Ҳуқуқшунос минбари | Huquqshunos minbari
2.39K subscribers
174 photos
20 videos
32 files
406 links
Меҳнат муносабатлари ҳақида ахборот берувчи канал

www.youtube.com/@huquqshunosminbari

www.facebook.com/huquqshunosminbari

www.instagram.com/huquqshunosminbari

Таклифлар учун: @huquqshunosminbari_bot

https://www.tirikchilik.uz/@huquqshunosminbari
Download Telegram
“Ҳуқуқшунос минбари” канали томонидан тайёрланган анимацион роликлар

1. Иш вақти тўғрисида
📺https://youtu.be/yxC6UNjRv1A

2. Меҳнат таътили қоидалари тўғрисида
📺https://youtu.be/-snsl4pu1VM

3. Ходимни ишдан четлаштириш қоидалари тўғрисида
📺https://youtu.be/-_hM3EC-Npc

4. Меҳнат шартномасини бекор қилиш асослари тўғрисида
📺https://youtu.be/AGNW9G7zEr8

5. Ишланмайдиган байрам кунлари тўғрисида
📺https://youtu.be/V5ZjofJvn98

6. Дам олиш ва танаффуслар тўғрисида
📺https://youtu.be/xHXdqVpBwj8

7. Меҳнатни нормалаштириш тўғрисида
📺https://youtu.be/Pk98Kr89FhE

8. Жамоа шартномаси тўғрисида
📺https://youtu.be/kWW9zaQGJkI

9. Ишдан бўшатиш нафақаси тўғрисида
📺https://youtu.be/pOarxHeq0Kw

10. Ходимларни оммавий равишда ишдан бўшатиш тўғрисида
📺https://youtu.be/8gLVFkJX8rw

11. Тиббиёт ходимлари меҳнатини ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида
📺https://youtu.be/gxfkCHoWlgw

12. Якка тартибдаги меҳнат низоларини суд тартибида кўриб чиқиш тўғрисида
📺 https://youtu.be/rLmabqhoO4E?feature=shared

13. Вақтинчалик ишларда банд бўлган шахслар меҳнатини ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солишнинг ўзига хос хусусиятлари
📺
https://youtu.be/_ybtFgOPMA0?feature=shared

🕊telegram |📺youtube |📱instagram |📱facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#билиш_фойдали

🏓Иш вақтидан ташқари иш учун камида 2 ҳисса миқдорида ҳақ тўланади.

Жамоа шартномасида, касаба уюшмаси қўмитаси билан келишувга кўра иш берувчи томонидан қабул қилинган ички ҳужжатда, меҳнат шартномасида иш вақтидан ташқари иш учун қўшимча тўловларнинг юқорироқ миқдорлари назарда тутилиши мумкин.

🔔Ходимнинг хоҳишига кўра иш вақтидан ташқари иш учун оширилган ҳақ тўлаш ўрнига иш вақтидан ташқари ишлаб берилган вақтнинг давомийлигига мувофиқ келадиган қўшимча дам олиш вақтини бериш билан компенсация қилиниши мумкин.

✔️Бундай ҳолда иш вақтидан ташқари иш учун 1 ҳисса миқдорида ҳақ тўланади, дам олиш вақти учун эса ҳақ тўланмайди.

🕊telegram |📺youtube |📱instagram |📱facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Янги йил муборак бўлсин!

🕊telegram |📺youtube |📱instagram |📱facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Янги "Меҳнат кодекси" да Меҳнат низолари бўйича комиссия тузиш тўғрисида ёзма шаклда таклиф олган иш берувчи ва касаба уюшмаси қўмитаси қанча муддатда ўз вакилларини комиссияга юбориши шартлиги белгиланган?
Anonymous Quiz
29%
5 кунлик
33%
7 кунлик
38%
10 кунлик
#бахтсиз_ходиса -1

🏓Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан тасдиқланган "Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларни ва ходимлар саломатлигининг меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ бошқа хил зарарланишини текшириш ва ҳисобга олиш тўғрисида"ги Низомда қуйидагилар белгиланган.

Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодиса натижасида ходимнинг меҳнат қобилияти камида 1 кунга йўқотилса ёки тиббий хулосага мувофиқ енгилроқ бошқа ишга ўтиши зарур бўлса, Н-1 шаклидаги далолатнома билан расмийлаштирилади.

