#Сўраган_эдингиз
Қарзни вақтида қайтариб олиш учун нима қилиш керак?
📲 Бир танишим қийин ҳолатга тушиб қолганлиги сабабли катта миқдорда қарз бериб туришимни сўради. Қарзни қайтаришда муаммо келиб чиқмаслиги учун нима қилсам бўлади? (А.А. Хоразм вилояти)
✅ Мазкур ҳолатда қонунчиликда қуйидаги тартиблар белгиланган.
📝 Сиз танишингизга 2 230 000 сўмдан ортиқ қарз берган тақдирингизда ёзма шаклда шартнома тузишингиз лозим (Фуқаролик Кодекси, 108-модда).
☑️ Қарз олувчининг тилхати ҳам ёзма шартнома ўрнига ўтади.
✍️ Агар фуқаро жисмоний камчилиги, касаллиги ёки саводсизлиги туфайли битимни шахсан ўзи имзолай олмаса, унинг илтимосига биноан битимни бошқа фуқаро имзолаши мумкин.
❗️Бундай ҳолатда бошқа фуқаронинг имзоси нотариус томонидан тегишли тартибда гувоҳлантирилиши шарт.
➡️ Шуни ёдда тутингки, қарз шартномасининг ёзма шаклда тузилишига риоя қилмаслик унинг ҳақиқий эмаслигига олиб келмайди. Бироқ низо чиққан тақдирда битимнинг тузилганлигини, мазмунини ёки бажарилганлигини гувоҳлар билан тасдиқлаш имкони бўлмайди.
❕Қарз олувчи олинган қарзни шартномада назарда тутилган муддатда ва тартибда қайтариши шарт.
🗓 Агар қарзни қайтариш муддати шартномада белгиланмаган бўлса, қарзни қайтариш сўралган кундан бошлаб 30 кун мобайнида қайтариши керак.
📌 Муаммо келиб чиқмаслиги учун қарз шартномасини ёзма шаклда тузишингиз, истасангиз ушбу шартномани нотариал идорада тасдиқлашни талаб қилишингиз мумкин.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot

“Иссиқ сув” иссиқ бўлмаса...
📲❓Биз кўп квартирали уйда турамиз. Кунлар совиши билан иссиқ сув ҳарорати пасайиб қолади. Крандан оқаётган иссиқ сув ҳарорати ўзи қанча бўлиши керак? Шу ҳақда маълумот берсангиз. (Б.Х. Тошкент шаҳар)
🌡 Қонунчиликка кўра, кўп квартирали уйларда марказий тизимлар орқали иссиқ сув билан таъминлашда иссиқ сув ҳарорати сув олиш нуқтасида 50-75°С бўлиши лозим.
♻️ Бунда меъёрдан четга чиқишларда ҳар бир –3°С учун тўлов миқдори 0,1 фоизга камайтирилади.
🚰 Сув олиш нуқтасида ҳарорат 40°С дан паст бўлганда, истеъмол қилинган сув учун тўлов совуқ сув тарифи бўйича амалга оширилади.

📲❓Ўтган ойда фарзандли бўлдик. Мен ва турмуш ўртоғим ҳеч қаерда ишламаймиз. 1 ойдан бери суюнчи пулини ололмаяпмиз. Нима қилсак бўлади? Маслаҳат беринг. (М.Н. Сирдарё вилояти)
⏳ Қонунчиликка кўра, Сиз фарзандингиз туғилган кундан бошлаб 6 ой ичида суюнчи пули тайинланиши учун давлат хизматлари марказига (ДХМ) борган ҳолда ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) орқали мурожаат этишингиз мумкин.
🏢 ДХМ томонидан сўровнома бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига юборилади.
📋 Пенсия жамғармаси ўз навбатида суюнчи пулини тайинлаш ёки рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.
🖥 Суюнчи пули тайинланган тақдирда, пулни қачон ва қаердан олиш тўғрисида маълумот, суюнчи пулини тайинлаш рад этилганда, рад этиш сабаблари кўрсатилган маълумот тегишли ДХМга ёки ЯИДХПга электрон тарзда юборилади.
❌ Давлат хизмати кўрсатилгани учун йиғим ундирилмайди.
💰Суюнчи пулининг миқдори 477 568 сўм.
➡️ Суюнчи пули тайинлаш ва тўлаш тартиби ва муддатлари бузилиши ҳолатлари юзасидан Давлат хизматлари агентлигининг 1148 ишонч телефонига мурожаат қилиш мумкин.

📲❓Наркология ва руҳий диспансерни маълумотномаси керак эди. Бу турдаги маълумотномаларни электрон шаклда олиш тартиби қандай? (Р.Р. Бухоро вилояти, Шофиркон тумани)
🏢 Қонунчиликка биноан, жисмоний шахслар руҳий касалликлар бўйича диспансер ҳамда наркология диспансерида фуқароларнинг ҳисобда туриши ёки турмаслиги тўғрисидаги маълумотномани олиш учун Давлат хизматлари маркази ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) орқали мурожаат қилиши мумкин.
📝 Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланиш учун Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат этади ёки давлат хизматларидан электрон тарзда фойдаланиш учун ЯИДХПда рўйхатдан ўтади.
💻 Руҳий касалликлар бўйича диспансер ҳамда наркология диспансерида фуқароларнинг ҳисобда туриши ёки турмаслиги тўғрисидаги маълумотномани олиш бўйича тўлдириладиган сўровномага фуқаронинг шахсий маълумотлари киритилади.
💰Давлат хизмати кўрсатилгани учун БҲМнинг 2 фоизи миқдорида йиғим ундирилади (ногиронлиги бўлган ёки тўлиқ давлат таъминотидаги фуқаролар бундан мустасно). Давлат хизматини олиш учун Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) орқали мурожаат этилганда йиғимнинг 90 фоизи ундирилади.

#Сўраган_эдингиз:
Онам I гуруҳ ногирони. Ҳозирги кунда тўлиқ парваришга муҳтожлиги учун синглимнинг қарамоғида. Синглимнинг меҳнат стажини ҳисоблашда онамни парвариш қилаётган даври инобатга олинадими?
👉 "Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги Қонунга асосан I гуруҳ ногиронига ёки 16 ёшгача бўлган ногирон болага, шунингдек ўзгаларнинг парваришига муҳтож бўлган (даволаш муассасасининг хулосасига кўра) 80 ёшга тўлган қарияларга қараб турилган вақт иш стажига қўшиладиган меҳнат фаолияти тури ҳисобланади.
❗️Бунда мазкур меҳнат фаолияти умумий иш стажи камида 7 йил бўлган тақдирда иш стажига қўшиб ҳисобланади.
✅ I гуруҳ ногиронига ёки 16 ёшгача ногирон болага, шунингдек 80 ёшга тўлган кексаларга қараб туриш вақти:
👉 қараб туришнинг ҳақиқий ҳолатларини текшириш далолатномаси;
👉 ногиронликда бўлганликни, ёшни тасдиқлайдиган ҳужжатлар, шунингдек ўзганинг парвариши зарурлиги тўғрисида (кексалар учун) даволаш муассасасининг тиббий хулосаси асосида белгиланади.
✅ Қараб туришнинг ҳақиқий ҳолатларини текшириш далолатномаси фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи ходимларидан ва шахслардан, шунингдек уларнинг қўшниларидан сўраб чиқиш асосида Пенсия жамғармаси бўлими томонидан тузилади.

📲❓Оила кодексига кўп болали оилалар тушунчаси киритилганлиги ҳақида ижтимоий тармоқлар орқали эшитдик. Кўп болали оилаларга қандай имтиёзлар бор? (К.Б. Жиззах вилояти)
🔰 Қонунчиликка кўра, давлат кўп болали оилаларга қуйидаги имтиёзлар ва ижтимоий кафолатлар берилишини таъминлайди:
🏠 Уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган кўп болали оилалар кўп квартирали уйлардан имтиёзли кредитлар асосида уй-жой олиши, уй-жой шароитларини яхшилашга эҳтиёжманд меҳнат мигрантлари ҳамда хотин-қизларга ажратиладиган арзон уй-жойлардан уй (квартира) олиши мумкин.
💰 Тадбиркорлик лойиҳаларини амалга оширишда Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси ҳисобидан молиявий ёрдамлар кўрсатилади.
🔰 Кўп болали оилаларнинг иқтидорли фарзандлари Ёшлар масалалари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар идоралараро кенгашлари қарори билан қуйидагиларни амалга ошириш орқали моддий ва маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватланади:
👉 замонавий ягона мактаб формаси билан таъминлаш;
👉 асосий турдаги ўқув қуроллари билан таъминлаш;
👉 бадиий китоблар билан таъминлаш;
👉 болалар газета ва журналларига обуна қилиш;
👉 республика оромгоҳларида дам олишини ташкил этиш;
👉 республика бўйлаб саёҳатга бориш ва келиш харажатларини қоплаш.
💼 Кўп болали ота-оналар учун иш ўринларининг энг кам сони туман (шаҳар) ҳокимлари томонидан белгиланади, шунингдек, ташкилотлар томонидан захирага қўйилади.
Бунда, болаларни тарбиялаш ва меҳнат мажбуриятлари бажарилишини бирга қўшиб олиб бориш имконини берувчи ишнинг мослашувчан жадвалига эга бўлган иш ўрни яратилади.
🏫 Кўп болали оилаларнинг болалари давлат мактабгача таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишда имтиёзли рўйхатга киритилади.
🐄 Уй хўжалигида қорамол боқиш учун шароит ва имкониятлари, шу жумладан ер участкаси мавжуд кўп болали оилаларга бепул қорамол берилиши мумкин.
✅ Боқувчисини йўқотган кўп болали оилалар жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғидан озод қилинган.

Пахта терим пулидан солиқ олинмайди
❓Пахта терими давомида 1 кг пахта учун 1 000 сўмдан тўланиши керак деб эшитгандик. Бироқ, ҳар 10 кг пахта терими пулидан 1 000 сўмини солиқ учун деб ушлаб қолишаётган экан. Пахта терими пуллари солиқдан озод қилинмаганми?
📖 Солиқ кодексига мувофиқ, пахта йиғим-терими бўйича қишлоқ хўжалиги ишларига жалб қилинадиган жисмоний шахсларнинг пахта териш орқали топган даромадига солиқ солинмайди.
✅ Яъни неча килограмм пахта терган бўлсангиз ҳам, терим учун берилган пулдан даромад солиғи олинмайди.

📲❓Мен ишлаётган корхона томонидан 2 ойдан буён иш ҳақи берилмаяпти. Корхона раҳбаридан ойлигимизни талаб қилсак, ҳозирда корхона молиявий қийин аҳволда эканини сабаб қилиб кўрсатмоқда. Ушбу ҳолатда нима қилишимиз лозим?
🔰Меҳнат кодексига биноан, иш берувчи ўзининг молиявий ҳолатидан қатъи назар, ходимга бажарган иши учун ҳақни белгиланган меҳнат ҳақи шартларига мувофиқ тўлаши шарт.
⏰ Меҳнатга ҳақ тўлаш муддатлари жамоа шартномаси ёки бошқа локал норматив ҳужжатда белгиланади ва ҳар ярим ойда бир мартадан кам бўлиши мумкин эмас.
❗️Жамоа шартномасида иш берувчининг айби билан ходимга ҳақ тўлаш белгиланган муддатларга нисбатан кечикканлиги учун жавобгарлик назарда тутилиши мумкин.
‼️ Меҳнат ва меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш тегишлича маъмурий жавобгарликка сабаб бўлади.
⚖️ Ушбу ҳолатда иш ҳақини ундириш юзасидан судга мурожаат қилишингиз мумкин.
💰Ходимлар меҳнатга доир ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган талаблар бўйича судга мурожаат қилганларида суд харажатларини тўлашдан озод этиладилар

Паспорт йўқолса, нима қилиш керак?
❓📲Паспортимни йўқотиб қўйдим ушбу вазиятда қаерга мурожаат қиламан, янги паспорт қанча вақтда берилади? (Э.И. Хоразм вилояти)
🔰Қонунчиликка биноан, паспортини йўқотиб қўйган фуқаро зудлик билан доимий рўйхатда турган жойидаги маълумотларни йиғиш пунктига хабар бериши лозим.
📝Шахсларнинг паспортини ёки шахсни тасдиқловчи бошқа ҳужжатини йўқотганликлари ҳақидаги аризалари бўйича ички ишлар органлари томонидан маълумотнома берилади, маълумотноманинг орқа томонига доимий ёки вақтинча рўйхатда турганлиги тўғрисида штамп қўйилиши мумкин.
Маълумотнома ички ишлар органларининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаси томонидан берилади.
⏰ Фуқаро паспортини йўқотганда паспорт йўқолгани ҳақида ариза берилган кундан бошлаб бир ой ичида янги паспорт қонунчиликда белгиланган тартибда берилади.
⌛️Зарур ҳолларда, бу муддат ҳудудий ички ишлар органи раҳбарияти томонидан яна бир ойга узайтирилиши мумкин.
❗️Фуқаро паспортини эҳтиёт қилиб сақлаши шарт.
⚖️ Паспортни қасддан яроқсизлантириш ёки эҳтиёт қилиб сақламаслик оқибатида йўқотиб қўйиш тегишлича жавобгарликка сабаб бўлиши мумкин.