#биласизми #фойдали
♾ Ходимлар томонидан давлат ёки жамият манфаатларига доир бажариладиган вазифалар:
⏳ сайлов ҳуқуқини амалга ошириш;
🫥 депутатлик ва сенаторлик вазифаларини бажариш;
⏳ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ҳузуридаги Конституциявий ҳуқуқларга ва инсон эркинлигига риоя қилиш комиссияси фаолиятида қатнашиш;
🫥 тиббий-меҳнат экспертиза комиссияси ишида иштирок этиш;
⏳ ҳарбий бурчни бажариш;
🫥 суриштирув органларига, терговчи, прокурор ҳузурига, судга гувоҳ, жабрланувчи, эксперт, мутахассис, таржимон, холислар тариқасида (чақириқ бўйича) бориш;
⏳ халқ маслаҳатчилари, жамоат айбловчилари ва жамоат ҳимоячилари, жамоат бирлашмалари ва меҳнат жамоалари вакиллари сифатида суд мажлисларида, шунингдек, қонун билан назарда тутилган бошқа ҳолларда иштирок этиш;
📌 Ходимлар томонидан жамият манфаатлари йўлида қилинадиган ҳаракатлар:
🫥 авариялар, табиий офатларнинг оқибатларини тугатиш;
🫥 инсон ҳаётини сақлаб қолиш;
🫥 қуйиш учун қон топшириш ва бошқа ҳоллар.
🔔 Давлат ёки жамоат вазифаларини бажариш вақтида (қонун билан белгиланган ёки тегишли органнинг чақириқ қоғозида, хабарномасида кўрсатилган вақтда) иш берувчи ходимнинг иш жойи (лавозими)ни сақлаган ҳолда уни ишдан озод қилиши шарт.
😵💫 Ходимнинг давлат ёки жамоат вазифаларини бажариши, шунингдек, унинг жамият манфаатларига доир қилаётган ҳаракатлари вақтида ушбу вазифаларни бажариш учун қонун билан белгиланган вақтдаги ёки тегишли орган томонидан берилган маълумотномада кўрсатиб ўтилган муддатдаги лимитга мувофиқ ўртача иш ҳақи сақлаб қолинади.
🕊 telegram |📺 youtube |📱 instagram |📱 facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Янги таҳрирдаги "Меҳнат кодекси"да Меҳнат интизомини бузганлиги учун иш берувчи ходимга нечта турдаги интизомий жазо чораларини қўллашга ҳақлилиги белгиланган?
Anonymous Quiz
26%
2 та
66%
3 та
8%
4 та
#биласизми #донорлик #савол_жавоб
🏓 Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Республикада қон билан ишлаш хизмати муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш ва аҳоли орасида беғараз донорлик ҳаракатини ривожлантириш чоралари тўғрисида” Қарорига мувофиқ:
♾ 2023 йил 1 январдан бошлаб:
🔔 “Ўзбекистон Республикаси фахрий донори” кўкрак нишони билан тақдирланган шахсларга бирйўла бериладиган пул мукофоти суммаси базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 бараваридан 15 бараваригача оширилади;
😵💫 “Ўзбекистон Республикаси фахрий донори» кўкрак нишони билан тақдирланган шахсларга қуйидаги ҳуқуқлар берилади:
⏳ улар учун қулай бўлган вақтда йиллик асосий меҳнат таътилига чиқиш;
⏳ шаҳар жамоат транспортининг барча турларидан (йўналишли ва йўналишсиз таксилардан ташқари) бепул фойдаланиш;
⏳ давлат санаторий-курортларида даволаниш учун йўлланмаларни навбатсиз олиш;
✔️ доимий (йилига камида 3 марта қон топширувчи) донорлар ва уларнинг яқин қариндошлари (ота-оналари, турмуш ўртоғи, фарзандлари, ака-ука ва опа-сингиллари, турмуш ўртоғининг ота-оналари) стационар даволаниш жараёнида, зарурат туғилганда, қон ва унинг таркибий қисмлари билан бепул таъминланади;
📌 донорларни бепул овқат билан таъминлаш бўйича харажатларнинг қиймати республика бўйича бир хил — меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 3 фоизи миқдорида белгиланади;
💰 иммун донорларга ўтказилган иммунизация ва топширилган плазмаси учун ҳақ тўлаш миқдори меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг оширилиши даражаси доирасида мутаносиб равишда индексация қилиб борилади;
🫥 шошилинч ҳолатларда донор қонининг таркибий қисмларини ташиш учун тез тиббий ёрдам хизматидан фойдаланишга рухсат берилади.
🕊 telegram |📺 youtube |📱 instagram |📱 facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#савол_жавоб
❓ Савол: Мен касаба уюшма қўмитаси аъзосиман. Менга касаба уюшмалари тўғрисидаги қонунчилик бўйича қандай имтиёзлар бор?
🏓 Ўзбекистон Республикасининг “Касаба уюшмалари тўғрисида”ги қонунига мувофиқ Касаба уюшмалари органларига сайланган ва ишлаб чиқаришдаги ишидан озод этилмаган ходимлар учун қуйидаги кафолатлар белгиланган.
♾ Қуйидагиларга:
⏳ касаба уюшмаси органи таркибига сайланган ва ишлаб чиқаришдаги ишидан озод этилмаган ходимларга — шу органнинг розилигисиз;
⏳ ташкилот бўлинмаларидаги касаба уюшмалари органларининг раҳбарларига — тегишли касаба уюшмаси органининг розилигисиз;
⏳ ташкилотдаги касаба уюшмалари органларининг раҳбарларига — тегишли касаба уюшмалари бирлашмасининг розилигисиз интизомий жазо берилиши мумкин эмас.
🔔 Касаба уюшмалари органлари таркибига сайланган ва ишлаб чиқаришдаги ишидан озод этилмаган шахслар билан меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббусига кўра бекор қилишга меҳнат шартномасини бекор қилишнинг умумий тартибига риоя этишдан ташқари, улар аъзо бўлган касаба уюшмаси органининг розилиги олдиндан олинган ҳолда йўл қўйилади, ташкилот касаба уюшмаси органининг раиси билан меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилишга эса бундан ташқари тегишли касаба уюшмалари бирлашмасининг шундай розилиги олинган тақдирда йўл қўйилади.
✔️ Касаба уюшмалари органларининг ишлаб чиқаришдаги ўз ишидан озод этилмаган аъзоларига жамоа шартномасида, келишувида белгиланадиган шартларга кўра меҳнат жамоасининг манфаатларини кўзлаб жамоатчилик вазифаларини бажариши, шунингдек касаба уюшмасининг йўналиши бўйича қисқа муддатли ўқиши учун ўртача иш ҳақи сақланган ҳолда вақт берилади.
🕐 Касаба уюшмалари органларининг аъзолари ишлаб чиқаришдаги ишидан касаба уюшмалари томонидан чақириладиган қурултойларда, конференцияларда делегат сифатида, шунингдек касаба уюшмаларининг пленумлари ва раёсатлари ишида иштирок этиш вақтига озод қилиниб, уларга касаба уюшмасининг маблағлари ҳисобидан ўртача иш ҳақи миқдорида ҳақ тўланади.
🫥 Касаба уюшмасининг уставида назарда тутилган ҳолларда ташкилотларда касаба уюшмасининг ташкилотчилари ёки касаба уюшмаси гуруҳларининг ташкилотчилари сайланиши мумкин, уларга нисбатан ушбу моддада назарда тутилган кафолатлар татбиқ этилади.
ℹ️ Касаба уюшмалари органлари таркибига сайланган ва ишлаб чиқаришдаги ишидан озод этилмаган ходимларга иш берувчининг ташаббусига кўра интизомий жазо беришга, улар билан меҳнат шартномасини бекор қилишга, шунингдек касаба уюшмалари органлари таркибига сайланган ходимлар билан меҳнатга оид муносабатларни уларнинг сайлов ваколатлари тугаганидан кейин 2 йил ичида иш берувчининг ташаббусига кўра бекор қилишга маҳаллий меҳнат органининг олдиндан розилигини олмасдан туриб йўл қўйилмайди.
🕊 telegram |📺 youtube |📱 instagram |📱 facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#биласизми #фойдали
🇬🇧 Буюк Британияда нормал иш вақтининг давомийлиги хафтасига ўртача 36 соатни ташкил қилади.
