#Қабул_2021
2021/2022 ўқув йили учун давлат буюртмаси параметрлари тасдиқланди. Қабул 22 июлгача давом этади.
🔰 “2021/2022 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди
Қарор билан 2021/2022 ўқув йили учун давлат буюртмаси параметрлари қуйидагича тасдиқланди.
🔘 бакалаврлар тайёрлаш бўйича:
• кундузги таълим шаклига – 113 530 нафар;
• сиртқи таълим шаклига – 37 675 нафар;
• кечки таълим шаклига – 6 550 нафар;
🔘 магистрлар тайёрлаш бўйича – 12 900 нафар;
🔘 Ўзбекистондаги хорижий олий таълим ташкилотлари ва уларнинг филиаллари ҳамда нодавлат олий таълим ташкилотларида давлат гранти асосида кадрлар тайёрлаш бўйича – 500 нафар.
⏳ Абитуриентларни рўйхатдан ўтказиш жорий йилнинг 22 июнидан 22 июлига қадар (22 июль куни ҳам) амалга оширилади.
Шунингдек, Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш вазирлигининг тавсияномасига эга бўлган хотин-қизлар учун бакалавриатнинг кундузги таълим шакли бўйича қўшимча 2 000 та давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари ажратилади.
Бакалавриатнинг кундузги таълим шаклида педагогика йўналишлари бўйича Ургут тумани учун қўшимча 100 та давлат гранти асосидаги мақсадли қабул кўрсаткичлари ажратилади.
✅ Абитуриентлар тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси ҳамда фанлар кетма-кетлиги бир хил бўлган 5 тагача бакалавриат таълим йўналиши бўйича танловда иштирок этиши мумкин.
Қарорга кўра, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида тиббиёт факультети ташкил этилади ҳамда 2021/2022 ўқув йилидан соғлиқни сақлаш соҳаси учун олий маълумотли кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилади.
❗️Эслатиб ўтамиз, 2020 йил 12 ноябрдаги ПФ–6110-сон Фармон билан 2021/2022 ўқув йилидан Гулистон давлат университети, Қарши давлат университети, Жиззах давлат педагогика институти ва Навоий давлат педагогика институтида тиббиёт факультетларини ташкил қилиш белгиланган.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot

#2021_йил_1_июлдан
🔘 Қонунчиликка кўра:
➖ гематология, онкология, клиник иммунология, трансфузиология ва шу соҳадаги лаборатория йўналишлари бўйича ёш мутахассисларнинг хориждаги етакчи илмий ва тиббиёт марказлари иш жойларида малака ошириши ва стажировка ўташи билан боғлиқ харажатлар тўлиқ қоплаб берилади;
➖ беморларнинг онкология ва гематологияга ихтисослаштирилган давлат тиббиёт муассасалари йўлланмалари асосида позитрон-эмиссион томография текширувидан ўтиши билан боғлиқ харажатлари Давлат бюджетидан қопланади;
➖ онкологик ва гематологик беморларнинг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардан республика ихтисослаштирилган марказларига темир йўл ва авиатранспорт воситалари орқали келиши билан боғлиқ харажатлар тегишли маҳаллий бюджетлар маблағлари ҳисобидан тўлиқ қоплаб берилади.

⚡️ 2021/2022 ўқув йили учун қабул параметрлари тақсимоти тасдиқланди
🔰 2021/2022 ўқув йилида ОТМ бакалавриатининг кундузги, сиртқи, кечки таълим шакли бўйича ҳамда ОТМ магистратурасига давлат буюртмаси асосида ўқишга қабул қилиш параметрлари:
▫️ кундузги – юклаб олиш;
▫️ сиртқи – юклаб олиш;
▫️ кечки – юклаб олиш;
▫️ магистратура – юклаб олиш.

❗️Хорижий ОТМ ва уларнинг филиалларида ҳам давлат гранти асосида ўқиш имконияти яратилади
2021/2022 ўқув йили қабулида Ўзбекистондаги хорижий олий таълим ташкилотлари ва уларнинг филиаллари ҳамда нодавлат олий таълим ташкилотларида давлат гранти асосида кадрлар тайёрлаш бўйича 500 ўрин ажратилади.

