Huquqiy axborot
220K subscribers
5.87K photos
318 videos
22 files
13.1K links
Қонунчиликдаги янгиликлар, норматив ҳуқуқий ҳужжатлардаги фойдали маълумотлар ва ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
Download Telegram
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда инновацион ҳудудга айлантирилаётган туманлар рўйхати

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Инновацияларни жорий қилиш бўйича Миллий офис ташкил этилди

Илм-фан соҳасидаги давлат сиёсати ва инновацион ривожлантиришдаги давлат бошқарувини янада такомиллаштириш
чора-тадбирлари тўғрисида”ги
Президент қарори (ПҚ-5047-сон, 01.04.2021 й.) қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Инновацион ишланмаларни жорий этиш илмий-амалий маркази негизида давлат муассасаси шаклидаги Инновацияларни жорий қилиш ва технологиялар трансферининг миллий офиси (Миллий офис) ташкил этилди.

📌 Миллий офис илмий фаолият натижалари, инновацион маҳсулотлар ва хизматлар, шу жумладан янги қурилмалар, материаллар ҳамда технологияларни яратиш, жорий этиш, кўпайтириш ва уларни тижоратлаштиришни амалга оширади.

💼 Миллий офис бош директори инновацион ривожланиш вазирининг тақдимномасига асосан Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод қилинади.

📋 Қарор билан шунингдек, Илм-фан соҳасидаги давлат сиёсати ва инновацион ривожлантиришдаги давлат бошқарувини янада такомиллаштиришга қаратилган чора-тадбирлар дастури тасдиқланди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Анонс

Бугун соат 16:20 да “Ўзбекистон 24” телерадиоканали орқали “Президент қарорлари – ҳаётда ва назоратда” кўрсатувининг навбатдаги сони эфирга узатилади.

Кўрсатув Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Жамоат ишлари жамғармасининг иш фаолиятига бағишланган.

Фикр ва мулоҳазаларингизни изоҳларда қолдиришингиз мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг тузилмаси мақбуллаштирилади

“Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг тузилмасини мақбуллаштириш ва штат бирликлари сонини қисқартириш тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-5053-сон, 03.04.2021 й.) қабул қилинди.

☑️ Қарорга мувофиқ, 2021 йил 1 майдан давлат органлари ходимларининг сони 15 фоизгача мақбуллаштирилади.

💼
Жумладан, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ҳамда уларнинг идоравий ва ҳудудий бўлинмаларида жами 5288 та штат қисқарилади.

✂️ Шунингдек, вазирлик ва идораларнинг раҳбар ўринбосарлари лавозимлари ҳам қисқартирилади.

➡️ Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги тугатилиб, унинг барча вазифа, функция ва ваколатларини Молия вазирлигига берилди.

🗓 2021 йил 1 сентябргача
ходимларнинг энг муҳим самарадорлик кўрсаткичларига (KPI) эришилганлиги натижаларини баҳолаш учун махсус дастур ишлаб чиқилиб давлат органларида босқичма-босқич жорий этилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

Истеъмолчининг ҳуқуқлари қонун билан ҳимоя қилинади

🔰 Истеъмолчилар қуйидаги ҳуқуқларга эга:

👉 товар (иш, хизмат) ҳақида, шунингдек, ишлаб чиқарувчи (ижрочи, сотувчи) ҳақида тўғри ва тўлиқ маълумот олиш;

👉 товар (иш, хизмат)ни эркин танлаш ва унинг тегишли даражада сифатли бўлиши;

👉 товар (иш, хизмат)нинг хавфсиз бўлиши;

👉 ҳаёти, соғлиғи ва мол-мулки учун хавфли нуқсони бўлган товар (иш, хизмат), шунингдек, ишлаб чиқарувчи (ижрочи, сотувчи)нинг ғайриқонуний ҳаракати (ҳаракатсизлиги) туфайли етказилган моддий зиён, маънавий зарарнинг тўлиқ ҳажмда қопланиши;

👉 бузилган ҳуқуқлари ёки қонун билан муҳофаза этиладиган манфаатлари ҳимоя қилинишини сўраб судга, бошқа ваколатли давлат органларига мурожаат этиш;

👉 истеъмолчиларнинг жамоат бирлашмаларини тузиш.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

🔘 Транспорт воситалари қуйидаги даврийликка мувофиқ техник кўрикдан ўтказилиши керак:

тижорат асосида йўловчилар ташувчи енгил автомобиллар, автобуслар, троллейбуслар, трамвайлар ва ўриндиқлар сони 8 та ва ундан ортиқ бўлган (ҳайдовчининг ўрнидан ташқари), одамларни мунтазам ташиш учун жиҳозланган юк автомобиллари, йирик габаритли, оғир вазнли ва хавфли юкларни ташиш учун махсус транспортлар ва уларнинг тиркамалари – бир йилда икки марта;

ишлаб чиқарилганига 6 йилдан кўп бўлмаган транспортлар – икки йилда бир марта;

ишлаб чиқарилганига 6 йилдан ортиқ бўлган, шунингдек ишлаб чиқарилган вақти аниқ бўлмаган транспортлар – бир йилда бир марта;

тиркамалар техник кўрикка транспорт воситаси – шатакчи учун белгиланган муддатларда;

навбатдаги техник кўрикдан ўтказишнинг илгари ўрнатилган муддатларидан қатъи назар, уларни ДЙҲХХ органларида рўйхатдан ўтказиш (қайта рўйхатдан ўтказиш) вақтида.

❗️Янги транспортлар ДЙҲХХ органларида рўйхатдан ўтказишда техник кўрикдан ўтказилмайди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Адлия_табриги

Давлат хавфсизлик хизмати ходимларига табрикнома

Адлия вазирлиги жамоаси 5 апрель Давлат хавфсизлик хизмати куни муносабати билан тизимнинг барча ходимларини самимий муборакбод этади.

Мамлакатимизнинг конституциявий тузумини, суверенитетини, ҳудудий яхлитлигини турли таҳдидлардан ҳимоя қилиш ҳамда қонун устуворлигини таъминлашдаги шарафли хизматларингизда улкан зафарлар ёр бўлсин.

Ҳурмат билан Адлия вазирлиги жамоаси

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Тайинлов

Ҳукумат қарори (173-сон, 03.04.2021 й.) билан Джамшид Абдусаламович Абдусаламов Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Халқаро ҳамкорлик ва ривожланиш агентлиги директори этиб тайинланди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Давлат органлари ва корхоналари томонидан техникалар харид қилиш кўрсаткичлари тасдиқланди

“Давлат органлари ва корхоналарини енгил тижорат автотранспорт воситалари, махсус ва қишлоқ хўжалиги техникалари билан таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–5052-сон, 03.04.2021 й.) қабул қилинди.

📝 Қарор билан 2021–2023 йилларда давлат органлари ва корхоналари томонидан енгил тижорат автотранспорт воситалари, махсус ва қишлоқ хўжалиги техникаларини маҳаллий ишлаб чиқарувчилар, уларнинг расмий дилерлари ҳамда дистрибьюторларидан харид қилиш кўрсаткичлари тасдиқланди.

☑️ Унга кўра, 2021–2023 йилларда давлат органлари томонидан жами 2 770 та техникалар харид қилинади ва ушбу мақсадлар учун 1,934 трлн сўм ажратилади.

➡️ Техникалар давлат харидлари тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ сотиб олинади.

Вилоятларга “Обод қишлоқ”ва “Обод маҳалла” дастурлари доирасида махсус техникаларни харид қилиш учун ҳудудий ободонлаштириш бошқармаларига 2021 йилда қўшимча 108,8 млрд сўм маблағ ажратилади.

📌 Туман (шаҳар)лардаги ички йўллар ва марказ кўчаларини таъмирлаш ҳамда реконструкция қилиш учун махсус техникаларни харид қилиш учун Автомобиль йўллари қўмитасига 2021 йилда қўшимча 196,2 млрд сўм маблағ ажратилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Ахборот хизматларини ривожлантириш маркази ташкил этилди

🔰 “Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига кўрсатиладиган давлат хизматлари тўғрисида маълумот бериш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (179-сон, 03.04.2021 й.) қабул қилинди.

🏢 Қарорга мувофиқ, Давлат хизматлари агентлиги ҳузурида давлат муассасаси шаклидаги Ахборот хизматларини ривожлантириш маркази ташкил этилди.

📞 Марказ аҳоли ва тадбиркорлардан мурожаатларни қабул қилиш бўйича Ягона давлат хизматларини кўрсатиш ахборот-алоқа маркази фаолиятини ташкил этади.

📌 Қарор билан Марказ томонидан давлат хизматлари билан боғлиқ ҳамда боғлиқ бўлмаган мурожаатларни қабул қилиш ва кўриб чиқиш тартиблари белгиланди.

📋 Шунингдек, давлат органлари ва ташкилотларининг давлат хизматларини кўрсатишда идоравий алоқа марказлари (ишонч телефонлари) фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги намунавий низом тасдиқланди.

Идоравий алоқа марказлари томонидан мурожаатлар 20 дақиқа мобайнида қабул қилинади.

Идоравий алоқа марказлари, жумладан, мурожаатчиларга давлат хизматларини тақдим этиш ҳамда давлат органлари ва ташкилотларининг фаолияти тўғрисида, давлат хизматлари бўйича маслаҳатлар бериш ва сўровларни қайта ишлашни амалга оширади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Профилактика инспекторларининг суд мажлисларида “масофавий” тарзда қатнашиш амалиёти жорий этилади

“Ички ишлар органларининг жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасидаги фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–5050-сон, 02.04.2021 й.) қабул қилинди.

🔰Қарорга кўра, бевосита жойларга чиққан ҳолда профилактика инспекторлари томонидан ҳар бир оила ва хонадондаги муҳитни, шунингдек, ҳуқуқбузарликлар содир этилишига таъсир этувчи ижтимоий, инфратузилма ва бошқа муаммоларни ўрганиш ҳамда бартараф этиш бўйича “Хавфсиз хонадон” ва “Хавфсиз ҳовли” тизими йўлга қўйилади.

🗓 2021 йил 1 сентябргача профилактика инспекторлари ваколатига кирувчи маъмурий ҳуқуқбузарликлар бўйича иш юритуви тўлиқ электрон шаклга ўтказилади ва профилактика инспекторларининг суд мажлисларида “масофавий” тарзда қатнашиш амалиёти жорий этилади.

📌 Шунингдек, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида жамоат хавфсизлигини таъминлаш ушбу ҳудудлардаги ички ишлар ва бошқа ваколатли органларнинг мавжуд куч ва воситаларини ягона “пойтахт минтақаси” тамойили асосида сафарбар қилган ҳолда ҳамкорликда амалга оширилади.

☑️ Тошкент шаҳридаги патруль-пост хизмати батальонлари Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасининг бевосита бўйсунувидан чиқарилиб, тўғридан-тўғри туман ички ишлар органлари таркибига ўтказилади ва уларнинг кунлик хизмати маҳаллалар кесимида йўлга қўйилади.

👮‍♂️Жамоат тартибини оммавий бузиш билан боғлиқ ҳолатлар юзага келганда
пойтахтдаги барча ички ишлар органлари фаолияти, шунингдек, жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўйича ваколатли давлат органлари ва жамоат тузилмалари куч ва воситаларининг ягона тезкор бошқаруви Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси зиммасига, умумий бошқаруви ички ишлар вазири зиммасига юклатилади.

♻️ Шунга кўра, Жамоат хавфсизлигини таъминлаш масалалари бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш ташкил этилади.

🏢 Шунингдек, қарор билан Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ҳузурида Ягона тезкор бошқарув маркази ташкил этилди.

🔎 Марказ пойтахт ҳудудида криминоген ва ижтимоий вазиятни узлуксиз мониторинг қилади.

📋 Қарор билан Маҳалла ҳуқуқ-тартибот маскани тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Маҳкумларни сақлаш ҳолати устидан назорат олиб бориш жараёнлари тўлиқ автоматлаштирилади

🖥 Қарорга мувофиқ, 2021 йил 1 июлдан шахсларни профилактик ҳисобга олишнинг электрон тизими жорий этилади.

💼 “Хавфсиз таълим муассасаси” тамойили асосида туман, шаҳар ички ишлар органлари таркибида 2 000 та штат бирликларидан иборат вояга етмаганлар масалалари бўйича инспектор-психолог лавозимлари жорий этилади ҳамда улар бевосита умумий ўрта таълим муассасаларида хизмат ўтайди.

🔰 2021–2023 йиллар давомида жазони ижро этиш тизимини рақамлаштириш орқали соҳада инсон омилини истисно этиш ва жазони ўташнинг тартиботини таъминлаш мақсадида:

жазони ижро этиш муассасалари ва тергов ҳибсхоналарида қатъий интизом ва қонунийликни таъминлаш, коррупциявий ҳолатларнинг олдини олиш, шунингдек, маҳкумларни сақлаш ҳолати устидан назорат олиб бориш жараёнлари тўлиқ автоматлаштирилади;

жазони ижро этиш муассасаларида маҳкумлар, шу жумладан уларнинг қариндошлари томонидан қонун билан тақиқланмаган буюмларни эркин бозор механизмларига асосланган электрон дўконлар орқали сотиб олиш имконияти яратилади;

ҳар бир маҳкумнинг хулқ-атвори ва шахси ҳақидаги маълумотлар электрон базаси юритилади ва унинг асосида маҳкумларни тақсимлаш жараёни тўлиқ рақамлаштирилади.

Шунингдек, 2021 йил якунига қадар қуйидагилар яратилади:

● ички ишлар органлари соҳавий хизматларининг электрон маълумотлар базаларини ягона платформа негизида бирлаштириш асосида “E-ichki ishlar organlari” марказлашган ахборот тизими;
● Ички ишлар вазирлигининг Маълумотларни қайта ишлаш ягона маркази.

📋 Қарор билан шунингдек, Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли тўғрисидаги ҳисоботлар электрон шаклда юритилади

Ҳукумат қарори (174-сон, 03.04.2021 й.) билан Сувдан фойдаланиш ва сув истеъмолида сув ресурсларининг ҳисоби ва ҳисоботини ҳамда мониторингини юритиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

🖥 Унга кўра, сувдан фойдаланиш ва сув истеъмолида cув ресурсларининг ҳисобини юритишнинг шаффоф тизими жорий этилади.

➡️ Низом билан сув ресурсларининг ҳисоботини юритишда замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этилади, шунингдек соҳада мониторинг юритилади.

Сувдан барча махсус фойдаланувчилар ва махсус сув истеъмолчилари сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли тўғрисидаги ҳисоботлар электрон шаклда юритилади.

☑️ Сув олиш жойлари “онлайн” режимда ишлайдиган рақамли қурилмалар билан босқичма-босқич жиҳозланади ва маълумотларни узатиш бўйича дастурий таъминланади.

🗓 Ушбу низом 2021 йил 1 октябрдан амалга киритилади.

Маълумот учун: Низом қоидалари коммунал сув таъминоти тизимидан сув олувчи сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчиларига нисбатан татбиқ этилмайди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

🔘 Фуқароларни турар жойга қайд этганлик ва рўйхатдан чиқарганлик ёхуд турган жойи бўйича ҳисобга олганлик учун давлат божи тўлашдан қуйидагилар озод қилинади:

🔸 қариялар ва ногиронларнинг интернат-уйларида яшовчи қариялар ва ногиронлар;

🔸 мактаб-интернатлар, академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларининг тўлиқ давлат таъминотида бўлган ва ётоқхоналарда яшовчи ўқувчилари.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олинган фуқаролар иш қидираётган шахс сифатида рўйхатга олиниши мумкин

“Камбағал ва ишсиз фуқароларни касб-ҳунарга ўқитиш тизимини такомиллаштириш ҳамда меҳнат органлари фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича қўштимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (183-сон, 05.04.2021 й.) қабул қилинди

🔰 Қарорга кўра, 2021 йил 10 апрелдан:

Тошкент шаҳри Яшнобод туманидаги “Ишга марҳамат” мономаркази МЧЖ Тошкент шаҳридаги “Ишга марҳамат” мономаркази давлат муассасаси этиб қайта ташкил этилади;
Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда “Ишга марҳамат” мономарказлари давлат муассасаси шаклида ташкил этилади.

☑️ Қарорга мувофиқ:

● жамоат ишларида иштирок этаётган ва бандликни рағбатлантирувчи субсидиялар ажратилаётган фуқароларнинг биометрик авторизация ҳамда GPS-треккинг тизимлари жорий этилади;

● меҳнат органларига мурожаат этаётган, айниқса, ишсиз ёшлар ва хотин-қизлар, чет элдан қайтиб келаётган меҳнат мигрантларини меҳнат бозорига мослаштириш мақсадида аутсорсинг шартларида психологик мутахассислар жалб этилади.

📝 Ҳудудда вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олинган ҳамда вақтинча яшаш жойига эга бўлган фуқаролар иш қидираётган шахс сифатида рўйхатга олиниши мумкин.

🏢 2021 йил 1 майга қадар Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузурида аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари фаолиятини видеокузатув камералари ва abkm.mehnat.uz тизими орқали доимий назорат қилиш имконини берувчи Ситуацион тезкор марказ ташкил этилади.

📋 Қарор билан шунингдек, “Энг яхши касбга тайёрлаш дастури” бўйича нодавлат таълим ташкилотлари ўртасида очиқ танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

Жисмоний шахсларнинг банк пластик карталари ёки чегирма (дисконт) карталарига оммавий оферта шартлари асосида ўтказилган бонуслар (пул, балл ва бошқа бирликлар) шаклидаги маблағлар (cashback) жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи базаси сифатида қаралмайди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Ўзбекистон давлат консерваториясининг Нукус филиали ташкил этилди

Ҳукумат қарори (186-сон, 05.04.2021 й.) билан Ўзбекистон давлат консерваториясининг Нукус филиали ташкил этилди.

☑️ Филиал Ўзбекистон давлат консерваториясининг юридик шахс мақомига эга бўлган таркибий бўлинмаси ҳисобланади.

📌 Миллий мусиқа санъати соҳасида юқори малакали бакалавр ва магистрларни, шунингдек, ушбу соҳада чуқур тадқиқотлар олиб бориш салоҳиятига эга бўлган илмий ва илмий-педагог кадрларни тайёрлаш Филиалнинг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади.

🗓 Филиалда ўқув жараёни 2021/2022 ўқув йилидан бошланади.

🔁 Филиалга талабаларни бакалавриат таълим йўналишлари бўйича қабул қилиш кўрсаткичлари ҳар йили белгиланган тартибда тасдиқланадиган ОТМга ўқишга қабул қилиш параметрларидан келиб чиққан ҳолда шакллантирилади.

➡️ Филиалнинг 2021/2022 ўқув йили учун бакалавриат таълим йўналишлари бўйича қабул жараёни ва ижодий имтиҳонлари Ўзбекистон давлат консерваториясида ўтказилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Адлия_хабари

Адлия органлари ва муассасаларида коррупцияга дуч келсангиз, бизга хабар беринг

⚠️ Адлия органлари тизимида коррупцияга қарши муросасиз уруш эълон қилинган.

📲 Бунда Адлия вазирлиги тизимидаги, жумладан, адлия бошқармалари ва бўлимлари, нотариал идоралар, давлат хизматлари марказлари, ФҲДЁ органлари ва юридик таълим муассасаларидаги коррупция ҳолатлари ҳақида маълумотларни телеграмдаги @antikorbot ботига, “1008” ишонч телефонига ёки вазирлик расмий веб-сайтидаги махсус платформага юбориш мумкин.

❗️Юборилган хабарлар белгиланган тартибда кўриб чиқилади ҳамда мурожаат қилувчининг шахси сир сақланиши кафолатланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Андижон ва Бухородаги 10 та етакчи мактабда педагогик синфлар ташкил этилади

Андижон ва Бухоро давлат университетининг Педагогика институти фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ҳукумат қарорлари (187, 188-сон, 06.04.2021 й.) қабул қилинди

🎓 Қарор билан Андижон ҳамда Бухоро давлат университетлари педагогика институтларининг асосий вазифалари белгиланди.

🗓 Мазкур Институтларда ўқув жараёни 2021/2022 ўқув йилидан бошланади.

❗️2021/2022 ўқув йилидан ушбу университетларда педагогика таълим соҳасининг бакалавриат таълим йўналишлари ва уларнинг негизидаги тегишли магистратура мутахассисликлари бўйича қабул тўхтатилади.

🔘 Шунингдек, ўқувчиларни педагогик касбга йўналтириш мақсадида Андижон ва Бухоро вилоятлари етакчи таълим муассасаларининг 10 тасида қуйидагилар ташкил этилади:

● 3–4-синф ўқувчилари учун “Ўқиш ва математик саводхонлик бўйича синфлар”;

● 8–9-синф ўқувчилари учун “Математик ва табиий фанлар саводхонлиги бўйича синфлар”;

● 10–11-синф ўқувчилари учун “Педагогик синфлар”.

Эслатиб ўтамиз, мазкур Педагогика институтлари Президент қарори (ПҚ–4623-сон, 27.02.2020 й.) билан ташкил этилган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Тўғри_Нотўғри

18 ёшга тўлмаган шахсларни қурилиш ишларида бетончи, ер қазувчи, қурилиш бўёқчиси, оҳак сўндирувчи сифатида ишлатиш мумкин.
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Туризм ва спорт вазирлиги ташкил этилди

“Туризм, спорт ва маданий мерос соҳаларида давлат бошқаруви тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ–6199-сон, 06.04.2021 й.) қабул қилинди.

➡️ Фармонга мувофиқ, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси негизида Туризм ва спорт вазирлиги;

➡️ Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг тегишли ҳудудий бўлинмалари негизида вазирликнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бош бошқармалари, туманлар (шаҳарлар) бўлимлари ташкил этилди.

📌 Вазирлик туризм, жисмоний тарбия, спорт ва маданий мерос соҳаларида ягона давлат сиёсатини амалга оширувчи давлат бошқаруви органи ҳисобланади.

☑️ Фармонга кўра, Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасида:

👉 Бош вазир ўринбосари – Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси лавозими тугатилди;

👉 Бош вазир ўринбосари – туризм ва спорт вазири лавозими киритилди;

🏢 Маданий меросни ҳимоя қилиш инспекцияси ташкил этилди.

Вазирлик ҳузурида Маданий мерос агентлиги ҳамда унинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари ташкил этилди.

♻️ Шунга кўра, Маданият вазирлиги тизимидаги давлат музейлари, музей қўриқхоналар ва уй музейлари, моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари ва “Мозийдан садо” журнали мазкур Агентликка ўтказилди.

🧾 2021 йил якунига қадар
барча моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари қайта тарихий-маданий экспертизадан ўтказилади ҳамда Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари давлат реестри, электрон каталоги, паспорти ва давлат кадастри тўлиқ шакллантирилади.

💼 Шунингдек, транспорт вазирнинг туризм соҳасида транспорт логистикасини ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозими жорий этилди.

🔎 Бош прокуратура ташкилий-штат тузилмасида маданий мерос соҳасидаги қонунчилик ижроси устидан назорат қилиш бўйича тегишли бўлим ташкил этилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot