муддати ичида ходимга нисбатан рағбатлантириш чоралари, шу жумладан меҳнатга ҳақ тўлаш тизимига кирмайдиган ва меҳнат натижаларига асосланмаган мукофотлар ҳам (байрамлар, шу жумладан касб байрамлари, юбилейлар муносабати билан ва ҳоказолар) қўлланилмайди.

Шу билан бирга, иш берувчи интизомий жазони ўз ташаббусига кўра, ходимнинг бевосита раҳбарининг, касаба уюшмаси қўмитасининг илтимосномасига, шунингдек ходимнинг илтимосига кўра, 1 йил ўтгунига қадар муддатидан олдин олиб ташлаш ҳуқуқига эга.

telegram |youtube |instagram |facebook
#савол #жавоб #ижтимоий_меҳнат_масалалари_комиссиялари

📌Обуначилардан келган савол:Ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича комиссиялар қандай орган ва уларнинг ваколати қанақа?

🔰Меҳнат соҳасидаги ижтимоий шериклик органлари тизимини бошланғич, ҳудудий, тармоқ ва республика даражаларида тузиладиган ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича комиссиялар ташкил этади.

📋Ходимлар ва (ёки) иш берувчилар томонидан ваколат берилган бир неча вакиллар мавжуд бўлган тақдирда, ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича комиссиялар таркиби мутаносиб вакиллик принципи асосида, тақдим этилаётган ходимлар ва иш берувчиларнинг сонига қараб шакллантирилади.

➡️Батафсил

telegram |youtube |instagram |facebook
“Ҳуқуқшунос минбари” канали томонидан тайёрланган анимацион роликлар

1. Иш вақти тўғрисида
📺https://youtu.be/yxC6UNjRv1A

2. Меҳнат таътили қоидалари тўғрисида
📺https://youtu.be/-snsl4pu1VM

3. Ходимни ишдан четлаштириш қоидалари тўғрисида
📺https://youtu.be/-_hM3EC-Npc

4. Меҳнат шартномасини бекор қилиш асослари тўғрисида
📺https://youtu.be/AGNW9G7zEr8

5. Ишланмайдиган байрам кунлари тўғрисида
📺https://youtu.be/V5ZjofJvn98

6. Дам олиш ва танаффуслар тўғрисида
📺https://youtu.be/xHXdqVpBwj8

7. Меҳнатни нормалаштириш тўғрисида
📺https://youtu.be/Pk98Kr89FhE

8. Жамоа шартномаси тўғрисида
📺https://youtu.be/kWW9zaQGJkI

9. Ишдан бўшатиш нафақаси тўғрисида
📺https://youtu.be/pOarxHeq0Kw

10. Ходимларни оммавий равишда ишдан бўшатиш тўғрисида
📺https://youtu.be/8gLVFkJX8rw

11. Тиббиёт ходимлари меҳнатини ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида
📺https://youtu.be/gxfkCHoWlgw

12. Якка тартибдаги меҳнат низоларини суд тартибида кўриб чиқиш тўғрисида
📺 https://youtu.be/rLmabqhoO4E?feature=shared

13. Вақтинчалик ишларда банд бўлган шахслар меҳнатини ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солишнинг ўзига хос хусусиятлари
📺
https://youtu.be/_ybtFgOPMA0?feature=shared

🕊telegram |📺youtube |📱instagram |📱facebook
🏓Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ташкилотларида кечки ёки сиртқи таълим шакли бўйича ўқиётган ходимларга лаборатория-имтиҳон сессияларида иштирок этган давр учун ўқув таътиллари:

➡️олий таълим ташкилотларида кечки таълим шаклида ўқиётган 1- ва 2-курс талабаларига - камида 20 календарь кун, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ташкилотларида - камида 10 календарь кун, олий ва ўрта махсус таълим ташкилотларида сиртқи таълим шаклида ўқиётганларга эса - камида 30 кун;

➡️олий таълим ташкилотларида кечки таълим шаклида 3- ва ундан юқори курсларда ўқиётганларга - камида 30 календарь кун, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ташкилотларида - камида 20 календарь кун, олий ва ўрта махсус таълим, касб ҳунар таълими ташкилотларида сиртқи таълим шаклида ўқиётганларга эса камида 40 календарь кун муддатга ўртача иш ҳақи сақланган ҳолда ҳар йили берилади.

🔔Меҳнат тўғрисидаги қонунчилик ёки меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларда давомийлиги кўпроқ бўлган ўқув таътиллари назарда тутилиши мумкин.

✔️Ишни ўқиш билан бирга олиб бораётган ходимларга навбатдаги меҳнат таътиллари улар ўқув таътилларидан фойдаланганлигидан қатъи назар берилади.

Иш берувчи олий таълим ташкилотларида сиртқи таълим шаклида таҳсил олаётган ходимларга лаборатория-имтиҳон сессиясида иштирок этиш учун таълим ташкилоти жойлашган ерга бориши ва у ердан қайтиб келиши учун йилига 1 марта йўлкира ҳақининг 50 фоизидан кам бўлмаган миқдорини тўлайди.

Давлат аттестациясидан ўтиш учун худди шундай миқдорда йўлкира ҳақи тўланади.

🕊telegram |📺youtube |📱instagram |📱facebook
Ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича комиссиянинг мажлиси, агар унда комиссия тарафларининг ҳар биридан белгиланган комиссия аъзоларининг қанчаси ҳозир бўлса, ваколатли ҳисобланади?
Anonymous Quiz
64%
камида учдан икки қисми
23%
ярмидан кўпроғи
13%
камида учдан бир қисми
#билиш_фойдали

Иш берувчи ходимни огоҳлантириш муддатларини огоҳлантириш муддатининг давомийлигига мувофиқ келадиган пулли компенсация билан алмаштиришга ҳақлидир.

🔔Ходимга огоҳлантириш муддатига мутаносиб пулли компенсация тўлаш иш берувчини қонунчиликда назарда тутилган бошқа тўловларни амалга ошириш мажбуриятидан, шунингдек ўзга тўловларни, агар улар меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларда ёки меҳнат шартномасида назарда тутилган бўлса, амалга оширишдан озод этмайди.

🏓Ходимни огоҳлантириш муддати ичида, бундан меҳнатга оид муносабатларни унинг айбли ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) муносабати билан тугатиш тўғрисидаги огоҳлантириш мустасно, ходимга бошқа иш қидириш учун ҳафтада камида 1 кун шу вақт учун иш ҳақи сақланган ҳолда ишга чиқмаслик ҳуқуқи берилади.

✔️Ходимни огоҳлантириш муддатига ходимнинг вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик даврлари, шунингдек унинг давлат ёки жамоат мажбуриятларини бажарган вақти киритилмайди, бундан меҳнатга оид муносабатларнинг ташкилот (унинг алоҳида бўлинмаси) тугатилганлиги муносабати билан тугатилиши мустасно.

telegram |📺youtube |📱instagram |📱facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Иш берувчи жамоа шартномаси кучга кирганидан кейин неча кундан кечиктирмай ходимларни жамоа шартномаси билан имзо қўйдириб таништириши шарт?
Anonymous Quiz
56%
10 кун
32%
5 кун
12%
7 кун
#савол_жавоб

Савол:
Иш ҳақидан ушлаб қолиш тартиби қанақа ва қанча миқдорда мажбурий ушлаб қолиш мумкин?

🔔Жавоб: Умумий қоидага кўра ходимнинг ёзма розилиги билан иш ҳақидан ушлаб қолиниши мумкин.

👉Батафсил:
Иш ҳақидан ушлаб қолиш тўғрисида

🕊telegram |📺youtube |📱instagram |📱facebook