#Биласизми
🔰 Кредитлар қарз олувчиларга тадбиркорликни йўлга қўйиш ёки ривожлантириш мақсадлари учун тижорат банклари томонидан бозор тамойиллари асосида мустақил равишда ўрнатиладиган ставкаларда ажратилади.
✅ Микрокредитлар 6 ойгача имтиёзли давр билан 3 йилдан кўп бўлмаган муддатга берилади.
Шунингдек, кредитлар ушбу кредит ҳисобига амалга ошириладиган лойиҳанинг бизнес-режасига мувофиқ ўзини ўзи қоплаш жиҳатларидан келиб чиқиб 2 йилгача имтиёзли давр билан 5 йил муддатгача ажратилиши мумкин.
🔄 Бунда берилаётган имтиёзли давр ва кредитни қайтариш муддати батафсил асослантирилиши керак.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot

#Адлия_хабари
Муаммоларга ҳуқуқий ечим топа олмаяпсизми?
Адлия вазирлиги томонидан аҳолини қийнаб келаётган муаммолар ҳамда энг кўп берилаётган саволларнинг ҳуқуқий ечимлари бўйича махсус видеороликлар ишлаб чиқилиб, YouTube ижтимоий тармоғига жойланди.
Бунда Сиз “метрика” олишдан пенсияга чиқишгача бўлган жараёнларда дуч келаётган муаммоларингизга мавзулаштирилган тарзда ҳуқуқий ечим топишингиз мумкин.
Ўз вақтингиздан унумли фойдаланган ҳолда ҳуқуқий билимларингизни мустаҳкамланг!
Батафсил: youtube.com/adliya

Санитария-эпидемиология хизмати ва унинг тизимидаги ташкилотлар эпидемияларга қарши курашиш қоидаларини бузган шахсларга нисбатан карантинда сақлаш мажбурлов чорасини қўллаши мумкин
Санитария-эпидемиология хизмати ва унинг тизимидаги ташкилотлар, жумладан, карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар пайдо бўлиши ҳамда тарқалиши шароитида эпидемияларга қарши курашиш қоидаларини бузишга оид ҳуқуқбузарлик содир этган шахсларга нисбатан тегишли тиббий асослар мавжуд бўлган тақдирда карантинда сақлаш ёки даволаниш тарзидаги тиббий йўсиндаги мажбурлов чорасини қўллаш ҳуқуқига эга.

9 май – Хотира ва Қадрлаш куни
Иккинчи жаҳон урушида фашизмга қарши курашиб ҳалок бўлган, шунингдек, мамлакатимиз озодлиги ва мустақиллиги йўлида жон берган Ўзбекистоннинг барча ўғлонлари хотирасини абадийлаштириш мақсадида 1999 йил қабул қилинган Президент Фармони билан 9 май Хотира ва Қадрлаш куни деб эълон қилинган.
Хотира ўзликни англатиб туради, қадр инсонни юксакликка кўтаради.
Адлия вазирлиги жамоаси умумий тарихий хотира орқали бирдамлик ва ҳамжиҳатликка чорловчи ушбу кун билан барчани самимий муборакбод этади!

1941-1945 йиллардаги уруш қатнашчилари ва ногиронларига берилган айрим имтиёзлар

#Қонунчиликдаги_янгиликлар
⚡️ Янги Наманган тумани ҳокимлиги ташкил этилди
“Наманган вилоятининг Наманган шаҳри таркибида Янги Наманган туманини ташкил этиш билан боғлиқ ташкилий масалаларни ҳал этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (293-сон, 08.05.2021 й.) қабул қилинди
🏢 Қарорга мувофиқ, Наманган шаҳри таркибида Янги Наманган тумани ҳокимлиги ташкил этилди.
🔄 Туманда қўшимча штат бирликлари ажратилган ҳолда адлия бўлими, давлат хизматлари маркази ва фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари ташкил этилади.
🗓 2022 йил 1 декабргача туманнинг маъмурий-ҳудудий чегарасини ҳисобга олган ҳолда, Наманган шаҳрининг 2040 йилгача бўлган бош режаси ишлаб чиқилади.

Клиник ординатура мутахассисликлари бўйича қабул квотаси икки бараварга оширилади
Батафсил инфографикалар орқали танишинг☝️

Давлат илмий ташкилотларида илмий ходимларнинг етакчи ОТМ, илмий-тадқиқот марказлари ва лабораторияларида, шу жумладан чет элда амалиёт ўташлари ёки малака оширишлари учун бир йилгача бўлган муддатга таътил берилади.

Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналарини ташкил қилиш тартиби белгиланди
Ҳукумат қарори (294-сон, 10.05.2021 й.) билан Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зонаси ҳамда Ёш тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси тўғрисида низомлар тасдиқланди
✅ Низомга кўра, ёш тадбиркорлик субъекти 18 ёшга тўлган ва 30 ёшдан ошмаган ҳамда юридик шахс мақомида ёки таъсисчилари сифатида саноат ёки хизмат кўрсатиш йўналишида инвестиция лойиҳасини амалга ошириш истагини билдирган Ўзбекистон фуқаролари ҳисобланади.
➡️ Ёшлар саноат зоналари фақат муҳандислик-техник коммуникациялари мавжуд бўлган ёки ўтказиш осон бўлган, фаолият кўрсатмаётган ишлаб чиқариш майдонлари ва қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер майдонларида ташкил этилади.
☑️ Ёшлар саноат зоналарида ўз инвестиция лойиҳаларини жойлаштириш истагида бўлган ёш тадбиркорликлар тегишли ҳужжатларни туман (шаҳар) инвестициялар ва ташқи савдо бўлимларига тақдим этади.
❗️Инвестиция лойиҳаларини жойлаштириш тўғрисида ишчи гуруҳ қарори ҳужжатлар тақдим қилинган кундан бошлаб 10 календарь кун ичида қабул қилинади ҳамда бу ҳақда ижобий ёки рад этиш тўғрисида хулоса берилиши шарт.
🔰 Қуйидаги талабларга жавоб берадиган инвестиция лойиҳалари Ёшлар саноат зоналари ҳудудида жойлаштиришда устуворликка эга бўлади:
● патент асосида ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни таъминловчи стартап - инвестиция лойиҳалари;
● инновацион маҳсулотлар ишлаб чиқаришга мўлжалланган инвестиция лойиҳалари;
● импорт ўрнини босадиган ва экспортга йўналтирилган рақобатбардош маҳаллий саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни назарда тутувчи инвестиция лойиҳалари;
● яратиладиган янги иш ўринларининг камида 70 фоизи ёшлар учун мўлжалланган бўлиши, бунда бандлиги таъминланмаган “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларни иш билан таъминлашни назарда тутувчи инвестиция лойиҳалари.
⏳ Инвестиция лойиҳасини жойлаштириш учун ер майдонлари чегараларини белгилаб бериш Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг тегишли туман (шаҳар) бўлимлари томонидан ишчи гуруҳларнинг хулосалари асосида 5 иш куни ичида амалга оширилади.

⚡️ 13 май Рамазон ҳайити байрами сифатида нишонланади
“Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.
Қарорга кўра, 2021 йилда Рамазон ҳайитининг биринчи куни 13 май – пайшанба кунига тўғри келиши муносабати билан Рамазон ҳайити байрами сифатида нишонланади.
Президент Фармонига мувофиқ, 2021 йилнинг 14-15 май кунлари қўшимча дам олиш кунлари ҳисобланади.
❕Рамазон ҳайити карантин талабларига мувофиқ, халқимизнинг миллий ва диний анъаналарига мос равишда ўтказилади.

2021 йилда қўшимча дам олинадиган кунлар кўпайди
Президент Фармони (ПФ–6222-сон, 10.05.2021 й.) билан 2020 йил 3 декабрда қабул қилинган Фармонга ўзгартиришлар киритилди.
🔰 Киритилган ўзгартиришга мувофиқ, қуйидаги саналар ҳам 2021 йилда қўшимча дам олиш кунлари этиб белгиланди:
● 14 май – жума;
● 31 декабрь – жума.
🔰 Шунингдек, қуйидаги дам олиш кунлари кўчирилди:
● 17 июль – шанба кунидан 21 июль – чоршанба кунига;
● 24 июль – шанба кунидан 22 июль – пайшанба кунига.
🗓 Бундан ташқари, 15 май – шанба, 21 июль – чоршанба, 22 июль – пайшанба кунлари ҳам барча ходимлар учун иш ҳафтасининг туридан қатъи назар, дам олиш кунлари ҳисобланади.

Маъмурий тартиб-таомиллар:
➖ маъмурий ҳужжат;
➖ маъмурий иш;
➖ маъмурий шикоят;
➖ маъмурий ижро чоралари.
Батафсил инфографикалар орқали танишинг☝️
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Маъмурий тартиб-таомиллар:
➖ маъмурий ҳужжат;
➖ маъмурий иш;
➖ маъмурий шикоят;
➖ маъмурий ижро чоралари.
Батафсил инфографикалар орқали танишинг☝️
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми
Таътил бериш вақти ҳақида ходим таътил бошланишидан камида ўн беш кун олдин хабардор қилиниши керак.
🔰 Қуйидаги ходимларга таътил уларнинг хоҳишига кўра ёзги ёки улар учун қулай бўлган бошқа вақтда берилиши керак: ⬇️
➖ ўн тўрт ёшга тўлмаган битта ёки ундан ортиқ болани (ўн олти ёшга тўлмаган ногирон болани) тарбиялаётган ёлғиз ота, ёлғиз онага (бева эркаклар, бева аёллар, никоҳдан ажрашганлар, ёлғиз оналарга) ва муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчиларнинг хотинларига;
➖ I ва II гуруҳ ногиронларига;
➖ 1941 – 1945 йиллардаги уруш қатнашчиларига ва имтиёзлари бўйича уларга тенглаштирилган шахсларга;
➖ ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсларга;
➖ таълим муассасаларида ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда ўқиётганларга;
➖ жамоа шартномаси, келишувида назарда тутилган бошқа ҳолларда.
💼 Таътилдан фойдаланишнинг жадвалда белгиланган вақти ходим билан иш берувчининг келишувига биноан ўзгартирилиши мумкин.

🔘 Яроқлилик муддати ўтган товарларни, шунингдек ишлаб чиқарилган санаси ва яроқлилик муддати кўрсатилиши шартлиги қонун ҳужжатларида назарда тутилган товарларни ишлаб чиқарилган санаси ва яроқлилик муддати кўрсатилмаган ҳолда реализация қилиш ҳамда сотиш учун қабул қилганлик:
➖ фуқароларга БҲМнинг 3 бараваридан 10 бараваригача (735 минг сўмдан 2 млн 450 минг сўмгача);
➖ мансабдор шахсларга 7 бараваридан 10 бараваригача (1 млн 715 минг сўмдан 2 млн 450 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
⚠️ Бунда ҳуқуқбузарлик ашёлари мусодара қилинади.

Адлия органлари ва муассасаларида коррупцияга дуч келсангиз, бизга хабар беринг
⚠️ Адлия органлари тизимида коррупцияга қарши муросасиз уруш эълон қилинган.
📲 Бунда Адлия вазирлиги тизимидаги, жумладан, адлия бошқармалари ва бўлимлари, нотариал идоралар, давлат хизматлари марказлари, ФҲДЁ органлари ва юридик таълим муассасаларидаги коррупция ҳолатлари ҳақида маълумотларни телеграмдаги @antikorbot ботига, “1008” ишонч телефонига ёки вазирлик расмий веб-сайтидаги махсус платформага юбориш мумкин.
❗️Юборилган хабарлар белгиланган тартибда кўриб чиқилади ҳамда мурожаат қилувчининг шахси сир сақланиши кафолатланади.

Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларининг энг кам пенсия миқдори 2,5 миллион сўм этиб белгиланди
"Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларининг моддий таъминотини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Президент Фармони қабул қилинди.
🔰 Фармонга кўра, 2021 йил 10 майдан бошлаб 1941–1945 йиллардаги уруш ногиронлари ва қатнашчилари, шунингдек, фашистлар концлагерларининг вояга етмаган собиқ маҳбуслари ва Ленинград шаҳри қамал қилинган даврда ишлаган шахсларнинг энг кам пенсия миқдори устамаларни инобатга олган ҳолда – 2,5 миллион сўм этиб белгиланди.

❗️Янги ташкил этиладиган деҳқон бозорларида маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг мажбурий иштироки бекор қилинади
“Хизматлар соҳасини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.
🔰 Қарорга кўра, 2021-2023 йилларда Ўзбекистонда хизматлар соҳасини ривожлантиришнинг асосий йўналишлари этиб, жумладан, қуйидагилар белгиланди:
👉 2023 йилга қадар хизматлар ҳажмини икки бараварга ошириш;
👉 аҳолини касбга ўқитишдан тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйишгача бўлган босқичларни қамраб олувчи “комплекс хизматлар” кўрсатишни ташкил этиш.
🖥 2021 йил 1 июлдан республика ҳудудларида хизматлар соҳасининг ривожланганлиги рейтинги жорий этилиб, “BUSINESS INDICATOR” автоматлаштирилган онлайн ахборот тизимида эълон қилинади.
❕Бунда ҳар ярим йилда тегишли ташкилотлар раҳбарлари, ҳокимларнинг фаолияти баҳоланиб, натижалари бўйича ижобий кўрсаткичга эга бўлганлари – рағбатлантирилади, қониқарсиз кўрсаткичга эгалари – интизомий жавобгарликка тортилади.
🔘 2021 йил 1 сентябрга қадар йирик шаҳарларда, вилоят ва туман марказларида ташаббускор тадбиркорлар билан ҳамкорликда савдо ва кўнгилочар кўчалар ташкил этилади. Уларда:
👉 кўчма савдо объектлари учун жойлар тадбиркорларга электрон онлайн-аукцион асосида сотилади;
👉 барча тадбиркорларга жамоат хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя қилган ҳолда 24 соат мобайнида туну кун фаолият юритиш ҳуқуқи берилади.
➡️ Янги ташкил этиладиган деҳқон бозорлари ва савдо комплекслари устав капиталида маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг мажбурий иштироки бекор қилинади.
🏪 Шунингдек, божхона постлари ҳудудидаги бўш ер участкалари ҳамда тегишли йўл-патруль хизмати постлари ҳудудидаги ер участкалари тадбиркорларга савдо ва хизмат кўрсатиш объектларини барпо этиш учун ажратилади.
❕2021 йил 1 сентябрдан масофавий (онлайн) таълимга асосланган нодавлат таълим хизматларини кўрсатиш учун мулкий ёки бошқа ашёвий ҳуқуқлар асосида биноларнинг мавжуд бўлиши ҳақида талаб бекор қилинади.