Пенсия ва нафақалар оширилади
✅ Қонунчиликка кўра, 2021 йил 1 июлдан:
🔸 белгиланган ёшга доир энг кам пенсия миқдорида ва ундан кам пенсия олувчи шахсларга пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 20 фоизи миқдорида қўшимча тўлов жорий этилади.
Бунда, иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги пенсияларнинг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда 256 минг 675 сўмдан 400 минг сўмга оширилади.
🔸 белгиланган ёшга доир энг кам пенсия миқдоридан 565 минг сўмгача пенсия олувчиларнинг ёшга доир ва ногиронлик бўйича пенсиялари миқдори 565 минг сўмга етказилади;
🔸 зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа миқдори 315 минг 030 сўмдан 400 минг сўмга етказилади;
✅ боқувчисини йўқотганлик:
🔸пенсияси олувчиларнинг ҳар бир меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун қўшимча тўлов жорий этилади;
🔸 пенсияси олувчиларнинг бир нафар меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун пенсиянинг энг кам миқдори 256 минг 675 сўмдан 400 минг сўмга оширилади ва кейинги ҳар бир меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун амалдаги тартибга мувофиқ пенсия тўланади;
🔸 нафақаси олувчи оилаларнинг барча аъзоларини қамраб олиш мақсадида уларнинг бир нафар меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун нафақа миқдори 400 минг сўм ва кейинги ҳар бир меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун 150 минг сўмдан қўшилади;
🔸 болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган нафақа ойига 513 минг 350 сўмдан 565 минг сўмга оширилади.

Давлат бошқаруви ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларида хизмат автотранспортларни рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларининг янги типи жорий этилади.

#Лойиҳа
📝 Лойиҳага мувофиқ, 2022 йил 1 январгача “Манфаатлар тўқнашувини тартибга солиш тўғрисида”ги ҳамда манфаатлар тўқнашувига йўл қўйганлик учун жавобгарликни ўрнатишни назарда тутувчи қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш таклиф этилмоқда.
🗒 Жиноят кодексида коррупцияга оид жиноятлар тоифасига кирувчи моддаларнинг аниқ рўйхати белгиланади.
📊 Даромадлар ва мол-мулкни декларациялаш жараёнида аниқланган ноқонуний бойлик орттирганлик учун жавобгарлик ўрнатилади.
Адлия вазирлиги томонидан муҳокамага жойлаштирилган мазкур Фармон лойиҳасининг тўлиқ матни билан бу ерда танишиш мумкин.

#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Тошкент шаҳрида “Янги Ўзбекистон” университети ташкил этилди

Нодавлат таълим ташкилотлари давлат томонидан қўллаб-қувватланади
🔰“Нодавлат таълим ташкилотларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва таълим жараёнида ёшлар учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–5161-сон, 25.06.2021 й.) қабул қилинди
✅ Қарорга кўра, 2021 йил 1 июлдан 2024 йил 1 январга қадар вазирлик ва идоралар тизимидаги коллеж ва техникумларнинг бино ва иншоотларида (Тошкент ва Самарқанд шаҳарларидан ташқари) фаолиятини амалга оширадиган нодавлат таълим ташкилотлари:
👉 ижара тўловидан озод этилади (сақлаш ва коммунал тўловлар бўйича харажатлар бундан мустасно);
👉 таълим жараёни натижасида олинган, ўзлари ишлаб чиқарган маҳсулотларни (иш ва хизматларни) таълим ташкилотлари учун назарда тутилган имтиёзлар (қўшилган қиймат солиғи ва фойда солиғи бўйича) татбиқ этилган ҳолда реализация қилиш ҳуқуқига эга.
🏢 Дарсдан бўш вақтларда, шу жумладан ёзги таътил вақтида қуйидаги давлат мулки объектлари нодавлат таълим ташкилотларига ижарага берилади:
🔘 мактабдан ташқари таълим курсларини, шунингдек, кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш курсларини ташкил этиш учун давлат умумий ўрта ва ОТМ бўш майдонлари;
🔘 аҳолининг компьютер саводхонлиги бўйича курслар ташкил этиш учун қишлоқ жойларда жойлашган давлат умумий ўрта ва профессионал таълим муассасаларидаги компьютер синфлари.
Шунингдек, аҳолининг компьютер саводхонлиги бўйича курслар ташкил этиш учун нодавлат таълим ташкилотлари томонидан жалб қилинган ўқитувчилар иш ҳақи харажатларининг бир қисми ойига БҲМнинг 6 баробаригача миқдорида 2024 йил 1 январга қадар компенсация қилинади.
💰 Қишлоқ ҳудудларида хорижий тилларни ўқитиш фаолиятини ташкил этиш учун тадбиркорларга 50 млн сўмгача бир марталик субсидия ажратилади.
2021 йил 1 октябрдан солиқ тўловчи томонидан тегишли халқаро уюшмага аъзо бўлиш учун аъзолик бадалларига ҳамда қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш учун нодавлат таълим ташкилотларига йўналтириладиган ўзининг иш ҳақи ва бошқа даромадлари суммаси жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғидан озод қилинади.

Токиода ўтказиладиган ХХXII ёзги Олимпия ўйинлари ғолиблари 200 минг АҚШ долларигача пул мукофоти билан рағбатлантирилади
“2021 йилда Токио шаҳрида (Япония) бўлиб ўтадиган XXXII ёзги Олимпия ва ХVI Паралимпия ўйинларида Ўзбекистон спорт делегациясининг иштирокини таъминлаш ҳамда олимпия спорт турларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–5160-сон, 25.06.2021 й.) қабул қилинди.
📝 Қарор билан 2021 йилда Токио шаҳрида (Япония) бўлиб ўтадиган ХХXII ёзги Олимпия ва ХVI Паралимпия ўйинларида иштирок этадиган Ўзбекистон спорт делегацияси таркиби тасдиқланди.
☑️ Қарорга кўра, ўйинларда ғолиб ва совриндор бўлган Ўзбекистон спортчилари қуйидаги миқдорда бир марталик пул мукофоти билан рағбатлантирилади:
🥇 олтин медаль учун – 200 000 АҚШ доллари;
🥈 кумуш медаль учун – 100 000 АҚШ доллари;
🥉 бронза медаль учун – 50 000 АҚШ доллари.
Мазкур харажатлар Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланади.

#Адлия_хабари
Хабарингиз бор, Адлия вазирлиги томонидан Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ҳамда бошқа қатор вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган коррупцияга қарши курашишга оид Президент Фармони ва қарори лойиҳалари муҳокамага қўйилган.
Мазкур қонунчилик ҳужжатлари лойиҳалари билан қуйидаги ҳаволалар орқали танишиш мумкин:
👉 regulation.gov.uz/uz/d/46830
👉 regulation.gov.uz/uz/d/46843
Эслатиб ўтамиз, ушбу лойиҳалар муҳокамаси давом этмоқда. Унда фаол иштирок этишга чақирамиз.

#Биласизми
☑️ Қонунчиликка кўра, тарбия колонияларида маҳкумлар йил мобайнида:
➖ 24 марта қисқа муддатли ва 8 марта узоқ муддатли учрашув;
➖ 24 марта телефон орқали сўзлашув;
➖ 12 та посилка ёки йўқлов;
➖ 12 та бандерол олиш ҳуқуқига эга.
Вояга етмаган маҳкумларга ота-онаси ва уларнинг ўрнини босувчи шахслар билан учрашувлар чекланмаган миқдорда берилади.

❗️Олис ва чекка ҳудудларда жойлашган боғчаларга субсидиялар тўланади
🔰 Қонунчиликка кўра, 2021 йил 1 июлдан:
👉 болаларни мактабгача таълим билан қамраб олиш даражаси паст бўлган 53 та туманда 100 та давлат-хусусий шериклик асосидаги нодавлат мактабгача таълим ташкилотларини ташкил этиш учун 7 йил муддатга 2 йиллик имтиёзли давр билан 5 фоизлик ставкада кредитлар ажратилади;
🔘 олис ва чекка ҳудудларда жойлашган давлат-хусусий шериклик асосидаги тегишли нодавлат мактабгача таълим ташкилотларига:
● ҳар бир тарбияланувчи бола учун давлат мактабгача таълим ташкилотининг бир нафар тарбияланувчиси учун сарфланадиган харажатлар суммасининг 75 фоизи миқдорида субсидия тўланади;
● “Ёшлар дафтари”, “Темир дафтар” ёки “Аёллар дафтари”га киритилган оилаларнинг ҳар бир тарбияланувчи фарзандлари учун давлат мактабгача таълим ташкилотининг бир нафар тарбияланувчиси учун сарфланадиган харажатлар суммасининг 25 фоизи миқдорида субсидия тўланади;
● давлат-хусусий шериклик асосидаги нодавлат мактабгача таълим ташкилотларига фойдаланган электр энергияси ва табиий газ хизматлари нархининг 50 фоизи миқдорида ойлик компенсациялар тўланади;
● 2018–2019 йилларда нодавлат мактабгача таълим ташкилотларини ташкил этиш учун аввал берилган кредитлар бўйича имтиёзли давр муддати 2022 йил 1 январга қадар узайтирилади.

🚶♀️Ҳаракат тартибга солинмайдиган пиёдалар ўтиш жойларида, пиёдалар яқинлашиб келаётган транспорт воситаларигача бўлган масофани ва уларнинг тезлигини чамалаб кўриб, ўтиш ўзлари учун хавфсиз эканлигига ишонч ҳосил қилганларидан сўнг йўлнинг қатнов қисмига чиқишларига рухсат этилади.
🚫 Шунингдек, пиёдалар ўтиш жойларидан ўтаётган пиёдаларга:
👉 телефондан фойдаланиш;
👉 китобларни ёки даврий нашрларни ўқиш;
👉 видео томоша қилиш ҳамда аудио эшитиш;
👉 эътиборни чалғитадиган бошқа электрон воситалардан фойдаланиш тақиқланади.
⚖️ Мазкур талабларга риоя этмаслик эса пиёдаларнинг маъмурий жавобгарликка тортилишига сабаб бўлади.

Қийноққа солишдан жабрланган шахсларга етказилган зарарни компенсация қилиш тартиби ишлаб чиқилади
“Қийноққа солиш ҳолатларини аниқлаш ва уларнинг олдини олиш тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–5163-сон, 26.06.2021 й.) қабул қилинди.
➡️ Қарорга мувофиқ, Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ҳузуридаги эксперт гуруҳи негизида Омбудсман ҳузуридаги Қийноқ ҳолатларини аниқлаш ва уларнинг олдини олиш бўйича жамоатчилик гуруҳлари ташкил этилди.
📌 Гауптвахта, махсус қабулхона, вақтинча сақлаш ҳибсхонаси, тергов ҳибсхонаси, жазони ижро этиш муассасаси, интизомий қисм, мажбурий даволаш муассасаларида (ҳаракатланиш эркинлиги чекланган шахслар сақланадиган жойлар) қийноққа солишнинг олдини олиш бўйича мониторинг ташрифларини мунтазам амалга ошириш жамоатчилик гуруҳларининг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади.
☑️ Қарорга кўра:
👉 ҳаракатланиш эркинлиги чекланган шахслар сақланадиган жойларга жойлаштирилган шахсларнинг ягона электрон реестри юритилади;
👉 ҳаракатланиш эркинлиги чекланган шахслар томонидан қийноқлар бўйича адвокатга ёки яқин қариндошига телефон орқали мурожаат қилиш амалиёти такомиллаштирилади;
👉 қийноққа солишдан жабрланган шахсларга етказилган зарарни компенсация қилиш тартиби ишлаб чиқилади;
👉 2021 йил 1 октябрдан тезкор-қидирув, терговга қадар текширув, суриштирув, дастлабки терговни амалга оширувчи органлар ва жазони ижро этиш муассасалари ходимлари учун қийноққа солишга қарши курашиш бўйича ўқув курслари ташкил этилади.
📂 Бундан ташқари, Жиноят кодексида қийноққа солиш учун жавобгарлик белгиловчи нормаларни БМТнинг “Қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ҳамда жазо турларини қўллашга қарши Конвенцияси” (Нью-Йорк, 1984 йил 10 декабрь) талабларига мувофиқлаштириш мақсадида қонун ҳужжатларига тегишли ўзгартиш ва қўшимчаларни назарда тутувчи қонун лойиҳаси ишлаб чиқилади.

❗️Диний эркинликларни янада кенгайтирувчи қонун Сенат томонидан маъқулланди
Сенатнинг навбатдаги ялпи мажлисида янги таҳрирдаги “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги Қонун маъқулланди.
☑️ Қонун билан виждон эркинлигини таъминлашнинг асосий устуворликлари, диний ташкилотларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари доираси аниқ белгилаб берилмоқда. Диний ташкилотлар фаолиятининг қўшимча кафолатлари мустаҳкамланмоқда.
🔰 Қонун билан қуйидагилар бекор бўлмоқда:
➖ фуқароларнинг жамоат жойларида “ибодат либослари”да юришларига йўл қўйилмаслиги ҳақидаги чеклов;
➖ диний таълим муссасаларида диний таълим берувчиларга марказий органнинг алоҳида розилигини олиш талаби;
➖ диний ташкилотни рўйхатдан ўтказиш учун нотариал тасдиқланган ҳужжатларни тақдим этиш тартиби;
➖ диний ташкилотни тузишда маҳалла фуқаролар йиғинлари розилигини олиш талаби бекор бўлмоқда.
✅ Қонунда диний ташкилотларни рўйхатдан ўтказиш тартиб-таомиллари тубдан енгиллаштирилмоқда:
👉 диний ташкилотни тузиш учун ташаббускорларнинг сони 100 нафардан 50 нафарга қисқартирилмоқда;
👉 диний ташкилотни тузиш ҳақидаги йиғилиш ўтказилгандан кейин 6 ой мобайнида (амалда 3 ой) адлия органига мурожаат қилиш ҳуқуқи мустаҳкамланмоқда;
👉 тақдим этиладиган ҳужжатлар сони қисқармоқда;
👉 рўйхатдан ўтказиш билан боғлиқ хизматлар тўлиқ электрон кўринишда амалга оширилиши жорий этилмоқда;
👉 диний ташкилотни рўйхатдан ўтказиш учун тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқишнинг 3 ойлик муддати 1 ой этиб белгиланмоқда;
👉 рўйхатдан ўтказишни рад этиш асослари аниқ белгиланмоқда.
📌 Диний ташкилотнинг фаолияти фақатгина суд томонидан тўхтатиб қўйилиши мумкинлиги, мансабдор шахслар томонидан диний ташкилотларнинг қонуний манфаатларини бузувчи хатти-ҳаракатлари устидан судга мурожаат қилганда улар давлат божини тўлашдан озод этилиши ва бошқа қўшимча кафолатлар назарда тутилмоқда.
❕Мазкур Қонун Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан имзоланиб, белгиланган тартибда эълон қилингач кучга киради.

#Адлия_табриги
Ҳурматли журналистлар, сизни 27 июнь — Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни билан табриклаймиз!
Касбингизнинг асл моҳияти сўз орқали жамоатчилик алоқаларини ривожлантириш, кишилар онгига таъсир ўтказишдан иборатдир. Эътироф этиш жоиз, фидокорона меҳнатингиз, ҳақиқатни сўзлашдаги жасоратингиз мамлакатимизда демократик ислоҳотларни амалга оширишда катта аҳамиятга эга.
Сиз ўз қаламингиз билан юртимизда тинчлик-осойишталик, ўзаро ҳамжиҳатлик муҳитини янада мустаҳкамлашга, ёшларнинг ҳуқуқий онгини оширишга, уларни ростни ёлғондан ажратишга қодир этиб тарбиялашга муносиб ҳисса қўшиб келмоқдасиз.
Бундан кейинги фаолиятингиз ҳам улкан муваффақиятларга бой бўлишига тилакдошмиз. Сизга сиҳат-саломатлик, хонадонларингизга файз-у барака тилаймиз. Байрамингиз муборак бўлсин!
Адлия вазирлиги жамоаси

Айрим бакалавриат таълим йўналишларида ўқиш муддати 3 йил этиб белгиланган

🔘 2021 йил 1 июлдан 2024 йил 1 июлга қадар асосий фаолият тури паррандачилик бўлган тадбиркорлар учун асосий фаолият тури бўйича фойда солиғи (тижорат банкларида жойлаштирилган маблағлардан олинган фоизлардан ташқари), мол-мулк солиғи, ер солиғи ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкаси 50 фоиз миқдорида қўлланилади.

2023 йил 1 январга қадар иш берувчиларга (бюджет ташкилотлари, давлат корхоналари, устав жамғармаси (капитали)да давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахслар бундан мустасно) улар томонидан 25 ёшдан ошмаган ходимлар учун тўланган ижтимоий солиқ суммаси Давлат бюджетидан тўлиқ қайтариб берилади. Бунда, ижтимоий солиқ суммаси ёш ходимлар олти ой давомида узлуксиз меҳнат фаолиятини амалга ошириши шарти билан еттинчи ойдан бошлаб қайтарилади.

#Совринли_викторина
“Совринли викторина” бошланди
🤩 Хабарингиз бор, Адлия вазирлиги томонидан ҳар ҳафтада аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини оширишга қаратилган ҳуқуқий тест саволларини ўз ичига олган “Совринли викторина” ўтказиб келинмоқда.
Викторинада қуйидаги ҳавола орқали қатнашишингиз мумкин:
👉 t.me/QuizBot?start=qwlWYs3H
⏳Викторина 12:30 га қадар давом этади!
🖥 Иштирокчилар бу сафар ёшлар ҳуқуқига оид жами 25 та тест саволига тўғри ва тезкорлик билан (ҳар бир саволга 30 сония) жавоб топиши керак.
Белгиланган муддатда тест саволларининг барчасига тўғри жавоб берган иштирокчилар орасидан ғолиблар Youtube-каналида тасодифий ғолибни аниқлаш (Рандомус рандомайзери) ёрдамида топилади.
Ғолиблар қуйидагича тақдирланади:
● 1-ўрин – Power bank (симсиз қувватлагич) ва китоб;
● 2- ва 3-ўрин – эсдалик совғалар.
💪 Барча саволларга тўғри жавоб беринг ва ғолиб бўлиш имкониятини қўлга киритинг!