Huquqiy axborot
364K subscribers
6.27K photos
394 videos
22 files
13.9K links
Қонунчиликдаги янгиликлар, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
▪️|Қорақалпоқ тилида — @huqiqiymalimleme
Download Telegram
#Давлат_хизматлари_регламент

Бино ва иншоотларнинг ташқи кўринишини ўзгартиришни келишиш тартиби

⚠️ Хизмат:
тегишли бино ва иншоотларнинг ташқи кўринишини ўзгартиришни келишиш

🙎‍♂️ Хизматдан фойдаланувчилар:

Юридик ва жисмоний шахслар

🔄 Хизматни кўрсатиш тартиби:

1. Ариза берувчи Давлат хизматлари марказларига мурожаат этади ёки хизматдан электрон шаклда фойдаланиш учун Ягона интерактив давлат хизматлари порталида рўйхатдан ўтади.

2. Сўровнома тўлдирилиб, унга бино ва иншоот фасадининг электрон кўринишдаги эскиз лойиҳаси илова қилинади.

3. Ваколатли органга бино ва иншоотнинг деворлари режаси, кесими (мавжуд бўлса), фасад ва кадастр паспорти нусхаси электрон шаклда юборилади.

4. Ваколатли орган 5 иш куни мобайнида жойига бориб бино ва иншоотнинг ташқи кўринишини ўзгартириш имкониятини ўрганиб чиқади.

5. Бино ва иншоот ташқи кўринишини ўзгартиришни келишиб берган куннинг ўзида келишилган лойиҳа эскизи электрон шаклда Давлат хизматлари марказига ёки ариза берувчига ЯИДХП орқали юборилади.

🗓 Хизматни кўрсатиш муддати:

5 иш кунида

Хизмат нархи:

БҲМнинг 30 фоизи миқдорида – 73 500 сўм;
Ягона портал орқали топширилганда миқдори – 66 150 сўм.

Ҳуқуқий асос: Ҳукумат қарори (370-сон, 18.05.2018 й.)

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Давлат_хизматлари_регламент

Болаларни давлат мактабгача таълим муассасаларига қабул қилиш тартиби

⚠️ Хизмат: болаларни мактабгача таълим ташкилотларига қабул қилиш

🙎‍♂️ Хизматдан фойдаланувчилар:

Жисмоний шахслар

🔄 Хизматни кўрсатиш тартиби:

1. Ота-оналар, уларнинг ўрнини босувчи шахслар (фарзандликка олувчилар, васийлар ва ҳомийлар), болаларнинг яқин қариндошлари (бобоси, бувиси, вояга етган акаси ёки опаси) ёки учинчи шахслар (ариза берувчилар) йўлланмалар олиш учун давлат хизматлари марказларига ўзлари келиб мурожаат қилади ёки Ягона интерактив давлат хизматлари порталида рўйхатдан ўтади.

Давлат хизматидан комплекс тарзда фойдаланиш учун ФҲДЁ органига туғилишни қайд этиш билан бир вақтда мурожаат қилишлари ҳам мумкин.

2. Сўровнома тўлдирилиб, автоматик равишда Мактабгача таълимни бошқариш ахборот тизимига юборилади.

3. Тегишли ташкилот ва гуруҳда бўш ўрин бўлганда – йўлланма шакллантирилади, бўш ўрин бўлмаганда – сўровнома тегишлича умумий ёки имтиёзли рўйхатга киритилади ҳамда хабарнома шакллантирилади.

🔘 Имтиёзли рўйхатга киритиладиган болалар контингенти:

● I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларнинг болалари;
● кўп болали оилаларнинг болалари;
● етим болалар ёки ота-онасининг қаровисиз қолган болалар;
● “Аёллар дафтари”га киритилган ижтимоий ҳимояга муҳтож ёлғиз аёлларнинг болалари;
● контракт бўйича ҳарбий хизматчиларнинг ва ички ишлар органлари ходимларининг болалари;
● талабалар ва педагогларнинг болалари;
● акалари ёки опалари ушбу муассасанинг тарбияланувчилари жумласидан бўлган болалар;
● кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача ташкилотлардан умумий турдаги мактабгача ташкилотларга ўтказилаётган соғайган болалар.

Ариза берувчи болаларни ташкилотга қабул қилишни йўлланма шакллангандан сўнг 15 иш куни мобайнида расмийлаштирмаган тақдирда, йўлланма ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.

🗓 Хизматни кўрсатиш муддати:

1 иш кунида

Хизмат нархи:

Бепул

📋 Ҳуқуқий асос: Ҳукумат қарори (319-сон, 20.05.2021 й.)

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot