Huquqiy axborot
361K subscribers
6.27K photos
394 videos
22 files
13.9K links
Қонунчиликдаги янгиликлар, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
▪️|Қорақалпоқ тилида — @huqiqiymalimleme
Download Telegram
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Профессионал таълим муассасалари ходимлари узлуксиз малака оширади

Ҳукумат қарори (106-сон, 26.02.2021 й.) билан Профессионал таълим муассасаларининг бошқарув ҳамда педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш жараёнини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

🎓 Унга кўра, барча профессионал таълим муассасаларининг бошқарув ва педагог кадрлари “Ҳаёт давомида таълим олиш” тамойили асосида узлуксиз малакасини оширади.

Қайта тайёрлаш ва малака ошириш ўқув режасига мувофиқ, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги малака ошириш институти ҳамда унинг ҳудудий факультетларидаги амалиёт тегишли ташкилотларда ўтказилиши мумкин.

🔘 Малака ошириш қуйидаги шаклларни ўз ичига олади:

● мустақил малака ошириш;
● муқобил малака ошириш;
● Институт ёки факультетларда бевосита ўқиш.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси фаолияти такомиллаштирилади

“Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси фаолиятини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ–6179-сон, 26.02.2021 й.) қабул қилинди.

Фармонга кўра, Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси (Жамғарма) фаолияти янги босқичга кўтарилади.

💰 Шунга кўра, пахта йиғим-терими учун тижорат банклари томонидан ажратилган кредитлар бўйича фоиз ставкасининг бир қисмини қоплаш учун компенсация тўлаш Жамғарма ҳисобидан амалга оширилади.

🔰 Бунда:

миллий валютада ажратиладиган тижорат кредитлари бўйича фоиз ставкасининг Марказий банкнинг асосий ставкасидан ошадиган, лекин 10 фоиз пунктидан кўп бўлмаган қисмини;

хорижий валютада ажратиладиган кредитлар бўйича тижорат банклари томонидан белгиланган фоиз ставкасининг 30 фоизигача, лекин 3 фоиз пунктидан кўп бўлмаган қисмини қоплаш учун компенсация кредитнинг дастлабки 9 ойи учун тўланади.

🗓 2021 йилда сабзавотчилик кластерлари, фермер хўжаликлари ва бошқа сабзавот етиштирувчиларга тижорат банклари томонидан 9 ой муддатга йиллик фоиз ставкаси Марказий банкнинг асосий ставкасида (шундан, банк маржаси 2 фоиз) етиштириладиган сабзавот қийматининг 40 фоизигача миқдорда кредит ажратилади.

📌 2022 йил ҳосилидан бошлаб асосий майдонларда сабзавот етиштириш учун ажратиладиган тижорат кредитлари бўйича фоиз ставкасининг Марказий банкнинг асосий ставкасидан ошадиган қисми учун компенсация тўлаш тизими жорий этилади.

☑️ Фармон билан Жамғарманинг асосий вазифалари белгиланди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#2021_йил_1_мартдан

📌 Ижро ҳужжатларида мажбурий тартибда қарздор-жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (Ўзбекистон фуқароси ҳисобланмаган жисмоний шахс бўйича – шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжатларнинг реквизитлари), шунингдек, қарздор – юридик шахснинг солиқ тўловчи идентификация рақами кўрсатилади.

🔎 Электр, иссиқлик энергияси, газ, водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузиш билан боғлиқ жиноятларни аниқлаш, бартараф этиш ва уларнинг олдини олиш вазифаси – Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ва унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан амалга оширилади.

➡️ Электр, иссиқлик энергияси, газдан фойдаланиш қоидаларини бузиш билан боғлиқ маъмурий ҳуқуқбузарликларни аниқлаш, бартараф этиш ва уларнинг олдини олиш вазифаси – ички ишлар органлари томонидан амалга оширилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#2021_йил_1_мартдан

2021 йил 1 мартдан икки қаватдан юқори (цоколни ҳисобга олмаган ҳолда), баландлиги ер юзидан 12 метрдан ва (ёки) умумий майдони 500 квадрат метрдан ортиқ бўлган бино ва иншоотларни қуриш ҳамда реконструкция қилиш объектнинг лойиҳа ҳужжатлари мажбурий экспертизадан ўтказилган ҳамда Қурилиш вазирлиги қошидаги қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекциялари томонидан давлат қурилиш назорати ўрнатилган ҳолда амалга оширилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#2021_йил_1_мартдан

Қаттиқ маиший чиқиндиларни саралаб йиғиш тизими қуйидаги тартибда жорий этилади:

1️⃣-босқичда (2021 йилда) – Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан белгиланадиган маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудида чиқиндиларни “қайта ишланадиган” ва “қайта ишланмайдиган” тоифаларга ажратган ҳолда йиғиш;

2️⃣-босқичда (2022 йилда) – “Махсустранс” ДУК томонидан хизмат кўрсатиладиган барча ҳудудлардаги якка тартибдаги турар-жой секторида қаттиқ маиший чиқиндиларни “қайта ишланадиган” ва “қайта ишланмайдиган” тоифаларга ажратган ҳолда йиғиш;

3️⃣-босқичда (2023 йилдан бошлаб) – барча туманларда чиқиндиларни “қайта ишланадиган”, “қайта ишланмайдиган”, “органик”, “хавфли маиший чиқиндилар” ва бошқа тоифаларга ажратган ҳолда йиғиш.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#2021_йил_1_мартдан

✈️ Ўзбекистон ҳудудига кирган кундан эътиборан 10 кунлик муддатга ўз ёки учинчи мамлакатга учиш авиачиптасини тақдим қилган Баҳрайн Қироллиги, Қатар Давлати, Қувайт Давлати, Уммон Султонлиги ва Хитой Халқ Республикаси, шу жумладан Хитой Халқ Республикасининг Гонконг ва Макао махсус маъмурий ҳудудлари фуқаролари учун визасиз режим белгиланди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Ақл_чархи

Ақл чархи” рукнидаги навбатдаги жумбоқ билан танишинг ҳамда ўз билимингиз ва иқтидорингизни синовдан ўтказинг.

НИЯТИДАН ҚАЙТГАН ЎҒРИ

Ярим тун. Сарой қўриқчиларини-да мудроқ босган. Хазина эшиги олдида ўтирган посбонни ҳам уйқу элитган. Хазина жойлашган кенг бино деворлари метин, кимса тешиб ўтолмайди. Бироқ кимдир бу мустаҳкам ғазна учун йўл топиб келиши ҳеч кимнинг хаёлига келмаганди.

Дафъатан хонанинг ўртасидан кичкина тирқиш очилди. Сўнг туйнукдан йигитнинг боши кўринди. У уч йил вақтини шу ишга сарфлаганди. Одамлар сезиб қолмаслиги учун лаҳм қазишни ўз уйидан эмас, ҳеч кимнинг кўзи тушмайдиган овлоқ бир майдондан бошлади.

Фикридан қайтмоқчи ҳам бўлди. Бундан кўра ҳалол меҳнат билан кун кечиргани афзал эди. Аммо... у ҳам озмунча заҳмат чекяптими? Бу хазинада унинг ҳам ҳаққи бор.

Шу ишни битиргач, ўғриликдан воз кечади. Қолган умрини тоат- ибодатда ўтказади. Балки шу йўл билан гуноҳларини ҳам ювишга улгурар. Унинг содда ва тор фалсафаси ана шундан иборат эди.

Мана, ниятида етди. Олтин-кумуш, хилма-хил қимматбаҳо тошлар пойида сочилиб ётибди. Истаганича қопини тўлдириб кетиши мумкин. Йигит қўлига илинган қимматбаҳо тош ва олтин тангаларни қопга жойлади.

Сўнг қопни судраб лаҳм оғзига келганида, оёқ остида ётган қандайдир маъданга беихтиёр кўзи тушди. Қизиқ, бу нима бўлдийкин? Олтинга ўхшамайди, қиматбаҳо тош ҳам эмас. Беихтиёр ҳалиги тошни тилига теккизиб кўрди ва бирдан кўзлари олайиб кетди.

Бир зум нима қилишини билмай қотиб турди. Оғир уф тортиб, лаҳм оғзида турган қопига бир қараб қўйди-ю, индамай ўзини лаҳм ичига урди.

Тонгга яқин посбон хазинанинг ичига кириб донг қотди. Олтину жавоҳир тўла қоп лаҳм оғзида турар, ҳеч ким кўринмасди. Шу заҳоти хазинабон бор хазинани кўздан кечирди. Бир чақа ҳам ўғирлаб кетилмаган эди.

Лаҳм қазилган, ўғри тушгани аниқ. Бироқ ҳаммани, ҳатто шоҳни ҳам бир нарса ўйлантирмоқда эди.

Савол: Ўғри шунча меҳнат қилиб, нега олтинларни ташлаб кетди? Уни аҳдидан қайтарган нима бўлиши мумкин?

Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#2021_йил_1_мартдан

Заргарлик соҳасида кенг имкониятлар яратиш учун “Навоий кон-металлургия комбинати” ДК томонидан кумушни биржа орқали заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчиларга эркин сотиш тартиби жорий этилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#2021_йил_1_мартдан

Тажриба тариқасида, Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази тизимидаги илмий-тадқиқот муассасаларида тадбиркорларни жалб этган ҳолда кичик илмий-инновацион корхоналар ташкил этишга рухсат берилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Ақл_чархи

Бугун каналимизда эълон қилинган жумбоқнинг жавоби қуйидагича: ⬇️

Ўғри топиб олган маъдан туз эди. “Бир кун туз еган жойингга қирқ кун салом бер” нақлига амал қилган ҳолда ўғри ҳеч нимгана тегинмай чиқиб кетади.

Жумбоқни топишда фаол иштирок этганларга миннатдорлик билдирамиз ва тўғри жавоб топган барчани қутлаб қоламиз!

Эслатиб ўтамиз, “Ақл чархи” рукнида ҳафтада бир марта янги жумбоқлар эътиборингизга ҳавола қилиб борилади. Биз билан ўз билимингиз ва иқтидорингизни синовдан ўтказиб боринг.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
​​#Биласизми | #2021_йил_1_мартдан

1 мартдан нималар ўзгарди?

🔸Бошқа ҳудудга бориб ишлайдиган ўқитувчи-педагогларга устамалар тўланади БАТАФСИЛ

🔸Тадбиркорларга махсус автоматлаштирилган фото ва видео дастурий-техник воситаларни ўрнатишга рухсат берилади БАТАФСИЛ

🔸Айрим таълим ташкилотлари халқ таълими соҳасидаги ходимларнинг малакасини оширади БАТАФСИЛ

🔸Алимент мажбуриятларини бажариш алимент мажбуриятларни ижро этиш ва назорат қилишнинг ягона ахборот тизими орқали амалга оширилади БАТАФСИЛ

🔸Тадбиркорлар давлат органлари ва ташкилотлари томонидан айрим турдаги давлат хизматлари кўрсатилишида агент сифатида иштирок этиши мумкин БАТАФСИЛ

🔸Электр, иссиқлик энергияси, газдан фойдаланиш қоидаларини бузиш билан боғлиқ маъмурий ҳуқуқбузарликлар ички ишлар органлари томонидан аниқланади БАТАФСИЛ

🔸Икки қаватдан юқори бўлган бино ва иншоотлар уларнинг лойиҳа ҳужжатлари мажбурий экспертизадан ўтказилган ҳолда қурилади БАТАФСИЛ

🔸Қаттиқ маиший чиқиндиларни саралаб йиғиш тизими босқичма-босқич жорий этилади БАТАФСИЛ

🔸Бир қатор давлатлар фуқароларига Ўзбекистонга визасиз киришга рухсат берилади БАТАФСИЛ

🔸Кумушни биржа орқали заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчиларга эркин сотиш тартиби жорий этилади БАТАФСИЛ

🔸Қишлоқ хўжалигида тадбиркорларни жалб этган ҳолда кичик илмий-инновацион корхоналар ташкил этишга рухсат берилади БАТАФСИЛ

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар тизимлаштирилади

“Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларни тизимлаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (110-сон, 26.02.2021 й) қабул қилинди.

📌 Қарор билан техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларни тизимлаштиришнинг устувор йўналишлари белгиланди, шунингдек бу соҳадаги норматив ҳужжатларни тизимлаштириш бўйича Идоралараро комиссия таркиби тасдиқланди.

🏢 Қарорга кўра, Адлия вазирлиги ва Монополияга қарши курашиш қўмитасининг Идоралараро комиссия ҳузурида юридик шахс мақомига эга бўлмаган Лойиҳа офиси ташкил этилади.

💼 Лойиҳа офиси комиссиянинг ишчи органи вазифасини бажаради ҳамда унинг раҳбари ва бошқарув ходимлари Комиссия раиси томонидан лавозимига тайинланади ва лавозимидан озод этилади.

➡️ Лойиҳа офиси техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларни ислоҳ қилиш бўйича илгари тузилган ишчи гуруҳлар фаолиятини мувофиқлаштиради, шунингдек, бу бўйича коллегиал органлар фаолиятини методик таъминлайди.

☑️ Шу билан бирга, Лойиҳа офиси тадбиркорлик фаолиятига тўғридан-тўғри таъсир кўрсатадиган техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларни бекор қилиш, уларга тегишли ўзгартириш киритиш ёки халқаро норма ва стандартларни имплементация қилиш бўйича асослантирилган таклифларни Идоралараро комиссияда кўриб чиқиш учун киритади.

Идоралараро комиссия, 2022 йил 1 январга қадар техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларни тизимлаштириш, шу жумладан, мақбуллаштириш, халқаро норма ва стандартлар билан уйғунлаштириш, замонавий талаблар асосида мувофиқлаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади ҳамда Вазирлар Маҳкамасига киритиши белгиланди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

Аудиторлик ташкилотлари аудиторлик текширувлари ва турдош хизматларни кўрсатади

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Ҳуқуқингизни_билинг

❗️10 минутдан кам давом этадиган телекўрсатувлар (радиоэшиттиришлар)га умуман, 10 минутдан ортиқ давом этадиган телекўрсатувлар (радиоэшиттиришлар)га эса бу телекўрсатувларнинг (радиоэшиттиришларнинг) муаллифлик ҳуқуқи эгаси билан келишмасдан туриб реклама жойлаштирилиши мумкин эмас.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

Деҳқон хўжалиги ва 4 сотихдан кам бўлмаган томорқа ерида банд бўлган ёки ушбу участкада қорамол ёхуд 50 бошдан кам бўлмаган парранда парваришлаётган жисмоний шахслар томонидан Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари пенсия жамғармасига йилига БҲМнинг 1 баробари миқдорида суғурта бадали тўланган тақдирда, суғурта бадали тўланган йил меҳнат стажига киритилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Бир қатор ОТМларда зиёрат туризми бўйича ўқув дастури жорий этилади

“Ички ва зиёрат туризмини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ҳукумат қарори қабул қилинди.

📝 Қарорга кўра, субсидияланадиган авиа ва темир йўл қатнови йўналишларини, авиа чипталар ва меҳмонхона хизматларини субсидиялаш миқдорини белгилаш бўйича махсус комиссия таркиби тасдиқланди.

🔰 Махсус комиссия томонидан қуйидагиларга қўшимча чегирмалар тақдим этилади:
авиақатновларга чипталар 40 фоизгача;
туроператорлар орқали харид қилинган темирйўл чипталарига 15 фоиз;
меҳмонхона хизматларига 10 фоиз.

💰 Маҳаллий яшовчининг ҳар бир яшаган куни учун жойлаштириш воситаларидан ундириладиган туристик (меҳмонхона) йиғимнинг миқдори БҲМнинг 0,4 фоизини ташкил этади.

🗓 Туристик ташкилотларнинг ишчилари, гидлар (гид-таржимон), экскурсия етакчилари ва йўриқчи-йўл бошловчилар малакавий имтиҳонини ўтказиш 2022 йил 1 мартдан амалга оширилади.

🛫 Авиаташувларга субсидия ажратиш Транспорт вазирлиги ҳамда туроператор ва турагентларга авиа ва темир йўл чипталари ҳамда жойлаштириш воситаларининг меҳмонхона хизматлари харажатларининг бир қисмини қайтариш Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан амалга оширилади.

💰 Қарорга кўра, Бухоро вилояти “Етти пир” зиёратгоҳлари йўналишида таъмирталаб 36 км масофадаги ички йўлларни таъмирлаш учун 90,5 млрд сўм ажратилади.

🎓 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб хорижий тиллар бўйича мутахассис етиштирувчи олий таълим муассасаларининг 3-4 курс талабалари учун зиёрат туризми бўйича ўқув дастури жорий этилади.

👨🏻‍🎓 Шунингдек, “Ипак йўли” туризм халқаро университетида “Маданий, табиий ва аралаш меросни бошқариш” ҳамда Бухоро, Самарқанд, Фарғона ва Урганч давлат университетларида “археология” мутахассисликларида кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Автомобилга бензин қуйиш, газ тўлдириш ва газ қуйиш станцияларини қуриш бўйича давлат хизматлари кўрсатилади

Ҳукумат қарори (111-сон, 01.03.2021 й.) билан Автомобиль йўлларини, йўл иншоотларини, темир йўл йўл кесишмаларини, автомобиль йўллари ва кўчалар бўйида жойлашган АЁҚС, АГТКС ва АГҚС (автомобилга бензин қуйиш, газ тўлдириш ва газ қуйиш) станцияларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш лойиҳаларини келишиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди.

📌 Регламентга кўра, тадбиркорларга мазкур хизматлар Давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали Ички ишлар вазирлиги Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ёки унинг ҳудудий бошқармалари (ваколатли орган) томонидан кўрсатилади.

📝 Бунинг учун сўровнома тўлдирилади.

Шу асосда ваколатли орган 5 иш кунида лойиҳаларнинг тегишли талабларга мослигини ўрганиб чиқади.

🖱 Лойиҳаларни келишиш ваколатли органнинг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланади.

📲 Келишилган лойиҳалар 1 кун муддатда ариза берувчиларга электрон шаклда юборилади.

💰 Давлат хизматлари кўрсатилиши учун БҲМнинг 30 фоизи (73 500 сўм) миқдорида, ЯИДХП орқали мурожаат этилганда эса ушбу сумманинг 90 фоизи (66 150 сўм) миқдорида йиғим ундирилади.

❗️Ваколатли орган белгиланган муддатларда лойиҳаларни келишиш юзасидан хулоса тақдим қилмаган тақдирда, лойиҳа Давлат хизматлари марказлари (ЯИДХП) томонидан автоматик равишда келишилган деб ҳисобланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

Кўчмас мулкдан текин фойдаланиш шартномаси: ҳужжатлар ва тўловлар

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

Маъмурий органнинг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органининг, улар мансабдор шахсларининг қарори, ҳаракати (ҳаракатсизлиги) устидан ариза (шикоят) манфаатдор шахсга ўзининг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари бузилганлиги тўғрисида маълум бўлган пайтдан эътиборан 3 ой ичида судга берилиши мумкин.

➡️ Давлат ижрочисининг қарорини ҳақиқий эмас, ҳаракатларини (ҳаракатсизлигини) қонунга хилоф деб топиш тўғрисидаги ариза (шикоят) манфаатдор шахсга ўзининг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари бузилганлиги тўғрисида маълум бўлган пайтдан эътиборан 10 кун ичида судга берилиши мумкин.

Ариза (шикоят) беришнинг узрли сабабга кўра ўтказиб юборилган муддати суд томонидан тикланиши мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Адлия_хабари

Адлия органлари ва муассасаларида коррупцияга дуч келсангиз, бизга хабар беринг

⚠️ Адлия органлари тизимида коррупцияга қарши муросасиз уруш эълон қилинган.

📲 Бунда Адлия вазирлиги тизимидаги, жумладан, адлия бошқармалари ва бўлимлари, нотариал идоралар, давлат хизматлари марказлари, ФҲДЁ органлари ва юридик таълим муассасаларидаги коррупция ҳолатлари ҳақида маълумотларни телеграмдаги @antikorbot ботига, “1008” ишонч телефонига ёки вазирлик расмий веб-сайтидаги махсус платформага юбориш мумкин.

❗️Юборилган хабарлар белгиланган тартибда кўриб чиқилади ҳамда мурожаат қилувчининг шахси сир сақланиши кафолатланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

👨‍👩‍👦‍👦 4 нафар ва ундан ортиқ 18 ёшга тўлмаган боласи бўлган оила кўп болали оиладир.

📌 Бунда, агар 4 нафар ва ундан ортиқ болаларидан 1 нафари ёки ундан кўпроғи таълимнинг кундузги шаклида (ўрта махсус ва профессионал, олий таълим) таълим ташкилотларида ўқиётган ҳамда 22 ёшга тўлмаган бўлса, бу оила ҳам кўп болали оила деб ҳисобланади.

❗️Давлат кўп болали оилаларга қонун ҳужжатларига мувофиқ имтиёзлар ва ижтимоий кафолатлар берилишини таъминлайди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot