#Адлия_табриги
Азиз юртдошлар, байрамингиз муборак бўлсин!
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot

#Тест_синови
Наврўз ҳақида 10 савол
21 март – Наврўз умумхалқ байрами муносабати билан Адлия вазирлиги томонидан ўтказилаётган тест синовида фаол иштирок этинг.
🖥 10 та тест саволига жавоб топинг! Уни ишлаш учун бир неча дақиқа кифоя қилади. Ўз билимингизни синовдан ўтказинг.
➡️ Тест саволларини ишлаш учун: t.me/QuizBot?start=vN9HdpmW

#Ақл_чархи
“Ақл чархи” рукнидаги навбатдаги жумбоқ билан танишинг ҳамда ўз билимингиз ва иқтидорингизни синовдан ўтказинг.
ШАХМАТ ТАХТАСИГА САЧРАГАН ҚОН
Лондон. Ўтган аср бошлари. Изқувар Шерлок Холмс ва унинг қадрдон дўсти ҳар доимгидек уйида ўз ташвишлари билан машғул. Ватсон тонгда Хадсон хоним келтириб берган газеталарни кўздан кечирарди.
– Ватсон, сиз тонгги "Таймс"ни ўқияпсиз шекилли? – сўради Шерлок Холмс трубкасини лабига қистирганча. – Хўш, нималари ёзишибди?
– Кўп нарсалар. Айлана халқа йўлида йирик автоҳалокат рўй берибди. Қарама-қарши йўналишда катта тезликда келаётган иккита автомобиль тўқнашиб кетган. Ҳар икки машинанинг ҳайдовчиси оғир аҳволда. Қизиғи, бу ҳолатда ҳар икки машинага ҳеч бир зиён етмаган.
– Бу жуда оддий-ку, Ватсон, яна нима гап?
– Мана бунга нима дейсиз? “Шахматчи қотиллар”. – У шундай дея газетада чоп этилган навбатдаги хабарни овоз чиқариб ўқий бошлади.
“Гувоҳларнинг айтишича, хонадонда уч оёқли журнал столи устида шахмат тахтаси ўрнатилган, унда икки шахматчи бир-бирига қарши дона сураётган, учинчиси эса кузатиб турган эди. Шу чоқда чироқ ўчиб қолади, чироқ ёнган пайтда эса учинчи шахматчи полда ётар, бўғзида пичоқ санчилиб турарди. Дарҳол полиция етиб келган. Биринчи шахматчи шундай деган: “Чироқ ўчганда, хуноб бўлиб қайси донани қаерга юриш ҳақида асабий бош қотираётгандим, шу боис қулоғига ҳеч нима кирмади”. Иккинчиси эса шундай кўрсатма берган: “Шахмат тахтаси турган стол лиқиллаб ғашга тегаётганди. Чироқ ўчган пайтда бир парча қоғозни буклаб, столнинг бир оёғи тагига тиқиш билан овора бўлдим. Бир пайт чироқ ёнди, қарасам...”
– Хуллас бу ёғи маълум. Ҳозир тезкор гуруҳ учинчи шахматчини икки шерикдан қайси бири ўлдиргани ҳақида бош қотирмоқда.
– Бу ҳам жуда оддий, Ватсон. Кейинги пайтда газеталар намунча оддий, содда нарсаларга ёпишиб олмаса? Изқуварлар-чи? Улар очиқ-ошкор кўриниб турган нарсалар учун ҳафталаб бош қотиришади.
– Холмс, мен ҳам ҳеч нимага тушунмаяпман. Ҳар иккила хабар ҳам жумбоқ-ку? Қанақасига, машинага шикаст етмай, ҳайдовчилар оғир яраланиши мумкин?
– Нимасига ҳайрон қоласиз? Икки машинанинг ҳайдовчиси қарама-қарши йўналишда ойнадан бошини чиқариб кетаётганда икковининг боши бир-бирига урилган ва ҳар иккови ярадор бўлишган. Бунинг нимасини тушунмайсиз?
Ватсон айбдорона жилмайди.
– Буни-ку, тушундим. Лекин анави шахматчилар... Улардан қай бириси қотил, сизнингча?
– Албатта, иккинчиси, – деди Холмс бепарволик билан.
❓Савол: Ўйлаб кўринг-чи, Холмс нимага асосланиб, иккинчи шахтмачини қотилликда айблаган?

