Huquqiy axborot
372K subscribers
6.29K photos
400 videos
22 files
13.9K links
Қонунчиликдаги янгиликлар, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
▪️|Қорақалпоқ тилида — @huqiqiymalimleme
Download Telegram
#Халқаро_кун

10 декабрь – Халқаро инсон ҳуқуқлари куни

📋 1948 йил 10 декабрь куни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 3-сессиясидаги резолюцияга биноан, Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси қабул қилинган.

➡️ 1950 йили БМТ томонидан ушбу кунни Инсон ҳуқуқлари куни сифатида нишонлаш белгиланди. Декларация инсонларнинг барчасига бирдек тегишли бўлган ҳуқуқларини ўз ичига олган бўлиб, шу кунгача дунёнинг 500 дан ортиқ тилига таржима қилинган.

☑️ Мазкур халқаро ҳужжат ҳар бир инсоннинг шахсий дахлсизлиги, мулк, эътиқод ва сўз эркинлигини, фуқаролик, давлат бошқарувида қатнашиш, сайлаш ва сайланиш, оила, меҳнат ва дам олиш, таълим, тиббий ва ижтимоий хизматлардан фойдаланиш, маданият ва санъат асарларидан баҳра олиш ҳуқуқларини ҳимоя қилади.

📌 БМТ шафелигида ушбу кун ҳар йили муайян мавзу доирасида ўтади. 2020 йилда бу кун "Инсон ҳуқуқлари ҳимоясининг таъминотида янада самарали тикланиш” шиори остида ўтмоқда.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Халқаро_кун

11 декабрь – Халқаро тоғлар куни

☑️ 1992 йилда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти томонидан Атроф-муҳит мусаффолигини сақлашга бағишланган халқаро конференцияда Халқаро тоғлар куни таъсис этилган.

📌 2002 йил БМТ томонидан Тоғлар йили деб номланиб, ўша йилнинг 20 декабрь куни БМТ Бош Ассамблеясининг 57-сессиясида қабул қилинган резолюцияга мувофиқ, 11 декабрь Халқаро тоғлар куни деб эълон қилинган.

ℹ️ Маълумотларга кўра, сайёрамизда қуруқликнинг 27 фоизидан кўпроғини тоғлар ташкил қилади. Дунё аҳолисининг 15 фоизи тоғли минтақаларда истиқомат қилади. Бугун тоғли ҳудудларда яшаётган ҳар учинчи одам озиқ-овқат хавфсизлигидан азият чекмоқда.

Ушбу кунни ўтказишдан мақсад дунё ҳамжамиятини тоғлардаги табиий заҳиралардан оқилона фойдаланиш, бу ҳудудлардаги биохилма-хилликни асраш, тоғли минтақалар аҳолисининг яшаш шароитларини яхшилашдан иборат.

➡️ Ҳар йил ушбу сана турли мавзуларга бағишланади. 2020 йилда бу сана “Тоғлардаги биохилма-хиллик” деб номланади.

Каналга уланиш👇👇👇
t.me/huquqiyaxborot
#Халқаро_кун

🗓 12 декабрь – Соғлиқни сақлаш хизматлари қамровини кенгайтириш Халқаро куни

📌 2012 йил 12 декабрда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблесининг 67-сессиясида қабул қилинган резолюцияда барча мамлакатларда соғлиқни сақлаш хизматлари қамровини кенгайтириш, ҳар бир инсон дунёнинг қайси минтақасида яшашидан қатъи назар, малакали тиббий хизматдан фойдаланиш учун зарур шарт-шароитларни яратишга чақирилган.

➡️ 2017 йил 12 декабрь куни Бош Ассамблеянинг 72-сессиясидаги қарорга асосан, ушбу кун Соғлиқни сақлаш хизматлари қамровини кенгайтириш Халқаро куни деб эълон қилинган ва бу санани БМТга аъзо барча мамлакатлар ҳудудида давлат ва нодавлат ташкилотлар томонидан кенг миқёсда нишонлаш тавсия этилган.

♻️ Ҳар йили 12 декабрь куни дунё бўйлаб Соғлиқни сақлаш хизматлари қамровини кенгайтириш тарафдорлари ночор ҳудудларда яшаётган аҳолининг яшаш шароитини, уларнинг муаммоларини кенг жамоатчиликка етказиш, тиббий хизмат сифати ва малакасини ошириш, бу борада ҳамкор ташкилотлар ва ҳомийларни кўпроқ жалб этиш мақсадида тарғибот ишларини олиб борадилар.

🦠 Бутун дунёда коронавирус пандемияси ҳукм сураётган жорий йилда ушбу халқаро кун “Ҳар бир инсонни ҳимоя қиламиз!” шиори остида ўтмоқда.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Халқаро_кун

🗓 22 декабрь – Халқаро энергетиклар куни

📌 Халқаро энергетиклар куни йилнинг 22 декабрида бир қатор МДҲ ва Европа мамлакатларида, жумладан Ўзбекистонда ҳам кенг нишонланади.

➡️ 1917 йил 22 декабрь куни илк бор Россия ҳукуматининг мамлакатни электрлаштириш бўйича давлат режаси эълон қилинган. Шу муносабат билан собиқ иттифоқ Олий Кенгашининг 1966 йил 23 майдаги қарорига мувофиқ, ҳар йилнинг 22 декабрь куни энергетикларнинг касб байрами сифатида нишонлана бошлаган.

Халқаро Энергетика агентлиги маълумотларига кўра, ҳар йили дунёда 25 трлн киловатт/соат электр энергияси ишлаб чиқарилмоқда. Коронавирус пандемияси туфайли дунё миқёсида 2020 йилнинг биринчи чорагида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан электр энергияси ишлаб чиқариш ҳажми 25%га камайган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Халқаро_кун

24 декабрь – Халқаро оптимизм куни

Оптимизм
лотинча “optimus” сўзидан олинган бўлиб, “энг яхши” деган маънони беради. Истилоҳда бу сўз воқеликнинг ижобий якун топишини тахмин қилиш, атрофда рўй бераётган ўзгаришларнинг яхши томонларини кўра олиш, бир сўз билан айтганда, хайрихоҳликни билдиради.

Бу атама фанга немис файласуфи ва математиги Готфрид Лейбниц томонидан киритилган. 1758 йил декабрда француз адиби Вольтернинг “Кандид ёки оптимизм” романи сотувга чиққач, бу сўз ўқувчилар орасида жуда оммалашиб кетган.

Бу кун дунёнинг кўпгина мамлакатларида хурсандчилик ва кўтаринки руҳда нишонланади. Психологлар томонидан кун давомида хуш кайфиятда бўлиш тавсия этилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Халқаро_кун

27 декабрь – Халқаро эпидемияга қарши ҳозирлик кўриш куни

📌 2020 йилнинг 13 ноябрида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 75-сессиясида қабул қилинган резолюцияга мувофиқ, ҳар йилнинг 27 декабрь санаси Халқаро эпидемияга қарши ҳозирлик кўриш куни деб эълон қилинди.

🦠 Маълумки, 2019 йилнинг охирида аниқланган COVID-19 инфекцияси бутун сайёрамизга мисли кўрилмаган офат олиб келди. Бир йил ичида ушбу касаллик дунёнинг деярли барча мамлакатига ёйилиб улгурди. Коронавирус билан оғриганлар сони бугунги кунда 80 миллион кишидан ошди. 1,8 миллиондан ортиқ киши вафот этди.

➡️ Мазкур ҳужжатда БМТ ва бошқа халқаро, минтақавий, ҳудудий ташкилотлар, хусусий сектор вакиллари, оммавий ахборот воситаларига ушбу кунни кенг нишонлаш, аҳолининг бу борадаги билим даражасини ошириш, эпидемия юзага келган тақдирда зарур чоралар кўриш тавсия этилган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Халқаро_кун

28 декабрь – Халқаро кино куни

🎞 1895 йилда Франциянинг Париж шаҳрида, Капуцин майдонидаги “Гранд-кафе”да ака-ука Луи ва Огюст Люмерлар томонидан суратга олинган илк кино намунаси томошабинларга намойиш қилинган эди.

📌 Комедия жанрида яратилган ушбу овозсиз фильм “Шалаббо бўлган суғорувчи” деб аталар, унда боғбон ролини илк француз актёри Франсуа Клер ижро этган. Мазкур сана дунёнинг бир қатор мамлакатларида Халқаро куно куни сифатида намойиш этилади.

☑️ Ўзбекистонда кинематографиянинг дунёга келиши машҳур ўзбек фотографи ва режиссери Худойберган Девонов номи билан боғлиқ. У 1910 йилда ўзбек киноси тарихидаги илк ҳужжатли видеолавҳаларни тасвирга олган. Унда Хива хони Асфандиёрхоннинг пойтахт кўчаларидаги саёҳати акс этган.

📽 Илк ўзбек бадиий фильми “Ажал минораси” 1925 йилда суратга олинган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Халқаро_кун

4 январь – Бутунжаҳон Брайль алифбоси куни

📓 Брайль алифбоси бўртиқ нуқталарга асосланган махсус алифбо бўлиб, кўзи ожиз инсонларнинг савод чиқариши учун 1824 йилда француз тифлопедагоги Луи Брайль томонидан яратилган.

🌎 БМТ Бош Ассамблеясининг 2006 йил 13 декабрда қабул қилинган резолюциясида Брайль алифбоси кўз ожизлар ва заиф кўрувчилар учун асосий ёзма мулоқот воситаси эканлиги қайд этилган.

📌 Мазкур халқаро кун Брайль алифбосининг кўзи ожизлар ва заиф кўрувчилар ўртасида савод чиқариш, таълим олиш, маърифий саводхонликни оширишдаги аҳамиятини халқаро миқёсда эътироф этиш, бу ёзувда ўқув, илмий, сиёсий ва бадиий адабиётларни нашр қилишни қўллаб-қувватлаш мақсадида нишонланади.

🖨 Айни пайтда мамлакатимизда ҳам Брайль алифбосида турли нашрлар, жумладан ҳуқуқий адабиётлар чоп этилмоқда.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Халқаро_кун

11 январь – Халқаро миннатдорлик куни

📌 Ҳар йилнинг 11 январь куни дунёнинг турли мамлакатларида халқаро миннатдорлик куни кенг нишонланади. Бу кунни байрам қилишдан мақсад инсонлар орасидаги самимий муносабатларни, дўстона ришталарни янада мустаҳкамлашдан иборат.

☑️ Гарчи дунёнинг турли халқларида ва тилларида миннатдорлик турли кўринишда ифодаланса-да, чин дилдан айтилган ташаккур ҳар бир инсонга хуш кайфият бахш этади. Психологлар самимий миннатдорлик инсон саломатлигига ҳам ижобий таъсир ўтказишини тасдиқлашган.

🧾 БМТ, ЮНЕСКО сингари нуфузли халқаро ташкилотлар томонидан ҳам қўллаб-қувватланаётган бу байрам тобора оммалашиб бормоқда. Қатор мамлакатларда бу кунда турли қизиқарли томошалар, акциялар, флешмоблар ўтказилади, байрам тадбирлари, танловлар ташкил этилиб, совғалар, турли тилларда битилган безакли ташаккурномалар тарқатилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot