#Қонунчиликдаги_янгиликлар
“Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида”ги Президент Фармони қабул қилинди
💰 Фармонга кўра, Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларига 12 млн сўм миқдорида бир марталик пул мукофоти белгиланди.
☑️ Шунингдек, карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда Ватанимиз озодлиги ва шон-шарафи ҳимоячиларига бағишланган махсус учрашувлар ва маданий-маърифий кечалар ўтказилади.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot

“Хотира ва қадрлаш кунига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди
📋 Қарор билан 9 май – Хотира ва Қадрлаш куни, умумхалқ байрамига бағишланган тадбирларга тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш дастури тасдиқланди.
🔘 Қарорга кўра:
● ёлғиз ва кам таъминланган Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларининг турар жойи ва уй хўжаликларини таъмирлаш, ободонлаштириш бўйича тегишли чора-тадбирлар амалга оширилади;
● Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларининг ҳар бирига тиббий ва ижтимоий хизмат кўрсатиш, уларни парвариш қилиш мақсадида тиббий билимларга эга ходимларни (шартнома асосида) бириктирган ҳолда доимий равишда патронаж хизмати йўлга қўйилади;
● Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларининг истаклари асосида улар республика ҳудудидаги санаторийларга бепул юборилади.

Давлат хизматларини кўрсатишда агентлар фаолияти йўлга қўйилади
“Давлат хизматларини кўрсатишда агентлар фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (221-сон, 19.04.2021 й.) қабул қилинди.
📋 Қарор билан Давлат хизматларини кўрсатишда тадбиркорлик субъектларига агент сифатида иштирок этиш учун сертификат бериш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
ℹ️ Низомга кўра, агент – аккредитациядан ўтган ўқув марказлари томонидан бериладиган сертификатга эга бўлган, давлат хизматлари кўрсатиш ахборот тизими орқали ариза берувчиларнинг маълумот ва ҳужжатларини тегишли давлат органи ёки ташкилотига юбориш ҳамда хизмат натижасини ариза берувчига тақдим этиш фаолиятини амалга оширувчи якка тартибдаги тадбиркор (ходими) ёки юридик шахс бўлган тадбиркорлик субъекти ходими ҳисобланади.
🧾 Сертификат Вазирлар Маҳкамаси хузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясида аккредитациядан ўтган нодавлат таълим муассасалари томонидан давлат хизматларини кўрсатиш бўйича ўқув курслари якунларига кўра 3 йил муддатга берилади.
📝 Талабгорлар ўқув курсларида қатнашиш учун ўзига қулай бўлган ҳудуддаги ўқув марказларига мурожаат қилишлари мумкин.
👨🏻💻 Ўқув курсларида қатнашиш учун тўлов миқдори ўқув марказлари томонидан мустақил белгиланади. Ўқув курслари якуни бўйича талабгорлар сертификат олиш учун малака имтиҳони (тест) топширади.
➡️ Сертификатга агент томонидан кўрсатиладиган хизматлар рўйхати илова қилинади ҳамда агентга давлат хизматлари кўрсатиш ахборот тизимида ушбу рўйхатдаги хизматларни кўрсатиш имконияти яратилади.
📂 Шунингдек, қарор билан Тадбиркорлик субъектлари томонидан агент сифатида кўрсатилиши тақиқланган давлат хизматлари рўйхати (13 та) тасдиқланди.
🖥 Қарорга кўра, нодавлат таълим муассасалари томонидан агентларга QR-код қўйилган сертификат бериш имконини берувчи ахборот тизими жорий этилади.

#Tashkent_Law_Spring_2021
Халқаро форумнинг саккизинчи сессияси “Рақамли даврда суд ҳокимиятининг мустақиллиги, адолатлилиги ва холислигини таъминлаш” мавзусида
🔰 Сессия доирасида қуйидаги долзарб масалаларни муҳокама қилиш режалаштирилган:
➖ рақамли даврда суд ҳокимиятининг мустақиллиги, адолатлилиги ва холислигини таъминлашнинг аҳамияти;
➖ суд процессида замонавий-ахборот технологияларидан фойдаланиш юзасидан қонунчиликни такомиллаштириш;
➖ судя фаолияти самарадорлигини электрон рейтинг орқали очиқ ва шаффоф баҳолашнинг самарали механизмлари;
➖ рақамли даврда судлар фаолиятида ахборот очиқлигини таъминлашнинг замонавий воситалари;
➖ судлар ахборот хизматларидан универсал фойдаланишни таъминлашнинг замонавий механизмлари.
Сессияда юқорида назарда тутилган масалалар бўйича катта тажрибага эга хорижий ташкилотларнинг вакиллари иштирок этади. Сессияда Бирлашган Миллатлар
Ташкилотининг судьялар ва ҳуқуқшунослар масалалари бўйича махсус маърузачиси Диего Гарсиа-Саян, ЮНЕСКО Журналистларнинг хавфсизлиги ва сўз эркинлиги бўлими бошлиғи Гилерме Канела Де Соуза Годои, Федерал суд марказининг собиқ директори, Калифорния университетининг Берклей суд институтининг директори – Судя Жереми Д. Фогел, Британия судяси ва адвокати – сер Стефен Ирвин, Словения Олий суди президенти – Дамиан Флорянчич ва Жаҳон банки гуруҳининг институтсионал ривожланиш ва давлат сектори мутахассиси – Клара Лаҳуд Магани каби экспертлар иштирок этади.

#Биласизми
Юридик кадрларни тайёрлаш тизими такомиллаштирилади

#Совринли_викторина
Адлия вазирлиги аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини оширишга қаратилган турли хил тадбирлар, шу жумладан ҳуқуқий тест саволларини ўз ичига олган совринли викториналар ўтказиб келмоқда.
Навбатдаги, “Совринли викторина” @huquqiyaxborot телеграм каналида ўтказилади.
⏳“Совринли викторина” жорий йилнинг 23 апрель куни соат 12:00 да бошланиб, 12:30 га қадар давом этади.
🖥 Иштирокчи ҳуқуқий соҳага оид жами 20 та тест саволларига тўғри ва тезкорлик билан (ҳар бир саволга 15 сония) жавоб топиши керак.
🤩 Тест саволларига энг кўп ва қисқа муддатда тўғри жавоб берган 20 нафар иштирокчилар эсдалик совғалар билан тақдирланади.
⚠️ Тест ўтказиладиган манзил ҳаволаси @huquqiyaxborot телеграм каналида қўшимча эълон қилинади, канални кузатиб боринг!
💪 Ҳуқуқингизни билинг ва ғолиб бўлинг!

#Адлия_хабари
Тошкент давлат юридик университети дунёнинг ТОП-500 та университетлари рўйхатига кирди
🇬🇧 Буюк Британиянинг олий таълим соҳасига оид муҳим масалаларни ёритувчи ва университетлар фаолиятини баҳолаб борувчи Times Higher Education ташкилоти ўзининг навбатдаги THE Impact Ranking рейтинги натижаларини эълон қилди.
ℹ️ Ушбу рейтингда Тошкент давлат юридик университети (ТДЮУ) дунёнинг 94 та минтақа ва давлатларидан қатнашган минглаб университетлар орасида 401-ўринни эгаллади. ТДЮУ мазкур рейтингда мамлакатимиз ОТМ орасида энг юқори натижани қайд этди.
🔰 ТДЮУ THE Impact Rankings 7 та йўналишида иштирок этиб, қуйидаги натижаларни қайд этди:
● SDG 4: Quality Education (таълим сифати) – 201-ўрин;
● SDG 5: Gender Equality (гендер тенглиги) – 401-ўрин;
● SDG 8: Decent Work and Economic Growth (муносиб иш жойи ва иқтисодий ўсиш) – 201-ўрин;
● SDG 9: Industry, Innovation and Infrastructure (саноат, инновация ва инфратузилма) – 401-ўрин;
● SDG 10: Reduced Inequalities (тенгсизликни қисқартириш) – 401-ўрин;
● SDG 16: Peace, Justice and Strong Institutions (тинчлик, адолат ва кучли институтлар) – 201-ўрин;
● SDG 17: Partnerships for the Goals (барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш йўлидаги ҳамкорлик) – 401-ўрин.

“Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” АТда рўйхатга олинган фуқароларнинг кредитлари бўйича кафиллик берилади
“Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш, ишбилармонлик муҳитини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–5087, 21.04.2021 й.) қабул қилинди.
🔰 Қарорга кўра, 2021 йил 1 майдан тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси томонидан:
➖ Марказий банк асосий ставкасининг 1,75 бараваридан ошмаган миқдордаги фоиз ставкаси билан кичик тадбиркорлик субъектларига миллий валютада бериладиган кредитлар бўйича фоиз харажатларини қоплаш учун компенсация тақдим этилади;
➖ “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” АТда рўйхатга олинган фуқароларга тадбиркорлик ташаббусларини амалга ошириш учун кредит миқдорининг 75 фоизигача, бироқ БҲМнинг 150 бараваридан ортиқ бўлмаган тижорат банклари кредитлари бўйича кафиллик берилади;
➖ тадбиркорларга банк кредитлари бўйича компенсация ва кафилликлар кредит шартномалари сонидан қатъий назар берилади. Бунда компенсациялар тақдим этилаётган кредитларнинг умумий суммаси 10 млрд сўмдан, кафилликларнинг умумий суммаси эса 8 млрд сўмдан, бироқ умумий кредит суммасининг 50 фоизидан ошмаслиги лозим.
Халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашларига олис ва чекка ҳудудларда жойлашган ер участкасидан доимий фойдаланиш ҳуқуқини аукционга қўйишда уларнинг бошланғич нархини 50 фоизгача камайтириш ваколати, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва халқ депутатлари вилоятлар Кенгашларига бошланғич нархга чегирма белгиланадиган олис ва чекка ҳудудлар чегараларини белгилаш ваколати берилди.

⚡️ “Tashkent Law Spring” II Халқаро юридик форуми бошланди
Форум Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан БМТ Тараққиёт дастури, ЕХҲТ ва қатор ҳамкор ташкилотлар кўмагида иккинчи маротаба ташкил этилмоқда.
“Tashkent Law Spring” нинг мақсади — ҳуқуқни ривожлантириш муаммолари ва замонавий тенденцияларини муҳокама қилиш учун етакчи халқаро ва маҳаллий экспертларни жамлаган ҳолда очиқ мулоқот майдончасини яратиш, шунингдек, халқаро ҳамжамиятга Ўзбекистонда олиб борилаётган ҳуқуқий ислоҳотларни намойиш этишдан иборат.
📹 Онлайн-трансляция: https://youtu.be/Czbx2CGc_rQ

✅ Қарорга мувофиқ, 2021 йил 1 июндан инфратузилмага яқин жойларда, шу жумладан республика аҳамиятидаги йўлларга туташ бўлган, белгиланган тартибда тасдиқланган рўйхат бўйича унумдорлиги паст, фойдаланишда бўлмаган қишлоқ хўжалиги ерларини саноат ва хизмат кўрсатиш объектларини барпо этиш учун лойиҳа асосида инвесторларга
“E-IJRO AUKSION” савдо майдончаси орқали ажратишга рухсат берилади.
🔰2021 йил 1 июндан:
➖ уч йилдан ортиқ вақтдан буён фаолият кўрсатаётган ҳамда ҳисобланган солиқларни муддатида тўлаб келган, лекин молиявий аҳволига кўра солиқ қарзини тўлаш имкониятига эга бўлмаётган тадбиркорлик субъектларига солиқларни бўлиб-бўлиб тўлаш;
➖ уч йилдан ортиқ вақтдан буён товарларни импорт қилиш билан шуғулланаётган, божхона тўловлари бўйича мажбуриятларини бажариб келган, лекин молиявий аҳволига кўра тўловларни белгиланган муддатда тўлаш имкониятига эга бўлмаётган ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларига божхона тўловларини бўлиб-бўлиб тўлаш ҳуқуқи берилади.
2021 йил 1 майдан чет элдан хорижий валютадаги тушум тушиши кечиктирилишига йўл қўйган экспорт қилувчилар ва “эркин муомалага чиқариш” божхона режимида товарларни республикага олиб кириш ва расмийлаштиришни, ишларни бажариш ёки хизматлар кўрсатишни ўз вақтида таъминламаган импорт қилувчилар учун қонунчиликда белгиланган жарима миқдорлари 2 бараварга камайтирилади.