Бугун каналимизда эълон қилинган жумбоқнинг жавоби қуйидагича: ⬇️
Геометрик қонунларга кўра, фазодаги ҳар қандай учта нуқта битта текисликда кесиша олади. Шунга мувофиқ, уч оёқли стол лиқирлаши мумкин эмас. Холмс иккинчи шахматчининг алибиси ёлғон эканини билиб қолган.
Жумбоқни топишда фаол иштирок этганларга миннатдорлик билдирамиз ва тўғри жавоб топган барчани қутлаб қоламиз!
Эслатиб ўтамиз, “Ақл чархи” рукнида ҳафтада бир марта янги жумбоқлар эътиборингизга ҳавола қилиб борилади. Биз билан ўз билимингиз ва иқтидорингизни синовдан ўтказиб боринг.

#Биласизми
🔘 Қуйидаги фуқароларга уй-жой-коммунал хизматлар ҳақини тўлаш пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори бўйича ҳар ойда компенсация пул тўловлари берилади:
➖1941 – 1945 йиллардаги уруш ногиронлари ва қатнашчиларига – 50 %;
➖1941 – 1945 йиллардаги уруш ногиронлари ва қатнашчиларига тенглаштирилган шахсларга – 45 %;
➖ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз пенсионерларга – 45 %;
➖Совет Иттифоқи Қаҳрамонлари, Социалистик Меҳнат Қаҳрамонлари ва “Слава” орденининг учала даражаси билан мукофотланган шахслар. Фашист концлагерларининг собиқ вояга етмаган маҳбуслари,Ленинград шаҳри қамали даврида ишлаган фуқаролар, кўриш қобилияти бўйича I гуруҳ ногиронлари, Чернобиль ҳалокати оқибатида жабрланган фуқаролар, ядро полигонлари ва бошқа радиация-ядро объектларида ҳарбий хизматни ўтаган пенсия ёшидаги шахслар – 45 %;
➖1941 – 1945 йиллардаги урушнинг меҳнат фронти қатнашчилари – 25 %.
⚠️ Бугунги кунда пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори 262 470 сўмни ташкил қилади.

Ҳурматли Маҳалла тизими ходимлари!
Сизларни 22 март – Маҳалла тизими ходимлари куни муносабати билан самимий муборакбод этамиз!
Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштиришда бетакрор ва ўзига хос тузилма ҳисобланадиган маҳалла институтини аҳолининг чинакам кўмакдошига айлантиришдаги шарафли ва машаққатли хизматларингизда улкан зафарлар ёр бўлсин.
Ҳурмат билан Адлия вазирлиги жамоаси

Айрим шахслар мол-мулк солиғини тўлашдан озод этилган
🔰 Қуйидагиларнинг мулкида бўлган мол-мулк солиқ солишдан озод этилади:
▪️ «Ўзбекистон Қаҳрамони», Совет Иттифоқи Қаҳрамони, Меҳнат Қаҳрамони унвонларига сазовор бўлган, учала даражадаги Шуҳрат ордени билан тақдирланган фуқароларнинг;
▪️ уруш ногиронлари ва қатнашчилари, шунингдек доираси қонун ҳужжатлари билан белгиланадиган уларга тенглаштирилган шахслар;
▪️ собиқ СССРни, Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузумини ҳимоя қилиш ёки ҳарбий хизматнинг ёхуд ички ишлар органларидаги хизматнинг бошқа мажбуриятларини бажариш чоғида яраланганлиги, контузия бўлганлиги ёки майиб бўлганлиги оқибатида ёхуд фронтда бўлиш билан боғлиқ касаллик туфайли ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг ҳамда ички ишлар органлари ходимларининг ота-оналари ва бева хотинлари (бева эрлари);
▪️ энергия ресурсларининг амалдаги тармоқларидан тўлиқ узиб қўйилган турар жойларда қайта тикланадиган энергия манбаларидан фойдаланувчи шахслар қайта тикланадиган энергия манбалари ўрнатилган ойдан эътиборан уч йил муддатга.
🔘 Қуйидаги жисмоний шахсларнинг мулкида бўлган мол-мулк 60 квадрат метр доирасида солиқ солишдан озод қилинади:
➖ ўн нафар ва ундан ортиқ болалари бор ота-оналаридан бирининг;
➖пенсионерларнинг;
➖I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларнинг.

Олис ҳудудлардаги ишга жалб қилинган малакали мутахассисларга ҳар ойлик компенсация тўланади

#Қонунчиликдаги_янгиликлар
175 та мактабда физика фани чуқурлаштириб ўқитиладиган синфлар ташкил этилади
“Физика соҳасидаги таълим сифатини ошириш ва илмий тадқиқотларни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–5032-сон, 19.03.2021 й.) қабул қилинди.
📋 Қарор билан 2021–2023 йилларда физика фанлари бўйича таълим сифатини ошириш ва физика соҳасидаги илмий тадқиқотларнинг натижадорлигини таъминлаш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури (Комплекс дастур) тасдиқланди.
📌 Физика фани бўйича кадрларни, хусусан, қишлоқ жойлардаги мактабларнинг ўқитувчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини ривожлантириш Комплекс дастурнинг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади.
➡️ 2021–2022 йилларда босқичма-босқич республика ҳудудларида физика фанига ихтисослаштирилган жами 28 та таянч мактаби ташкил этилиб, уларга тегишли ОТМнинг кафедралари бириктирилади.
🏫 Шунингдек, 2021–2023 йилларда жами 175 та мактабда физика фани чуқурлаштириб ўқитиладиган синфлар ташкил этилади.
🔰 2021/2022 ўқув йилидан:
➖ умумий ўрта таълим муассасаларида физика фани кенгроқ ўқитиладиган вариатив ўқув режаси жорий қилинади;
➖ ихтисослаштирилган мактабларда физика фани таянч ўқув режада белгиланган ўқув соатлар доирасида ҳафтасига 3 соатдан ўқитилади.
🗓 2021 йил 1 октябргача физика фани ўқитувчиларининг малакасини ошириш бўйича ўқув модуллари ишлаб чиқилади.
🔘 2022 йил 1 январгача:
● Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги биттадан “Баркамол авлод” болалар мактабларида “STEM” физика клублари ташкил этилади;
● физика фанидан билимларни баҳолаш бўйича миллий сертификатлаш тизими жорий қилинади.
🔬2021/2022 ўқув йилидан тажриба-синов тариқасида 20 та умумтаълим муассасасида “виртуал лаборатория” лойиҳаси таълим жараёнига татбиқ этилади.
💰 2022 йил 1 сентябрдан ихтисослаштирилган мактабларнинг физика фани бўйича миллий сертификатлаш тизимида максимал баллнинг 70 ва ундан юқори фоизини тўплаган физика фани ўқитувчиларига базавий тариф ставкасига нисбатан ҳар ойлик устама ҳақи 50 фоиз миқдорида тўланади.

Талабаларга физика фанидан тўгараклар олиб бораётган профессор-ўқитувчиларнинг ойлик маошига ҳар ойлик устама ҳақ тўланади
Қарорга кўра, 2021 йил 1 сентябрдан:
➖ ОТМнинг “Физика”, “Биотиббиёт физикаси”, “Физика ва астрономия” каби бакалавриат таълим йўналиши талабалари ўртасида ўтказиладиган республика фан олимпиадаси ғолиблари ва физика бўйича нуфузли халқаро олимпиадалар совриндорлари физика мутахассисликлари бўйича қабул параметрларидан ташқари давлат гранти асосида магистратурага ўқишга қабул қилинади;
➖ физика фанлари бўйича халқаро ва республика олимпиадалари ғолибларини тайёрлаган профессор-ўқитувчиларга ойлик маошининг 100 фоизи миқдорида бир марталик пул мукофоти;
➖ физика фанлари бўйича талабалар учун тўгараклар олиб бораётган профессор-ўқитувчиларнинг ойлик маошларига 25 фоиз миқдорида ҳар ойлик устама ҳақ тўланади.
🏛 Шунингдек, 2022–2024 йилларда жами 21 та ОТМнинг физика фани бўйича ўқув лабораториялари замонавий жиҳозлар билан таъминланади.
🗓 2021/2022 ўқув йилидан олий таълим тизимида физика фанлари соҳаларга мослаштирилган ҳолда ўқитилади.
🌐 2021 йил 1 ноябргача ёшлар ўртасида физика фанларига қизиқишни ошириш мақсадида “Ёш физиклар портали” ишга туширилади.
☑️ Шунингдек, Самарқанд давлат университети тузилмасида физика соҳалари бўйича кадрлар тайёрловчи “Самарқанд давлат университетининг муҳандислик физикаси институти” ташкил этилади.
👨🏻🎓 Қарор билан Ўзбекистон Миллий университети, Самарқанд давлат университети, Фанлар академияси ҳузуридаги Ядро физикаси институти ва Ион-плазма ва лазер технологиялари институтига физика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) ва фан доктори (Dsc) илмий даражаларини бериш ваколати тақдим этилди.

#Адлия_хабари
Адлия вазирлиги томонидан “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тартибга солиш таъсирини баҳолаш тизимини такомиллаштириш зарурати ва истиқболдаги вазифалар” мавзусида семинар ўтказилади
Семинар 2021 йил 15 мартда қабул қилинган “Тартибга солиш таъсирини баҳолаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–5025-сон) мазмун-моҳиятини тушунтириш бўйича вазирлик ва идораларнинг раҳбар ўринбосарлари, юридик бошқарма бошлиқлари ҳамда тартибга солиш таъсирини баҳолашга масъул ходимлари учун ташкил этилмоқда.
📆 Семинар ўтказиладиган сана: 26 март.
⏰ Соат: 11:00.
📍Семинарга қуйидаги ҳавола орқали уланиш мумкин: http://bit.ly/3sd6Tjt
ID: 979 5540 4009, код: 191798

#2021_йил_1_апрелдан
“Зоотехник”, “ветеринар-шифокор”, “фельдшер-ветеринар”, “уста-чавондоз”, “от парваришловчи”, “тақачи” мутахассисликлари учун шифокор, ҳамшира, тренер ва спортчиларга тенглаштирилган даражада ойлик маошлар тўланади.

Адлия органлари ва муассасаларида коррупцияга дуч келсангиз, бизга хабар беринг
⚠️ Адлия органлари тизимида коррупцияга қарши муросасиз уруш эълон қилинган.
📲 Бунда Адлия вазирлиги тизимидаги, жумладан, адлия бошқармалари ва бўлимлари, нотариал идоралар, давлат хизматлари марказлари, ФҲДЁ органлари ва юридик таълим муассасаларидаги коррупция ҳолатлари ҳақида маълумотларни телеграмдаги @antikorbot ботига, “1008” ишонч телефонига ёки вазирлик расмий веб-сайтидаги махсус платформага юбориш мумкин.
❗️Юборилган хабарлар белгиланган тартибда кўриб чиқилади ҳамда мурожаат қилувчининг шахси сир сақланиши кафолатланади.

Олис ва чекка ҳудудлардаги почта алоқаси объектларида камида 13 та турдаги давлат хизмати аутсорсинг асосида ташкил этилади.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Олис ва чекка ҳудудлардаги почта алоқаси объектларида камида 13 та турдаги давлат хизмати аутсорсинг асосида ташкил этилади.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
⚡️ 18 турдаги маълумот ва ҳужжатнинг аҳоли ҳамда тадбиркорлардан талаб қилиниши бекор қилинди
“Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларидан фойдаланишда янада қулай шароитлар яратиш, бу борада бюрократик тўсиқларни қисқартириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Фармони қабул қилинди.
🔰 Фармон билан 2021 йил 1 июндан давлат хизматлари кўрсатиш ва ортиқча тартиб-тамомилларни қисқартириш бўйича қуйидаги енгилликлар яратилмоқда:
➖ 7 та турдаги фуқаролик ҳолати далолатномаларини (туғилиш, никоҳ тузилганлиги, никоҳдан ажралиш, ўлим, исм ва фамилияни ўзгартириш, оталикни белгилаш ҳамда фарзандликка олишни) қайд этиш;
➖ никоҳланувчи шахсларни тиббий кўрикдан ўтказиш;
➖ хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш экстерриториал тамойил асосида амалга оширилади.
❕Нотариал ҳаракатларни амалга оширишда ФҲДЁ билан боғлиқ барча маълумотлар фуқаролардан талаб қилинмасдан электрон тизими орқали олинади.
💰Тадбиркорлик субъекти бўлган юридик шахсларнинг вакилига давлат хизматларидан фойдаланиш учун йиғим ва давлат божини нақд пул шаклида тўлашга рухсат берилди.
☑️ Шунингдек, хорижий тижорат ташкилотларининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ходимини аккредитация қилишда ОИТС касаллиги йўқлиги тўғрисидаги сертификатни талаб қилиш амалиёти бекор қилинди.
✅ QR-код (матрик штрихли код) орқали берилган ҳужжатлар бўйича уларнинг дубликатларини бериш тартиби бекор қилинди. Эндиликда ушбу ҳужжатларнинг дубликатини ЯИДХП орқали бепул олиш мумкин.
📌 450 дан ортиқ қонун ҳужжатида белгиланган 18 турдаги маълумот ва ҳужжатларни аҳоли ҳамда тадбиркорлардан талаб қилиниши бекор қилинди, ушбу ҳужжатлар ваколатли давлат органи томонидан “Электрон ҳукумат” платформаси орқали олинади.
❗️18 турдаги маълумотларни ва ҳужжатларни идоралараро интеграциялашув платформасидан фойдаланган ҳолда “Электрон ҳукумат” тизими орқали бериш йўлга қўйилади. Натижада аҳолининг идорама-идора сарсон бўлиб юриши олди олинади.

❗️Барча давлат, банк, ижтимоий ва бошқа хизматларни кўрсатишда фуқаро шахсини тасдиқловчи ягона идентификатор белгиланди
📝 Фармонга кўра, 2021 йил 1 майдан хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш учун ариза-анкетани ва давлат божини электрон шаклда ЯИДХП орқали тўлаш имконияти яратилади.
💳 2021 йил 1 июндан 16 ёшга тўлган шахсларга ID-карталари бериш уларни солиқ тўловчи сифатида ҳамда пенсия тизимида ҳисобга қўйиш билан бир вақтда амалга оширилади.
🔢 2021 йил 1 июлдан солиқ органларида солиқ тўловчиларнинг ҳисобини юритиш жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР)дан фойдаланган ҳолда амалга оширилади.
‼️ ЖШШИР барча давлат, банк, ижтимоий ва бошқа хизматларни кўрсатишда фуқаронинг шахсини тасдиқловчи ягона идентификатор деб ҳисобланиши белгиланди. Давлат органлари ва ташкилотлари томонидан жисмоний шахсларни идентификация қиладиган алоҳида рақамларни юритишга йўл қўйилмайди.
🔘 2021 йил 1 июлга қадар:
➖ Ўзбекистон фуқароларининг ҳамда Ўзбекистонда яшаш гувоҳномасига эга бўлган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг СТИРи ЖШШИР билан ўзаро бирлаштирилади;
➖ СТИР мавжуд бўлмаган фуқароларни ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни ЖШШИР орқали солиқ тўловчи сифатида ҳисобга қўяди.
🔘 2021 йил 1 июндан:
🏢 Давлат хизматлари агентлиги юридик шахсларни (нодавлат нотижорат ташкилотлари, банклар ва кредит бюроларидан ташқари) давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича ягона ваколатли орган деб белгиланди.
☑️ Шунингдек, ҳозирда рўйхатдан ўтказишнинг ҳуқуқий асосига эга бўлмаган давлат органлари ва ташкилотларини, юридик шахслар бирлашмалари, ширкатлар, матлубот ва кооперативлар ҳамда адвокатлик тузилмаларини давлат рўйхатидан ўтказиш давлат хизматлари марказлари томонидан амалга оширилиши белгиланди.

ФҲДЁ органлари томонидан давлат статистика органларига далолатнома ёзувларининг нусхаларини юбориш амалиёти бекор қилинади
🔰 Фармонга кўра, жисмоний шахснинг ўлими қайд қилингандан сўнг ваколатли органларнинг вазифалари аниқ белгиланди. Унга кўра:
● Ички ишлар вазирлиги – вафот этган шахснинг фуқаролик паспорти ёки ID-картаси, фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ҳаракатланиш ҳужжатлари, ҳайдовчилик гувоҳномаларини ҳисобдан чиқаради, фуқаро қидирувда бўлса, қидирув ва жиноят-процессуал ишларига тегишли маълумотлар киритади;
● Мудофаа вазирлиги – вафот этган шахс ҳарбий рўйхатдан чиқарилишини;
● Ташқи ишлар вазирлиги – вафот этган чет эл фуқаролари ва чет элда доимий яшовчи фуқаролиги бўлмаган шахслар бўйича тегишли хорижий давлатга ёки унинг Ўзбекистондаги ваколатхонасига хабар берилишини;
● Соғлиқни сақлаш вазирлиги – вафот этган шахс ногиронлиги бўлган шахслар рўйхатидан чиқарилишини;
● Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги – вафот этган шахс “Ягона миллий меҳнат тизими” идоралараро дастурий-аппарат комплекси ҳисобидан чиқарилишини;
● Давлат солиқ қўмитаси – солиқ қарзи мавжуд бўлмаган вафот этган шахс солиқ тўловчи сифатида рўйхатдан чиқарилишини;
● бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси – вафот этган шахснинг дафн маросими учун бир марталик нафақа тайинланишини ва унга бошқа турдаги пенсия ва нафақалар ҳисобланиши тўхтатилишини;
● Давлат хизматлари агентлиги – вафот этган якка тартибдаги тадбиркорнинг Тадбиркорлик субъектларининг Ягона давлат реестрида фаолияти тугатилган мақомига ўтказилишини таъминлайди.
🔰 2021 йил 1 июндан бошлаб:
➖ ФҲДЁ органлари томонидан давлат статистика органларига далолатнома ёзувларининг нусхаларини юбориш ва ҳисоботларни топшириш амалиёти бекор қилинади. Бунда статистика органлари ҳисоботларни реал вақт режимида онлайн олади ва шакллантиради;
➖ ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва бошқа органларга тадбиркорлар тўғрисидаги маълумотларни Агентлик ва давлат хизматлари марказларидан сўраш тўхтатилади. Ташкилотлар ушбу маълумотларни Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйишнинг автоматлаштирилган тизимидан мустақил равишда олади.

18 турдаги маълумот ва ҳужжатларни аҳоли ҳамда тадбиркорлардан талаб қилиш бекор қилинди

Ёшларга ҳунар ўргатаётган кулолларга субсидиялар ажратиш тартиби жорий этилади
“Кулолчиликни жадал ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–5033-сон, 23.03.2021 й.) қабул қилинди.
☑️ Қарорга кўра, 2021–2023 йилларда кулолчилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш бўйича истиқболли режа кўрсаткичлар тасдиқланди.
📌 Шунга кўра, жорий йилда 5 400 дона маҳсулот ишлаб чиқариш назарда тутилган.
♻️ Қарорга кўра, янгидан ташкил этиладиган кулолчилик марказларидаги турар ва нотурар жойлар учун мол-мулк ва ер солиғи ставкалари уларга нисбатан мулк ҳуқуқи кулолларга берилган ойдан бошлаб уч йил давомида 50 фоиз миқдорида ўрнатилади.
💰 Шунингдек, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида ҳунармандчилик учун Марказий банкнинг асосий ставкасида 500,0 миллиард сўм миқдорида кредит ажратилади.
📋 2021 йил 1 апрелгача уста-шогирд анъаналари асосида ёшларга ҳунар ўргатаётган кулолларга шогирдлар тайёрлаши, зарур хомашё сотиб олиши ва шогирдларни иш ҳақи билан таъминлаши учун субсидиялар ажратиш тартиби жорий этилади.
📂 Ҳар йили “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ҳамда “Ёшлар дафтари”га киритилган янги турмуш қураётган 100 минг нафар хотин-қизларга режа бўйича кулолчилик маҳсулотлари тўпламини совға қилиш тизими йўлга қўйилади.
📍Халқаро аэропортлар “Duty free” ҳудудларида ва темир йўл вокзалларида кулолчилик ва бошқа турдаги ҳунармандчилик маҳсулотлари савдоси учун махсус жойлар ажратилади.
📝 Вазирлик, идоралар, тижорат банклари ҳамда давлат корхоналари 2022 йил 1 сентябргача кулоллар билан тўғридан-тўғри шартнома тузиш орқали кулолчилик маҳсулотларини харид қилиши мумкин.
✅ Қарорга кўра, Фарғона вилояти Риштон туманида кулоллар учун қурилган хонадонларни сотиб олиш мақсадида кулолларга:
👉 “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ томонидан хонадонлар қийматининг 50 фоизи миқдорида бошланғич бадалсиз, фақат мазкур хонадонлар гарови остида 20 йил муддатга, 3 йил имтиёзли давр билан, Марказий банкнинг асосий ставкасида ипотека кредитлари ажратилади;
👉 хонадонлар қийматининг 50 фоиз миқдори “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ томонидан қоплаб берилади.

Адлия вазирлиги томонидан “Давлат ташкилотлари ходимларининг ҳуқуқий саводхонлиги даражасини ошириш ва баҳолаш тартиби” мавзусида семинар ўтказилади
Семинар 2021 йил 13 мартда қабул қилинган “Давлат ташкилотлари ходимларининг ҳуқуқий саводхонлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (134-сон) билан белгиланган янги тартиб, адлия органлари ҳамда бошқа давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига юклатилаётган вазифалар, давлат ташкилолари ходимларини ўқитиш ва баҳолашдан ўтказиш тартиб-таомили ҳақида батафсил маълумот беришга қаратилган.
📆 Семинар ўтказиладиган сана: 24 март
⏰ Соат: 16:00
📍Семинарга ушбу ҳавола орқали уланиш мумкин: https://bit.ly/3fh3IDw
ID: 949 5170 5127, код: 695356