Ҳуқуқшунос минбари | Huquqshunos minbari
2.39K subscribers
174 photos
20 videos
32 files
406 links
Меҳнат муносабатлари ҳақида ахборот берувчи канал

www.youtube.com/@huquqshunosminbari

www.facebook.com/huquqshunosminbari

www.instagram.com/huquqshunosminbari

Таклифлар учун: @huquqshunosminbari_bot

https://www.tirikchilik.uz/@huquqshunosminbari
Download Telegram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#савол_жавоб

Савол: Мен касаба уюшма қўмитаси аъзосиман. Менга касаба уюшмалари тўғрисидаги қонунчилик бўйича қандай имтиёзлар бор?

🏓Ўзбекистон Республикасининг “Касаба уюшмалари тўғрисида”ги қонунига мувофиқ Касаба уюшмалари органларига сайланган ва ишлаб чиқаришдаги ишидан озод этилмаган ходимлар учун қуйидаги кафолатлар белгиланган.

Қуйидагиларга:

касаба уюшмаси органи таркибига сайланган ва ишлаб чиқаришдаги ишидан озод этилмаган ходимларга — шу органнинг розилигисиз;

ташкилот бўлинмаларидаги касаба уюшмалари органларининг раҳбарларига — тегишли касаба уюшмаси органининг розилигисиз;

ташкилотдаги касаба уюшмалари органларининг раҳбарларига — тегишли касаба уюшмалари бирлашмасининг розилигисиз интизомий жазо берилиши мумкин эмас.

🔔Касаба уюшмалари органлари таркибига сайланган ва ишлаб чиқаришдаги ишидан озод этилмаган шахслар билан меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббусига кўра бекор қилишга меҳнат шартномасини бекор қилишнинг умумий тартибига риоя этишдан ташқари, улар аъзо бўлган касаба уюшмаси органининг розилиги олдиндан олинган ҳолда йўл қўйилади, ташкилот касаба уюшмаси органининг раиси билан меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилишга эса бундан ташқари тегишли касаба уюшмалари бирлашмасининг шундай розилиги олинган тақдирда йўл қўйилади.

✔️Касаба уюшмалари органларининг ишлаб чиқаришдаги ўз ишидан озод этилмаган аъзоларига жамоа шартномасида, келишувида белгиланадиган шартларга кўра меҳнат жамоасининг манфаатларини кўзлаб жамоатчилик вазифаларини бажариши, шунингдек касаба уюшмасининг йўналиши бўйича қисқа муддатли ўқиши учун ўртача иш ҳақи сақланган ҳолда вақт берилади.

🕐Касаба уюшмалари органларининг аъзолари ишлаб чиқаришдаги ишидан касаба уюшмалари томонидан чақириладиган қурултойларда, конференцияларда делегат сифатида, шунингдек касаба уюшмаларининг пленумлари ва раёсатлари ишида иштирок этиш вақтига озод қилиниб, уларга касаба уюшмасининг маблағлари ҳисобидан ўртача иш ҳақи миқдорида ҳақ тўланади.

🫥Касаба уюшмасининг уставида назарда тутилган ҳолларда ташкилотларда касаба уюшмасининг ташкилотчилари ёки касаба уюшмаси гуруҳларининг ташкилотчилари сайланиши мумкин, уларга нисбатан ушбу моддада назарда тутилган кафолатлар татбиқ этилади.

ℹ️Касаба уюшмалари органлари таркибига сайланган ва ишлаб чиқаришдаги ишидан озод этилмаган ходимларга иш берувчининг ташаббусига кўра интизомий жазо беришга, улар билан меҳнат шартномасини бекор қилишга, шунингдек касаба уюшмалари органлари таркибига сайланган ходимлар билан меҳнатга оид муносабатларни уларнинг сайлов ваколатлари тугаганидан кейин 2 йил ичида иш берувчининг ташаббусига кўра бекор қилишга маҳаллий меҳнат органининг олдиндан розилигини олмасдан туриб йўл қўйилмайди.

🕊telegram |📺youtube |📱instagram |📱facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
“Ҳуқуқшунос минбари” канали томонидан тайёрланган анимацион роликлар

1. Иш вақти тўғрисида
📺https://youtu.be/yxC6UNjRv1A

2. Меҳнат таътили қоидалари тўғрисида
📺https://youtu.be/-snsl4pu1VM

3. Ходимни ишдан четлаштириш қоидалари тўғрисида
📺https://youtu.be/-_hM3EC-Npc

4. Меҳнат шартномасини бекор қилиш асослари тўғрисида
📺https://youtu.be/AGNW9G7zEr8

5. Ишланмайдиган байрам кунлари тўғрисида
📺https://youtu.be/V5ZjofJvn98

6. Дам олиш ва танаффуслар тўғрисида
📺https://youtu.be/xHXdqVpBwj8

7. Меҳнатни нормалаштириш тўғрисида
📺https://youtu.be/Pk98Kr89FhE

8. Жамоа шартномаси тўғрисида
📺https://youtu.be/kWW9zaQGJkI

9. Ишдан бўшатиш нафақаси тўғрисида
📺https://youtu.be/pOarxHeq0Kw

10. Ходимларни оммавий равишда ишдан бўшатиш тўғрисида
📺https://youtu.be/8gLVFkJX8rw

11. Тиббиёт ходимлари меҳнатини ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида
📺https://youtu.be/gxfkCHoWlgw

12. Якка тартибдаги меҳнат низоларини суд тартибида кўриб чиқиш тўғрисида
📺 https://youtu.be/rLmabqhoO4E?feature=shared

13. Вақтинчалик ишларда банд бўлган шахслар меҳнатини ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солишнинг ўзига хос хусусиятлари
📺
https://youtu.be/_ybtFgOPMA0?feature=shared

🕊telegram |📺youtube |📱instagram |📱facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🏓Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ташкилотларида кечки ёки сиртқи таълим шакли бўйича ўқиётган ходимларга лаборатория-имтиҳон сессияларида иштирок этган давр учун ўқув таътиллари:

➡️олий таълим ташкилотларида кечки таълим шаклида ўқиётган 1- ва 2-курс талабаларига - камида 20 календарь кун, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ташкилотларида - камида 10 календарь кун, олий ва ўрта махсус таълим ташкилотларида сиртқи таълим шаклида ўқиётганларга эса - камида 30 кун;

➡️олий таълим ташкилотларида кечки таълим шаклида 3- ва ундан юқори курсларда ўқиётганларга - камида 30 календарь кун, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ташкилотларида - камида 20 календарь кун, олий ва ўрта махсус таълим, касб ҳунар таълими ташкилотларида сиртқи таълим шаклида ўқиётганларга эса камида 40 календарь кун муддатга ўртача иш ҳақи сақланган ҳолда ҳар йили берилади.

🔔Меҳнат тўғрисидаги қонунчилик ёки меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларда давомийлиги кўпроқ бўлган ўқув таътиллари назарда тутилиши мумкин.

✔️Ишни ўқиш билан бирга олиб бораётган ходимларга навбатдаги меҳнат таътиллари улар ўқув таътилларидан фойдаланганлигидан қатъи назар берилади.

Иш берувчи олий таълим ташкилотларида сиртқи таълим шаклида таҳсил олаётган ходимларга лаборатория-имтиҳон сессиясида иштирок этиш учун таълим ташкилоти жойлашган ерга бориши ва у ердан қайтиб келиши учун йилига 1 марта йўлкира ҳақининг 50 фоизидан кам бўлмаган миқдорини тўлайди.

Давлат аттестациясидан ўтиш учун худди шундай миқдорда йўлкира ҳақи тўланади.