“Ёшлар дафтари”га киритилган ёшлар қўллаб-қувватланади
“Ёшларнинг тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва бандлигига кўмаклашиш, уларни ижтимоий ҳимоя қилиш ҳамда бўш вақтини мазмунли ташкил этишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент фармони (ПФ–6208, 20.04.2021 й.) қабул қилинди.
🔰 2021 йил 1 майдан:
👉 2023 йил 1 январга қадар иш берувчиларга (бюджет ташкилотлари, давлат корхоналари, устав жамғармаси (капитали)да давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахслар бундан мустасно) улар томонидан 25 ёшдан ошмаган ходимлар учун тўланган ижтимоий солиқ суммаси Давлат бюджетидан тўлиқ қайтариб берилади;
👉 “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларга тадбиркорлик фаолиятини бошлаш ва ўзини ўзи банд қилишга зарур бўлган асбоб-ускуналар ва меҳнат қуролларини харид қилиш учун БҲМнинг 40 бараваридан кўп бўлмаган миқдорда “Ёшлар дафтари” жамғармалари ҳисобидан субсидия ажратилади;
🔰 2021 йил 1 июндан:
🔸“Ёшлар дафтари”га киритилган тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун бино ва иншоотларни ижарага олган ёш тадбиркорларга бир йиллик ижара харажатларининг 30 фоизи, бироқ БҲМнинг 25 бараваригача бўлган миқдори компенсация қилинади;
🔸профессионал таълим ташкилотларида таҳсил олаётган “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларга улар ишлаб-чиқариш ёки хизмат кўрсатиш корхоналарида амалиёт ўтаган вақтида, бироқ 6 ойдан кўп бўлмаган муддатда профессионал таълим ташкилотлари томонидан Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан БҲМнинг 2 баравари миқдорида ҳар ойлик субсидия ажратилади;
🔸“Бир миллион дастурчи” лойиҳаси доирасида ёшларга компьютер харидлари учун БҲМнинг 25 бараваридан кўп бўлмаган миқдорда истеъмол кредитлари ажратилади;
🔸“Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларнинг хорижий тиллар ва умумтаълим фанлари бўйича нодавлат таълим ташкилотларида ўқиш харажатларининг 50 фоизи, бироқ умумий ҳисобда БҲМнинг 5 бараваригача бўлган миқдори ҳамда улар бўйича миллий сертификатлар олиш учун ўтказиладиган имтиҳонларни топшириш харажатлари компенсация қилинади‘
🔸“Меҳрибонлик” уйлари тарбияланувчилари ҳамда “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларнинг ҳайдовчилик курсларида ўқиш харажатлари БҲМнинг 4 баравари миқдоригача ва сафарбарлик чақируви резерви хизмати бадали қоплаб берилади;
🔸Хусусий корхона ва ташкилотларга ишга қабул қилинган ёшларни қайта тайёрлов курсларида ўқитиш билан боғлиқ бўлган харажатларнинг БҲМнинг 4 бараваригача бўлган қисми компенсация қилинади.

⚡️Ижарада яшайдиган талабаларга ижара тўловининг 50 фоизи қоплаб берилади
💰 Қарорга мувофиқ, 2021 йил 1 майдан ётоқхона билан қамраб олинмаган ва ўзига, шу жумладан ота-онаси (қонуний вакиллари)га тегишли бўлмаган уйда ижарада яшайдиган давлат ОТМ талабаларининг 60 фоизига улар томонидан тўланадиган ойлик ижара тўловининг 50 фоизи Давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилади.
🔘 Бунда:
➖ ижара тўловининг қоплаб бериладиган қисми Тошкент шаҳрида – БҲМнинг 1 баравари, қолган ҳудудларда – БҲМнинг 0,5 бараваридан ошмаслиги лозим;
➖ ижара тўловининг қоплаб бериладиган қисми биринчи навбатда эҳтиёжманд оила фарзандларига, ўрнак кўрсатган ва фаол талабалар учун қоплаб берилади;
➖ ОТМ томонидан уларнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан ижара ҳуқуқи асосида яшайдиган бошқа талабаларга ҳам ойлик ижара тўловининг бир қисми қоплаб берилиши мумкин.
✅ Шунингдек, 2021 йил 1 майдан:
👉 деҳқон хўжалиги фаолияти билан шуғулланаётган ёшларни сектор, кластер ва фермер хўжаликлари раҳбарлари томонидан патронажга олиш тизими жорий қилинади. Бунда, “устоз-шогирд” тамойили асосида ёшларга ажратилган ер участкаларини ўзлаштириш, агротехник тадбирларни ўтказиш, ерлар ҳосилдорлигини ошириш, етиштирилган маҳсулотни реализация қилиш ва бошқа масалаларда ёрдам кўрсатилади;
👉 “Ёшлар дафтари”га киритилган деҳқон хўжалиги фаолияти билан шуғулланаётган ёшларга уруғликлар ва кўчатларни харид қилиш учун БҲМнинг 8 баравари миқдоригача субсидия ажратилади.

🔘 Камбағал ва ишсиз фуқароларни тадбиркорликка жалб қилиш, уларнинг меҳнат фаоллигини ошириш юзасидан қуйидаги имтиёзлар берилган:
➖тадбиркорларга иш ўринлари ва шароитларини ногиронлиги бўлган шахсларга мослаштириш учун ҳар бир мослаштирилаётган иш жойи учун БҲМ нинг 40 баравари (9 млн 800 минг сўм) миқдоригача;
➖тадбиркорлик фаолиятини бошлаётган ишсиз фуқароларга тадбиркорлик субъекти сифатида давлат рўйхатидан ўтгандан сўнг дастлабки уч ой мобайнида олинган бино ва иншоотнинг ижара тўлови;
➖ҳунармандларнинг “Ҳунарманд” уюшмасига аъзолик бадали харажатларини қоплаш учун субсидия ажратилади.

⌚️3 ёшга тўлмаган болалари бор, бюджет ташкилотларида ишлаётган аёлларга иш вақтининг ҳафтасига 35 соатдан ошмайдиган қисқартирилган муддати белгиланади.
💰Иш вақтининг қисқартирилган муддати чоғида ушбу аёллар меҳнатига ҳақ ҳар кунги тўлиқ иш муддати чоғида тегишли тоифадаги ходимлар учун белгиланган миқдорда тўланади.

“Совринли викторина” бошланди
Қуйидаги ҳавола орқали қатнашишингиз мумкин:
👉 t.me/QuizBot?start=kiJL8FKW
⏳ Эслатиб ўтамиз, викторина 12:30 га қадар давом этади!
▫️Викторина шартлари бу ерда.

“Совринли викторина” ғолиблари аниқланди!
👉 https://bit.ly/3vg7fHk

Teletype
“Совринли викторина” ғолиблари аниқланди!
Бўлиб ўтган “Совринли викторина”да 1 300 га яқин иштирокчи фаол қатнашди. Улар орасидан энг юқори натижани (соат 12:30 га қадар) қайд...
#Биласизми
Қуйидаги ҳолларда кадастр паспортини расмийлаштириш бепул амалга оширилади:
🔸кўчмас мулк объекти бўйича бирламчи кадастр йиғмажилди (паспорти) мавжуд бўлиб, бегоналаштирилганда ёки объектда ўзгаришлар (реконструкция, қўшимча ва алоҳида қурилиш) мавжуд бўлмаганда;
🔸кўчмас мулк объектининг бир қисми бегоналаштирилганда объектнинг қолган қисмига ёки реконструкциясиз тоифаси ўзгарганда;
🔸кадастр йиғмажилди (паспорти) йўқолганда (яроқсиз ҳолга келганда ва кўчмас мулк объекти кўрсаткичлари ўзгартирилмасдан).
❗️Ушбу ҳолларда кадастр паспорти уч иш куни мобайнида расмийлаштирилади.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Қуйидаги ҳолларда кадастр паспортини расмийлаштириш бепул амалга оширилади:
🔸кўчмас мулк объекти бўйича бирламчи кадастр йиғмажилди (паспорти) мавжуд бўлиб, бегоналаштирилганда ёки объектда ўзгаришлар (реконструкция, қўшимча ва алоҳида қурилиш) мавжуд бўлмаганда;
🔸кўчмас мулк объектининг бир қисми бегоналаштирилганда объектнинг қолган қисмига ёки реконструкциясиз тоифаси ўзгарганда;
🔸кадастр йиғмажилди (паспорти) йўқолганда (яроқсиз ҳолга келганда ва кўчмас мулк объекти кўрсаткичлари ўзгартирилмасдан).
❗️Ушбу ҳолларда кадастр паспорти уч иш куни мобайнида расмийлаштирилади.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
“Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ–684-сон, 22.04.2021 й.) Президент томонидан имзоланди
🔰 Қонунга кўра, давлат харидлари жараёни қуйидаги босқичларни ўз ичига олади:
➖ давлат харидларини режалаштириш;
➖ харид қилиш тартиб-таомилларини амалга ошириш;
➖ шартномани тузиш ва бажариш;
➖ давлат харидлари мониторинги.
☑️ Президент фармонлари ва қарорларига мувофиқ Инвестиция ва бошқа давлат дастурларига киритилган лойиҳаларни “фойдаланишга тайёр ҳолда топшириш” шартлари асосида “fast-track” усулида (бир вақтнинг ўзида лойиҳалаштириш, харид қилиш ва қурилиш ишлари) амалга ошириш мумкин.
🔰 Харид қилиш тартиб-таомилларини амалга ошириш турлари қуйидагилардан иборат:
👉 электрон дўкон;
👉 бошланғич нархни пасайтириш учун ўтказиладиган аукцион;
👉 энг яхши таклифларни танлаш;
👉 тендер;
👉 тўғридан-тўғри шартномалар бўйича амалга ошириладиган давлат харидлари;
👉 Президент фармонлари ва қарорлари, Ҳукумат қарорлари билан рухсат этилган харидларнинг бошқа рақобатли турлари.
✅ Харид қилиш тартиб-таомиллари электрон шаклда амалга оширилиши мумкин.
🔘 Қонунга мувофиқ, ушбу соҳада давлат назоратини қуйидагилар амалга оширади:
● Ҳисоб палатаси;
● Бош прокуратура;
● Коррупцияга қарши курашиш агентлиги;
● Молия вазирлиги;
● Монополияга қарши курашиш қўмитаси.
🔎 Шунингдек, фуқаролари, маҳалла, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва ОАВ соҳада жамоатчилик назоратини амалга оширишга ҳақли.
Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.
Қонун кучга кириши билан “Давлат харидлари тўғрисида”ги ЎРҚ–472-сонли Қонун (09.04.2018 й.) ўз кучини йўқотади.

⚡️ 219 та ҳудудда ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари ташкил этилади
“Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари фаолиятини ташкил этиш ҳамда ёшларнинг тадбиркорликка оид ташаббусларини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–5088-сон, 21.04.2021 й.) қабул қилинди.
➡️ Қарорга кўра, республика бўйича жами 219 та ҳудудда ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари ташкил этилади.
➡️ Шунга кўра, рўйхатдаги тегишли 77 та Ёшлар саноат зоналари – 2021 йил 1 сентябргача, қолганлари – 2022 йил 1 январгача тўлиқ ишга туширилади.
📌 Ёшларни тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб қилиш Ёшлар саноат зоналарининг асосий вазифаси ҳисобланади.
✅ Қарор билан Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида юридик шахс мақомига эга бўлмаган Ёш тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил этилди.
📝 Ёшлар саноат зоналари ҳудудида майдони 1000 м² гача бўлган ер участкалари, истисно тариқасида, электрон аукцион савдоси ўтказмасдан, халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашларининг қарори билан ажратилади.
💰 Молиявий ресурслар бир ёш тадбиркорлик субъекти учун бир йўла 100 минг АҚШ доллари эквивалентидан ошмаган миқдорда 7 йилгача муддат билан тақдим этилади.
🔘 2023 йил 31 декабргача Ёшлар саноат зоналари ҳудудида амалга ошириладиган инвестиция лойиҳаларининг таъминоти билан боғлиқ қуйидагича тартиблар жорий этилади:
➖ Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси тижорат банкларининг кредитлари бўйича кредит суммасининг 50 фоизигача миқдорида, бироқ 500 млн сўмдан ошмаган миқдорда кафилликлар беради;
➖ устав фонди (капитали)да давлат улуши 50 фоиз ва ундан зиёд бўлган суғурта ташкилотлари тижорат банклари томонидан ажратиладиган кредитларнинг 50 фоизигача миқдорида, бироқ 500 млн сўмдан ошмаган миқдорда, йиллик 2 фоиз ставкасида суғурта полисини тақдим этади.

Тадбиркорлар томонидан автомобиль йўлларида қоидабузарликларни фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситаларини ўрнатиш тартиби белгиланди
Ҳукумат қарори (232-сон, 21.04.2021 й.) билан ”Тадбиркорлик субъектлари томонидан автомобиль йўлларида йўл ҳаракати қоидалари бузилганлигини махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситаларини ўрнатиш ва эксплуатация қилиш тартиби тўғрисида“ги низом тасдиқланди
Низомга кўра, тадбиркорлар томонидан йўлларда қоида бузилишини фото ва видео қайд этиш тизими ўрнатилиши мумкин бўлган жойларнинг электрон онлайн-аукционлари “E-IJRO AUKSION” орқали амалга оширилади.
☑️ Тизим электрон онлайн-аукционларда ғолиб бўлган тадбиркорлар томонидан ўзларига бириктирилган объектларда ўрнатилади.
➡️ Объект тадбиркорларга мулк ҳуқуқи асосида чекланмаган муддатга, бошқа тадбиркорларга ўтказиш ҳуқуқи билан бириктирилади.
🔁 Тизим Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг ахборот тизимига мажбурий тартибда интеграция қилинади.
❌ Тизим ўрнатилгандан сўнг 10 кун давомида синов тариқасида ишлатилиб, ушбу даврда қайд этилган қоидабузарликлар бўйича жарима ундирилмайди.
❕Тизим қоидабузарликларни аниқлашда уч ва ундан ортиқ маротаба хатоликни қайд этса, объектга нисбатан мулк ҳуқуқи суд тартибида бекор қилиниши мумкин.
Тизим томонидан қоидабузарликлар нотўғри аниқланганда, тадбиркорлар уларни содир этган деб топилган шахсга етказилган барча моддий зарарни қoплашга мажбур.
🔰 Қарорга кўра, тизим орқали қайд этилган қоидабузарликлардан ундирилган жарима суммасининг тадбиркорга ўтказиладиган миқдори қуйидагича:
➖ тизим ишга туширилгандан бошлаб 1 йил давомида – 50 фоизи;
➖ ишга туширилганидан 1 йил ўтгандан сўнг – 25 фоизи.
🏢 Ички ишлар вазирлиги Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати тизимнинг ўрнатилиши ва эксплуатация қилинишини назорат қилувчи ваколатли орган ҳисобланади.

Сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси ходимларига бир қатор ҳуқуқлар берилди
“Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–5090-сон, 22.04.2021 й.) қабул қилинди.
📝 Қарор билан Сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси тузилмаси тасдиқланди.
💼 Инспекция бошлиғи Президент томонидан лавозимга тайинланади.
✅ Инспекция ходимларига қуйидаги ҳуқуқлар берилди:
🔸 сув хўжалиги объектларида инспекторлик текширувларини ўтказиш;
🔸 хавф даражаси юқори бўлган сув хўжалиги объектларига монеликсиз кириш, уларнинг хавфсизлиги ва ишончли ишлаши юзасидан техник назоратни ташкил этиш масалаларига, уларнинг қўриқланиши ҳамда муҳофаза зоналари ва соҳилбўйи минтақалари ўрнатилганлигига доир материаллар билан танишиш;
🔸 сув хўжалиги объектларини техник соз ҳолатда сақлаш ва муҳофаза қилиш, уларнинг хавфсизлигини ва ишончли ишлашини таъминлаш ҳамда аниқланган камчиликларни бартараф этиш тўғрисида тақдимнома ҳамда кўрсатмалар киритиш.