#Биласизми
Болаларнинг давлат органларига бевосита қилган мурожаатларини тўлиқ кўриб чиқиш кафолатланади ва бола тўлиқ муомала лаёқатига эга эмаслиги важлари билан бу турдаги мурожаатларни кўрмасдан қолдиришга йўл қўйилмайди.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot

#Қонунчиликдаги_янгиликлар
🔰 Ҳукумат қарори (336-сон, 01.06.2021 й.) билан "Маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорга ўзгартириш киритилди.
Унга кўра, давлат харидларидаги иштироки вақтинчалик тақиқланган ва чегараланган хорижда ишлаб чиқарилган товарлар, шунингдек, хорижий шахслар томонидан бажариладиган ишларнинг (хизматларнинг) рўйхатидан қуйидагилар чиқариб ташланди:
🍀 Соя, арахис, зайтун ёғи (ТИФ ТН кодлари: 1507101000, 1507901000, 1508101000, 1509101000, 1509900000);
🍀 Кунгабоқар ёғи (ТИФ ТН кодлари: 1512111000, 1512191000, 1512199002);
🍀 Пахта ёғи (ТИФ ТН кодлари: 1512211000, 1512291000).

🎖Ҳукумат қарори (335-сон, 01.06.2021 й.) билан “Халқлар дўстлиги” кўкрак нишони таъсис этилди
🔰Қарорга кўра, кўкрак нишони билан юртимизда яшаётган барча миллат ва элатларнинг вакиллари ўртасида миллатлараро дўстлик ва тотувлик муҳитининг мустаҳкамланишига муносиб ҳисса қўшган, миллий маданий марказлар ва дўстлик жамиятлари фаолияти самарадорлигини ошириш борасида фидокорона меҳнат қилган маҳаллий ва хорижий давлат органлари ходимлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари, тадбиркорлик субъектлари, ижтимоий соҳа ва ОАВ вакиллари ҳамда чет элдаги ватандошлар тақдирланади.
🔸 Кўкрак нишони билан тақдирлаш учун ҳужжатлар тегишли тартибда кўриб чиқилади.
Шунга кўра, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитасининг (Қўмита) кўкрак нишони билан тақдирлашга оид тақдимномаларни кўриб чиқиш бўйича комиссияси ташкил этилади.
🔸Комиссия томонидан ҳар йили 1 июлга қадар энг муносиб номзодлар бўйича якуний хулоса қабул қилинади.
Шунингдек, Қўмита раиси ўз ташаббусига асосан хорижлик ҳамкорлари, чет элдаги турдош ташкилотлар, хорижий мамлакатларнинг Ўзбекистондаги элчихоналари ва халқаро ташкилотлар ваколатхоналари вакилларини миллатлараро дўстлик ва тотувлик муҳитини мустаҳкамлашга қўшган муносиб ҳиссаси учун кўкрак нишони билан тақдирлаши мумкин.
✅ Кўкрак нишони ҳар йили 30 июль – Халқлар дўстлиги куни арафасида тантанали вазиятда топширилади.
✅ Тақдирланганларга БҲМнинг 4 баравари (980 минг сўм) миқдорида бир йўла тўланадиган пул мукофоти берилади.
✅ Бир шахс кўкрак нишони билан бир марта мукофотланади

Teletype
“Халқлар дўстлиги” кўкрак нишони
by @huquqiy_axborot
#Биласизми
🔰 40 ва ундан юқори ёшдаги фуқароларда юрак қон-томир хавфини (гипертония, инфаркт, инсульт, қандли диабет ва бошқа хавф омилларини) аниқлаш бўйича тизимли равишда скрининг текширувлари ўтказилади.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
🔰 40 ва ундан юқори ёшдаги фуқароларда юрак қон-томир хавфини (гипертония, инфаркт, инсульт, қандли диабет ва бошқа хавф омилларини) аниқлаш бўйича тизимли равишда скрининг текширувлари ўтказилади.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми
Агар ушбу ҳолатда гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчининг илтимосига кўра ҳимоячи таклиф қилинмаган бўлса, тегишли қарор ёҳуд суд ажрими Адвокатлар палатасининг ҳудудий бошқармасига келиб тушган пайтдан эътиборан 4 соатдан кечиктирмай жиноят иши бўйича ҳимоячининг иштирокини таъминлаши шарт.

#Фермерга_мадад | #Биласизми
Фермер хўжалигида фаолиятни давом эттираётган меросхўрларга – фермер хўжалигининг мол-мулки бўйича меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисида гувоҳнома бериш учун нотариал ҳаракатлар амалга оширилганда, улар давлат божини тўлашдан озод этилади.

Ҳақорат қилганлик учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик мавжуд
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Ҳақорат қилганлик учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик мавжуд
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ташкил этилди
🔰 “Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида давлат бошқарувини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ–6240, 02.06.2021 й.) қабул қилинди
Фармон билан Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ташкил этилди.
Фармонга кўра, 2021 йил 1 сентябрдан айрим турдаги хавфлилик даражаси юқори бўлмаган маҳсулотларнинг мувофиқлигини баҳолаш мувофиқликни декларациялаш йўли билан амалга оширилади.
✅ 2021 йил 1 ноябрдан:
👉 хавфлилик даражаси юқори бўлган айрим турдаги маҳсулотларни давлат рўйхатидан ўтказгандан сўнг республика ҳудудига эркин муомалага чиқариш (жисмоний шахслар томонидан ўз эҳтиёжлари учун қонунчилик ҳужжатларида белгиланган меъёрлар доирасида олиб келинган маҳсулотлар бундан мустасно) тартиби жорий этилади;
👉 хавфлилик даражаси юқори бўлмаган айрим турдаги маҳсулотларни Ўзбекистон резиденти ҳисобланган аккредитация қилинган мувофиқликни баҳолаш органларида мувофиқлик сертификатини (амал қилиш муддатидан қатъи назар) бир марта расмийлаштирган ҳолда 24 ой давомида импорт қилишга рухсат этилади.
✅ 2021 йил 1 сентябрдан маҳсулотларга нисбатан қонунчилик ҳужжатларида ва техник регламентларда белгиланган мажбурий талабларга ишлаб чиқарувчи ёки олиб кирувчи томонидан риоя этилмаган ҳолларда юридик шахсларга, ҳуқуқбузарлик огоҳлантиришдан сўнг биринчи марта содир этилганда – реализация қилинган маҳсулот қийматининг 50 фоизигача миқдорда молиявий жарима қўлланилади.
✅ Шунингдек, қонунчилик ҳужжатлари, техник регламентлар, стандартлаштиришга доир норматив ҳужжатларнинг мажбурий талаблари, метрология, сертификатлаштириш ва мувофиқликни баҳолаш қоидалари бузилган ҳолларда мансабдор шахсларга, ҳуқуқбузарлик огоҳлантиришдан сўнг биринчи марта содир этилганда – БҲМнинг 40 бараваригача миқдорда маъмурий жарима таъсир чораси белгиланди.

ОТМ талабаларига академик таътил бериш тартиби белгиланди
🔰 Ҳукумат қарори (344-сон, 03.06.2021 й.) билан Олий таълим муассасалари талабаларига академик таътил бериш тўғрисидаги низом тасдиқланди
✅ Низомга кўра, ОТМ талабаларига академик таътил қуйидаги ҳолларда берилиши мумкин:
➖ҳарбий хизматни ўташ учун;
➖саломатлигини тиклаш учун;
➖ҳомиладорлик ва туғиш учун;
➖болаларни парвариш қилиш учун;
➖оиласининг бетоб аъзосини (отаси, онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар, турмуш ўртоғи, фарзанди) парвариш қилиш учун.
Талабанинг академик таътил олиш ҳақидаги мурожаати бир ҳафталик муддатда кўриб чиқилади ҳамда ОТМ ректори (директори)нинг буйруғи билан расмийлаштирилади.
👨🏻💻 Академик таътил бериладиган талабалар аризасига (ихтиёрига) кўра ОТМ ректори (директори)нинг буйруғига мувофиқ, унинг ўқиши академик таътил муддатига таълимнинг сиртқи ёки масофавий ёки экстернат таълим шаклига ўтказилиши мумкин.
🚫 Талабага академик таътил берилиши уни олий таълим муассасасидан четлаштириш деб ҳисобланмайди.
🚫 Талабаларга академик таътил даврида стипендиялар тўланмайди.
🚫 Академик таътилдан белгиланган муддатда қайтган талабаларга илгари ўзлаштирилган фанларни қайта ўзлаштириш мажбурияти юклатилмайди.

🔰 Вояга етмаган шахсларга жамоат тарбиячилари тайинланади
Ҳукумат қарори (339-сон, 03.06.2021 й.) билан Вояга етмаган шахсларга жамоат тарбиячиларини тайинлаш тўғрисидаги низом тасдиқланди.
✅ Низомга кўра, жамоат тарбиячиларининг асосий вазифаси назоратсиз ва қаровсиз қолган ҳамда ҳуқуқбузарлик ёки ижтимоий хавфли қилмиш содир этган вояга етмаган шахслар билан якка тартибда ишлаш, шунингдек, ота-онасига (ёки ўрнини босувчи шахсларга) вояга етмаган шахсларни тарбиялашда ёрдам кўрсатишдан иборат.
✅ Вояга етмаган шахсларнинг жамоат тарбиячиси:
● 30 ёшга тўлган;
● вояга етмаганлар билан камида икки йил ишлаш тажрибасига эга;
● ҳаётий тажрибаси ва ахлоқий фазилатлари билан вояга етмаганларга ижобий таъсир эта оладиган Ўзбекистон фуқароси бўлиши керак.
👩🏻💼 Вояга етмаган қизларга аёл жинсига мансуб жамоат тарбиячилари тайинланади.
Жамоат тарбиячисини танлаш ва тайинлаш ҳақидаги қарор Вояга етмаганлар ишлари бўйича туман (шаҳар) идоралараро комиссияси томонидан қабул қилинади.
⚖️ Қуйидаги вояга етмаган шахсларга жамоат тарбиячилари тайинланиши мумкин:
➖ суд томонидан мажбурлов чоралари қўлланилган ёки маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган;
➖ озодликдан маҳрум қилиш жазосини ўташдан муддатидан олдин шартли равишда озод қилинган;
➖ ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасаларидан қайтган ёки тарбия колонияларида жазони ўтаган;
➖ назоратсиз ва қаровсиз қолган вояга етмаганлар;
➖ болани тарбиялашда ёрдамга муҳтож оилаларнинг вояга етмаган фарзандлари.
💰Юклатилган вазифаларни фаол ва виждонан бажарган ҳамда ижобий натижаларга эришган жамоат тарбиячилари БҲМҳнинг 5 бараваригача (1 млн 225 минг сўмгача) миқдорда битта вояга етмаган шахс учун бир марталик пул мукофоти билан рағбатлантирилиши мумкин.
⏳Вояга етмаган шахсга жамоат тарбиячиси 3 ойгача муддатга тайинланади. Ушбу муддат Комиссия томонидан жамоат тарбиячисининг ҳисоботини эшитиш натижаларига кўра, бир маротаба кўпи билан уч ойгача узайтирилиши мумкин.

#Совринли_викторина
🤩 Хабарингиз бор, Адлия вазирлиги томонидан ҳар ҳафтада аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини оширишга қаратилган ҳуқуқий тест саволларини ўз ичига олган “Совринли викторина” ўтказилмоқда.
⏳Навбатдаги “Совринли викторина” жорий йилнинг 7 июнь куни соат 12:00 да бошланиб, 12:15 га қадар давом этади.
🖥 Иштирокчилар бу сафар сайлов ҳуқуқига оид жами 25 та тест саволларига тўғри ва тезкорлик билан (ҳар бир саволга 30 сония) жавоб топиши керак.
🤩 Тест саволларига энг кўп ва қисқа муддатда тўғри жавоб берган иштирокчилар қуйидагича тақдирланади:
● 1-ўрин – Power bank (симсиз қувватлагич) ва китоб;
● 2- ва 3-ўрин – эсдалик совғалар.
⚠️ Тест ўтказиладиган манзил ҳаволаси @huquqiyaxborot телеграм каналида қўшимча эълон қилинади, канални кузатиб боринг!
💪 Ҳуқуқингизни билинг ва ғолиб бўлинг!

🔄 66 та давлат унитар корхоналари давлат муассасалари сифатида қайта ташкил этилди
🔰 "Давлат иштирокидаги корхоналар фаолиятини қайта ташкил этиш ва тугатиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Ҳукумат қарори (350-сон, 03.06.2021 й.) қабул қилинди
🏢 Қарор билан 66 та давлат унитар корхоналари давлат муассасалари сифатида, 73 та давлат унитар корхоналари филиал сифатида қайта ташкил этилди.
Шунингдек, истиқболсиз, фаолият кўрсатмаётган, зарар кўриб ишлаётган ва паст рентабелли 454 та корхоналар белгиланган тартибда тугатилади.
✍️ 2022 йилдан ҳар йили 1 ноябрга қадар корхоналарда давлат улушини сақлаш танқидий кўриб чиқилади ва уларни сотиш, тугатиш ёки қайта ташкил этиш бўйича Ҳукуматга таклифлар киритилади.

1 июлдан пенсия ва нафақалар оширилади
“Аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштиришга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ-6241, 04.06.2021 й) қабул қилинди
✅ Фармонга кўра, 2021 йил 1 июлдан:
➖ белгиланган ёшга доир энг кам пенсия миқдорида ва ундан кам пенсия олувчи шахсларга пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 20 фоизи миқдорида қўшимча тўлов жорий этилади.
Бунда, иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги пенсияларнинг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда 256 минг 675 сўмдан 400 минг сўмга оширилади.
➖ белгиланган ёшга доир энг кам пенсия миқдоридан 565 минг сўмгача пенсия олувчиларнинг ёшга доир ва ногиронлик бўйича пенсиялари миқдори 565 минг сўмга етказилади;
➖ зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа миқдори 315 минг 030 сўмдан 400 минг сўмга етказилади;
✅ боқувчисини йўқотганлик:
➖пенсияси олувчиларнинг ҳар бир меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун қўшимча тўлов жорий этилади;
➖ пенсияси олувчиларнинг бир нафар меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун пенсиянинг энг кам миқдори 256 минг 675 сўмдан 400 минг сўмга оширилади ва кейинги ҳар бир меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун амалдаги тартибга мувофиқ пенсия тўланади;
➖ нафақаси олувчи оилаларнинг барча аъзоларини қамраб олиш мақсадида уларнинг бир нафар меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун нафақа миқдори 400 минг сўм ва кейинги ҳар бир меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун 150 минг сўмдан қўшилиши белгиланди;
➖ болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган нафақа ойига 513 минг 350 сўмдан 565 минг сўмга оширилди.

Фермерларга қандай имтиёзлар бор?
Батафсил инфографика орқали танишинг☝️
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Фермерларга қандай имтиёзлар бор?
Батафсил инфографика орқали танишинг☝️
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Атроф муҳитнинг ифлосланиш даражасини баҳолаш тизими такомиллаштирилди
🔰 “Атроф муҳитнинг ифлосланиш даражасини баҳолаш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (343-сон, 03.06.2021 й.) қабул қилинди.
✅ Қарорга кўра, Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасида атроф табиий муҳит давлат мониторинги тизимининг Ягона геоахборот маълумотлар базаси яратилди.
Қарор билан 2021–2025 йилларда Ўзбекистонда атроф табиий муҳит мониторинги дастури тасдиқланди.
✅ Унга кўра, жумладан, қуйидаги тадбирларни амалга ошириш белгиланди:
➖сув ресурслари, атмосфера ҳавоси ва тупроқларни ифлослантирувчи манбалар мониторинги;
➖атмосфера ҳавоси, ер усти ва ер ости сувлари ҳамда ерларнинг ифлосланиши мониторинги;
➖кўллар экотизимлари мониторинги;
➖ўсимлик ва ҳайвонот дунёси объектлари мониторинги;
➖атроф муҳитнинг трансчегаравий ифлосланиш мониторинги.
2021 йил 1 декабрга қадар атроф табиий муҳит давлат мониторинги тизимининг Ягона геоахборот маълумотлар базаси тўлиқ шакллантирилади.
Шунингдек, республикадаги 22 та шаҳар ва бошқа аҳоли пунктларида жойлашган 61 та турғун постларда атмосфера ҳавосининг сифати бўйича кунлик, майда дисперсли заррачалар бўйича ойлик кузатишлар олиб борилади.

🔰 “Ўзбекистон Республикасида чет эл фуқароларининг ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ҳуқуқий ҳолати тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ–692-сон, 04.06.2021 й.) Президент томонидан имзоланди
Қонунга кўра, икки ёки ундан ортиқ давлат фуқаролигига эга чет эл фуқаролари қайси давлат фуқаролигига мансублиги тўғрисидаги ҳужжатлар бўйича Ўзбекистонга кирган бўлса, Ўзбекистонда ўша давлатнинг фуқаролари ҳисобланади.
Ўзбекистондаги чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари халқаро ҳуқуқ нормаларига мувофиқ таъминланади.
💳 Ўзбекистонда доимий яшайдиган чет эл фуқароларига ёки фуқаролиги бўлмаган шахсларга – улар 16 ёшга тўлганида ёки ота-онасининг, васийларнинг (ҳомийларнинг) ихтиёрига кўра – бола туғилган пайтидан эътиборан ва 16 ёшга тўлгунига қадар идентификацияловчи карта берилади.
✅ Идентификацияловчи карта қуйидаги амал қилиш муддатларига берилади:
🔸янги туғилган бир ёшгача бўлган болаларга – 2 йилга;
🔸бир ёшдан 16 ёшгача бўлган шахсларга – 5 йилга;
🔸16 ёшдан 60 ёшгача бўлган шахсларга – 5 йилга;
🔸60 ёшдан ошган шахсларга – 10 йилга.
✅ Қонунга кўра, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар:
● Ўзбекистон ҳудуди бўйлаб эркин ҳаракатланиш ҳуқуқига эга;
● Ўзбекистон ҳудудида Ўзбекистон фуқаролари билан тенг равишда мулк ҳуқуқидан фойдаланади;
● нодавлат нотижорат ташкилотининг муассислари, иштирокчилари (аъзолари) бўлиши мумкин;
● давлат органларига, ташкилотларга ҳамда уларнинг мансабдор шахсларига ариза, таклиф ва шикоятлар билан мурожаат қилиш ҳуқуқига эга;
● давлат хизматларидан фойдаланиш ҳуқуқига эга;
● солиқ имтиёзларидан фойдаланиши мумкин.
Шунингдек, Ўзбекистон ҳудудида доимий яшайдиган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар Ўзбекистон фуқаролари билан тенг равишда пенсия олиш ҳуқуқига эга.
⚖️ 18 ёшгача бўлган чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахс Ўзбекистонда туриш қоидаларини бузганлик учун маъмурий жавобгарликка тортилмайди.

🔰 “Кўчма савдо фаолиятига ахборот технологияларини жорий этиш ва савдо автомати орқали чакана савдо фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–5136-сон, 04.06.2021 й.) қабул қилинди
✅ Қарорга мувофиқ, 2021 йил 1 декабрдан:
👉 кўчма савдо фаолияти тадбиркорлар томонидан кўчма савдо объектларини электрон тарзда “K – SAVDO” автоматлаштирилган ахборот тизимида рўйхатдан ўтказиш йўли билан амалга оширилади. Бунда, рўйхатдан ўтказиш учун йиғим ундирилмайди;
👉 кўчма савдо жойи (хусусий мулкдорларга тегишли жойлардан ташқари) кўчма савдо объектларининг жойлашиш схемалари бўйича “K – SAVDO” ААТ орқали электрон аукционда сотилади.
🧮 Бунда, аукционнинг бошланғич нархи тегишли туман (шаҳар)даги ер участкасининг ер солиғи миқдорида белгиланади.
Аукцион ғолиби томонидан кўчма савдо жойининг қиймати тўлиқ тўланганидан сўнг унга “K – SAVDO” ААТ орқали автоматик равишда QR-код қўйилган гувоҳнома берилади ҳамда у мазкур жойдан 36 ой муддатга фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлади. Бунда кўчма савдо жойидан фойдаланиш бўйича шартнома тузиш талаб этилмайди.
✅ Бундан ташқари, қарорга кўра:
● савдо автоматларига нисбатан назорат-касса техникаларидан мажбурий фойдаланиш талаби татбиқ этилмайди;
● сотадиган товарлари ва (ёки) кўрсатадиган хизматлари туридан қатъи назар бундай фаолият билан шуғулланувчи юридик шахслар чакана савдо соҳасидаги солиқ тўловчи деб эътироф этилади.

#Эслатма
📌 2021 йил 28 май – 4 июнь кунлари қабул қилинган муҳим қонунчилик ҳужжатлари
Батафсил: https://youtu.be/pC0sOqaGAzA

YouTube
2021 yil 28 may - 4 iyun kunlari qabul qilingan muhim qonunchilik hujjatlari
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Ўзбекистон яна битта халқаро ҳужжатни ратификация қилди
“Халқаро меҳнат ташкилотининг Меҳнат хавфсизлиги ва гигиенасига кўмаклашиш асослари тўғрисидаги 187-сонли Конвенциясини ратификация қилиш ҳақида”ги Қонун (ЎРҚ–693-сон, 04.06.2021 й.) Президент томонидан имзоланди
❕ Эслатиб ўтамиз, мазкур Конвенция 2006 йил 15 июнда Женева шаҳрида қабул қилинган.
✅ Конвенциянинг асосий мақсади ишлаб чиқаришда шикастланишлар, касбий касалликлар ва инсонлар ўлимининг олдини олиш учун доимий равишда меҳнат хавфсизлиги ва гигиенасини такомиллаштиришдан иборат.
Бугунги кунда 49 та давлат Конвенция иштирокчиси ҳисобланади.

Умумий ўрта таълим муассасалари рейтингини аниқлаш тартиби белгиланди
🔰 Ҳукумат қарори (345-сон, 03.06.2021 й.) билан Умумий ўрта таълим муассасалари рейтингини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
👥 Низомга кўра, ҳар йили 20 январга қадар Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятларда Таълим инспекцияси ҳамда тизимида умумий ўрта таълим муассасаси бўлган вазирликлар ва идораларнинг ҳудудий бўлинмалари ходимларидан иборат тегишли ҳудуддаги умумий ўрта таълим муассасаларида ижтимоий сўровномалар ва назорат ишларини ўтказиш бўйича ишчи гуруҳлар тузилади.
🌎 Ишлаб чиқилган рейтингни аниқлашга оид маълумотлар базасини шакллантириш бўйича жадваллар ҳар йили 1 февралга қадар Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси расмий веб-сайтидаги платформага (monitoring.tdi.uz) жойлаштирилади.
Шу билан бирга, жадваллар уларга тегишли маълумотлар киритилиб, умумий ўрта таълим муассасаларининг директорлари томонидан тасдиқланган ҳолда 25 апрелга қадар ҳудудий бўлинмаларга тақдим этилади.
Ҳудудий бўлинмалар томонидан жадваллар асослантирувчи ҳужжатлари билан биргаликда ҳар йили 1 майга қадар махсус платформага жойлаштирилади.
Шунингдек, назорат ишлари умумий ўрта таълим муассасаси ўқувчиларининг умумтаълим фанлари бўйича билим даражасини аниқлаш мақсадида ёзма иш ва тест синови шаклида ўтказилади.
✅ Рейтинг қуйидаги ҳисоблаш тамойиллари асосида аниқланади:
👉 рейтингда иштирок этаётган барча умумий ўрта таълим муассасаларининг баллари ҳар бир мезон бўйича алоҳида ҳисобланади;
👉 тегишли мезон бўйича энг юқори натижага эга бўлган умумий ўрта таълим муассасасига мазкур мезон учун белгиланган энг кўп балл берилади;
👉 қолган барча умумий ўрта таълим муассасаларининг баллари энг юқори баллга эга бўлган умумий ўрта таълим муассасасининг баллари йиғиндисига нисбатан ҳисоблаб чиқарилади;
👉 ҳар бир мезон бўйича ҳисобланган баллар йиғиндиси асосида умумий ўрта таълим муассасасининг рейтинги белгиланади.
📊 Рейтинг натижалари ҳар йили янги ўқув йили бошланишидан кечикмай Инспекциянинг расмий веб-сайтида эълон қилинади ва ОАВда ёритилади.

Фермер хўжалиги ёки қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчи бошқа субъектлар тугатилаётганда ёхуд мақбуллаштирилаётганда, уларга ажратилган ер майдонида сарфланган харажатлар бозор қийматида ҳисобланиб, қоплаб берилиши таъминланади.
🔰 Туман (шаҳар) ҳокимнинг тугатилган ёки мақбуллаштирилган қишлоқ хўжалиги ташкилотининг ер участкасини бошқа талабгорга ажратиш тўғрисидаги қарори:
➖ ер участкасида сарфланган харажатларнинг бозор қиймати, баҳолаш харажатлари тегишли қишлоқ хўжалиги ташкилотининг банк ҳисобварағига ўтказилганида ёки бошқа шаклда қишлоқ хўжалиги ташкилотига тўлиқ қоплаб берилганда;
➖ қишлоқ хўжалиги ташкилоти ер майдонини мақбуллаштириш ёки уни тугатиш туман (шаҳар) ҳокимлиги ташаббуси асосида амалга оширилганда, баҳолаш харажатлари танлов ғолиби томонидан туман (шаҳар) ҳокимлигига тўлаб берилганидан сўнг қабул қилинади.