🕊telegram |📺youtube |📱instagram |📱facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ходим ва иш берувчи ўртасидаги келишувга кўра меҳнат шартномаси огоҳлантириш муддати тугашига қадар бекор қилиниши мумкинми?
Anonymous Quiz
67%
ҳа
33%
йўқ
#савол_жавоб

Савол: Иш ҳақидан ушлаб қолиш тартиби қанақа ва қанча миқдорда мажбурий ушлаб қолиш мумкин?

🔔Жавоб: Умумий қоидага кўра ходимнинг ёзма розилиги билан иш ҳақидан ушлаб қолиниши мумкин.

👉Батафсил: Иш ҳақидан ушлаб қолиш тўғрисида

🕊telegram |📺youtube |📱instagram |📱facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Иш берувчи танлов ўтказиладиган сана ҳақида тегишли ишга (лавозимга) кираётган шахсга камида қанча олдин хабар қилади?
Anonymous Quiz
43%
3 кун
39%
1 ҳафта
18%
1 ой
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ходим ҳар йилги меҳнат таътилидан фойдаланишга тўсқинлик қиладиган, юзага келган сабаблар тўғрисида иш берувчини ёзма шаклда хабардор қилиши шартми?
Anonymous Quiz
83%
ҳа
17%
йўқ
Меҳнатга ҳақ тўлаш тизими ходимлар иш ҳақи миқдорининг меҳнатнинг миқдори ва сифатига, уларнинг шахсий ва жамоавий натижаларига боғлиқлигини белгилаш усулидир.

🔔Ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш тизими иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси билан келишувга кўра белгиланади, бундан Меҳнат Кодексида айрим тоифадаги ходимларга нисбатан назарда тутилган ҳоллар мустасно.

✔️Ташкилотда айрим тоифадаги ходимларга ёки таркибий бўлинмаларга нисбатан меҳнатга ҳақ тўлашнинг бир нечта тизими қўлланилиши мумкин.

📌Ходимлар меҳнатига вақтбай, ишбай ёки меҳнатга ҳақ тўлаш тизимида назарда тутилган бошқа мезонларга кўра ҳақ тўланади.

🏓Фаолиятнинг ўзига хос хусусиятларига ва муайян иқтисодий шароитларга қараб меҳнатга ҳақ тўланишини ташкил этиш учун ходимлар меҳнатига ҳақ тўлашнинг тарифли ва (ёки) тарифсиз тизимлари қўлланилиши мумкин.

Бюджет ташкилотлари ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш тизимлари ва турлари қонунчиликда белгиланади.

📱telegram
|📺youtube |📱instagram |📱facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
"Меҳнат кодекси"да Ишланмайдиган байрам кунлари сони нечта этиб белгиланган?
Anonymous Quiz
49%
8 та
37%
9 та
14%
10 та
#билиш_фойдали

Иш берувчи ходимни огоҳлантириш муддатларини огоҳлантириш муддатининг давомийлигига мувофиқ келадиган пулли компенсация билан алмаштиришга ҳақлидир.

🔔Ходимга огоҳлантириш муддатига мутаносиб пулли компенсация тўлаш иш берувчини қонунчиликда назарда тутилган бошқа тўловларни амалга ошириш мажбуриятидан, шунингдек ўзга тўловларни, агар улар меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларда ёки меҳнат шартномасида назарда тутилган бўлса, амалга оширишдан озод этмайди.

🏓Ходимни огоҳлантириш муддати ичида, бундан меҳнатга оид муносабатларни унинг айбли ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) муносабати билан тугатиш тўғрисидаги огоҳлантириш мустасно, ходимга бошқа иш қидириш учун ҳафтада камида 1 кун шу вақт учун иш ҳақи сақланган ҳолда ишга чиқмаслик ҳуқуқи берилади.

✔️Ходимни огоҳлантириш муддатига ходимнинг вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик даврлари, шунингдек унинг давлат ёки жамоат мажбуриятларини бажарган вақти киритилмайди, бундан меҳнатга оид муносабатларнинг ташкилот (унинг алоҳида бўлинмаси) тугатилганлиги муносабати билан тугатилиши мустасно.

telegram |📺youtube |📱instagram |📱facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Иш куни (смена) давомида ходимга дам олиш ва овқатланиш учун давомийлиги камида қанча иш вақтига киритилмайдиган танаффус берилиши керак?
Anonymous Quiz
30%
30 дақиқа
58%
1 соат
12%
2 соат
#билиш_фойдали

🏓Иш вақтидан ташқари иш учун камида 2 ҳисса миқдорида ҳақ тўланади.

Жамоа шартномасида, касаба уюшмаси қўмитаси билан келишувга кўра иш берувчи томонидан қабул қилинган ички ҳужжатда, меҳнат шартномасида иш вақтидан ташқари иш учун қўшимча тўловларнинг юқорироқ миқдорлари назарда тутилиши мумкин.

🔔Ходимнинг хоҳишига кўра иш вақтидан ташқари иш учун оширилган ҳақ тўлаш ўрнига иш вақтидан ташқари ишлаб берилган вақтнинг давомийлигига мувофиқ келадиган қўшимча дам олиш вақтини бериш билан компенсация қилиниши мумкин.

✔️Бундай ҳолда иш вақтидан ташқари иш учун 1 ҳисса миқдорида ҳақ тўланади, дам олиш вақти учун эса ҳақ тўланмайди.

telegram |youtube |instagram |facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Иш берувчи танлов ўтказиладиган сана ҳақида тегишли ишга (лавозимга) кираётган шахсга камида қанча олдин хабар қилади?
Anonymous Quiz
40%
3 кун
40%
1 ҳафта
20%
1 ой
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#билиш_фойдали

Ходим номуайян муддатга тузилган меҳнат шартномасини, шунингдек муддати тугагунига қадар муддатли меҳнат шартномасини ўн тўрт календарь кун олдин бу ҳақда иш берувчини ёзма шаклда огоҳлантирган ҳолда бекор қилишга ҳақли.

🔔Ўз ташаббусига кўра бекор қилинганда иш берувчини огоҳлантиришнинг бошқа муддатлари қуйидагиларга нисбатан белгилаб қўйилган:

👉ташкилот раҳбари, унинг ўринбосарлари, ташкилотнинг бош бухгалтери ва ташкилот алоҳида бўлинмасининг раҳбари;

👉мавсумий ходимлар;

👉вақтинчалик ишларда банд бўлган шахслар;

👉микрофирмалар иш берувчиларининг ходимлари;

👉якка тартибдаги тадбиркорларда ишлайдиган;

👉уй ишчилари;

👉қонунда назарда тутилган ҳолларда бошқа ходимлар.

✔️Огоҳлантириш муддатининг ўтиши иш берувчи томонидан ходимнинг меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги аризаси олинганидан сўнг кейинги кунда бошланади.

🏓Ходим ва иш берувчи ўртасидаги келишувга кўра меҳнат шартномаси огоҳлантириш муддати тугашига қадар бекор қилиниши мумкин.

🕊telegram |📺youtube |📱instagram |📱facebook
Иш берувчи ташкилотларнинг меҳнатга оид ҳуқуқ лаёқати ва муомала лаёқати қайси пайтдан эътиборан вужудга келади?
Anonymous Quiz
44%
улар белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан
53%
ташкилот ходимларни ишга қабул қилган пайтдан
3%
маҳаллий давлат ҳокимияти рухсат берган пайтдан
Иш берувчи (бундан жисмоний шахслар бўлган иш берувчилар мустасно) ташкилотда неча кундан ортиқ ишлаган барча ходимлар учун меҳнат дафтарчаларини юритиши шарт?
Anonymous Quiz
53%
3 кун
28%
5 кун
19%
10 кун
Ишга қабул қилиш иш берувчининг буйруғи билан расмийлаштирилади. Буйруқ чиқариш учун нима асос бўлади?
Anonymous Quiz
43%
ходим томонидан ёзилган ариза
3%
ходим томонидан берилган илтимоснома
53%
ходим билан тузилган меҳнат шартномаси