Ҳуқуқшунос минбари | Huquqshunos minbari
2.39K subscribers
174 photos
20 videos
32 files
406 links
Меҳнат муносабатлари ҳақида ахборот берувчи канал

www.youtube.com/@huquqshunosminbari

www.facebook.com/huquqshunosminbari

www.instagram.com/huquqshunosminbari

Таклифлар учун: @huquqshunosminbari_bot

https://www.tirikchilik.uz/@huquqshunosminbari
Download Telegram
#меҳнат_кодекси_янги

🏓Янги "Меҳнат кодекси"да Меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббусига кўра бекор қилишни касаба уюшмаси қўмитаси билан келишиб олиш тўғрисида қуйидагилар белгиланган.

Агар жамоа келишувида ёки жамоа шартномасида меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббусига кўра бекор қилиш учун касаба уюшмаси қўмитасининг олдиндан розилигини олиш назарда тутилган бўлса, меҳнат шартномасини бундай розиликсиз бекор қилишга йўл қўйилмайди.

😵‍💫Меҳнат шартномаси иш берувчининг ташаббусига кўра қуйидаги ҳолларда бекор қилинганда касаба уюшмаси қўмитасининг розилиги талаб этилмайди:

🟢ташкилот (унинг алоҳида бўлинмаси) ўз муассисларининг (иштирокчиларининг) ёки таъсис ҳужжатлари билан бунга ваколат берилган юридик шахс органининг қарорига биноан тугатилганлиги ёхуд якка тартибдаги тадбиркор томонидан фаолият тугатилганлиги муносабати билан;

ташкилот раҳбари, алоҳида таркибий бўлинма раҳбари билан (161-моддадаги асосларга кўра);

🟢ташкилот мулкдори ўзгарганлиги муносабати билан ташкилот раҳбари, унинг ўринбосарлари, бош бухгалтер ва ташкилотнинг алоҳида бўлинмаси раҳбари билан.

✔️Касаба уюшмаси қўмитаси ходим билан меҳнат шартномасини бекор қилишга розилиги масаласи бўйича қабул қилинган қарор ҳақида меҳнат шартномасини бекор қилиш ҳуқуқига эга бўлган мансабдор шахснинг ёзма тақдимномаси олинган кундан эътиборан 10 кунлик муддатда иш берувчига хабар қилиши керак.

Агар кўрсатилган муддат тугаганидан кейин касаба уюшмаси қўмитаси қабул қилинган қарор ҳақида хабар қилмаса, иш берувчи ходим билан тузилган меҳнат шартномасини "Меҳнат кодекси"да белгиланган тартибда касаба уюшмаси қўмитасининг розилигисиз бекор қилишга ҳақли.

Иш берувчи касаба уюшмаси қўмитаси томонидан ходим билан меҳнат шартномасини бекор қилишга розилик бериш тўғрисидаги қарори қабул қилинган кундан эътиборан 1 ойдан кечиктирмай меҳнат шартномасини бекор қилишга ҳақлидир.

🕊@huquqshunosminbari
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Янги "Меҳнат кодекси" да Интизомий жазонинг амал қилиш муддати у қўлланилган кундан эътиборан қанча муддатдан ошмаслиги кераклиги белгиланган?
Anonymous Quiz
25%
3 ой
29%
6 ой
45%
1 йил
#биласизми #фойдали

Сан-Маринода ҳақ тўланадиган меҳнат таътилининг давомийлиги 46 кунни ташкил қилади.

📹youtube|💬facebook|📸instagram

@huquqshunosminbari
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Янги “Меҳнат кодекси”да Ёши 18 ёшгача бўлган шахсларга неча кундан иборат ҳар йилги асосий узайтирилган таътил берилиши белгиланган?
Anonymous Quiz
32%
25 календарь кун
28%
28 календарь кун
40%
30 календарь кун
“Ҳуқуқшунос минбари” канали томонидан тайёрланган анимацион роликлар

1. Иш вақти тўғрисида
📺https://youtu.be/yxC6UNjRv1A

2. Меҳнат таътили қоидалари тўғрисида
📺https://youtu.be/-snsl4pu1VM

3. Ходимни ишдан четлаштириш қоидалари тўғрисида
📺https://youtu.be/-_hM3EC-Npc

4. Меҳнат шартномасини бекор қилиш асослари тўғрисида
📺https://youtu.be/AGNW9G7zEr8

5. Ишланмайдиган байрам кунлари тўғрисида
📺https://youtu.be/V5ZjofJvn98

6. Дам олиш ва танаффуслар тўғрисида
📺https://youtu.be/xHXdqVpBwj8

7. Меҳнатни нормалаштириш тўғрисида
📺https://youtu.be/Pk98Kr89FhE

8. Жамоа шартномаси тўғрисида
📺https://youtu.be/kWW9zaQGJkI

9. Ишдан бўшатиш нафақаси тўғрисида
📺https://youtu.be/pOarxHeq0Kw

10. Ходимларни оммавий равишда ишдан бўшатиш тўғрисида
📺https://youtu.be/8gLVFkJX8rw

11. Тиббиёт ходимлари меҳнатини ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида
📺https://youtu.be/gxfkCHoWlgw

@huquqshunosminbari
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Янги "Меҳнат кодекси"да Уч ёшга тўлмаган боланинг бюджетдан молиялаштириладиган ташкилотларда ишлайдиган ота-онасидан бирига (васийсига) ҳафтасига неча соатдан ошмайдиган иш вақти давомийлиги белгиланган?
Anonymous Quiz
33%
32 соат
29%
35 соат
38%
36 соат
#амалдаги #меҳнат_кодекси

🏓Амалдаги "Меҳнат кодекси"да 18 ёшга тўлмаган шахслар учун қисқартирилган иш вақтининг муддати қуйидагича белгиланган:

Иш вақтининг муддати 16-18 ёшгача бўлган ходимларга ҳафтасига 36 соатдан, 15-16 ёшгача бўлган шахслар учун эса ҳафтасига 24 соатдан ошмайдиган қилиб белгиланади.

😵‍💫Ўқишдан бўш вақтларида ишлаётган ўқувчиларнинг ўқув йили давомидаги иш вақти муддати юқоридаги ёшдаги шахслар учун назарда тутилган иш вақти энг кўп муддатининг ярмидан ортиб кетиши мумкин эмас.

@huquqshunosminbari
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Амалдаги "Меҳнат кодекси"га асосан тунги вақт деб қайси вақт ҳисобланади?
Anonymous Quiz
55%
22:00-06:00 гача
24%
23:00-07:00 гача
21%
24:00-08:00 гача
#меҳнат_кодекси_янги

🏓Янги "Меҳнат кодекси"да Тунги вақтдаги меҳнат учун ҳақ тўлаш тўғрисида қуйидагилар белгиланган.

Қуйидаги ҳолларда тунги вақтдаги меҳнат учун ҳақ тўлаш камида 1,5 баравар миқдорида амалга оширилади:

меҳнатга ҳақ тўлашнинг вақтбай тизимида — тунги вақтдаги ишнинг ҳар бир соати учун 1,5 ёки ундан ортиқ коэффициентни қўллаган ҳолда;

🟢меҳнатга ҳақ тўлашнинг ишбай тизимида — тегишли разрядга (малакага) эга бўлган вақтбай ишловчининг соатлик тариф ставкасининг (маошининг) 50 фоизи ёки ундан ортиқ миқдорида ишбай иш ҳақи ва қўшимча тўлов тўлиқ тўланади.

🔔Тунги вақтдаги иш учун оширилган миқдорда ҳақ тўлаш тариф ставкаларига (маошларга) киритилмайди.

😵‍💫Тунги вақтдаги, шунингдек кўп сменали режимдаги иш учун иш ҳақига доир қўшимча тўловнинг аниқ миқдори жамоа шартномасида, иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси билан келишувга кўра қабул қилинадиган ички ҳужжатларда ёхуд меҳнат шартномасида белгиланади.

🕊@huquqshunosminbari
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Янги "Меҳнат кодекси"да Ходимларнинг шахсий ҳимоя воситаларини олиш, сақлаш, ювиш, тозалаш, таъмирлаш, дезинфекция қилиш ва зарарсизлантириш қайси маблағлар ҳисобидан амалга оширилиши белгиланган?
Anonymous Quiz
31%
касаба уюшмаларининг маблағлари
59%
иш берувчининг маблағлари
10%
ходимларнинг шахсий маблағлари
#биласизми #фойдали

🇪🇸Испанияда байрам (ишланмайдиган) кунлари сони йил давомида кўпи билан 14 тани ташкил қилади.

📹youtube|💬facebook|📸instagram

🕊@huquqshunosminbari
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Янги "Меҳнат кодекси"да I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган ходимлар учун иш вақтининг давомийлиги ҳафтасига неча соатдан ошмайдиган қилиб белгиланган?
Anonymous Quiz
45%
32 соат
19%
35 соат
36%
36 соат
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ўн_иккинчи #анимация #янгилойиҳа

Янги "Меҳнат кодекси"да белгиланган Якка тартибдаги меҳнат низоларини суд тартибида кўриб чиқиш тўғрисида анимацион ролик!

📹youtube 💬facebook 📸instagram

🕊@huquqshunosminbari
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Янги "Меҳнат кодекси"да Ходимнинг ҳаётига ва соғлиғига етказилган зиённинг ўрнини қоплаш тўғрисидаги низолар бўйича судга мурожаат этиш муддати қанча белгиланган?
Anonymous Quiz
42%
1 йил
17%
3 йил
40%
Муддат белгиланмайди
#меҳнат_кодекси_янги

🏓Янги "Меҳнат кодекси"да Якка тартибдаги меҳнат низосининг кўриб чиқилиши учун судга мурожаат қилиш муддатлари тўғрисида қуйидагилар белгиланган.

Якка тартибдаги меҳнат низосининг кўриб чиқилиши учун судга мурожаат қилишнинг қуйидаги муддатлари белгиланади:

🟢ишга тиклаш тўғрисидаги низолар бўйича — ходимга у билан меҳнат шартномаси бекор қилинганлиги ҳақидаги иш берувчи буйруғининг кўчирма нусхаси топширилган кундан эътиборан 3 ой;

ходим томонидан иш берувчига етказилган моддий зарарнинг ўрнини қоплаш тўғрисидаги низолар бўйича — иш берувчи зарар етказилганлигини аниқлаган кундан эътиборан 1 йил;

🟢бошқа меҳнат низолари бўйича — ходим ўзининг ҳуқуқи бузилганлиги тўғрисида билган ёки билиши керак бўлган кундан эътиборан 6 ой.

🔔Ходимнинг ҳаётига ва соғлиғига етказилган зиённинг ўрнини қоплаш тўғрисидаги низолар бўйича, шунингдек ходимга етказилган маънавий зиённи компенсация қилиш ҳақидаги низолар бўйича судга мурожаат этиш муддати белгиланмайди.

✔️Якка тартибдаги меҳнат низоларини кўриб чиқиш бўйича судга мурожаат этиш муддатининг ўтиши якка тартибдаги меҳнат низосини медиация тартибида кўриб чиқиш даврида тўхтатиб турилади.

🕊@huquqshunosminbari
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Янги "Меҳнат кодекси"да Моддий зарарнинг ўрнини қоплаш миқдори мансабдор шахснинг неча ойлик маошидан ортиқ бўлмаслиги кераклиги белгиланган?
Anonymous Quiz
19%
1 ойлик
53%
3 ойлик
28%
6 ойлик
#биласизми #фойдали

🇬🇧Буюк Британияда нормал иш вақтининг давомийлиги хафтасига ўртача 36 соатни ташкил қилади.

📹youtube|💬facebook|📸instagram

🕊@huquqshunosminbari
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Яниг "Меҳнат кодекси"да Ходим меҳнат низолари бўйича комиссиянинг қарори қабул қилинган кундан эътиборан қанча муддат ичида гувоҳномани олиш учун комиссияга мурожаат қилиши мумкинлиги белгиланган?
Anonymous Quiz
54%
2 хафта
35%
1 ой
10%
3 ой
#меҳнат_кодекси_янги

🏓Янги "Меҳнат кодекси"да Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар меҳнатини ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солишнинг ўзига хос хусусиятлари тўғрисида қуйидагилар белгиланган.

Меҳнат фаолиятини амалга ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси ҳудудига қонуний равишда кириб келган чет эл фуқаролари 18 ёшга тўлганида ходим сифатида якка тартибдаги меҳнат муносабатларига киришиш ҳуқуқига эга.

🔔Иш берувчи Ўзбекистон Республикаси ҳудудига қонуний равишда кириб келган чет эл фуқаролари билан меҳнат шартномаларини тузишга уларда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига доир тасдиқнома мавжуд бўлган тақдирдагина ҳақли, бундан қонунчиликда назарда тутилган ҳоллар мустасно.

😵‍💫Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига доир тасдиқномани бериш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.

✔️Меҳнат фаолиятини амалга ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси ҳудудига қонуний равишда кириб келган чет эл фуқароси билан тузилган меҳнат шартномасининг амал қилиш муддати Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига доир тасдиқноманинг амал қилиш муддатидан, агар бундай тасдиқноманинг бўлиши (олиниши) қонунчиликда белгиланган бўлса, ортиқ бўлмаслиги керак.

🕐Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига доир тасдиқномаларнинг амал қилиш муддати юқори малакали мутахассис ёки малакали чет эл мутахассислари учун, уларнинг хоҳишига кўра, тасдиқномалар берилган кундан эътиборан 3 йилгачани ташкил этади, чекланмаган миқдорда узайтиришлар имконияти билан берилади, лекин бу миқдор ҳар бир ҳолда кўпи билан 3 йилдан ортиқ бўлмаслиги керак.

🕊@huquqshunosminbari
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Янги "Меҳнат кодекси"да Меҳнат жамоасининг умумий йиғилиши, агар унда иш берувчида меҳнат шартномаси асосида меҳнат фаолиятини амалга ошираётган ходимларнинг қанчаси ҳозир бўлса, ваколатли ҳисобланиши белгиланган?
Anonymous Quiz
34%
ярмидан кўпроғи
55%
учдан икки қисми
11%
учдан бир қисми