✔️Иш берувчи текшириш тугаганидан сўнг 3 суткадан кечиктирмай жабрланувчига ёки унинг манфаатларини ҳимоя қилувчи шахсга давлат тилида ёки бошқа мақбул тилда расмийлаштирилган бахтсиз ҳодиса тўғрисидаги Н-1 шаклидаги далолатномани бериши керак.

😵‍💫Иш берувчи ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларни тўғри ва ўз вақтида текшириш ҳамда ҳисобга олиш, Н-1 шаклидаги далолатномани тузиш, бахтсиз ҳодиса сабабларини бартараф этиш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш учун жавобгардир.

🔔Иш берувчи Н-1 шаклидаги далолатномани тузишдан бош тортса, жабрланувчи ёки унинг манфаатларини ҳимоя қилувчи шахс Н-1 шаклидаги далолатнома мазмунидан норози бўлса, жабрланувчи ёки унинг манфаатларини ҳимоя қилувчи шахс корхона касаба уюшмаси қўмитасига ёки корхона ходимларининг бошқа вакиллик органига мурожаат қилади.

🕐Касаба уюшмаси қўмитаси ёки корхона ходимларининг бошқа вакиллик органи 10 кун муддат ичида бахтсиз ҳодисанинг келиб чиқиши сабабларини ўрганиб чиқади, меҳнатни муҳофаза қилиш қоидалари ва меъёрлари, меҳнат хавфсизлиги андозалари бузилишини аниқлайди, зарур деб ҳисобласа, иш берувчидан Н-1 шаклидаги далолатномани тузишни ёки қайта тузишни талаб қилади.

🕊telegram |📺youtube |📱instagram |📱facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#билиш_фойдали

Ҳар йилги меҳнат таътили дам олиш ва ишлаш қобилиятини тиклаш учун иш ўрни (лавозими) ҳамда ўртача иш ҳақи сақлаб қолинган ҳолда ходим ишдан озод этиладиган, ходимга ҳар йили иш йили давомида бериладиган вақт давридир.

🏓Барча ходимлар, шу жумладан ўриндошлик асосида ишлайдиган ходимлар ҳар йилги меҳнат таътилига чиқиш ҳуқуқига эга.

✔️Ҳар йилги меҳнат таътилининг турлари қуйидагилардан иборат:

✔️асосий меҳнат таътили (ҳар йилги асосий энг кам ёки ҳар йилги асосий узайтирилган);

асосий энг кам ёки асосий узайтирилган таътил билан жамлаб ҳисобланадиган қўшимча меҳнат таътили.

🕊telegram |📺youtube |📱instagram |📱facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Янги "Меҳнат кодекси"да Дам олиш кунларидан ва ишланмайдиган байрам кунларидан ходимларнинг оқилона фойдаланиши мақсадида дам олиш кунлари қайси ҳужжатга асосан бошқа кунларга кўчирилиши мумкинлиги белгиланган?
Anonymous Quiz
64%
Президент Фармони билан
25%
Президент Қарори билан
12%
Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан
#тест #саволлари

"Меҳнат кодекси"нинг 1-25 моддаларидан тайёрланган тест саволлари

✔️Тестлар сони 15 та

🏓Ҳар бир савол учун 1 дақиқа

Тестни бошлаш ҳаволаси:
t.me/QuizBot?start=FeG5R8oc

🕊telegram |📺youtube |📱instagram |📱facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#билиш_фойдали

Иш берувчи ходимни огоҳлантириш муддатларини огоҳлантириш муддатининг давомийлигига мувофиқ келадиган пулли компенсация билан алмаштиришга ҳақлидир.

🔔Ходимга огоҳлантириш муддатига мутаносиб пулли компенсация тўлаш иш берувчини қонунчиликда назарда тутилган бошқа тўловларни амалга ошириш мажбуриятидан, шунингдек ўзга тўловларни, агар улар меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларда ёки меҳнат шартномасида назарда тутилган бўлса, амалга оширишдан озод этмайди.

🏓Ходимни огоҳлантириш муддати ичида, бундан меҳнатга оид муносабатларни унинг айбли ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) муносабати билан тугатиш тўғрисидаги огоҳлантириш мустасно, ходимга бошқа иш қидириш учун ҳафтада камида 1 кун шу вақт учун иш ҳақи сақланган ҳолда ишга чиқмаслик ҳуқуқи берилади.

✔️Ходимни огоҳлантириш муддатига ходимнинг вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик даврлари, шунингдек унинг давлат ёки жамоат мажбуриятларини бажарган вақти киритилмайди, бундан меҳнатга оид муносабатларнинг ташкилот (унинг алоҳида бўлинмаси) тугатилганлиги муносабати билан тугатилиши мустасно.

telegram |📺youtube |📱instagram |📱facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Иш куни (смена) давомида ходимга дам олиш ва овқатланиш учун давомийлиги камида қанча иш вақтига киритилмайдиган танаффус берилиши керак?
Anonymous Quiz
30%
30 дақиқа
62%
1 соат
7%
2 соат
#тест #саволлари

"Меҳнат кодекси"нинг 26-50 моддаларидан тайёрланган тест саволлари

✔️Тестлар сони 15 та

🏓Ҳар бир савол учун 1 дақиқа

Тестни бошлаш ҳаволаси:
https://t.me/QuizBot?start=DdODgGlp

🕊telegram |📺youtube |📱instagram |📱facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🏓Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ташкилотларида кечки ёки сиртқи таълим шакли бўйича ўқиётган ходимларга лаборатория-имтиҳон сессияларида иштирок этган давр учун ўқув таътиллари:

➡️олий таълим ташкилотларида кечки таълим шаклида ўқиётган 1- ва 2-курс талабаларига - камида 20 календарь кун, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ташкилотларида - камида 10 календарь кун, олий ва ўрта махсус таълим ташкилотларида сиртқи таълим шаклида ўқиётганларга эса - камида 30 кун;

➡️олий таълим ташкилотларида кечки таълим шаклида 3- ва ундан юқори курсларда ўқиётганларга - камида 30 календарь кун, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ташкилотларида - камида 20 календарь кун, олий ва ўрта махсус таълим, касб ҳунар таълими ташкилотларида сиртқи таълим шаклида ўқиётганларга эса камида 40 календарь кун муддатга ўртача иш ҳақи сақланган ҳолда ҳар йили берилади.

🔔Меҳнат тўғрисидаги қонунчилик ёки меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларда давомийлиги кўпроқ бўлган ўқув таътиллари назарда тутилиши мумкин.

✔️Ишни ўқиш билан бирга олиб бораётган ходимларга навбатдаги меҳнат таътиллари улар ўқув таътилларидан фойдаланганлигидан қатъи назар берилади.

Иш берувчи олий таълим ташкилотларида сиртқи таълим шаклида таҳсил олаётган ходимларга лаборатория-имтиҳон сессиясида иштирок этиш учун таълим ташкилоти жойлашган ерга бориши ва у ердан қайтиб келиши учун йилига 1 марта йўлкира ҳақининг 50 фоизидан кам бўлмаган миқдорини тўлайди.

Давлат аттестациясидан ўтиш учун худди шундай миқдорда йўлкира ҳақи тўланади.

🕊telegram |📺youtube |📱instagram |📱facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Иш берувчи ишга қабул қилишни рад этган тақдирда, рад этиш сабабларининг ишга қабул қилиш ҳуқуқига эга бўлган мансабдор шахс томонидан имзоланган ёзма асосини ҳомиладор аёл ёки фарзандлари бор шахс талабига кўра неча кун ичида тақдим этиши шарт?
Anonymous Quiz
68%
3 кун
16%
5 кун
15%
7 кун
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#тест #саволлари

"Меҳнат кодекси"нинг 51-75 моддаларидан тайёрланган тест саволлари

✔️Тестлар сони 15 та

🏓Ҳар бир савол учун 1 дақиқа

Тестни бошлаш ҳаволаси:
http://t.me/QuizBot?start=otQgmP7F

🕊telegram |📺youtube |📱instagram |📱facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#муҳим #ҳомиладорлик #нафақа

Савол: Бюджет бўлмаган ташкилотда ишлаганларга ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси тўланадими?

🏓Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 сентябрдаги 515-сонли қарори билан тасдиқланган “Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича ҳомиладорлик ва туғиш нафақасини тайинлаш ҳамда тўлаш тартиби тўғрисида”ги Низомга асосан:

🔔Бюджет ташкилотларидан ташқари барча юридик шахсларда меҳнат шартномасига асосан охирги 6 ой давомида узлуксиз иш стажига эга бўлган аёлларга давлат ижтимоий суғуртаси бўйича ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси (минимал истеъмол (бугунги кунда 568 000 сўмни ташкил қилади) харажатларининг 4 баравари миқдорида) тайинланади.

Белгиланган тартибда берилган меҳнатга лаёқатсизлик варақаси нафақани тайинлаш ва тўлаш учун асос бўлади.

😵‍💫Меҳнатга лаёқатсизлик варақаси расмийлаштирилган кундан бошлаб 5 иш куни ичида ундаги маълумотлар ҳудудий амбулатор-поликлиниканинг ёки туғруқхона муассасасининг масъул ходими томонидан Соғлиқни сақлаш вазирлигининг «Тиббиёт» ахборот тизимига киритилади, «Электрон ҳукумат» тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали олинган маълумотлар асосида автоматик тарзда текширилади ва автоматик равишда «Ягона реестр» ахборот тизимига юборилади.

📌 «Ягона реестр» ахборот тизими томонидан нафақа олувчининг охирги 6 ой давомида:

↪️услуксиз иш стажига эга эканлиги - «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплекси орқали;

↪️меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлари мавжудлиги - Давлат солиқ қўмитасининг маълумотлар базаси орқали;

↪️бюджет ташкилотларида ишлаши ёки ишламаслиги Молия вазирлигининг «UzASBO» дастурий мажмуаси орқали автоматик равишда текширилади.

📌Нафақа олувчининг охирги 6 ой давомидаги узлуксиз иш стажини ҳисоблашда, «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплексидаги бюджет ташкилотларидан ташқари юридик шахсларда меҳнатга лаёқатсизлик варақаси расмийлаштирилган кунга қадар 6 ой узлуксиз иш стажи инобатга олинади.

«Ягона реестр» ахборот тизими томонидан нафақа олувчининг охирги олти ой давомидаги узлуксиз иш стажи, меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлари ва унинг юридик шахсларда ишлаши тасдиқланганда, нафақани тайинлаш тўғрисидаги қарор автоматик тарзда шакллантирилади.

✔️«Ягона реестр» ахборот тизими орқали томонидан ҳар ойнинг 4-санасига қадар нафақа бўйича тўлов рўйхат (ведомост)лари АТ«Халқ банки»га тақдим этилади ҳамда Жамғарманинг ғазна ҳисобварағидан зарур маблағлар белгиланган тартибда АТ «Халқ банки»га ўтказиб берилади.

ℹ️ «Ягона реестр» АТ томонидан тўлов рўйхат (ведомост)лари банк пластик картаси бўйича шакллантирилади.

➡️Нафақа олувчининг банк пластик картаси бўлмаганда, тўлов нақд пул кўринишида амалга оширилади.

🕊telegram |📺youtube |📱instagram |📱facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
"Меҳнат кодекси"га мувофиқ Ходимнинг шахсий касбий ютуқларини баҳолаш ким томонидан амалга оширилади?
Anonymous Quiz
23%
касаба уюшма қўмитаси
38%
иш берувчи
39%
махсус комиссия
#билиш_фойдали

Меҳнат шартномаси ходим ва иш берувчи ўртасидаги тарафларнинг ўзаро ҳуқуқлари ҳамда мажбуриятларини белгиловчи келишув бўлиб, унга мувофиқ ходим иш берувчининг манфаатини кўзлаб, ушбу келишувда белгиланган меҳнат вазифасини унинг раҳбарлиги ва назорати остида шахсан бажариш, ички меҳнат қоидаларига риоя этиш мажбуриятини, иш берувчи эса ходимга шартлашилган меҳнат вазифаси бўйича иш бериш, ходимга иш ҳақини ўз вақтида ҳамда тўлиқ миқдорда тўлаш, меҳнат тўғрисидаги қонунчиликда, меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларда ва ушбу келишувда назарда тутилган меҳнат шароитларини таъминлаш мажбуриятини ўз зиммасига олади.

🔔Ходим ва иш берувчи меҳнат шартномасининг тарафларидир.

✔️Меҳнат шартномаси бир хил кучга эга бўлган камида 2 нусхада ёзма шаклда тузилиб, уларнинг ҳар бири тарафлар томонидан имзоланади.

🏓Меҳнат шартномасининг ҳар бир нусхаси ходимнинг ва ишга қабул қилиш ҳуқуқига эга бўлган мансабдор шахснинг имзолари билан мустаҳкамланади.

telegram |📺youtube |📱instagram |📱facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Иш ҳақини қарз мажбуриятлари, тилхатлар, купонлар тарзида тўлаш мумкинми?
Anonymous Quiz
10%
ҳа, тўлаш мумкин
60%
йўқ, тўлаш тақиқланади
30%
келишувга мувофиқ