🕊 telegram |📺 youtube |📱 instagram |📱 facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#бахтсиз_ходиса #Н-1
🏓 Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан тасдиқланган "Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларни ва ходимлар саломатлигининг меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ бошқа хил зарарланишини текшириш ва ҳисобга олиш тўғрисида"ги Низомда қуйидагилар белгиланган.
♾ Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодиса натижасида ходимнинг меҳнат қобилияти камида 1 кунга йўқотилса ёки тиббий хулосага мувофиқ енгилроқ бошқа ишга ўтиши зарур бўлса, Н-1 шаклидаги далолатнома билан расмийлаштирилади.
✔️ Иш берувчи текшириш тугаганидан сўнг 3 суткадан кечиктирмай жабрланувчига ёки унинг манфаатларини ҳимоя қилувчи шахсга давлат тилида ёки бошқа мақбул тилда расмийлаштирилган бахтсиз ҳодиса тўғрисидаги Н-1 шаклидаги далолатномани бериши керак.
😵💫 Иш берувчи ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларни тўғри ва ўз вақтида текшириш ҳамда ҳисобга олиш, Н-1 шаклидаги далолатномани тузиш, бахтсиз ҳодиса сабабларини бартараф этиш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш учун жавобгардир.
🔔 Иш берувчи Н-1 шаклидаги далолатномани тузишдан бош тортса, жабрланувчи ёки унинг манфаатларини ҳимоя қилувчи шахс Н-1 шаклидаги далолатнома мазмунидан норози бўлса, жабрланувчи ёки унинг манфаатларини ҳимоя қилувчи шахс корхона касаба уюшмаси қўмитасига ёки корхона ходимларининг бошқа вакиллик органига мурожаат қилади.
🕐 Касаба уюшмаси қўмитаси ёки корхона ходимларининг бошқа вакиллик органи 10 кун муддат ичида бахтсиз ҳодисанинг келиб чиқиши сабабларини ўрганиб чиқади, меҳнатни муҳофаза қилиш қоидалари ва меъёрлари, меҳнат хавфсизлиги андозалари бузилишини аниқлайди, зарур деб ҳисобласа, иш берувчидан Н-1 шаклидаги далолатномани тузишни ёки қайта тузишни талаб қилади.
🕊 telegram |📺 youtube |📱 instagram |📱 facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#муҳим #ҳомиладорлик #нафақа
❓ Савол: Бюджет бўлмаган ташкилотда ишлаганларга ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси тўланадими?
🏓 Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 сентябрдаги 515-сонли қарори билан тасдиқланган “Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича ҳомиладорлик ва туғиш нафақасини тайинлаш ҳамда тўлаш тартиби тўғрисида”ги Низомга асосан:
🔔 Бюджет ташкилотларидан ташқари барча юридик шахсларда меҳнат шартномасига асосан охирги 6 ой давомида узлуксиз иш стажига эга бўлган аёлларга давлат ижтимоий суғуртаси бўйича ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси (минимал истеъмол (бугунги кунда 498 000 сўмни ташкил қилади) харажатларининг 4 баравари миқдорида) тайинланади.
♾ Белгиланган тартибда берилган меҳнатга лаёқатсизлик варақаси нафақани тайинлаш ва тўлаш учун асос бўлади.
😵💫 Меҳнатга лаёқатсизлик варақаси расмийлаштирилган кундан бошлаб 5 иш куни ичида ундаги маълумотлар ҳудудий амбулатор-поликлиниканинг ёки туғруқхона муассасасининг масъул ходими томонидан Соғлиқни сақлаш вазирлигининг «Тиббиёт» ахборот тизимига киритилади, «Электрон ҳукумат» тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали олинган маълумотлар асосида автоматик тарзда текширилади ва автоматик равишда «Ягона реестр» ахборот тизимига юборилади.
📌 «Ягона реестр» ахборот тизими томонидан нафақа олувчининг охирги 6 ой давомида:
↪️ услуксиз иш стажига эга эканлиги - «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплекси орқали;
↪️ меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлари мавжудлиги - Давлат солиқ қўмитасининг маълумотлар базаси орқали;
↪️ бюджет ташкилотларида ишлаши ёки ишламаслиги Молия вазирлигининг «UzASBO» дастурий мажмуаси орқали автоматик равишда текширилади.
📌 Нафақа олувчининг охирги 6 ой давомидаги узлуксиз иш стажини ҳисоблашда, «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплексидаги бюджет ташкилотларидан ташқари юридик шахсларда меҳнатга лаёқатсизлик варақаси расмийлаштирилган кунга қадар 6 ой узлуксиз иш стажи инобатга олинади.
⏳ «Ягона реестр» ахборот тизими томонидан нафақа олувчининг охирги олти ой давомидаги узлуксиз иш стажи, меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлари ва унинг юридик шахсларда ишлаши тасдиқланганда, нафақани тайинлаш тўғрисидаги қарор автоматик тарзда шакллантирилади.
✔️ «Ягона реестр» ахборот тизими орқали томонидан ҳар ойнинг 4-санасига қадар нафақа бўйича тўлов рўйхат (ведомост)лари АТ«Халқ банки»га тақдим этилади ҳамда Жамғарманинг ғазна ҳисобварағидан зарур маблағлар белгиланган тартибда АТ «Халқ банки»га ўтказиб берилади.
ℹ️ «Ягона реестр» АТ томонидан тўлов рўйхат (ведомост)лари банк пластик картаси бўйича шакллантирилади.
➡️ Нафақа олувчининг банк пластик картаси бўлмаганда, тўлов нақд пул кўринишида амалга оширилади.
🕊 telegram |📺 youtube |📱 instagram |📱 facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#амалдаги #меҳнат_кодекси
🏓 "Меҳнат кодекси"да Байрам (ишланмайдиган) кунлари ишга жалб этишнинг чекланиши тўғрисида қуйидагилар белгиланган:
♾ Байрам (ишланмайдиган) кунлари ишлаш ман этилади.
🔔 Ходимларни шу кунлари иш берувчининг фармойиши билан ишга жалб этишга алоҳида ҳоллардагина, жамоа шартномасида, агар у тузилмаган бўлса, — иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи билан келишиб белгиланган асослар бўйича ва тартибда йўл қўйилади.
😵💫 Ишлаб чиқариш-техника шароитлари ва бошқа шароитларга (узлуксиз ишлайдиган корхоналар, объектларни қўриқлаш, уларнинг хавфсизлигини таъминлаш кабиларга) кўра ишни тўхтатиб туриш мумкин бўлмаган жойларда, аҳолига хизмат кўрсатиш зарурати бўлган ишларда, шунингдек кечиктириб бўлмайдиган таъмирлаш ва юк ортиш-тушириш ишларида байрам (ишланмайдиган) кунлари ишлашга йўл қўйилади.
🕐 Байрам (ишланмайдиган) кунлари бажарилган ишлар учун камида икки ҳисса миқдорида ҳақ тўланади.
🕊 telegram |📺 youtube |📱 instagram |📱 facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#муҳим #биласизми
♾ Бугунги кунда Ўзбекистон ҳудудида:
➡️ меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – 980 000 сўм;
➡️ базавий ҳисоблаш миқдори – 330 000 сўм;
➡️ пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – 347 000 сўм;
➡️ ёшга доир энг кам пенсия – 677 000 сўм;
➡️ ногиронлик пенсиялари, жумладан иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ногиронлик пенсиясининг энг кам миқдори – 747 000 сўм;
➡️ меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган ногиронлик нафақаси ва болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган нафақа – 747 000 сўм;
➡️ белгиланган ёшга доир энг кам пенсия миқдоридан (677 000 сўмдан) 747 000 сўмгача пенсия олувчиларнинг ёшга доир пенсиялари – 747 000 сўм;
➡️ зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги фуқароларга бериладиган нафақа – 535 000 сўм;
➡️ иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ёшга доир пенсиянинг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда – 535 000 сўм.
🕊 telegram |📺 youtube |📱 instagram |📱 facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#янги_меҳнат_кодекси
🏓 Янги "Меҳнат кодекси" да Ҳақ тўланадиган ишлаб чиқариш амалиёти ва ҳақ тўланадиган стажировка тўғрисида қуйидагилар белгиланган.
♾ Ҳақ тўланадиган ишлаб чиқариш амалиёти деганда амалиёт ўтаётган шахс томонидан касб малакасига ва иш тажрибасига эга бўлиш мақсадида амалга ошириладиган ҳамда амалиёт ўтаётган шахсни ўқув режасига мувофиқ иш берувчида мавжуд бўлган бўш (вакант) ўринга қабул қилишни назарда тутувчи касб тайёргарлигига оид ўқув жараёнининг амалий қисми тушунилади.
😵💫 Ҳақ тўланадиган стажировка муайян касб, мутахассислик, малака ёки лавозим бўйича ишлаш учун зарурий шарт бўлган ҳолларда бевосита иш жойида ходимни назарий жиҳатдан тайёрлаш натижасида эгалланган касбий билимлар, малакалар ва кўникмаларни амалиётда шакллантириш ҳамда мустаҳкамлаш мақсадида касбга тайёрлаш босқичидир.
🔔 Ҳақ тўланадиган ишлаб чиқариш амалиётини ёки ҳақ тўланадиган стажировкани ўтаётган шахс билан муддатли меҳнат шартномаси амалиётни ёки стажировкани ўташ муддатига тузилади.
🕐 Бунда меҳнат шартномасида меҳнат шартномасининг мажбурий шартлари билан бир қаторда, амалиётга ёки стажировкага раҳбарлик қилувчи шахс белгиланиши керак.
🕊 telegram |📺 youtube |📱 instagram |📱 facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#меҳнат_кодекси_янги
🏓 Янги "Меҳнат кодекси"да Тунги вақтдаги меҳнат учун ҳақ тўлаш тўғрисида қуйидагилар белгиланган.
♾ Қуйидаги ҳолларда тунги вақтдаги меҳнат учун ҳақ тўлаш камида 1,5 баравар миқдорида амалга оширилади:
⏳ меҳнатга ҳақ тўлашнинг вақтбай тизимида — тунги вақтдаги ишнинг ҳар бир соати учун 1,5 ёки ундан ортиқ коэффициентни қўллаган ҳолда;
🟢 меҳнатга ҳақ тўлашнинг ишбай тизимида — тегишли разрядга (малакага) эга бўлган вақтбай ишловчининг соатлик тариф ставкасининг (маошининг) 50 фоизи ёки ундан ортиқ миқдорида ишбай иш ҳақи ва қўшимча тўлов тўлиқ тўланади.
🔔 Тунги вақтдаги иш учун оширилган миқдорда ҳақ тўлаш тариф ставкаларига (маошларга) киритилмайди.
😵💫 Тунги вақтдаги, шунингдек кўп сменали режимдаги иш учун иш ҳақига доир қўшимча тўловнинг аниқ миқдори жамоа шартномасида, иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси билан келишувга кўра қабул қилинадиган ички ҳужжатларда ёхуд меҳнат шартномасида белгиланади.
🕊 telegram |📺 youtube |📱 instagram |📱 facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#меҳнат_кодекси_янги
🏓 Янги "Меҳнат кодекси"да Транспорт ходимлари меҳнатини ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солишнинг ўзига хос хусусиятлари тўғрисида қуйидагилар белгиланган:
♾ Транспорт воситаларини бошқариш ёки транспорт воситаларининг ҳаракатланишини бошқариш билан шуғулланувчи ходимлар, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан Ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича республика уч томонлама комиссияси билан келишилган ҳолда тасдиқланадиган транспорт воситаларини бошқариш ёки транспорт воситаларининг ҳаракатланишини бошқариш билан бевосита боғлиқ ишлар, касблар, лавозимлар рўйхатига мувофиқ бошқа ходимлар транспорт ходимларидир.
🕐 Юқоридаги ишга касбий тайёргарликдан ўтган ва касбий тайёргарликдан ўтганлиги тегишли ҳужжат (диплом, шаҳодатнома, гувоҳнома ва ҳоказо) билан тасдиқланган шахслар қабул қилинади.
✔️ Транспорт ходимлари ишга қабул қилиниш чоғида (дастлабки) ва иш жараёнида (даврий) мажбурий тиббий кўриклардан ўтади.
😵💫 Транспорт ходимларига транспорт воситаларини бошқариш ёки транспорт воситаларининг ҳаракатланишини бошқариш билан бевосита боғлиқ бўлган ишда ўриндошлик асосида ишлашга рухсат этилмайди.
🔔 Транспорт ходимларининг меҳнатини қўллаш чоғида иш берувчилар мазкур ходимлар учун қонунчиликда белгиланган иш вақти ва дам олиш вақти режимининг, меҳнат шароитларининг ўзига хос хусусиятларига риоя этиши шарт.
📝 Транспорт ходимларининг интизоми Меҳнат Кодексида, бошқа қонунларда, шунингдек интизом тўғрисидаги уставларда (низомларда) тартибга солинади.
🕊 telegram |📺 youtube |📱 instagram |📱 facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#меҳнат_кодекси_янги
🏓 Янги "Меҳнат кодекси"да Меҳнатга ҳақ тўлаш ва иш ҳақи тушунчалари тўғрисида қуйидагилар белгиланган.
♾ Меҳнатга ҳақ тўлаш иш берувчи томонидан ходимга унинг меҳнати учун тўловлар белгилаш ва уларни амалга ошириш юзасидан меҳнат шартномаси тарафлари ўртасидаги меҳнат тўғрисидаги қонунчилик, меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатлар ва меҳнат шартномаси билан тартибга солинган муносабатлар тизимидир.
😵💫 Иш берувчи томонидан ходимнинг малакасига, бажарадиган ишининг мураккаблигига, миқдорига, сифати ва шароитларига қараб тўланадиган меҳнат учун мукофот суммаси, шунингдек компенсация хусусиятига эга тўловлар (компенсация хусусиятига эга қўшимча тўловлар ва устамалар, шу жумладан нормал иш шароитларидан четга чиқадиган шароитларда ишлаганлик, ноқулай табиий-иқлим шароитларида ишлаганлик учун шундай қўшимча тўловлар ва устамалар ҳамда компенсация хусусиятига эга бошқа тўловлар) ва рағбатлантирувчи тўловлар (рағбатлантирувчи хусусиятга эга қўшимча тўловлар ҳамда устамалар, мукофотлар ва тақдирловчи тўловлар) иш ҳақидир.
✔️ Нормал иш шароитларида оддий ишларни бажариш чоғида иш вақтининг нормасини тўлиқ ишлаб берган ходимнинг малака талаб этмайдиган меҳнати учун қонунчиликда кафолатланган, Ягона тариф сеткасининг биринчи разрядига мувофиқ бўлган ойлик иш ҳақи миқдори меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдоридир.
🕊 telegram |📺 youtube |📱 instagram |📱 facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#меҳнат_кодекси_янги
🏓 Янги "Меҳнат кодекси"да Битта ташкилотда ёки тармоқда кўп йиллик иш стажи учун бериладиган ҳар йилги қўшимча меҳнат таътили тўғрисида қуйидагилар белгиланган:
♾ Ходимга у битта ташкилотда ёки тармоқда ишлаган ҳар 5 йил учун давомийлиги 2 календарь кун бўлган, бироқ жами 8 календарь кундан кўп бўлмаган ҳар йилги қўшимча меҳнат таътили берилади.
🔔 Ушбу қоидалар қонунчиликда ўзига иш стажи учун ҳар йилги узоқроқ қўшимча меҳнат таътиллари берилиши назарда тутилган айрим тоифадаги ходимларга нисбатан татбиқ этилмайди.
😵💫 Қонунчиликда, жамоа келишувларида, шунингдек жамоа шартномасида, бошқа ички ҳужжатларда ёки меҳнат шартномасида ҳар йилги қўшимча меҳнат таътилини олиш ҳуқуқини берувчи иш стажига бошқа иш берувчидаги ёхуд бошқа тармоқдаги иш стажини киритиш назарда тутилиши мумкин.
✔️ Агар ходим иш берувчининг таклифига кўра ишга қабул қилинган бўлса, ҳар йилги қўшимча меҳнат таътилини олиш ҳуқуқини берувчи иш стажига бошқа иш берувчидаги иш стажи киритилади.
🕊 telegram |📺 youtube |📱 instagram |📱 facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#меҳнат_кодекси_янги
🏓 Янги"Меҳнат кодекси"да Иш берувчининг бошқа жойга кўчиши муносабати билан жойнинг ўзгариши
тўғрисида қуйидагилар белгиланган.
✔️ Иш берувчи ходимни иш берувчининг келгусида бошқа жойга (ходимнинг яшаш жойидан унга яшаш жойига қайтиш имконини бермайдиган масофада жойлашган ҳудудга) кўчиши тўғрисида камида 2 ой олдин ёзма шаклда огоҳлантириши шарт.
🔔 Иш берувчи ўзининг келгусида бошқа жойга кўчиши тўғрисида ходимни 2 ҳафтадан ошадиган огоҳлантириш муддатини мутаносиб пулли компенсация билан алмаштиришга ҳақли.
♾ Ходимнинг иш берувчи билан бирга бошқа жойга кўчиб ўтишга розилиги меҳнат шартномасига доир қўшимча келишув тузиш орқали расмийлаштирилади.
🕐 Ходимнинг иш берувчи билан бирга бошқа жойга кўчиши муносабати билан ходимга компенсация тўловлари берилади.
⚠️ Ходим иш берувчи билан бирга бошқа жойга кўчишни ёзма равишда рад этган тақдирда, ходим билан тузилган меҳнат шартномаси ходим иш берувчи билан бирга бошқа жойга кўчишни рад этганлиги сабабли ходимга ишдан бўшатиш нафақаси тўланган ва ишга жойлашиш даврида ўртача иш ҳақи сақлаб қолинган ҳолда бекор қилинади.
✔️ Агар иш берувчи билан бирга бошқа жойга кўчиб ўтишни рад этган ходим иш берувчининг таклифи билан танишган бўлса, бироқ ўзининг рад этишини ёзма шаклда баён этишга рози бўлмаган бўлса, унинг рад этиши бунда ҳозир бўлган гувоҳлар кўрсатилган ҳолда далолатнома билан расмийлаштирилади.
⌛️ Меҳнат низоси юзага келган тақдирда, ходимнинг иш берувчи билан бошқа жойга кўчиб ўтишни рад этганлигини исботлаш вазифаси иш берувчининг зиммасига юклатилади.
🕊 telegram |📺 youtube |📱 instagram |📱 facebook
тўғрисида қуйидагилар белгиланган.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Янги "Меҳнат кодекси" да Мавсумий ишларнинг давомийлиги, қоида тариқасида, неча ойдан ошмаслиги кераклиги белгиланган?
Anonymous Quiz
42%
3 ой
13%
4 ой
45%
6 ой
1. Иш вақти тўғрисида
2. Меҳнат таътили қоидалари тўғрисида
3. Ходимни ишдан четлаштириш қоидалари тўғрисида
4. Меҳнат шартномасини бекор қилиш асослари тўғрисида
5. Ишланмайдиган байрам кунлари тўғрисида
6. Дам олиш ва танаффуслар тўғрисида
7. Меҳнатни нормалаштириш тўғрисида
8. Жамоа шартномаси тўғрисида
9. Ишдан бўшатиш нафақаси тўғрисида
10. Ходимларни оммавий равишда ишдан бўшатиш тўғрисида
11. Тиббиёт ходимлари меҳнатини ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида
12. Якка тартибдаги меҳнат низоларини суд тартибида кўриб чиқиш тўғрисида
13. Вақтинчалик ишларда банд бўлган шахслар меҳнатини ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солишнинг ўзига хос хусусиятлари
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#меҳнат_кодекси_янги
🏓 Янги таҳрирдаги "Меҳнат кодекси"да Биринчи иш йили учун ҳар йилги меҳнат таътилини бериш тартиби тўғрисида қуйидагилар белгиланган.
✔️ Биринчи иш йили учун ҳар йилги меҳнат таътилидан фойдаланиш ҳуқуқи ходимда у ушбу иш берувчида узлуксиз ишлаган 6 ой ўтганидан кейин юзага келади.
✅ Меҳнат шартномаси тарафларининг келишувига кўра ходимга ишлаган 6 ой ўтгунига қадар ҳам меҳнат таътили берилиши мумкин.
✅ Биринчи бор ташкил этилган ташкилотлар учун ходимларга биринчи иш йили учун ҳар йилги меҳнат таътили биринчи иш йили тугагунига қадар ушбу таътилни бериш шарти билан 6 ой ишламасидан илгари ёки ундан кейин берилиши мумкин.
♾ 6 ой ўтгунига қадар ходимнинг хоҳишига кўра қуйидагиларга ҳар йилги меҳнат таътили берилади:
🟢 аёлларга — ҳомиладорлик ва туғиш таътилидан олдин ёки ундан кейин;
⏳ 14 ёшга тўлмаган битта ёки ундан ортиқ болани (16 ёшга тўлмаган ногиронлиги бўлган болани) тарбиялаётган шахсларга (ёлғиз ота-онага, шу жумладан бева аёлларга, бева эркакларга, никоҳдан ажралганларга, муддатли ҳарбий хизматдаги ҳарбий хизматчиларнинг хотинларига, ота-онанинг ўрнини босувчи шахсларга);
🟢 18 ёшдан кичик бўлган шахсларга;
⏳ резервга бўшатилганидан кейин 3 ойдан кечиктирмай ишга кирган муддатли ҳарбий хизматни ўтаган собиқ ҳарбий хизматчиларга;
🟢 1941 — 1945 йиллардаги уруш қатнашчиларига ва имтиёзлари бўйича уларга тенглаштирилган шахсларга;
⏳ I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган ходимларга;
🟢 ишдан ажралмаган ҳолда таълим ташкилотларида ўқиётганларга, агар улар ўзининг ҳар йилги меҳнат таътилини имтиҳонлар, синовлар (зачётлар) топшириш, битирув малакавий ишларини, магистрлик диссертацияларини, курс, лаборатория ишларини ва бошқа ўқув ишларини бажариш вақтига тўғрилаб олишни хоҳласа;
⏳ жамоа келишувларида, шунингдек жамоа шартномасида ёхуд ички ҳужжатларда белгиланган бошқа ҳолларда бошқа ходимларга.
😵💫 6 ойдан кам ишлаган ўриндошларга биринчи иш йили учун ҳар йилги меҳнат таътили уларнинг хоҳишига кўра асосий иш бўйича ҳар йилги меҳнат таътили билан бир вақтда ўриндошлик асосида ишдаги таътил учун ишлаб берилган вақтга мутаносиб равишда ҳақ тўланган ҳолда берилади.
🫥 6 ой ва ундан ортиқ ишлаган ўриндошларга биринчи иш йили учун ўриндошлик асосидаги ишда бериладиган ҳар йилги меҳнат таътилига, шунингдек иккинчи ва кейинги иш йиллари учун ушбу тоифадаги ходимларнинг меҳнат таътилига, ушбу таътил иш йили давомида қайси вақтда берилишидан қатъи назар, тўлиқ ҳақ тўланади.
🕊 telegram |📺 youtube |📱 instagram |📱 facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#меҳнат_кодекси_янги
🏓 Янги "Меҳнат кодекси"да Ижтимоий таътиллар бериш асослари ва ходим томонидан улардан фойдаланишнинг ўзига хос хусусиятлари тўғрисида қуйидагилар белгиланган.
♾ Қонунчилик, жамоа келишувлари ёхуд жамоа шартномаси ёки меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатлар ходимнинг ижтимоий таътилга бўлган ҳуқуқи юзага келишини қайси ҳолатлар билан боғлайдиган бўлса, шундай ҳолатларнинг пайдо бўлиши ходимга ижтимоий таътиллар бериш асосидир.
🕐 Кўрсатилган ҳолатлар мавжуд бўлган тақдирда, иш берувчи ходимга ижтимоий таътил бериши шарт.
🔔 Барча ижтимоий таътиллар вақтида, улар қонунчиликда белгиланганлигидан ёки жамоа келишувларида ёхуд жамоа шартномасида ёки меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларда назарда тутилганлигидан қатъи назар, ходимнинг аввалги иш жойи (лавозими) сақланиб қолади.
😵💫 Ижтимоий таътиллар ҳар йилги меҳнат таътилидан ташқари берилади.
✔️ Ходим томонидан белгиланган муддатларда фойдаланилмаган ижтимоий таътил бошқа муддатга ўтказилиши мумкин эмас.
Ижтимоий таътилларни жамлаб ҳисоблашга ва пулли компенсация билан алмаштиришга йўл қўйилмайди.
🕊 telegram |📺 youtube |📱 instagram |📱 facebook
Ижтимоий таътилларни жамлаб ҳисоблашга ва пулли компенсация билан алмаштиришга йўл қўйилмайди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM